PECULIARITIES OF THE DEVELOPMENT OF INDEPENDENT LEARNING SKILLS IN TEACHING ENGLISH IN THE CREDIT-MODULE SYSTEM OF UNDERGRADUATE STUDENTS

HAC
Google Scholar
Branch of knowledge
To share
Toshmatov, O. (2023). PECULIARITIES OF THE DEVELOPMENT OF INDEPENDENT LEARNING SKILLS IN TEACHING ENGLISH IN THE CREDIT-MODULE SYSTEM OF UNDERGRADUATE STUDENTS. Modern Science and Research, 2(6), 1077–1084. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/21481
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

In this article, the nature of the credit-module system, which is described as a measure of the quality of education and is widely used in the implementation of educational programs in the world practice, foreign experience related to the problem, the creation of a single standard of education, the establishment of academic mobility, its role in increasing professional competence, as well as the digitalization of all areas of society in our country the importance of introducing the credit-module-based educational system in the formation of independent educational skills of future teachers was considered. The author made suggestions and recommendations for improving the use of the credit-module system in education.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1077

БАКАЛАВР ТАЛАБАЛАРНИ КРЕДИТ-МОДУЛЬ ТИЗИМИДА ИНГЛИЗ ТИЛИНИ

ЎҚИТИШДА МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ ОЛИШ КЎНИКМАСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Тошматов Ойбек Шокирович

ТДЙуУ Хорижий тиллар кафедраси мудири,

ЧДПУ Мустақил тадқиқотчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.8066449

Аннотация.

Мазкур мақолада ўқитиш сифатининг ўлчови сифатида

тавсифланадиган ҳамда таълим дастурларини амалга оширишда жаҳон амалиётида кенг
қўлланилаётган кредит-модуль тизимининг моҳияти, муаммога оид хориж тажрибаси,
таълимнинг ягона стандартини яратиш, академик мобилликни йўлга қўйиш, касбий
компетентликни оширишда унинг ўрни, шунингдек, мамлакатимизда Жамиятни барча
соҳаларини рақамлаштириш шароитида кредит-модулга асосланган таълим тизимини
жорий

этиш

бўлажак

ўқитувчиларнинг мустақил

таълим кўникмаларини

шакллантиришда аҳамияти масалалари кўриб чиқилган. Муаллиф томонидан таълимда
кредит-модул тизимидан фойдаланишни такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар
берилган.

Калит сўзлар:

Хориж тажрибаси, кредит-модуль тизими, компетентлик.

PECULIARITIES OF THE DEVELOPMENT OF INDEPENDENT LEARNING SKILLS

IN TEACHING ENGLISH IN THE CREDIT-MODULE SYSTEM OF

UNDERGRADUATE STUDENTS

Abstract.

In this article, the nature of the credit-module system, which is described as a

measure of the quality of education and is widely used in the implementation of educational
programs in the world practice, foreign experience related to the problem, the creation of a single
standard of education, the establishment of academic mobility, its role in increasing professional
competence, as well as the digitalization of all areas of society in our country the importance of
introducing the credit-module-based educational system in the formation of independent
educational skills of future teachers was considered. The author made suggestions and
recommendations for improving the use of the credit-module system in education.

Key words:

Foreign experience, credit-module system, competence.

ОСОБЕННОСТИ РАЗВИТИЯ НАВЫКОВ САМОСТОЯТЕЛЬНОГО ОБУЧЕНИЯ

ПРИ ОБУЧЕНИИ АНГЛИЙСКОМУ ЯЗЫКУ В КРЕДИТНО-МОДУЛЬНОЙ

СИСТЕМЕ СТУДЕНТОВ БАКАЛАВРИАТА

Аннотация.

В данной статье раскрывается сущность кредитно-модульной

системы, которая описывается как мера качества образования и широко применяется при
реализации образовательных программ в мировой практике, зарубежный опыт, связанный
с проблемой создания единый стандарт образования, установление академической
мобильности, ее роль в повышении профессиональной компетентности, а также в нашей
стране Общества во всех ее аспектах В условиях цифровизации сфер актуальны вопросы
важности введения кредита -рассмотрена модульная система обучения в формировании
самостоятельных учебных умений будущих учителей. Автор внес предложения и
рекомендации по совершенствованию использования кредитно-модульной системы в


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1078

образовании.

Ключевые слова:

зарубежный опыт, кредитно-модульная система, компетенции.

Кредит-модуль тизимида ОТТ талабаси ўзини-ўзи ривожлантириши тўғрисида сўз

юритганда фалсафий-педагогик ва психологик тасаввурдаги ўз-ўзини ривожлантириш
муаммоларига мавжуд бўлган ёндашувларни ўз-ўзини ривожлантириш

ва

билиш

фаолиятининг

ўзаро

боғлиқлигига

эьтибор

қаратган ҳолда талаба шахсининг ўз-

ўзини ривожлантириш омилларини ажратиб кўрсатишга интилган тарзда кўриб чиқиш
зарурдир.

Жаҳон таълим тизимидаги туб ислоҳотлар талабаларнинг чет тилларни мукаммал

ўрганишлари, барча соҳаларда чет тилини билган ҳолда ўзларини намоён эта олишлари
учун зарур шарт- шароит яратиб бериш, уларнинг хорижий тилда оғзаки ва ёзма
нутқларини ривожлантириш муаммоларини илгари сурмоқда. Таълим олувчиларнинг
чет тилида фикр юритиш, эркин нутқни амалга ошира

олиш

қобилиятларини

ривожлантириш, интеллектуал фаолиятини шакллантириш, уларнинг тайёргарлигини
баҳолаш масалалари билан ЮНЕСКО, ЮНИСЕФ,

Европа

Университетлари

Ассоциацияси, Олий Таълим Сифатини Таъминлаш Европа Тармоғи каби ташкилотлар
шуғулланмоқда. Бу масаланинг умумий тенденцияларда ривожланиши замонавийлик ва
ёш авлодда чет тилига оид малакаларнинг шаклланишида катта аҳамият касб этиб,
замонавий тарбия муаммолари

билан

боғлиқ

ҳолда

талабаларнинг

ижодий

қобилиятларини оширишга хизмат қилмоқда. Республикамиз таълим тизимини ислоҳ
қилишда хорижий тажрибаларга асосланган халқаро стандартларга мос келувчи ўқув
дастурлари

билан

мувофиқлаштириш

олий

педагогик

таълим

тизимини

такомиллаштиришга асос бўлди. Бу борада 2017-2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегиясида мамлакатимизда таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро
стандартларини жорий қилиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг
сифати ҳамда самарадорлигини ошириш, илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятни
рағбатлантириш, илмий ва инновацион ютуқларни амалиётга жорий қилишнинг
самарали механизмларини яратиш”, кадрлар тайёрлашнинг сифат даражасини ошириш,
халқаро стандартлар асосида малакали мутахассислар тайёрлаш учун зарур шарт-
шароитларни яратиш

ҳар бир олий таълим муассасаси жаҳоннинг етакчи илмий-таълим

муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиши ва талабаларнинг
креативлик қобилиятларини ривожлантириш, олий таълим даражасини намунали босқичга
олиб чиқиш ва тубдан такомиллаштириш асосий вазифалар сифатида белгиланди.

Ҳозирги вақтда таълим дастурларини амалга оширишда жаҳон амалиёти кредит-

модуль тизимлари деб аталадиган тизимлардан фойдаланади, бунда кредит ўқитиш
сифатининг ўлчови сифатида тавсифланади. Кредит (credit) тушунчаси бу ҳолда ҳар бир
ўқув фанининг таълим ва касбий тайёргарлик мазмунига қўшган ҳиссасини ҳисобга
олиш имконини берадиган миқдорий хусусиятни англатади. Олий таълимга нисбатан
“модул” термини ўқув фанининг ўқув ва касбий дастурининг ҳужжатлаштирилган мантиқий
бирлигини англатади.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1079

Қобилиятли, тажрибали ўқитувчилар ўзларини ўқувчининг ўрнига қўя олади ва

шунга мувофиқ дарсларни ташкиллаштиради. Шунинг учун у баён этишнинг сифати ва
дарс ўтиш механизмини аниқ ва изчил режалаштиради. Бу турдаги ўқитувчилар ўз
фаолиятини замон талабларига мувофиқлаштирган ҳолда амалга ошириши барчага
маълум. Замановий таълим тизимини эса “компетенция” ва “интерактив метод”
атамаларисиз тасаввур қилиш мушкул.

