REQUIREMENTS FOR THE EXPORT OF FOOD TO EUROPEAN COUNTRIES

HAC
Google Scholar
Branch of knowledge

Keywords:

Abstract

This article describes the procedure for applying technical and regulatory requirements when importing food products into the European Union.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

172

ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕВРОПА ДАВЛАТЛАРИГА ЭКСПОРТ

ҚИЛИШ УЧУН ТАЛАБЛАР

Исломов Сохиб Яхшибекович

Тошкент давлат аграр

университети биринчи проректори

Ражабов Донёрбек Бахтиёрович

Тошкент давлат аграр университети талабаси

Бекметова Чаросхон Шихназар қизи

Тошкент давлат аграр университети талабаси

https://doi.org/10.5281/zenodo.8135178

Анотация.

Мазкур мақолада Европа иттифоқига озиқ-овқат маҳсулотларини олиб

киришга қўйилган техник ва меъёрий талаблардан фойдаланиш тартиб баён этилган.

Калит сўзлар:

Европа иттифоқи, озиқ-овқат, экспорт, импорт, мувофиқ, экспорт

қилувчи, мувофиқлик белгиси.

REQUIREMENTS FOR THE EXPORT OF FOOD TO EUROPEAN COUNTRIES

Abstract.

This article describes the procedure for applying technical and regulatory

requirements when importing food products into the European Union.

Key words:

EU, Food, Export, Import, conform, exporter, conformity mark.

ТРЕБОВАНИЯ К ЭКСПОРТУ ПРОДУКТОВ ПИТАНИЯ В ЕВРОПЕЙСКИЕ

СТРАНЫ

Аннотация.

В данной статье описан порядок применения технических и

нормативных требований при ввозе пищевых продуктов в Европейский Союз.

Ключевые слова:

ЕС, продовольствие, экспорт, импорт, соответствие, экспортер,

знак соответствия.


Европа Иттифоқи жахондаги энг йирик ягона бозордир. Европа иттифоқи

мамлакатларига экспорт қилувчилар 28 та мамлакатнинг тахминан 500 миллионлик
истеъмолчиси мавжуд бўлган улкан бозордан, жуда фойдали тарзда фойдаланиш
имкониятига эга бўладилар.

Европа Иттифоқининг (кейинги ўринларда қисқартилган ҳолда ЕИ дейилади) озиқ-

овқат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг айрим талаблари Европа Иттифоқига экспорт
қилинаётган барча озиқ-овқат маҳсулотларига ва озуқага қўлланилади. Озиқ-овқат
маҳсулотлари ва озуқа операторлари озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда озуқа ишлаб чиқариш
ва тақсимлашнинг барча босқичларида қуйидаги талабларга риоя қилиши керак:

I.

Озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя килиш
(мувофиқлик ёки эквивалентлик).

II.

Кузатиб текшириш мумкинлиги.

III.

Импорт қилувчиларнинг жавобгарлиги.

1.

Озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш

(мувофиқлик ёки эквивалентлик).

Импорт қилинаётган озиқ-овқат ва озуқа маҳсулотлари

озиқ-овқат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг тегишли талабларига ёки ЕИ томонидан
тенг қийматли деб эътироф этилган шартларга мувофиқ келиши керак. Экспорт қилувчи
мамлакатнинг ваколатли органи маҳсулотингизнинг ЕИ талабларига мувофиқ келиши ёки
уларга тенг эканлиги тўғрисида кафолат бериши керак.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

173

2.

Кузатиб текшириш мумкинлиги.

ЕИ қонуни кузатиб текширишни озиқ-овқат

маҳсулотларида фойдаланиладиган исталган озиқ-овқат маҳсулотлари, озуқа ва
ингредиентларни ишлаб чиқаришнинг, қайта ишлашнинг ва тақсимлашнинг барча
босқичларида кузатиш имконияти сифатида белгилайди. Гарчи кузатиш қоидалари Европа
Иттифоқидан ташқарида қўлланмаса-да, ушбу талаб маҳсулотингизни Европа Иттифоқига
импорт қилувчига татбиқ этилади, чунки у маҳсулот ишлаб чиқарилган мамлакатдаги
етказиб берувчини идентификация қилиши ва рўйхатдан ўтказиши керак.

Сиз озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилувчи сифатида маҳсулотни тўғридан-

тўғри етказиб берувчини ва қабул қилувчини билишингиз керак.

3.

Импорт қилувчиларнинг жавобгарлиги

. Хар қандай озиқ-овқат оператори каби сиз

хам озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва тақсимлашнинг барча
босқичларида маҳсулот озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг
талабларига жавоб беришини кафолатлашингиз ҳамда назоратингиз остида бўлган
маҳсулотлар учун ушбу талабларнинг бажарилишини тасдиқлаш имкониятига эга
бўлишингиз керак.

Техник

талаблар.

Европа

Иттифоқига

олиб

кириладиган

товарлар

истеъмолчиларни ҳимоя қилиш учун ЕИнинг техник талабларига жавоб бериши керак.
Асосий талабларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: товарларнинг

ҳавфсизлиги,

стандартлаштириш, ўраб-жойлаштириш ва белги қўйиш.

Ишлаб чикарувчилар ва дистрибьюторларга қуйидаги мажбуриятлар юкланади:
• ҳавфсизликнинг умумий талабларига мувофиқ бўлган товарларни етказиб бериш;
• харидорларни товар билан боғлик таваккалчиликлар ва қурилиши мумкин бўлган

эхтиёткорлик чоралари тўғрисида хабадор қилиш;

• товарнинг ҳавфсиз эмаслиги аниқланган такдирда федерал хокимиятнинг тегишли

органларини хабардор килиш истеъмолчиларни химоя қилиш мақсадида уларга ёрдам
бериш.

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ЕИ даражасида ташкил этилган муайян

механизмлар ёрдамида бозорни назорат қиладилар ва товарларнинг ҳавфсизлиги коидалари
бажарилишини таъминлайдилар.

Стандартлаштириш

. "эскича ёндашув": техник ва тафсилотли принциплар аниқ

буюмларга йўналтирилган, ҳозиргача озиқ-овқатлар, автотранспорт воситалари, кимёвий
маҳсулотлар, пардоз-андоз буюмлари, синтетик кир ювиш воситалари, биоцидлар ва
фармацевтика буюмларини тартибга солувчи йўл-йўриқлар.

• "янгича ёндашув":
- ҳавфсизлик ва саломатликни мухофаза қилиш бўйича мажбурий умумий талаблар.
Улар товарлар гурухларига ёки оиласига нисбатан қўлланилади ва ЕИ бозорида

сотиш учун товарлар уларга мувофиқ булиши керак (масалан, саломатликни муҳофаза
қилиш, ҳавфсизлик, истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш);

-

техник бир буюмларнинг техник параметрлари уйғунлаштирилган стандарт-

параметр билан белгиланиши мумкин — ушбу стандартларга мувофиқ ишлаб чиқарилган
товарлар умумий талабларга мувофиқдир деб хисобланади.

ЕИ аъзо давлатларга уйғунлаштирилган стандартларни қўллашни тавсия этади.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

174

Мувофиқликни тасдиқлаш тартиб-таомили. Товарларнинг техник стандартларни

уйғунлаштиришга нисбатан йўл-йўриқлар билан белгиланган мажбурий талабларга
мувофиқлигини тасдиқлашни:

• ишлаб чиқарувчи, ёки;
• иккинчи томон бажаради.
Ҳар бир Европа Иттифоқи мамлакатининг "Ваколатли органлари" учинчи томон

жалб қилиш тақдирида мувофиқликни тасдиқлаш учун жавоб берадилар.

"СЕ"

мувофиқлик

белгиси

. СЕ белгиси маҳсулот барча қўлланиладиган йул-

йуриклар билан белгиланган асосий талабларга мувофиқлиги ва мувофиқликни
тасдиқлашдаги тегишли тартиб-таомилидан ўтганлигини кўрсатади.

СЕ белгиси:
• иккинчи томоннинг кўмаги талаб қилинадиган холатларда ишлаб чиқаришни

назорат килиш босқичида жалб этилган ваколатли ташкилотнинг идентификация рақами
кўрсатилган холда "СЕ" белгиси куринишидаги ягона шаклга эгадир;

• Буюмнинг узига, унинг кадогига ёки илова қилинадиган ҳужжатга босилади;
• тегишли буюмни ЕИ бозорида таркатиш имконини беради
Хар бир аъзо давлат бозорига жойлаштирилган товарларнинг зарур талабларга

мувофиқлигини текшириш максадида амалга ошириладиган бозор назорати учун масъул
бўлган органларни таъсис этадилар. Назорат чоралари ҳужжатларни текширишни ва/ёки
куздан кечиришни уз ичига олиши мумкин.

Белги

кўйиш

. ЕИ худудига таркатиладиган товарлар Европа Иттифоқининг белги

куйиш бўйича талабларига мувофиқ булиши керак, қуйидагилар унинг максади
хисобланади:

• харидорнинг соглиги, ҳавфсизлиги ва манфаатларини химоя килиш;
• товар тўғрисидаги маълумотларни такдим этиш таркибида нималар борлиги,

таркиби, ҳавфсиз фойдаланиш ва эхтиёткорликнинг махсус чоралари ва шу кабилар.

Ўраб

-

жойлаштириш

. ЕИ худудида кўп тарқалган ўраш атроф-муҳитни мухофаза

килиш талабларига ва харидорларнинг саломатлиги учун тахдидларнинг олдини олиш
максадида ишлаб чикилган талабларга мувофиқ булиши керак.

Юқорида келтирилган қисқача маълумотлар, ўз маҳсулотларини ЕИ мамлакатларига

экспорт қилишдан манфаатдор бўлган ишлаб чиқарувчилар учун мўлжалланган.

Экспорт қилишдан аввал сизнинг маҳсулотингиз сифат ва хафсизлик кўрсаткичлари

бўйича ахоли саломатлигини, истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилишга ҳамда атроф-
мухитни мухофаза қилишга қаратилган ЕИ қонун ҳужжатларининг талабларига муофиқ
келишига ишонч ҳосил қилиш зарур.

REFERENCES

1.

Абдувалиев А.А., Латипов В.Б., ва бошқ. “Стандартлаштириш, метрология,

сертификатлаштириш ва сифат”/Тошкент 2009й.

2.

Европа парламенти ва Кенгаши Умумий озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисидаги

қонун ҳужжатларининг 178/2002-сонли Регламенти.

3.

http://exporthelp.europa.eu/.

References

Абдувалиев А.А., Латипов В.Б., ва бошқ. “Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва сифат”/Тошкент 2009й.

Европа парламенти ва Кенгаши Умумий озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг 178/2002-сонли Регламенти.

http://exporthelp.europa.eu/.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов