Работы великих турецких ученых, писавших об арабских пословицах и пословицах

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
154-166
5
0
Поделиться
Касимова, С. (2020). Работы великих турецких ученых, писавших об арабских пословицах и пословицах. Востоковедения, 1(1), 154–166. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/16641
Сарвиноз Касимова, Ташкентский государственный институт востоковедения

доктор философских наук (PhD) по филологическим наукам

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В  начале  одиннадцатого  века,  с  образованием  крупнейшего  централизованного  государства  тюркских  народов,  племен  в  Центральной  Азии  -  династии Караханидов, престиж древнетюркского языка вырос, и ряд ученых и поэтов развивался в процессе  поднятия  его  до  высокого  литературного  уровня.  Это  работы  Махмуда Кашгари, Юсуфа Хос Гаджиба, Ахмада Югнаки, Ахмада Яссави и Сулеймана Богиргани, которые создавали свои произведения в 11-м и 12-м веках. Работы этих авторов пришли не только с 11-го и 12-го веков, но через рукописи, переписанные с 13-го века. Следовательно, история современных турецких рукописей на арабском языке восходит к 13 веку. Изучение арабских пословиц началось в 8 веке. Подобно многим ученым, таким как Сахар ибн Даби, арабский поэт Убайд Джурджумий (8-й век) и персидский ученый Абу Фадл Майдани, Махмуд  Замахшари  написал  свою  книгу  «Аль-Мустакса  мин-л-амсали».  Помимо  стихов разных  эпох  он  цитирует  из  книги  Калила  и  Димна.  В  этой  статье  представлены работы  великих  тюркских  ученых  об  арабских  пословицах  и  притчах  и  историках, востоковедах  -  Германе  Вамбери,  А.Ю.Якубовском,  С.П.Толстове,  Е.,  которые изучали культуру, просвещение и национальное наследие народов Центральной Азии. Тяжелая работа Э. Бертельса, В. В. Бартольда, Э. Березикова и других была признана.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

154

ҚОСИМОВА САРВИНОЗ

филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), ТДШУ

Араб мақол ва маталлари ҳақида ижод этган

буюк туркий алломалар асарлари

Аннотация. XI аср бошларида Марказий Осиёда туркий халқ, қабила ва уруғларнинг

йирик марказлашган давлати – Қораҳонийлар сулоласи ташкил бўлиши билан эски туркий
тилнинг нуфузи ошди, унинг юксак адабий тил даражасига олиб чиқиш жараёнида қатор
олиму шоирлар етишиб чиқди. Буларга XI-XII асрларда ижод қилган Маҳмуд Қашғарий,
Юсуф Ҳос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Аҳмад Яссавий, Сулаймон Боқирғоний ижодларини
кўрсатиш мумкин. Бу муаллифларнинг асарлари ҳам ўзлари яшаб ижод этган XI-XII
асрлар китобот тил маҳсулоти сифатида эмас, балки XIII асрдан бошлаб кўчирилган
қўлёзмалар орқали етиб келган. Демак, араб ёзувида яратилган ҳозирги туркий қўлёзмалар
китоботларининг тарихи XIII асрдан бошланади.

Араб мақолларини тадқиқи этиш 8 асрдан бошланган. Араб адиби Убайд

Журжумий(8 аср) Сахар ибн Дабий, форс адиби Абу Фадл Майдоний каби бир қатор
олимлар каби Маҳмуд Замахшарий ҳам “ал-Мустақсо мин амсали--араб” номли
китобини тузган. Унда турли давр поэмаларидан ташқари “Калила ва Димна”
китобидан ҳам парчалар келтирган.

Мазкур мақолада араб мақол ва маталлари ҳақида ижод этган буюк туркий

алломалар асарлари аниқланди ва Марказий Осиё халқларининг маданияти, маърифати,
миллий қадрияти осори-атиқаларини ўрганган тарихшунос, шарқшунос олимлар —
Херман Вамбери, А.Ю.Якубовский, С.П.Толстов, Е.Э.Бертельс, В.В.Бартольд, Е.Березиков
ва бошқаларнинг машаққатли меҳнатларини алоҳида эътироф этилди.

Таянч сўз ва иборалар: мақол, матал, мисл, хикма, нодира, қавл, ваъз, одоби,

севги ва садоқат, ростгўйлик, ҳалоллик майxўрлик, танқид қилади, “Қутадғу
билиг”, “Маҳбуб ул – қулуб”.

Аннотация.

В начале одиннадцатого века, с образованием крупнейшего центра-

лизованного государства тюркских народов, племен в Центральной Азии - династии
Караханидов, престиж древнетюркского языка вырос, и ряд ученых и поэтов развивался в
процессе поднятия его до высокого литературного уровня. Это работы Махмуда
Кашгари, Юсуфа Хос Гаджиба, Ахмада Югнаки, Ахмада Яссави и Сулеймана Богиргани,
которые создавали свои произведения в 11-м и 12-м веках. Работы этих авторов пришли
не только с 11-го и 12-го веков, но через рукописи, переписанные с 13-го века. Следова-
тельно, история современных турецких рукописей на арабском языке восходит к 13 веку.

Изучение арабских пословиц началось в 8 веке. Подобно многим ученым, таким как

Сахар ибн Даби, арабский поэт Убайд Джурджумий (8-й век) и персидский ученый
Абу Фадл Майдани, Махмуд

Замахшари написал свою книгу «Аль-Мустакса мин-л-амсали». Помимо стихов

разных эпох он цитирует из книги Калила и Димна. В этой статье представлены
работы великих тюркских ученых об арабских пословицах и притчах и историках,
востоковедах - Германе Вамбери, А.Ю.Якубовском, С.П.Толстове, Е., которые
изучали культуру, просвещение и национальное наследие народов Центральной Азии.
Тяжелая работа Э. Бертельса, В. В. Бартольда, Э. Березикова и других была признана.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

155

Опорные слова и выражения:

пословицы, рассказы, проповеди, этикет, любовь и

преданность, честность, алкоголизм, критика“Қутадғу билиг”, “Маҳбуб ул – қулуб”

Abstract.

At the beginning of the eleventh century, with the formation of the largest

centralized state of Turkic peoples, tribes in Central Asia - the Karakhanid dynasty, the
prestige of the ancient Turkic language grew, and a number of scholars and poets
developed in the process of raising it to a high literary level. These are the works of
Mahmud Kashgari, Yusuf Khos Hajib, Ahmad Yugnaki, Ahmad Yassawi and Suleiman
Bogirgani, who created their works in the 11th and 12th centuries. The works of these
authors came not only from the 11th and 12th centuries, but through manuscripts
rewritten from the 13th century. Consequently, the history of modern Turkish manuscripts
in Arabic dates back to the 13th century.

Learning Arabic proverbs began in the 8th century. Like many scholars such as

Sahar Ibn Dhabi, the Arab poet Ubaid Jurdzhumiy (8th century) and the Persian scholar
Abu Fadl Maidani, Mahmoud Zamahshari wrote his book Al-Mustaksa Min-l-Amsali. In
addition to verses from different eras, he quotes from the book of Kalil and Dimna.

This article presents the works of great Turkic scholars about Arabic proverbs and

parables and historians, Orientalists - Hermann Wamberi, A.Yu. Yakubovsky, S.P.
Tolstov, E., who studied the culture, enlightenment and national heritage of the peoples
of Central Asia. The hard work of E. Bertels, V.V. Bartold, E. Berezikov and others was
recognized.

Keywords and expressions:

proverbs, proverbs, stories, rare, quoted, sermons,

sermons, etiquette, love and devotion, honesty, honesty, alcoholism.

Кириш.

Йирик фольклоршунос олим В.Я.Проп (1895–1970)нинг таърифига

кўра, фольклор жанри – бу

“бир шеърий тизимда умумлашган, маиший, аҳамият-

га молик (ижро этиш шакли ва мусиқий тартибига кўра) ижод маҳсулидир”.

1

Фольклор жанрларини таснифлашнинг энг қулай усули бу Л.Е.Генин

томонидан таклиф этилган фольклорни бир тизимга солиш тартибидир. Бу
тартибга халқ оғзаки ижоди маҳсулларини (қўшиқ, ҳикоя, ўйин ва ҳ.к)
оғиздан оғизга ўтиб келиши асос қилиб олинган. Л.Е.Генинга кўра фольклор
жанрларини таснифлаш қуйидаги кўринишга эга: нутқий жанрлар (мақол-
лар, маталлар, топишмоқ ва афсунлар); қўшик жанрлари (лирик қўшиқлар,
лапарлар, маросим қўшиқлари); ҳикоявий жанрлар (эртаклар, асотир ва
ривоятлар, бўлган воқеалар, лофлар, латифалар); томоша-ижро жанрлари
(халқ драматик ижролари, халқ драмаси).

2

Натижалар ва мулоҳаза.

Арабларнинг оғзаки поэтик ижоди ривож-

ланишининг эрта босқичларини акс эттирувчи бизгача етиб келган матнларга
қараганда қадимги араб фольклорида юқорида санаб ўтилган жанрларнинг
катта қисмини ажратиш мумкин бўлса, ўрта аср араб фольклорида барча
жанрлар қўлланганлигининг гувоҳи бўламиз. Жанр буйича таркибнинг тўлиқ
тасвирини араб халқларининг замонавий фольклори беради.

1

www.ref.uz/download.php%3Fid%3D4188

2

www.ref.uz/download.php%3Fid%3D4188


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

156

Нутқий (ҳикоявий) жанрлар. Арабларда закий,

“нишондор”

сўз қадимдан

қадрланган. Муфаддал Даббий, Хамза Исфахоний ва аз-Замахшарийларнинг
тўпламлари исломга қадар яратилган минглаб мақол ва маталлар, ҳақида
тушунча беради.

“Бу ишда менга на туя ва на буталокча фойдам бор”

каби

мақоллар, албатта, исломга қадар яшаган бадавийлар тилидан айтилгандир.
Қадимги араб мақол ва маталларини икки гуруҳга бўлиш мумкин: шарқий
(Ироқ, Бахрейн, Уммон, Хадрамаут, Наж) ва ғарбий (Хижоз ва Яман).
Шарқий араб мақолларига мисол тариқасида Муфаддал Даббий тўпламида
келтириб ўтилган қуйидаги машҳур мақолларни келтириб ўтиш мумкин:

Нима эксанг шуни урасан

(

دُصحت ُعَر ْزَت اَمَك

ُّ

) ва

Маданиятнинг (дин) ўчоғи билимдир

(

دلا ُسْأَر

ةَف رْعَملا ني

).

Шарқий араб мақолларининг барчаси бадавийларга хос бўлса, ғарбий

мақолларда қадим даврларданок шаҳарларга хослари кўп учрайди. Мисол
тариқасида Макка, аҳли орасида машҳур бўлган аттор Маншим исмли аёл
номи тилга олинган куйидаги мақолни келтиришимиз мумкин:

Тежолуни иши бежолу

(

ْك سْمَأ

َتَقَفَن َكيَلَع

َك

).

Кейинчалик, ислом худудининг жуғрофий кенгайиши оқибатида ушбу

минтақаларда яшайдиган халқларга хос бўлган янгидан-янги мақоллари

пайдо бўла бошлади. Буларнинг кўпчилик кисми шаҳар мақоллари эди. Бу

даврда қатор халқларнинг, асосан, Марказий Осиё халқларининг мақоллари

араб тилига таржима қилиниб, улар қисқача қилиб “ал-муваллад” (қўшил-

ган, кўчирилган) деб номлана бошлаган (ҳозирда кўпгина Европа халқлари

қўллаётган «мулат» сўзи аслида

“муваллад”

сўзидан келиб чиққан).

Кўчирилган мақолларга ҳозирда ҳам машҳур бўлган қуйидаги мақолни

келтирамиз: “

Семизликни қўй кўтаради

” –

ُس ْرْخَلا ُهَّنأك َراَص ىَّتَح َن مَس

Вақт ўтиши билан ҳар бир араб давлатининг мақоллари дифференция-

лаша бошлади. Бизгача етиб келган мақолларнинг энг кўп қисми Ироқ ва
Мисрга хос бўлган мақоллардир.

Ўрта асрларга келиб мақол ва маталлар адабиётга кириб келади, умумий

филологик таълимнинг ажралмас қисмига айланади. Ҳеч бир адабий ва

дидактик асар улар иштирокисиз яратилмайди. Мақол ва маталларнинг халқ

хаётидаги, аҳамияти қуйидаги мақолда тўлақонли акс эттирилган:

Сукут аломати ризо” – اض رلا وُخَأ ُتوُكُّسلا.

Бугунги кунгача маълум бўлган исломга қадар яратилган араб матн-

ларида топишмоқлар қайд этилмаган бўлса-да, ўрта асрлардаги ёзма ёдгор-

ликларда «лугоз» ибораси остида яширин маънога эга ва маъносини

топишни талаб этувчи шеърий сатрлар келтирилган. Бунга мисол тариқасида

Э.Руофф томонидан тадқиқ этилган ва ўзининг докторлик ишида келтириб

ўтган қуйидаги қадимги араб топишмоқини келтириб ўтамиз:

“Maskin ‘arjan biksi kuli bani J`antan” –

Бечора яланғоч барчани кийин-

тира олади

(игна).

1

Кўпчилик топишмоқларда жонсиз нарсаларга инсонга

хос бўлган хусусиятлар берилади.

1

www.ref.uz/download.php%3Fid%3D4188


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

157

Афсун жанри янада кам ўрганилган жанрдир. Бу жанр жуда қадим

даврларга бориб тақалади. Қадимги араб афсунлари (дуолари) Куръони
карим оятларида ҳам келтирилган. Ислом араб дуоларига яққол мисол
тариқасида Қуръоннинг илк сураси (ал-Фотиҳа) ва охирги уч сурасини ўқиш
ва ундан сўнг қилинадиган муножотни келтириб ўтиш мумкин.

Ҳайвонлар ҳакидаги эртаклар ва масаллар, ҳақидаги кўпгина маълумот-

лар К. Брокельманннинг қатор тадқиқотларида яққол акс этган.

1

Сеҳрли эртаклар “Минг бир кеча” да яққол акс эттирилган бўлиб уларга

мисол тариқасида Алауддин ва сеҳрли чироқ, Камару-з-Замон ва малика
Будур ҳақидаги эртакларни келтириб ўтиш мумкин.

Бизнинг давримизгача етиб келган ўрта аср маиший эртаклари асосан

Мисрдан келиб чиққан. Бунга мисол қилиб, савдогарнинг қизи ҳақидаги
эртакни кўрсатишимиз мумкин.

Қадимги араб асотир ва ривоятларига келадиган бўлсак, араблар бу икки

жанр ўртасидаги чегарани аниқ белгиламаганлар.

Асотир бу – қадим замонларга бориб тақаладиган, ҳақиқатда содир бўл-

маган воқеа-ҳодисалар, ҳақиқатда мавжуд бўлмаган мавжудотлар ёки
одамлар ҳақида ҳикоя этувчи жанр бўлиб, яратилиш ва тарқалиши пайтида
ҳақиқий ҳодисот ва мавжудотлар ҳақида деб қабул қилинган.

Қадимги араб асотирларига мисоллар жуда ҳам кўп бўлиб, унинг

манбалари сифатидаги энг яққол мисол – Қуръони Каримдир.

Ривоят (асотирдан фарқли ўлароқ) аслида бўлиб ўтган реал воқеалар

ҳақида хабар берса-да, ушбу ҳикоянинг ичида ва унинг оғиздан-оғизга ўтиб
юришида қатор тахайюлий қўшимчалар унсури мавжуд бўлади. Ривоятларга
яққол мисол тариқасида Пайғамбаримиз Мухаммад (С.А.В) га нисбат бериб
айтиладиган ҳадисларни келтириб ўтишимиз мумкин.

Ривоятларнинг ўзига хос туркумлари бўлиб, наслдан-наслга ўтувчи ри-

воятларни бунга мисол тариқасида кўрсатишимиз мумкин. Ушбу тур
ривоятнинг қадимда ва ўрта асрларда энг машҳур бўлгани “Аййам ул-араб”

(“Арабларнинг кунлари”

хақидагиси)

дир.

Бўлган воқеалар – “юқори қудратга эга бўлган мавжудотлар ва ноанъана-

вий ҳодисалар акс этувчи”, “чин дилдан, алдамасдан нариги дунё мавжу-
дотлри билан билан учрашув” ҳақидаги ҳикоялар кўпгина ўрта аср араб
ижоди намуналарида учрайди. Бундай ҳикоялардан бир қатори Казвиний-
нинг “Ажайиб ул-маҳлуқот” асарига ҳам киритилган. Янги давр адабиётида
ушбу жанр борган сари камроқ учрамоқда.

Лоф – ҳажми жиҳатидан ихчам, мазмуни жиҳатидан беъмано бўлган

ҳақиқатдан йироқ маълумот. Бунга мисол тариқасида 1880 йилда В.Спитта-
бей томонидан ёзиб олинган Балиқчи ва унинг ўғли, ҳақидаги эртак
таркибида келтирилган лофларни кўрсатиб ўтиш мумкин.

1

www.ref.uz/download.php%3Fid%3D4188


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

158

Фольклор жанрларинин энг машҳурларидан бири – латифани кўриб

чиқамиз. Латифанинг алоҳида хусусияти – унинг қисқалиги, сюжетнинг яқ-
қол акс этган кульминацияси ва кутилмаган якун. Латифалар ҳам мақол ва
маталларга ўхшаб адабиётга вақтли киритилган бўлсада, ушбу жанр матнида
фольклорга алоқадорлик яққол сезилади. Латифалар исломдан аввалги
Арабистонда қадимдан мавжуд эди. Бунга мисол қилиб Хотам Тойи, ҳақи-
даги латифаларни келтириш мумкин. Шунингдек, ўрта асрлар латифалари
қаторига йирик исломий хукмдорлар, хусусан, Хорун Рашид ҳакидаги
латифаларни ҳам қўшиш мумкин. Аммо ўрта асрда энг машҳур латифа
қахрамони сифатида Жўхони келтиришимиз мумкин.

Араб фольклори ва адабиёти анъаналарида латифа жанри тарихи жиддий

ва чуқур изланишни талаб этади. Бунинг учун алоҳида араб давлатлари ва
алоҳида босқичларга кўра латифаларни ўрганиш борасида қатор уринишлар
амалга оширилмокда.

Араб маданиятида мақол ва маталларга бўлган қизиқиш узоқ даврларга

бориб тақалади. Араб оғзаки ижоди намуналари Жоҳилия даврида гуллаб
яшнади. Ислом динининг пайдо бўлиши ва шиддат билан бутун дунёга
тарқалиши натижасида, араб мақолларига бўлган қизиқиш янада ортди.

Араб-мусулмон халқлари орасида мақол ва маталларини ёд билиш,

уларни эсда тутиш жуда ривожланган. Айниқса, Қуръони Карим оятлари-
нинг ёд олиниши аҳамиятлидир. Араб оғзаки ижодида, мақоллар жуда
тезлик билан ёйилди.

