Ўрта Осиё халқлари этник тарихи (Л.Н.Гумилев этногенез назариясининг асосий қоидаларини қадимги ва ўрта асрлар Ўрта Осиё халқлари этногенезига татбиқ қилиш тажрибаси)

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
128-145
23
3
Поделиться
Ахунджанов, Э. . (2021). Ўрта Осиё халқлари этник тарихи (Л.Н.Гумилев этногенез назариясининг асосий қоидаларини қадимги ва ўрта асрлар Ўрта Осиё халқлари этногенезига татбиқ қилиш тажрибаси). Востоковедения, 2(2), 128–145. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15946
Эркин Ахунджанов, Ташкентский государственный институт востоковедения

doctor of historical sciences, professor

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Этнослар,  уларнинг  тиллари  ва  давлатчилигининг  ривожланиш жараёнларини “этнос” тушунчасини аниқлаштиришдан ва унинг ривожланишидаги айрим  қонуниятларни  қайд  этишдан  бошлаш  мақсадга  мувофиқ  бўлади. Ҳозирги даврга келиб, этносларни англаш, таърифлаш ва ўрганишда иккита турли  хил  йўналиш  шаклланди.  Биринчи  йўналиш  бу  масалаларни  ҳал қилишда анъанавий ёндашувдан келиб чиқадики, унга кўра ҳаракат (ривожланиш)  этносларнинг  юзага  келиши  ва  шаклланиши  босқичларида  мавжуд бўлади. “Этногенез” тушунчаси айнан мана шу йўналишда изоҳланади: яъни тузилиш  жараёни  тугагач,  этнос  қандайдир  бир  абадий  қотиб  қолган  ва кейинчалик  ривожланиши  керак  бўлмаган  константага  айланади.  У эгаллаган географик макондаги мавжудлик вақт даврини белгиламаймиз.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

128

бахшида Аҳура Мазда лойиқ, дея тан олган зотга”

1

жумласи билан

“Гоҳ”ларни куйлаш охирига етади.

Хулоса ўрнида: “Гоҳ”лар зардуштийлик, Мазда Ясна дини моҳиятини

чуқур талқин қилишга қаратилган “Ясна” наскининг қисмларини Зардушт
томонидан яратилган назарий асослар билан янада бойитишни кўзда тутиб
махсус жойлаштирилган. “Гоҳ”ларнинг кириш ва якунлаш дуолари ибодат
ва бошқа маросимларга янада жиддий тус бериб, намозхон ашавонларнинг
руҳларини илоҳий зот билан улар орқали боғланишига ишонган.

АХУНДЖАНОВ ЭРКИН

Тарих фанлари доктори, профессор, ТДШУ

Ўрта Осиё халқлари этник тарихи

(Л.Н.Гумилев этногенез назариясининг асосий қоидаларини

қадимги ва ўрта асрлар Ўрта Осиё халқлари этногенезига

татбиқ қилиш тажрибаси)

Ҳар қандай тадқиқотнинг яхлитлигини таъминлашга интилиш лозим,

унда ҳар бир жараён ва илмий муаммо бошидан охиригача мантиқан тўлиқ
кўриб чиқилиши даркор.

Л.Н.Гумилев

Этнослар, уларнинг тиллари ва давлатчилигининг ривожланиш жараён-

ларини “этнос” тушунчасини аниқлаштиришдан ва унинг ривожланишидаги
айрим қонуниятларни қайд этишдан бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ҳозирги даврга келиб, этносларни англаш, таърифлаш ва ўрганишда иккита
турли хил йўналиш шаклланди. Биринчи йўналиш бу масалаларни ҳал
қилишда анъанавий ёндашувдан келиб чиқадики, унга кўра ҳаракат (ривож-
ланиш) этносларнинг юзага келиши ва шаклланиши босқичларида мавжуд
бўлади. “Этногенез” тушунчаси айнан мана шу йўналишда изоҳланади: яъни
тузилиш жараёни тугагач, этнос қандайдир бир абадий қотиб қолган ва
кейинчалик ривожланиши керак бўлмаган константага айланади. У
эгаллаган географик макондаги мавжудлик вақт даврини белгиламаймиз. Бу
йўналиш тарафдорлари этнос деганда, истиқомат қилган макони, тили,

1

Ушбу формулани “Яшт” наскида маъбудлар шаънига айтилган алқовларда ҳам нақоротлар

кетидан жойлаштириб борилганини кузатиш мумкин: “намоз йўллаймиз унга, Аҳура Мазда
савоб деб, намоз буюрган зотга”; “Аҳура Мазда савобга сазовор этган зотга йўллайлик
намозимиз”, “Эзгу ўй, эзгу сўз, эзгу амаллар билан, Чин ҳақиқатни ёқлаб, Аҳура Мазда
лойиқ, деб айтган ўшал зотга Бахшида намозимиз” ва б. Қаранг: Авеста.Яшт китоби.
Тошкент, “Шарқ”. – 2001. – Б. 26, 37, 71, 82 ва б.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

129

маданияти, дини ва бошқа қатор белгилари умумий бўлган тарихан қарор
топган (ижтимоий гуруҳлашув шакли) кишилар жамоасини тушунадилар.
Улар ўз ёндашувида

этнос – бу ижтимоий ҳодиса

, зеро у ўзининг турли

даражадаги ижтимоий институтлари (оиладан то жамиятгача)дан ташқарида
мавжуд бўла олмайди, деган фикрдан келиб чиқадилар. Шундай экан, этнос
жамиятнинг ривожланиш қонунларига бўйсунади ва шунинг учун ўз
қонуниятларига эга эмас. Уларнинг таъкидлашларича, ижтимоийлик кенг
маънода этникликни ҳам қамраб олади. Демак, этнослар ижтимоий инсти-
тутларнинг ўзгинасидир.

1

Ушбу йўналиш тарафдорлари этносларни улар-

нинг тили, ҳудуди, маданияти каби асосий белгилари, ижтимоий-синфий
тузилиши, сони ва ҳ.к. каби ўзига хос хусусиятлари ёки белгилар ва
хусусиятлар мажмуига кўра таснифлайдилар.

Этнологик фикрнинг иккинчи йўналиши диалектик билиш методи, систе-

мали ёндашув, В.И.Вернадскийнинг биосферада тирик модда энергияси ҳақи-
даги таълимоти ва ушбу таълимот асосида Л.Н.Гумилев

2

томонидан ишлаб

чиқилган пассионар этногенез назариясига асосланади. Бунда Л.Н.Гумилев
назарияси, этносларни статикада, диалектик ва системали методларга қарама-
қарши ўлароқ анъанавий ва тавсифий методлар белгилаб берган чегараларда
олиб қарайдиган биринчи йўналишдан фарқли ўлароқ, этнослар, этногенез
назарияси ва этник тарихни ривожланишда (динамикада) ўрганиш имконини
беради. Бунда этнос ҳаёти ва этногенез ўз ибтидоси ва интиҳосига эга жараён
сифатида тушунилади. Л.Н.Гумилев назариясига кўра этнос этник субстрат-
ларнинг қоришувида ва/ёки қўшимча омил – пассионар туртки мавжудлигида
юзага келади. Пассионар (лотинчада passionario – иштиёқ) туртки алоҳида
кишилар – пассионарияларнинг

3

гормонал тизимида содир бўладиган ирсий

генетик микромутацияни билдиради. Бу микромутация пассионар белгиларни
келтириб чиқаради ва ўз таъсирини кўрсатган ҳудудларда янги этник тизим-
ларнинг пайдо бўлишига олиб келади.

Иккинчи ёндашувга кўра, этнос – бу инсонларнинг табиий равишда таркиб

топган, барқарор жамоаси бўлиб, у ўзини бошқа айнан шундай жамоаларга
қарши қўядики, бу ҳол этнос аъзоларининг бир-бирларига нисбатан
комплиментарлик ҳисси (яъни хайрихоҳлик ҳисси) билан белгиланади, ҳамда
бир қолипга тушган (стереотип) ва шу билан бирга тарихий замонда қонуний
равишда ўзгариб борадиган ўзига хос хулқ-атвор тури билан ажралиб туради.
Бу ёндашув тарафдорлари этнос – бу

биологик (табиий) ҳодиса

, у фақат

1

Бромлей Ю.В. Очерки теории этноса. – М., 1993.

2

Гумилев Л.Н. Этногенез и биосфера Земли. – М.: Мишель и К, 1993; Шу муаллиф.

Этносфера: История людей и история природы. – М., 1993.

3

Пассионариялар – популяциядаги энергияси ошиқча жинслар, улар атроф муҳитдан фақат

ўзини ва турини сақлаб қолиш учунгина етарли бўлган энергиядан ортиқроқ энергияни
абсорбция қилиш ва ушбу энергияни атроф муҳитни ўзгартиришга мақсадли йўналтирилган
иш кўринишида сарфлаш туғма қобилиятига эга бўладилар.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

130

алоҳида белгилар мажмуи эмас, балки ижтимоий ва биологик ибтидоларни
боғлаб турувчи бўғим, “кўприк” вазифасини ўтайдиган тизим, биологик белги-
лар етакчилик қиладиган ҳодиса деган мулоҳазага асосланадилар.

1

Шундай қилиб, ҳар икки йўналиш тарафдорлари этнослар эволюцияси,

уларнинг тузилиши, инсоният тарихидаги ўрни ва роли масалалари бўйича
ўз қарашларига эга.

Этногенез жараёнларининг фазалари

Этнос, юзага келгач, бир қатор қонуний ривожланиш фазаларини, яъни

этногенез (этноснинг ривожланиш) жараёни босқичлари вақтда чегаралан-
ган ривожланиш фазаларини босиб ўтадики, улар ушбу этносда “пассионар
кучланиш”нинг, яъни пассионарийларнинг (энергияси ортиқча индивидлар-
нинг) таъсир кўрсата олиш даражаси, имкониятлари ва ўз хулқ-атвор
қоидаларини ҳаётга татбиқ қила олиш қобилиятининг йўналиши, тезлиги ва
ўзгаришлар ҳадлари билан белгиланади.

Этнос ҳаётининг фазалари унинг турмуш кечириш босқиларини, “ёши”-

ни белгилайди.

Этногенез жараёни пассионар кўтарилиш фазасининг инкубацион даври-

дан бошланади. Бу фаза аввал яширин (латент) кечади ва бунда содир
бўлаётган ўзгаришлар тарихда қайд этилмайди. Фазанинг ошкора кечиш
даврида ўзгаришлар тарихда қайд этила бошлайди. Пассионар кўтарилиш-
нинг инкубацион даври, яъни этноснинг юзага келиш даври 200 йилга яқин
вақт давом этади. Пассионар кўтарилишнинг биринчи фазасининг ўзи эса
300 йилга яқин вақт давом этади. Бу фаза этносдаги пассионар кучланиш-
нинг жадал ривожланиши билан ажралиб туради, у этнос фаоллигининг
барча соҳаларда кескин ўсиши, этнос тармоқ тизимлари (субэтнослар)
сонининг тез ортиши билан характерланади. Пассионар кўтарилишдаги бу
фазанинг асосий хулқ-атвор меъёри “Қандай бўлишинг керак бўлса, шундай
бўл” сўзлар маъносида ўз ифодасини топади.

Кўтарилиш фазасидан кейин 300 йилга яқин вақт давом этадиган

акматик

фаза

келади. Бу фазада этносдаги пассионар кучланиш ўзининг чўққисига

етади, у фидокор пассионарийларнинг ҳокимлиги, субэтнослар сонининг ни-
ҳоятда кўплиги билан ажралиб туради. Асосий хулқ-атвор меъёри: “Ўзлигинг-
ни сақла”. Учинчи фаза – тушкунлик даври, у тахминан 200 йил давом этади.
Бу фазада пассионар кучланиш даражаси кескин тушиб кетади. Бу ривожланиш
даври субпассионариялар (энергия етишмаслик хос бўлган индивидлар)
сонининг, этнос ичида кескин зиддиятларнинг ортиши билан белгиланади.
Қарор топган хулқ-атвор меъёри: “Биз буюклардан чарчадик, яшашга халал
берманг”. Тўртинчи фаза инерцион фаза бўлиб, у тахминан 300 йил давом
этади. Бу “олтин куз” давридир. Бу фазада пассионар кучланиш даражаси бироз
кўтарилади ва кейин бир маромда туша бошлайди. Бу даврнинг ўзига хос

1

Гумилев Л.Н. Юқоридаги асарлар.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

131

хусусиятлари ижтимоий институтларнинг, шу жумладан давлатчиликнинг
мустаҳкамланиши, моддий ва маънавий бойликларнинг жадал жамғарилиши,
яшаб турган ландшафтнинг фаол ўзгартирилишида намоён бўлади. Қарор
топган хулқ-атвор меъёри: “Мен қандай бўлсам, шундай бўл”.

Бешинчи ривожланиш фазаси обскурация даври деб аталади. у 200 йилга

яқин вақт давом этади. Пассионар кучланиш даражаси нолдан пастга тушиб
кетади. Фаза тизимли алоқаларнинг узилиши, ҳар қандай яратувчилик (конструк-
тив) фаолиятни йўққа чиқарадиган субпассионариялар сонининг ортиши билан
характерланади. Қарор топган хулқ-атвор меъёри: “Биз қандай бўлсак, шундай
бўл”. Этнос эволюцияси жараёнининг якунини билдирадиган сўнгги – мемориал
ривожланиш фазаси икки босқичга – регенерация ва реликт босқичларига
бўлинади. Регенерация босқичида чекка ҳудудларда сақланиб қолган пассиона-
риялар ҳисобига этносни тиклашга уринишлар амалга оширилади. Реликт
босқичида этноснинг айрим қисмларинигина сақлаб қолиш, ҳаёт тарзини
тўхтатиб консервация қилиб қўйишга интилишлар кузатилади. Қарор топган
асосий хулқ-атвор меъёри: “Ўзингдан мамнун бўл”.

Этнос эволюциясини кўриб чиқар эканмиз, шунга амин бўламизки, унинг ҳар

бир ривожланиш фазаси этнос фаоллик даражасининг (миграцион, ижтимоий-
иқтисодий, сиёсий, табиатдан фойдаланиш ва б.) ўзгариши, ушбу фазада муайян
даража ва миқдордаги пассионариялар турларининг ҳукмронлиги ва субпассио-
нарияларнинг роли, ушбу фаза учун умумий бўлган ижтимоий хулқ-атвор
қоидалари (императиви), этнос ички тузилишининг мураккаблик даражаси, яъни
унинг таркибидаги субэтнослар сони ва ўзгариш йўналишлари, этноснинг
ўзгариш йўналиши ва резистентлик1 даражаси, ушбу фазагагина хос алоҳида
фарқловчи белгилари билан характерланади.

Этногенез назариясида системали ёндашув ва қарор топган хулқ-атвор

Л.Н.Гумилёв этнос ҳақидаги таълимотга тизимли (системали) ёндашувни

олиб кирдики, бусиз ушбу таълимот боши берк кўчага кириб қолар эди.
Этносга бир қатор алоҳида белгилар (тил, маданият, ҳудуд бирлиги ва ҳ.к.)
орқали таъриф беришга интилишлар муттасил мағлубиятга учраб келди,
чунки барча ҳолатлар учун умумий бўлган асосий белги, белгилар
мажмуини аниқлаш мумкин эмас эди. Зеро белгилар мажмуи этносни муа-
йян олинган вақтда унинг эволюциясини аниқ белгиламаган ҳолда таъриф-
лай олади. Л.Н.Гумилев эса этноснинг моҳиятини, унинг бирлигини қарор
топган хулқ-атвор меъёри (стереотип) белгилашини кўрсатиб берди: “биз
бундай-бундаймиз, қолганлар бошқа (биз эмас)”. Бундай қиёслаш этнос
аъзоларининг онгида объектив мавжуд бутунлик сифатида акс этади ва
кишилар ўртасидаги тизимли (системали)

алоқалар

нинг бир тури сифатида

идрок этилади, уларнинг ўзига хос хусусиятлари (белгилари) эмас.

1

Этноснинг резистентлиги — унинг ташқи таъсирларга қаршилик кўрсатиш қобилияти. У

этноснинг пассионар кучланиш даражасига боғлиқ.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

132

Қарор топган хулқ-атвор меъёри (хулқ-атвор стереотипи) – ҳар бир этник

жамоа учун ўзига хос бўлган, авлоддан авлодга ирсийлик сигнали сифатида
ўтадиган хулқ-атвор кўникмалари тизими. Бу меъёр этник тизимнинг ўзини
ўраб турган муҳитга мослашуви жараёнида қарор топади. Бу муҳит
(ландшафт ва этник) ҳар бир этноснинг бетакрор қиёфасини белгилайди.
Этник жамоа аъзолари ўз хулқ-атвор меъёрини ўзаро муносабатлар, ҳаёт
тарзи ва кишилар хатти-ҳаракатларининг имкондаги ягона, нормал стандар-
ти сифатида идрок этадилар. Агар муайян жамоа соғлом (деформация-
ланмаган ёки кескин бурилиш қаршисида турмаган) вазиятда турган бўлса,
қабул қилинган хулқ-атвор меъёрлари (гарчи улар қўшнилар учун ғайри-
табиий ва қаттиқ кўринса-да,) унинг аъзолари учун ҳеч бир оғир юк
бўлмайди. Ўзгаларнинг хулқ-атвор меъёрлари кундалик ҳаётда тентаклик
ёки ҳатто ваҳшийлик сифатида идрок этилиши, ҳайратга солиши, масхара-
лаш ёки ғазабни келтириб чиқариши мумкин. Ҳатто айрим этнослар, агар
ўзга этноснинг хулқ-атвор меъёрлари жирканч ёки хавфли туюлмаса,
осонгина тил топишишлари ҳам мумкин. Бироқ бир-бирини бутунлай қабул
қилмаслик ҳоллари ҳам тез-тез учраб туради. Айниқса жинслараро муноса-
батлар, марҳумлар, ор-номус қоидалари ва ҳ.к. соҳалардаги муносабатлар
одатда кескин қаршилик келтириб чиқаради.

