Ишнинг мақсади ЖНАЁК эрта аниқлаш усулларини оптималлаштириш. Материал ва усуллар: 2 тур ҚД билан касалланган 582 нафар бемор текширилди. Беморларнинг ўртача ёши 48,1 ± 11,6 ташкил қилади, 68 % аёллар. Барча беморлар FIB-4 шкаласи, NAFLD score, ТВИ ёрдамида хисоблаб чиқилган. Натижалар: НАС ривожланиши хавфини белгилайдиган мухим омиллар бу гипергликемия(6,1 mmol / l дан юқори), аёл жинси, умумий холестерин даражаси 5,2 mmol / l дан юқори, аёллар учун ЛПЮЗ 1,2 mmol / l дан паст, ЛППЗ 0,55 mmol / l дан юқори, ТГ. 1,7 mmol / L дан юқори, ферритин 400 mmol / L дан юқори эркаклар учун, ЖНАЁК кўрсаткиси 2 баллдан юқори, ТВИ 25 kg / m2 дан юқори. Ушбу омиллар рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг НАС ривожланиш хавфига қўшадиган хиссаси ортади.