1

Араб маданияти қадим даврларда Яқин ва Ўрта Шарқдаги ўзга халқлар

маданияти билан ўзаро боғланишда ривожланган. Жумладан, қадимги Миср
ва икки дарё оралиғи халқлари маданияти, қадимги Финикия, Фаластин,
Эрон ва бошқа халқлар маданиятлари билан араб маданиятининг туташ
жойлари йўқ эмас.

2

Исломдан илгари икки аср давомида шакилланган шеърият ярим оғзаки,

ярим ёзма адабиёт характерига эга бўлган. Арабларда оғзаки ижод умумлашган
ҳолда муайян атамага эга бўлмаган оғзаки ижоднинг халқ орасида энг урф
бўлган турларидан бири “мақол” (кўпликда

амсал

) деб аталган бўлиб, унинг

ўрни араб маънавиятида алоҳида ажралиб туради. Асрлар давомида яратилган
кўплаб махсус мақол тўпламлари ва тадқиқотлар салмоғи ушбу адабий жанрга
нақадар эътибор берилганини кўрсатувчи далилдир.

Араб классик тили ва диалектлари фразеологизмларга жуда бойдир.

Ҳ.Р.П.Диксоннинг таъкидлашича: “Араблар доимо мақол ва маталлардан,
шоир ва алломаларнинг ҳикматли сўзларидан, тарихий воқеалардан наму-
налар айтар ва ўша буюк инсонлар каби ўзлари ҳам бундан лаззатланар,
баҳра олишади”

3

- деб ёзган эди. Абдулкафи ҳам ўз навбатида шундай деган

1

http://arabistika.com.ua/category/научные-статьи/

2

Qahhorov A.S. al-Johizning «Kitab al-hayavan» asarida «Masal». Dissert. -T., 1993. - B. 86.

3

http://arabistika.com.ua/category/научные-статьи/


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

159

эди – “Айтиш мумкинки, араблар бошқа миллат вакилларига қараганда
мақоллардан анчайин кенг тарзда фойдаланишади”.

1

Ҳар иккала ҳолатда ҳам

юқорида айтилган фикрларга объектив нуқтаи - назардан қараш лозим. Чунки
араблар ўз она тиллари бўлмиш араб тилини жаннат тили ва Аллоҳ томонидан
бизга ином этилган энг муқаддас, энг гўзал ва ҳаммасидан ҳам (бошқа дунё
тиллари орасида) ажойиб тил деб биладилар. Диксоннинг таъкидлашича:
“бадавийлар орасида мақолларнинг ишлатилиши, нафақат мақоллар балки,
икки инсон ўртасидаги суҳбат натижасида ҳикматли сўзларнинг ўз ўрнида
ишлата билиш, ўша инсоннинг, ақилли ва ўқимишли эканлигидан далолат
берган ва инсонлар орасида ҳурмат ва иззатда бўлган”.

2

Ҳ.А.Р.Гриббнинг таъкидлашича: “Араб оғзаки ижодида мақолларнинг

кенг равишда ишлатилиши «Шарқда ҳам, худди Ғарбдагидек» хусусан, Ғарб
таълим тарбиясида ота-боболаримиз сингари мақол ва маталларга бўлган
қизиқиш йўқолиб бормоқда, айниқса, ҳозирги замон ёшларининг мақолларга
бўлган қизиқишлари анчагина сусайиб бормоқда”

3

- деб айтган эди. Лекин

маълум маълумотларнинг, етарли асосланмаганлиги сабаб Гриббнинг бу
сўзлари баҳс ва мунозаралидир. Аниқ маълумотлар, фактларсиз юқоридаги
фикрларга яъни араб мамлакатларида мақолларга бўлган қизиқишнинг
сусайиш масаласида бирор бир аниқ тўхтамга келиш қийинлигича қолмоқда.

Гриббнинг бу мантиқий фикрларига назар солсак ҳақиқатда юқорида ай-

тилган фикрларга чуқурроқ қаралса, охирги ўн йил ичида таълим соҳасида
қанчалик ютуқларга эришилган бўлса, аҳоли орасида саводсиз инсонлар
сонининг ошиб бориши ҳам шунчалик кўпайди, чунки, дунёда аҳоли сони
таълим соҳасига қараганда тезроқ ўсмоқда.

Исломгача бўлган давр шеърияти араб адабиётида жуда катта аҳамиятга

эга, бунда прозанинг ўрни ҳам катта - мақоллар, ҳикматли сўзлар (афоризм)
турли хил йўналишларда ёзилган. Уларнинг кўпчилиги қадимги араб до-
нишманди Луқмон пайғамбар томонидан яратилган. Бу эпик асарлар кейин-
роқ

“Араб кунлари”

(

ﺏرعلا ﻡايأ

) деб аталган тўпламга Абу Убайд томонидан

киритилган.

4

Қадимги араб шеърияти ва прозаси бир неча асрлар давомида оғиздан -

оғизга ўтиб келди ва кейинчалик ёзиб олинди. Ўрта асрларнинг охирида
халқ романлари унинг асосида яратилди. Араб адабий тилининг вужудга
келишида қадимги араб оғзаки ижодининг ўрни чексиздир. Оғзаки ижодиёт
шундай улкан чўққига кўтарилган эдики, унинг таъсирисиз араб тилининг
ривожини белгилаб бўлмас эди.

«Мақол» жанри ёдгорликлари Арабистоннинг шарқий ўлкаларида, Амон

ва Нажад ораларида, Бахрейн ва Фрот дарёси атрофларида келиб чиқиш ва

1

http://arabistika.com.ua/category/научные-статьи/

2

http://arabistika.com.ua/category/научные-статьи/

3

www.google.ru

4

Arab filologiyasiga kirish. Toshkent, 2002. - B. 43.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

160

тарқалишга кўра кўпроқ учрайди. Асли ўзи Жохилия шоирларининг ҳам
кўпчилиги ушбу ўлкалардандир. Шу сабабли бўлса керак, исломдан кейин
масал тўпламларининг энг кўпи ҳам ушбу ўлкаларда яратилган. 660 йилгача
бу ерда энг биринчи масаллар тўплами Саҳар ибн Аййаш томонидан яра-
тилган. Яна энг биринчи мақол тўплами тузувчилари қаторидан ўрин олган
Абид ибн Шариба эллик саҳифалик мақоллар тўплами тузган.

1

Ҳижрий II асрда Куфа ва Басра шахарлари масал тўпламлари тузишнинг

марказига айланди. Куфа шаҳрида адибларнинг икки мактаблари шаклланган
бўлиб, бири Шарқий ибн Қутами (158 ҳ.й.) бошчилигида тузилган.

“Калбиййа”

мактаби бўлса, иккинчиси кейинчалик Муфаддал Дабби раҳбарлигида тузилган
«даббиййа» мактабидир. Бу икки мактаб намояндаларининг қадимги мақол-
ларни келгуси замон кишиларига етказишдаги хизматлари каттадир.

Мақол – сифатли фикр ифодаси бўлиб, Х.Р.П. Диксоннинг фикрига кўра

“араблар мақолларни келтирганларини, тарихни гапириб бераётганлардек
хузурланадилар”. Адабиётшунослар мақолларни масал, матал, митала, мисл,
хикма, нодира, қавл, ваъз каби бир қатор терминлар билан атайдилар ва
мақолларни:1)исломгача ва исломнинг илк давридаги қадимий мақоллар, 2)
аралаш ёки янги ва 3) замонавий мақоллар гурухига ажратадилар. Араб мақол-
лари бошқа халқнинг хикматларини ҳам қамраб олганликлари боис, қиёсий
ўрганиш обекти бўилшлари мумкин. Араб мақолларини тадқиқи этиш 8 асрдан
бошланган. Араб адиби Убайд Журжумий(8 аср) Сахар ибн Дабий, форс адиби
Абу Фадл Майдоний каби бир қатор олимлар каби Маҳмуд Замахшарий ҳам
“ал-Мустақсо мин амсали--араб” номли китобини тузган. Унда турли давр
поэмаларидан ташқари “Калила ва Димна” китобидан ҳам парчалар келтирган.
Араб мақоллари борасида қуйидаги фикрларни келтириш мумкин:

اهءارو ام ةمكلاا ءارو نا

– сўзма сўз: Дарҳақиқат, тоғ ортида унинг

ортидагидир. За холмом то что за холмом. Мазкур мақолнинг келиб чиқиши:
Бир чўри барча ишларини тугатиши биланоқ, тунда тоғ ортида дўсти билан
кўришишни ваъда қилади. Бироқ бу чўрини иш билан кўмиб қўйишганлиги
боис, у ўз ваъдасини бажара олмайди. Аламидан у: Мани ушлаб қолишди,
тоғ ортида эса тоғортидадир дейди. Бу мақол билган ва билмаган ҳолда ўз
режаларини намоиш қиладиганларга айтилади.

َشَدَخ امنا

ُشوُنأ َشوُدُخلا

– сўзмас сўз: У Ануш хатини тимдалиди (выцарапывает).

Хадш буқадимий адабий ёдгорликдир. Ануш эса Шиснинг ўғли, яъни адамнинг
невараси. У адабий асарларни ёзишини бошлаганларнинг биринчиси бўлиб, бу
мақол вақти ўтган нарсанинг ифодалашда қўлланади.

ه دشا يقب

– энг қийини қолди. Бунинг тарихи: қадимда сичқонларни

овлайдиган мушукбўлган. Ундан қутилиш масадида сичқонлар унинг
бўйинига калакольчик осишни масад қилишган. Хамма рози бўлган. Охи-
рида ким илади уни деганда шу иборани айтган.

1

Qahhorov A.S. al-Johizning «Kitab al-hayavan» asarida «Masal». Dissert. -T., 1993. - B. 86.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

161

غلبا

ُسق نم

Кус ибн Сагида – арабларнинг энг мудрқй инсони. У биринчи

бўлиб хат ёзишни бошлаган, яъни кимдан кимга . У 180 йил яшаган.

و رمخ مويلا

رمأ ادغ

Сўзма сўз таржимаси: Бугун вино эртага буйруқ, Яъни:
Тун ортидан тонг келади; қоронғуликдан кейин ёруғик, хафагарчилик

ортидан хурсандчиклик келади; афсусланишда ҳам умид бор; Хурсандчилик
ҳам хафагарчилик ҳам бирга келади. Менимча бу Ойнинг ярми ёруғ ярми
қоронғуга тўғри келади

Бу мақол қадимий мақоллар турига киради. Уни Низомий, Саъдий каби

адиблар ҳам асарларида тавсифлаганлар.

Шунингдек, мақоллар араб маданиятини, урф-одатини, одамларининг

ўзаро муносабатини акс эттирадиган, ижтимоий аҳамиятга эга, масалан:

غبلا نإ

رسنتسي انضراب ثا

Сўзма сўз: Дархақиқат кичик чумчиқлар ҳам заминимизда бургутга

айланади.

Баранов луғатида “пашшадан фил ясамоқ” маъносини берган. Араблар

мақолллар изоҳида

صي فيعضلا برضي

لذلا دعب زعي ليلذلا و .ايوق ري

- “Заиф кучли

бўлади, ерга урилагн ерга урулилишдан кейин азиз бўлади”, яъни заифлик
ва ерга урулишдан кейин кучли ва ҳурматли бўлган кимса ҳақида.

Назаримизда, бу икки маъно ҳам қўлланиши мумкин, қайси вазиятда

ишлатилишига қараб.

Баъзи мақолларнинг паралеллари ҳам бор. Масалан:

ا يف نا

ارايخ رشل

– сўзмас сўз: ёмонликда яхшилик бор. Баранов луғатида:

Бир ёмонлик иккинчисидан кўра аҳамиятсиздир, деб беради. Араблар:
ёмонликнинг ҳам яхшилиги бор. Менимча: Бир танганинг икки тарафи бор
маъносига тўғри келади.

Бунга акс бўлган мақол:

ف نا

ة َوقَش نسحلا ي

– сўзма сўз: дарҳақиқат

яхшиликда бахтсизлик бор. Яхшиликка ёмонлик, Я ему услужил а он меня
проучил маънолари мавжуд.

Ўрта асрларда мақоллар ислом дини этикасини ифодалай бошладилар.

Масалан: ىوقت نيدلا سأر

– Динниг асоси тақводир(праведность) ёки الله قدص نم

اجن- кимки, Аллоҳга содиқ бўлса нажот топади.

Бу даврдан бошлаб араб мақолларида аёлларнинг ўрни борасида ҳам

мақоллар кўпайди. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, араб моқлларининг 23 %
аёлларни мақтовига бағишланган.

Масалан:

حل ءاسنلا نا

مَض َو ىلع م

– сўзма сўз : аёл киши қассоб учун гўштдр.

Бу мақол Умар ради Аллоҳу анҳу дан бўлиб, аёл кикши хеч қачон таниш
бўлмаган эркак билан бир ерда қолмаслиги ҳақидадир.

قئاقش ءاسنلا

ماوقلاا

– сўзма сўз: Аёл эркакнинг дўстидир. Яъни : Аёл

эркакларнинг ярмиларидир, улар кабидир ва уларнинг ҳам хуқуқ ва вази-
фалари борлиги ни билдиради.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

162

10% зи хайвонлар ҳақида бўлиб, ضيبلاا روطلا َِّلكُ ا موي تلكا دقل

Мен оқ бык

йейилган куни ейилганман.

Яъни: Ўрмонда учта оқ, қора, ва рижий буқа яшаган. Шер улар атрофида

яшаб, уларга хужум қилишга ҳаракат қилган. Шеърлар бири бирларини
ҳимоя қилганлар. Биттаси хамма учун хамма биттаси учун каби. Шеър ҳийла
ишлатишни масад қилиб, қора ва малла буқага: бизнинг рангларимиз
ўхшаш, оқ буқанинг ранги эса оқ, биз учун у жуда хавфли, чунки у
овчиларнинг эътиборини қаратиши мумкин. Ман уни еб қойишимга рухсат
берила, дейди. Улар рози бўлади. Кейин шеър малла рангли буқага ҳам
шундай таклиф этади қора буқа ҳақида. Уҳам рози бўлиб, қора буқани ҳимоя
қилмайди. Шер уни ҳам ейди. Вақт келиб шер малла буқага энди сени еман
деганиа, малла буқа: мен буни оқ буқа ейилган кун билгандим дейди.

Абулқосим Маҳмуд ибн Умар Замахшарий - буюк ўзбек олими, арабшу-

нос, шоир ва ёзувчидир. Замахшарий араб тилшунослигининг ривожига
катта ҳисса қўшган алломалардандир.

Маҳмуд Замахшарий ўз ижодининг катта қисмини араб тилшунослигига

оид морфология, синтаксис, фонетика ва луғатшуносликка бағишлаб, шу
мавзуда ноёб асарларни мерос қилиб қолдирган

1

бўлсада, араб мақолларига

бағишланган асар ҳам ёзган.

Замахшарий араб мақолларини йиғиб ўрганиш борасида кўп меҳнат

қилиб “Алмустаксо фи амсоли-л-араб”

(“Араб мақолларини нихоясига етка-

зувчи”)

номли асарини ёзган. Унда уч ярим мингга яқин араб мақоли алифбо

тартибида берилган.

Замахшарий синчков олим эканидан ташқари, моҳир ёзувчи ва шоир ҳам

бўлган. Унинг араб тили, адабиёти ва услуби соҳасидаги билимлари бадиий
асарларида яққол акс этган. Замахшарийнинг “Навобиру-л-халим”

(“Ҳик-

матли сўзлар”),

“Мақомату-з-Замахшарий”

(“Замахшарий мақомлари”),

“Атвоку-з-захаб фи-л-мавоъиз ва-л-хутаб”

(“Ўгит ва насиҳатларнинг олтин

мунчоқлари”)

“Рабиу-л-аброр”

(“Сахий ёз”)

каби асарлари унинг турли

жанрларда ижод этган нозик таъб адиб бўлганини кўрсатади.

Замахшарийнинг «Атвоку-з-захаб фи-л-мовоъиз ва-л-хутаб» номли

фалсафий-дидактик асари тарбиявий жиҳатдан муҳим, аҳамиятга эга. Унда
юзта мақол мавжуд бўлиб, улар ваъз-насихат, ҳикматли сўзлар, масал ва
мақолалардан, олимнинг кўп йиллик саёҳати натижасида ва умрбўйи
эшитган, кўрган ва бошидан кечирган воқеаларнинг тафсилотидан иборат.

2

Замахшарий кишиларни халоллик ва ростгуйлика, туғриликка, адолатли,

инсофли бўлишга даъват этиб:

“Оғзингни мисвок (тиш ювгич чўп) билан пок килдинг, кошки эди уни

ёлғон, ғийбат, чақимчилик, бўҳтон билан ифлос қилмасанг”

, — дейди.

1

Nosirova M.“O‘rta asr arab navhidan namunalar”. -Toshkent, 2004. -B. 6.

2

http://library.tuit.uz/skanir_knigi/book/pedagogika_tarihi/ped1.htm


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

163

Шу билан бирга, инсоннинг кадрини оширувчи ҳам, пасайтирувчи ҳам

тил эканлигини қайд этиб:

Тилингни тиймасанг, жиловингни шайтонга бериб қўясан.

Қиличнинг ярқироғини занг ейди.

Ёлғон сўз эса тилнинг зангидан ҳам ёмонроқдир.
Ёлғон гапириб ғалаба қозонганингдан кўра, рост гапириб ёмонлика

учраганинг маъқул.

“Ростгуй одамга унинг ростгуйлиги кифоя, ёлғончига эса унинг

ёлғончилиги етарлидир”,

— дейди.

1

Маҳмуд Замахшарийнинг илмий меросига бўлган қизиқиш XIX аср

охирларидан бошлаб кучайди. Ватандошимизнинг ижоди билан рус шарқ-
шунослари В.В. Бартольд, И.Ю. Крачковский, А.А. Боровков, А. Крымский,
В.Л. Вяткин; ғарб олимларидан К. Броккельман, Бенцинг, Голдциер, Вет-
штейн, Поппе, Нёльдеке, Райт, Зайончиковский шуғулланганлар.

2

Араб ёзуви Мавароуннаҳрга кириб келгандан бошлаб XIII асрларга қа-

дар бу ёзувда битилган бирорта туркий тилдаги ҳужжат, манба ҳозиргача
маълум эмас. XIII асрга қадар мазкур ёзувдаги барча манбалар асосан араб
тилида ва қисман форс-тожик тилида китобот қилинган.

XI аср бошларида Марказий Осиёда туркий халқ, қабила ва уруғларнинг

йирик марказлашган давлати – Қораҳонийлар сулоласи ташкил бўлиши
билан эски туркий тилнинг нуфузи ошди, унинг юксак адабий тил даража-
сига олиб чиқиш жараёнида қатор олиму шоирлар етишиб чиқди. Буларга
XI-XII асрларда ижод қилган Маҳмуд Қашғарий, Юсуф Ҳос Ҳожиб, Аҳмад
Югнакий, Аҳмад Яссавий, Сулаймон Боқирғоний ижодларини кўрсатиш
мумкин. Бу муаллифларнинг асарлари ҳам ўзлари яшаб ижод этган XI-XII
асрлар китобот тил маҳсулоти сифатида эмас, балки XIII асрдан бошлаб
кўчирилган қўлёзмалар орқали етиб келган. Демак, араб ёзувида яратилган
ҳозирги туркий қўлёзмалар китоботларининг тарихи XIII асрдан бошланади.

Биз қуйида улуғ туркман шоири ва мутафаккири Махтумкулининг араб

тилида битилган (мақолларга бағишланган) асари, ҳақида фикр юритмоқчимиз.

Махтумқули халқ мақол-маталлари, ҳикматли сўзлари, образли ибора-

ларини жуда яхши билади ва маҳорат билан шеърлари қатига сингдириб
юборади. Айни пайтда, ўзи ҳам содда, ихчам, лўнда, теран ҳикматлар ярата-
дики, улар нафақат туркман балки барча туркий халкларнинг ҳикматли
сўзлар хазинасидан жой олган:

Олимга ёндашсанг, очилар кўзинг,
Жохилга ёндашсанг, кўрдек бўларсан.

Шоир шеърларида яхши-ёмон, мард-номард, халол-харом, бой-камбағал,

уруш-тинчлик каби ўзаро зид тушунчалар кўп учрайди. Хусусан, у кишиларни

1

http://library.tuit.uz/skanir_knigi/book/pedagogika_tarihi/ped1.htm

2

Nosirova M.“O‘rta asr arab navhidan namunalar”. -Toshkent, 2004. -B. 7


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

164

икки тоифага: мард ва номардга ажратади: унинг назарида мард – барча эзгу
инсоний фазилатлар сохиби бўлса, номард - хамма ёмон иллатлар тажассуми.
Шунга мувофиқ, мардни кўплаб шеьрларида улуғлагани ҳолда, номардни кескин
танқид қилади. Бу иккисини икки қутбга қўйиб тасвирлайди.

Юз номард жойини босмас бир марднинг,
Чекар ташвишини мард элу юртнинг.
Қилган қилиғини кўринг номарднинг:
Жангми дея қочар туман учраса...
Мард кутар меҳмонни очиқ юз билан,
Номард қочиб қолар меҳмон учраса.

Таниқли шарқшунос олим Е.Бертельснинг ёзишича, Махтумқули адабий

меросинииг умумий миқдори таҳминан 16—18 минг мисрага етади. А.Бо-
боев шоирнинг 700га яқин лирик асарлари бизгача етиб келганлиги, ҳақида
маълумот беради. Ўзбек олимаси С.Шукруллаева эса собиқ кулёзмалар
институти (хозирги Узбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Рай-
хон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Хамид Сулаймон фонди)
даги 1997-рақамли қўлёзмада шоирнинг 900 дан ортиқ шеъру ғазаллари
мавжудлиги тўғрисида хабар берган эди.

Махтумқули ижоди кўплаб чашмалардан сув ичган: улар - Қуръони карим

ва унга ёзилган тафсирлар. Ҳадиси шариф ва диний адабиётлар, тасаввуф
фалсафаси ва адабиёти, Шарқ мумтоз сўз санъати ва халқ оғзаки ижоди.

Унинг асарларини Сурияда ҳам, Ироқда ҳам, Туркия ва Эронда ҳам,

Афғонистон ва хатто узоқ Арабистонда ҳам туркманлар фаҳр билан куйлайдилар.

Махтумқули барча туркий халклар қатори, ўзбек халқининг ҳам ўз шоирига

айланиб кетган. Шоир шеърлари халкимиз орасида асрлар давомида машҳур
бўлган. Асарларининг қўлёзмалари кенг тарқалиб, «тошбосмада ҳам Хива ва
Тошкент шаҳарларида бир неча бор нашр қилинган, бир неча унлаб асарлари
Тошкентда чиқадиган “Туркистон вилоятининг газети” сида эълон қилинган».
Абу Райхон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондида Мах-
тумқули шеърларини ўз ичига олган 5 та қўлёзма сақланади.

Махтумқули шеърлари Жуманиёз Шарипов, Жуманиёз Жабборов, Му-

заффар Аҳмедов, Мирзо Кенжабек таржималарида ўзбек тилида бир меча
марта чоп этилган, турли мажмуа ва дарсликларга киритилган.

1

Энди Махтумқулининг издоши, шоир Юсуф Хос Ҳожиб, ҳақида

тўхталмоқчимиз.

Юсуф Xос Ҳожиб XI асрнинг атоқли шоири, донишманди ва давлат

арбобидир. Ундан бизга қадар етиб келган ягона адабий мэрос «Қутадғу би-
лиг» достонидир. Бу достон XI аср адабиёти ва адабий тилининг нодир
ёдгорлиги бўлиб, замонасининг тараққийпарвар ижтимоий-сиёсий, аxлоқий-
та’лимий қарашларини бадиий мужассамлаштиради, тариx, илм-фан, этног-
рафия ва бошқа соҳаларга доир қимматли ма’лумотлар беради.

1

http://e-adabiyot.uz/jahon/jahon-adabiyoti-tarixi/173-mahtumquli.html


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

165

Юсуф Хос Ҳожибнинг ҳаёти ва фаолияти, ҳақида ма’лумот берувчи

ягона манба унинг “Қутадғу билиг”

(“Саодатга элтувчи билим”)

достони-

дир. Бу достон ҳижрий йил ҳисоби билан 462(мелодий 1069-70) йилда
ёзилган. Муаллиф достоннинг муқаддимасида ёши элликдан ошганлигини
та’кидлайди. Шунга асосланиб, Юсуф Хос Ҳожиб XI асрнинг 20-йиллари
арафасида туғилган, деб айта оламиз.

Юсуф Хос Ҳожиб ўз ватандоши, улуғ олим Маҳмуд Кошғарий сингари

туркий қабила ва халқларнинг тилининг маданий ҳаётда янада кенгроқ ўрин
олиши учун курашди, халқ оғзаки адабиёти ва ёзма адабиётнинг бой
тажриба ан’аналаридан та’лим олиб, машҳур “Қутадғу билиг” достонини
яратади. Бу достон туркий тилдаги ёзма адабиётнинг илк йирик асарларидан
бири эди. Mана шу жиҳатидан ҳам алоҳида таҳсинга сазовордир. Юсуф Xос
Ҳожибнинг ўзи достоннинг муқаддимасида:

Aрабча, тожикча китоблар ўқуш,
Бизнинг тилимизга бу йумғи ўқуш.

Мазмуни:

“Aрабча, тожикча китоблар кўп бўлиб, бизнинг тилимизда бу дониш-

мандликнинг биринчи тўпламидир”

,-деган эди.

Юсуф Xос Ҳожиб Қутадғу билиг» достонини яратар экан, у қораxонийлар

давлати ҳокимиятини мустаҳкамлаш, Тавғачxон билан Илекxонлар ўртасидаги
иxтилофларни бартараф этиш, ҳукмрон доираларнинг турли ижтимоий таба-
қаларга муносабатини белгилаш, ма’лумот ва ободончилик учун кураш, яxши
xулқ-одобни тарғиб қилиш каби мақсадларни ўз олдига қўйган эди.

“Қутадғу билиг” ни ўрганиш ва уни таҳлил этишда француз олими Жауберт

Амадес (1823 йил “Осиё журнали” да бир қисмини чоп этган), венгр олими
Г.Вамбери (1870 йили асли ва немисча таржимаси билан нашр эттиради), рус
туркшуноси В.В.Радлов (“Қутадғу билиг” билан 20 йил шуғулланди, 1890 йили
тўлиқ нашр эттирди), Фитрат (“Ўзбек адабиёти намуналари”, 1928 йили нашр
этди), С.Йэ.Mалов (“Қадимги турк ёзуви ёдгорликлари”, 1951), Қайум Каримов
(1971 йили Наманган нусxаси асосида чоп эттирди), Е.Э. Бертельс, A.
Валитова, С. Mутталибов ва бошқалар унумли xизмат қилдилар.

“Қутадғу билиг” нинг муқаддимасида та’кидланишича, достонда тўрт асо-

сий масала қўйилган ва бу масалалар мажозий тимсоллар қиёфасида мужассам-
лаштирилган: бири-адл, иккинчиси-давлат, учинчиси-ақл, тўртинчиси - қаноат.

Достон муаллифи тил одоби, севги ва садоқат, ростгўйлик ва ҳалоллик

каби масалалар ҳақида ҳикматли сўзлар сўзлайди, майxўрлик ва мутакаб-
бирликни танқид қилади. “Қутадғу билиг” нинг бир неча боби бевосита
аxлоқ ва одоб масалаларига бағишланган. Унда шоир ўқиш ва билим олишда
тилнинг аҳамияти, қисқа ва мазмунли сўзлаш, тилга ортиқча эрк бермаслик
ва бошқалар ҳақида ибратли ўгитлар беради: ўқишга, билимга таржимон
тилдир; кишини рўшноликка чиқарувчи, эъзозловчи, баxтли қилувчи
тилдир; кишини тил қадрсиз қилади, бошини ёради; тил қафасда ётган
арслонга ўxшайди, у бошингни ейиши мумкин:


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

166

Сўзингга эҳтиёт бўл, бошинг кетмасин,
Tилингга эҳтиёт бўл, тишинг синмасин.

Юсуф Хос Ҳожиб ўз даврининг ахлоқий-та’лимий қарашларини илгари

сурган атоқли ма’рифатпарвар ва мураббий эди.

1

Улуғ ва мутафаккир бобокалонимиз Алишер Навоий ҳам мақоллар

мавзусида асар ёзган. Бу асар Навоийнинг умри охирларида ёзилган бўлиб,
унинг ўзи бу асарни мақолатнома “Маҳбуб ул – қулуб”

(Кўнгиллар

севгилиси)

дир деб атаган. Асар 906 ҳижрий – 1500 мелодий йилда ёзилган.

Бу номағаким, лисоним ўлди қойил,
Килким тили ҳар навъ эл ишига, ноқил.
Тарихи, чу “хуш” лафзидин ўлди ҳосил
Ҳар ким ўқуса, Илоҳо, ўлғай хушдил.

Хуш

сўзининг араб алифбосидаги шакли абжад ҳисобида 906 ни ифода

этадики, бу милодий 1500 йилга тенгдир.

“Маҳбуб ул-қулуб“ кириш, уч қисм ва хотимадан иборат.
“Маҳбуб ул-қулуб”нинг учинчи қисми турли фоидалар ва масаллар деб

аталиб, унда 127 танбеҳ келтирилган. Учинчи қисмдаги танбеҳлар китобнинг
биринчи ва иккинчи қисмларида баён этилган ижтимоий-фалсафий қараш-
ларни ҳикматли сўзлар даражасидаги ахлоқий-тарбиявий гапларда янада
кенгайтиради, умумлаштиради. Шу жиҳатдан учинчи қисм Алишер Навоий-
нинг ҳикматли сўз ва мақоллари тўпланган ҳамда асарни ўзига хос тарзда
якунлаган қисмдир. Қуйида учинчи қисмдан айрим намуналар келтирсак:

Тилга ихтиёрсиз – элга эътиборсиз;
Салотин даргоҳидин йироқ ва хавоқин базмгоҳидин қироқ, балки

теграсига ёвумағон яхшироқ;

Кўнгул махзанининг қуфли тил ва ул махзаннинг калидин сўз бил;
Чин сўз – мўътабар, яхши сўз- мухтасар;
Хирадманд улдурким, ёлғон демас, аммо барча чин дегулук ҳам эмас;
Ғийбат дегувчи – нажосат егувчи. Афюнию банги-одамийлар нанги;
Эр кишига зебу зийнат – ҳикмату донишдур.
Яхши киймак бирла хотинларға оройишдур;

2

Ҳулоса.

Марказий Осиё халқларининг, шу жумладан, ўзбек халқининг мада-

нияти, маърифати, миллий қадрияти осори-атиқаларини ўрганиб, шулар ҳақида
ўлмас асарлар яратган тарихшунос, шарқшунос олимлар — Херман Вамбери,
А.Ю.Якубовский, С.П.Толстов, Е.Э.Бертельс, В.В.Бартольд, Е.Березиков ва
бошқаларнинг машаққатли меҳнатларини алоҳида эътироф этиш лозим.
Уларнинг хаммалари ҳам ибтидоий жамоа давридаги маърифий тафаккурнинг
дастлабки куртаклари фолклорда ўз аксини топган, — деган хулосага келишган.

1

www.google.ru /halq maqollary

2

www.ref.uz/download.php%3Fid%3D20800

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов