Authors

  • Bekzodjon Iskandarov

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.20439

Keywords:

right of succession

Abstract

This article analyzes the issues of preparation and resolution of disputes related to the right of succession. Reasonable opinions and comments are mentioned throughout the article. Conclusions and suggestions are given at the end of the article.

background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

924

ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИГА ОИД НИЗОЛАРНИ СУДДА КЎРИШГА ТАЙЁРЛАШ ВА

ҲАЛ ҚИЛИШ

Искандаров Бекзоджон Махмудович

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги

Судьялар олий мактаби тингловчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.7963084

Aннотация.

Мазкур мақолада ворислик ҳуқуқига оид низоларни судда кўришга

тайёрлаш ва ҳал қилиш масалалари таҳлил қилинган. Мақола давомида асосли фикр ва
мулоҳазалар келтириб ўтилган. Мақола сўнггида хулоса ва таклифлар берилган.

Калит сўзлар:

ворислик ҳуқуқи, хусусий мулкчилик, мерос, васиятнома.

PREPARATION AND RESOLUTION OF SUCCESSION DISPUTES IN COURT

Abstract.

This article analyzes the issues of preparation and resolution of disputes related

to the right of succession. Reasonable opinions and comments are mentioned throughout the
article. Conclusions and suggestions are given at the end of the article.

Key words:

right of succession, private ownership, inheritance, will.

ПОДГОТОВКА И РАЗРЕШЕНИЕ НАСЛЕДСТВЕННЫХ СПОРОВ В СУДЕ

Аннотация.

В данной статье анализируются вопросы подготовки и разрешения

споров о праве наследования в суде. Обоснованные мнения и комментарии упоминаются на
протяжении всей статьи. Выводы и предложения даны в конце статьи.

Ключевые слова:

право наследования, частная собственность, наследование,

завещание.


Хусусий мулк эгасининг вафотидан кейин ундан қолган мол-мулк тақдирини

белгилаш, уни кимнинг эгалигига бериш масаласига ўтган барча даврда ҳал қилиниши
лозим бўлган муҳим масала сифатида қаралиб, турли йўллар билан ҳал қилиб келинган.
Қадимда биргина ер участкаси, уй-жой, рўзғор буюмлари, иш қуроли ва чорва молларига
нисбатан хусусий мулкчилик мавжуд бўлиб, шахснинг вафотидан кейин ушбу мол-мулклар
урф-одат бўйича марҳумнинг фарзандлари эгалигига ўтган. Шунингдек, айрим мажбурият
ҳуқуқлари, масалан марҳум ҳаётлигида олган қарзини қайтариш ҳам фарзандлар зиммасига
юкланган. Бундан ташқари, марҳумнинг мулки тақдири, асосан, шариат қоидаларига кўра
ҳал қилинган. Жумладан, мусулмон ҳуқуқида вафот этган шахснинг мол-мулки шариат
қоидалари ёки васият бўйича мерос бўлиб ўтиши, мерос очилган пайтда тирик бўлган барча
қариндошлар меросхўр ҳисобланиши ҳамда ҳар бир меросхўрнинг ўз ҳиссасига эга бўлиши
назарда тутилган. Шариат қоидаларида, хусусан Қуръонда меросга доир масалалар ҳам
ёритилган бўлиб, унга кўра марҳум қариндошларининг барчаси биргаликда эмас, балки
улар марҳумга қариндошлигининг узоқяқинлиги ҳисобга олинган ҳолда, яъни навбати
билан мерос олишга чақирилган. Марҳумнинг фарзандлари ва унинг авлоди энг яқин
қариндошлар ҳисобланиб, ота-онаси вафот этган ҳолдагина набиралар бобосининг мулкига
нисбатан меросхўр ҳисобланган. Марҳумнинг фарзандлари бўлмаган тақдирдагина ота-
оналар ўз фарзандининг мулкидан мерос олиш учун чақирилган. Марҳумнинг фарзандлари
ва ота-онаси бўлмаган тақдирда унинг мерос мулки яқин қариндошлари ўртасида
тақсимланган бўлиб, мусулмон ҳуқуқида қариндошлар тўрт тоифага бўлинган.
Марҳумнинг ворислари бўлмаган ва у томонидан васиятнома қолдирилмаган тақдирда


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

925

марҳумнинг мулки хазинага топширилиб, давлат эгалигига ўтказилган. Ўзбекистон
Республикаси мустақилликка эришгач, биринчи Президентимиз И.А.Каримов томонидан
замонавий, маданийлашган, инсонга фаровон турмуш берувчи бозор иқтисодиётининг биз
учун истиқболли эканлиги белгилаб берилди. Мулкчиликнинг ҳамма шакллари тенг
ҳуқуқли эканлиги Бош Қомусимиз — Ўзбекистон Республикаси Конституциясида
кафолатланганлиги, мулкчилик тўғрисида ва уй-жой фондини, мулкни давлат
тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги бир қатор қонунларнинг қабул
қилиниши ҳамда босқичма-босқич амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар, бозор
муносабатларининг ривожланиши, кичик ва ўрта тадбиркорлик фаолиятининг
қўллабқувватланиши натижасида қисқа вақт ичида фуқароларимиз турли кўчмас ва кўчар
мулклар, хусусан уй-жой ва нотурар-жой бинолари – ошхона, меҳмонхона, савдо
дўконлари, корхоналар ҳамда турли транспорт воситалари, акциялар ва бошқа қимматли
қоғозлар, фермер хўжаликлари ҳамда чорва моллари ва бошқа турдаги қонун билан
таъқиқланмаган мулкларнинг эгасига айланди. Шу билан боғлиқ хусусий мулкнинг
авлоддан-авлодга ўтишини ҳуқуқий тартибга солиш зарурияти туғилди ва 1997 йил 1
мартидан амалга киритилган Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг V
бўлимида мулк эгасининг вафотидан кейин унинг барча мол-мулки унинг ворисларига
ўтишига доир қонун нормалари мустаҳкамланди. Ворислик ҳуқуқи билан боғлиқ қонун
нормаларининг судлар томонидан амалда тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш
мақсадида 2011 йил 20 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар
томонидан мерос ҳуқуқига оид қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида”ги 5-сонли
қарори қабул қилиниб, тегишли тушунтиришлар берилди. Ҳар қандай соғлом фикрли инсон
биргина ўз манфаатини кўзламасдан, ҳалол меҳнат орқали оиласини таъминлаш, мулкдор
бўлиш, уни кўпайтириш ва ўзидан кейин авлодларига қолдириш йўлида меҳнат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 66-моддасида мулкдорнинг ўз мулкига ўз
хоҳишича эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқи мустаҳкамланган.
Мулкдор ўзининг юқорида қайд этилган мулкка нисбатан барча ҳуқуқларидан ҳаётлик
чоғида бевосита фойдаланади. Шунингдек, ўзи ҳаётлик чоғида ўз мулкининг вафотидан
кейинги тақдирини васиятнома қолдириш орқали олдиндан белгилаши ҳам мумкин. 9
Амалдаги қонун нормаларида мулк эгасининг вафотидан кейин унинг барча мол-мулки
унинг ворисларига ўтиши тартиби белгилаб қўйилган. Васиятнома қолдирилмаган
ҳолларда айни бир мулкни меросхўрлар ўртасида тақсимлаш билан боғлиқ низолар келиб
чиқиши табиий. Мерос билан боғлиқ низолар, асосан, қон-қариндош бўлган ота (она) ва
фарзандлар, ака-ука, опа-сингил ворислар ўртасида юзага келади ва бунга асосан уларнинг
амалдаги қонун талабларини билмаслиги ва бири бошқасининг ҳуқуқини тан олмаслиги
сабаб бўлади. Мерос мулкини тақсимлашда ворислар ўзаро келишганлари энг мақбул ечим
ҳисобланади. Чунки низолашиш (суд томонидан қонуний ечим топилган тақдирда ҳам)
ворислар ўртасидаги ўзаро яқинлик муносабатларига, меҳр-оқибатга путур етказади.
Жамиятимиз инсонлар ўртасида соғлом муносабатлар қарор топиши, уларнинг бир-бирига
муносабатлари яхши бўлишидан манфаатдордир. Зеро, соғлом муносабат, соғлом оилалар
жамият негизини ташкил этади.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

926

Ворислик деганда вафот этган шахс (мерос қолдирувчи) нинг мулкий ва айрим

номулкий ҳуқуқларини қонунда белгиланган асосларда ва тартибда бошқа шахс
(меросхўр)га ўтишини тушуниш лозим.

Мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган унинг ўлимидан кейин

ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига киради.
Фуқароларнинг қонун билан тақиқланмаган барча мулки ва мулкка бўлган ҳуқуқ ва
мажбуриятлари хусусий мулк сифатида мерос таркибига киради. Мерос мулки таркиби
давлат томонидан имтиёзли равишда ёки умумий асосларда мерос қолдирувчининг
эгалигига берилган мулклар, ер участкалари ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ
тарзда берилган турли объектлар ҳисобига кенгайган. Юридик шахс ҳисобланган ҳар
қандай кооператив, тижорат ташкилотларига аъзолик ҳуқуқи, уларнинг фаолиятида
иштирок этиш ҳуқуқи (агар қонун, шартнома ёки низомда бошқа ҳол белгиланган бўлмаса)
мерос таркибига кирмайди. Мерос таркибига мерос қолдирувчининг умумий мулкдаги ҳар
қандай улуши, пай бадаллари киради. Ҳар қандай мулкнинг мерос қолдирувчининг ўзига
тегишли қисми мерос таркибига киради. Масалан, мерос мулки эр-хотинга тегишли умумий
мулкни ёки икки, ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда эгалигида бўлган мулкидан 17
иборат бўлса, у ҳолда умумий мулкнинг фақат мерос қолдирувчига тегишли қисми мерос
таркибига киради. Мерос қолдирувчининг васияти ҳам, у қандай мазмунда бўлишидан
қатъий назар, фақат мулкнинг мерос қолдирувчига тегишли қисмига нисбатан тадбиқ
қилинади.

Шунга кўра қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида ёки васиятнома бўйича

меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома расмийлаштиришда мулкнинг айнан қандай
қисми мерос қолдирувчига тегишли эканлигини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон
Республикасининг 1998 йил 30 апрелдаги «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонунининг 9-
моддасига асосан томорқа ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик
қилиш ҳуқуқи, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонуннинг 12-моддасига кўра, ер
участкасини ижарага олиш ҳуқуқи, яъни ердан фойдаланиш ҳуқуқи деҳқон, фермер
хўжалигининг бошлиғи вафот этган тақдирда шу хўжалик аъзоларининг ўзаро келишуви
бўйича хўжалик аъзоларидан бирига мерос бўлиб ўтади.

Мерос қолдирувчининг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлган ҳуқуқ ва

мажбуриятлар:

– юридик шахс ҳисобланган тижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларга

аъзолик, уларда иштирок этиш ҳуқуқлари, агар қонун ёки шартномада бошқа ҳол
белгиланган бўлмаса;

– ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарар учун товон ундириш ҳуқуқи;
– алимент мажбуриятлари туфайли юзага келган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар;
– меҳнат ва ижтимоий таъминот тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида пенсия,

нафақа ва бошқа тўловлар олиш ҳуқуқи;

– мулкий ҳуқуқлар билан боғлиқ бўлмаган шахсий номулкий ҳуқуқлар мерос

таркибига кирмайди.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1113-моддасига кўра мерос

очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос
таркибига киради. Шунинг учун мерос қолдирувчининг фақат қонуний эгалигида бўлган


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

927

мол-мулкнинг мерос таркибига киришига алоҳида эътибор бериш керак. Масалан, мерос
қолдирувчи томонидан ўзбошимчалик билан қурилган, мерос қолдирувчининг мулк ҳуқуқи
эътироф этилмаган иморат мерос таркибига кирмайди ва мерос мулки сифатида
бўлинмайди. Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 5-сонли қарори 4-бандида мерос
таркибига фақат мерос қолдирувчига қонуний асосларда тегишли бўлган мулк кириши
туфайли ўзбошимчалик билан қурилган ёки тегишли тарзда расмийлаштирилмаган
иморатлар мерос таркибига фақат марҳумнинг мазкур иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқи
белгиланган тартибда эътироф этилган ҳолда киритилиши лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 212-моддасининг учинчи қисмига кўра
ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли
давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган
шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим, ушбу модданинг тўртинчи
ва бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Ушбу модданинг
бешинчи қисмида иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос
сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахснинг ҳам
ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф
этилиши мумкинлиги белгиланган. Демак, мерос қолдирувчининг ўзбошимчалик билан
қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳуқуқи қонунда назарда
тутилган ва мерос қолдирувчи вафот этмасдан олдин ушбу ҳуқуқдан фойдаланиши мумкин
бўлган, бироқ унга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра (вафот этиши) фойдаланмаган.
Шунинг учун ўзбошимчалик билан қурилган ва ҳали мулк ҳуқуқи эътироф этилмаган
иморатнинг ўзи мерос таркибига киритилиши мумкин бўлмаса-да, аммо мерос
қолдирувчининг ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф
этиш ҳуқуқи мерос сифатида меросхўрларга ўтиши мумкин. Бундан ташқари, Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 5-сонли қарори 4-бандида
берилган тушунтиришларга кўра биргаликдаги умумий мулк иштирокчиси вафот этган
тақдирда мерос унинг ҳиссасига тўғри келадиган умумий молмулкка нисбатан, мол-
мулкнинг натура ҳолида бўлишининг иложи бўлмаганда эса, бундай улушнинг қийматига
нисбатан очилади. 21 Агар маънавий зарар етказган шахс вафот этган бўлса, ушбу маънавий
зарарни қоплаш учун белгиланган компенсация суммасини тўлаш мажбурияти вафот этган
шахс – мерос қолдирувчининг мулкий мажбурияти ҳисобланади ва меросхўрларга ўтиши
ҳамда меросхўрлар ушбу компенсацияни олинган мерос мулки қиймати доирасида
тўлашлари лозим. Маънавий зарарни қоплаш учун компенсацияни талаб қилиш ҳуқуқи
мерос қолдирувчининг ўз шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлган ҳуқуқ ҳисобланади,
шунинг учун ушбу ҳуқуқ мерос таркибига киритилиши ва меросхўрларга ўтиши мумкин
эмас. Агар маънавий зарар учун даъвогарга компенсация тўланиши лозимлиги тўғрисидаги
суд қарори бўлса, бироқ даъвогар ушбу компенсацияни олишга улгурмасдан вафот этган
бўлса, бу ҳолатда компенсация суммалари мерос таркибига киради.

Фуқаролик

суд

ишларини

юритиш

қонунийлик

ва

ҳуқуқ-тартиботни

мустаҳкамлашга, демократияни, ижтимоий адолатни, фуқаролар ўртасида тинчлик ва
миллий тотувликни таъминлашга кўмаклашиши лозим. Давлатимиз мустақиллиги эълон
қилинганидан кейин ўтган давр мобайнида суд-ҳуқуқ соҳасида, хусусан судларнинг одил
судловни амалга ошириш, фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

928

манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятини демократлаштириш борасида амалга
оширилган кенг кўламли ислоҳотлар бугунги кунда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини
таъминлашда муҳим омил сифатида хизмат қилмоқда. Амалдаги қонунлар, хусусан
фуқаролик процессуал кодекси нормаларига оғишмай амал қилиш ўз навбатида
фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, фуқаролар ўртасида юзага келган низоли
ҳуқуқий муносабатни ўз вақтида қонуний бартараф этиш имконини бермоқда. Фуқаролик
ишининг ўз вақтида, қонуний кўриб ҳал этилиши ишни судда кўришга тайёрлаш
вазифаларининг

қанчалик

тўлиқ

амалга

оширилишига

боғлиқ.

Ўзбекистон

Республикасининг амалдаги ФПК талабига кўра, судья аризани қабул қилгач, ФПКнинг
158-моддасида қайд этилган ишни судда кўришга тайёрлаш вазифаларини амалга
оширганидан кейингина уни суд мажлисида кўришни бошлашга киришиши мумкин. Бунда
судлар ишларни судда кўришга тайёрлаш фуқаролик процессининг судда ишнинг тўғри ва
ўз вақтида кўрилиши ҳамда ҳал этилишини таъминлашга қаратилган ҳар бир фуқаролик
иши бўйича бажарилиши шарт бўлган алоҳида мустақил босқичи эканлигига эътибор
қаратишлари лозим. Ишни судда кўришга ўз вақтида ва тўлиқ тайёрлаш ишларнинг
қонуний муддатда сифатли кўриб чиқилишида муҳим аҳамият касб этади.

Судья аризани қабул қилиб, фуқаролик иши қўзғатиш ҳақидаги ажрим чиқарганидан

кейингина ишни судда кўришга тайёрлашга киришишга ҳақли (ФПК 158-модда).
Фуқаролик ишини қўзғатмасдан туриб, ишни судда кўришга тайёрлаш ҳаракатларини
бажариш мумкин эмас. Қайд қилиш лозимки, аризани қабул қилишни рад қилиш (152- м),
аризани ҳаракатсиз қолдириш (154-м.) масалалари фуқаролик иши қўзғатилгунга қадар
бўлган босқичда амалга оширилади. Ариза қабул қилинганидан кейин судья ФПКнинг 151-
моддаси талабига кўра аризани қабул қилиш ва фуқаролик иши қўзғатиш ҳақида ажрим
чиқаради. Юқорида таъкидланганидек, шундан кейингина ишни судда кўришга тайёрлашга
киришади. Ишни судда кўришга тайёрлашда судьядан амалдаги ФПКнинг 158-моддасида
кўрсатилган, қуйидаги 4 та масалани ҳал этиш талаб қилинади.

– тарафларнинг ҳуқуқий муносабатларини ва ишни кўришда амал қилиниши лозим

бўлган қонунни аниқлаш;

– тарафларнинг талаб ва эътирозларини асословчи фактларни, шунингдек низони

тўғри ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа фактларни аниқлаш;

– ишни ҳал этиш учун зарур бўлган далиллар доирасини аниқлаш ва уларнинг ўз

вақтида суд мажлисига тақдим этилишини таъминлаш;

– ишда иштирок этиши лозим бўлган шахслар таркиби масаласини ҳал этиш.
Амалдаги процессуал қонун судьяга ушбу вазифаларни бажариш мажбуриятини

юклайди ва бу ўз навбатида ишларнинг ўз муддатида, қонуний ҳал этилишини
таъминлайди. Ҳар қандай фуқаролик ишини судда кўришга тайёрлашда қайд этилган
вазифаларнинг барчаси амалга оширилиши шарт бўлиб, улардан биронтасининг
бажарилмаслиги ишнинг судда кўрилишининг чўзилиши ва қарор қабул қилишда
хатоликка олиб келади. Тарафларнинг ҳуқуқий муносабатларини ва ишни кўришда амал
қилиниши лозим бўлган қонунни аниқлаш деганда судья ва ишда қатнашувчи шахсларнинг
низоли муносабат характери ва қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормасини
ҳисобга олган ҳолда тарафларнинг талаб ва эътирозларида асос сифатида кўрсатилган
юридик фактларни аниқлашга доир ҳаракати тушунилади.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

929

Тарафлар ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган фактлар борасида янглишган ҳолда, суд

қўлланиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаси асосида тарафларга қандай ҳолатлар иш
учун аҳамиятга эга эканлигини, уларни тарафлардан қайси бири исботлаши кераклигини
тушунтиради.(ФПК 57-м) Судья қайд этилган ишни судда кўришга тайёрлаш бўйича амалга
оширилиши лозим бўлган ҳаракатларни ўзининг ишни судда кўришга тайёрлаш ҳақидаги
ажримида кўрсатиши ва қачонки белгиланган барча ҳаракатларни амалга оширганидан
кейингина ишни кўриш учун тайинлаши лозим. Мерос билан боғлиқ ишни қонуний
муддатларда ва тўғри ҳал этиш учун судья ишни судда кўришга етарли даражада тайёрлаши
лозим, яъни Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 158–161 - моддалари талабига тўлиқ риоя
қилиши, жумладан, тарафларни чақириб, даъвогардан даъво талабларини аниқлаши,
жавобгардан даъво юзасидан эътирознома олиши, ишга қўшимча жавобгар ёки учинчи
шахсларни жалб қилиш масаласини муҳокама қилиш, далилларни талаб қилиб олиши
зарур. Мерос мулкка бўлган ҳуқуқ ва уни бўлиш ҳақидаги даъволар бўйича судья мерос
қолдирувчининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки унинг нусхаси, меросга
бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома, тарафларнинг меросхўр эканлигини тасдиқловчи
ҳужжатлар (никоҳ, туғилиш, фарзандликка олинганлик, оталикни белгилаш ҳақидаги
ҳужжатлар, турар жойдан, уй-жой бошқармаларидан, вафот этганнинг қарамоғида
бўлганлиги ҳақида маҳалла қўмиталаридан, меросдан мажбурий улуш олиш низолари
юзасидан ВТЭКдан ногиронлик ҳақида маълумотномалар ва ҳ.к.); мерос мулкининг
рўйхатга олинганлиги ва қиймати кўрсатилган далолатнома; мерос мулкининг вафот этган
шахсга тегишлилиги (инвентаризация бюросининг маълумотномаси, олди-сотди, ҳадя,
айирбошлаш, алмаштириш шартномалари) ҳақидаги ҳужжатлар; омонат дафтарчалари,
ҳисоб варақалардан кўчирмалар, мерос таркибига кирадиган уй-жойни асл ҳолда бўлиш
имконияти мавжудлиги ҳақида мутахассисларнинг хулосалари ва ҳоказолар каби
ҳужжатларни тақдим этишни таклиф қилади, зарур топилганда эса судьянинг ўзи талаб
қилиб олиниши лозим. Амалдаги ФПКнинг талабига кўра мерос мулки билан боғлиқ
низолар фуқаролик ишлари бўйича судларига тааллуқли бўлиб, васиятнома бўйича ёки
қонун бўйича ворисликда меросхўрлар ўртасида низо келиб чиққан ҳолда фуқаролик
ишлари бўйича судлари томонидан даъво тартибида кўрилиб, ҳал этилади. Ворислик
ҳуқуқига доир низоларни ҳал қилишда мерос очилиш вақти ва жойини, мерос таркибини,
меросхўрлар доираси ҳамда ворислик асосини аниқлаш ва шундан келиб чиққан ҳолда низо
бўйича қўлланилиши лозим бўлган қонун нормаларини аниқлаш муҳимдир. Амалдаги
ФКнинг мерос ҳуқуқига доир нормаларидан келиб чиқиб, низони тинч йўл билан, яъни бир
тарафнинг иккинчи тараф ҳуқуқларини тан олиши орқали ҳам ҳал этиш мумкин ва бу энг
мақбул ечим ҳисобланади. Низо ўз вақтида ва тўғри кўриб ҳал қилиниши учун ишда
иштирок этиши лозим бўлган шахслар, меросхўрлар таркиби тўғрисидаги аниқ маълумот
судга тақдим этилиши, тақдим этилмаган ҳолда суд томонидан талаб қилиб олиниши лозим.
Тарафлар иш судда кўриб бошлангунга қадар, ишнинг судда кўрилишини бошлангач то ҳал
қилув қарори чиқарилганга қадар тарафлар низо бўйича келишув битими тузишлари ва
келишув битими тузиш ва тасдиқлаш натижасида иш юритишдан тугатилиши мумкин
бўлиб, агарда шу тартибда иш тугатилган ҳолда ФПКнинг 102-моддаси талабига кўра
тарафлар айни шу низо бўйича, айни бир асослар бўйича судга иккинчи марта мурожаат
қилишига йўл қўйилмайди. Васият қилувчи муомалага лаёқатсиз бўлганлиги учун


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

930

васиятномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида арз қилинган талаблар бўйича юқорида қайд
этилган ҳужжатлардан ташқари васият қилувчининг муомалага лаёқатсизлиги ва
васиятномани тузиш пайтида ҳаракати аҳамиятини тушуна олмаслигини тасдиқловчи
далиллар ёки васият қилувчининг муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги тўғрисидаги
суднинг ҳал қилув қарори, васият мулкининг мавжудлигини тасдиқловчи далиллар ҳам
илова қилиниши лозим. Шунингдек, васиятнома мерос қолдирувчининг ўлимидан
кейингина ҳуқуқий оқибат туғдириши мумкин бўлиб, васиятнома қолдирувчининг
ҳаётлигида манфаатдор шахслар томонидан васиятномани ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисида даъво қўзғатилиши мумкин эмас. Мерос қолдирувчи ўз мулкига нисбатан
васиятнома қолдириб, меросдан мажбурий ҳисса олиш ҳуқуқига эга бўлганларнинг
қонуний ҳуқуқлари бузилганида васиятномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъволар
бўйича вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз болаларни, эр (хотин)ни ва ота-онасини
васият қилувчи билан қариндошлик 129 муносабатларини ва эр (хотин), ота-она меҳнатга
қобилиятсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (туғилганлик ҳақида гувоҳнома, фарзандликка
олинганлиги тўғрисидаги суд қарори ва ҳ.к.) ҳам тақдим этилиши ёки суд томонидан талаб
қилиб олиниши лозим. Ворис меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар
доирасига кириш-кирмаслигидан қатъи назар судга шу асосда даъво билан мурожаат
қилиши мумкин бўлиб, суд томонидан ишни кўриш жараёнида унинг меросдан мажбурий
улуш олиш ҳуқуқига эга, эга эмаслигидан келиб чиқиб, низони ҳал қилади. Ўзбекистон
Республикаси ФКнинг 1142-моддасида меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўлган
шахслар доираси аниқ белгиланган. Мазкур қонун мазмунига кўра мажбурий улуш олиш
ҳуқуқининг асосий шарти қонун бўйича вориснинг вояга етмаганлиги ёки меҳнатга
қобилиятсизлик ҳолатидир. Шунинг учун шу тоифадаги низоларни тўғри ҳал қилиш учун
мажбурий улуш олиш ҳуқуқини тасдиқловчи далиллар, жумладан меҳнатга
қобилиятсизлик ҳақидаги далиллар судга тақдим этилиши ёки суд томонидан талаб қилиб
олиниши лозим.

REFERENCES

1.

O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi Plenumining qarori, 20.07.2011 yildagi 05-son

2.

H.Rahmonqulov. - 4-nashr. Qayta ishlangan va to'idirilgan. -Т.: TDYI nashriyoti, 2006. -
354 bet

3.

Косарев А.И. Римское право М., 1986.

4.

Бартошек Милан. Римское право. Понятия, термины, определения. М., 1989.

5.

Новицкий И.Б. Претерский И.С. Римское частное право. Учебник. М., «Юрист» 1996.

6.

Черниловский З.М. Римское частное право. М., «Проспект» 2001.

7.

Муҳамедов Ҳ. «Хорижий мамлакатлар давлати ва ҳуқуқи тарихи.» Т., «Адолат» 1999.

8.

Дождев Д.В. Римское частное право. Учебник. М., «Юрист» 1996.

9.

Уразаев Ш.З. Римское право. Т., «Академия» 2000.

References

O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi Plenumining qarori, 20.07.2011 yildagi 05-son

H.Rahmonqulov. - 4-nashr. Qayta ishlangan va to'idirilgan. -Т.: TDYI nashriyoti, 2006. -354 bet

Косарев А.И. Римское право М., 1986.

Бартошек Милан. Римское право. Понятия, термины, определения. М., 1989.

Новицкий И.Б. Претерский И.С. Римское частное право. Учебник. М., «Юрист» 1996.

Черниловский З.М. Римское частное право. М., «Проспект» 2001.

Муҳамедов Ҳ. «Хорижий мамлакатлар давлати ва ҳуқуқи тарихи.» Т., «Адолат» 1999.

Дождев Д.В. Римское частное право. Учебник. М., «Юрист» 1996.

Уразаев Ш.З. Римское право. Т., «Академия» 2000.