Kуйиш касаллигида юрак- қон томир тизимининг функционал ҳолатини баҳолаш

М Ашурова, Х Азимова, С Гафурова, Н Зиганшина, О Сиддиков, С Юлдашев
190 нафар куйиш касаллиги билан беморларнинг касаллик тарихи ретроспектив таҳлили ўтказилган. Куйиш касаллигининг оғирлик даражасига қараб беморлар 4 гуруҳга бўлинган эди. Шокнинг эректил фазасида артериал қон босими бир оз кўтарилиб торпид фазасида эса пасайган эди. Оқибати бўйича ёмон ҳолатларда эрта даврларда турғун гипотония аниқланган. Куйиш касаллигининг ўрта оғирлик даражаларида юрак соҳасида оғриқ, тахикардия, гипотония кузатилган. Куйиш касаллигининг енгил даражаларида бир оз тахикардия ва максимал қон босимининг кўтарилиши кузатилган эди. Куйганларнинг тана юзаси 10% дан кам бўлган I-II даражали куйиш касаллиги клиник намоён бўлмаган эди
141

Koʻrishlar

28

Yuklashlar

hh-index

3

Iqtibos