Таълим тизимини шакллантиришда ўқув-

таълимий-компетенциянинг

ўрни алоҳида

аҳамиятга

эга.

Ўқув-таълимий-

компетенция- ўқувчининг таълим жараёнида олган билимларини амалиётга тадбиқ
эта олишидир. Мантиқий, методологик, қиёслаш, идрок қилиш, тадбиқ қилиш,ўз-
ўзини

баҳолаш фаолиятини ўз ичига олган ўзини-ўзи англашидаги билимлар

йиғиндиси деганидир.

Ўқувчиларга таълим бериш компитенциясини шакллантиришда

интерактив методлардан таълим соҳасида бевосита фойдаланилади.

Инглиз тили дунёдаги энг машҳур тил бўлиб, у 67 дан ортиқ

мамлакатларда сўзлашади ва БМТнинг олти тилидан биридир. Ҳеч бир бошқа тил бундай
статистика билан мақтана олмайди Инглиз тили - бу халқаро тил, шунинг учун умумий
ақлий ривожланишдан ташқари сиз саёҳат, иш, дам олиш ва бошқа кўп имкониятларга эга
бўласиз. Бу усулда дарс ўтиш секинлик билан бизнинг таълим тизимимизга ҳам кириб
келмоқда.

Бугунги кунда дунёнинг кўплаб давлатларида ушбу тизим барча олий таълим

муассасаларининг интеграциясини таъминлаш, таълимнинг ягона стандартини яратиш,
академик мобилликни йўлга қўйиш, касбий компетентликни унификация қилиш
учун амал қилади.

Европа университетларида кредит тизимидан фойдаланиш олий таълим тўғрисидаги

кўплаб янги қонунларга киритилган (Польша, Греция, Швеция, Финляндия, Австрия,
Португалия, Норвегия, Ирландия, Дания).

Масалан, Данияда 2001 йилдан бошлаб у мажбурий ҳисобланади ва унга мувофиқ

таълим бирликлари миқдори кредитларда кўрсатади.

Мазкур тизим асосида таълим жараёни - биринчи навбатда, восита сифатида

яратилган, талаба томонидан олинган таълимнинг умумий ўлчовини танлашга имкон
беради, унинг академик ҳаракатчанлиги учун зарур.

Талаба томонидан олинган кредитларни конвертация қилиш механизми сифатида

кредит тизимини яратиш ва ривожлантириш зарурати қуйидагилар:

- бу тизим чет элда ўқишнинг академик тан олинишини кафолатлайди;
- кенг қамровли ўқув курсларига киришни таъминлайди;
- қув режаларининг шаффофлигини таъминлаш
-

ўқув жараёнининг мазмуни ҳақида батафсил маълумот олиш; - академик тан

олиш масалаларини ҳал қилишда ёрдам бериш;

- ўқув режаси курслари тузилишини аниқроқ акс эттириш;
- талабаларнинг иш юки ва ўқув натижалари;

-

университетлар ўзларининг мустақиллигини ва барча қарорлар учун

жавобгарлигини сақлаб қоладилар;

- бошқа университетдаги академик ҳаёт билан танишиш;


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1080

- талабаларнинг ҳаракатчанлик дастурлари;
- чет элда кейинги таълим олиш имконияти;

- чет элда ўқигандан кейин ўз ватанига қайтмасликни танлаши мумкин;

- малака олиш учун мезбон университетда қолиш имконияти;
- узлуксиз таълим жараёни.
Жамиятни барча соҳаларини рақамлаштириш шароитида кредит-модулга

асосланган таълим тизими мустақил таълим кўникмаларини шакллантириш, келажак
касбига кўп жиҳатдан мос бўлган фанларни танлаш имконини беради.

Кредит-модул тизими талаба юкламасини ўлчаш бирликлари сифатида

модулли таълим технологиялари ва European Credit Transfer and Accumulation System

- ECTS кредитлари бирлигига асосланган ўқув жараёнини ташкил этиш моделидир1.
Ўқув жараёнини ташкил этишнинг кредит-модул тизими қуйидаги концептуал вазифаларни
ижобий ҳал этиш учун мўлжалланган:

-

ҳар бир модулнинг ўзлаштирилишини текширган ҳолда фан материалини

модулларга бўлиш;

- билимларни баҳолашнинг кенгроқ шкаласидан фойдаланиш; - билим олишнинг

шаффофлигини ошириш;

- семестр давомида талабаларнинг тизимли мустақил ишларини рағбатлантириш; -

таълим жараёнида мустақил таълим олишнинг улушини ошириш;

-

таълим дастурларининг меҳнат бозорида мутахассисга қўйилган талабдан

келиб чиқиб ўзгартириш мумкинлиги;

- таълимда соғлом ижодий ва илмий рақобатни жорий этиш.
Ушбу тизимга кўра ОТМда ўтиладиган ҳар бир фан ўқиш юкламаси миқдорига

қараб, кредитларда

акс этади. Масалан, ҳар бир фан ўртача 5-7 кредитларда акс этиши

мумкин. Талаба эса ўқув йилида муайян миқдорда кредитлар тўплаб бориши мумкин ва
бу миқдорга қараб, унга бакалавр ёки магистр даражаси берилади. Масалан,
бакалавр даражасини қўлга киритиш учун жами 240 кредит тўплаш талаб этилиши
мумкин.

Замонавий асосларда таълимда кредит-модул тизимидан фойдаланиш қуйидаги

вазифа ва мақсадларда ўқув жараёнини такомиллаштириш ва ижобий ўзгартириш
имкониятини очиб беради:

- ўқув жараёнини шахсга йўналтирилган форматда ташкил этиш;

- таълим олувчи - талабаларга индивидуал ўқув режаларини тузиш, фанларни

ўзлаштириш кетма-кетлигини эркин белгилаш, шахсий семестр ўқув жадвалларини
мустақил равишда тузиш имкониятини бериш;

-

талабаларнинг ўқув-ўзлаштириш фаолияти натижаларини баҳолашнинг

рағбатлантирувчи балл-рейтинг тизими;

-

таълим мазмуни бўйича ўқув режалари, дастурлари ва стандартларини

шакллантириш ва доимий равишда ишлаб чиқиш;

- ўқитувчиларга академик эркинликни, шу жумладан ўқитиш усулларини

эркин танлаш ҳуқуқини бериш;


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1081

- ўқув тўловлари ва ўқитувчиларнинг иш ҳақи миқдорининг иқтисодий

ҳисоб-китоблари;

- муассасанинг таркибий бўлинмаларининг бюджетини шакллантириш.
Шуни таъкидлаш керакки, талабанинг ўқув фаолиятини баҳолашнинг балл-

рейтинг тизими талаба томонидан дарслик ёки маърузадан олинган маълумотни
ўзлаштириш, ўқитувчи маълумотни узатиш сифатини баҳолаш қобилияти билан
чекланган эди, бу кўпинча талабанинг интеллектуал ривожланишининг умумий
даражаси билан белгиланади.

Ҳозирги вақтда қўлланиладиган кредит-модул тизими талабага муҳокама

қилинаётган мавзу бўйича эркин гапириш имконини беради ва бу, ўз навбатида,
мантиқий боғлиқликларни шакллантириш имкониятларини очиб беради, бу эса
танқидий, ижодий фикрлашни ривожлантиришга

ёрдам беради ва талабани пассив

тингловчидан фаол иштирокчисига айлантиради.

Ўқитувчиларга ўқитиш усулларини эркин танлаш ҳуқуқини бериш дарсларни

ролли ўйинлар шаклида ўтказиш имконини беради, бу эса талабалар қабул қилинган
қарор учун ўз масъулиятини англаш имконини берадиган кейс-стади, лойиҳалаш

технологияларига асосланган амалий муаммоларни ҳал қилишда иштирок этадилар.
Бундай ўқитиш усули нафақат билим сифатини, балки уни амалда қўллаш қобилиятини
баҳолашга имкон беради.

Тадқиқотчининг фикрича, кредит-модулли тизимнинг асосий афзалликларидан

бири, ўқув фанларини талабалар учун мазмунли бўлган таълим йўналишида
жойлаштириш талаба учун бир-бирига қандай мос келишини “кўриш” ва танлаш
имконини беради.

Маълумки, ривожланган давлатларнинг замонавий таълим тизими олдида турган

муҳим вазифа Болонья жараёни

тамойилларини амалга ошириш контекстида - олий

таълим сифатини таъминлаш; ягона таълим майдонини яратиш; таълим тизимини
уйғунлаштириш; умумий стандартларини яратиш; кредит-модулли ўқитиш тизимини
жорий этишдан иборат эди.

Болонья жараёнининг мақсади ва вазифалари, таълим мазмуни ва амалиётини

ташкил этиш шакли, шунингдек, ўқув жараёнини шакллантириш усули битирувчи
учун зарур бўлган касбий ва ижтимоий компетенцияларни шакллантиришга хизмат
қилади.

Кредитнинг ўзи маълум вақт ичида маълум ўқув натижаларига эришиш билан

боғлиқ. Дарҳақиқат, академик кредит талаб қилинадиган таълим натижасига эришиш учун
ўқитувчи ва талабанинг меҳнати миқдорини белгилайди. Кредит нафақат аудитория
ишлари, балки талабанинг мустақил ишлаши учун ҳам мўлжалланган соатларни ўз
ичига олади.

Ҳозирги вақтда мамлакатимиз олий таълими дунё олий таълим ҳудудининг бир

қисмига айлантирадиган глобал ўзгариш жараёнларини бошидан кечитрмоқда.
Давлатимиз раҳбари томонидан олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга
бағишланган видеоселектор йиғилишида мазкур йўналишдаги приоритет вазифаларни
белгилаб берилди:


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1082

-

бошқарув кенгашларининг ролини ошириш ва олий таълим муассасалари

кафедралари ваколатларини кенгайтириш;

-

ўқув жараёнини рақамли иқтисод ва бозор талабларига мувофиқлаштириш,

ишлаб чиқариш билан боғлаш ва ўқувчиларнинг ўз устида ишлаши учун шароит яратиш;

-

ОТМ ва университетларнинг илмий салоҳиятини ошириш, фан ва

инновацияларни изчил ривожлантириш;

-

соҳани рақамлаштириш орқали ўқитувчилар ва талабаларнинг ҳужжат

алмашинув жараёнида бюрократия ва коррупцияни камайтириш.

- таълим стандартларини халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш;

ихчамлаштириш, мантиқийлигини таъминлаш.

Мазкур вазифаларни самарали амалга ошириш учун ОТМга ўқув-илмий ва

ташкилий бошқарув масалалари бўйича мустақил қарорлар қабул қилиш ваколатлари
берилди. ОТМ кенгаши ўқув режа, илмий лойиҳаларни жорий этиш, профессор-
ўқитувчиларнинг ўқув юкламалари, таълим шаклларини белгилаш бўйича қарорлар
қабул қилиш имкониятига эга.

Бундан ташқари, олий маълумот талаб қиладиган касблар рўйхатини

оптималлаштириш, иқтисодиёт тармоқлари томонидан талаб қилинадиган янги
мутахассисликларни жорий этиш вазифаси қўйилди, кредит-модул тизимига ўтиш
рақамли технологияларни жорий этишга бўлган эҳтиёжни янада оширади. Шу ўринда
2020 йилда Вазирлар Маҳкамасининг

“Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини

ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул
қилинганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Мазкур ҳужжатга кўра, 2020-2021 ўқув йилидан
бошлаб олий ўқув юртларида ўқув жараёни қуйидагиларни назарда тутувчи босқичма-
босқич кредит-модул тизимига ўтказиш амалга оширилмоқда:

-

таълим дастурининг модулли тузилиши.

-

муайян мутахассислик бўйича ўқув материали алоҳида блокларга -

модулларга бўлиниши;

-

таълим олувчи ўз мутахассислиги доирасида модулни мажбурий режимда

ўрганиши; - таълим дастурларининг ижтимоий мослашувчанлигини ошириш;

-

таълим муҳитининг ҳамкорлик тамойилига асосланиши;

-

талабанинг индивидуал ўқув режасини шакллантиришдаги иштироки;

-

мустақил таълим, лойиҳалар, ижодий ишлар (тақдимотлар) тайёрлаш,

қўшимча адабиётларни ўрганиш;

-

электрон таълим ресурсларини қўллаш;

-

self-education, мустақил иш қобилиятларини ривожлантириш.

Мамлакатимизда кредит-модуль тизими мамлакатимиз педагог кадрлар тайёрлаш

тизимини

такомиллаштириш,

педагог

кадрларнинг

касбий

компетентлигини

ривожлантириш, касбий тайёргарликнинг самарадорлигини ошириш, касбга оид амалий
компетенцияларни ўзлаштириш имконини беради.

Хусусан,

бўлажак

педагогларнинг

касбий

компетентлик

даражасини

ривожлантириш, таълим самарадорлигини ошириш, хусусан, бўлажак педагог кадрларни
инновацион фаолиятга йуналтириш, олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёнига


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1083

таълим трендлари, инновациялар ва рақамли технологияларни татбик этиш, илғор
хорижий тажрибаларни ўзлаштириш приоритет вазифалар сифатида тавсифланади.

Хорижда ва мамлакатимизда бўлажак педагог кадрларнинг касбий тайёргарлигини

турли аспектларда такомиллаштиришга доир фундаментал тадқиқотлар, касбий
компетентликни шакллантиришнинг назарий асослари, таълим амалиётига инновацион
технологияларни татбиқ этиш, дистант таълим, модулли технологиялар муаммолари
Robert Wagenaar, Е.С.Полат, А.В.Хуторской, Н. Муслимов, Р. Жўраев, У. Бегимқулов, У.
Иноятов, Ш.С.Шарипов, Н.И.Тайлаков, У.Маҳкамов, О.Мусурманова каби олимлар
томонидан тадкик килинган.

Соҳага оид муаммолар қаторида бўлажак педагогларнинг амалий компетентлигини

оширишга оид замонавий ахборот-таълим муҳитининг дидактик таъминотининг етарли
эмаслиги, ўқув дастурларида компетентлик дефинициясининг етарли акс этмаганлиги;
талабаларнинг танқидий ва ижодий тафаккурини ошириш, улкан ҳажмдаги маълумотлар
билан ишлаш, лойиҳалаш услубларини қўллаш етарли ташкил этилмаганлигини
кўрсатади.

Таклиф ва тавсиялар:

-

амалий компетентликни ошириш бўйича касбий тайёргарлик фаолиятида

лойиҳалаш технологияларидан самарали фойдаланиш;

-

бўлажак педагогларнинг ўқув жараёнини ташкил этишнинг кредит-модул

тизимига рақамли технологияларни кенгроқ татбиқ этиш;

- педагогик амалиётни таълим муассасалари негизида ўтказиш;

- кредит-модул тизимининг энг муҳим омили бўлган ўқитувчи ва талабанинг

хамкорлик технологияларини ривожлантириш;

- мутахассисларнинг ижодий ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;

-

модулларни меҳнат бозорида педагог шахсига қўйилган талаблар, назарий-

амалий билим, компетентлиги билан коррелят тарзда мувофиқлаштириб бориш.

-

бўлажак талабаларни хорижий грантлар, илмий лойиҳаларда иштирокини

мотивациялаш;

- касбий компетентлик тизимига фасилитация, тьюторинг элементларини татбиқ

этиш;

узлуксиз билим олиш концепцияси ва меҳнат бозори талабидан келиб чиқиб,

зарур назарий-амалий билимларни эгаллаш, амалий кўникмаларини шакллантириш.

REFERENCES

1.

Усмонов Б., Хабибуллаев Р. Олий ўқув юртларида ўқув жараёнини кредит-модуль
тизимида ташкил қилиш. Ўқув қўлланма. Тошкент, 2020 й.

2.

Robert Wagenaar, A History of ECTS, 1989-2019. Developing a World Standard for
Credit Transfer and Accumulation in Higher Education. International Tuning
Academy, 2020. Available at.

3.

Уразгалиева Р.И., Роль методов активного обучения при кредитной системе / Р.И.
Уразгалиева // Высшая школа Казахстана: науч.прил. Поиск, 2007. № 4. С. 48 - 51.

4.

Полат Е.С., Бухаркина М.Ю. Современные педагогические и информационные


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1084

технологии в системе образования: Учеб. пособие для студ. высш. учебн.
заведений // М.: Издательский центр "Академия", 2010. - 368 с.

5.

Бегимкулов У.Ш. Педагогик таълим жараёнларини ахборотлаштиришни ташкил
этиш ва бошқариш назарияси ва амалиёти. Пед.фан.док. ... дисс.-Т.:2007.-305 б.;

6.

Джураев Р.Х. Организационно-педагогические основы интенсификации системы
профессиональной

подготовке

в учебных

заведениях

профессионального

образования. Автореф. дисс...док. пед. наук. -СПб.:1995. - 43 с.;

7.

Мусурманова О. // Узлуксиз таълим тизимида ўқитувчиларни касбий-педагогик
компетентлигини ривожлантириш муаммолари ва истиқболлари: республика
илмий-амалий анжумани материаллари. – Тошкент, Низомий номидаги ТДПУ,
2013. - Б. 112-118.;

8.

Маҳкамов У.И.

Юқори

синф

ўқувчиларида

ахлоқий

маданиятни

шакллантиришининг педагогик асослари: Педагогика фанлари доктори. ... дисс.
– Т., 1998. – 286 б.;

References

Усмонов Б., Хабибуллаев Р. Олий ўқув юртларида ўқув жараёнини кредит-модуль тизимида ташкил қилиш. Ўқув қўлланма.Тошкент, 2020 й.

RobertWagenaar, A History of ECTS, 1989-2019.Developing a World Standard for Credit Transfer and Accumulation in Higher Education. International Tuning Academy, 2020. Available at.

Уразгалиева Р.И., Роль методов активного обучения при кредитной системе / Р.И. Уразгалиева // Высшая школа Казахстана: науч.прил. Поиск,2007.№ 4.С. 48 - 51.

Полат Е.С., Бухаркина М.Ю. Современные педагогические и информационные технологии в системе образования: Учеб. пособие для студ. высш. учебн. заведений // М.: Издательский центр "Академия", 2010. - 368 с.

Бегимкулов У.Ш. Педагогик таълим жараёнларини ахборотлаштиришни ташкил этиш ва бошқариш назарияси ва амалиёти. Пед.фан.док. ... дисс.-Т.:2007.-305 б.;

Джураев Р.Х. Организационно-педагогические основы интенсификации системы профессиональной подготовке вучебных заведениях профессионального образования. Автореф. дисс...док. пед.наук. -СПб.:1995. - 43 с.;

Мусурманова О. // Узлуксиз таълим тизимида ўқитувчиларни касбий-педагогик компетентлигини ривожлантириш муаммолари ва истиқболлари: республика илмий-амалий анжумани материаллари. – Тошкент, Низомий номидаги ТДПУ, 2013. - Б. 112-118.;

Маҳкамов У.И. Юқори синф ўқувчиларида ахлоқий маданиятни шакллантиришининг педагогик асослари: Педагогика фанлари доктори. ... дисс. – Т., 1998. – 286 б.;

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов