Authors

  • O'tkir Islomov
  • Iroda Xabibullayeva
  • Moxichehra Turdiyeva

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.138287

Keywords:

Agricultural land irrigated land fertile land good lands bad lands moderately low moderate good lands and soils bonitet score.

Abstract

The article provides information on the monitoring of soil fertility in irrigated agriculture in the Samarkand region at a time of increasing water scarcity. In addition, data on comparing the results of previous years' scientific work with the up-to-date information and monitoring of soil fertility levels based on the main research activities in the districts of Samarkand region. In addition, data on comparing the results of previous years' scientific work with the up-to-date information and monitoring of soil fertility levels based on the main research activities in the districts of Samarkand region.

background image


Oktabr, 2025-Yil

386

УДК: 631.528.587

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СУҒОРИЛАДИГАН

ЕРЛАРНИНГ УНУМДОРЛИК ДАРАЖАСИНИ МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ

Исломов Уткир Пирметович

“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти”

миллий тадқиқот университети доценти.

Ўзбекистон, Тошкент

Хабибуллаева Ирода Сайдулла қизи

“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти”

миллий тадқиқот университети талабаси.

Ўзбекистон, Тошкент

Турдиева Моҳичеҳра Дилмурод қизи

“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти”

миллий тадқиқот университети талабаси.

Ўзбекистон, Тошкент

https://doi.org/10.5281/zenodo.17483402

Аннотация.

Мақолада

сув танқислиги тобора ошиб бораётган бир вақтда

Самарқанд вилоятининг қишлоқ хўжалиги суғориладиган ер тупроқ унумдорлик
даражасини мониторинги бўйича маълумотлар келтирилган, ундан ташқари олдинги
йиллар олиб борилган илмий ишлар натижаларини ҳозирги кундага янги маълумолари
асосида таққослаш графиклари ва Самарқанд вилоятининг туманларида олиб борилган
асосий илмий тадқиқот ишларга асосланган тупроқ унумдорлиги даражасини
мониторинги тўғрисида ҳам маълумотлар келтирилган.

Таянч сўзлар:

Қишлоқ хўжалиги ерлари, суғориладиган ерлар, унумдор ерлар, яхши

ерлар, ёмон ерлар, ўртача паст ерлар, ўртача яхши ерлар ва тупроклар бонитет балли.

Аннотация.

В статье приводятся данные о мониторинге плодородия почв

орошаемого земледелия в Самаркандской области в период увеличения дефицита воды; Он
также предоставляет данные о мониторинге плодородия почвы на основе основных
исследований в районе.

Ключеввые слова:

Сельскохозяйственные угодья, орошаемые земли, плодородные

земли, хорошие земли, плохие земли, умеренно низкие, умеренные хорошие земли и
почвенный балл.

Abstract.

The article provides information on the monitoring of soil fertility in irrigated

agriculture in the Samarkand region at a time of increasing water scarcity. In addition, data on
comparing the results of previous years' scientific work with the up-to-date information and
monitoring of soil fertility levels based on the main research activities in the districts of
Samarkand region. In addition, data on comparing the results of previous years' scientific work
with the up-to-date information and monitoring of soil fertility levels based on the main research
activities in the districts of Samarkand region.

Key words:

Agricultural land, irrigated land, fertile land, good lands, bad lands,

moderately low, moderate good lands and soils bonitet score.


background image


Oktabr, 2025-Yil

387

Ўзбекистон Республикасини ижтимоий - иқтисодий барқарорлигини таъминлаш,

мавжуд бозор муносабатларини янада чуқурлаштириш, иқтисодиётни модернизация қилиш
тизимида мамлакатни 2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича “Ҳаракатлар
стратегия”си муҳим амалий аҳамият касб этади. Айнан шундай устувор йўналишлар
тизимида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш,
ицтисодиётда давлат иштироқини камайтириш, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожини
рағбатлантиришга қаратилган таркибий ислоҳотларни давом эттириш иқтисодиётда ва
ижтимоий хаётда ўзининг муҳимлиги билан ажралиб туради.

Ушбу қайд қилинган йўналишларни юқори даражада амалга оширишда

мамлакатнинг асосий миллий бойлиги бўлган ер ресурсларидан оқилона ва самарали
фойдаланишни ташкил этишга мўлжалланган тадбирлар тизимини яратиш ҳамда амалиётда
жорий этиш, яъни бугунги шароитга мос тарзда уларни барқарор бошқарувини амалга
ошириш яқин истиқболда кутилган натижаларни бериши табиийдир.

Хозирги кунда республикамиз қишлоқ хўжалигида изчиллик билан утказилаётган

ислоҳотлар, хўжалик юритишнинг янги шакллари, фермер хўжаликлари класстер тизими ва
бошқа ерлардан фойдаланувчилар тизими яратилганлиги, фермерларнинг ўзларига ижарага
берилган ер майдонлари тупроқларининг унумдорлигини билиш ҳамда шу асосида
ёндашиш талабини қўймоқда. Бу борада давлат кадастрининг асосий қисми бўлган
тупроқлар бонитировкаси муҳим аҳамиятга эга. Бугунги кунда республикамизда мавжуд
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг суғориладиган ерларини
баҳолаш ҳамда шу асосида қишлод хҳжалиги экинлари ҳосилдорлигини белгилаш,
бонитировка маълумотларидан турли мақсадларда фойдаланиш долзарб масалалардан бири
ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги ер турлари қишлоҳ хўжалигига мўлжалланган ерлар ичида
алохида ўрин эгаллайди. Шундан, экин ерлар, кўп йиллик дарахтзорлар боғлар, токзорлар,
тутзорлар, ва мевазорлар, буз ерлар, пичанзор ва яйловларга бўлинади. 2019 йил 1 январ
холатига уларнинг ер майдони 25601 минг гектарни ёки умумий ер майдонининг 57%,
шундан суғориладиган қишлоқ хўжалиги ер турлари жами 3729,2 минг гектарни ташкил
этади.

Давергеодезкадастр

қўмита

таркибига

кирувчи

ташкилотлар

томонидан

Қорақалпогғистон Республикаси ва барча вилоятларда Ўзбекистон Республикасининг Ер
кодекси, “Давлат ер кадастри туғрисида’ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Махкамасининг 2017 йил 19 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия,
картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси туғрисидаги ҳамда ер муносабатлари ва
давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш
ҳақида”ги 529-сонли қарори асосида суғориладиган ерларнинг тупроқ сифатини баҳолаш
ишлари тизимли амалга оширилмокда.

Тупроқнинг унумдорлиги бўйича баҳолаш агротехника тадбирларини ва

дехкончиликни жадаллаштиришнинг ўртача даражасини хисобга олган холда бажарилади.
Унумдорлик бўйича баҳолаш муайян ердаги қишлоқ хўжалик экинларининг талаблари
ҳисобга олинган ҳолда ўтказилади. Мамлакатимиз тупроў-иқлим, геоморфологик ва
гидрогеологик шароитлари ўзига хос характерга эга, шу боис тупрод унумдорлиги кўп
жиҳатдан табиий омиллар ҳамда инсон омилига боғлиқдир.


background image


Oktabr, 2025-Yil

388

Шу боис тупроқнинг унумдорлиги бўйича Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан

2018 йил давомида Самарданд вилоятининг Булунгур, Самарданд, Жомбой, Ургут, Тойлоқ,
Нуробод, Қошработ, Иштихон, Каттақўрғон, Пахтачи, Пастдарғом, Пойариқ туманлари
суғориладиган ер майдонларида тупроқ сифатини баҳолаш ишлари олиб борилди. Дала-
тадқидот ишлари, тупроқ кесмаларидан олинган намуналарнинг кимёвий таҳлили, дала
хариталарини таҳлил қилиш, майдон ҳисоблаш натижалари асосида вилоят ва туман Ер
ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари бўлимлари хизмат фаолиятларида
фойдаланишлари учун массивларнинг 1:10000 масштабдаги тупроқ айирмалари
кўрсатилган ва пахта-ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун 1:5000
масштабли тупроқ сифатини баҳолаш хариталари яратилди ҳамда объект тупрқларининг
тавсифловчи экспликациялар берилди. Тупрод сифатини баҳолаш хариталари асосида ҳар
бир фермер хўжалиги тупроқларининг ўртача бонитет баллари ва кадастр гуруҳлари бўйича
ер майдонлари аниқланди.

Вилоятда суғориладиган тупроқларнинг сифатини баҳолаш ишлари 316845,6 гектар

ер майдонида бажарилди. Вилоят суғориладиган ҳудуд тупроқлари унумдорлик даражаси
бўйича 4 та кадастр гуруҳга тақсимланди.

Бажарилган тупроқ-баҳолаш ишлари натижаларига кўра, вилоят бўйича

суғориладиган тупроқларнинг ўртача бонитети 60,3 баллни ташкил этди. Бу кўрсаткич
2007-2010 йилларда олиб борилган тупроқ сифатини баҳолаш ишлари натижасига кўра бир
бонитет баллга ошганлигини кўриш мумкин.

Вилоят тупрокдарининг унумдорлик даражаси бўйича майдонлар тақсимланганда

қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига яроқсиз, ёмон сифатли ерлар 0-20 балл атрофидаги
ерлар вилоятда аниқланмади. Ўртачадан паст кадастр гуруҳига кирган ерлар вилоятда
4497,0 гектар ерни ташкил этди. Бу вилоятда суғориладиган ерлар 1,42 % га тенг бўлиб,
унумдорлик кўрсаткичи бўйича III-IV классга тааллуқлидир, тупроклар бонитети 21-40
балл билан баҳоланди.

2007-2010 йилларда вилоятида олиб борилган татқиқот ишлари натижаларига

нисбатан, кам маҳсулдор ўртачадан паст ерларнинг ҳиссаси 2018 йил натижаларига кўра,
3,51 % дан 1,42

%

га камайган. Вилоятнинг ўртача кадастр гуруҳига кирган ерлари 161359,2

гектарни ташкил этди. Бу вилоятда суғориладиган ерлар 50,93 % қисмига тенг бўлиб,
унумдорлик кўрсаткичи бўйича V-VI классга мансубдир, тупродларнинг бонитети 41-60
балл билан баҳоланди. Ўртача кадастр гуруҳига кирган ерлар майдони аввалги тур тупроқ
сифатини баҳолаш ишлари майдонидан 2508,8 гектарга ошган.

Вилоятининг яхши сифатли ерлар кадастр гурухдга кирувчи ерлари 135272,4

гектарни ташкил этган. Суғориладиган ерларининг 42,69

%

ига тенг. Бу ерлар VII-VIII

кадастр классига мансуб бўлиб, бонитети 61-80 балл билан баҳоланди. Яхши сифатли ерлар
вилоят буйича аввалги олиб борган иш натижаларига нисбатан 3,0 % га ортиб, бу кўрсаткич
13509,6 гектарни ташкил этди. Энг яхши сифатли кадастр гуруҳига кирувчи 15717,0 гектар
ерлар вилоят суғориладиган ерларининг 4,96 % ни ташкил этди. Бу тупроқларнинг ҳиссаси
вилоятда кам бўлиб, IX-X классларни ўз ичига олади. Бу тупроклар бонитети 81-100 баллга
тенг. Вилоятдаги энг яхши сифатли ерлар аввалги олиб борилган ишлари натижаларига
нисбатан 315,0 гектар ерга кўпайган.


background image


Oktabr, 2025-Yil

389

1-график Самарқанд вилояти суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларининг кадастр

гуруҳлари бўйича тақсимланиши (фоиз хисобида)

2-график Самарқанд вилояти суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларининг кадастр

гуруҳлари бўйича майдони (га. ҳисобида)

Самарканд вилоятининг туманлари бўйича ўртача ҳисобланган бонитет балли

Тойлоқ тумани 12851,4 г буйича энг катта 68,7 баллга тенг эканлиги аникданди. Бу
кўрсаткич 2007-2010 йилларда олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра 0,2 баллга
ошган. Вилоят туманлари бўйича тупроқларининг бонитет бали энг паст кўрсаткичи
Нуробод туманида аникданиб, бонитети 47,4 баллга тенг деб баҳоланди. Лекин бу
кўрсаткич олдинги йилларда олиб борилган тадқиқот натижаларига нисбатан 1,9 баллга
ошган.

Нуробод тумани бўйича кам шўрланган ерларнинг 3,1

%

дан 15,6

%

га ортиши,

ўртача шўрланган ерларнинг 8,5

%

дан 3,1

%

гача камайиши, кучли шўрланган ерларнинг

3,5 % дан 0,4

%

гача камайиши туманда мелиоратив тадбирларнинг тизимли даражада олиб

борилганлигидан далолат беради. Сўнги йилларда туманда олиб борилган агротехник ва
мелиоратив тадбирлар туман тупрокдари унумдорлигини ошишига сабаб бўлган.

Қўшработ туманида 3013,0 гектар суғориладиган ерларда олиб борилган тупроқлар

сифатини баҳолаш ишлари натижалари асосида туман тупроқларининг ўртача ҳисобланган
бонитети 57,9 баллга тенг деб баҳоланди. Қўшработ туманида охирги тадқиқот ишлари
бўйича шўрланиш ҳолати аниқланмади.


background image


Oktabr, 2025-Yil

390

Туман бўйича 464,0 гектар тошлод ерларнинг тош-шағалдан тозаланиши, агротехник

ва мелиоратив тадбирлар меъёрида олиб борилиши натижасида туман тупроқлари
бонитетининг 1,9 баллга ошиши ва яхшиланишига сабаб бўлган.

Хулоса қилиб айтганда сўнги йилларда Самарқанд вилоятда олиб борилган

агротехник ва мелиоратив тадбирлар натижасида тупроқ унумдорлиги динамикасининг
ижобий томонга сезиларли даражада ўзгарган, жумладан, бонитет баллари Пахтачи
туманида 1,4 баллга, Иштихон туманида 1,3 баллга, Булунғур туманида 1,3 баллга,
Пастдарғом туманида 1,1 баллга ошган. Биргина тупроқ унумдорлик динамикасининг
ўзгаришсиз қолиши Самарканд туманида аниқланган.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда “Ҳаракатлар
стратегияси” Тошкент “Адолат” 2017 йил

2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 19 июлдаги
“Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри
давлат қўмитаси туғрисидаги ҳамда ер муносабатлари ва давлат кадастрларини
ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 529-
сонли қарори.

3.

Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси” 1998 йил

4.

“Давлат ер кадастри” туғрисидаги қонуни, 1998 йил

5.

Миллий ҳисобот 2019 йил

6.

Ў.П.Исломов.,А.Н.Иномов.,Ж.О.Лапасов., Замонавий: JPS приёмниклар 2016 йил

7.

Babajanov A. et al. Organizational and economic mechanisms of regulating land relations in
agriculture //BIO Web of Conferences. – EDP Sciences, 2023. – Т. 65. – С. 03005.

8.

Ер участкаларини рўйхатга олишда геодезик ишлар.

http://dx.doi.org/10.26739/2181-

9696-2019-4-6

9.

Abdullaev T. et al. Higher Geodesy//Textbook. – 2017.

10.

Бабажанов а. Р. И др. Повышение экологической безопасности сельскохозяйственных
земель на основе развития лесного хозяйства республики узбекистан //ббк 41/42 о14. –
2023. – с. 19.

11.

Allanazarov O., Khikmatullaev S., Islomov U. Maintaining the state cadaster of the
territories on the base of remote sensing materials //E3S Web of Conferences. – EDP
Sciences, 2023. – Т. 371. – С. 01014.

12.

Babajanov A. et al. Advantages of formation non-agricultural land allocation projects based
on GIS technologies //E3S Web of Conferences. – EDP Sciences, 2021. – Т. 227. – С.
05001.

13.

Исломов У. П. и др. Мониторинг сельскохозяйственных земель Республики
Узбекистан и их мелиоративное состояние //ВОПРОСЫ СОВРЕМЕННОЙ НАУКИ. –
2022. – С. 27-41.

14.

Khamidov M. et al. Application of geoinformation technologies for sustainable use of water
resources //European Journal of Molecular and Clinical Medicine. – 2020. – Т. 7. – №. 2. –
С. 1639-1648.

References

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда “Ҳаракатлар стратегияси” Тошкент “Адолат” 2017 йил

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 19 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси туғрисидаги ҳамда ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 529-сонли қарори.

Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси” 1998 йил

“Давлат ер кадастри” туғрисидаги қонуни, 1998 йил

Миллий ҳисобот 2019 йил

Ў.П.Исломов.,А.Н.Иномов.,Ж.О.Лапасов., Замонавий: JPS приёмниклар 2016 йил

Babajanov A. et al. Organizational and economic mechanisms of regulating land relations in agriculture //BIO Web of Conferences. – EDP Sciences, 2023. – Т. 65. – С. 03005.

Ер участкаларини рўйхатга олишда геодезик ишлар. http://dx.doi.org/10.26739/2181-9696-2019-4-6

Abdullaev T. et al. Higher Geodesy//Textbook. – 2017.

Бабажанов а. Р. И др. Повышение экологической безопасности сельскохозяйственных земель на основе развития лесного хозяйства республики узбекистан //ббк 41/42 о14. – 2023. – с. 19.

Allanazarov O., Khikmatullaev S., Islomov U. Maintaining the state cadaster of the territories on the base of remote sensing materials //E3S Web of Conferences. – EDP Sciences, 2023. – Т. 371. – С. 01014.

Babajanov A. et al. Advantages of formation non-agricultural land allocation projects based on GIS technologies //E3S Web of Conferences. – EDP Sciences, 2021. – Т. 227. – С. 05001.

Исломов У. П. и др. Мониторинг сельскохозяйственных земель Республики Узбекистан и их мелиоративное состояние //ВОПРОСЫ СОВРЕМЕННОЙ НАУКИ. – 2022. – С. 27-41.

Khamidov M. et al. Application of geoinformation technologies for sustainable use of water resources //European Journal of Molecular and Clinical Medicine. – 2020. – Т. 7. – №. 2. – С. 1639-1648.