ISSUES OF PILGRIMAGE TRADITION IN NARSHAHIY'S WORK "THE HISTORY OF BUKHARA"

HAC
Google Scholar
To share
Bobojonov, S. (2024). ISSUES OF PILGRIMAGE TRADITION IN NARSHAHIY’S WORK "THE HISTORY OF BUKHARA". Modern Science and Research, 3(1), 588–591. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/28337
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

The article explores and scientifically analyzes such issues as the tradition of pilgrimage, religious beliefs, shrines, their location, characteristics of the inhabitants of the Bukhara oasis, which are mentioned in one of the important historical sources of the 10th century - Narshakhi "History of Bukhara".


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

588

НАРШАХИЙНИНГ “БУХОРО ТАРИХИ” АСАРИДА ЗИЁРАТ АНЪАНАСИ

МАСАЛАЛАРИ

Шавкат Бобожонов

Осиё халқаро университети

доценти вазифасини бажарувчи,

тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

https://doi.org/10.5281/zenodo.10535936

Аннотация. Мақолада X асрнинг муҳим тарихий манбаларидан бири –

Наршахийнинг “Бухоро тарихи” асаридаги воҳа аҳолисининг зиёрат анъанаси, диний
эътиқодий қарашлари, зиёратгоҳлари, уларнинг жойлашган ўрни, хусусиятлари ўрганилиб,
илмий таҳлил этилган.

Калит сўзлар: зиёрат, Афросиёб, Сиёвуш культи, Валий, дарвозаи гўриён,

оташпарастлар йиғиси, қозон тўлди, гўянда, ҳожатбарор.

ISSUES OF PILGRIMAGE TRADITION IN NARSHAHIY'S WORK "THE

HISTORY OF BUKHARA"

Abstract. The article explores and scientifically analyzes such issues as the tradition of

pilgrimage, religious beliefs, shrines, their location, characteristics of the inhabitants of the
Bukhara oasis, which are mentioned in one of the important historical sources of the 10th century
- Narshakhi "History of Bukhara".

Keywords: Afrosiyab, cult of Siovush, Valiy, Gurien gate, call of fire worshipers, "kozon

tuldi" (Uzb), guyanda (taj), khojatbaror (taj).

ТРАДИЦИОННЫЕ ВОПРОСЫ ПАЛОМНИЧЕСТВА В ИСТОРИИ

НАРШАХИНИНГА БУХОРЫ

Аннотация. В статье, исследуются и научно анализируются такие вопросы, как

традиция паломничества, религиозные воззрения, святыни, их местонахождение,
характеристика жителей Бухарского оазиса, которые были упомянуты в одном из
важных исторических источников Х века - «Истории Бухары» Наршахи.

Ключевые слова: паломничество, Афросияб, культ Сиявуш, Валий, ворота Гуриен,

клич огнепоклонников, "козон тулди"(узб), гуянда(тадж), хожатбарор(тадж).


Маълумки, Бухоро қадимдан муқаддас ва муборак маскан, зиёрат шаҳри бўлиб

келган. Сабаби тупроғида минглаб авлиё, уламо, шайх, зохид, эшони, имомлар дафн
этилган. Қадим воҳанинг зиёратгоҳлари ва қадамжолари ҳақида кўплаб тарихий
манбаларда маълумотлар келтирилган. Шундай асарлардан бири Мухаммад Жаъфар ан-
Наршахийнинг Тарихи Бухоро (“Бухоро тарихи”) асаридир. Асарда воҳа тарихи ва
маданиятининг турли масалалари билан бирга, зиёрат анъанасига ҳам алоҳида тўхталиб
ўтилган. “Бухоронинг турли номлари баёни” номли асарнинг еттинчи қисмида шаҳарнинг
нега зиёрат юрти эканлиги баён этилган.

Бухоро шаҳрини қиёмат куни ёқут ва маржон билан зийнатлаб келтирадилар,

улардан нур чиқиб туради. Шаҳар теварагида фаришталар кўп бўлиб, улар тасбиҳ, ҳамд ва
такбир айтадилар. Келинни куёв уйига олиб боргандек, шаҳарни эъзоз ва икром билан
машҳаргоҳга олиб келадилар. Бухоро шаҳрида етмиш минг байроқ, ҳар бир байроқ тагида


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

589

етиш минг шаҳид ётган бўлади. Қиёмат куни шаҳарнинг ҳар тарафи: ўнг ва сўли, олди ва
орқаси ўн кўнлик йўл бўлиб, буларнинг ҳаммасида шаҳидлар туради

1

.

Бухорода қишлоқлар сони жуда кўп бўлиб, асарнинг “Бухоро ва унга қўшиладиган

жойлар” қисмида муаллиф машҳурроқ ва қадимийроқ бўлган бир нечтасини санаб ўтади.
Улар орасида аҳоли муқаддас деб ҳисоблаган ва зиёратига борадиган кўплаб қишлоқлар
бўлган. Шулардан бири Нур бўлиб, Бухоро ва бошқа жойларнинг одамлари ҳар йили зиёрат
учун у ерга борадилар. Бухороликлар бу жой зиёратини ўта муқаддаслаштириб юборганлар.
Яъни Нур (Нурота –

Ш.Б.

)

2

зиёратига борган киши ҳаж қилганнинг фазилатига эга бўлади.

Бу Нурни бошқа вилоятларда Нури Бухоро деб атайдилар. Тобеинлар

3

дан кўп кишилар у

ерга дафн этилганлар

4

.

Шарғ қишлоғи тавсифини келтирар экан муаллиф, подшоҳлар дафн этилган жой

номларини санаб ўтади. Лақаби Кулортегия бўлган амир Тўғрулбек Бухоро шаҳрида
“Жўбайи баққолон” - Баққоллик бозори (гўшт сотувчилар –

Ш.Б.

) яқинида мадраса бино

қилади. Мазкур мадраса Кулортегия мадрасаси дея атала бошланади. Амир айни шу
мадрасада дафн этилган

5

. Қадимий қишлоқлардан дуо қабул бўладиган жой сифатида

Афшина (ҳозирги Афшона

6

) қишлоғи кўрсатилган. Одамлар шаҳардан у жойга борганлар

ва табаррук ҳисоблаганлар

7

.

“Тарихи Бухоро” асарида Туронзамин ҳукмдори Афросиёб (Алп Эр Тўнга) ва Эрон

шахзодаси Сиёвушларнинг қабрлари ва уларнинг зиёрати ҳақида ҳам маълумотлар
келтирилади. Афросиёбнинг гўри (қабри –

Ш.Б.

) шаҳарнинг Маъбад дарвозаси

8

да Хожа

имом Абу Ҳафс Кабир тепалигига туташган тепалик устидадир

9

. Аввало асарда зикр

қилинган ушбу тепалик ҳақида тўхталсак. Халқ томонидан муқаддас жой деб қабул
қилинган тепаликда фиқҳ илми асосчиларидан бири, Ханафия мазхаби тарғиботчиси, Имом
Бухорийнинг устози Абу Ҳафс Кабир Бухорий (IX аср) дафн этилган. Ҳазрати Имом,
Ҳожатбарор (ҳожатларни чиқарувчи) мартабаларига эга аллома аҳолини тўғри йўлга
бошлаб, оташпарастлик, бутпарастликдан ҳақ дин исломга киришида жонбозлик кўрсатган.
Бухоро халқи шайхдан нажот топганлиги учун кейинчалик у дафн этилган жой “Ҳақроҳ” –
“ҳақ йўли”, “ҳақиқат йўли” деб атала бошланган.

“Бухоро тарихи” асарининг “Бухоро Аркининг бино этилиши ҳақида” номли

қисмида Сиёвуш қабри ва уни зиёрат қилиш қилиш боғлиқ масалалар баён қилинган.
Сиёвуш ҳисор пойдеворини чўмич юлдузи туркумида қурганлиги, қўзғалмас оғир
харсангтошларни ўзи кўтарганлиги таъкидланган. Сиёвушнинг мартабаси ошиб
кетганлигини кўролмаган кимсалар Афросиёб билан орасига совуқчилик туширишади.
Натижада, Афросиёб Сиёвушни ўзи қурдирган ҳисорининг остонасига ўлдиради. Уни

1

Наршахий М. Бухоро тарихи. – Тошкент: Шарқ баёзи, 1993. – B. 27.

2

Нурота зиёратгоҳи ҳозирда Навоий вилоятининг Нурота туманида жойлашган.

3

Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в)ни ўз кўзи билан кўрган саҳобаларни кўрган кишилар.

4

Наршахий М. Бухоро тарихи. – Тошкент: Шарқ баёзи, 1993. – B. 20.

5

Наршахий М. Бухоро тарихи... – B.22.

6

Афшона – Бухоро шаҳридан 30 км шимоли шарқда, Пешкў туманида жойлашган.

7

Наршахий М. Бухоро тарихи... – B.23.

8

Маъбад дарвозаси Бухоронинг дастлабки етти дарвозасидан бири. Араблар келгандан кейин дарвозалар

номлари ўзгартирилган. Ушбу дарвоза Нав, кейинчалик Ҳазрати Имом номлари билан аталган.

9

Наршахий М. Бухоро тарихи... – B.24.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

590

ҳисорнинг шарқий дарвозадан кираверишда “Дарвозаи ғуриён” деб аталган
сомонфурушлар дарвозасининг ичкарисига дафн этганлар. Ҳисорнинг икки дарвозаси
бўлиб, ғарбий томондагиси “Дари Регистон”, шарқий томондагиси “Дари гўриён” деб
номланган

10

. Ҳозирда сақланмаган шарқий дарвоза ўз даврида “Дари алаффурушон”, “Дари

алаф”, “Дари сомонфурушон”, “Дари кохфурушон”, “Дари Сиёвуш” номлари билан ҳам
аталган

11

. Бухоро оташпарастлари ўша жойни азиз тутадилар ва унга атаб ҳар бир эркак

киши ҳар йили наврўз куни қуёш чиқишидан олдин ўша жойда биттадан хўроз сўяди

12

. Бу

одат ҳозирда бироз ўзгартирилган ҳолатда сақланиб қолган. Наврўзда ҳар бир бухоролик
биттадан товуқ ёки хўроз қурбонлик қилиб, уни паловнинг тагига ётқизганлар.

Бухороликлар буни “Қозон тўлди” деб аташган. 1940 йилгача мазкур одат воҳа

аҳолиси орасида кенг тарқалган

13

. Одатни айрим бухороликларгина давом эттираётганини

кўриш мумкин.

Бухоро аҳолисининг Сиёвушнинг ўлдирилишига бағишлаб айтган марсиялари

бўлиб, у барча вилояларга машҳурдир. Куйчилар унга мослаб куй тузганлар ва қўшиқ қилиб
айтадилар. Қўшиқчилар уни “оташпарастлар йиғиси” дейдилар

14

.

Шунингдек куйчилар бу

қўшиқларни “Кини Сиёвуш” – “Сиёвуш жанги” деб атайдилар

15

. Наршахий бу гаплар

бўлганига ҳозир уч минг йилдан ортиқроқ вақт ўтган деб хотирлайди. Сиёвуш
марсияларининг қолдиғи сифатида ҳозир ҳам вафот этганларнинг яхши ишларини эслаш
учун махсус тайёргарликка эга бўлган оймуллолар чақирилиб, марсия айтиш одати
сақланиб қолган. Бундай кишиларни Бухорода гўянда деб ҳам атайдилар

16

.

Ҳозирда Сиёвушнинг қабри сақланиб қолинмаган бўлсада, лекин Арк долонида

қадимда аҳоли Сиёвуш валининг ҳурмати учун шам ёқадиган девор токчаси, яъни
қадамжоси сақланиб қолган

17

. Тарихий даврларда Сиёвуш қабри жойлашган шарқий

дарвоза бир томондан ижтимоий-иқтисодий аҳамият касб этса, иккинчи томондан, қадамжо
сифатида аҳолининг маънавий эътиборида бўлган

18

. Бухоро мажусийлари Сиёвушга

муқаддас шахс сифатида эътиқод қилганлар. Ислом дини Бухорога кириб келгандан кейин
ҳам, гарчи Ислом динида мажусийлар қабрига сажда қилиш бидъат ҳисоблансада ҳам,
маҳаллий халқлар, айниқса, Бухоро, Хоразм, Самарқанд халқлари Сиёвушни ноҳақ шаҳид
бўлганлар қаторига киритиб, унинг қабрини зиёратгоҳга айлантирганлар, ҳатто унга

10

Наршахий М. Бухоро тарихи... – B.29.

11

Йўлдошев Н. Сиёвуш қабри. У Бухоро Аркининг қайси бир дарвозаси яқинида жойлашган // Бухоро

ҳақиқати. 1997 йил 21 май.

12

Наршахий М. Бухоро тарихи... – B.28.

13

Йўлдошев Н. Бухорода айрим авлиёлар тарихи. – Бухоро: Бухоро, 1993. – Б.15.

14

Наршахий М. Бухоро тарихи... – B.28.

15

Наршахий М. Бухоро тарихи... – B.24.

16

Йўлдошев Н. Бухорода айрим авлиёлар тарихи... – Б.15.

17

Бобожонов Ш. Бухоро воҳасида зиёрат сайёҳлигининг ривожланиш хусусиятлари (антропологик тадқиқот):

тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. – Тошкент, 2023.
– Б.84.

18

Жўраева. Н. Муқаддас қадамжолар – Бухоро шаҳри тарихий топографиясининг муҳим таркибий қисми:

тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. – Бухоро, 2023. –
Б.21.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

591

“Валий” (мададкор, муқаддас шахс) лақабини берганлар. Аркни бино қилган киши
сифатида эъзозлаганлар

19

.

Сиёвушни Валини зиёрат қилиш XX аср бошларига қадар давом этган.
Ҳозирги кунда нафақат Бухорода, бакли бошқа воҳаларда ҳам, хусусан, Хоразм

воҳаси аҳолиси ўртасидаги муқаддас жойлар билан боғлиқ қарашларда исломдан аввалги
диний эътиқолар қолдиқлари сақланиб қолган. Сиёвуш культига ҳақиқат ва адолат йўлида
жасорат кўрсатувчи баҳодир сифатида қаралади

20

.

Умуман, асарда зиёрат масаласида келтирилган маълумотлар ислом динидан

олдинги ва кейинги даврларда аҳолининг эътиқодий қарашлари, зиёрат анъаналари,
ўтказадиган маросимлари, даврлар ўтиши натижасида ундаги ўзгаришларни билиш
имконини беради.

REFERENCES

1.

1

Наршахий М. Бухоро тарихи... – B.24.

2.

1

Йўлдошев Н. Бухорода айрим авлиёлар тарихи... – Б.15.

3.

1

Бобожонов Ш. Бухоро воҳасида зиёрат сайёҳлигининг ривожланиш хусусиятлари (антропологик

тадқиқот): тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс.
– Тошкент, 2023. – Б.84.

4.

1

Жўраева. Н. Муқаддас қадамжолар – Бухоро шаҳри тарихий топографиясининг муҳим таркибий

қисми: тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. –
Бухоро, 2023. – Б.21.



















19

Йўлдошев Н. Бухоро авлиёларининг тарихи. – Бухоро: Бухоро, 1997. – Б. 11.

20

Абидова З. Хоразм воҳаси зиёратгоҳлари ва қадамжолари (тарихий этнологик тадқиқот): тарих фанлари

бўйича фалсафа доктори дисс. – Тошкент, 2018. – Б.65.

References

Наршахий М. Бухоро тарихи... – B.24.

Йўлдошев Н. Бухорода айрим авлиёлар тарихи... – Б.15.

Бобожонов Ш. Бухоро воҳасида зиёрат сайёҳлигининг ривожланиш хусусиятлари (антропологик тадқиқот): тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. – Тошкент, 2023. – Б.84.

Жўраева. Н. Муқаддас қадамжолар – Бухоро шаҳри тарихий топографиясининг муҳим таркибий қисми: тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. – Бухоро, 2023. – Б.21.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов