В названиях лекарственных растений на уйгурском языке компонентность и лексическая зависимость

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
50-60
10
7
Поделиться
Гисаров, Ф. (2021). В названиях лекарственных растений на уйгурском языке компонентность и лексическая зависимость. Востоковедения, 4(4), 50–60. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/16656
Фарход Гисаров, Ташкентский государственный университет востоковедения

учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Статья посвящена исследованию наименований лекарственных растений в уйгурском языке и вопроса лексико-семантических отношений в них. Исследование исторических фитономико-лингвистико-семантических аспектов и свойств названий лекарственных растений предоставляет новую информацию для языкознания в этимологическом, грамматическом и лексическом аспектах. В статье автор отмечает научный интерес к изучению названий лекарственных растений, подчеркивая при этом историчность данного процесса, а также особую важность изучения названий лекарственных растений в современных условиях пандемии. Автор кратко излагает суть исследований, проводимых в этом направлении как на мировом уровне, так и в нашей республике, даёт характеристику источникам, из которых взяты наименования лекарственных растений на уйгурском языке. В статье даётся интерпретация наименований лекарственных растений, образованных на основе одного или нескольких компонентов и проводится анализ лексико-семантических особенностей таких словосочетаний.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

50

Хитой тилида

千万

qiān wàn

ўн миллион

сони.

千万

qiān wàn иероглифи

ўн миллион

ни ифодалайди. Бу математик сон ва турғун ибора сифатида

ишлатилади. Масалан,

千万

qiān wàn сўзма-сўз «минг, ўн минг» деб ўги-

рилади ва «н

има бўлганда ҳам

,

ҳар қандай ҳолатда

»

мазмунини англатади.

Маълумки, инсон ҳаёти давомида ҳар қандай ҳолатга тушиши мумкин.
Яхши ва ёмон кунлар уни доим таъқиб қилиб юради. Хитойликлар ушбу
иборани асосан инсон ҳаётидаги турли оғир шароитларда, дастак, қўллаб
қувватлаш учун ижобий маънода ишлатадилар. Бу мисоллар хитой тилидаги
айрим сонларнинг мустақил ифодали воситалар сифатида кенг тарқал-
ганлигидан далолат беради.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, хитой маданиятида ўнликдан юқори

сонларнинг аҳамияти сонлар сирадан юксалиш, кейинги қаторга ўтиб
борилиши билан тобора пасайиб борган. Ўнлик чегарасидан чиққан айрим
сонлар маданий жиҳатдан аҳамиятли ва кенг истеъмолда бўлиб, қўшимча
маъноларни ифодалай бошлайди. Аксарият ҳолларда ўнликдан катта хитой
сонлар кучайтириш, бўрттириш маъноларини ифодалашга хизмат қилса-да,
айрим сонлар хитой жамиятидаги ижтимоий қарашлар натижасида рамзий
ва кўчма маъно касб этган.

ГИСАРОВ ФАРХОД

ўқитувчи, ТДШУ

Уйғур тилидаги доривор ўсимликлар номларида

компонентлилик ва лексик боғлиқлик

Аннотация. мақола уйғур тилидаги доривор ўсимликлар номлари ва улардаги лексик-

семантик муносабатлар масаласи ўрганишга бағишланади. Доривор ўсимликлар
номларини тарихий фитономик-лингвистик-семантик жиҳатлари ва хусусиятларини
тадқиқ қилиш тилшунослик фанига янада янги маълумотлар бера олиши масаласига
ижобий ёндашилади. Доривор ўсимликлар номларига илмий қизиқиш ва унинг тарихий
жараён эканлиги борасида фикр юритилади.Доривор ўсимликлар номларини ўрганишнинг
бугунги Пандемия шароитларида аҳамияти ҳақида сўз юритилади.Республикамизда ва
жаҳонда бу борада олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар қисқача баён қилинади.Шу билан
бирга уйғур тилидаги доривор ўсимликлар номлари олинган манба хусусида тўх-
талинади.Уйғур тилидаги доривор ўсимликлар номларидаги бир ва ундан ошиқ
компонентлилик асосида тузилганлиги ҳамда бундай сўз бирикмаларининг лексик-
снемантик ўзига хосликлари борасида талқиний фикрлар билдирилади.

Таянч сўз ва иборалар: компонентлик, фитономик, лингвистик, лексик, семантик,

табобат, фармацевтика, Чигит, Анжур, Қича, Шатранжи, Урдун ёки Урдан,
Бузидан, Тошўт, Кўкбаж, Шаптўл, Қундузўт, Тағ пиязи, Ақмуч, Арпибадиян, Липекгул,
Шатут, Баладур, изофа, занжири.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

51

Аннотация. Статья посвящена исследованию наименований лекарственных

растений в уйгурском языке и вопроса лексико-семантических отношений в них.
Исследование исторических фитономико-лингвистико-семантических аспектов и
свойств названий лекарственных растений предоставляет новую информацию для
языкознания в этимологическом, грамматическом и лексическом аспектах. В статье
автор отмечает научный интерес к изучению названий лекарственных растений,
подчеркивая при этом историчность данного процесса, а также особую важность
изучения названий лекарственных растений в современных условиях пандемии. Автор
кратко излагает суть исследований, проводимых в этом направлении как на мировом
уровне, так и в нашей республике, даёт характеристику источникам, из которых
взяты наименования лекарственных растений на уйгурском языке. В статье даётся
интерпретация наименований лекарственных растений, образованных на основе
одного или нескольких компонентов и проводится анализ лексико-семантических
особенностей таких словосочетаний.

