ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ АЙЛАНИШ ТИЗИМЛАРИНИНГ ТАЪМИНОТЛАРИ

CC BY f
101-105
50
Поделиться
Мўминов, Б., & Даулетов, А. (2022). ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ АЙЛАНИШ ТИЗИМЛАРИНИНГ ТАЪМИНОТЛАРИ. Актуальные вопросы развития инновационно-информационных технологий на транспорте, 1(1), 101–105. https://doi.org/10.47689/978-9943-7818-0-1-pp101-105
Баҳодир Мўминов, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети

Техника фанлари доктори

Адилбек Даулетов, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети

aссистент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Маколада электрон жужжат айланиш тизимларининг таъминотга куйилган талаблари келтирилган. Ташкилотда кулланиладиган электрон жужжат айланиши тизими унга куйиладиган барча талабларга жавоб бериши, ташкилий, хукукий, техник, математик ва дастурий, эргономик, кадр, лингвистик, хавфсизлик каби таъминотларининг имкониятлари хакида маълумот келтирилган.

Похожие статьи


background image

“Актуальные вопросы развития инновационно-

информационных технологий на транспорте” АВРИИТТ-2021

I-

Республиканская научно-техническая конференция

(Ташкент, 24-25 ноября 2021 года)


101

ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ АЙЛАНИШ ТИЗИМЛАРИНИНГ

ТАЪМИНОТЛАРИ

Баҳодир МЎМИНОВ,

Техника фанлари доктори, профессор Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги

Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент, Ўзбекистон.

E-mail: mbbahodir@gamil.com

Адилбек ДАУЛЕТОВ,

Ассистент, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот

технологиялари университети, Тошкент, Ўзбекистон.

E-mail: davletov

—odilbek@mail

DOI: https://doi.org/10.47689/978-9943-7818-0-1-pp101-105

Аннотация:

Мақолада электрон ҳужжат айланиш тизимларининг

таъминотга қўйилган талаблари келтирилган. Ташкилотда қўлланиладиган

электрон ҳужжат айланиши тизими унга қўйиладиган барча талабларга

жавоб бериши, ташкилий, ҳуқуқий, техник, математик ва дастурий,

эргономик, кадр, лингвистик, хавфсизлик каби таъминотларининг

имкониятлари ҳақида маълумот келтирилган.

Калит сўзлар:

Электрон ҳужжат, электрон ҳужжат айланиш

тизимлари, ташкилий таъминот, ҳуқуқий таъминот, техник таъминот,

математик ва дастурий таъминот, эргономик таъминот, лингвистик

таъминот, кадр таъминоти, хавфсизлик таъминоти.

Электрон ҳужжат айланиши тизимларининг(ЭҲАТ) истеъмолчилари

ташкилот фаолиятининг кўлами ва ўзига хос жиҳатлари билан фарқ қилади.
Анъанага кўра, давлат сектори электрон ҳужжат айланиши тизимининг асосий
истеъмолчиси бўлиб қолмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, электрон ҳужжат
айланиши технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларнинг 30% га яқини
давлат муассасалари томонидан амалга оширилади [1]. Шу билан бирга,
инқироз шароитида ҳам ривожланиш учун муҳим туртки бўлган электрон
ҳужжат айланиши тизими бозорининг барқарорлигига асос бўлган давлат
томонидан қизиқиш уйғотиши муҳим аҳамиятга эга [2]. Электрон ҳужжат
айланиши “электрон ҳукумат” тушунчасининг асосий элементи бўлиб, уни
амалга ошириш давлат, аҳоли ва бизнеснинг ўзаро муносабатларидаги
бюрократик тўсиқларни бартараф этишга ҳамда коррупцияни камайтиришга
ёрдам бериши керак[3]. Давлат ҳокимияти органлари ва йирик давлат
муассасаларида лойиҳаларни амалга оширишнинг ўзига хос хусусияти
сифатида ахборот хавфсизлигига қўйиладиган талабларнинг ортиб
бораётганлигини алоҳида таъкидлаш лозим[4]. Қуйидаги 1-расмда электрон
ҳужжат айланиш тизимининг таъминотлари келтирилган.


background image

“Актуальные вопросы развития инновационно-

информационных технологий на транспорте” АВРИИТТ-2021

I-

Республиканская научно-техническая конференция

(Ташкент, 24-25 ноября 2021 года)

102

1-

расм. Электрон ҳужжат айланиш тизимининг таъминотлари.

Юқорида келтирилган таъминотлар ташкилот ва унинг турдош

ташкилотлари учун ЭҲАТ яратиш учун ҳизмат қилади. Ҳар қандай
таъминотнинг ўз вазифаси мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар [5]:

1.

