DIPLOMACY OF AMIR TEMUR

HAC
Google Scholar
Branch of knowledge
To share
HAYIT, T. (2023). DIPLOMACY OF AMIR TEMUR. Modern Science and Research, 2(3), 196–202. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/18391
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

This article provides information about the diplomacy of Amir Temur and the rational diplomatic relations conducted by him.

Similar Articles


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

196

АМИР ТЕМУР ДИПЛОМАТИЯСИ

Tulkin HAYIT

(KHayitov Tulqin Mingbayivich)

The honoured worker on culture in Uzbekistan. The member of writers’ union of Uzbekistan.

The deputy director of the international philanthropic fund of Amir Temur. The winner of the

contest of republic “The greatest, the most valuable”. Scientific worker.

Address: 700000, Street Amir Temur, Tashkent.

Phone number: +99891 774-42-66, +99890 327 38 21, 0-371 232 07 68

https://doi.org/10.5281/zenodo.7771573

Aннотация.

Мазкур мақолада Амир Темур дипломатияси ва у томонидан олиб

борилган оқилона дипломатик муносабатлар хақида маълумот берилган.

Калит сўзлар:

Амир Темур, дипломатия, бошбоқдоқлик, ватанпарвар, соғлик ва

тинчлик, элчи ва ўлим.

ДИПЛОМАТИЯ АМИРА ТЕМУРА

Аннотация.

В данной статье представлена информация о дипломатии Амира

Темура и о рациональных дипломатических отношениях, которые он вел.

Ключевые слова:

Амир Темур, дипломатия, лидерство, патриот, здоровье и мир,

посол и смерть.

DIPLOMACY OF AMIR TEMUR

Abstract.

This article provides information about the diplomacy of Amir Temur and the

rational diplomatic relations conducted by him.

Key words:

Amir Temur, diplomacy, leadership, patriot, health and peace, ambassador and

death.


Сўзимиз бошида таъкидлаш керакки, Амир Темур ҳаётлигида ҳам мақтовни
ёқтирмаган ва ҳозир ҳам у ҳеч қандай ортиқча мақтовга, дабдабали, эҳтиросли
маърузаларга зор эмас. Лекин биз ҳақиқатни яхши кўрган халқмизки, Ватан, эл-юрт учун
хизмат қилган улуғларимиз ҳақида тўғри сўз айтишдан ўзимизни четга тортиб турмаймиз.
Биздан ҳам олдин, яъни ўз давридаёқ дунёнинг диёнатли тарихчилари шавкатли Амир
Темур жаноблари ҳақида рўйи-рост гапларни тарихнинг олтин саҳифаларида мовий
ипаклар билан нақшлаб қўйганлар. Ўша имонли зотлардан бири, ўз даврининг кўзга
кўринган тарихчиси Муиниддин Натанзий ёзадики, Амир Темур “адолат ўрнатишда шу


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

197

қадар ғайрат қилдики, унинг салобатидан фил пашшага тавозе қиларди”. “Темур
тузуклари”да эса у зотнинг адолати янада ойдинлашади:

(“Ўзбекистон” НМИУ, 2011 йил,

130 б.).

“Турон мамлакатини фатҳ этган куним ва пойтахт Самарқанд салтанат
тахтига ўтирганимдан сўнг, дўсту душман билан бир текис йўл тутдим”.

Мазкур

ибора у зотнинг халқона дипломатиясида ҳам ўз аксини топган. Биргина Франция қироли
Шарль олтинчига йўллаган “Салом ва тинчлик эълон қиламан!” деган сўзлари билан
бошланадиган мактуби ҳам фикримизга ўйғун тасдиқдир.

Амир Темур чиндан ҳам дунёнинг

буюк дипломат

и эди. Шу боис ҳам, унинг тўғрисида

эҳтирос ва ширин тил билан ёздилар ва ҳамон ёзмоқдалар. Энг муҳими, ҳозирги замон
дипломатиясида Амир Темур тутган дипломатиядан кенг фойдаланилмоқда. Яна шу
мавзуга такрор қайтаётганимизнинг боиси ҳам шудир.
Биз ана шу зот дипломатиясининг айрим жиҳатларини кўриб чиқамиз. Бу ҳар биримиз
учун зарур ва керакли жиҳатларки, бугунги давлатчилигимизда бу анъананинг муҳим
аҳамияти катта.
БИРИНИЧИ СЎЗИМИЗ –

Соҳибқирон Амир Темурнинг Кеш вилояти ва унинг аҳолисини қай йўсинда Мўғулистон
вилояти подшоҳи Туғлуқ Темур истилосидан сақлаб қолгани баёнида:

1360 йиллар. Улкан Туркистон ҳудудида бошбошдоқлик бошланиш арафасида эди.