Опорные слова и выражения: компонент, фитономический, лингвистический,

лексический, семантический, пандемия, указ, решение, медицина, фармацевтика,
чигит, анджур, кича, шатранджи, урдун или урдан, бузидан, самсак, средний и
нижний языковые уровни, тошот, кокбай, шаптул, кундузот, таг пиязи, акмуч,
арпибадиян, липекгул, шатут, баладур, цепь изофа.

Abstract. The article is devoted to the study of the names of medicinal plants in the

Uyghur language and the issue of lexico-semantic relations in them. The study of historical
phytonomic-linguistic-semantic aspects and properties of the names of medicinal plants gives
new information to the science of linguistics in the etymological, grammatical and lexical
aspects. In the article, the author notes the scientific interest in the study of the names of
medicinal plants, while emphasizing the historicity of this process, as well as the particular
importance of studying the names of medicinal plants in the current pandemic. The author
briefly outlines the essence of research carried out in this direction both at the world level
and in our republic, gives a description of the sources from which the names of medicinal
plants in the Uyghur language are taken. The article gives an interpretation of the names of
medicinal plants formed on the basis of one or more components and analyzes the lexical and
semantic features of such phrases.

Keywords and expressions: Component, phytonomic, linguistic, lexical, semantic,

pandemic, decree, solution, medicine, pharmaceuticals, chigit, anjur, tsich, shatranji, urdun
or urdan, buzidan, samsak, middle and lower language levels, toshot, kokbay, shaptul,
kunduzot, tag piyazi, akmuch, arpibadian, lipekgul, shatut, baladur, isof, isof tsep.

I. Уйғур тилидаги доривор ўсимликлар номлари: тарихий манбалар

Уйғур тилидаги доривор ўсимликлар номлари ёки бошқача айтганда

уйғур табобат атамалари ва улардаги лексик-семантик муносабатлар маса-
ласи ҳозирги тилшунослик фани учун алоҳида эътиборли мавзулардан бири
саналади. Доривор ўсимликлар номларига, қолаверса табобат атамаларига
қизиқиш азалдан тадқиқотлар назаридан четда қолмаган, албатта. XXI асрга
келиб инсоният саломатлиги масаласи ижтимоийлик жиҳатдан олдинги,
жоиз бўлса биринчи ўриндаги долзарб масалага айланди. Бугунги пандемия
шароитларида Жаҳон медицинаси башарият соғлигини асраб қолиш устида


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

52

жиддий саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Бу шароитда тиббиёт ва табобат
эришган барча ижобий асрий мерос чуқур аҳамият касб эта бошлади. Аждод-
лар меросини батафсил билиш учун табобат ва тиббиёт фани бўйича яратилган
асарларни астойдил ҳамда пухта тадқиқ қилиш зарурияти пайдо бўлди.

Республикамизда бу соҳанинг Президент фармонлари,

ҳ

укумат қарор-

лари даражасига кўтарилганлиги мамлакатимиз табобат меросини чуқур
ўрганиш ва ундан оқилона ҳамда самарали фойдаланиш саломатликни сақ-
лаш бобида муҳим омил эканлигини кўрсатмоқда ва доривор ўсимликлар-
нинг ҳозирги замон тиббиёт фани ва умуман инсонлар саломатлиги учун
аҳамиятининг улканлигини назарда тутилган.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ҳам

х

алқ

т

абобати даволаш усул-

лари ва уларнинг инсон соғлигини сақлашда фойдали жиҳатлари масаласини
кун тартибига олиб чиқди. Жумладан Бутунжаҳон Соғликни Сақлаш Ассам-
блеясининг ҳамда ЖССТнинг 2008 йил 8 ноябрида ХХР(Пекин)да бўлиб
ўтган конгрессида қабул қилган “Пекин Декларацияси”

1

ни мисол

тариқасида келтириш мумкин. Халқ Табобати ва ундаги долзарб масалалар
бўйича доктор Маргарет Чен

2

нинг маърузаси бу соҳа ривожи учун

бажарилиши зарур бўлган ишларни белгилаб берди.

Собиқ Совет маконлари

3

да мустақил республикалар шаклланиши ва

ривожланиш йўллари ислоҳотлари бошланганлиги Халқ Табобатига тарақ-
қиёт манзилларини очиб берди. Халқлар ўз тарихий қадриятлари, миллий
анъанавий табобат усулларига мурожаат қилишга қайтдилар ва бу жараён
Табобат фани ва ундаги актуалликни келтириб чиқарди. Табобат бўйича
китоблар, ўқув қўлланмалари, дарсликлар ва луғатлар, тавсиялар мажмуини
зудлик билан ишлаб чиқиш вазифаси долзарб бўлиб қолди. Шошма-
шошарлик билан асарлар нашр этиш иши бошланиб кетди, бироқ тез орада
бу китоблардаги берилган материаллар орасида кўплаб чалкашликлар келиб
чиқди. Табобат атамалари борасида турли вақтларда нашр этилган ва турли
камчиликларга эга бўлган, мустаҳкам нашрий асосга эга бўлмаган асарлар
кўпайиб кетди. Бу китобларнинг тили ва уларда ишлатила бошлаган тиббий
атамалар бир бирига мос келмай қола бошлади, бу муаммо шифобахш
ўсимликлар номлари мавзусида бажарилиши керак бўлган илмий тадқиқот
ишлари талайгина эканлигини кўрсатди.

Шарқ Халқ Табобати дейилганда Ер шарининг жуда улкан ва турли табиий

шароитларга эга бўлган қисмида яшовчи халқларнинг ота боболаридан давом
этиб келаётган даволаш усуллари ва терминлари мажмуаси тушунилади.

1

1 Документ WHO/EDM/TRM/2002.1.

2

Маргарет Чан (англ. Margaret Chan, кит. трад.

陳 馮 富 珍

, упр.

陈 冯 富

, пиньинь Chén-

Féng

Fùzhēn, палл. Чэнь-Фэн

Фучжэнь;

род.

21

августа

1947) — генеральный

директор Всемирной организации здравоохранения (2006—2017).

3

https://ru.wikipedia.org/wiki.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

53

“Тиб шундай бир илмки, у билан одам гавдасининг аҳволи соғлиқ ва

касаллик жиҳатидан ўрганилиб, унинг мавжуд соғлиғи сақланади ва
йўқотилгани қайтарилади”

1

, деб ёзади Абу Али Ибн Сино ўзининг “Тиб

қонунлари” асарида.

Тиб сўзи араб тилидан олинган сўз бўлиб, даволаш, тиббиёт, медицина

каби маъноларни англатади. Табобат сўзи эса халқ орасида қўлланиладиган
даволаш усуллари мажмуасини англатади. Қадимдан Туронзаминда яшаб
келган эллар, элатлар, халқлар, миллатлар яратганнинг инсониятга ато этган
табиий неъматларидан оқилона фойдаланиб келишган. Табобат фанининг
тарихига назар ташланса, унда албатта Исломгача бўлган ва Исломдан
кейинги давр босқичлари борлигини кўриш мумкин.

Фармацевтика тарихига бағишланган асарларда доришунослик соҳаси

эрамиздан олдинги даврларда Қадимги Юнонистон ва Рим империялари давр-
ларида бошланганлиги келтирилади. Ғарбдаги доришунослик, фармацевтика
фани Гиппократ мактабидан асос олган деб ҳисобланади. Шарқдаги табобат
йўналиши эса Қадимги Тибет, Ҳинд-Хитой ва Уйғур табибчилик оқимлари-
нинг мажмуаси шаклида тасаввур этилади. Жаҳон цивилизацияларининг
уйғунлашуви, омихталашуви жараёнида Ғарб ва Шарқ тиббиёт ва табобат
мужарриботлари умуминсоний қадриятларга айланиб кетди.Буни медицина
терминларига назар ташлаш орқали аниқ ва яққол кўриш мумкин. Медицина
таълимотда бу терминлар ўзига хос атамалар сифатида талабалар томонидан
схоластик ёд олинади, бироқ тилшунослик соҳасида ҳар бир атаманинг лексик-
семантик, когнитив, эмперик жиҳатларига эътибор қаратилади.

Уйғур табобати атамалари хусусига тўхталганда, замонавий уйғур

тилидаги доривор ўсимликлар номлари жамланган “Уйғур табобати хом
дорилар илми” энциклопедиясига мурожаат қилиш ўринли бўлади.

“Уйғур табобати хом доригарлари илми” энциклопедиясида қарийб 600

га яқин ўсимликларнинг номлари уйғур табобати атамалари сифатида
келтирилган. Ҳозирги кунга қадар бу мавзу тадқиқот объекти сифатида тў-
лиқ ўрганилмаган. Тиббиёт фани учун аҳамиятли жиҳатлари фармокогнозия
хусусиятлари жиҳатидан ўрганилган, бироқ алоҳида лексикология объекти
сифатида илмий ёндашув амалга оширилмаган.

Уйғур табобатининг ҳозирги замон асосий қўлланмаларидан саналувчи

“Уйғур табобати хом доригарлари илми” энциклопедиясида келтирилган
шифобахш ўсимликлар номларини лексикологик нуқтаи назардан ўрганиш
тилшунослик фанига, жумладан Уйғуршунослик соҳасини янада ривожлан-
тиришга ҳисса қўшади. “Уйғур табобати хом дорилар илми” энциклопе-
дияси

2

да уйғур табобат тарихи батафсил келтириб ўтилади. Унда шарқ

табобати алломалари табиблари, олимлари ҳамда устозларнинг табобат

1

Абу Али Ибн Сино Тиб қонунлари.Сайланма. 1-жилд. Тошкент. 1996.11-бет.

