RELATIONS IN THE FIELD OF RESIDENTIAL PRIVATIZATION

HAC
Google Scholar
Branch of knowledge
To share
Aminova, D. (2023). RELATIONS IN THE FIELD OF RESIDENTIAL PRIVATIZATION. Modern Science and Research, 2(7), 261–264. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/22146
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

This article focuses on the issues of relations in the field of residential privatization. Reasonable opinions and comments are used throughout the article.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

261

ТУРАР ЖОЙЛАРНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ СОҲАСИДАГИ МУНОСАБАТЛАР

Д.Аминова

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги

Судьялар олий мактаби тингловчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.8175197

Аннотация.

Мазкур мақолада турар жойларни хусусийлаштириш соҳасидаги

муносабатлар масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилган. Мақола давомида асосли фикр ва
мулоҳазалардан фойдаланилган.

Калит сўзлар:

турар жойларни хусусийлаштириш, халқ фаровонлигини

таъминлаш, ижтимоий муносабатлар.

RELATIONS IN THE FIELD OF RESIDENTIAL PRIVATIZATION

Abstract.

This article focuses on the issues of relations in the field of residential

privatization. Reasonable opinions and comments are used throughout the article.

Key words:

privatization of residences, provision of public welfare, social relations.

ОТНОШЕНИЯ В СФЕРЕ ПРИВАТИЗАЦИИ ЖИЛЬЯ

Аннотация.

Данная статья посвящена вопросам правоотношений в сфере

приватизации жилых помещений. На протяжении всей статьи используются
обоснованные мнения и комментарии.

Ключевые слова:

приватизация жилых помещений, обеспечение общественного

благосостояния, общественные отношения.


Жамиятнинг иқтисодий негизини мулк ташкил этади, ижтимоий-иқтисодий

тузилиши ҳам мулк билан, мулк кимга тегишли эканлиги билан баҳоланади. Хусусий
мулксиз ижтимоий муносабатларни ривожлантириш, халқ фаровонлигини таъминлашга
қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишни имконияти бўлмайди.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 47-моддасида ҳам

алоҳида таъкидланган.

Унга кўра, ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга.
Ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши

мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган
зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг
қийматда қопланиши таъминланади.

Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга

оширилиши учун шарт-шароитлар яратади.

Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш

тартиби қонун билан белгиланади.

Фуқаролик қонунчилигида белгиланган мулк ҳуқуқининг вужудга келиш

асосларидан бири давлат мулкини хусусийлаштириш ҳисобланади.

Республикамизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан иқтисодиётни бозор

қонуниятларига асосан қайта қуриш йўлида ўта муҳим тадбир ҳисобланувчи
хусусийлаштиришни амалга оширишга катта эътибор қаратилди. Чунки уша давр
хусусийлаштиришни талаб этар эди. Жаҳон тажрибаси инобатга олинган ҳолда
Ўзбекистоннинг ўз хусусийлаштириш модели ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон

Республикада

мулкни

давлат

тасарруфидан

чиқариш

ва

хусусийлаштиришга ёндашувнинг асосий хусусияти – уни дастурлар асосида босқичма -


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

262

босқич амалга оширишдан иборатлиги ҳисобланади. Агар 1990-1991 йилларни ислоҳотлар
тажрибасини орттириш ва ўрганиш даври деб ҳисоблаш мумкин бўлса, 1992-1994 йиллар
фаол хусусийлаштиришнинг дастлабки босқичига айланди.

Ана шу мақсадда 1993 йил 7 майда “Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш

тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди.

Қонун, унинг муқаддимасида айтилганидек, “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришнинг ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий асосларини
ва тартибини белгилаб беради”.

1

Бундан ташқари, хусусийлаштириш соҳасида вужудга

келадиган муносабатларни тартибга солади.

Хусусийлаштиришнинг ҳуқуқий натижаси-бу турар-жой биноларига ҳақиқий ва

мажбурий ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши тушунилади. Бунда шунга алоҳида эьтибор бериш
лозимки, хусусийлаштириш соҳасидаги муносабатлар давлат ва хусусийлаштириш
субъектлари ўртасида пайдо бўлади. Чунки хусусийлаштиришнинг асосий мақсади бу
оммавий мулкнинг хусусий мулкка ўзгариши ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексининг 213-моддасига кўра, Республика мулки ва маъмурий-ҳудудий
тузилмалар мулкидан (муниципал мулк) иборат бўлган давлат мулки оммавий мулкдир,

2

деб кўрсатилган.

Хусусийлаштиришнинг муҳим иккита асоси мавжуд бўлиб, биринчиси учун

бўлиниш асоси мулк шакли, иккинчиси учун - мақсад ва уй-жой фондидан фойдаланиш
усуллари ташкил этади. Биринчи асоси яна оммавий мулкнинг хусусий мулкка ўзгариши
бўлса, иккинчиси эса мулкдорнинг хусусийлаштирилган уй-жойни сақлаши ва ундан
фойдаланиши, кўрсатилган хизматлар учун тегишли тўловлар тўлаши ҳисобланади. Уй-
жойларни хусусийлаштириш нафақат аҳоли, балки давлат учун ҳам зарурдир. Бу мавжуд
уй-жой фондини сақлаш ва улардан фойдаланишни яхшилайди. Хусусийлаштириш турар-
жой биноларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни юқори сифат даражасига
кўтариш имконини беради, чунки шартнома бўйича уй-жой коммунал хизматлари учун ҳақ
тўлайдиган уй-жой мулкдори ҳам кўрсатилаётган хизматларнинг тегишли сифатини талаб
қилади.

Хусусийлаштирилиши муносабати билан ҳуқуқий жиҳатдан алоҳида тартибга

солиш талаб этиладиган турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи юзага келиши билан боғлиқ
бўлган, мулкдор ва квартирани хусусийлаштиришга розилик берган шахслар томонидан
хусусийлаштирилган турар жойлардан фойдаланиш, эгалик қилиш ва уларни тасарруф
этиш тартиби ўзига хос хусусиятлари эга. Чунки хусусийлаштирилаётган турар жойда
яшаётган барча ижарачиларнинг розилиги билан улар эгаллаб турган турар жой
хусусийлаштирилиши мумкин, бунда хусусийлаштиришнинг ҳар бир иштирокчисида
(ижарачида) квартирага нисбатан умумий ҳиссали мулк ҳуқуқи вужудга келади.
Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш субъектларига давлат уй-жой фондини
хусусийлаштириш ҳуқуқи фақат бир марта берилади.

Хусусийлаштирилган турар жойда уни хусусийлаштирилишига розилик берган уй

эгасининг бошқа оила аъзолари яшаётган бўлсалар, уларнинг ҳаммаси шу турар жойнинг
эгаси ҳисобланадилар, эгаллаб келинаётган турар жой эса хусусийлаштириш натижасида
умумий мулкка айланади. Бу қоида турар жой эгасининг вақтинча бу ерда яшамаётган оила
аъзоларига ҳам тадбиқ қилинади.

Ижарачи билан бирга яшаётган ва унинг оила аъзоси ёки собиқ оила аъзоси бўлиб

ҳисобланган вояга етмаган шахслар ижарага олиш шартномасидан келиб чиқадиган барча


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

263

ҳуқуқлардан тенг фойдаланишлари сабабли улар эгаллаб турган турар жойлари
хусусийлаштирилган тақдирда вояга етган фойдаланувчилар билан тенг равишда шу турар
жойга нисбатан умумий эгалик ҳуқуқига эга бўладилар.

“Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ икки

ёки ундан зиёд ижарачи яшаб турган квартиралар барча ижарачиларнинг розилиги бўлмаса,
хусусийлаштирилиши мумкин эмас.

2

Бу эса хусусийлаштиришнинг “Ошкоралик,

ижтимоий адолатга риоя этилиши” принципига асосланганлини кўришимиз мумкин.

Ўзбекистон

Республикаси

Уй-жой

кодексининг

32-моддасига

кўра,

хусусийлаштирилган квартира ёки уй мулкдорининг вояга етган оила аъзолари ва уй-
жойнинг хусусийлаштирилишига розилик берган шахслар ҳам уларнинг умумий мулки
бўлмиш хусусийлаштирилган квартира ёки уйга нисбатан қонунда белгиланган тартибда
тенг ҳуқуқларга эга бўладилар ва тенг мажбуриятларни бажарадилар. Шу сабабли, эр
(хотин) ва оила аъзолари, уй-жойни хусусийлаштирилишига розилик берган шахслар
умумий биргаликдаги мулк иштирокчиларига айланади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 225-моддасига асосан, агар

биргаликдаги мулк иштирокчилари ўртасидаги келишув билан бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, улар умумий мулкка биргалашиб эгалик қиладилар ва ундан
фойдаланадилар.

Биргаликдаги мулк бўлган мол-мулк барча иштирокчиларнинг розилиги билан

тасарруф этилади, мол-мулкни тасарруф этиш хусусидаги битим иштирокчилардан қайси
бири томонидан тузилаётган бўлишидан қатъи назар, бундай розилик талаб қилинади.

Шу билан бирга, ушбу қоида турмуш ўртоқлардан бири рўйхатдан ўтмаган ва турар-

жой биноларини хусусийлаштиришга рози бўлмаган ҳолатларга нисбатан қўлланилмайди,
гарчи у унда яшаган бўлса ҳам. Бундай ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Оила
кодексининг 23-моддаси талабларига асосланиб, турмуш ўртоқларнинг умумий
биргаликдаги мулки тамойилининг қўлланилиши нотўғри.

Шу билан бирга хусусийлаштирилган турар-жойни олди-сотди шартномасини

тасдиқлашда, мулкдорнинг хусусийлаштиришга розилик бермаган яъни қатнашмаган ва
алоҳида

яшайдиган

турмуш

ўртоғининг

розилигини

олмасдан

шартномани

расмийлаштиришнинг имконияти борми деган савол туғилади.

“Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонунининг ўзига хос

хусусияти шундан иборатки, давлат уй-жой фонди таркибидаги уйларда ижара шартномаси
асосида турар жойни эгаллаб турган фуқаролар биргаликда яшаб турган барча балоғат
ёшидаги оила аъзолари ва турар жой майдонида ҳақи бўлган бошқа шахсларнинг розилиги
билан шу турар жойни ушбу қонунда кўзда тутилган шартларда ўз мулки қилиб, шу
жумладан биргаликда ёки улушбай асосида эгалик қилиш учун сотиб олишга ҳақлидирлар.
Бинобарин, хусусийлаштирилган турар-жой биноларига мулк ҳуқуқи фақат яшаш
майдонига эга бўлган, хусусийлаштиришга розилик берган шахсларда вужудга келади, бу
ҳолатда унинг оилавий аҳволи эътиборга олинмайди.

Олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя шартномалари амалга оширилгандан сўнг,

шунингдек, мулкчилик ҳуқуқи меросхўрлик тартибида ўтгандан сўнг, бошқаларга бериш
ёки мерос қилиб қолдириш вақтидан қатъи назар, квартира (квартиранинг бир қисми), уй
(уйнинг бир қисми) хусусийлаштирилган уй-жой мақомини йўқотади.

Нотариал тартибда расмийлаштирилган, олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш

шартномаси, шунингдек, қонун билан белгиланган тартибда берилган меросхўрлик ҳуқуқи


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

264

тўғрисидаги гувоҳнома илгари хусусийлаштирилган сотиб олинган уй-жойга эгалик қилиш
ҳуқуқини берувчи ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат бўлиб ҳисобланади.

REFERENCES

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.

2.

“Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги

қонун. 07.05.1993 й

3.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси.

4.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодекси.

5.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи ялпи мажлисидаги
нутқи. 16.11.2022 й.


References

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.

“Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонун. 07.05.1993 й

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодекси.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи ялпи мажлисидаги нутқи. 16.11.2022 й.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов