Authors

  • Latofat Djamilova

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.30472

Keywords:

population regions natural emergency situations disasters.

Abstract

Natural disasters have threatened humanity since the dawn of civilization. They are terrifying because of their sudden occurrence, damage to large areas in a short time, destruction of buildings and structures, property, communications.

background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1051

АҲОЛИ ВА ҲУДУДЛАРНИ ТАБИИЙ ХУСУСИЯТЛИ ФАҚВУЛОДДА

ВАЗИЯТЛАРДАН МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

Джамилова Латофат Амоновна

Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини

ўқитиш маркази ўқитувчиси.

https://doi.org/10.5281/zenodo.10897175

Аннотация.

Табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар дунё тамаддуни бошланган

вақтдан бери инсониятга таҳдид солиб келади. Улар тўсатдан юз бериши, қисқа вақт
ичида ката ҳудудларга талафот етказиши, бино ва иншоотларни, мол-мулкни,
коммуникация

л

арни вайрон қилиши билан даҳшатга солади.

Калит сўзлар:

аҳоли, ҳудудлар, табиий, фақвулодда вазиятлар, офатлар.

ORGANIZING THE PROTECTION OF THE POPULATION AND

TERRITORIES FROM NATURAL EMERGENCY SITUATIONS

Abstract.

Natural disasters have threatened humanity since the dawn of civilization. They

are terrifying because of their sudden occurrence, damage to large areas in a short time,
destruction of buildings and structures, property, communications.

Key words:

population, regions, natural, emergency situations, disasters.

ОРГАНИЗАЦИЯ ЗАЩИТЫ НАСЕЛЕНИЯ И ТЕРРИТОРИЙ ОТ

ПРИРОДНЫХ ЧРЕЗВЫЧАЙНЫХ СИТУАЦИЙ

Аннотация.

Чрезвычайные ситуации природного характера угрожали

человечеству с момента зарождения мировой цивилизации. Они ужасают своим
внезапным возникновением, повреждением больших территорий за короткое время,
разрушением зданий и сооружений, имущества, коммуникаций.

Ключевые слова:

население, регионы, природные, чрезвычайные ситуации,

катастрофы.

Мутахассислар табиий офатга ҳалокатли вазиятни юзага келтириши ва кундалик

турмуш тарзини бузиб юборилиши, аҳолининг ёрдамга муҳтож бўлиб қолиши ва катта
кулфат чекишига сабаб бўлувчи жараён сифатида қарашади. Бунинг оқибатида аҳолида
тиббий ва бошқа ёрдам турларига алоҳида эҳтиёж сезилади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, охирги йигирма йил ичида

дунёда фавқулодда вазиятлар туфайли 600 минг нафардан зиёд киши ҳалок бўлган. Табиий
офат, техноген ва экологик хусусиятли талафотлардан жабр кўрган ҳамда бошпанасиз
қолган инсонлар эса 4 миллиарддан ортиқни ташкил этади.

Барча табиий офатлар бир бири билан узвий боғланган. Зилзила ва цунами ўртасида

алоҳида боғлиқлик мавжуд. Тропик циклонлар ортидан деярли ҳамма вақт сув тошқинлари
юз беради. Санаб ўтилган ҳалокатлар ёнига инсон фаолияти билан боғлиқ бошқа таъсирлар
ҳам қўшилади. Ер силкинишлари ёнғин, газ портлашлари, тўғонларнинг ёрилишини
келтириб чиқаради. Вулқон фаолияти яйловларнинг зарарланишига, қорамолларнинг нобуд
бўлишига, очарчиликка сабаб бўлади.

Ер курраси деярли барча қисмининг табиий офатлар таҳдидига, яъни хавф-хатарга

дучор келиши эҳтимоли мавжуд.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1052

Фавқулодда вазиятлардан самарали муҳофазаланиш учун уларнинг юзага келиш

сабаблари ва механизмларини ўрганиш зарур. Жараён моҳиятини тушуниб олгандан сўнг
уларни прогнозлаш имкони юзага келади. Ўз вақтида ва аниқ прогноз қилиш эса самарали
муҳофазанинг муҳим шартидир.

Фавқулодда вазиятларнинг юзага келишида табиий ҳалокатлар ва хавфли геологик

жараёнлар алоҳида аҳамият касб этади. Шу сабабли хавфли геологик ҳодисаларнинг
сабабларини, тарқалиш қонуниятларини ўрганиш зарурияти туғилади. Ушбу жараёнлар
баҳоланади, башорат қилинади ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чора-тадбирлари
ишлаб чиқилади.

Одамлар ўлимига, маъмурий-ишлаб чиқариш биноларини, технологик асбоб-

ускуналарнинг, энергия таъминоти, транспорт коммуникациялари ва инфратузилма
тизимларининг, ижтимоий йўналишдаги биноларнинг ва уй-жойларнинг турлича даражада
бузилишига, ишлаб чиқариш ва одамлар ҳаёт фаолиятининг издан чиқишига олиб келган

зилзилалар;

одамлар ўлимига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган ва хавфли ҳудуддан

одамларни вақтинча кўчиришни ёки хавфсиз жойларга доимий яшаш учун кўчиришни
талаб қилувчи ер кўчишлари, тоғ ўпирилишлари ва бошқа хавфли геологик ҳодисалар.

Барча геологик хавфли жараёнлар ер ости кучлари ва ташқи табиий омиллар таъсири

остида юзага келади. Бундан ташқари, улар инсоннинг хўжалик ва бошқа фаолияти
натижасида ҳам юз бериши мумкин.

Зилзила

- ер қобиғида ёки юқори мантиядаги тўсатдан сурилишлар ва ёрилишлар

оқибатида юзага келадиган ва бикр тўлқинлар кўринишида узоқ масофаларга узатиладиган
ер ости силкинишлари ва ер усти тебранишлари.

Ер силкинишларининг пайдо бўлган жойи

зилзила ўчоғи

, унинг маркази эса

гипоцентр

дейилади. Гипоцентрнинг ер юзидаги проекцияси

эпицентр

дейилади.

Гипоцентр ва эпицентр оралиғидаги масофа

зилзиланинг чуқурлиги

дейилади.

Зилзила чуқурлигига кўра-

қобиқ, қобиқ ости,

чуқур фокусли бўлади.

Қобиқ

зилзилаларига гипоцентри ер сатҳидан 70 км чуқурликкача жойлашган ер

силкинишлари киради. Марказий Осиёда, хусусан Ўзбекистонда бўладиган зилзилаларнинг
барчаси ушбу группага киради. Уларнинг чуқурлиги асосан 10-40 км, айрим ҳолларда
Помирда 70 км гача боради. Ўрта Осиёда,хусусан, Ўзбекистонда биз сезадиган зилзилалар
ўчоғи ер қобиғида ва қобиқ остида рўй берадиган зилзилалардир.

Қобиқ ости

зилзилаларига гипоцентри 70 дан 300 км гача бўлган ер силкинишлари

киради. Улар, асосан Афғонистоннинг Ҳиндуқуш тоғлари остида содир бўлиб, таъсир кучи
Ўзбекистонга ҳам етиб келиши мумкин.

Чуқур фокусли

зилзилалар гипоцентри 300 км дан 780 км гача бўлган ер

силкинишлари ҳисобланади. Улар, асосан Тинч океани ва бошқа океанлар билан
континентлар туташган жойларда рўй беради. Чуқур фокусли зилзилалар Марказий Осиёда
бўлмайди.

Инсоният ўз тарихида жуда кўплаб зилзилаларнинг шоҳиди бўлган. Натижада ушбу

жараённи баҳолаш шкаласи пайдо бўлган.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1053

Зилзила кучи 12 балли сейсмик шкала (МSК-64) билан ўлчанади. Зилзиланинг

энергетик таснифи учун магнитудадан фойдаланилади. Зилзила шартли равишда кучсиз (1-4
балл), кучли (5-7 балл) ва вайроналик келтирувчи (8 ва ундан ортиқ балл) силкинишларга
бўлинади.

Кучли зилзила вақтида ойналар синади, токчалардаги буюмлар тушиб кетади, китоб

жавонлари қимирлайди, қандиллар тебранади, шипдан сувоқ кўчиб тушади, девор ва шипда
ёриқлар пайдо бўлади. Буларнинг ҳаммасига гулдураган товуш ҳамроҳлик қилади. Ер
юзасининг 10-20 сония тебранишидан сўнг, ер ости силкинишлари кучаяди, оқибатда бино
ва иншоотлар вайрон бўлади. Атиги ўнта кучли силкиниш барча биноларни вайрон қилиб
юборади. Зилзила ўртача 5-20 сония давом этади. Силкиниш қанча узоқ давом этса,
шикастланиш шунча кучли бўлади.

Зилзиланинг 3 та тури мавжуд: тектоник, вулқон ва ўпирилиш.

Тектоник зилзилалар

барча ер силкинишларининг 80-85% ни ташкил этади.

Тектоник зилзиланинг эпицентри тоғ ҳосил бўлиш ҳудудларида жойлашади ва асосан иккита
ҳудудда юз беради:

1.

Тинч океани сейсмик ҳудуди Аляска, Алеут, Камчатка, Куриль ороллари, Янги

Гвинея ва Японияни ўз ичига олади.

2.

Альп-Ҳимолай сейсмик ҳудуди Ўрта ер денгизи, Карпат, Кавказ ва Марказий Осиё

тоғлари орқали Олтой, Саянь, Байкал ва Индонезияни ўз ичига олади.

Вулқон зилзилалари

Сўнмаган вулқонларнинг ҳаракати натижасида ҳам зилзила

бўлиб туради. Бундай зилзила фақат вулқонли ўлкаларга хос ва унинг кучи 5-6 баллдан
ошмайди.

Ўпирилиш зилзилалари

оҳактош қатламлари ер ости суви таъсиридан эриб катта-

катта чуқур ғор ҳосил қилиши мумкин. Карст рельефи кенг тарқалган ўлкаларда ёпиқ
карстларнинг баъзилари жуда катта бўлиб, уларнинг тепа қисми оғирлик кучи таъсирида
бўшлиққа ўпирилиб тушади. Ўпирилган жойларда баъзан кўл ёки воронкасимон катта
чуқурлик ҳосил бўлади. Ўпирилиш зарбаси натижасида ер ларзага келади.

Сейсмик станцияларнинг берган маълумотларига қараганда ҳар йили ер юзида 100

мингдан ортиқ зилзила юз беради, улардан 100 тасида кучли вайроналар ва биттасида ҳалокат
юз беради. Ҳар 5 дақиқада битта кучсиз зилзила юз бериб туради.

Мисол учун, Тошкент зилзиласи.

1966 йил 26 апрель соат 5 дан 22 минут ўтганда

Тошкентда кучли зилзила содир бўлди. Зилзила ўчоғининг чуқурлиги 8-10 км бўлиб,
эпицентрда вертикал зарблар кучли бўлиб, силкиниши 8 балл, Рихтер шкаласи бўйича
магнитудаси 5,3 баллга етди. Бу зилзилани ер юзидаги 100 дан ортиқ сейсмик станциялар
қайд қилган.

Андижон зилзиласи

- Ўрта Осиёда содир бўлган кучли зилзилалардан бири. 1902

йил 2 декабрь соат 10:00 да рўй берган. Бу зилзиладан Андижон шаҳри ва унинг атрофидаги
қишлоқлар катта талафот кўрган. Ер кетма-кет уч марта силкиниб, биринчиси 8-9 балл, 1-
1,5 дақиқадан сўнг иккинчиси 9 баллдан ортиқ ва яна 30 минут ўтгач, учинчиси 8-9 балл
бўлди. 50 минг аҳоли яшайдиган Андижон шаҳри билан атроф қишлоқларда кўп жойлар
вайронага айланди. Зилзилада 4652 киши нобуд бўлди. Зилзила натижасида Андижондан
5-6 чақирим наригача бўлган темир йўл излари эгилиб қолди. Андижон станциясидаги


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1054

паровоз ва поезд вагонлари изларидан четга суриб ташланди. 2 декабрдан сўнг ҳам бир неча
ой давомида Андижонда ер қимирлаб турди. Зилзила оқибатида Андижон ва унинг
атрофида эни 10 сантиметргача бир неча ёриқ пайдо бўлди. Айрим ерларда ер сатҳи 70
сантиметргача чўкди.

Юқорида келтирилган маълумотлар аҳолининг зилзила тўғрисида қисман маълумотга

эга бўлишини таъминлаб, зилзиладан сақланиш ёки муҳофазаланишнинг чора-тадбирлари
тўғрисидаги, ҳар бир фуқаро учун жуда муҳим ва билиши зарур бўлган маълумотлар
қаторига киради.

Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев айтганларидек, “Ўз вақтида огоҳлантириш,

қутқариш ва ёрдам бериш” асосий принцплпрдан биридир.

Зилзила тўғрисида илмий адабиётларда батафсил ёзилган бўлсада, унинг ажралмас

қисми бўлган, амалиётда аҳоли ҳаракатининг тартиб қоидалари тўлиқ ёритилмаган. Умумуан
бу жараённи учта, яъни зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва ундан кейинги маълум ҳаракат
қоидаларини тавсия этиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

Зилзилагача кўриладиган чора-тадбирлар:

Зилзила, унинг оқибатлари, етказилиши мумкин бўлган зарарни камайтириш йўллари

тўғрисида маълумотга эга бўлиш. Хавфли шароитда моҳирона ва қатъиятли ҳаракат қилишга
маънан ва руҳан ўзини тайёрлаш.

Зилзилага қандай тайёрланиш керак? Аввалдан уйда, ишда, кинода, театрда,

транспортда ва кўчада бўлган вақтингизда зилзила юз бергудек бўлса, ҳаракат қилиш
режасини тузиб қўйинг. Хавфли ва хавфсиз жойларни аниқланг. Оила аъзоларингизга
зилзила вақтида қандай ҳаракат қилишлари лозимлигини тушунтиринг ва уларни биринчи
тиббий ёрдам кўрсатишга ўргатинг.

Ҳужжатлар, пуллар, чўнтак фонари ва батарейкаларни қулай жойда сақланг. Уйда бир

неча кунга етарли ичимлик суви ва озиқ-овқат захираси бўлиши керак.

Кроватларни дераза ва ташқи девордан нарироқда жойлаштиринг. Шкаф, токча ва

жавонларни деворларга маҳкамланг, юқорида жойлашган токчалар ва антресоллардаги оғир
буюмларни пастга олинг. Хавфли моддалар (кимёвий, енгил алангаланувчи суюқликлар)ни
ишончли, яхши беркитиладиган жойларда сақланг.

Зарурият туғилганида ўчириш учун электр, газ ва сув таъминотини ўчириш

жўмраклари қаерда жойлашганини барча билиши зарур.

Зилзила вақтида қандай ҳаракатланиш керак?

Бино тебранишини хис қилган,

қандилларнинг тебранаётганини, буюмлар ағдарилаётганлигини кўрган, шиша идишларнинг
синиш овозини эшитган заҳотингиз, пастки қаватларда яшасангиз, ваҳимага берилмай
(тебранишни сезган вақтингиздан то бино учун хавфли тебранишлар бошлангунича
ихтиёрингизда 15-20 сония мавжуд), зудлик билан ҳужжатларингизни, пул ва энг зарур
буюмларингизни олиб, бинодан ташқарига чиқинг. Кўчага чиққандан сўнг, бино яқинида
турманг, очиқ майдонга ўтинг.

Хотиржамликни қўлдан берманг ва бошқаларни ҳам тинчлантиришга ҳаракат қилинг!
Юқори каватларда яшасангизу, бино ичида қолишингизга тўғри келган бўлса, у ҳолда

хавфсиз жойни: ички девор олди, бурчак, ички девор оралиғи ёки таянч устун остини танланг.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1055

Иложи бўлса, стол остига беркининг - у сизни пастга тушаётган буюмлар ва

бўлаклардан муҳофаза қилади. Дераза ва оғир мебеллардан узоқроқда туринг. Ёнингизда
болаларингиз бўлса, уларни ўз танангиз билан беркитинг.

Шам, гугурт, ёндиргичлардан фойдаланманг - газ чиқиб кетган бўлса ёнғин

сабабчисига айланиб қоласиз. Осма айвонлар, карнизлар, тўсинлардан узоқроқ туринг,
узилган электр симларидан эҳтиёт бўлинг. Автомобилда бўлсангиз. очиқ жойда тўхтатиб,
силкиниш тугамагунча, эшикларни очиб қўйган ҳолда, автомобиль ичида қолинг. Одамларни
қутқараёттан вақтда ёрдам кўрсатишга шай туринг.

Зилзиладан сўнг қандай ҳаракат қилиш керак?

Муҳтожларга биринчи ёрдам

кўрсатинг. Вайрона уюмлари остидан қутқариб олиш мумкин бўлганларни озод қилинг.

Эҳтиёт бўлинг! Зарурат бўлмаса, телефонни банд қилманг. Радиоприёмникни

ишлатиб қўйинг. Маҳаллий ҳокимият, фавқулодда вазиятлар бошқармаси (бўлими)
кўрсатмаларига бўйсининг.

Электр симларида ишдан чиққан жойлар бор-йўқлигини текширинг. Носозликни

бартараф этинг ёки хонадондаги электр таъминотини ўчиринг. Кучли зилзила вақтида
шаҳарда электр таъминоти автоматик равишда ўчишини ёдда тутинг.

Газ ва сув тизимидаги носозликларни текширинг. Ишдан чиққан жойларини тузатинг

ёки тармоқдан ўчиринг. Очиқ оловдан фойдаланманг. Зинадан туша туриб, эҳтиёт
чораларини кўринг, унинг мустаҳкамлигига ишонч ҳосил қилинг.

Кучли вайроналикка учраган биноларга яқинлашманг, улар ичига кирманг. Кучли

қайта силкинишларга тайёр туринг. Зилзиладан кейинги 2-3 соат айниқса хавфлидир. Эҳтиёж
бўлмаса бинолар ичига кирманг. Қайта силкинишлар ҳақида миш-мишларни тўқиманг ва
тарқатманг. Фақат расмий маълумотлардангина фойдаланинг. Вайрона уюмлари остида
қолган бўлсангиз, хотиржамлик ила вазиятга баҳо беринг, имкон доирасида ўзингизга ёрдам
кўрсатинг. Ташқаридаги одамлар билан алоқа ўрнатишга (овоз билан, тақиллатиб) ҳаракат
қилинг. Олов ёқиш мумкин эмаслиги, ҳожатхона бакидаги сувни ичиш мумкинлиги, сув
қувурлари ва иситиш батареяларидан сигнал бериш воситаси сифатида фойдаланиш
мумкинлигини ёддан чиқарманг. Кучингизни асранг. Инсон овқатсиз ярим ойдан ортиқ
чидаши мумкин.

Хулоса.

Табиатнинг ҳалокатли кучлари, саноат ҳодисалари ва фалокатлар сони, ижтимоий

табиатнинг хавфли ҳолатлари, мутахассисларнинг касбий тайёргарлигининг паст даражаси,
турли хавфли ва фавқулодда вазиятларда одамларнинг саломатлиги ва ҳаётига салбий
таъсир кўрсатди. Аҳоли сонининг кўпайиши, табиатга техноген таъсирнинг ошиши, иқлим
ўзгариши каби омиллар билан бутун дунёда фавқулодда вазиятларнинг сони ва кўламини
кенгайтирмоқда.

Ўзбекистоннинг географик жойлашуви унинг ҳудуди турли табиий офатларга юқори

таъсир кўрсатади. Фавқулодда вазиятлар хавфини ва зарарни камайтириш учун уларнинг
ишончли ва ўз вақтида прогнози, шунингдек профилактика чораларини ташкил этиш
зарурлигини аниқ кўрсатиб турибди.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1056

REFERENCES

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Ўзбекистон. 2005 йил.

2.

Ўзбекистон Республикасининг 2000-йил 26 майдаги «Фуқаро муҳофазаси
тўғрисида»ги қонуни.

3.

Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган «Аҳолини ва
ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза
қилиш тўғрисида»ги қонуни.

4.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги
“Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида
тайёрлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 754-сон қарори

5.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 октябрдаги
«Техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятларнииг таснифи
тўғрисида»ги 455-сонли қарори.

6.

Нурхўжаев А., Ҳикматуллаев С. Табиий офатлар: ҳосил бўлиши, таснифи, аҳоли ва
ҳудудларни муҳофаза қилиш қоидалари. Т., 2004. 84 б.

References

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Ўзбекистон. 2005 йил.

Ўзбекистон Республикасининг 2000-йил 26 майдаги «Фуқаро муҳофазаси тўғрисида»ги қонуни.

Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 754-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 октябрдаги «Техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятларнииг таснифи тўғрисида»ги 455-сонли қарори.

Нурхўжаев А., Ҳикматуллаев С. Табиий офатлар: ҳосил бўлиши, таснифи, аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш қоидалари. Т., 2004. 84 б.