ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА РАҚАМЛИ ТАРҒИБОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИГА ТАЪСИРИ

Аннотация

Замонавий ахборот маконида Интернет ижтимоий тармоқлари тобора жамоатчилик фикрини шакллантириш, сиёсий ва мафкуравий таъсир ўтказишнинг асосий воситасига айланиб бормоқда. Улар орқали ахборот тез, интерактив ва кўпинча назоратсиз тарқалмоқда. Бу ҳолат тарғибот фаолиятининг рақамли муҳитга мослашувини тезлаштирмоқда. Шу сабабли, ижтимоий тармоқлардаги тарғибот усулларини илмий таҳлил этиш долзарб аҳамият касб этади.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2022
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Раззоқов , Ҳ. (2025). ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА РАҚАМЛИ ТАРҒИБОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИГА ТАЪСИРИ. Современная наука и исследования, 4(10), 395–397. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/138037
0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Замонавий ахборот маконида Интернет ижтимоий тармоқлари тобора жамоатчилик фикрини шакллантириш, сиёсий ва мафкуравий таъсир ўтказишнинг асосий воситасига айланиб бормоқда. Улар орқали ахборот тез, интерактив ва кўпинча назоратсиз тарқалмоқда. Бу ҳолат тарғибот фаолиятининг рақамли муҳитга мослашувини тезлаштирмоқда. Шу сабабли, ижтимоий тармоқлардаги тарғибот усулларини илмий таҳлил этиш долзарб аҳамият касб этади.


background image

395

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 10

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА РАҚАМЛИ ТАРҒИБОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА

УЛАРНИНГ ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИГА ТАЪСИРИ

Раззоқов Ҳаётбек

https://doi.org/10.5281/zenodo.17396915

Замонавий ахборот маконида Интернет ижтимоий тармоқлари тобора жамоатчилик

фикрини шакллантириш, сиёсий ва мафкуравий таъсир ўтказишнинг асосий воситасига
айланиб бормоқда. Улар орқали ахборот тез, интерактив ва кўпинча назоратсиз
тарқалмоқда. Бу ҳолат тарғибот фаолиятининг рақамли муҳитга мослашувини
тезлаштирмоқда. Шу сабабли, ижтимоий тармоқлардаги тарғибот усулларини илмий
таҳлил этиш долзарб аҳамият касб этади.

Ижтимоий тармоқлар, фойдаланувчиларнинг қизиқишлари ва фаолиятига мос

равишда контент тавсия этувчи алгоритмик тизимлар асосида ишлайди. Бу ҳолат
ахборотнинг табиий эмас, балки таргетланган ва манипулятив тарқалишига замин
яратмоқда. Тарғиботчилар бу алгоритмлардан фойдаланиб, маълум хабарлар ёки
ғояларнинг омма орасида тез ёйилишини таъминлайдилар.

Мазкур жараёнда “Big Data” таҳлили орқали фойдаланувчиларнинг ёши, жинси,

сиёсий қарашлари, истеъмол одатлари каби кўрсаткичлар таҳлил қилиниб, ҳар бир
аудитория учун индивидуал мослаштирилган тарғибот хабарлари яратилади. Бу усул
сиёсий кампаниялардан тортиб маркетинггача кенг қўлланилмоқда.

Замонавий шароитда соҳа вакиллари томонидан кўзланган мақсадга эришиш учун

бир қатор тарғибот технологиялари қўлланилиб келмоқда.

Хусусан, астротурфинг (“grassroots simulation”) - сохта оммавий ҳаракат

кўринишидаги онлайн тарғибот усулидир. Бу жараёнда ботлар, сохта аккаунтлар ва тролл-
гуруҳлар орқали маълум фикр “оммабоп” қилиб кўрсатилади. Масалан, Twitter (X) ва
Facebook платформаларида муайян сиёсий мавзуларда бу каби қўллаб-қувватлаш
кампаниялари мунтазам кузатилиши хусусида турли манбаларда маълумотлар мавжуд.

Тролл-фермалар маълум сиёсий ёки ғоявий йўналишдаги хабарларни тарқатиш,

танқидий фикрларнинг кенг ёйилишига қаришилик қилиш ёки маълум шахсларни
обрўсизлантириш мақсадида ташкил этилиши мумкин. Россия, Хитой ва АҚШдаги сиёсий
жараёнларда бундай фаолиятлар бўйича кўплаб тадқиқотлар ўтказилгани хусусида турли
маълумотлар мавжуд.

Онлайн платформалап фойдаланувчиларининг эҳтиёжларидан келиб – чиққан

ҳолда, сўнги вақтларда видеолар, инфографика ва мемларнинг рақамли тарғиботдаги ўрни
тобора мустаҳкамланиб, муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугунги кунда YouTube, TikTok ва
Instagram каби платформалардаги аудиовизуал тарғибот инсон ҳиссиётига тез ва смарали
таъсир кўрсатиши ҳеч кимга сир эмас.

Глобаллашув ва рақамли технологиялар тараққиёти шароитида ахборот

маконидаги рақобат янги босқичга кўтарилди. Давлат ва нодавлат субъектлар ўртасидаги
ахборот кураши замонавий геосиёсий муносабатлар тизимининг муҳим таркибий қисми
сифатида намоён бўлмоқда. Ахборот технологияларининг жадал ривожланиши
натижасида ҳар бир иштирокчи – давлат институтлари, сиёсий ва жамоат ташкилотлари
ҳамда алоҳида фуқаролар – жамоатчилик онги ва халқаро аудиторияга таъсир кўрсатиш
имкониятига эга бўлмоқда. Шу билан бирга, тарғибот ва манипуляция усулларининг
оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилиши сиёсий ва ижтимоий
жараёнларнинг ажралмас қисмига айланди.


background image

396

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 10

Ахборот маконида давлат ва нодавлат субъектлар ўртасидаги муносабатлар янги

шакл ва мазмун касб этмоқда. Ахборот кураши – бу сиёсий, иқтисодий ёки ғоявий
мақсадларга эришиш йўлида ижтимоий онгга таъсир кўрсатиш, рақибнинг ахборот
муҳитини издан чиқариш ёки ўз манфаатини илгари суришга қаратилган тизимли фаолият
ҳисобланади.

Давлат субъектлари, одатда, расмий оммавий ахборот воситалари, матбуот

хизматлари ва дипломатик каналлар орқали ахборот сиёсати ва тарғибот ишларини амалга
оширадилар. Бундай фаолият давлатнинг ташқи сиёсати, миллий хавфсизлик ва
имиджини таъминлашга қаратилган бўлиб, стратегик коммуникациянинг ажралмас қисми
ҳисобланади. Шу билан бирга, айрим ҳолларда давлатлар махфий “ахборот операциялари”
орқали хорижий аудиторияларга таъсир кўрсатиш, рақиб давлатлардаги ижтимоий ёки
сиёсий муҳитни манипуляция қилишга уринадилар.

Нодавлат субъектлар эса кенг қамровли ва динамик таркибга эга бўлиб, уларга

сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари, блогерлар, PR компаниялар, халқаро ННТлар
ҳамда экстремистик ёки террористик гуруҳлар киради. Улар, асосан, ижтимоий тармоқлар
ва рақамли платформалар орқали ахборот курашининг фаол иштирокчиларига айланган.

Бу жараёнда фейк ахборот тарқатиш, бот тармоқлар орқали манипуляция қилиш,

ёлғон нарративлар яратиш ва маълумотни таҳрирлаш орқали жамоат фикрини бошқариш
усуллари кенг қўлланилмоқда. Масалан, 2016 йилги АҚШ президентлик сайловлари
даврида айрим хусусий PR компаниялар ва автоматлаштирилган бот тармоқлари орқали
манипулятив ахборот кампаниялари амалга оширилгани аниқланган.

Замонавий шароитда давлат ва нодавлат субъектлар ўртасидаги чегаралар тобора

йўқолиб бормоқда. Давлат муассасалари нодавлат ахборот майдонларидан фойдаланишга
интилаётган бўлса, нодавлат субъектлар ўз навбатида давлат даражасида таъсир кучига
эга коммуникация имкониятларини яратишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳолат гибрид ахборот
тизими тушунчасини шакллантириб, ахборот хавфсизлигини таъминлашда янги
ёндашувларни талаб этмоқда.

Рақамли муҳитда тарғибот жараёни ижтимоий – психологик ва коммуникацион

омиллар таъсирида шаклланади. Тарғиботнинг асосий мақсади инсон онги, тафаккури ва
ҳиссий ҳолатига таъсир кўрсатиш орқали унинг хулқ – атворини бошқаришдан иборатдир.

Тизимли таҳлил нуқтаи назаридан қаралганда, рақамли тарғибот ахборот

алмашинуви, когнитив таъсир ва эмоционал стимуллар тизимидан иборат кўпқиррали
жараён сифатида намоён бўлади.

Когнитив психология нуқтаи назаридан бу жараён Ф.Фестингернинг когнитив

диссонанс назарияси орқали изоҳланади. Унга кўра, инсон онгидаги қарама – қарши
маълумотлар номувофиқлик ҳиссини келтириб чиқаради ва шахс бу ҳолатни бартараф
этиш учун маълум бир фикр ёки позицияни қабул қилишга мойил бўлади. Рақамли
тарғибот эса айнан шу психологик механизмдан фойдаланиб, аудиторияда маълум
эмоционал реакциялар ва манфаатли фикр шакллантиришга интилади.

Бундан ташқари, Р.Чиалдинининг “таъсир психологияси” тамойиллари рақамли

муҳитдаги манипулятив усулларни тушунтиришда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу тамойил –
ишонч уйғотиш, ўхшашлик эффекти, ижтимоий далил ва авторитет орқали таъсир
кўрсатиш – тарғибот стратегияларининг асосий компонентларини ташкил этади.

Г.Асмоловнинг тадқиқотларида таъкидланганидек, ижтимоий тармоқлар даврида

тарғиботнинг мақсади эндиликда маълум бир мафкурани сингдиришдан кўра,


background image

397

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 10

жамоатчилик муҳокамасини бошқариш ва ахборот оқимини йўналтиришга қаратилган. Бу
ҳолат рақамли коммуникация тизимини фақат маълумот узатиш воситаси эмас, балки
жамоатчилик онгини шакллантирувчи таъсирчан ижтимоий механизм сифатида баҳолаш
имконини беради.

Шу тариқа, рақамли тарғибот тизими психологик таъсир, когнитив манипуляция ва

коммуникацион воситалар ўзаро боғлиқ ҳолда ишлайдиган мураккаб ижтимоий-
информацион механизм сифатида намоён бўлади.

Юқорида келтирилган фикрлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ахборот – ғоявий

хавфсизликни таъминлаш ва жамиятни манипулятив таъсирлардан ҳимоя қилиш масаласи
стратегик аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. Тизимли таҳлил нуқтаи назаридан бу жараён
ахборот инфратузилмаси, медиа маданият ва фуқароларнинг когнитив иммунитети
ўртасидаги ўзаро боғлиқликни қамраб олади.

Ижтимоий тармоқларда рақамли тарғибот технологияларининг фаоллашуви

жамоатчилик фикрини бошқариш имкониятларини кенгайтирди. Бу ҳолат ахборот
хавфсизлиги ва фуқароларни ёт манипулятив таъсирлардан ҳимоя қилиш масаласини
долзарб муаммога айлантирмоқда.

Турли хил ахборотга нисбатан жамиятнинг иммунитетини мустаҳкамлашда медиа

саводхонликни ошириш муҳим аҳамият касб этади. Медиа саводхонликка эга шахс
маълумот манбасини танлай олади, фейк контентни фарқлайди ва манипулятив усулларни
аниқлайди. Шу орқали рақамли муҳитда тарқалувчи, миллий манфаатлароимизга мос
келмайдиган контентнинг таъсири сезиларли даражада камайишига эиришиш мумкин.

Шунингдек, факт-чекинг платформалари ахборот оқимини назорат қилиш ва

жамоатчиликни ишончли маълумот билан таъминлашнинг самарали воситаси
ҳисобланади.

Давлат даражасидаги ахборот хавфсизлиги сиёсати эса киберхавфсизлик, ахборот

инфратузилмасини ҳимоя қилиш ва оммавий ахборот воситаларининг масъулиятини
ошириш орқали жамоавий барқарорликни таъминлайди.

Ижтимоий тармоқлар замонавий тарғиботнинг асосий майдонига айланиб, унда

ахборот уруши, манипуляция ва когнитив таъсир усуллари кенг қўлланилмоқда.

Тарғиботнинг самарадорлиги алгоритмик тизимлар, “Big Data” таҳлили ва визуал

коммуникация воситалари билан боғлиқ. Шу билан бирга, рақамли саводхонлик ва
ахборот хавфсизлиги маданияти жамиятни ёлғон ёки зарарли ахборот таъсиридан ҳимоя
қилишнинг энг самарали йўли бўлиб қолмоқда.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Asmolov, G. (2021). Digital Propaganda and Social Media Mobilization.

2.

Woolley, S., & Howard, P. (2019). Computational Propaganda: Political Parties,
Politicians, and Political Manipulation on Social Media. Oxford University Press.

3.

Castells, M. (2010). The Rise of the Network Society. Wiley-Blackwell.

4.

Pariser, E. (2011). The Filter Bubble: What the Internet Is Hiding from You.

5.

Chadwick, A. (2017). The Hybrid Media System: Politics and Power. Oxford
University Press.

6.

Cialdini, R. (2009). Influence: Science and Practice.

7.

Festinger, L. (1957). A Theory of Cognitive Dissonance. Stanford University Press.

Библиографические ссылки

Asmolov, G. (2021). Digital Propaganda and Social Media Mobilization.

Woolley, S., & Howard, P. (2019). Computational Propaganda: Political Parties, Politicians, and Political Manipulation on Social Media. Oxford University Press.

Castells, M. (2010). The Rise of the Network Society. Wiley-Blackwell.

Pariser, E. (2011). The Filter Bubble: What the Internet Is Hiding from You.

Chadwick, A. (2017). The Hybrid Media System: Politics and Power. Oxford University Press.

Cialdini, R. (2009). Influence: Science and Practice.

Festinger, L. (1957). A Theory of Cognitive Dissonance. Stanford University Press.