Barcha maqolalar
Туркистонда статистика хизматининг ташкил этилиши ва унинг фаолияти (XIX асрнинг охири - XX асрнинг боши) (Фарғона вилояти мисолида)
Тадқиқот объекта: Туркистонда XIX асрнинг охири - XX асрнинг бошида статистика хизматининг тарихи ва унинг фаолияти (Фарғона вилоятининг мисолида).
Ишнинг максади: статистика хизматининг шаклланиши, Туркистонда демографик ва аграр статистикасининг жорий килинишини яхлит равишда ўрганиш, Фарғона вилояти мисолида статистик манбаларда саноат, транспорт ва савдо муаммоларининг акс этишини кўрсатиш.
Тадқиқот усуллари: диалектик, қиёсий ва тарихий - ретроспектив усулларидан фойдаланилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: тадқиқий амалиётда илк бор Туркистонда статистика идораларининг ташкил топиши ва ривожланиши муаммоларини янги концептуал - услубий нуктаи назардан яхлит тарзда ўрганишга уриниб кўрилган. Илмий муаммога илгари фойдаланилмаган хилма - хил манбалар киритилиб, уларнинг тахдили жараёнида ўрганилаётган муаммони тарихий жиҳатдан қайта тиклаш имкони яратилди.
Амалий аҳамияти: ушбу тадқиқот Туркистонда XIX асрнинг охири - XX асрнинг бошида статистика хизматининг ташкил топиши тарихини ўрганиш бўйича янги манбаларни илмий муомалага киритади. Бу манбаларда мавжуд бўлган фактлар ва маълумотлар кўрсатилган даврнинг давлатчилиги тарихини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, Туркистонда мустамлакачилик тарихини кенг ва холис ёритишга ёрдам беради.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадкикотнинг асосий натижалари ва гоялари диссертант томонидан чоп этилган илмий маколаларда ҳамда илмий анжуманлардаги чикишларида ўз аксини топган.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: тадқиқот натижалари республиканинг олий ва ўрта махсус таълим ўқув юртларининг ижтимоий фанлар факультетларида давлатчилик тарихи ва давлат муассасаларининг тарихини ўрганишда қўлланиши мумкин.
Туркистонда совет хокимяти йилларида чоп этилган журналлар (1918 -1924 йиллар)
Мақолада совет хокимяти йилларида чоп этилган журналлар ва уларнинг жамият ижтимоий – сиёсий ҳаётидаги ўрни ва ушбу журналларда фаолият юритган жадидлар фаолияти ёритилган.
Туркистонда совет давлат бошқарувини мустаҳкамланишида ишчи-деҳқон инспекциясининг иштироки (1918-1923 йиллар)
Меҳнаткаш халқ манфаатларини ҳимоя қилишни ўзининг асосий мақсади деб эълон қилган большевиклар ҳукумати инқилоб қонунлари ҳамдаҳуқуқ ва тартиботга қатъий амал қилинишини таъминловчи махсус органларга муҳтож бўлган эди
Туркистонда парламентчилик ҳаракати шаклланиши тарихига оид манбалар
Мақолада Туркистонда парламентчилик ҳаракати тарихига оид манбалар, уларнинг турлари: Давлат думаси стенографик ҳисоботлари, даврий матбуот материаллари, архив ҳужжатлари, “Туркестанский сборник”, мемуар манбалар, манбаларда муаммога оид маъумотларнинг қай даражада ёритилганлиги ҳақида маълумотлар келтирилган.
Туркистон ўлкасига келган хорижлик фотографлар фаолияти
Фотография тасвирий санъат тараккиётида илгари куйилган бир кадам деб эътироф этилди. Шу боисдан биринчи фотографларни “ёруглик тасвирчилари” дсб аташган. Фотообразлар фотопластинкага туширилган хужжат сифатида кадрланади. Чунки улар замондошларнинг жонли бадиий кисфаси тасвири булиб колади.
Туркистон ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётида татар-бошқирд маърифатпарварларининг фаолияти (XIX аср охири XX аср бошлари)
Тадқиқот объекти: XIX аср охири - XX аср бошларида Туркистон-нинг ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётида татар-бошқирд маърифатпарвар-ларининг тутган ўрни ҳамда фаолиятини очиб бериш.
Ишнинг мақсади: Туркистонда фаолият кўрсатган татар-бошкирд маърифатпарварларининг жадидчилик ҳаракати, маданий жараёнлар ва мустамлака тузумга карши курашдаги иштирокини бирламчи манбалар асосида ёритиб бериш.
Тадқиқот усуллари: Тадқиқотни амалга оширишда тарихийлик, холислик, даврий изчиллик усуллардан фойдаланилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Тадқиқотда татар-бош-қирд маърифатпарварларининг Туркистондаги фаолияти илк бор тахдил этилган. Татар-бошқирд таржимон ва тилмочларининг мустамлака шарои-тидаги фаолиятлари ёритилган. Туркистонда татар муаллимлари томонидан очилган жадид мактаблари ўкитиш тизими ва мустамлака маъмуриятнинг уларга салбий муносабати холисона ёритиб берилган. Мустамлака тузумига қарши татар-бошқирдларнинг сиёсий фаолияти, Туркистонда татарлар томонидан тузилган ижтимоий-сиёсий ташкилотлар фаолияти тахдил этилган. Вақтли матбуот, матбаа ишлари, театр санъати шаклланиши ва ривожлани-шида татар маърифатпарварларининг ўрни очиб берилган. Туркистон Мухто-рияти учун кураш ва уни мустаҳкамлашда татар-бошқирд зиёлиларининг иш-тироки манбалар асосида ёритилган.
Амалий ахамияти: Тадқиқот натижалари ва илмий хулосалари Ўзбе-кистон тарихининг мустамлака даврини мукаммал тарзда ёритишга хизмат қилади. Шу билан бирга, халкимиз онгида миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик ғояларини шаклланишида муҳим ахамият касб этади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Тадқикотнинг асосий натижалари ва ғоялари диссертант томонидан чоп этилган илмий мақолаларда ҳамда илмий анжуманлардаги чиқишларида ўз аксини топтан.
Қўлланиш сохаси: Тадкиқот натижалари ижтимоий фанларнинг барча соҳаси тадқикотчилари, шунингдек Ўзбекистон тарихи билан шутулланувчи мутахассислар учун назарий қўлланма ва ахборот манбаи бўлиши мумкин.
Туркистон ижтимоий-сиёсий ва диний-маърифий ҳаётида “Ал-Ислоҳ” журналининг тутган ўрни
Тадқиқот объекта: Туркистоннинг XX аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ҳаёти.
Ишнинг мақсади: XX аср бошидаги Туркистон ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ҳаётида “Ал-Ислоҳ” журналининг тутган ўрнини очиб беришдан иборат.
Тадқиқот методлари: қиёсий тахлил, даврий-муаммовий, мазмунли тахлил усулларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Диссертацияда “Ал-Ислоҳ” журналидаги мақолалар мавзулар бўйича тахдил қилиниб, XX аср бошида Туркистон ижтимоий-сиёсий ва диний-маърифий ҳаётида журналнинг катта ўрин тутганлиги, унинг ислом тарихи ва манбашунослигида муҳим ахамиятга эта эканлиги ва Туркистондаги ислохотчилик ғояларига таъсир кўрсатганлиги очиб берилган. Туркистондаги ислохотчиликнинг тарихий илдизлари Қрим, Волга бўйлари, Миер, Туркия ва Эрондаги ислоҳотчик ҳаракати билан уйғунликда юзага келгани тадқиқ этилган.
Амалий ахамияти: тадқиқот натижалари ва илмий хулосалари Туркистон тарихидаги ислохотчилик ҳаракатини янада чукуррок ўрганишга хизмат килади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: мавзу бўйича 5 та илмий мақола, 4 та тезис ва “ZiyoNET” интернет-порталида 1 та мақола чоп этилди. Диссертация материаллари асосида илмий-амалий анжуманларда 3 та маъруза килинди.
Қўлланилиш (фойдаланиш) сохаси: Диссертациядаги фактик материаллардан Туркистоннинг XX аср бошлари тарихи, даврий матбуот бўйича умумлаштирувчи асарлар тайёрлашда, тарихий тадқиқотларни ривожлантиришда, “ислом тарихи ва манбашунослиги” бўйича дарсликлар ва ўкув қўлланмалари яратишда, махсус курслар ўкитишда фойдаланиш мумкин.
Туркистон асср иқтисодий бошқарув тизимида божхоналарнинг ўрни
Туркистон ўлкасида божхона иши давлат бошқарувининг иктисодий сиёсатининг ажралмас бир бўлаги ҳисобланади. Ҳеч бир мамлакат ўз иктисодий хавфсизлигини ҳимоя қилмасдан фаолият юрита олмайди.
Туркистон АССР ва Ўзбекистон Ссрнинг совет-Хитой ҳамкорлигидаги иштироки (ХХ асрнинг 20-30-йиллари)
Мақолада СССР ва Хитой ўртасида дипломатик алоқаларнинг йўлга қўйилиши ва унда Туркистон АССР ҳамда Ўзбекистон ССРнинг иштироки масалалари ёритилган. Асосий эътибор ушбу республикаларнинг Хитойнинг ғарбий ўлкаси – Синьцзян билан ҳамкорлигига қаратилган. Икки томонлама ҳамкорликнинг дипломатик, таълим ва иқтисодий жиҳатлари кўриб чиқилган.
Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги фаолиятида маҳаллий зиёлиларнинг ўрни
Ўрта Осиё ва унга ёндаш ҳудудларни тадқиқ этган жамиятлардан бири ўлка тарихини археологик жиҳатдан ўрганган Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги ҳисобланади.
Туркий жаҳонда интеграциявий жараёнлар: ўзаро ҳамкорлик ва ривожланиш масалалари
Туркий давлатлар ҳамкорлик кенгаши – Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги муҳим трансформация
Туркий давлатлар ташкилотининг ривожланиш истиқболига доир айрим қарашлар
Турк хоқонлигида халқаро тижоратга давлат ҳомийлиги ва шаҳарларнинг тижорат-симбиотик хусусияти
Чорвадорларда шаҳарларнинг юзага келишидаги омиллардан бири уларнинг воҳа шаҳарларини қўлга киритишлари ёки олдинги даврлардан қолган эски шаҳарлардир [1]. Ашина турклари ҳам ўз ўтмишдошлари сингари хоқонлик қурилиши биланоқ Шарқий Туркистон ва Амударё –Сирдарё оралиғидаги воҳа ҳукмдорликларини бўйсундиришни ўз сиёсатларининг бош вазифаси деб билишган [2].
Турк муаллифлари манбаларида Ўрта Осиё шаҳарлари тавсифи
Ўрта Осиё хонликлари ва Усмонийлар давлатии ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалар тарихига оид маълумотлар бир қатор мемуар характерга эга асарлар-эсдаликлар, саёҳатномалар, илмий тадқиқотлар орқали бизгача етиб келган. Шулардан бири Сейди Али Раиснинг “Миръотул мамолик” (Мамлакатлар кўзгуси) ва Меҳмед Амин Афандининг “Истанбулдан Ўрта Осиёга саёҳат” асарларидир. Мазкур асарларда муаллифлар Буюк Ипак йўлида катта аҳмиятга эга бўлган Самарқанд, Хива шаҳарлари ҳақида қимматли маълумотларни бериб ўтади.
Туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг янги уфқлари (Ўзбекистон ва Асеан давлатлари мисолида)
Дунё иқтисодиётининг энг ривожланган тармоқларидан бири туризм соҳаси ҳисобланади. 2017-2018 йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш янги босқичга кўтарилди
Тўй маросимининг локал аҳамият касб этиши хусусида айрим мулоҳазалар
Локаллик тушунчаси ўзига хос хусусиятларга эга. Маълум бир халқ фольклор маданияти турли хил ўзига хос кўринишларида чегараланади
Трудовая повседневность сельского населения Каракалпакстана в 1950-е годы
Трансформация системы образования Узбекистана и подготовка новых кадров в эпоху цифровизации
Современная система образования должна предоставить обществу уверенный переход в цифровую эпоху, нацеленную на рост производительности, новые виды труда, нужды человека, что можно осуществить посредством включения в процесс образования всех слоев населения, выстраивания индивидуальных маршрутов обучения, управления своими результатами обучения, виртуальную и дополненную реальность
Традиционное питание в повседневных практиках жителей Каракалпакстана в 1960—1970 гг.
Тошкент шаҳрининг иқтисодий ривожланишида ҳунармандчилик, савдо-саноат ва банклар
Мавзуда куйилган масалаларнинг купчилиги Туркистонда Россия империяси хукмронлиги даврида тупланган архив маълумотларига асосланган булиб,уларни туплаш ва бир тизимга солишда ракамли тарихдан фойдаланиш катта кулайликлар яратиб, ишни самарадарлигини оширади. Бунда архив манбалари, хариталар, турли суратлар ва бошкаларни визуаллаштириш оркали урганиш яхши самара бсради. Таъкидлаш жоизки, мавзуни ёритишда илгари фойдаланиб кслинган анъанавий усулларни ракамли тарих билан бирлаштирилганда куплаб кулайликларни юзага кслтиради. Жумладан, укиш кийин булган фотоплёнкаларни визуаллаштириш, юзлаб архив хужжатларни алмаштириш оркали зарур маълумотларни топиб олишдаги кийинчиликларни камайтиради.
Тошкент воҳасидаги гидроэнергетик станциялар тарихи
Саноат, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳаларда энергетика, хусусан электр энергиянинг ўрни аҳамиятли ҳисобланади. Ўзбекистондаги гидроэлектр станция (ГЭС)лар ҳам бир асрдан зиёд тарихга эга.
Тошкент воҳаси ҳудудида содир бўлган қадимги миграция жараёнлари
Евросиёнинг бронза даври жамияти чуқур ижтимоий иқтисодий ва маданий жараёнларнинг кечиши билар тавсифланади. Мил. авв. II минг йилликда Марказий Осиёнинг шимолий даштларида кўчманчи чорвачилик хўжалик шаклини юритган Андронов маданиятига мансуб қабилалар яшаган. Улар асосан кўчманчи чорвачилик ва қисман лалми деҳқончилик хўжалиги билан кун кечирган.
Технологии виртуальной реальности в системе высшего образования: опыт зарубежных стран
Инструменты виртуальной (VR) и дополненной (AR) реальности уже активно трансформирует подходы к обучению и преподаванию на различных этапах, от предоставления профессиональных компетенций и помощи в понимании сложных предметов до облегчения погружения в языковую среду и виртуальных путешествий. Объем глобального рынка виртуальной реальности оценивается в 15,81 миллиарда долларов США в 2020 году и, как ожидается, будет расти со средне годовым темпом роста (CAGR) 18,0% с 2021 по 2028 год
Технологии 3 d-моделирования в задачах виртуальной реконструкции индустриального наследия (на примере трехгорного пивоваренного завода в Москве)
Виртуальная 3D-реконструкция культурного наследия предполагает воссоздание ныне утраченных объектов, представлявших историческую или культурную ценность в формате цифровых трехмерных моделей. Опыт применения 3D-технологий в исторических задачах известен еще с 1980-90-х гг. [18], [19]. В последние два десятилетия развитие и совершенствование компьютерной техники, программного обеспечения для трехмерного моделирования, и, несомненно, интерес и усилия исследователей-историков позволили добиться большого прогресса в деле виртуальных реконструкций. Были реализованы и реализуются на данный момент масштабные проекты по виртуальной 3D-реконструкции целых городских районов, насчитывающих сотни отдельных построек