22
НЕМИС ТОПОНИМИКАСИДАГИ ЛИСОНИЙ ҚАТЛАМЛАР
доц. С.И.Анорқулов (СамДЧТИ)
Ўтган даврларда Германия ҳудуди турли тарихий ўзгаришларга учраган, бу эса
географик номларга таъсир этмай қолиши мумкин эмас. Ҳозирга қадар мамлакат
харитасида бу ҳудудларда анча вақтлар олдин яшаган у ёки бу халқларнинг босиб
олиниши даврида вужудга келган номлар мавжуд.
Т.В.Передрееванинг тадқиқотига кўра, ҳудудга кўра географик номлар турли
қатламлар бўйича номланади. Шарқий ўрта немис ҳудудида, Эльба ва Заале
дарёларининг кесишув чизиғидан шарқроқда ҳинд
-
европа деб номланувчи қатлам
жойлашган бўлиб
,
у мил.ав. 2000
-
йилдан мил.ав. 500
-
йилгача қайд қилинган. Ундан
кейин мил.ав. 500
-
йилдан миллодий 1050 йилгача қадимги юқори немис қатлами
мавжуд бўлган. Мазкур даврга хос номларга
-leben, -ingen
(тахминан
III-VI
асрлар),
–
buttel ва heim
билан тугайдиган
атоқли отлар киради. 600
-
йиллардан бу ҳудудга
славянлар келган. Х аср бошларидан ҳудуднинг немислар томонидан босиб олиниши
натижасида бу ерлар янги немис қатлами вакиллари ихтиёрига ўтган.
XII асрдан эрта
немис қатлами ҳақида гапириш мумкин, бу вақтда “бу ерларда немис деҳқонлари кенг
тарқалди, шу тариқа немис тилида сўзлашувчилар сони кескин ошди: XII
-XIII
асрларда шимолдан жанубгача, яъни Болтиқ денгиздан Руда тоғларигача немислар
аҳолининг катта қисмини ташкил этди” [Хенгст, 2015, б.118].
XV-
XVI асрларда
мамлакат ривожланиши давомида янги аҳоли масканлари пайдо бўла бошлади, ушбу
топонимлар айримларининг номлари ҳозиргача ҳам мавжуд [Передреева, 2018].
Немисча топонимларнинг айрим гуруҳларига батафсилроқ тўхталамиз,
хусусан, келиб чиқиши кельтча, лотинча,
немисча ва славянча бўлган номларни кўриб
чиқамиз.
Олимларнинг таъкидлашича, Германияда бугунги кунга қадар сақланиб қолган
қадимги
топонимлар кельтлар ва иллиреяликларга бориб тақалади. Улар римликлар
ва юнон географлари орқали лотинча, қисман юнонча шаклда ўтиб келган. Мисол
тариқасида
Rhein,
Regensburg
сингари номларни келтириш мумкин. Rhein дарёсининг
номи кельтча
rhenus
–
“оқар сув” сўзидан келиб чиққан [Топонимический словарь,
2005, б.218]. Аслида кельтча номларнинг катта қисми йўқолиб кетган ёки янги
географик терминлар билан алмаштирилган. Айримлари эса товуш шаклини
ўзгартириб, ҳозиргача сақланиб қолган, масалан “Rigomagus”
“
Remagen”га
,
“
Lopodunum” эса
“Ladenburg
”га ўзгарган. Чунончи, Германия харитасида лотинча
келиб чиқишга эга бўлган (масалан
, Regensburg, Regina Castra
Рим қалъаси шарафига
номланган
)
ва кельтча ибтидога эга бўлган
(-(i)acum
билан тугайдиган) номлар ҳам
учрайди. Содда гидронимларга қарама
-
қарши ўлароқ кельтча ибтидога эга бўлган
ойконимларнинг катта қисми қўшма сўзлардир. Бироқ
,
-acum, -iacum
қўшимчалари
билан тугайдиган номлар кельтча ёки римча отлардан ясалган бўлиб, истисно
тариқасида муайян ҳудуднинг ўз соҳибига тегишлилигини англатади. Замонавий
немис тилида мазкур номлар
-ach (-ich)
билан тугайди: Antinnacum («Антуннус
мулки»
) –
ҳозирги
“Andernach”
шаҳри
; Juliacum
(«Юлиус мулки»)
– “
Julich”
шаҳри
[Передреева, 2018].
Римликлар истилоси оқибатлари сифатида немис топонимикасидаги лотинча
изларни ҳам қайд қилиш мумкин. Кўплаб Рим расмий шаҳарлари номлари кундалик
нутқда алоҳида
номларга эга бўлган. Масалан,
Konstanz
шаҳри VII асрда кайзер
Constantius Chlorus шарафига номланди,
Кельн
номи эса Colonia Claudia Augusta
23
Agrippinensium
сўз бирикмаси қисқартмасидан ҳосил бўлган. V асрда фақат Colonia
сўзи қолган, у ўрта юқори немис даврида
Kolne
тарзида айтилган, ўрта немис даврида
эса
Collen
га айланган. Келиб чиқиши лотинча бўлган турдош отлар,
castellium
(қалъа)
сингари ҳарбий терминлар немис тилига ўзлашиб, аста
-
секин топонимларга айланган.
Масалан,
Kastel
1162 йилда лотинча
Castellum Mattiacorum
дан кейинчалик эса
ҳозирги
Kassel
га айланган.
Келиб чиқиши немисча бўлган иккита номнинг этимологиясини кўриб
чиқамиз: 1126 йилда
Stenvorde
деган жой тошли ердаги қалъа бўлган
(ҳозирги
Steinfurt
шаҳри). Сўз ясалишига кўра ушбу топоним мил.ав.
II
асрда Клавдий
Птолемей ишларида қайд қилинган
Везер дарёсидаги кечувга мувофиқ келади.
Яна
бир мисолимиз,
Deidesheim Niederkirchen
қишлоғи
номидир. У 1430
-
йилда
hofzunederkirchen
(«пастдаги черков ёнида») дея тавсифланган. Ҳозирги вақтда
Niederkirchen
кичик бир коммуна номидир. Келтириб ўтилган географик номлар
аппелятларнинг қўшилувидан топонимнинг ҳосил бўлишини изоҳлайди, хусусан,
дарё кечуви ва аҳоли пунктининг маркази сифатида черков яққол ажралиб турувчи
қирра
бўлиб, ҳудуднинг идентификатори сифатида
намоён бўлади. Немисча
Halle
шаҳар
тарихи ҳудудда туз излаб топиш тарихи билан бевосита боғлиқ. 806
-
йилда
шаҳар
Halla
тарзида номланади, ҳозирги
кунда
Halle
. Шаҳар туз манбалари ёнида
вужудга келган, одатда унинг номини ўрта юқори немисча
halle
(туз кони)
билан
боғлашади. Бу ном қадимги юқори немисча
halla
(қурилишлар колоннаси) дан пайдо
бўлган деган фараз ҳам мавжуд. Номни туз пишириш печлари шакли билан ҳам
боғлашади [Гатауллин, 2018, б.545].
Муайян ҳудудда яшовчи халқлар ҳам муҳим тавсифга эга. Рим
колониялаштирилиши даврида қабилалар номлари ҳудудни белгилашда муҳим
мўлжал бўлиб хизмат қилган. Энг аввало, германча ва немисча онимлардан ҳосил
бўлган
-
ing
суффиксли сўзлар хусусида кетмоқда. Мазкур суффикс “бир инсоннинг
бошқа инсонга тегишлилигини билдиради”. Масалан, А. Бахнинг тадқиқотида
қуйидаги ахборот берилади: Sigimar исмли эркак маълум бир инсонлар гуруҳи (оила,
уруғ, дружина)нинг бошлиғи бўлган. Аста
-
секинлик билан ушбу ҳамжамиятни унинг
номи шарафига айтиш одати пайдо бўлади die Sigmaringe (қадимги юқори немис
тилида Sigimarinга «Зигимар одамлари»ни англатади). Зарурат бўлганда шу инсонлар
яшаган жойни ифодалаш учун кўплик ва тушум келишиги
шакли ишлатилган: bei den
Sigmaringen
. Дарёлар номлари ва турдош отлар жойни кўрсатиш учун ишлатилган:
Elbingen
(«bei den am Fluss Elbwohnenden Leuten»
деярли. «Эльба дарёси бўйича
яшовчи инсонлар»);
Holzingen
(«beiden Leuten im Holz, d.h. im Wald»
деярли.
«ўрмондаги одамлар») [
Bach,
1954, б. 570].
Аҳоли кўчиши вақтида герман вилоятларида
-
ingen
билан тугайдиган ҳудуд
номлари кенг тарқалган. Ўша вақтда ҳудудлар номлашнинг яна бир усули мавжуд
бўлган:
heim
сўзли географик номлар “уй, яшаш жойи, Ватан” маъноларини англатган
(
Sigmarsheim
–
қаратқич
келишигидаги, бирликдаги атоқли от) ёки оила яшайдиган
жой
(
Sigmaringoheim
–
қаратқич
келишигидаги, кўпликдаги атоқли от
) [Bach, 1954,
б.570].
Бугунги кунда
–
ingen
ва
–
heim
билан тугайдиган онимларнинг аллеман ва
франк қабилаларининг V
-
VI асрлардаги тарқалиш ҳудуди билан алоқадорлиги
ҳақидаги фикрлар кенг тарқалган:
-inge
n аллеманлар ҳудуди,
-
heim эса франкларнинг
яшаш жойи, деб ҳисобланган. Аслида, мазкур вазиятда маданий ландшафтлар
орасидаги лисоний мутаносиблик катта таъсир кўрсатган. Бу нарса тарихий Эльзас
вилояти ҳудудида яққол билинади, зеро бу ердаги, яъни Эльба
дарёси бўйидаги
24
текисликлардаги,
Hagenau
ва
Muhlhausen
шаҳарлари ўртасидаги
-
heim
ли топонимлар
франкларнинг муқим ўрнашиб олганлиги эмас, балки эрта ўрта аср даврида франклар
давлати билан кескин сиёсий алоқалардан далолат беради
[
Bеrgеr, 1999, б. 12
-16].
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Eichler E. Die Ortsnamen des Kreises Leipzig. – Halle Nienmeyer, 1960
2.
Arnold W. Ansiedlungen und Wanderungen deutscher Stämme: zumeist nach
hessischen Ortsnamen. 2. Aufl. – Marburg: Elwert, 1881
3.
Neubert G. Eigennamen als Bestandteil von Benennungen [Text] / G. Neubert //
Deutsch als Fremdsprache. – Leipzig : Herder-Institut, 1980. –
№ 6.
-S.
4.
Greule A. Die Flussnamen Würtembergs : Ergebnisse und Probleme ihrer
Forschung [Text] / A. Greule // Ortsnamenforschung in Südwestdeutschland:
Festkolloquium anlässlich des 65. Geburtstages von Dr. Lutz Reichardt am 10. Dezember
1999 / hrsg. Von Ulrich Sieber. – Stuttgart : Universitütsibliothek, 2000.