2

Абдураҳим Юсуп.,Али Ҳожи Эмчи. «Уйғур табобати хом дорилар илми». Шинжонг Халқ

Сиххия нашриётида 2012 й.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

54

соҳасининг ривожига қўшган ҳиссалари борасида қимматли маълумотлар
келтирилган.

Ибн Синонинг тиббий таълимоти Шинжонга киргандан сўнг уйғур

ҳакимлари уни ўз ҳолида қўлламасдан, балки ўзларида мавжуд бўлган табо-
бат назариялари ва амалиётлари билан тадрижий бириктириб, Шинжоннинг
табиий шарт-шароитлари, уйғур халқининг турмуш урф-одатларига мос бир
табобатчилик илмини шакллантирганлар. Уйғур табиблари “Ал Қонун”нинг
мазмунини янада бойитганлар ва кўплаб тиббий асарларни ёзганлар.масалан
10-асрда “ Сочия” мадрасасида мударрис бўлган Имодуд дин Қошғарий
“Шарҳи Аш Шифо” ва “Шарҳи Ал Қонун” каби асарларни ёзган.

Бундан ташқари ҳар бир асрда етук уйғур хакимлари етишиб чиққан

,

масалан: милодий 1564- йилда яшаган хаким олим Муллаориф Хўтанийнинг
чиғатой уйғур тилида ёзган “Мажориботи Орифия”, форс тилида ёзган
“Мўлдастайи офиёт”, араб тилида “Асрорун назли ва л бавли ва л бараз”,
форс тилида ёзган “Муолижоти фуқойи ва аҳли саҳро”, форс тилида ёзилган
“Рисолаи фасад ва ҳижомат” каби асарлари мавжуд.

XVI асрда яшаган машҳур табиб Алоуддин Муҳаммад Хўтаний Чағатой

уйғур тилида “Ал фиқҳу т тиббия” номли китоб ёзган.

XI асрда Қароқашёқсарой ёзувида битилган асарни Жамолиддин

Оқсаройий араб тилига “Табиби Оқсаройий”номи билан ўгирган.

XVIII асрда Муродбек Алибек ўғли Қашқар шаҳрида “Ағрози тиббия”

(Табобат мақсадлари)номли китобини ёзган.

XIX асрда Саид Мухтор Булоқбек ўғли Қашқарда “Тиббий шифо”номли ёзган.
“Тибби Оқсарой” китоби милодий 1899-йилда Ҳиндистоннинг Лукну

шаҳрида нашр қилиниб, 1929-йилларгача Деҳли исломий табобат дорул-
фунунида медицина дарслиги сифатида ўқитиб келинган.

Юқорида санаб ўтилган табобат асарлари ва улардаги табобатга оид

атамаларни тўлиқ топиш имконияти бўлмаса-да, бироқ “Уйғур табобати хом
дорилар илми” энциклопедияси китобидан фойдаланилди.

Шинжонг Халқ Сиххия нашриётида 2012 йилда чоп этилган II қисмдан

иборат “Уйғур табобати хом дорилар илми” энциклопедиясида Уйғур дори-
вор ўсимликлар билан даволаш тарихи, тиббий усулларнинг беназирлиги,
халқ табобати техникаси, инсон танасининг физиологик тузилмалари
орасидаги узвий боғлиқлик,инсон танаси аъзоларининг фаолияти, ушбу
фаолиятни яхшилаш йўлида фойдали дориворларнинг ўзига хос аҳамиятли
жиҳатлари, табиатда хом учрайдиган шифобахш ўсимликларнинг турлари,
улардан инсон саломатлигини яхшилашда қўлланиш методлари,мазкур
ўсимликларнинг кимёвий таркиблари ва уларни табобатда ишлатиш меъёр-
лари каби масалалар батафсил баён этилган.Ушбу энциклопедик салоҳиятга
эга бўлган китоб Уйғур табобатчилик-доригарчилик(фармацевтика) олий
мактаб(Ўқув юрт)лари учун дарслик вазифасини ўтаб келмоқда.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

55

Абдураҳим Юсуп бош тузувчи бўлган мазкур II қисмли табобат дарсли-

гининг муаллифи Али Ҳожи Эмчидир.Китобни тузишда Руқия Қовуз ҳамда
Абул Қосим Муҳаммад Сиддиқлар ўзларининг катта ҳиссаларини қўшган.

Дарслик ўзига қадар иккинчи авлод ўқув қўлланмалари сифатида

фойдаланиб келинган 26 та китобдаги маълумотларни ўз ичига жамлаган
бўлиб, бундан ташқари уйғур табобати ва доривор ўсимликлар йўналишида
мавжуд классик(мумтоз)асарларни ҳамда икки мактаб тажрибаларини асос
қилиб олганлиги билан аҳамиятлидир.

Мазкур дарсликнинг умумий қисми биринчи боби уйғур табибчилигида

ўсимликларни ўрганиш, доривор ўсимликлар ҳақида маълумотлар, уйғур
табобати доривор ўсимликлари тадқиқот объекти, табобат илмининг вазифа-
лари, ўрганиш усуллари, табобат фанининг қисқача тарихи, дориворлик илми-
нинг тараққиёт йўналишлари тўғрисидаги 6 параграфдан ташкил топган.

Умумий қисмнинг иккинчи боби иккита параграфдан иборат бўлиб, бу

параграфларда хом дориларнинг келиш манбалари, йиғиш усуллари, сақлаш,
унумли сақлаш муддатлари ҳақида маълумотлар батафсил келтирилган.

Умумий қисмнинг учинчи боби етти параграфдан ташкил топган ва унда

уйғур табибчилигида доривор ўсимликларни таниш, фарқлаш усуллари
ҳамда услублари борасида билимлар жамланган.

Умумий қисмнинг тўртинчи бобида тўртта параграф мавжуд. Бу параг-

рафларда доривор ўсимликлар табиатини белгилаш ва уларни ўз хусусият-
ларига кўра турларга ажратиш борасида амалий материаллар ёзилган.

“Уйғур табобати хом дориворлари илми” дарслигининг Махсус қисми

19(ўн тўққиз)бобдан иборат. Махсус қисмда хилтсиз қуруқ иссиқ, хилтсиз
ҳўл иссиқ, хилтсиз ҳўл совуқ, хилтсиз қуруқ совуқ ўсимликлар, мевалар
ҳақида маълумотлар берилган;

“Уйғур табобати хом дорилар илми” энциклопедик ўқув қўлланмаси

уйғур тилидаги табобат ва доригарчиликда кенг истифода этилаётган
гиёҳларнинг табиий хусусиятлари асосида қайси касалликка даво бўлишига
қараб тартибланган.

Ўсимликлар номларининг лексик-этимологик, ижтимоий-маданий, се-

мантик – фитономик майдонларига эътибор берилмаган. Зеро, доривор
ўсимликларнинг номланиши, тарихий фитономик-лингвистик-семантик жи-
ҳатлари ва хусусиятларини тадқиқ қилиш тилшунослик фанига янада янги
маълумотлар бера оладиган объект ҳисобланади.

Шифобахш гиёҳлар номланиши, уларнинг пайдо бўлиши, этно-маданий,

ижтимоий-тарихий жараёнининг тадрижий йўлларини таҳлил қилиш орқали
муайян халқ тилидаги соҳа атамаларида мазкур халқнинг маънавий ментал
қарашлари мужассам бўлганлиги намоён бўлади.

Уйғуршунослик соҳаси бўйича ўзбек тилида илмий ишлар талайгина

бўлса-да, ушбу доривор ўсимликлар номларини лексик-семантик таҳлил


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

56

қилиш йўналишидаги илмий иш тилшуносликка янги материаллар тақдим
этувчи иш бўлиши умид этилади.

II. Уйғур тилидаги доривор ўсимликлар номларида компонентлилик

А)Бир компонентли уйғур табобати атамаларидан намуналар

قىرىت териқ
نۈگجۈچ чужгун
رىغىز зиғир
تۈجنۈك кунжут
قاچروپ нухот
رىدنهك кандир
زەۋيك кеваз
نومىل лимон
نىسليپائ апелсин

دىمهپ

رۇ

помидор

زۇۋات тарвуз
نهگرۇجلۆب бўлжурган
ىهيب беҳи
تومائ амут
قاپاق қопоқ
سلايگ гилос
اچۇلائ олча
سانانائ ананас
اخوخ хоха
ەزوس сувза
شىمشىك кишмиш ва ҳ.к.з.
Б) Икки компонентли уйғур табобати атамаларидан намуналар
توئشات тошўт
چهبىكاك кўкбаж
لوغىپسىئ эспиғул
نادههش шоҳдон
لۇتپاش шоптўл

توئزۇدنۇق қундузўт
ىزىيىپغات тоғ пиёзи
نايىدهبىپرائ арпибадиён
هنادنىچلا лочиндона
ىقىڭايرهي йерёнғоғи
قلاۇقناقشوت қиёнқулоқ
ва ҳ.к.з.
В) Уч компонентли уйғур табобат атамаларидан намуналар
ىزىغيممادابقىلتات ширин бодом мағизи
ىغېيمادابقىچچائ аччиқ бодом ёғи
ىسىۋيمتاقلائقاموس сумақалқат меваси


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

57

توئكۈلتۈسڭوچ катта сутликўт

تۇئكۈلتۈسكىچىك кичик сутлукўт

شادغوبلىزىق қизил буғдош

كۈچۈچ

ا يۇب

ىزىتلىي

чучукбўя илтизи

ىدنىهنابىزۋاگ гавзубан ҳиндий

ىسىيوبىجنەردابغات тағ бадранжбўяси ва ҳ.к.з.

Г) Кўп компонентли уйғур табобат атамаларидан намуналар
ىتسوپىزىتلىيسىميوسەرۆب бўри севмас илтизи пўсти
ىتسوپىزىتليېلوگنەدوم мўдангул илтизи пўсти

ىتوجنوكغاتكىلىۋيمچامىغلوت тўлғимоч мевалик тоғ кунжути

III. Грамматик шакл ва лексик хусусиятлар

III.1.Уйғур тилидаги бу сўзлар табобатда қўлланилувчи шифобахш ва

табиатда ёввойи ёки маданий етиштирилувчи ўсимликларнинг номи бўлиб,
улар тилда қадимдан ишлатилиб келинади. Бу сўзларнинг мофологик-
cемантик жиҳатларига назар солинса, улар бир бўғинли, икки ёки ундан кўп
бўғинлардан ташкил топганлиги кўринади. Гарчи ушбу сўзларни алоҳида-
алоҳида морфемаларга ажратиш мумкин бўлса-да, бироқ уларнинг кўпчи-
лиги алоҳида морфема шаклида мустақил маънога эга эмас. Олайлик: Чигит,
Анжур, Қича, Шатранжи, Урдун ёки Урдан, Бузидан, Самсақ ва ҳ.к.з.

Бундай шифобахшлик хусусиятига эга ўсимликлар номларидан бир

компонентли деб ҳисоблаш мумкин бўлган сўзлар Энциклопедияда 250 тани
ташкил этади.

Бир компонентли атамалар сирасига сўз сифатида шаклланиб бўлган,

яхлит маъно англатувчи лексик бирликлар ажратилди. Бу лексик бирликлар
сирасига тилда махсус атамалар тарзида тан олинган сўзлар билан бирга
ўрта поғонада кундалик турмушда ишлатиладиган сўзлар ҳам жамланган.
“Уйғур табобати хом дорлари энциклопедияси”да барча ўсимликлар
номлари ва уларнинг бошқа номлари келтирилганлиги шу нарсага далил
бўладики, тилда юқори, ўрта ва қуйи сатҳларда ишлатилувчи сўзлар деярли
тўлиқ келтирилган. Юқори сатҳда (бадиий услубда, проза ва шеъриятда,
нотиқликда) ишлатиладиган сўзларнинг кўпчилик қисми чет тиллардан
ўзлашган атамалардан иборат бўлиб, уларнинг асосий кўпроқ қисмини араб ва
лотин тилларидан ўзлашган сўзлар ташкил этади. Лимун, Апелсин, Ананас,
Мандар, Қэнтэриюн, Мазариюн, Суқмуния, Лажувэрд, Апсэнтийн, Асарун,
Занжавил, Зайтун, Бадиян, Сисалиус, Магнулия, Малина, Дипсакус ва б.қ.

Ўрта ва қуйи сатҳларда қўлланиладиган сўзлар Энциклопедияда ўсим-

ликларнинг “Бошқа номлари” туркумида келтирилганлиги кўзга ташланади,
чунки бу сўзларда атамалилик хусусиятига қараганда халқ тилида ишлати-
лиш хусусиятлари устуворроқ эканлиги кўринади. Бундай сўзлар асосан
халқ тилида қўлланилиб, бадиий ёки тиббий тил услубларида ишлатил-
майди: ىغېيكىلىمىدبائ Бошқа номлари: Духунул Харуий, Равғэни саданжира,
Араиди ки тил;


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

58

Баладурرۇدلااب Бошқа номлари: Ҳэбби фаҳм, Ҳэбби қалб, Бэладури,

Бэлануван;

Балэнгу уруқи ىقۇرۇئوگن هلاب Бошқа номлари: Бузури Балэнгу, Тухуми

Балангу;

Бананناناب Бошқа номлари:
Пақи юпурмиқи Бошқа номлари: Бартэнг сэбрий, Бэрги бартэнг;
Бу исмлар тилда ишлатилишига кўра турли даражаларга эга. Услубият

жиҳатидан юқори сатҳда қўлланувчи сўзлар қуйи сатҳда ишлатилиши кам
учраса, қуйи сатҳда ишлатилиб келинадиган сўзларнинг ҳам юқори сатҳда
қўлланилиши тартибга олинади.

III.2. Икки компонентли атамалар асосан икки сўзнинг ўзаро грамматик

бирикуви орқали ҳосил қилинган сўз бирикмаларидир. Энциклопедияда
уларнинг сони 358 тани ташкил этади. Сўз бирикмалари туркий, форсий,
арабий ва урду тилига хос изофа қоидалари асосида тузилган. Сўз бирик-
маларида соддаликка эришиш учун улардаги сўзлаш жараёнида ноқулай
қўшимчалар ўз-ўзидан тушириб қолдирилганлиги кузатилади. Грамматик
қоидаларга тўлиқ амал қилиш мезони бузилгандек туюлса-да, бироқ бу халқ
тили тамойиллари натижасида содир бўлган факт эканлигини назарда тутиш
керак бўлади. Туркий сўз бирикмаларида одатда, аниқловчи ва аниқланмиш
орасидаги -нинг, -ли,-лик каби эгалик қўшимчалари тушириб қолдирилади.
Бу лексик ҳолат уйғур тилидаги ўсимлик номларини ифодаловчи сўз
бирикмаларида ҳам кузатилади. Масалан: Тошўт, Кўкбаж, Шаптўл, Қун-
дузўт, Тағ пиязи, Ақмуч, Арпибадиян, Липекгул, Шатут, Баладур каби сўз
бирикмаларида мазкур қисқартиришларни кўриш мумкин.

Форсий сўз бирикмаларида бундан фарқли ўлароқ икки сўз орасидаги

эгалик қўшимчаси қисқа (и) унлиси ташлаб кетилмайди. Масалан: Суи лаб,
Чашми Хўрус, Маҳи заҳраж, Тамри ҳиндий, Маҳуданэ, Баранги Кобулий ва б.қ.

Форсий изофа шаклида яратилган бўлишига қарамасдан туркийлашиб

кетган баъзи сўз бирикмалари ҳам учрайди ва улардаги ўша аниқловчи ва
аниқланмиш орасидаги боғловчи вазифасини бажарадиган (и) ҳарфи талаф-
фузда айтилмайди. Мисол учун: Гуламбар, Чилғўза, Сиядан, Атиргул, Катира
Чиний, Сазаж Ҳиндий, Сумбул ҳиндий, Дурнаж ақрабий ва шу кабилар.

Булардан ташқари Уйғур табобат атамалари орасида араб тили изофа

бирикмаси қоидасига биноан яратилган қатор сўз бирикмалари ҳам мавжуд.
Арабий изофада аниқланмиш сўз ва аниқловчи сўзларни ўзаро бир-бирига
бириктириб турувчи восита ҳисобланган қисқа (у) унлиси изофанинг
биринчи бўлаги охирига қўйилади ва иккинчи бўлак ҳисобланган аниқловчи
сўзнинг охирги ҳаракати (и) бўлиши арабий изофанинг шаклий талабидир.
Аммо сўзлашув тилида бу қисқа унлилар аксарият талаффуз этилмайди.
Адабий тил нормаларида ҳаракатлар сифатида ёзувда акс эттирилса-да,
бироқ жонли нутқда сўзларнинг охирги унлиларсиз айтилиши кузатилади.
Уйғур тилига ўзлашма сифатида кириб келган атамаларда ҳам шунинг учун


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

59

ўша қўшимчалар ташлаб кетилган.Масалан: Ҳабби Билсан,

ارزوخلۇبب

ҳаббул

хузра, ҳабби залам, ҳабби ришад, миа саилэ, ҳаббул ғар... Ушбу сўз бирик-
малари тилдан тилга ўзлашиш жараёнида бу каби айрим лексик, фонетик
фарқланиш касб этганлиги табиий.

III.3.Таркибида кўра учта сўз иштирок этиши орқали ясалган сўз бирик-

малари билан ифодаланган ўсимлик номлари Изофа занжири қоидасига амал
қилади. Араб изофа занжири бир аниқланмиш, мослашган ва мослашмаган
аниқловчилар иштирок этиш орқали ясалади. Туркий изофа занжирида
аниқловчи сўз бирикмасининг бошида биринчи сўз бўлиб келиши мумкин,
масалан Қизил Чўпчин, Бу бирикмада Қизил сўзи аниқловчи ва у биринчи
ўринда келяпти. Чўпчин сўзининг таркибида Чўп ва Чин сўзлари жамланган.
Шу сабабга кўра бу каби сўз бирикмалари уч компонентли сўз бирикмалари
қаторига киритилди. Ўзаро бирикиб ўсимлик номини ифодаловчи бу каби
атамаларга қуйидагилар мисол бўла олади: Бадранжибўя, Сумақалқат,
Сутлукўт, Чучукбўя, Гавзубан, Шаҳтарра

, Қамчиўт,

Адамгияҳ,

Қўйкўзи,

Аптаппарас, Суилап,

Гумми

қўнақ ва ҳ.к.з.лар.

Табобат асарлари қадимда қўлёзма шаклида кўчириб ёзиб сақланган ва

шу усул билан кўпайтирилган. Бу жараён узоқ муддатли ва хаттот диққат-
эътиборини кўп талаб этадиган мураккаб иш бўлган. Қўлёзмаларни қайтадан
кўчириш чоғида анчагина ташқи ва ички сабабларга кўра сўзларда қатор
хатоликлар келиб чиққан. Тез ёзиш пайтида содир бўлган хатолар кейинги
китобларда ҳам такрорланган, балки қайсидир вақтда қайта кўриб чиқиб,
тузатилган, бироқ ушбу илмий-тадқиқот ишига асос вазифасини ўтаган
“Уйғур табобати хом дорилар илми” энциклопедияси ҳам бундай жузъий
камчиликлардан мустасно эмас. Бир атама турли саҳифаларда турлича
ёзилгани учрайди. Япурмиқ, Япурмақ, Япруқ,

Япрағ, Яғ, Еғ

, Янггак, Янгғақ,

Янгғак каби орфографик тафовутлар мавжуд.

III.4.Бундай номларда туркий тилларга хос бўлган аниқловчи-аниқлан-

мишларнинг ўзаро бир бирига занжирсимон бирикиши натижасида ҳосил
бўлган ёйиқ сўз бирикмалари грамматик қоидалари амал қилганлиги кўринади.

Атамаларнинг бир компонентли ёки кўп компонентли эканлиги уйғур

тили нормалари асосида шаклланган.Бу каби кўп компонентли номларда
сўзлар ўртасидаги тегишлиликни ифодаловчи келишик қўшимчалари
мазмун шакл орқали тушунарлилиги ҳисобига тушириб қолдирилган, яъни
мисол учун

ىتسوپىزىتلىيسىميوسەرۆب

ўсимлик номини олинса, Грамматик тўлиқ

шакли қуйидагича бўлиши керак эди:

Бўри севмас (ўтининг)илтизи(нинг)

пўсти,

бироқ номнинг талаффуз жиҳатдан осонроқ бўлиши талаби туфайли

шундай лексик ўзгариш содир бўлган.

Хулоса.

Бугунги пандемия шароитларида инсоният соғлиги ва уни

сақлаш масаласи долзарб масалага айланди.Жаҳон цивилизацияси асрлар
давомида жамлаган тиббий билимларини қайтадан синчиклаб ўрганиш
фойдадан холи эмас.Уйғур тилида яратилган тиббий асарлар тилини ва


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

60

улардаги номларни билиш уйғуршунослик фани олдига ҳам замон талаб-
ларини қўймоқда.Уйғур тилида 2012 йилда ХХРда Шинжон Халқ Сиххияси
нашриётида чоп этилган “Уйғур хом доригарлари илми” энциклопедияси ва
унда келтирилган доривор ўсимликлар номлари асосида келтирилган маъ-
лумотлар ушбу мавзуни ёритишда режали қўлланилган.

Мақолада грамматик компонентлилик шакли асосида ўсимликлар ном-

лари бир компонентли, икки компонентли, уч компонентли ва тўрт компо-
нентли кўринишида тартибга келтирилиб, улардан намуналар берилган.
Лексик маънонинг грамматик шакл билан ўзаро ҳамжиҳатлилиги талқин
қилинган.Бу талқиндан келиб чиқадиган хулоса шуки, уйғур тилидаги
доривор ўсимликлар номларининг грамматик ташқи кўриниши ички лексик-
семантик маънони ифода этишга халақит бермайди, аксинча сўзларнинг
ўзаро тил қоидалари асосида бирикуви натижасида бир ёки бир неча
компонентли атамалар яратилган.

Ўзлашма сўзлар борасида билдирилган фикрлар шуки, маданиятларнинг

ўзаро тажриба алмашинуви жараёнида қадимги лотин, грек, юнон, санскрит,
иврит, хитой, араб тилларида табобат адабиётларида сақланиб қолинган
номлар ва атамалар нафақат уйғур тилига, балки ўрни келганда эски уйғур
тилидан ҳам бошқа тилларга чоғишган.

Замонавий уйғур тилида фонетик ва морфемик ўзгаришларга учраган

бўлишига қарамасдан доривор ўсимликлар номлари уйғур табобатида
амалий қўлланиб келинаётганлиги юқорида эслатиб ўтилган дарслик энцик-
лопедик қўлланма асосида ўз исботини топади.

Уйғуршунослик фани учун аҳамиятли бўлган доривор ўсимликлар

номларини ўрганиш мавзуси албатта тил сатҳларида сўзларни тўғри ва
ўринли қўллашда талабаларда лексик-синтактик билимлар кўникмаларини
оширишга хизмат қила олиши билан муҳимдир.

ХАБИБУЛЛАЕВА МАҲЛИЁ

ўқитувчи, ТДШУ

Тарихий романларни таржима қилиш жараёнида

услуб муаммоси

Аннотация. Мазкур мақолада таржимашуносликда тарихий романларни таржима

қилиш тажрибаси хусусида сўз боради. Шунингдек, ушбу мақола бугунги кунда
таржимашуносликда тарихий романларни таржима қилиш тажрибасининг назарияси
ва амалиётининг долзарб ҳамда муҳим муаммоларига бағишланган. Таржимашуносликда
тарихий романларни таржима қилиш жараёни тарбиявий, сиёсий, ғоявий ва эстетик
аҳамиятга эгалиги мисоллар асосида тушунтирилади. Унда тарихий романларнинг
хорижий тилларга таржимасини амалга ошириш халқнинг миллий қадриятларини дунёга
танитишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳақида гапирилади. Мақолада яна, таржи-

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов