Жигар эхинококкозида комплекс хирургик даволаш

А Шамсиев, К Рахманов, Ж Шамсиев, З Курбаниязов
Тадқиқот материаллари ва усуллари. Тадқиқот асосида 2003 йилдан 2015 йилгача СамМИ II сон клиникасида ҳар хил локализацияда жигар эхинококкози билан оғриган беморларни оператив даволаш натижалари ётади. 2003-2006 йй. 154 (36,1%) нафар бемор операция ўтказган. Бу беморлар назорат гуруҳини ташкил этди. Солиштириш гуруҳига 134 (31,4%) нафар бемор киритилган, улар 2007-2010 йй. оператив даво ўтказган. 2011-2015 йй. операция ўтказган беморлар асосий гуруҳга киритилди. Натижалар. Операциядан кейинги асоратлар 2003-2006 йй. нисбатан деярли 5 мартага камайди 18,4% дан 4,0% гача. Операциядан кейинги узоқ даврда 12,9% беморда касаллик қайталаниши кузатилди, 2003-2006 йй. операция ўтказган беморларда бу кўрсаткич 28,2%га етди. Кейинги йилларда операция вақтида ва операциядан кейинги даврда касаллик қайталанишини олдини олиш чоралари ишлаб чиқилганлиги учун солиштириш гуруҳида рецидив кўрсаткичи 8,8%гача, асосий гуруҳда эса нольгача тушди. Хулоса: Асосий гермицидлар ичида жигар паренхимасига деструктив ўзгариш чақирмайдиган, 70°С гача қиздирилган 80-100% глицерин тез ва самарали сколексоцид таъсирга эга. Жигар эхинококкози хирургиясида кичик кесимларга эътибор қаратиш керак. Жароҳат кенгайтирилиши керак бўлса операция вақтида УТТ ва видеоэндоскопиядан фойдаланиш керак. Жигардаги қолдиқ бўшлиқни бартараф этиш учун таклиф этилган усул жигар анатомик бутунлигини сақлаш, жароҳатни камайтириш ва ятрогенияни камайтиришга имкон беради.
225

Koʻrishlar

96

Yuklashlar

hh-index

2

Iqtibos