Шу орада амир Қазохоннинг Ўранайтиён қабиласи вакили Қутлуғ Темур томонидан ов
пайтида ўлдирилиши мамлакатда парокандаликни янада авж олдиришни тезлаштирди.
Отаси ўрнига тахтга ўтирган Абдуллоҳнинг ҳам ҳукмронлиги узоққа чўзилмади. Оқибатда
– Хўжанд вилоятига амир Боязид, Балх ва унинг атроф вилоятларига амир Ҳусайн,
Шибирғонга Муҳаммад Хожа апарди, Бадахшон подшоҳлари ҳам ўз тоғу тошларини макон
тутдилар, Қайхусрав ва Улжойтулар Қатлон ва Арҳанг вилоятларини тасарруфларига
олишга шайландилар. Амир Хизр эса Ясовурийларни ўз қарамоғига олдилар. Муаррих
ёзганидек, оқибат шу дараждага етдики, мамлакатнинг бутун катта-кичиги, жами раият,
яъни халқ “зулм бўрилари” чангалига тушди.
Низомиддин Шомий ёзади (28б):
“Турклар Кеш деб атаган Шаҳрисабз ва унга қўшилувчи тобеъ жойлар ўша вақтда
Амир Соҳибқирон ва Ҳожи барлос тасарруфида эди”.
Пароканда бўлган чингизийлар салтанатини тиклашни ўзича хомхаёл қилиб юрган
Мўғулистон вилояти подшоҳи Туғлуқ Темур дунёнинг бой ва баракали жаннатмисол
парчаси бўлмиш Мовароуннаҳрда кечаётган сиёсий аҳволдан тўла хабардор эди. Унга бу
ердаги вазият ҳақида қилни қирқ ёрар айғоқчилари, савдогар қиёфасига яширинган
уддабурон элчилари ҳар бир воқеа ҳақида тез-тез хабар йўллаб, унинг беором кўнглига
улуғ салатантни тиклаш васвасасини солмоқда эдилар. Мовароуннҳар бир неча бўлакларга
бўлиниб, парчаланиб кетганини эшитгач, тамом ҳаловатини йўқотди ва ўзига тобе кишилар
ва аскарларини йиғиб, Мовароуннаҳр сари бўрон каби увиллаб, қора булутдай бостириб
келди ва чор-атрофга даҳшат сола бошлади.
Керойит қабиласидан Тўқ Темур, Ҳожи Эркинутий ҳамда амир Беккичикларга катта
қўшин бериб, Кеш вилоятини ғорат этиб, итоатга тутиб, катта ўлжа билан қайтиш учун
юборди.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

198

Хўжанд вилояти чегарасида амир Жалорий ҳам ўзининг катта қўшини билан уларга
ҳамтовоқ сифатида қўшилди.
Бу шум хабар Кешга етганда, Хожи барлос таҳлика ва қўрқувга тушди.
–Иним Темурбек, уларнинг нияти яхши эмасга ўхшайди, шу боис, бундай пайтда
Хуросонга бориб, бошни омон сақлаб туриш маъқулдир! – деди ва унга нажоткор қиёфада
боқди.
Темурбек ўзини халқининг жўмард жонкуяри, ҳимоячиси, деб биларди. Маълумки,
жўмард йигит ҳеч қачон ўз қўли остидагиларга ёвга ташлаб кетиши мумкин эмас. Бу катта
иснод ҳисобланади. Айни пайтда Темурбек ўз жонини эмас, ақлини ишлатиб, ўз вилояти
аҳлини омон сақлаб қолишни ўйлади.
–Сиз Хуросон томонга бориб, жон сақлашни ўйлаяпсиз, вилоят ва мамлакат ҳокимсиз,
бошлиқсиз қолса, унга фитнаю футур йўл топиб, катта зарар етади. Агар рози бўлсангиз,
мен ўз вилоятимга бориб, подшоҳ хизматига юзланай ва унинг амирлари ҳамда
вазирларини кўндириб, вилоятни улкан қўшининг оёқлари остида хароб бўлишидан сақлаб
қолай!
Ҳожи барлос унга ачиниб қаради:
–Биламан, Темурбек, сиз жуда қайсарсиз, ўз сўзингизда туриб олурсиз ҳамиша. Аммо
бу қонхўр чингизийлардан шафқат кутиш хомхаёлдан бошқа нарса эмас. Яна ўзингиз
билурсиз!
Темурбек: “Эл бошига иш тушганда, қашқирдек ўз жонини ўйлаб, думини қисиб
қочиш уят эмасми? Эр йигит учун уят ўлимдан қаттиқ!” деб ўйлади ва шу гапларни
амакисининг юзига шартта айтишни ҳам кўзладию, аммо ёшини ҳурмат қилиб, тишини
тишига қўйди.
–Сизни ва бизни Яратган эгам ўз паноҳида асрасин, амаки! – деди бўзғидаги оғриқни
ютиб.
Шундай қилиб, Ҳожи барлос ўз жонини аъло билиб, оч тўлқин ураётган жаннат
дарёси Амуадрёдан ўтди ва Хуросонга йўл олди, аммо орадан кўп ўтмай ўша томонларда
ўлим топди.
Темурбек ўша куннинг ўзиёқ тўхтамасдан юриб, Хузор мавзесига етди ва у ерда
Туғлуқ Темур амирларидан Тўқ Темур ва Беккичикка дуч келди. У пайтларда ҳали унинг
ишонган элчилари йўқ эди, шу боис, маккор ёвнинг оч бўрилари билан тиллашиш учун ўзи
элчилик вазифасини бажарди. Қашқир оч бўлса, унинг олдига кўпроқ лаҳм гўшт ташлаш
керакки, шу билан у ўлжа қидириб, жонини овора қилишдан кўра, тайёрини афзал кўради.
Ҳисобидаги маблағини, бойликларини уларга пешкаш қилди ҳамда катта дастурхон ёзиб,
уларга қуюқ зиёфат берди.
–Сизлар шу ерда тўхтаб туринглар! Мен амирлар билан учрашиб, уларнинг ҳам
сизларга итоатда бўлиш сўзларини олиб келай! – деди.
Бу сўз мўғул тоифаси қашқирларига жуда ёқиб тушди. Чунки бу – ҳеч бир ҳаракат
қилмасдан, жонларини хатарга қўймасдан жуда катта ва бой Кеш вилоятини осонгина
қўлга киритиш ва ҳар бирларининг текин даромадга эга бўлишлари дегани эди.
–Майли, йигит, сўзинг ерда қолмасин! Бошинг омонлигини ўйлаб иш тутаётган
экансан, товуқдек пўсиб ётган амирларингни тезроқ попукларини пасйтириб кела қолгин!
– дейишди қашқирдек улиб.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

199

Темурбек ортга қайтди ва барча амирлар билан гаплашиб, Туғлуқ Темурнинг
қашқирларини Кеш вилоятига кирмасликка кўндирганини айтди. Жонларини ҳовучлаб
турган қўрқоқ ва муте амирларга бу гап мойдай ёқди ва шу заҳоти тўплаган бойликлари ва
ноёб буюмларини тўплаб, унга бердилар.
Улкан оч қора филлардек қутуриб турган ёвнинг оловли нафасини пайстириш учун
Темурбек донишманд ота-боблари сингари давлат арбоблари расмича иш тутди, яъни
Туғлуқ Темурга ўз вилоятини пешкаш қилиш анъанавий расмини адо этди. Кенг далада оқ
ўтовлар қатор қурилиб, байроқлар осилди, беҳисоб қўй, йилқи сўйилиб, дошқозонларда
турли овқатлар солинди. Отлар саф торди, карнай ва сурнайдлар, тбал ва ноғоралар оламни
титроққа солди, масхарабозлар дунёни кулдиришга шошилдилар, аарқилар шаробга тўлиб
оқди, Тўқ Темур билан Беккичик кешликлар томонидан худди чингизхондек улкан танатан
билан кутиб олинди ва уларнинг подшоҳи Туғлуқ Темурга Кеш вилояти пешкаш қилингани,
яъни итоатга келгани ҳақидаги ёрлиқ танатан билан топширилди. Бу ерда ҳам
Темурбекнинг ўзи элчилик мақомида турди.
Тўқ Темур бу шодиёнани кўриб, ўзини подшоҳдек улуғ тутди. Ўзига таъзимда турган
кишиларни кўргани сайин ўавқи ошиб, шароб таъсирида янада қувонди. “Қайси подшоҳдан
каммен”, деб ўйлади ва осонгина ғалаба қўлга кирганидан жуда мамнун бўлиб, кўзига
оловдек кўринган Темурбекни мақтай кетди.
–Сен одамни тушунадиган жуда олижаноб йигит экансан! Қанйиди, ҳамма
ғанимларимиз ҳам сендек итоаткор ва шундай қўли очиқ бўлсайди! – деди ва ҳаҳалаб кулди.
Темурбек тишини тишига қўйди. Бу унинг илк сулҳи, илк дипломатияси эди. Ана
шу сулҳ туфайли гўзла Кеш шаҳри ва бутун вилоят, унинг меҳнаткаш аҳли, қариялар,
оналар, болалар, қизлар – бутун аҳоли жони омон сақлаб қолинди. “Элчинг зўр бўлса,
ғанимни кўр қилур” деб шунга айтадилар.
Амир Темур дипломатияси ана шундай хайрли бошланган эди. Кешликлар ҳам, биз
ҳам бу зотдан жуда кўп қарздормизки, буни унутмаслик керак.

Ю

қорида таъкидланганидек, Амир Темур

дипломатиясининг биринчи сўзи соғлик

ва тинчлик эди.

У ҳар қандай ғаними томонга уч марта элчи юбориб, ўртадаги низони сулҳ

йўли билан ҳал этиш тарафдори бўлганини ўзингиз яхши биласиз. Масалан, Византия
императори Мануэл 11 палеоогнинг ноиби Иоанн Палеологга йўллаган мактубида:

“...Йилдирим Боязиддан тез орада элчи келишини кутмоқдамиз...Агар Боязид сенга
фуқароларинг яшайдиган ерларни ва қалъаларингни қайтаргудек бўлса, етказган
талафотларни зиёнини тўласа, унда мен у билан жангга кирмайман”

, деб ёзган.

Амир Темур дипломатиясининг энг мақбул жиҳатларидан яна бири, умумбашарий
қонун-қоидаларга мардларча риоя этиш, ўз ҳаяжони ва ғазабини четга суриб,

“Элчига

ўлим йўқ”, деган шоирга амал қилиш

унинг учун қатъий қонун эди. Бунинг ёнига яна

битта олтин ғиштни, яъни у ўз элчиларини ҳамда яқинларини ғанимлардан ҳимоя қилишни
ҳам ўзининг ҳукмдорлик вазифаси, деб билганини қўшиш керак.
Масалан, Урганчга – Ҳусайн Суфий ҳузурига иккинчи марта элчи сифатида Мавлоно
Жалолиддинни юборганда, унинг тақдирига бефарқ бўлмади ёки 1396 йилда Қоҳирага,
Султон Барқуққа ўз вакилини юбориб, зиндонда ётган Отолмишни озод этишни талаб
қилди. Орадан тўрт йил ўтиб, 1400 йилда ёш Султон Фаражга отаси йўл қўйган хатоларни
эслатди, яъни 240 нафар илғор қисм аскарларини номардларча қириб ташланиб, уларнинг


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

200

узилган бошларини, каллаларини Қоҳирага жўнатилганини ва Отолмишни асир
олишганини эслатиб, яна уни озод этишни сўради. Сабр-бардош ҳам шунчалик бўладими?!
Ваҳоланки, тарихий манбаларда айтилишича, Отолмиш Соҳибқиронннинг яқин қариндоши
сифатида тилга олинади. Хуш, Отолмиш ким? У буюк ҳукмдорга қай тарафлама қариндош?
Бу ҳақда, албатта, жиддийроқ тадқиқот ўтказиш керак.
Ўз даврининг етук тарихчиси Ибн Халдуннинг Амир Темур билан учрашуви ҳам ғоят
қизиқ. Ибн Халдун учун ўша пайтда икки йўл қолган эди: қамалда қолган Дамашқдан
яширинча қочиш ёки ҳукмдор билан учрашувга бориш. Бунга бошқа яна битта сабаб бор
эди: Ибн Халдуннинг “асабия” ( ватанпарварлик) тўғрисидаги ақидасига кўра, форслар ва
араблар дунёда пешво миллатлик асрини яшаб бўлишган, энди бу мавқе туркларнинг
қўлига ўтган эди. Шу боис ҳам, тарихчи Амир Темур билан 35 кунлик суҳбатида ўзи учун
жуда кўп нарсаларни ойдинлаштириб олди. Суҳбатдан сўнг сулҳга эришилди ҳамда Ибн
Халдун шарқнинг буюк ҳукмдори ҳақида бирорта ҳам салбий ўхшатишни ишлатмай, унинг
тўғрисида ҳурмат билан ёзди. Бу хотиралар шуни кўрсатадики,

биринчи навбатда,

Амир

Темурнинг

маърифатли дипломат

бўлганини ҳам тасдиқлайди.

Ю

қорилардан кўринадики, Амир Темур буюк давлат арбоби сифатида

дипломатиянинг

тинч йўли билан ҳарбий тадбирларни

моҳирона қўшиб олиб борган.

Манбаларга қараганда, Амир Темур бепоён ҳудудда қатъий тизимга эга катта салтанат
барпо этгач, ўша даврнинг барча таниқли давлатлари ва уларнинг ҳукмдорлари билан
дипломатик алоқалар ўрнатган. Айниқса, Европа давлатлари унинг давлатчилик сиёсати
билан жуда қизиққан ва улар ҳам, ўз навбатида, элчиларини жўнатишган. Элчилар орасида
испаниялик Руи Гонзалес де Клавихонинг хотиралари бугун биз учун асосий ишончли
манбаларидан бири сифатида ғоят азиздир.
Бу ўринда биз Турон давлати ҳукмдори ўз девонида

махсус дипломатия корпуси

ни

тузганини ҳам кўриш мумкин. Махсус дипломатия корпусида бир нечта тилларни
мукаммал билган донишмандлар, халқаро миқёсда дипломатик ишларни олиб боришга
лаёқатли бўлган кишилар хизмат қилишган. Улар орасида Муҳаммад ал-Кеший номи
мактубларда аниқ тилга олинганини кўрамиз.

Фақат бугуна эмас, Амир Темурнинг Девони қаерда бўлмасин, ҳамиша мустақил
давлатлардан келган элчилар, савдогарлар, турли табақа вакиллари билан тўла бўлган.

Амир Темурнинг халқаро алоқаларга жиддий эътибор бергани масаласида шундай
тўхтамга келиш мумкинки,

ташқи давлатлар билан ўзрао мустаҳкам ҳамкорликсиз

истиқбол бўлмаслигини теран ва яхши англаган. Тан олиб айтиш керакки, ХХ1 асрга келиб,
инсоният яратмоқчи бўлган

интеграция макони

ҳақида ҳам ўз даврида бош қотирган ва шу

йўлда сиёсат юритган. “...Салтанатимнинг у четидан бу четигача бирор болакай бошида бир
лаган тилла кўтариб ўтадиган бўлса, бир донасига ҳам зарар етмайдиган тартиб-интизом
ўрнатдим”, деб ёзган у. Ва дунёнда худди шу йўсинда тартиб бўлишини истаган ҳолда ўзга
давлатлар ҳукмдорларига ҳам нафақат дўстона мактублар йўллаган, балки жаҳонга овоза
бўлган бағрикенглик, мардлик намуналарини ҳам кўрсатган. Йилдирим Боязид ҳарамида
бўлган Греция ҳукмдорининг қизлари Анжелина, Каталина ва Марияни ҳамда ўлжага
олинган авлиё Михаилнинг олтин ҳайкалини қайтариб юборади. Франциялик темуршунос
Льюсен Керен бу воқеани ҳақида юксак ҳаяжон билан ёзган: “ ...шарқона дабдабали
кортежнинг пайдо бўлиши Испаниянинг шаҳар ва қишлоқларида шунчалар катта ҳаяжон


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

201

ва қизиқиш ўйғотдики, ўша даврда ёзилган солномалар ва қўшиқларда унинг ёрқин изи
сақланиб қолган. Уч қаҳрамон қиз ҳамманинг диққат маказида бўлган, улар ...кечирган
азоб-уқубатлар туфайли йигитларнинг қалбларида ишқ алангасини уйғотдилар”. Ҳатто
генуялик шоир уларга атаб жуда жозибадор шеър ҳам битган ва бу шеър бутун мамалакат
бўйлаб қўшиққа айланиб, тилдан-тилга кўчиб юрган.
Амир Темур дипломатиясининг иккинчи жиҳати -

назарий асосини

нима ташкил этган,

деган саволга деярли барча темуршунослар бир хил, яъни Ислом дини ташкил этганини
қайд этишган. Аслида ҳам шундай. Бу нарса унинг саъй-ҳаракатларида ҳам ўз ифодасини
топган. Икки мисол. Ўша пайтдаги Эроннинг Шабистар шаҳридаги Имом Шабистарий
қабрини зиёрат қилади ва: “Бу инсон ўзи шиа бўлса-да, Қуръон оятига амал қилиб, ўз
шеърларида Аллоҳнинг дини Ислом эканлигини қаттиқ туриб исботлаган”, - дейди.

Учинчидан,

Амир Темур дипломатиясининг

маънавий-ахлоқий

асослари нимада эди,

деган савол ҳам анча қизиқарли. Маълумки, аввало ҳукмдорнинг қанчалик доно, ақлли ва
узоқни кўра билиши эл-улус равнақи ҳамда фаровонлигини таъминлашда асос бўлган. У ўз
ахлоқий маърифатини қарор топтириш учун қатор назарий негизларни олға сурди ва амалга
оширди. “...ўн икки нарсани ўзимга шиор қили олганлигим учун тўла мустақиллик билан
салатанат тахтига ўтирдим”, дейди у ўз “тузуклари”да ва айтадики, қайси бир ҳукмдор ана
шу ўн икки нарсага амал қилмас экан, салтанатдан бебаҳра қолади. Унинг фикрича, ҳаққа
интилиш асосида инсон руҳи қанчалик покланиб борса, ахлоқий сиёсат ҳам шунчалик
соғлом ва бақувват бўлиши аниқдир. Шу боис ҳам, Амир Темур давлат бошқарувидаги
мавжуд ахлоқий қадриятларнинг Низомини ишлаб чиқди, жумладан, ҳукмдор салтанат
ишларида ўз сўзига эга бўлиши, ишини ўзи билиб қилиши, ҳар соҳада адолатни устун
билиб, қошида инсофли, диёнатли вазирлар тутиши, токи ўзи хато қилса, улар чора топиши,
шунингдек, фитна, ёлғонларни ўз вақтида олдини олиши зарур. “Мен ўзимга адолатли ва
раҳмдил тўрт вазирни танладим. Улардан иккиси Маҳмуд Шахоб Хуросоний ва
Носириддин Маҳмуд ал-Аромий эди. Бу икки вазирга доимо мени кузатиб туришларини,
агар адолатсизлик қиладурғон бўлсам, дарҳол мени тўхтатишларини, кимнингдир ёлғон
сўзларига инонсам ёки бегона кимса мулкига хиёнат қиладурғон бўлсам, дарҳол мени
огоҳлантиришларини таъкидлаб қўйдим”.

(Э.Шодмонов. “Ватаннинг даҳо халоскорлари”,

Т.,1996 йил, 50-бет).

Лўнда қилиб айтганда, бундан 600 йил бурун давлат бошқарувида

ахлоқий Қомусни яратгани унинг нақадар ўткир давлат арбоби бўлганига ёрқин ишорадир.
Амир Темур дипломатиясида

ободончилик

алоҳида ўрин тутади. “Ободончиликка

ярайдиган бир қарич ернинг ҳам зое бўлишини раво кўрмасди”.

“Қай бир жойдан бир ғишт

олган бўлсам, ўрнига ўн ғишт қўйдирдим, бир дарахт кестирсам, ўрнига ўнта кўчат
эктирдим”,

дейди у. Хусусан, унинг Урганч борасидаги қарашларида ҳам ана шундай

ҳолатни кўрамиз. Ҳамон баъзилар бу тўғрида нотўғри фикрлайдилар. Ваҳоланки,
Абулғозий Баҳодир ўзининг “Шажараи турк” асарида:

Биз дунёга келмасдан ўттуз йил

илгари (1578 йилда – Т.Ҳ) Аму суви, Хост канорасининг юқорисини Қора Айғир дерлар, ул
ердин йўл ясаб оқиб, Тук қалъасина бориб, Сир тенгизина қўйған эркандур. Ул сабабдин
Урганч чўл бўлибди”.( Абулғозий. “Шажараи Турк”, 167-бет,Тошкент, “Чўлпон”, 1992
йил).

Али Яздий ўзининг “Зафарнома” асарида бунёдкорлик у зотда туғма эди, деб
ёзади ва Хоразм воқеаларига тўхталар экан,

“подшолик марҳамати ҳижрий 793 (


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

202

милодий 1391 ) йили Жанги қавчиннинг ўғли Мусикани Хоразмни обод этишга жўнатди. У
Қоон маҳалласини қўрғон қилиб ўраб олди ва обод қилди. Ҳозирги пайтда ( ХУ аср 20-
йилларида ) Хоразмнинг ( энг) обод жойи ўша эрур”

дейди.

1381 йилда Хуросонда (ҳозирги Афғонистонда) олиб борган ишлари ҳам
таҳсинга сазовор. Мурғоб водийсида тўхтаган Амир Темур жаноблари барча
саркардаларига сув чиқариб, бу ерларни обод этишни буюради. Ҳофиз Абру
“География” асарида улар томонидан қазилган ариқларнинг номларини бирма-бир
санаб ўтган:

1.Дилкушо ариғи

2.Ганжравон ариғи
3.Дарбанд,
4. Ганжхона ариғи
5.Умар Тобон ариғи
6.Оқ Буғо ариғи
7.Қутлуғ Темур ариғи
8.Шоҳ Жондор ариғи
9.Келачи ариғи
10.Қутлуғ хотун ариғи
12.Менгли хожа ариғи
13.Али Малик ариғи.
Эътибор берган бўлсангиз, аксарият ариқларнинг номлари қазиш ишларида бошчилик
қилган саркардаларнинг исмига қуйилган. Яна бир жиҳати, бу ерда Қутлуғ хотун номи
тилга олинмоқда. Бундан қазиш ишларида номдор аёллар ҳам иштирок этганлигини
кўрамиз. Бу ҳам Амир Темур адолатидан дарак эмасми?!
Амир Темур 1399 йилда Қорабоққа келганида, мазкур ҳудудда кўпгина ободончилик
ишларини олиб борди. Бойлақонда қурилган суғориш канали маҳаллий хўжаликларни
ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. Мазкур канал Кушк ва Жонкўпри деб номланган
жойдан, Арапс дарёсидан бошланиб, Бойлақон яқинидаги Саржабил деган жойда,
Пиркамар қабри ёнида тугайди. Унинг узунлиги 60-70 километр эди. Бундан ташқари,
Бойлақон шаҳарчаси деворларини ҳам тиклади: унинг узунлиги 240 қулоч, эни 11,
баландлиги 15 қулоч бўлган. Девор бўйлаб эни 30, чуқурлиги 20 қулоч бўлган ҳандақ ҳам
қазилган.

(3.3.Пирриев. Озарбайжон).

Амир Темур дипломатияси ҳақида соатлаб сўз юритиш, ёстиқдек қалин ва катта-катта
китоблар битиш мумкин. Бу борада қайта сўз юритишимиздан мақсад шуки, Амир Темур
ўзининг одилона сиёсати – фаол дипломатияси туфайли Буюк Ипак йўлини қайта тиклаб,
турли мамлакатлар билан иқтисодий алоқаларнинг ривожланишига, дунё маданиятининг
тараққий этишига катта ҳисса қўшди.



REFERENCES

1.

“Темур тузуклари” (“Ўзбекистон” НМИУ, 2011 йил, 130 б.).

2.

Абулғозий. “Шажараи Турк”, 167-бет,Тошкент, “Чўлпон”, 1992 йил).

3.

Э.Шодмонов. “Ватаннинг даҳо халоскорлари”, Т.,1996 йил, 50-бет

References

“Темур тузуклари” (“Ўзбекистон” НМИУ, 2011 йил, 130 б.).

Абулғозий. “Шажараи Турк”, 167-бет,Тошкент, “Чўлпон”, 1992 йил).

Э.Шодмонов. “Ватаннинг даҳо халоскорлари”, Т.,1996 йил, 50-бет

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов