ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
25
ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРГА НИСБАТАН СОДИР ҚИЛИНГАН ЖИНОЯТЛАРНИ
ТЕРГОВ ҚИЛИШНИНГ ПРОЦЕССУАЛ ТАРТИБИ
Қозоков Ғайрат Ҳазратқулович
E-mail:
xoliqjonhazratqulov@gmail.com;
Phone: +99895-909-05-44.
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси “Тергов фаолияти”
мутахассислиги бўйича магистратура тингловчиси.
https://doi.org/10.5281/zenodo.12657267
Аннотация.
Вояга етмаганларга нисбатан содир қилинган жиноятларни тергов
қилишда, олиб бориладиган ҳар бир тергов ҳаракати процессуал қонунчиликка
асосланган ҳолда олиб борилади, охирги йилларда жиноят процессуал қонунчилигимизда
вояга етмаган жабрланувчиларга нисбатан содир қилинган жиноят ишлари доирасида
вояга етмаган жабрланувчиларни сўроқ қилиш ва улар билан ўтказиладиган тергов
ҳаракатлари такомиллаштирилди.
Калит сўзлар:
Жиноят-процессуал кодекси, миллий қонунчилик, халқаро
ҳужжатлар, тергов қилиш усуллари, жиноят процесси иштирокчилиги, вояга
етмаганлар билан тергов ҳаракатларини ўтказиш тартиби.
PROCESSUAL PROCEDURE FOR THE INVESTIGATION OF CRIMINALS WITH
RESPECT TO INVESTIGATORS
Abstract.
In the investigation of crimes committed against minors, each investigative action
is based on procedural legislation, and in recent years, our criminal procedural legislation has
improved the interrogation of minors and investigative actions conducted with them within the
framework of criminal cases committed against minors.
Key words:
Criminal Procedure Code, national legislation, international documents,
methods of investigation, participation in criminal proceedings, the procedure for conducting
investigative actions with minors.
ПРОЦЕССУАЛЬНЫЙ ПОРЯДОК РАССЛЕДОВАНИЯ ПРЕСТУПЛЕНИЙ,
СОДЕРЖАННЫХ В ОТНОШЕНИИ НЕСОВЕРШЕННОСТИ
Аннотация.
При расследовании преступлений, совершенных в отношении
несовершеннолетних, каждое следственное действие проводится на основе
процессуального законодательства, в последние годы в нашем уголовно-процессуальном
законодательстве
усовершенствованы
вопросы
допроса
несовершеннолетних
потерпевших в рамках уголовных дел, совершенных в отношении несовершеннолетних
потерпевших, и следственные действия с ними.
Ключевые
слова:
Уголовно-процессуальный
кодекс,
национальное
законодательство, международные акты, методы расследования, участие в уголовном
процессе, порядок проведения следственных действий с несовершеннолетними.
КИРИШ.
Ҳар бир содир қилинган жиноят ишини тергов қилиш жараёнида ўтказиладиган
тергов ҳаракатлари жиноят-процессуал қонунчилигига таянган ҳолда амалга оширилади.
Вояга етмаганларга нисбатан содир қилинган жиноят ишлари ҳам ўз навбатида
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида белгиланган нормаларга
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
26
асосланган ҳолда амалга оширилади. Вояга етмаганларга нисбатан содир қилинган жиноят
ишларини юритишда дастлабки жиноят ҳақида хабар ёки ариза келиб тушганидан кейин
белгиланган тартибда дастлабки терговга қадар текширув ҳужжатлари тўпланади,
дастлабки хабар, ариза ёки тушунтиришлар олинганда фуқароларнинг мурожаатларини
расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги қонун ва жиноят-процессуал нормаларга асосланган
ҳолда ҳужжатлар расмийлаштирилади. Олинган маълумотлар асосида ишга алоқадор нарса
ва далилларни тўплашда дастлаб воқеа жойини кўздан кечириш ёки тақдим қилинган
ашёларни олиш юзасидан баённомалар расмийлаштирилади. Бунда воқеа жойини кўздан
кечиришда Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 87-моддасига
асосан далилларни тўплаш тартиби кўрсатилган унга кўра "Далиллар тергов ва суд
ҳаракатларини юритиш, гумон қилинувчини, айбланувчини, судланувчини, гувоҳни,
жабрланувчини, экспертни сўроқ қилиш, юзлаштириш, таниб олиш учун кўрсатиш,
кўрсатувни ҳодиса рўй берган жойда текшириш, олиб қўйиш, тинтув, кўздан кечириш,
гувоҳлантириш, мурдани эксгумация қилиш, эксперимент ўтказиш, экспертиза
тадқиқотларини ўтказиш учун намуналар олиш, экспертиза ва тафтиш тайинлаш, тақдим
этилган ашёлар ва ҳужжатларни қабул қилиш, телефонлар ва бошқа телекоммуникация
қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали
узатиладиган ахборотни олиш, шунингдек тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш йўли
билан тўпланади"
1
деб кўрсатилган, ушбу ҳолатда далилларни тўплаш жараёнида ҳар бир
тергов ҳаракати баённома расмийлаштириш ва қарор қабул қилиш орқали амалга
оширилади. Терговга қадар текширув жараёнида дастлаб воқеа жойини кўздан кечириш ва
далилларни олиш иш учун муҳим аҳамият касб этади, бунда келгусида содир қилинган
жиноятни фош қилиш ва айбдор шахсларни аниқлашда муҳим аҳамият касб этади. Ҳодиса
содир бўлган жойни кўздан кечириш жиноят процессуал кодексининг 137-моддасига
асосан амалга оширилади, кўздан кечириш жараёнида "Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан
кечириш айнан ана шу жойда жиноят содир этилганлиги ёки унинг излари борлиги ҳақида
маълумотлар бўлган тақдирда ўтказилади.
Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда ҳодиса содир бўлган жой жиноят иши
қўзғатилишидан олдин ҳам кўздан кечирилиши мумкин. Катта майдонларни ва биноларни
кўздан кечириш бир неча суриштирувчи ёки терговчи томонидан амалга оширилиши
мумкин, бунда уларнинг ҳар бири камида икки нафар холис иштирокида кўздан кечириши
лозим.
Ҳодиса содир бўлган жойдан олинган нарсалар, ҳужжатлар ва излар ўралади ва
муҳрланади. Катта ҳажмдаги нарсалар олинмайди ва муҳрланмайди, лекин терговга қадар
текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи ёки терговчи
уларни сақлаш чораларини кўриши лозим" деб белгилаб қўйилган. Вояга етмаганларга
нисбатан содир қилинган жиноят ҳақида етарли маълумотлар тўпланганидан кейин ҳолат
юзасидан жиноят иши қўзғатилади. Жиноят ишини қўзғатиш асослари жиноят-процессуал
кодексининг 41-бобида белгилаб қўйилган бўлиб, унга кўра суриштирувчи, терговчи,
прокурор ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахси ўз
1
22.09.1994 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
27
ваколат доирасида жиноят содир этилганлиги ҳақида сабаб ва етарли асослар мавжуд
бўлган барча ҳолларда жиноят ишини қўзғатиши лозим, жиноят ишини қўзғатиш учун
фуқароларнинг аризалари, корхоналар ва ташкилотлар ва мансабдор шахслар берган
хабарлар, оммавий ахборот воситалари орқали берилган хабарлар, суриштирувчи,
терговчи, прокурор ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг ўзи жиноят
содир этилганлигини кўрсатувчи маълумотлар ва изларни аниқлаган тақдирда, айбини
бўйнига олиш ҳақидаги ариза ҳамда жиноят аломатлари мавжудлигини кўрсатувчи
маълумотлар жиноят ишини қўзғатиш учун асос бўлади.
Фуқароларнинг жиноят тўғрисидаги аризалари ёзма ёки оғзаки бўлиши мумкин.
Ёзма ариза арз қилувчи шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим. Оғзаки ариза
баённомада қайд этилади. Баённомада ариза берувчи, унинг яшаш ва ишлаш жойи,
шунингдек шахсий ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар қайд этилиши лозим. Арз
қилувчи жиноят тўғрисида била туриб ёлғон хабар берганлик учун жиноий жавобгарликка
тортилиши ҳақида огоҳлантирилади ва бу хусусда баённомада қайд қилиниб, унинг имзоси
билан тасдиқланади.
Сўнгра баённомада жиноят содир этиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар арз
қилувчи номидан, иложи борича сўзма-сўз баён қилинади. Баённомани ариза берган ва
қабул қилган мансабдор шахс имзо билан тасдиқлайди. Жиноят процессуал кодексининг
325-моддасида айрим жиноят ишларини қўзғатиш учун жабрланувчининг аризаси бўлиши
талаб қилинса-да, жабрланувчи ночор аҳволда бўлганлиги, айбланувчига қарам бўлганлиги
туфайли ёки бошқа сабабларга кўра ўз ҳуқуқини ва қонуний манфаатларини ўзи ҳимоя қила
олмайдиган алоҳида ҳолларда прокурор жабрланувчининг шикоятисиз ҳам жиноят ишини
қўзғатиши шартлиги кўрсатиб ўтилган. Кодекснинг 329-моддасида "Жиноятга оид
аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотлар рўйхатга олиниши ва дарҳол, жиноят ишини
қўзғатиш учун сабаб қонунийлигини ва асослар етарли эканлигини текшириш зарурати
бўлган тақдирда эса, ўн суткадан кечиктирмасдан ҳал қилиниши лозим. Ушбу муддат
жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотлар олинган пайтдан бошлаб ҳамда то
ишни қўзғатиш ёки қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор чиқарилгунига қадар ёхуд
терговга қадар текширув материаллари ушбу прокурорга юборилгунига қадар бўлган
вақтни ўз ичига олади, алоҳида ҳолларда, терговга қадар текширув муддати қуйидаги
ҳолатлардан бири мавжуд бўлган тақдирда, суриштирувчи, терговчи ёки терговга қадар
текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг асослантирилган қарорига кўра
прокурор томонидан бир ойгача узайтирилиши мумкин"
2
деб кўрсатилган. Кодекснинг 331-
моддасида жиноят ишини қўзғатиш тартиби белгиланган, унга кўра асослар мавжуд бўлган
тақдирда жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурор ҳамда
терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси қарор чиқаради.
Жиноят иши қўзғатилганидан кейин вояга етмаган жабрланувчи процессуал тартибда ишга
жалб қилиниб, жиноят иши доирасида у билан боғлиқ тергов ҳаракатлари ўтказилади. Вояга
етмаган жабрланувчи билан тергов ҳаракатларини ўтказиш жараёнида у жиноят-
процессуал кодексининг 54, 55-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланади.
2
22.09.1994 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
28
Кодекснинг 54-моддасида "Жиноят, худди шунингдек ақли норасо шахснинг ижтимоий
хавфли қилмиши шахсга маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказган деб ҳисоблаш
учун далиллар бўлган тақдирда, бундай шахс жабрланувчи деб эътироф этилади.
Жабрланувчи деб эътироф этиш ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса
ажрим чиқаради. Жабрланувчи вояга етмаган ёки белгиланган тартибда муомалага
лаёқатсиз деб эътироф этилган шахс бўлса, ишда у билан биргаликда ёки унинг ўрнига
қонуний вакили иштирок этади"
3
деб кўрсатилган ушбу ҳолатда жабрланувчи вояга етмаган
шахс бўлса, унинг қонуний вакили ишда иштирок этиб, жабрланувчининг ҳуқуқ ва
манфаатларини ҳимоя қилади, бироқ жабрланувчи вояга етмаган шахс бўлса ҳам жиноят-
процессуал кодексининг 55-моддасида кўрсатилган ҳуқуқларидан фойдаланади.
Жабрланувчининг қонуний вакили сифатида ота-оналар, васийлик ва ҳомийлик қилувчи
шахслар, фарзандликка олган шахслар иштирок этиши мумкин, қонуний вакилнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятлари жиноят-процессуал кодексининг 61-моддасида кўрсатилган. Жиноят
иши қўзғатилганидан кейин вояга етмаган жабрланувчи жиноят-процессуал кодексининг
121-моддаси талабларидан келиб чиқиб сўроқ қилинади, унга кўра сўроқ қилиш тартиби
қуйидагича "Вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилиш қонуний вакили ёки
катта ёшдаги яқин қариндоши, педагог ва психолог ёхуд жабрланувчининг вакили
иштирокида уларнинг розилиги билан ўтказилади. Кўрсатилган шахслар сўроқ
қилувчининг рухсати билан гувоҳ ёки жабрланувчига саволлар беришлари мумкин.
Педагогни ва психологни сўроқ қилишга жалб этиш вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчи
қонуний вакилининг ёки катта ёшдаги яқин қариндошининг, жабрланувчи вакилининг
илтимосига биноан ёхуд суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг
ташаббусига кўра амалга оширилади. Педагогнинг ва психологнинг иштироки жиноят
ишини юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан таъминланади.
Вояга етмаган жабрланувчи ёки гувоҳни сўроқ қилишда иштирок этиш учун педагогни ва
психологни жалб этиш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқи сўроқ қилишдан олдин унинг
қонуний вакилига ёки катта ёшли яқин қариндошига, жабрланувчи вакилига суриштирувчи,
терговчи, прокурор ёки суд томонидан тушунтирилади. Вояга етмаган гувоҳни ёки
жабрланувчини сўроқ қилишнинг умумий давом этиш вақти кун давомида дам олиш ва
овқатланиш учун бир соатлик танаффусни ҳисобга олмаганда тўрт соатдан ошмаслиги
керак. Ўн олти ёшгача бўлган гувоҳлар ва жабрланувчилар кўрсатув беришдан бош
тортганлик ва била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун жавобгарлик тўғрисида
огоҳлантирилмайдилар, бироқ суриштирувчи, терговчи ёки суд мажлисида раислик
қилувчи, гувоҳ ва жабрланувчиларга уларнинг процессуал ҳуқуқи ва мажбуриятларини
тушунтириш чоғида ҳаққоний кўрсатув бериш ва бу билан жиноят иши бўйича ҳақиқатни
аниқлашга кўмаклашиш маънавий бурч эканлигини эслатиб ўтади. Жинсий эркинликка
қарши, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар савдосига оид жиноят ишлари бўйича вояга
етмаган гувоҳни ёки жабрланувчини сўроқ қилиш, шунингдек бошқа ҳолатларда сўроқ
қилиш, агар буни одил судловнинг ёки вояга етмаган шахснинг манфаатлари талаб этса,
3
22.09.1994 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
29
стенография, видеокузатув, шунингдек аудио ва видео қайд этиш тизимлари билан
жиҳозланган махсус хонада қонуний вакил, педагог ва психолог иштирокида ўтказилиши
мумкин. Сўроқни стенография, видеокузатув, шунингдек аудио- ва видео қайд этиш
тизимлари билан жиҳозланган махсус хоналарда ўтказиш тартиби суриштирувчи, терговчи,
прокурор ва суд томонидан белгиланади. Зарур бўлган ҳолларда, ҳимоячи, вояга етмаган
шахснинг қонуний вакили, педагог ёки психолог саволларни суриштирувчининг,
терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг рухсати билан қайта тузиш ҳуқуқига эга, бунда
саволларнинг моҳияти ўзгартирилмайди. Вояга етмаган гувоҳни ёки жабрланувчини сўроқ
қилиш стенографияси, улар кўрсатувларининг аудио ва видеоёзувлари ушбу моддага
мувофиқ баённомага илова қилинади"
4
деб кўрсатилган. Бундан ташқари сўроқ қилиш
жараёнида жиноят-процессуал кодексининг 96-108 ва 112-120-моддалари талабларига риоя
қилган ҳолда амалга оширилади.
Жиноят-процессуал қонунчилигида вояга етмаган жабрланувчи неча ёшда ва қайси
ҳолатларда сўроқ қилиниш тартиби кўрсатилмаган. Жиноятларни тергов қилиш жараёнида
жабрланувчининг кўрсатувларини воқеа жойида текшириш, таниб олиш учун кўрсатиш,
юзлаштириш, гувоҳлантириш, намуналар олиш, уларга нисбатан экспертизалар ўтказиш
ҳам жиноят-процессуал кодексига асосан амалга оширилади. Исботлаш жараёни ушбу
кодекснинг 85-95-моддаларига асосан амалга оширилса, юзлаштириш жараёни 122-124-
моддалари, таниб олиш учун кўрсатиш 125-131-моддалари, кўрсатувларни ҳодиса содир
бўлган жойда текшириш 132-134-моддаларига асосан, гувоҳлантириш 142-147-
моддаларига асосан, судга оид экспертизалар 172-181-моддаларига асосан амалга
оширилади. Бундан ташқари, вояга етмаганларга нисбатан содир қилинган жиноят
ишларини тергов қилиш жараёнида жабрланувчининг ўзи билан боғлиқ бўлмаган барча
тергов ҳаракатлари ҳам жиноят-процессуал қонунчиликка асосланган ҳолда ўтказилади.
Бунда гумон қилинувчини ишга жалб қилиш, нарса ва ашёларни олиш ва кўздан кечириш,
айбланувчи билан боғлиқ тергов ҳаракатларини ўтказиш, уларни экспертизалардан ўтказиш
ҳамда бошқа тергов ҳаракатлари киради. Ҳар бир ўтказилган тергов ҳаракати процессуал
ҳужжат билан расмийлаштирилади. Жиноятларни тергов қилишда процессуал қонунчилик
муҳим аҳамият касб этиб, жиноят ишини тергов қилишнинг қонуний тартибини белгилаб
беради. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида вояга етмаган айбланувчи
ва судланувчиларга оид иш юритиш тартиби алоҳида боб билан тартибга солинса-да, вояга
етмаган жабрланувчини ишга жалб қилиш ва уларни сўроқ қилиш тартиби кодекснинг 54,
121-моддаларида кўрсатиб ўтилган, бироқ бошқа тергов ҳаракатларини ўтказишда кодексда
белгиланган ҳар бир тергов ҳаракатининг умумий қоидалардан келиб чиқиб амалга
оширилади.
Вояга етмаган жабрланувчиларни жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш ва улар
билан процессуал ҳаракатларни амалга ошириш 2007 йил 1 декабрь кунидаги “Бола
ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунда ҳам белгилаб берилган, Қонуннинг 10-
моддасида “Ҳар бир бола эркинлик, шахсий дахлсизлик, турар жойи дахлсизлиги ва хат-
хабарларини сир тутиш ҳуқуқига эга эканлиги, ўз шаъни ва қадр-қимматига қилинган
4
22.09.1994 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
30
тажовузлардан, шахсий ҳаётига ғайриқонуний аралашувлардан ҳимояланиш ҳуқуқига эга
эканлиги, бола қонунга асосланмаган ҳолда ушлаб турилиши, ҳибсга олиниши, қамоққа
олиниши мумкин эмаслиги, Давлат боланинг шахси, уй-жойи дахлсизлигини, хат-
хабарлари сир тутилишини таъминлайди ҳамда болани фойдаланиш ва зўравонликнинг
барча шаклларидан, шу жумладан жисмоний, руҳий ва жинсий зўравонликдан, қийноқларга
солишдан ёки шафқатсиз, қўпол ёхуд инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа шаклдаги
муомаладан, шаҳвоний шилқимликлардан, ҳуқуқбузарликлар ва ғайриижтимоий
ҳаракатлар содир этишга жалб этилишидан ҳимоя қилинишини амалга оширади. Давлат
болага нисбатан фойдаланиш ва зўравонликнинг барча шаклларининг олдини олиш,
шунингдек уларнинг содир этилишига имкон берган сабаблар ва шарт-шароитларни
аниқлаш ҳамда бартараф этиш, фойдаланиш ва зўравонликка дучор бўлган болаларга зарур
педагогик, психологик, тиббий, юридик ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўради”
5
деб
кўрсатиб ўтилган.
REFERENCES
1.
Ўзбекистон Республикасининг 30.04.2023 йилда янги қабул қилинган
Конституцияси.
2.
Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 январдаги «Бола ҳуқуқларининг
кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни.
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 22 апрель кунидаги “Бола
ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги 4296-сонли Қарори.
4.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, 1994 йил 22 сентябрь.
5.
Ўзбекистон
Республикасининг
Жиноят-процессуал
кодекси,
1994
йил
22 сентябрь.
5
2007 йил 1 декабрь кунидаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун.