Этноснинг хулқ-атвор меъёрлари ички тузилишга эга бўлиб, қатъий

белгиланган муносабатлар меъёрларини ўз ичига олади. Буларга а) жамоа ва
шахс ўртасидаги муносабатлар, б) шахслараро муносабатлар, в) этнос
ичидаги гуруҳларнинг ўзаро муносабатлари, г) этнос ва этнос ичидаги
гуруҳлар ўртасидаги муносабатлар меъёрлари киради. Хулқ-атвор меъёр-
лари, шунингдек, ландшафтда мослашиш кўникмалари ва ўзга қабила
вакилларига муносабат меъёрларини ҳам ўз ичига олади.

Динамик этносда хулқ-атвор меъёрлари ниҳоятда ўзгарувчан бўлади.

Этногенезнинг ҳар битта янги фазасида, гарчи анъаналарнинг мерос бўлиб
ўтиши сақланиб қолса-да, этнос ўзига ўхшамаган тус олади, Масалан,
Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романи қаҳрамони XIX аср иккинчи
ярми тожири Отабек Зайниддин Восифийнинг “Бадойеъ ул-вақойеъ” (XVI)
асарининг қаҳрамонларига ўхшамаганидек, Абдулла Қодирийнинг замон-
дошлари бўлган жадидлар ҳам кенг билим, ақл кўлами, ахборот маданиятига
эга бўлган бугунги кун ёшларига ўхшамайди.

Л.Н.Гумилёвнинг этнологик методикасидаги иккита омил ҳақида

Этнос ҳаётининг давомийлиги одатда бир хил ва Л.Н.Гумилёв бўйича

дастлабки туртки содир бўлган вақтдан то тўлиқ емирилгунга қадар, бир
нечта ҳолатларни ҳисобга олмаганда, тахминан 1500 йилни ташкил қилади.
Масалан, этнос ҳаётининг нормал кечишига агрессиялар, қўшни этнослар
билан босқинчилик урушлари, бирон бир нохуш этник мулоқот натижасида
барҳам берилиши мумкин. Аксинча, этнос ҳаётининг давомийлиги узоқ
тарихий вақт мобайнида руҳи, тили, маданияти яқин бўлган субэтнослар-


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

133

нинг этнос тизимига кириб бориши ва ўрнашиши туфайли анчага, юз
йилларга узайиши ҳам мумкин. Айни пайтда бундай ҳол сўнгги икки минг
йиллик оралиғида Ўрта Осиёнинг этник тарихида кўп марталаб содир
бўлган. Л.Н.Гумилёв этнологик методикасининг қуйида келтирилган қоида-
си этнос ҳаёти давомийлигини узайтирадиган бошқа бир омили сифатида
хизмат қилиши мумкин. Этногенез назарияси асосчисининг кузатишларига
кўра, “икки ва ундан ортиқ ландшафтлар бирлашган ҳудудлар ҳақиқий
ривожланиш жойларидир. Бу қоида нафақат Европа-Осиё учун, балки бутун
олам учун тўғридир. Ландшафт ҳудудлари ўртасидаги чегаралар унча
сезилмайдиган ва бир хил географик шароитдан бошқасига бир маромда
ўтиладиган ерларда этногенез жараёнлари суст кечади. Масалан, Ўрта
Осиёнинг Икки дарё оралиғида жойлашган бой воҳалари гуруҳи айрим
ҳолларда воҳаларни бир-биридан ажратиб турадиган яримчўл ва қуруқ
даштлар билан ўралган. Дарҳақиқат, Ўрта Осиёда этногенез шу даражада
секин кечганки, уни илғаб олиш ҳам қийин”.

1

Ушбу ҳар икки омил ва узоқ тарихий вақт давомида Ўрта Осиё суперэт-

носига янгидан-янги этник гуруҳларнинг кириб бориши ҳамда ландшафт
хусусиятларининг этногенез жараёнларига Л.Н.Гумилёв таъкидлаб ўтган
тўсқинлик қилувчи таъсири бу ерда этногенез фазаларини узайтириш
томонга қайта кўриб чиқиш имконини беради. Ўрта Осиё халқлари
этногенези тарихи фактларига асосланиб ҳамда Л.Н.Гумилёв этнологик
методикасининг айрим қоидаларидан келиб чиқиб, биз Турон-Туркистонда
этногенез фазаларининг давомийлигини хронологик жиҳатдан 500 йилга
чўзишни ва 1500 йил эмас, 2000 йил деб ҳисоблашни мақсадга мувофиқ деб
билдик. Бу этногенетик жараёнларнинг ҳар бир фазада кечиш вақтини
узайтириш йўли билан амалга оширилди.

Қадимий Ўрта Осиё халқлари этник тарихининг даврлаштирилиши

Милоддан аввалги II минг йилликнинг иккинчи ярмидан бошлаб беш аср

мобайнида ҳар хил маҳаллий дравид, пратурк ва арий қабилаларининг
қоришуви ва чатишуви асосида прототуркий ва эроний тиллар диалект-
ларида сўзлашадиган янги субэтник ҳосилалар ва гуруҳларнинг шаклланиш
жараёни кечди. М.а. II минг йиллик охири I минг йиллик бошларида мана
шу янги этник субстратларнинг шаклланиши билан боғлиқ ярим минг йил
давом этган жараён натижасида этногенезнинг портлаши пишиб етилади,
туркий тилли ва эроний тилли янги субэтнослар ва этносларнинг дастлабки
латент (яъни яширин) шаклга (Л.Н.Гумилёвнинг этногенез назариясидаги
терминологияга асосан “пассионар юксалиш, янги этноснинг ҳосил бўлиш
фазасининг инкубацион даври” 2 ) ўтиш жараёни кечади. Бу халқлар ва
элатларнинг айримлари, аниқроғи, парфянлар (парсав), хоразмийлар (хваризми),

1

Гумилев Л.Н. Этногенез и биосфера Земли. – М.: Мишель и К, 1993, С.187-188.

2

Қаранг

: Гумилев Л.Н. Этногенез и биосфера Земли. М.: ТОО “Мишель и К

о

”, 1993,

стр.503.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

134

суғдийлар (сугуда), бақтрийлар (бахтра), саклар (сака), арийлар (арейа) м.а. VI
асрда Ахамоний Доро I нинг Беҳистун тоғи қоясидаги ёзувида тилга олинган.
Бехистун ёзуви Ўрта Осиё тарихига оид биринчи ёзма манбадир ва айнан мана
шу ёзув дунёга маҳаллий халқларнинг бўлганлиги ва ўзларига берган номлари,
шунингдек улар истиқомат қилган тарихий-маданий ҳудудлар – Парфия,
Хоразм, Суғд, Сака, Арейа, Бақтрия ҳақида хабар беради. Ўрта Осиёнинг
Ахамонийлар империяси таркибига кириш вақтига келиб (м.а.540-530 йиллар),
янги таркиб топган туркий тилли ва эроний тилли этномаданий уюшмалар ўз
ривожланишида (Л.Н.Гумилёв назарияси ва Ўрта Осиё ландшафти хусусият-
ларидан келиб чиқадиган бўлсак,) м.а. ХIII-XI асрларда кечган инкубация
давридан бошқа яна бир даврни – м.а. XI-IX асрларда аниқ ифодаланган
пассионар юксалиш даврини ҳам бошидан кечирганлар ҳамда уларнинг ҳар бири
ўзларининг этномаданий минтақасида ва давлат тузилишида илдиз отиб,
этногенезнинг акматик фазасида (м.а. IХ-V асрлар) турар эдилар. Бу билан улар
Ўрта Осиёни тўртта сатрапликка бўлиб юборган истилочиларга колониал-
маъмурий бошқарувни ва солиқ солишни осонлаштирдилар.

Л.Н.Гумилёв бўйича этногенезнинг акматик фазасининг ўзига хос

хусусияти этнослар ва субэтносларнинг ҳосил суперэтносдан қилиши ҳамда
уларнинг ўз ареали чегараларида тарқалиши билан белгиланади. Бу этник
ҳосилаларнинг ягона давлатга бирлашувини ёки уларнинг қандайдир
мафкуравий умумийлик маъносидаги бирлигини билдиради деган гап эмас.
Бу ҳодисага системали-типологик ёндашув сифатида ҳам қараш мумкин.
Бунда типологик метод ёки типиклаштириш методи воситасида этнослар
гуруҳи янги ҳосила, тизим (система) – суперэтнос сифатида олиб қаралади.
Ўрта Осиёнинг қадимий тарихига нисбатан қўллайдиган бўлсак, бу туркий
тилли-эроний тилли (ёки эроний-туркий) суперэтносдир ёхуд авесто-
тангричилик маданий дунёсидир.

Л.Н.Гумилёв бўйича, суперэтнос пассионарлигида тушкунлик ва кескин

пасайиш кузатилган кейинги ривожланиш фазасининг ўртасида (м.а. IV-II
асрлар) эроний-туркий суперэтнос юнон-македон қўшинларининг шиддатли
юришига дуч келди ва унга муносиб қаршилик кўрсатди. Кейинчалик,
инерцион фазани (м.а. II аср-милодий II аср) ва пассионарликнинг оҳиста
пасайишини ҳамда пассионарликнинг кескин пасайиши, тизимли алоқалар-
нинг емирилиши кузатилган обскурация фазасини (II-IV асрлар) бошидан
кечирган туркий тилли-эроний тилли суперэтнос ўз ривожланишида ме-
мориал фазага (IV-VI асрлар) ўтди. Мемориал фаза даврида, Л.Н.Гумилёв-
нинг фикрича, “этник дахлдорлик бирлиги йўқолади, маданий анъаналар
трансформацияси содир бўлади, этник реликтлар батамом барҳам топади”.

1

Ўрта асрлар ва Янги даврда Ўрта Осиё халқлари этник тарихининг

даврлаштирилиши

1

Қаранг

: Гумилев Л.Н. Ўша асар.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

135

Милодий I минг йилликнинг биринчи ярмидаги Ўрта Осиё тарихининг

таҳлили шуни кўрсатадики, бу ерда истиқомат қилган халқларнинг ижтимоий-
гуманитар соҳадаги ҳаёти V-VII асрларда чуқур тушкунлик ҳолатида эди.
Бактрия, Парфия, Жанубий Хоразм, Суғдда давлатчиликнинг емирилиши, Ку-
шон, Кангюй, Эфталит давлатлари, Шарқий ва Ғарбий Турк хоқонликларининг
парчаланиб кетиши, шунингдек араблар томонидан Сосонийлар Эронининг (651
й.) босиб олиниши, Парфияда милоднинг V асрига келиб парфия тилининг тўлиқ
барҳам топиши, VI-IХ асрларда Хоразмда қадимги хоразмий тилининг, Парфия-
да парфия тилининг, Суғдда суғд тилининг эски туркий тил билан ҳамда янги
ғарбий эроний форсий – форсий-дарий – тожик тиллари билан ўрин алмаши-
ниши билан боғлиқ тенденцияларнинг кучайиб бориши, этник реликтлар база-
сида янги субэтник ҳосилаларнинг юзага келиши, – буларнинг ҳаммаси сўнгги
1800-2000 йилларда анча қартайиб қолган Ўрта Осиё халқлари ва элатлари
ҳаётида бурилиш ясаган тарихий воқеалар бўлиб, улар биргаликда, нафақат
Туронни, балки бутун Эронни ҳам қамраб олган системали сиёсий, этник,
ижтимоий-иқтисодий ва умуман гуманитар инқироз ҳақида гувоҳлик беради.

Тарихий фактларга мурожаат қилар эканмиз, VII аср охири – VIII аср

бошларида, яъни Ўрта Осиёга арабларнинг бостириб келиш даврига келиб, бу
ҳудуд замини ўнлаб майда хонликларга бўлиб кетганини кўриш мумкин.
Хусусан, жанубда, Сурхон ва Шеробод дарёлари водийларида Чағониён давлати
мавжуд эди. Бухор-худодлари қўл остидаги Бухоро мулклари ярим мустақил
давлат ҳисобланар эди. Кеш ҳудуди (Қашқадарьё водийси), Самарқанд воҳаси
ерлари Суғд конфедерацияси таркибига кирар эди. Тошкент воҳаси сиёсий
жиҳатдан кўпроқ Турк хоқонлигига бўйсунар ва бевосита хоқонлар тайинлаган
хоким – тудунлар томонидан бошқарилар эди. Фарғона водийсида ҳам мустақил
подшоҳлик ҳукм сурар эди; ҳукмдорлари Фарғона шоҳи (суғд манбалари бўйича
Фраганик ихшид) унвонига эга эдилар. Этник эволюциянинг айнан постме-
мориал даврида ва давлатчилик инқирозга учраган шароитда бу ерларга араблар
босиб келди ва Ўрта Осиё ерлари Араб халифалиги таркибига киритилди: бунинг
оқибатида аҳолининг аста-секин ислом динига кириши, араб ёзувига ўтиш,
таълим тизимида ва умуман маданиятдаги ўзгаришларда ўз ифодасини топган
тарихий ўзгаришлар юз берди.

Маълумки, инқирозлар ҳар қандай тадрижий ривожланаётган объект ёки

ҳодисанинг бевосита таркибий қисми ва ривожланиш шартидир. Ёш ва бошқа
турдаги инқирозлардан нафақат одамлар, алоҳида олинган ҳар бир шахс,
жамият ва давлат, балки субэтнослар ва этнослар ҳам ўтади. Инқирозлар ҳам
шахслараро, ҳам ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг сифат жиҳатдан янги
поғонага кўтарилишига ёрдам беради, янги яширин ривожланиш ресурсларини
аниқлашга кўмаклашади. Улар ўтмишни янада теранроқ англаб етиш учун
имкониятларни очиб берар экан, бу билан социум ҳаётидаги энг яхши ва
ҳаётбахш жиҳатларни мерос сифатида олиб ўтишга, маданий анъаналарнинг
янгиланишига ёрдам беради. Шунинг учун хитой маданиятида инқирозни


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

136

англатадиган иероглиф (белги) бир пайтнинг ўзида ривожланиш учун янги
имкониятларнинг очилишини ҳам англатиши бежиз эмас.

VIII–X асрларда Ўрта Осиё тарихининг кечиши таҳлил қилинар экан, у

юз берган инқирознинг тизимлилиги нафақат ижтимоий-гуманитар деб
аталмиш соҳа даражасида, балки этносферанинг популяция даражасида ҳам
намоён бўлганини кўрсатади ва бу жараён Туркистон этногенезининг янги
ривожланиш босқичига тўғри келди. Этногенезнинг янги портлаши 600-
йилларда туркий ва эроний зуллисонайн аҳоли заминида юзага келди. У
минг йилликлар бўсағасида (900-1200) инкубацион (яширин) пассионар
юксалиш фазаси давридан ўтиб, янги минг йилликда пассионар юксалиш-
нинг рўй-рост ифодаланган фазаси даврига қадам қўйди, кейин эса тўрт юз
йил давом этган акматик этногенез фазаси даврини (1200–1600 йиллар)
ўтди. Суперэтнос пассионарлиги синган ва кескин пасайган фаза 1600–2000
йилларда бўлиб ўтди. Суперэтноснинг инерцион фазаси ва унинг бир текис-
да пасайиши 2000–2300 йилларга тўғри келади. Обскурация фазаси 2300-
2500 ва мемориал фаза 2500-2700 йилларга тўғри келади.

Араб истилосидан сўнг Туркистон ерлари арабларга қарши қуролли

курашнинг дастлабки йўлбошчиларидан бири суғд шоҳи Деваштич қатл
қилинган (722) вақтдан бошлаб, то Бухорода биринчи маҳаллий сулола
бўлмиш Тохирийларнинг тахтга чиққан 821 йилга қадар қарийб юз йил
давомида Араб Халифалиги таркибида бўлди. Бундан кейин IX-XIХ асрлар
оралиғида Ўрта Осиё ҳудудида қуйидаги турк сулолалари ва улар
ҳукмронлик қилган давлатлар мавжуд эди: Сомонийлар (875-999), Ғазнавий-
лар (977-1186), Қорахонийлар (999-1212), Хоразмшоҳлар (1077-1231),
Салжуқийлар (1033-1300) Чингизийлар (1220-1365), Темурийлар (1365-
1506), Шайбонийлар (1506-1510), Аштархонийлар (1599-1757), ўз сулолавий
тизимларига эга хонликлар – Бухоро амирлиги (1510-1920), Хива (Хоразм)
хонлиги (1511-1920), Қўқон хонлиги (1710-1876).

I минг йиллик ва II минг йилликнинг биринчи ярми давомида парфияликлар,

бактрияликлар, марғиёналиклар, хоразмийлар, суғдийлар, фарғонийлар реликт-
лари ҳамда Марказий Осиё, Эрон ва Арабистоннинг бу ерга келиб қолган бошқа
этнослари намоёндалари асосида янгидан шаклланган ўзбек, тожик, қозоқ,
туркман, қирғиз, қорақалпоқ ва бошқа маҳаллий этносларнинг асосини ташкил
қилган юзга яқин туркий ва эроний тилли субэтник ҳосилаларнинг ҳаммасини
биргаликда шунчаки санаб ўтиш самарасиз ва вақт оладиган ишдир. Инчунин,
уларнинг номлари Ўрта Осиё халқларининг этник тарихига бағишланган махсус
тадқиқотларда келтирилган.1

1

Якубовский А.Ю. К вопросу об этногенезе узбекского народа. – Т.: УзФан, 1941; Толстов

С.П. Основные проблемы этногенеза народов Средней Азии // СЭ, 1947, №№ 6-7; Эрматов
М. Этногенез и формирование узбекского народа. – Т., 1968; Шониёзов К. Ўзбек халқининг
шаклланиш жараёни. – Т.: Шарқ, 2001; Асқаров А. Ўзбек халқининг этногенези ва этник
тарихи. Ўқув қўлланма. – Т.: Университет, 2007; Асқаров А. Ўзбек халқининг келиб


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

137

Бу тадқиқотларда, шунингдек, милоддан аввалги II минг йиллик ўртала-

ридан бошлаб, то XVI-XVII асрларда юз берган дашти қипчоқ қабилалари-
нинг сўнгги тўлқинига қадар Ўрта Осиёга кўп сонли туркий қабилалар ва
субэтник ҳосилаларнинг миграцияси ва кириб келиши масалалари батафсил
кўриб чиқилган. К.Шониёзов ва А.Асқаровларнинг тадқиқотларидан муал-
лиф олтита энг йирик ва ўнлаб майда миграцион тўлқинларни аниқлашга
муваффақ бўлди.

Туркистон ҳудудига мунтазам оқиб келувчи туркий миграцион

тўлқинлардан ташқари, шаҳарларда ўтроқлашиб қолган араб босқинчилари
вакиллари ҳам қўшилиб, Ўрта Осиё халқлари қозонида қайнади. Маълумки,
бунда туркий миграцион қабилаларнинг кириб келиши ва бу ерда мавжуд
бўлишининг ўзиёқ уларсиз ҳам суст кечаётган этногенез жараёнларининг
Л.Н.Гумилёв таъкидлаган ҳолатларга кўра

1

вақтда чўзилишига сабаб бўлар

эди. Бунинг устига араблар ва мажозий айтадиган бўлсак, том маънода
уларнинг елкаларида Эроннинг Туркистонга чегарадош ерларидан кириб
келган ўн минглаб эроний тилли хуросонликлар бу жараённи янада суст-
лаштирар эди. Ўзбекистон тарихи бўйича академик нашр муаллифлари VIII
асрнинг биринчи ярмида Туркистонга уюштирилган босқинчилик юришлари
даврида бу ерга араб ва эроний элементларининг куч билан кириб келиш
жараёнини қуйидагича таърифлайдилар: “Қутайба 709 йили бу шаҳарни
(Бухоро ҳақида гап боради –

муаллиф

) эгаллаганида, араблар бу ердаги

уйлар ва далаларнинг ярмини эгалладилар. Шаҳристоннинг бозор дарвоза-
сидан ёки Аттарандан (шаҳарнинг жанубий қисми), то Нур дарвозасигача
(шаҳарнинг шимолий томонда) бўлган қисми рабъиа ва мудар гуруҳига
кирувчи араб қабилаларига берилди. Кўҳандиз дарвозаси яқинида ҳам
арабларнинг уйлари кўп эди, чунки бу шаҳристоннинг энг яхши мудофаа
қилинадиган ери эди. Бухорода ўрнашган араб қабилалари орасида манба-
ларда бону асад ва бону сад (VIII асрнинг биринчи ярмида Бухоро
шаҳристонидаги иккита дарвоза ҳам шундай аталар эди) қабилалари тилга
олинади. Араб элементининг маҳаллий шаҳар аҳолиси таркибига куч билан
кириб олиш манзарасини Самарқандда ва айрим бошқа шаҳарларда ҳам
кузатамиз. Араблар шаҳристонларга ўрнашиб олар экан, бу ерда нафақат
янги ҳукмрон қатламни, балки янги этник элементни ҳам ташкил қилар
эдилар. Араб истилоси билан бирга Хуросон аҳолисининг айрим қисмининг

чиқиши тарихи. Т., Ozbekiston, 2015. - 650 б. Келтирилган муаллифларнинг барчаси
юқорида таърифланган этносларни англаш, таърифлаш ва ўрганишдаги биринчи йўналиш,
яъни бу масалаларни тахлилида анъанавий “этнослар ижтимоий институтларнинг
ўзгинаси”, деган маънони билдирадиган метафизик, диалектик ёндошувдан фарқли улароқ
ва унга қарама-қарши ёндошувдан келиб чиқади.

1

“Ландшафт ҳудудлари ўртасидаги чегаралар унча сезилмайдиган ва бир хил географик

шароитдан бошқасига бир маромда ўтиладиган ерларда этногенез жараёнлари суст кечади”.
Қаранг: Гумилев Л.Н. Этногенез и биосфера земли. – М.: Мишель и К, 1993, стр.187-188.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

138

Суғдга ва бошқа Ўрта Осиё ҳудудларига кўчиб келиши кузатилар эди.
Мовароуннаҳрни босиб олган араб қўшинлари таркибида хуросонликлардан
бўлган маволилар (мижозлар) ҳам оз эмас эди. Уларнинг бир қисми ҳарбий
юришлардан сўнг Ўрта Осиё шаҳристонларида қолар эдилар”.

1

Туркистонда сўнгги бир минг икки юз йиллик этногенез тарихининг

умумий манзарасини этногенез назарияси асосчиси Л.Н.Гумилёвнинг этно-
генетик жараёнлар таҳлилига бағишланган мулоҳазалари тўлдиради: “Ўрта
Осиёда VII асрда суғдийлар яшаган, “тожик” атамаси эса VIII асрдаёқ
“араб”, яъни халифа жангчиси маъносини билдирган. Наср ибн Сайёр
733 йилдан бошлаб, суғдийлар қўзғолонини бостирар экан, сафлари сийрак-
лашиб бораётган қўшини сафларини исломни қабул қилиб бўлган хуросон-
лик форсийлар ҳисобига тўлдиришга мажбур бўлган. Уларни кўплаб ёллаб
олди ва натижада форсий тил унинг араб қўшинида ҳукмронлик қила
бошлади. Ғалабадан сўнг, эркак суғдийлар ўлдирилиб, болалар қулликка
сотилиб, гўзал аёллар ва чаман боғлар ғолиблар ўртасида тақсимланиб
бўлгач, Суғдиёна ва Бухорода хуросонликларга ўхшаш форсий тилли аҳоли
пайдо бўлди.

2

Бироқ 1510 йилдан эътиборан, яъни 777 йилдан сўнг, Эрон ва

Ўрта Осиё тақдирлари ажралиб кетди. Эронни шиа мазҳабининг ашаддий
мухлиси туркийлардан бўлган Исмоил Сафавий эгаллади ва форсийларни
шиа мазҳабига киритди. Ўрта Осиё эса сунний ўзбеклар қўлида қолди ва бу
ерда истиқомат қилган форс тиллик аҳоли ўзининг эски “тожик” номини
сақлаб қолди. Бироқ бунга 1918 (1920 –

муаллиф

) йили Манғитлар Бухоро

сулоласининг қулашига қадар ҳеч ким эътибор бермади. Собиқ Туркистон
ўлкасида Ўзбекистон ва Тожикистон республикалари ташкил этилгач, VIII
асрда бу ерларни босиб олган Бухоро ва Самарқандда истиқомат қилган
Хуросон форсийларининг авлодлари аҳолини рўйхатга олишда ўзларини
“ўзбек” деб, XI-XVI аср истилочиларининг авлодлари бўлган ҳамда Душан-
ба ва Шаҳрисабзда истиқомат қилган туркийлар ўзларини “тожик” деб
ёздирганлар. Улар ҳар икки тилни болаликдан яхши билганлар, мусулмон
бўлганлар ва ўзларининг қандай рўйхатга олинишлари улар учун бари-бир
бўлган. Сўнгги 40 йил давомида (бугунги кунга келиб, бу рақам 100 гача
кўпайди –

муаллиф

) вазият ўзгарди: тожиклар ва ўзбеклар социалистик

1

История Узбекской ССР с древнейших времен до середины XIХ в. – Т.: Фан, 1967, стр.308.

“Маволи (бирлиги “мулла”), яъни мижозлар, арабларнинг ўзидан ёки бўйсундирилган ва
исломга ўтган халқлар вакилларидан ёлланган, улар бирон-бир араб қабиласи ҳимоясига
ўтган бўлиб, муайян мажбуриятларни бажарган, аввалам бор харбий хзиматда бўлган.
Бироқ, маволилардан фақат пиёда аскарлар ва камдан-кам ҳолларда отлиқлар танланган деб
ҳисоблаш нотўғри, айрим ҳолларда улар энг баланд даражаларга ҳам эришганлар. Масалан,
атоқли муллалардан бири Ҳайан ан-Наботий араб қўшини таркибида эрон отрядига
бошчилик қилган. Арабларнинг нигоҳи Бутун Ўрта Осиё ҳудудига, айниқса Суғд,
Тохаристон, Чағаниён (Сурхондарьё бассейнидаги мулк) ва Хоразмнинг бой ерларига
қадалган эди. Уларни шафқатсиз хатти-ҳаракатларга аввалам бор бой ўлжа жалб қилар эди”.
Ўша асар, 184-185-бетлар.

2

Гумилев Л.Н. Древние тюрки. – М., 1967, стр.359-360.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

139

миллат сифатида шаклландилар. Бироқ диний мансублик этник мансуб-
ликни белгилаган (мусулмонлар ва кофирлар) 1920 йилларгача уларга
қандай қараш керак? Ахир тожикларда уруғлар бўлмаган. Ва яна: ахир
иккала этник субстрат – туркийлар ҳам, эронийлар ҳам минг йил аввал Ўрта
Осиёга келиб қолган этнослардир. Бу мослашиш учун етарли бўлган давр.
Чамаси, бу ўринда муайян қонуният амал қиладики, уни очиш ва тавсифлаш
лозим. Бироқ, шуниси аниқки, умумий келиб чиқиш этносни белгилашда
индикатор вазифасини бажара олмайди, чунки бу – ибтидоий даврнинг
примитив илмидан онгимиз мерос қилиб олган афсона”

1

.

Гарчи Л.Н.Гумилёвнинг тадқиқот усули учун материалга нисбатан

фавқулодда эркин, аммо шу билан бирга тадқиқот мантиқи доирасида
муомалада бўлиш, аналитик умумлашмалар ва хулосалар йўлида оралиқ
хулосаларни тушириб қолдириш хос бўлса-да, бироқ олим ўз муаллифлик
этнологик методикаси ва материалдан, тарихий фактлар динамикасидан
юксак маҳорат билан фойдалангани туфайли, унинг мулоҳазалари аниқлиги,
ишончлилиги ва тушунарлилиги билан ажралиб туради. У юқорида қўйган
саволга, яъни ХХ асрнинг 20-йилларгача Хуросон форсийлари (араблар
билан биргаликда) ва туркийларнинг авлодларини қандай аташ керак деган
саволга жавоб ўз-ўзидан келаверади: кўп сонли Турон-Туркистон субэтнос-
ларининг бу каби мозаикасимон бирлиги VIII-XIX асрлар оралиғида ўтган
бир минг икки юз йил вақт мобайнида ўзаро ассимиляция, қоришув,
аралашув, интеграция ва дифференциация жараёнларини ҳамда нафақат
бир-бирларининг тиллари, балки этносларига ҳам ўзаро ўтиш даврини босиб
ўтди. Санаб ўтилган ушбу барча жараёнларни ҳозирги замон ҳисоблаш
техникасининг ривожланиш даражасида математик аниқликда ҳисоблаб
чиқиш балки мумкиндир, гарчи бунинг учун жуда кўплаб кўрсаткичлар,
параметрлар, ижтимоий-гуманитар ва ҳатто антропологик ва этногенетик
маълумотлар керак бўлса ҳам. Бироқ бу умум қабул қилинган ахлоқ
меъёрлари чегарасидан чиқадиган тутуриқсиз ва бемаъни иш бўлар эди.
Фақат бир нарсани аниқ айтишимиз мумкин: Халифаликдан сиёсий ва иқтисо-
дий жиҳатдан мустақил равишда ҳукмронлик қила бошлаган дастлабки
маҳаллий туркий сулолалар бўлмиш Сомонийлар давриданоқ бу жамоа бирлиги,
айрим шева, этнографик, антропологик ва, албатта, суст ривожланадиган этник
фарқларни ҳисобга олмаганда, икки тилнинг ҳар хил шеваларида сўзлашувчи
битта халқ сифатида ривожланиб келган. Бутун Ўрта асрлар давомида, то
большевиклар томонидан Туркистонда уни парчалаб юбориш мақсадида мил-
лий-давлат чегаралаш деб ном олган сиёсат ўтказилгунга қадар, бу ҳамжамият
маданият, маиший турмуш ва яшаш тарзи (шаҳар ва қишлоқ ўртасидаги фарқни
ҳисобга олмаганда), урф-одатлар, маросимлар, тасвирий ва мусиқа санъатлари,

1

Гумилев Л.Н. Этногенез и биосфера Земли. – М.: Мишель и К, 1993, стр.59-60.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

140

халқ амалий санъати, халқ ҳунармандчилиги, китоб-ахборот маданиятида бирон-
бир сезиларли фарқларсиз амал қилиб келди.

Гарчи тафаккур ва тилнинг ўзаро узвий боғлиқлиги ҳақидаги қоида этник ўз-

ўзини англаш туйғусининг шаклланиши учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлса-
да, тил (антропологик, этнографик ва ш.к.бошқа маълумотлар каби) этник тарих
чегараларининг аниқловчиси бўла олишини тан олиш тўғри эмас деган фикр
қабул қилинган. Бироқ маиший турмуш даражасидаги икки тиллилик ўрта аср
жамияти ичида ўзаро этник интеграция имкониятларини кучайтирди холос. Бу
жараёнлар катта шаҳарлар атрофида ва ичида, албатта, жадалроқ кечар эди,
чунки шаҳар шароитида аввалги қабилачилик фарқлари ўз аҳамиятини йўқотар
эди. Этник ўзини-ўзи идентификациялаш эса ўрта асрларда ғоят заиф ифода-
ланган эди. Кишилар ўзларини Турон, Туркистон ери вакиллари деб ҳисоблар,
ёки туғилган ерлари бўйича фарқлар эдилар, шу билан бир қаторда кўплари
ўзларининг қабилавий келиб чиқишларини ҳам ёдда тутар эдилар. Сўнгги таъкид
кўпроқ туркий субэтнослар учун тегишли. Маиший турмуш даражасидан
кўтариладиган бўлсак, бу ҳолда, масалан, китобхонлар муаллифлар ва уларнинг
асарларини ҳеч қачон этник, тил ва айниқса миллий мансублик жиҳатдан фарқ-
ламаганлар. Туркий, форсий ва арабий тилда яратилган бутун ёзма адабиёт ягона
маданий феномен – ягона Туркистон Миллий мусулмон маданиятининг
таркибий қисми сифатида идрок этилган.

Ижтимоий фикр соҳасида адабий асарлар қайси тилда яратилганига

қараб у ёки бу миллий адабиётга (ёки илмий фаолият соҳасига) мансублиги
бўйича ўрта асрлар охирларига келиб (ХVIII асрнинг иккинчи ярми - XIХ
аср) фарқлана бошлади ҳамда Туркистон бўлиниб, Ўзбекистон (1924),
Туркманистон (1924), Тожикистон (1929), Қозоғистон (1936), Қирғизистон
(1936) миллий республикаларнинг ташкил бўлиши билан бу жараён янада
чуқурлашди. Бунинг сабаби аён: уларда осиёча ишлаб чиқариш усули ва
шунга мутаносиб турмуш тарзи ҳукмронлик сурарди, буржуа миллатла-
рининг ва фуқаролик жамиятларининг шаклланишига ҳали анча вақт бор
эди. Масалан: Карл Маркснинг чуқур эътирофига кўра “буржуа ривожлани-
шининг зарурий шарти бўлган” нашриётчилик, китобларни босма йўл билан
кўпайтириш усулига ўтиш Туркистонда XIХ асрнинг сўнгги чорагида пайдо
бўлганлиги, миллий китоб нашриётчилигининг шаклланиш жараёни бутун
ХХ асрни қамраб олгани бежиз эмас.

ХХ аср Турон-Туркистон халқлари бирлиги ичидаги мудроқ ҳолда бўлган

этник онгни бутунлай уйқудан уйғотди, маҳаллий халқларнинг этник мансублик
бўйича фарқланиш жараёнини фаоллаштирди. Туркистон заминида янги миллий
совет республикаларининг пайдо бўлиши уларда миллий онгнинг қўзғалиши,
1920-1990 йиллар мобайнида марказдан узоқлашувчи тенденцияларнинг шаклла-
ниши ва ривожланишига туртки бўлди. 1987-1991 йилларда Совет Иттифоқи-
нинг емирилиши жараёни ушбу республикалардаги етакчи кишиларнинг мил-
лий-давлатчилик ва этник даражада фарқланишни англаб етишларида тезлашти-


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

141

рувчи восита (катализатор) вазифасини ўтади. ХXI асрнинг бошида содир бўлган
тарихий воқеалар эса Туркистон буржуа миллатларининг шаклланиши учун
старт берди. Шу билан бирга Туркистон бирлигини бирон-бир федератив шаклда
тиклаш ёки сақлаш йўлида амалга оширилган уринишлар айрим собиқ
коммунистик мамлакатлар йўлбошчиларининг геосиёсий манфаатларига ҳамда
вақти-вақти билан ўзини намоён қиладиган совет ва импер онгнинг устунига
бориб урилар эди.

Ўрта асрлар ва Янги даврда Ўрта Осиё халқлари этногенези фазалари

Этногенез фазаси ёки фаза даври

Этноснинг

ёши, йил

Даврлар ва

саналар

Пассионар туртки

-

Милоднинг

V асри

Пассионар юксалиш, янги этноснинг юзага
келиш фазасининг инкубацион даври

300

600-900

Пассионар юксалиш фазасининг очиқ-ойдин
даври, акматик фазага ўтиш даврининг боши

300-600

900-1200

Этногенезнинг акматик фазаси – суперэт-
носнинг юзага келиши ва ва ўз ландшафт
ареали чегараларида тарқалиши

600-1000

1200-1600

Тушкунлик фазаси, суперэтнос пассионарли-
гининг кескин пасайиши

1000-1400

1600-2000

Инерцион фаза, суперэтнос пассионарлигининг
аста секин пасайиши

1400-1700

2000-2300

Обскурация фазаси, пассионар-ликнинг кескин
пасайиши, тизимли алоқаларнинг емирилиши

1700-1900

2300-2500

Мемориал фаза – этник мансублик бирлигининг
йўқолиши ва маданий анъананинг трансформа-
цияси. Этник реликтларнинг батамом йўқолиши.

1900-2100

2500-2700


Этногенез фазаларининг асосий воқеалари

Л.Н.Гумилев қаламига мансуб “Этногенез ва Ер биосфераси” моногра-

фиясининг “Пассионар турткилар зоналарининг ўқлари” бўлимига берилган
изоҳда таъкидланишича, милоднинг V асрида Марказий Арабистондан Марка-
зий ва Ўрта Осиё орқали Япония оролларига қадар пассионар туртки бўлиб
ўтди ва кўрсатиб ўтилган ҳудудларда этногенез портлашини келтириб чиқарди.
Бундай ҳолат Турон-Туркистон этносларининг этногенези фазалари сўнгги
1200-1400 йиллар давомида параллель ва деярли синхрон равишда кечгани
ҳақида гап юритишимизга асос беради. “Деярли” деганимизнинг сабаби – бун-
да ландшафт хусусиятлари, янгидан-янги субэтник ҳосилаларнинг ўрнашуви


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

142

жараёнининг бир хил кечмагани ва бу ҳол ушбу ландшафтда этногенез
жараёнининг объектив равишда чўзилишига олиб келгани ҳисобга олинган.

Пассионар юксалиш фазасининг инкубацион даври,
600-900 йилларда янги этноснинг ҳосил бўлиши

1. Суғдийлар, бактрияликлар, хоразмийлар, парфияликлар, фарғоналик-

лардан иборат ўртаосиёлик ўтроқ ва кўчманчи туркларнинг, Ўрта Осиё
реликт этносларининг ҳамда шаҳарларга келиб ўтроқлашган хуросонликлар,
араблар ва араблар томонидан забт этилиб исломни қабул қилган бошқа
халқлар вакилларининг қўшилиши асосида янги ўзбек, тожик, туркман,
қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ этносларининг юзага келиши.

2. Маданий анъананинг трансформацияси ва ворисийлиги.
3. VIII асрдан бошлаб Ўрта Осиё халқларининг мусулмон суперэтноси

таркибида бу суперэтнос X-XI асрлар бўсағасида емирилишга юз тутганига
қадар амал қилиши.

Пассионар юксалиш фазасининг очиқ-ойдин даври. 900-1200 йй.

1. Ўрта Осиё ерларининг Халифаликдан мустақил бўлган Тохирийлар,

Саффарийлар, Сомонийлар, Ғазнавийлар, Қорахонийлар, Салжуқийлар дав-
латларига, Хоразм хонлигига бирлашуви. Турон-Туркистон (Ўрта Осиё)
суперэтноси шаклланиш жараёнининг бошланиши.

2. Дарий, форс-тожик, эски туркий ва араб тилларида сўз ижодкорлигида,

айниқса шеърий ижодда, мусулмон маданий оламида фан ва дин тили
бўлган араб тилида яратилган илмий ижодда юз берган портлаш. Масалан,
Е.Э.Бертельснинг “Форс-тожик адабиёти тарихи” номли фундаментал
тадқиқотида IX-XI асрларда яшаб ижод этган уч юздан ортиқ шоирнинг
ижодига таъриф берилган. Абу Мансур ас-Саолибийнинг “Йатимат-ут-дахр”
тазкираси (1017) IX-XI асрларда Бухоро ва Хоразмда яшаб араб тилида ижод
қилган 124 нафар шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот беради.
Нуриддин Муҳаммад Авфийнинг форс-тожик тилида яратилган дастлабки
тазкираси – “Лубоб ул-албоб” (1221) форс тилида ижод қилган шоирлар
ҳақида маълумот беради. Алишер Навоийнинг “Мажолис ун-нафоис” тазки-
расида (1498) шоирнинг яқин ўтмишдошлари ва замондошлари бўлган 459
нафар ижод аҳли ҳақидаги маълумотлар жамланган. Алишер Навоийнинг
замондоши Давлатшоҳ Самарқандий ўзининг “Тазкират уш-шуаро” асарида
(1488) форси ва туркида ижод этган 150 нафар шоир ва ижод билан
шуғулланган бошқа соҳа вакилларининг исмларини тилга олади. Абдураҳ-
мон Жомий қаламига мансуб “Баҳористон” фалсафий-ахлоқий асарининг
бир бобида ХV-ХVI асрда ижод қилган 30 нафар шоир тилга олинган.
Бухорода жаҳон адабиётининг дурдонаси бўлмиш Абулқосим Фирдавсий-
нинг “Шоҳнома” достонидан аввал унинг насрдаги кенг баёни яратилган.
1069 йили Юсуф Хос Хожибнинг жаҳон адабиётининг туркий тилдаги
дурдонаси бўлмиш “Қутадғу билиг” достони олам юзини кўрди. Бир аср
ўтиб, туркий тилдаги салмоқли асарлардан бири – Аҳмад Югнакийнинг


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

143

“Хибат ул-ҳақоиқ” достони юзага келди. 1073 йили Маҳмуд Кошғарий
туркий лексиканинг улкан мажмуи бўлган “Девони луғот ат-турк” асарини
яратди ва унда нафақат бой лексик ва лингвистик материални жамлади,
балки туркий халқларнинг этнографияси, турмуши, халқ оғзаки ижоди,
тарқалиш ареаллари ва тарихига оид қимматли маълумотларни келтирди.

Этногенезнинг акматик фазаси. 1200-1600

1. “Туркистон маданий олами” деб ном олган туркий-эроний тилли

суперэтноснинг юзага келиши.

2. Ўрта аср Туркистон маданиятининг синтетик, уч илдизли характери.
3. Бутун Ўрта Осиё ҳудуди ҳамда Қозоғистоннинг жанубий туманларини

ўз ҳукмронлиги остида бирлаштирган Хоразм хонлигининг мўғуллар
томонидан тор-мор қилиниши (1219–1222).

4. Ўрта Осиё региони ва Қозоғистон халқларининг давлат ва ижтимоий

ҳаётида мўғуллар ҳукмронлиги қолдиқларининг енгилиши (ХIV).

5. Амир Темур империяси ва унинг метрополиясининг шаклланиши,

юксалиши ва инқирози (1365–1506).

6. Шайбонийлар ва Жонийлар давлатлари (ХVI–ХVII).

Суперэтнос пассионарлигининг дарз кетиши ва кескин пасайиши фазаси.

(1600–2000 йиллар)

ХVII–ХVIII асрлар. Бухоро, Қўқон ва Хива хонликларининг барпо

бўлиши. Феодал ва давлатлараро душманлик ва тинкани қуритувчи ўзаро
низолар, чет эллик босқинчилар билан олиб борилган урушлар даври. Булар-
нинг ҳаммаси халқларни ишлаб чиқарувчи кучлар, табиий ва моддий
бойликларни мақсадсиз йўқ бўлишига ва оқибатда кучли иқтисодий
тушкунликка маҳкум этар эди.

1865 йил. Ўрта Осиё ерларининг руслар томонидан забт этилиши. Россия

империясининг чекка колонияси бўлган Россия протекторати ва Туркистон
ўлкасининг таъсис этилиши. Қозоқ хонликлари, Бухоро амирлиги ва Хива
(Хоразм) хонлигининг ҳарбий босим остида Россияга вассал тобеликни эътироф
этишга мажбурланиши. Қўқон хонлигининг емирилиш ва йўқ қилиниши (1875).

1917 йилнинг 28 ноябри – 1918 йилнинг 22 феврали – Ўрта Осиё

тарихида биринчи марта хусусий мулк эркинлиги ва бир қатор буржуа
эркинликларни эълон қилган ва фаолиятининг бошиданоқ большевиклар
томонидан тор-мор қилиниб, бўғиб ташланган давлатчилик шакли –
Туркистон автономиясининг амал қилиш даври.

1918 йилнинг 30 апрели - 1924 йилнинг 27 октябри – РСФСР таркибида

Туркистон автоном совет социалистик республикаси деб аталмиш структу-
ранинг амал қилиш даври.

1920 йилнинг сентябри – 1924 йилнинг октябри – большевиклар томонидан

Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги тор-мор қилинганидан сўнг ташкил қилинган
Бухоро ва Хоразм халқ совет республикаларининг амал қилиш даври.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

144

1924 йилнинг 27 октябри – СССР таркибида Ўзбекистон ва Туркманистон

ССРнинг ва Ўзбекистон ССР таркибида Тожикистон АССРнинг ташкил қилиниши.

1929 йил – СССР таркибида Тожикистон ССРнинг ташкил қилиниши.
1991 йилнинг 1 августи – Ўзбекистон Республикасининг давлат муста-

қиллиги ва суверенитети эълон қилинди.

1991 йил – Ўрта Осиёнинг барча бошқа республикалари ва Қозоғистон

Республикасининг давлат мустақиллиги ва суверенитети эълон қилинди.

1991-2018 йиллар – Ўзбекистонда совет иқтисодий тизимининг йўқотилиши,

янги бозор иқтисодиёти, буржуа жамияти ва буржуа эркинликларига ўтиш даври.

Инерцион фаза. 2000-2300

“Л.Н.Гумилёвнинг этногенез назарияси тушунчалари ва терминлари луғати”да

инерция фазаси ҳақида шундай дейилади: “Дарз кетиш фазасидан кейин пассио-
нарлик кучланиш даражасининг бир оз кўтарилиши ва кейин оҳиста пасайиши
кузатиладиган этногенез фазаси давлат ҳокимиятининг мустаҳкамланиши, моддий
ва маданий бойликларнинг жадал тўпланиши, ландшафтнинг фаол ўзгариши
билан характерланади. “Мен қандай бўлсам, шундай бўл” ижтимоий императив
ҳукмронлик қиладики, бу тақлид учун ижтимоий эталонга йўналганликни
билдиради (асосан бу умумлашма образ бўлиб, ундан четга чиқишлик ижтимоий
фикр томонидан қораланади, худди XVII-XIX асрларда Англияда “жентльмен”
образи каби). Инерцион фазага ўтиш одатда тушкунлик фазасининг ағдар-
тўнтарларидан кейин юзага келадиган осойишталик ва яратувчилик фаолиятининг
боши бўлиб кўринади. Мос равишда, инерция фазасида “олтин ўртаҳол”, яъни
қонунга итоаткор, ишчан одам типи ҳукмронлик қилади. Бу эса этносда
пассионарлик даражалари паст бўлган ҳар жиҳатдан уйғун кишиларнинг устун-
лигини билдиради. Бироқ ички ўзаро низоларни бостирадиган қудратли
марказлашган давлатнинг мавжудлиги туфайли этнос инерция фазасида улкан
ишни амалга оширади, аммо бу фаолият маданият учун фойдали бўлса-да, табиат
учун ҳалокатли бўлади. Инерция фазасига мисоллар: принципат давридаги Рим (у
империяда инерция даври учун ғоят хос бўлган тартиб ўрнатган Августдан, то
обскурация даврига суқилиб кириш бошланган Коммода давригача давом этган)...
Ғарбий Европада инерция фазаси XVII асрда бошланган бўлиб, ҳозирга қадар
давом этмоқда. Бу фаза кучли миллий давлатларнинг ташкил қилиниши, колониал
экспансия, капитализмнинг юзага келиши ва тантанаси, техниканинг жадал
ривожланиши, табиий муҳитга ўта кучли ва ҳалокатли таъсир кўрсатиш билан
белгиланди. Ғарбнинг типик вакилининг психологик қиёфаси ҳам ўзгарди:
акматик фаза рицарлари, тушкунлик даврининг Черковни янгилаш йўлида муроса
билмайдиган курашчилари ўрнига тадбиркор бизнесменлар, тиришқоқ чиновник-
лар, тирикчилик йўлида меҳнаткаш обивателлар келдилар. Шу даврнинг ўзида
Европада ғарб цивилизацияси пастдан юқорига узлуксиз интиладиган инсоният
ривожининг ўқ чизиғи деган фикрни қонун даражасига кўтарган “тараққиёт дини”
юзага келди. Бу каби афсонавий тасаввурлар инерция фазасида турган бошқа
суперэтнослар учун ҳам хос. Масалан, қадимий хитой Хан империяси ҳам, Рим


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

145

императорлиги ҳам ўз цивилизацияларини ягона ва мангу деб, бошқа халқларни
эса олис ерлардаги варварлар деб ҳисоблаганлар, бунинг изоҳи аён: инерция
фазасидаги маданият ва тартиб шу қадар мукаммалки, улар ўз замондошларига
абадийдек кўринади, зеро одамлар “Олтин куз”дан сўнг “қоронғилик” босишини,
яъни

обскурация даври

бошланишини билмайдилар”.

1

АЛИМОВА РАХИМА

Кандидат исторических наук, доцент, ТГУВ

Торгово-экономические связи Бухарского

ханства с Ираном в XVI-XVII вв.

Аннотация. Данная статья повещена истории торгово-экономических отношений

Бухарского ханства с Ираном в XVI-XVII веках. Как известно, Центрально-азиатский

регион и Иран находились на трассах Великого шелкового пути, поэтому здесь

сложились тесные торговые отношения между народами. Торгово-дипломатических

отношениях между Бухарским ханством и Ираном в XVI-XVII веках была объектом

многих русских исследователей и описано во многих источниках и литературе.

Например, о посольстве под руководством посла Звенигородского Андрея Дмитриевича,

Энтони Дженкинсона, направленных по торговым отношениям в эти страны. Отчеты

этих послов имеют очень важное историческое значение.

Опорные слова и выражения: Бухарское ханство, Шайбаниды, Иран, Сефевиды,

А. Дженкинсон, А. Д. Звенигородский, Анисим Грибов, Н. И. Веселовский, «Абдулла-

нома», торговые товары.

Аннотация. Мазкур мақолада XVI-XVII асрларда Бухоро хонлиги билан Эрон

ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалари тарихи кўриб чиқилади. Маълумки, қадимдан
Марказий Осиё минтақаси ва Эрон Буюк ипак йўли устида жойлашганлиги сабабли бу
ҳудуд аҳолиси яқин савдо алоқаларига киришган. XVI-XVII асрларда Бухоро хонлиги билан
Эрон давлати ўртасидаги элчилик ва савдо-иқтисодий алоқалари тўғрисида кўплаб рус
манбалари ва адабиётларидаги маълумотлар таҳлил қилинган. Россиядан Эронга
жўнатилган элчиларнинг, хусусан Эрон шохи томонидан Андрея Дмитриевич Звениг-
ородскийнинг турли мамлакатлардан келган элчиларни кутиб олиш маросимлари,
Россиядан Бухорога юборилган Антоний Женкинсоннинг савдо алоқаларига оид маълу-
мотлари диққатга сазовор. Бу ахборотлар орасида икки мамлакат ўртасида давом этиб
келаётган элчилик ва савдо алоқаларига доир далиллар муҳим ҳисобланади.

Таянч сўз ва иборалар: Бухоро хонлиги, шайбонийлар, Эрон, сафавийлар, А.Женкинсон,

А.Д.Звенигородский, Анисим Грибов, Н.И.Веселовский, “Абдулланома”, савдо моллари.

Abstract. This article tells about the history of trade and economic relations of the Bukhara

Khanate with Iran in the XVI-XVII centuries. As you know, the Central Asian region and Iran
were located on the routes of the Great Silk Road, therefore close trade relations between peoples

1

Словарь понятий и терминов теории этногенеза Л.Н.Гумилева. Составитель В.А.Мичурин.

Под ред. Л.Н.Гумилева // Этносфера. История людей и история природы. – М., издательская

группа «Прогресс», фирма «Пангея», «Экопросс», 1993. – С.529-530.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов