Бугунги кунда барча мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар нигоҳи Яқин шарқ минтақасига қаратилган. Яқин Шарқ стратегик жиҳатдан муҳим минтақа бўлиб, катта энергия потенциалига, жумладан, кўп миқдорда углеводородларга эга. Шу ўринда айтиш мумкинки, мазкур минтақанинг барқарорлиги бутун дунё барқарорлигига бевосита таъсир кўрсатади. Тарихан, Яқин шарқ турли сабабларга кўра жуда жозибадор ҳудуд бўлиб келади. Бу стратегик муҳим майдон кимнинг қўлида бўлса у улкан куч ва бойлик эгаси эди. Жаҳон транспорт коммуникациялари тизимининг ривожланиши туфайли минтақанинг турли қитъалар ўртасидаги чорраҳа сифатида тутган ўрни пасайишига қарамай, Яқин шарқнинг стратегик аҳамияти сўнгги ўн йилликларда камайгани йўқ, аксинча, сезиларли даражада ўсди. Шунингдек, энергетика оми минтақага эътибор ошишининг асосий сабаби бўлиб қолмоқда. Маълумки, замонавий цивилизация технологиялари органик энергия ташувчиларни қазиб олишга деярли тўлиқ боғлиқ. Шунинг учун ресурсларни тақсимлаш аста-секин ҳозирги халқаро муносабатлар тизимининг энг муҳим элементларидан бирига айланди. Уларни назорат қилиш истаги минтақадаги кўплаб можароларга сабаб бўлмоқда.
Мақолада бирламчи-тарқалган сут бези саратонида даволашга замонавий ёндошув баён қилинган. Келтирилган статистик маълумотларга кўра, дунёнинг турли давлатларида ўртача 10%миқдорида сут бези саратонининг бирламчи – тарқалган тури аниқланади (IV босқичда). Аксарият холатларда бу T3-4N1-3M1 босқичда ва регионар лимфатик тугунларда метастазлар аниқланган беморлардир. Бирламчи – тарқалган сут бези саратонида аксарият холатларда метастазлар суякларда, ўпкада, жигарда ва бир неча аьзоларни зарарланиши билан кечади. Ҳозирги кунга қадар даволаш стандартлари ишлаб чиқилмаган ҳамда бу йўналишда даволаш тактикасини аниқлашда ҳар ҳил фикрлар билдирилади. Мақолада Халқаро кўплаб марказлараро илмий текшириш – тадқиқотлар натижалари ва клиник таклифлар сут бези саратонини бирламчи –тарқалган турида қандай бўлиши ва уларни натижалари келтирилган, бунда катта эътибор ўсмани биологик табиатига қаратилган.