ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1321
ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Холмуродов Бунёд Бекмурот ўғли
Хамраева Дилдора Атамуратовна
Навоий вилояти юридик техникуми
ҳуқуқшунос ўқитувчилари
https://doi.org/10.5281/zenodo.10449886
Аннотация
. Мазкур мақола маҳаллий даражада амалга оширилаётган
жамоатчилик назорати институти фуқаролик жамияти тизимининг элементи
сифатида тақдим этилган. Қонунчилик ёндашувлари баён этилган, жамоатчилик
назоратини тартибга солувчи мавжуд минтақавий ҳуқуқий ҳужжатлар тақдим этилган
ва таснифланган, улардаги муаммолари таҳлил қилинган.
Калит сўзлар:
маҳаллий бошқарув, фуқаролик жамияти институтлари, маҳаллий
аҳоли, жамоатчилик назорати, ваколатлар, таъсир механизмлари.
LEGAL BASIS OF PUBLIC CONTROL
Аbstract.
This article is presented as an element of the civil society system of the institution
of public control implemented at the local level. Legislative approaches are described, existing
regional legal documents regulating public control are presented and classified, and their
problems are analyzed.
Кey words:
local government, civil society institutions, local population, public control,
powers, influence mechanisms.
ПРАВОВЫЕ ОСНОВЫ ОБЩЕСТВЕННОГО КОНТРОЛЯ
Аннотация.
В
данной
статье
институт общественного
контроля,
осуществляемый на местном уровне, представлен как элемент системы гражданского
общества. Изложены законодательные подходы, представлены и классифицированы
существующие региональные правовые акты, регулирующие общественный контроль,
проанализированы их проблемы.
Ключевые слова:
местное самоуправление, институты гражданского общества,
местное население, общественный контроль, полномочия, механизмы влияния.
Жамоатчилик назорати
– давлат органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш
органлари, давлат ва шаҳар ташкилотлари, давлат қонунларга мувофиқ алоҳида давлат
ваколатларини амалга оширувчи бошқа органлар ва ташкилотларнинг фаолиятини назорат
қилиш мақсадида амалга ошириладиган жамоатчилик назорати субъектларининг фаолияти,
шунингдек, улар томонидан чиқарилган ҳаракатлар ва қарорларни жамоатчилик томонидан
текшириш, таҳлил қилиш ва жамоатчилик томонидан баҳолаш ҳисобланади. Жамоатчилик
назорати тушунчаси кенгроқ таҳлил қиладиган бўлсак, фуқаролик жамиятни қуришда
жамоатчилик назорати унинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Давлат бошқарувида қонунийликни таьминлашда инсон, унинг ҳуқуқлари ва
эркинликларини ҳар томонлама ҳимоя қилиниши ҳамда адолатни таьминлашда
жамоатчилик назорати катта аҳамият касб этади. Чунки давлат органлари ўз фаолияти
давомида ўзбошимчаликка йўл қўймаслиги, қабул қилинган қонунлар фақатгина давлат
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1322
мафаатларига хизмат қилмаслиги ва оддий халқ манфаатларидан кўра давлат
мансабдорларга хизмат қилмаслиги зарур.
Жамоатчилик назоратининг субъекти ва объекти
“Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасига асосан жамоатчилик
назоратининг субъектларига қуйидагилар киради:
Ўзбекистон Республикаи фуқаролари;
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
Қонунчиликда белгиланган тартибда рўйҳатга олинган нодавлат нотижорат
ташкилотлари;
Оммавий ахборот воситалари жамоатчилик назорати субъектлари ҳисобланади.
Бундан ташқари жамоатчилик кенгашлари, комиссиялари ва бошқа ташкилий
тузилмалар томонидан қонунчиликка мувофиқ жамоатчилик назорати амалга оширади.
“Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунга асосан миллий давлатчилигимизнинг
ўзига ҳос кўринишларидан бири бўлган маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг
субеъкт сифатида баҳоланиши алоҳида аҳамият касб этади. Қонуннинг 14-моддасига
асосан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан давлат органлари
мансабдор шахсларининг ҳисоботлари ва ахборотини эшитиш белгиланган.
Жамаотчилик назоратини объекти.
“Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонун 4-моддасига асосан жамоатчилик
назоратининг объектига қуйидагича таъриф берилган:
Давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг: қабул қилинаётган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, қарорларда, шунингдек ривожланиш давлат, тармоқ ва
ҳудудий дастурларида жамоатчилик манфаатларини, жамоатчилик фикрини ҳисобга
олишга;
фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини,
жамият манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик талабларининг ижро
этилишини таъминлашга;
ўз зиммасига юклатилган, ижтимоий ва жамоатчилик манфаатларига дахлдор бўлган
вазифалар ва функцияларни бажаришга;
давлат хизматларини кўрсатишга;
ижтимоий шериклик доирасида амалга ошириладиган битимлар, шартномалар,
лойиҳалар ва дастурларни бажаришга доир фаолияти жамоатчилик назоратининг
объектидир.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган фуқаролик жамиятининг
шакллантиришда фуқаролик жамияти таркибидаги барча институтларининг бир-бири
билан ҳамкорлик қилиши муҳим аҳамият касб этади.
Жамоатчилик назоратининг асосий мақсади давлат бошқарув органлари томонидан
фуқаролар олдидаги барча мажбуриятларнинг қонунчилик талабларидан келиб чиқиб
бажарилишини назорат қилиш ҳисобланади. Қонуннинг 6-моддасига асосан жамоатчилик
назоратининг шакллари қуйидагилардан иборат:
- давлат органларига мурожаатлар ва сўровлар;
- давлат органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида иштирок этиш;
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1323
- жамоатчилик муҳокамаси;
- жамоатчилик эшитуви;
- жамоатчилик мониторинги;
- жамоатчилик экспертизаси;
- жамоатчилик фикрини ўрганиш;
- фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан давлат органлари
мансабдор шахсларининг ҳисоботлари ва ахборотини эшитиш.
Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, мазкур Қонун давлат органлари ҳамда мансабдор
шахслари фаолияти самарадорлигини янада оширишга, энг муҳими, бевосита фуқаролар
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза этиш механизмининг янада
такомиллашувига хизмат қилади. Бу эса “Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти
сари” тамойилининг амалда қарор топишини таъминлайди.
REFERENCES
1.
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-474-сон “Жамоатчилик
назорати тўғрисида”ги қонуни.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида”ги Фармони.
3.
Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-350-сон “Фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонуни.
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги ПҚ–3837-сон
“Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш
чоратадбирлари тўғрисида”ги қарори
5.
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 5 майдаги ЎРҚ-369-сон “Давлат ҳокимияти
ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни.
6.
Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 15 январдаги ЎРҚ-78-сон “Оммавий
ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуни.
Интернет сайтлари
7.
. (Ўзбекистон Республикаси сайти).
8.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари маълумотлар
миллий базаси сайти).
9.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Суд сайти).