ON THE HISTORY OF THE FORMATION OF THE ANCIENT GATES OF THE CITY OF BUKHARA

HAC
Google Scholar
f
649-653
0
0
To share
Bobojonov, S. (2024). ON THE HISTORY OF THE FORMATION OF THE ANCIENT GATES OF THE CITY OF BUKHARA. Modern Science and Research, 3(2), 649–653. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/30328
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

The article, based on sources and field materials, studies 11 ancient gates of the city of Bukhara, the history of their construction, function, name, role in public life, historical issues related to them.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

649

БУХОРО ШАҲРИ ҚАДИМИЙ ДАРВОЗАЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШ

ТАРИХИГА ДОИР

Шавкат Бобожонов

Осиё халқаро университети

доценти вазифасини бажарувчи,

тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

https://doi.org/10.5281/zenodo.10870532

Аннотация.

Мақолада Бухоро шаҳрининг қадимий 11 дарвозаси, уларнинг қурилиш

тарихи, вазифаси, номланиши, ижтимоий ҳаётда тутган ўрни, улар билан боғлиқ тарихга
доир масалалар манбалар ва дала материаллари асосида ўрганилган.

Калит сўзлар:

Шаҳристон девори, Арк дарвозаси, Сиёвуш қабри дарвозаси, Мозор

дарвозаси, миршабхона.

ON THE HISTORY OF THE FORMATION OF THE ANCIENT GATES OF THE

CITY OF BUKHARA

Abstract.

The article, based on sources and field materials, studies 11 ancient gates of the

city of Bukhara, the history of their construction, function, name, role in public life, historical
issues related to them.

Keywords:

The wall of the shakhristan (city), gate of Ark, the gate of grave Siyavush, the

gate of Mazar, Mirshabhana (arrest house).

К ИСТОРИИ ФОРМИРОВАНИЯ ДРЕВНИХ ВОРОТ ГОРОДА БУХАРЫ

Аннотация.

В статье на основе источников и полевых материалов изучаются 11

древних ворот города Бухары, история их строительства, функция, название, роль в
общественной жизни, исторические вопросы, связанные с ними.

Ключевые слова:

Стена шахристана (города), ворота Арк, ворота могила Сиявуша,

ворота Мазар, миршабхана (арестный дом).

Қадимда шаҳарларнинг мудофаа деворлари билан ўраб олиниши, табиийки,

душмандан ҳимояланиш, хавфсизликни таъминлаш нуқтаи назаридан муҳим саналган.

Шунингдек, улар қалъа - қўрғонларнинг қудратини намоён этган.
Бухоро воҳасида бугунги кунда учта мудофаа деворлари қолдиғи сақланган бўлиб,

кўпчилик уларни ажратишда аксарият ҳолларда чалкашликларга учрайди. Биринчиси бутун
воҳани ўраб олган Кампирак ёки Кампир девор бўлиб, узунлиги 330 километрни ташкил
этади

1

. Иккинчисининг узунлиги 12 километр. У кўҳна кентнинг 555 гектарлик эски шаҳар

қисмини ўраб турган. Учинчиси эса шаҳар ичидаги шаҳар номи билан машҳур Арки
олийнинг 800 метрга чўзилган девор қолдиқларидир

2

.

1

Мухамедов Х. Қадимий мудофаа деворлари. – Тошкент: Ўзбекистон ССР Фанлар академияси, 1993;

Мирзаахмедов Ж.К. Кампир девор - қадимги Бухоронинг қудратли мудофаа воҳа истеҳкоми // Древнее
наследие Бухары (сборник научных и научно-познавательных статей). – Бухара: Дурдона, 2016. – С. 101.

2

Бобожонов Ш.У. Шариф шаҳар ёдгорликлари (Бухоро тарихий обидаларига саёҳат). – Бухоро: Бухоро. 2019.

– Б.27.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

650

Бугунги кунда Бухоро дарвозалари сони 11 тами ёки 12 та деган масала доим баҳс-

мунозарага сабаб бўлиб келади. Мазкур масалада манбалар, илмий-тарихий адабиётлар,
архив маълумотларидан хабардор тарихчилар фикри муҳим аҳамиятга эга, албатта.

Шаҳарсозликдаги муҳим элемент саналган девор, дарвоза, арк, сарой, ҳаммом, тим

ва тоқлар сони аниқ бўлиб, шаҳар ҳақидаги деярли барча манбаларда булар қайд этилади.

Ҳозиргача Тошкент шаҳрида 12 та, Хива Ичанқалъада 4 та дарвоза бўлганлиги яхши

маълум. Худди шундай Бухоро шаҳри дарвозалари сони 11 та. Бу инкор этиб бўлмайдиган
ҳақиқат. Сабаби, дарвозалар номи, жойи, сурати ва кўриниши маълум.

Илк ўрта асрларда шаҳристон 18-20 гектар ҳудудни эгаллаб, 7 дарвозали бўлган.
Улар дарвозаи бозор, дарвозаи шаҳристон, дарвозаи Бани Саъд, дарвозаи Бани Асад,

Дарвозаи Кабирия, дарвозаи Ҳафс, дарвозаи Нав номлари билан аталган

3

.

Кейинчалик, шаҳар девори кенгайтирилиши натижасида дарвозалар сони ошиб

борган.

Шаҳар девори охирги маротаба 1540-1549 йилларда шайбонийлар сулоласи вакили

Абдулазизхон даврида кенгайтирилган. Натижада шаҳар умумий майдони 440-450
гектарни ташкил этган ва дарвозалар 11 тага етган. Дарвозалар сони XX аср бошларигача
шу ҳолатда ўзгармай келган. Девор бўйлаб жойлашган 11 дарвоза орқали шаҳарга кириш-
чиқиш назорат қилинган ва мустаҳкам қўриқланган. Ярим айлана цилиндрсимон шаклдаги
қўш минорали дарвозалар шом намозидан кейин ёпилиб, бомдод намозидан сўнг очилган.

Айримлар Арк дарвозасини ҳам шаҳар дарвозалари қаторига қўшиб, улар сонини 12

та деб аташади. Бу мутлақо хато. Арк қалъасининг 800 метрли девори мавжуд ва у икки
дарвозали бўлган. Шаҳарнинг 555 гектарлик майдонни ўраб турувчи девор узунлиги эса 12
километрни ташкил этган. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, бир-бирига даҳли бўлмаган икки
девор бор: Арк қўрғони иҳотаси ва шаҳар иҳотаси. Шу сабабдан ҳам Аркни шаҳар ичидаги
шаҳарча деб аташади.

Агар Арк дарвозаси умумий рўйхатга қўшиладиган бўлса, унинг иккинчи

дарвозасини ҳисобга олишга тўғри келади. Арк ҳисорининг ғарбий дарвозаси – Регистон,
шарқий дарвозаси – Гўриён деб номланган

4

. Ҳозирда фақат Регистон дарвозаси сақланган.

Сиёвуш Вали дафн этилган Гўриён дарвозаси эса бузиб ташланган ва устидан девор

тикланган

5

. Лекин, Арк дарвозалари шаҳар дарвозаларига ҳеч қандай алоқадорлиги йўқ.

Бухоро ҳақидаги кўплаб тарихий асарлар, манбалар, илмий адабиётлар, эсдалик ва

кундаликлар, харита ва чизмаларда дарвозалар ҳақида етарли маълумотлар берилган.
Масалан, 1812-1813 йилларда Ўрта Осиёга саёҳат қилган ҳинд сайёҳи Мирза Иззатулла

6

ўз

3

Тўраев Ҳ. Бухоронинг дарвозалари нечта бўлган? // Бухоронома. 2021 йил 1 ноябр.

4

Наршахий М. Бухоро тарихи. – Тошкент: Шарқ баёзи, 1993. – Б.29.

5

Йўлдошев Н. Сиёвуш қабри. У Бухоро Аркининг қайси бир дарвозаси яқинида жойлашган // Бухоро

ҳақиқати. 1997 йил 21 май.

6

Бобожонов Ш.У. Бухорони зиёрат қилган Англия жосуси // Oriental art and culture. – Kokand. – 2020. – №3. –

Б.417.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

651

кўзи билан Бухоронинг 11 дарвозасини кўриб, шарқий томондан бошлаб ҳар бири қандай
номланганини кундаликларида қайд этади

7

:

1.

Мозор — Баҳоуддин Нақшбанд мозорига чиқиб кетилганлиги учун “Мозор”
дарвозаси деб номланган (шарқий).

2.

Самарқанд — (шимоли ғарбда)

3.

Имом — (ғарбда, Абу Хафс Кабир қабри учун)

4.

Ўғлон — (шимолда)

5.

Талипоч — (шимоли ғарбда)

6.

Шергирон — (шимоли ғарбда)

7.

Қоракўл — (ғарбда)

8.

Шайх Жалол — (жануби ғарбда)

9.

Намозгоҳ — (жануби ғарбда)

10.

Саллахона — (шимоли ғарбда)

11.

Қавола ёки Қарши — (шимоли ғарбда)

Ҳар бир дарвоза маълум маъно ва вазифаларга эга бўлган. Масалан, Мозори шариф

дарвозаси — шарофатли мозорга олиб борадиган дарвоза деб аталган. Маҳаллий аҳоли уни
“Дари Мозор” ёки “Дари мозори Баҳоуддин” деб аташган. Чунки шу дарвоза орқали чиқиб
Қасри Ҳиндувон қишлоғидаги Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳига борилган. Зиёратчилар

7

Соколов Ю.А. Бухара, Самарканд, Келиф в 1813 году (Публикация отрывка из «Мир Иззет Уллы в Среднюю

Азию в 1812-1813 годах») / Труды Среднеазиатского государтсвенного университете им. В.И.Ленина.-Т., изд.
САГУ.1957.–С.200.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

652

шаҳардан зиёратгоҳга қатнаш учун Бухоронинг Мозор дарвозаси олдида тайёр турувчи 300
дан ортиқ эшаклардан фойдаланишган

8

.

Девор бўйлаб жойлашган 11 дарвоза орқали шаҳарга кириш-чиқиш назорат

қилинган ва мустаҳкам қўриқланган. Ярим айлана цилиндрсимон шаклдаги қўш минорали
дарвозалар шом намозидан кейин ёпилиб, бомдод намозидан сўнг очилган. Девор атрофи
бўйлаб шаҳарни қўриқлаш хизмати фаолият кўрсатган. Ҳар бир дарвозани ўнга яқин сарбоз
ва уларнинг раҳбари ўнбоши бошқарган. Тунда 8-10 соат давомида дарвозалар хавфсизлиги
тўлиқ таъминланган. Дарвозалар қулфлангач, калитларни шаҳар қўриқлаш хизмати
миршабхонага жўнатган. Сўнгра шогирдпешалар орқали “Мириғазаб” деб аталувчи бош
маҳкамага юборилган. Ҳар эрталаб соат 6-7 атрофида дарвозалар очилиб, соқчиларнинг
навбатчилик хизмати алмашиб турган.

XIX аср иккинчи ярми ва XX асрда Бухоро шаҳрининг кўплаб мукаммал топографик

хариталари тузилган бўлиб, уларда шаҳар дарвозалари сони, ўрни ва номи аниқ
кўрсатилган. 1911-1912 йилларда Туркистон ҳарбий батальони лейтенанти Парфенов ва
капитан Фенинлар томонидан тайёрланган харитада Бухоро шаҳридаги 547 та топографик
пункт ва бинолар қаторида 11 дарвоза номи кўрсатилган. 1933 йилда мазкур шаҳар плани
Туркистон ҳарбий округи штаби томонидан нашр этилган

9

. Бу муҳим илмий, амалий

аҳамиятга эга шаҳар чизмаси ҳозирда нуфузли музей фондлари ва кутубхоналарида
сақланмоқда.

Муҳим тарихий аҳамиятга эга дарвозаларнинг ҳаммаси 1940 йилгача сақланган

бўлиб, кейинчалик турли баҳоналар билан бирин-кетиб бузиб ташланган. Ҳозир
фақат Талипоч ва Қоракўл дарвозалари асл ҳолича сақланиб қолган. Сўнгги йилларда
Ҳазрати Имом, Самарқанд, Саллохона ва Шайх Жалол дарвозалари ўз ўрнида қайта
тикланди.

Ҳозирги кунда дарвозалар шаҳарнинг қайси ҳудудида жойлашганини эслатиш

фойдадан холи эмас.

1.

Мозор дарвозаси (сақланмаган) — Навоий номли 4-сонли мактаб қаршисида бўлган.

2.

Самарқанд (қайта тикланган) — Самарқанд мавзесида.

3.

Ҳазрати Имом (қайта тикланган) — халқ тилида Раймаг деб аталадиган айланма йўл

олдида.

4.

Ўғлон (сақланмаган) — Арк қалъасидан Марказий деҳқон бозори чорраҳасига

бориш йўлида.

5.

Талипоч (сақланган) — Деҳқон бозори автотураргоҳи ўнг томонида.

6.

Шергирон (сақланмаган) — Ёғду ресторани йўлида, Эски “бомбей” кўчасида.

7.

Қоракўл (сақланган) — Трикотаж фабрикаси бекати олдида.

8.

Шайх Жалол (қайта тикланган) — Бухоро вилоят кўп тармоқли шифохонаси йўли,

“Караван” кафеси олдида.

9.

Намозгоҳ (сақланмаган) — Турки Жанди маҳалласи ҳудудида, Римконтор йўлида.

8

Гадоев К., Бердиева С. Арминий Вамбери ва Мулло Содиқ //Нақшбандия.2013 йил (2)11-сон. –Б.35

9

План города Бухары. Составил капитан Парфенов-Фенин. 1911-191 г; Схематический план Бухары VII – XX

в. Составил Л.И.Ремпель. 1939.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

653

10.

Саллахона (қайта тикланган) — шаҳар ҳокимлиги ва кадастр агентлиги бинолари

оралиғида.

11.

Қавола ёки Қарши (сақланмаган) — шаҳарнинг “вокзал” чорраҳасидан Лаби ҳовуз

мажмуасига кириш йўлида.

Бухоро дарвозалари хусусида шаҳарнинг ҳар бир гузарини қадамма қадам айланган

этнограф олима Олга Александровна Сухарева, шаҳар архитектура ёдгорликларини
синчиклаб ўрганган санъатшунос Лазар Израилович Ремпел, археологлар В.А.Шишкин,
С.Н.Юренов, ўлкашунос Мусожон Саиджонов, И.И.Умняков асарларидан ҳам кўплаб
мисоллар келтириш мумкин

10

.

Бухоро тарихи битмас-туганмас хазина. Қадимий кент ҳақида кўплаб ривоятлар,

афсоналар яратилган. Аммо уларнинг ҳаммасини ҳам илмий асосга эга дея олмаймиз. Зеро,
аниқлик ва тўғрилик асл воқеликни билиш, тарихни бехато, борича талқин қилишга ёрдам
беради. Шунинг учун Бухоро дарвозалари ҳақидаги аниқ манбаларга мурожаат этиш,
сўнгра хулоса чиқариш мақсадга мувофиқ.

Бухоро - жаҳонга машҳур шаҳар. Бежизга унга Рим тенгдоши, Шарқ Венецияси дея

таъриф берилмаган. Қадим кент тарихини жаҳон илмий жамоатчилиги яхши билишади.

Шундай экан шаҳар тарихини ўрганайлик. Ўрганиш эса бизни хатоликларга йўл

қўйишдан асраб қолади.

10

Сухарева О.А. Квартальная община позднефеодального города Бухары (в связи с историей кварталов). – М:

Наука,1976. – 365 с; Ремпель Л.И. Далёкое и близкое. Страницы жизни, быта, строительного дела,
ремесла и искусства Старой Бухары. Бухарские записи. – Т: изд.Гафур Гуляма, 1981. – 304 с; Шишкин В.А.
Архитектурные памятники Бухары. – Т: изд.Комитета наук УзССР, 1936. – 100 с; Саиджонов М. Бухоро шаҳри
ва унинг эски бинолари / тарж.Ҳ.Тўраев. – Тошкент, 2005. – 50 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов