Экспериментал тадқиқотларда сассиқ каврак ўсимлигининг илдиз поясидан ажратилган ширанинг (хилхит) гепатопротекторлик хоссаси парацетамол воситасида яратилган гепатитда Легалон препарати билан қиёсий ўрганилган. Олинган натижалар сассиқ каврак шираси цитолиз ва холестаз синдромларни, ҳамда гипербилирубинемия ва гипопротеинемияни ривожланишига тўсқинлик қилишини кўсатган. Тадқиқотларни янги гепатопротектор воситаси ва унинг тайёр дори шаклини яратиш мақсадида давом эттириш лозим топилган