Ташкилий таъминот – ЭҲАТни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш

давомида барча лойиҳа иштирокчиларининг теҳник воситалари билан ва ўзаро
ҳамкорлигини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар тўплами, усул ва
воситалар мажмуидир.

Ташкилий

таъминот

қуйидаги

вазифаларни

амалга

оширишга

йўналтирилган бўлиши керак:

– тизимдан фойдаланадиган ташкилотларнинг мавжуд ҳужжат айланиш

жараёнини таҳлил қилиш ва автоматлаштиришга қаратилган вазифаларни
аниқлаш;

– компьютер орқали ҳал қилинадиган масалаларни тайёрлаш, шу

жумладан, тизимни лойиҳалаш учун техник вазифа ва унинг самарадорлиги
учун техник-иқтисодий асосномани тузиш;

– ташкилот таркиби ва тузилиши бўйича бошқарув қарорларини ишлаб

чиқиш механизми.

2.

Ҳуқуқий таъминот – ЭҲАТнинг яратилиши учун ҳуқуқий мақоми ва

фаолиятини белгилаб берувчи, тизимдан ахборотни олиш, қабул қилиш,
узатиш ва ундан фойдаланиш тартибини тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар
мажмуидир.

Ҳар қандай тизимда ҳуқуқий таъминотнинг асосий мақсади ташкилотлар

(давлат) миқёсида қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва таъминлашдан
иборат[6]. Ҳуқуқий таъминот таркибига барча қаралаётган ва жорий қилиниши
кўзда тутилган ташкилот миқёсидаги ҳуқуқий ҳужжатларни киритиш мункин.


background image

“Актуальные вопросы развития инновационно-

информационных технологий на транспорте” АВРИИТТ-2021

I-

Республиканская научно-техническая конференция

(Ташкент, 24-25 ноября 2021 года)


103

ЭҲАТ фаолият кўрсатиш босқичларининг ҳуқуқий таъминоти қуйидагилар

билан изоҳланади:

– тизимнинг умумий ҳолати ва ҳусусий ҳолати;
– ходимларнинг ҳуқуқлари, бурчлари ва мажбуриятлари;
– бошқарув жараёни баъзи турларининг ҳуқуқий қоидалари;
3.

Техник таъминот – ЭҲАТнинг ишлаши учун мўлжалланган барча техник

воситалар мажмуи, шунингдек, ушбу воситалар ва технологик жараёнлар учун
тегишли ҳужжатларни ўз ичига олади.

Техник воситаларнинг мажмуи қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
– барча турдаги компьютерлар ва уларнинг қурилмалари;
– маълумотларни йиғиш, сақлаш, ишлов бериш ва узатишнинг техник

воситалари;

– коммуникация қурилмалари.
ЭҲАТнинг таъминотида дастлабки техник воситаларни танлаш, уларнинг

имкониятига асосланиб, ишлашини ташкил этиш, маълумотларга ишлов
беришнинг технологик жараёнларини лойиҳалаштириш босқичларини ўз ичига
олади.

Техник таъминотни ташкил этиш, яъни техник воситалардан фойдаланиш

шаклларининг иккита асосий шакли мавжуд: марказлашган(peer-to-peer) ва
қисман / тўлиқ марказлашмаган (мижоз-сервер тармоқлари).

4.

Ахборот таъминоти – маълумот ва ахборотни таснифлаш, ҳужжат

айланишига доир ҳужжатлар тузилмаси ва ҳажми, ахборотни бошқариш
алгоритмлари, маълумотлар базасининг лойиҳалаш усулларини ўз ичига
олади.

Республика, соҳа тармоқлари ва ҳудудий ташкилотларда ягона

ҳужжатлаштириш тизимларини яратишга ахборот таъминоти масъул бўлади.
Бундаги асосий мақсад ишлаб чиқаришнинг турли соҳа кўрсаткичларининг
таққосланувчалиги ва тезкор ахборот билан таъминлашдан иборат
ҳисобланади. ЭҲАТнинг ахборот таъминоти асосида талаблари белгиланган
ягона элементларни ишлаб чиқиш лозим. Уларга:

– ягона ҳужжатлар тизими ;
– бошқарувни турли даражадаги ҳужжатларнинг ягона шаклларида

яратиш;

– ҳужжат ҳусусиятлари ва контентларнинг таркиби ва тузилиши шаблони.
5.

Математик ва дастурий таъминот – ЭҲАТнинг мақсадни амалга

оширишга йўналтирилган масалаларининг ечимини таъминлаш учун математик
усуллар, моделлар, аалгоритмлар ва дастурлар мажмуи ҳамда техник
воситалар

мажмуасининг

узвий

ишлашини

таъминловчи

дастурий

мажмуаларни (операцион тизим, драйверлар, кутубхона) ўз ичига олади.

Математик таъминотнинг элементлари сифатида қуйидагиларни қараш

мумкин:

– бошқарув жараёнларини моделлаштириш воситалари;
– бошқарув масалаларининг моделлари ва усуллари;
– математик дастурлаш усуллари, математик статистика, тўпламлар

назарияси ва бошқалар.


background image

“Актуальные вопросы развития инновационно-

информационных технологий на транспорте” АВРИИТТ-2021

I-

Республиканская научно-техническая конференция

(Ташкент, 24-25 ноября 2021 года)

104

Дастурий таъминот – махсус дастурий мажмуалар – тизимли, амалий ва

ускунавий дастурий таъминотларни ва уларнинг техник ҳужжатларини ўз ичига
олади.

6.

Эргономик таъминот – ЭҲАТнинг юқори самарали фаолияти учун

хатосиз ишлашга мўлжалланган шароит яратиш орқали ишлаб чиқиш ва ҳаёт
даври босқичларида қўлланиладиган усул ва воситалар мажмуидир. Бу
таъминотнинг элементлари сифатида иш ўринларига эрногомик талаблар,
ахборот моделлари, кадрлар иш фаолияти шарт-шароитларини ўз ичига олган
турли ҳужжатлар мажмуи киради.

7.

Лингвистик таъминот ахборотни тақдим этиш ва бошқариш

қоидаларининг ёзилиши усулларидан ташкил топади. Шунингдек, ЭҲАТдаги
қидирув

модулининг

моҳиятини,

фойдаланувчи

ва

тизим

ўзаро

функционаллиги, мослашувчанлигини белгиловчи усуллар ва қоидалар
мажмуаси сифатида қараш мумкин. Лингвистик таъминот элементларига
алифбоси, хизматчи белгилари ва буйруқлари киради. Жуда кўп ҳолларда
лингвистик таъминот сўровлар ва ҳисоботларни шакллантирувчи инсон-
машинанинг ўзаро тушунишидир.

8.

Кадр таъминот – ЭҲАТ билан ишлашда кадрлар тайёрлашни ташкил

этиш ва ўтказиш усуллари ва воситалари мажмуи. Унинг мақсади тизимнинг
ишлаш самарадорлигини ва уни янада ривожлантириш имкониятини сақлаб
қолишдир.Кадрлар таъминоти элементлари сифатида ўқитиш усуллари, курс
дастурлари ва амалий машғулотлар, техник тайёргарлик, дидактик воситалари
ва улар билан ишлаш қоидаларини ўз ичига олади.

9.

Хавфсизлик таъминоти – ЭҲАТ доирасида ташкилотларнинг

фаолиятидаги барча соҳаларни қамраб олган ва бошқарувнинг барча
даражаларида (стратегик, тактик ва оператив) фаолият кўрсатадиган ахборот

хавфсизлиги усуллари ва чора-тадбирлари мажмуасидир. Одатда, бу таъминот
соҳаларида ҳуқуқий, ташкилий ва техник таъминотлар билан биргаликда олиб
борилади.

Хавфсизлик таъминоти – мураккаб ташкилий – техник тузилмадан иборат

бўлиб ҳисобланади:

– интеграциялашган ахборот хавфсизлиги тизимининг самарали ишлаши

ва ривожланишини таъминловчи жараёнлар мажмуи;

– ходимларнинг

ахборот

хавфсизлиги

тизими

фаолияти

билан

шуғулланувчи ахборот хавфсизлиги бўлимлари ходимлари, шунингдек, ахборот
хавфсизлиги соҳасидаги ички ҳужжатлар талабларига ва бошқа ахборот
хавфсизлиги вазифаларига риоя этилишининг мониторинги.

Тадқиқот давомида ўрганилган ЭҲАТнинг турлари ва ишлаб чиқишининг

босқичларини бошқариш тизимлари, таъминотлари асосида яратилса, тизим
тўлиқ ва амалий томондан етарли даражада адекват ҳисобланиши мумкин.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Кумагина Е.А., Неймарк ЕА. Модели жизненного цикла и технологии

проектирования программного обеспечения: учебного методические пособие /
Е.А. Кумагина, Е.А. Неймарк. – Нижний Новгород: Изд-во ННГУ, 2016. – С. 41.


background image

“Актуальные вопросы развития инновационно-

информационных технологий на транспорте” АВРИИТТ-2021

I-

Республиканская научно-техническая конференция

(Ташкент, 24-25 ноября 2021 года)


105

2.

Доросинский Л.Г.,

Зверева О.М.

Информационние

технологии

поддержки жизненного цикла изделия. Ульяновск: Зебра, 2016. – С. 243.

3.

Мазур И.И. Управление проектами. / И.И. Мазкур, Шапиро Н.Г.

Ольдерогге. – М.: Омега – Л, 2004. – С. 405.

4.

Кузнецов С.Л.

Современные

технологии

документационного

обеспечения управления ООО «ТЕРМИКА.РУ», 2017 г. – С. 470.

5. Muminov B.B., Dauletov Yu. Classification and Mathematical Model of

Electronic Document Circulation Systems International Journal of Advanced
Research in Science Engineering and Technology. Vol. 7,

– PP. 15142–15150.

Issue 10, October 2020.

6.

Мўминов Б.Б., Даулетов А.Ю. “KUTUBXONA.UZ” Илмий услибий журнал

№ 1 (49) 2021 – Б. 38–44.


MS SHAREPOINT VA OFFICE 365 PLATFORMASINING

RIVOJLANISHI VA KENGAYISHI

Lola XALMEDOVA

,

Toshkent davlat transport universiteti, Toshkent,

O‘zbekiston

DOI:

https://doi.org/10.47689/978-9943-7818-0-1-pp105-107

Annotatsiya:

Ushbu maqolada MS Sharepoint va Office 365 platformasining

rivojlanishi va kengayishi masalasi muhokama qilinadi. Tashkilot ma

’lumotlarini

boshqarishda MS Sharepoint 2019 va Office 365 platformasi muhiti tanishtirib
o‘tilgan.

Kalit s

o‘zlar:

Microsoft Sharepoint, portal, biznes, veb-sahifa, elektron ofis,

saytlar, Ofis 365.

Dunyoda SharePoint yoki Office 365 ni

o‘rnatish soni juda katta, lekin ulardan

foydalanishning nozik jihatlari haqida ma

’lumot yetarli emas. Bundan tashqari,

SharePoint 2016 uchun korxonalarning rejalari haqida ma

’lumot kamroq [1, 2, 3].

Avvalo, Microsoft Sharepoint 2019 ning funksional tuzilishining imkoniyatlarini bilish
zarur [4]:

– biznes razvedkasi – biznes ma’lumotlarini yaxshiroq tushunish, qabul qilish

orqali ongli qarorlar qabul qilish: Excel server elektron jadvallari va ma

’lumotlarni

vizualizatsiya qilish, hisobot markazi, BI veb-qismlari, asosiy ishlash k

o‘rsatkichlari /

asboblar paneli);

– hamkorlik – hamkorlikning sodda va intuitiv qilinishi: hujjatlar, vazifalar,

kalendarlar, bloglar, Wiki, elektron pochta integratsiyasi, loyihalarni boshqarish, Lite,
Outlook integratsiyasi, oflayn hujjatlar / r

o‘yxatlar);

– portal – ma’lumotlarga, jarayonlarga va odamlarga bog‘langan va rolga

asoslangan kirishni ta

’minlash: korporativ portal shabloni, sayt katalogi, shaxsiy

saytlar, ijtimoiy tarmoqlar, maxfiylikni nazorat qilish;

Библиографические ссылки

Кумагина Е.А., Неймарк ЕА. Модели жизненного цикла и технологии проектирования программного обеспечения: учебного методические пособие / Е.А. Кумагина, Е.А. Неймарк. - Нижний Новгород: Изд-во ННГУ, 2016. - С. 41.

Доросинский Л.Г., Зверева О.М. Информационние технологии поддержки жизненного цикла изделия. Ульяновск: Зебра, 2016. - С. 243.

Мазур И.И. Управление проектами. / И.И. Мазкур, Шапиро Н.Г. Ольдерогге. - М.: Омега - Л, 2004. - С. 405.

Кузнецов С.Л. Современные технологии документационного

обеспечения управления ООО «ТЕРМИКА.РУ», 2017 г. - С. 470.

Muminov B.B., Dauletov Yu. Classification and Mathematical Model of Electronic Document Circulation Systems International Journal of Advanced Research in Science Engineering and Technology. Vol. 7, - PP. 15142-15150. Issue 10, October 2020.

Муминов Б.Б., Даулетов А.Ю. “KUTUBXONA.UZ” Илмий услибий журнал № 1 (49) 2021 - Б. 38-44.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов