448
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10
ЎЗБЕКИСТОН КОНСТИТУЦИЯСИ: ИНСОН ҚАДРИ, ҲАЛҚ МАНФААТИ ВА
ЖАМИЯТ-ДАВЛАТ МУНОСАБАТЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ АСОСИЙ
ҚОНУН
Инагамова Мафура Мухтархоновна
Тошкент давлат транспорт университети доценти,
PhD, доцент
https://doi.org/10.5281/zenodo.14492927
Аннотация. Мақолада мамлакатимиз Бош қомуси ва унинг ривожланиши, мазкур
ҳуқуқий ҳужжатга сўнгги йилларда киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмуни
таҳлил қилинган.
Шунингдек, мазкур нормаларнинг ижро мехназмларига оид норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар ёритиб берилган.
Калит сўз: Конституция, суверен давлат, демократик давлат, ҳуқуқий давлат,
ижтимоий давлат, қонунчиликдаги зиддият, ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиз, давлат
бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимяти органлари, суд-ҳуқуқ соҳаси.
THE CONSTITUTION OF UZBEKISTAN: THE FUNDAMENTAL LAW
REGULATING HUMAN DIGNITY, PUBLIC INTERESTS, AND SOCIETY-STATE
RELATIONS
Abstract. The article analyzes the Constitution of our country, its development, and the
essence of amendments and additions made to this legal document in recent years. Additionally,
it highlights normative-legal acts related to the implementation mechanisms of these norms.
Keywords: Constitution, sovereign state, democratic state, rule of law, social state,
contradictions in legislation, inviolability of rights and freedoms, state governance, local
government bodies, judicial-legal sphere.
КОНСТИТУЦИЯ УЗБЕКИСТАНА:
ОСНОВНОЙ ЗАКОН РЕГУЛИРУЮЩИЙ ЧЕЛОВЕЧЕСКИЕ ДОСТОИНСТВО,
ОБЩЕСТВЕННО-ГОСУДАРСТВЕННЫЕ ОТНОШЕНИЯ
Аннотация. В статье анализируется Генеральная конституция нашей страны и ее
развитие, содержание изменений и дополнений, внесенных в этот правовой документ за
последние годы. Также разъяснены нормативно-правовые документы, связанные с
механизмами реализации этих норм.
Ключевые слова: Конституция, суверенное государство, демократическое
государство, правовое государство, социальное государство, коллизия законодательства,
права и свободы неприкосновенны, государственное управление, органы местного
самоуправления, судебная власть.
449
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10
Кириш.
Маълумки,
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг янги
таҳрири 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга кирди. Бунга 2023 йилнинг 30 апрел куни бўлиб
ўтган референдум натижасига кўра 11 та моддадан иборат Ўзбекистон Республикасининг
Конституциявий қонуннинг қабул қилиниши асос бўлди
1
.
Бунга қадар 1992 йилдан буён Констититутцияга жами 15 марта ўзгартиш
киритилган эди. Бу сафар эса ўзгаришлар кўлами катталиги сабаб ҳужжатнинг янги таҳрири
қабул қилинди. Янгиланиш натижасида, бош қомусдаги моддалар сони 128 тадан 155 тага,
ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага ошди. Умуман, олганда конституция 65 фоизга
янгиланган.
Материал ва методлар.
Ўзбекистон Республикаси Янги таҳрирдаги
Конституциясини ҳуқуқий таҳлил асосида илмий тадқиқ қиламиз. Янги Конституциявий
нормаларининг бугунги кундаги зарурати ҳақида мулоҳаза юритамиз.
Тадқиқот натижалари.
Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига
киритилган ўзгартиришлар ва янги нормалар ҳақида бироз тўхталиб ўтсак. Хусусан,
Конституциянинг 1-моддаси: «Ўзбекистон — бошқарувнинг республика шаклига эга
бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат.
Давлатнинг «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» деган номлари бир
маънони англатади», деб таъкидланган.
Киритилган мазкур ўзгартиришлар натижасида
суверен давлат
Ўзбекистон
мустақиллигининг умумий ва ажралмас белгиси бўлиб, ички ва ташқи сиёсатда тўлиқ
мустақил эканлигини англатса,
демократик давлат
эса инсонпарварлик қонунларига
асосланган, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий ҳолати ва сиёсий қарашларидан
қатъий назар, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаб берадиган давлат эканлиги
мустаҳкамланган.
Ёки
ҳуқуқий давлат
деганда, давлат ўз фаолиятини, жамият ва фуқароларнинг
яшаш тарзини фақат Конституция ва қонунлар асосидагина амалга оширилишини
таъминлаши, натижада, давлат органлари ва мансабдор шахслар қонун устуворлиги
асосида халқ манфаатлари учун ишлайди, унга хизмат қилиши назарда тутилган. Ушбу
нормадаги
ижтимоий давлат
ҳар бир инсон учун фаровон турмуш даражаси, хусусан
сифатли таълим, кафолатли тиббий хизмат, муносиб меҳнат шароити ва адолатли иш ҳақи,
пенсия ва нафақалар, ижтимоий ёрдам ва хизматлар тизими яратилган, уй-жойли бўлиш
шароити мавжуд бўлган, ижтимоий тафовутлар юмшатилган, мувозанатлашган, ҳеч бир
1
Ўзбекистон Республикасининг 1 май 2023 йилдаги « Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
тўғрисида»ги ЎРҚ-837-сон Конституциявий қонуни // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023
й., 03/23/837/0241-сон
450
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10
фуқаро ўз муаммолари билан ёлғиз қолмайдиган адолатли давлатдир деб таърифланган
бўлса, Ўзбекистонни дунёвий давлат сифатида белгилаш – дунёвий тараққиёт, турли дин ва
мазҳаблар ўртасида бағрикенглик ва тотувликни мустаҳкамлашга, диний бирлашмаларнинг
мустақил фаолият юритишига, дин ва эътиқод эркинлигини таъминлашга хизмат қилади.
Янги конституциянинг 154-моддаси билан, 1-моддадаги қоидаларни қайта кўриб
чиқиш мумкин эмас, деб белгиланди. Худди шунингдек, 154-модданинг ўзидаги айнан шу
қоидадан иборат банд ҳам қайта кўриб чиқилиши мумкин эмаслиги қатъий
мустаҳкамланган.
Бошқача айтганда, бу норма – Ўзбекистон ҳеч қачон демократиядан воз кечмаслиги,
ҳуқуқий давлатчиликка содиқлиги назарда тутади.
Конституциямизнинг бошқа барча нормаларида юқоридаги санаб ўтганимиз – барча
принципларни рўёбга чиқаришга қаратилган механизмлар ва кафолатлар мустаҳкамланган.
Бош қонунимизнинг 15-моддагасига киритилган ўзгаришга кўра Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга,
тўғридан тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Демак,
конституциянинг тўғридан тўғри амал қилиши фуқароларга нафақат қонунлар, балки
бевосита конституциядаги нормаларга ҳам асосланган ҳолда иш олиб боришга, хусусан
судга мурожаат қилишга имкон беради. Референдумда қабул қилинган қонунга биноан,
Олий суд уч ой ичида тегишли Пленум қарорини қабул қилиши керак. Бу қарор асосида
судлар томонидан конституция нормаларини тўғридан тўғри амал қилувчи ҳужжат
сифатида қўллаш юзасидан ягона суд амалиёти жорий этилади.
Ёки 19-моддаси 2-қисми имтиёзлар фақат қонунга мувофиқ белгиланади ва
ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт эканлиги мустаҳкамланди. Бу билан
конституциянинг амалда ишламай келган нормаларидан бири реал воқеликка
мослаштирилмоқда. Кўпинча амалиётда турли жабҳалардаги имтиёз ва преференциялар
нафақат қонунлар асосида, балки кўп ҳолатларда қонуности ҳужжатлар – қарор ва
фармонлар асосида бериб келинмоқда.
Конституциянинг янги таҳририга асосан инсон билан давлат органларининг ўзаро
муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар
инсон фойдасига эканлиги талқин этилади, каби норма киритилди. Биламизки, ижтимоий
муносабатлар чексиз шаклларга эга, уларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда тўлиқ
кодификатция қилиб чиқиш амалда имконсиз.
Эндиликда, қонунчиликда аниқ белгилаб қўйилмаган масалаларда зиддият юзага
келса, масала давлат эмас, инсон фойдасига ҳал этилади.
451
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10
Бундан ташқари, турли ҳужжатларни юритишда давлат органлари томонидан хато-
камчилик мавжуд бўлганда ҳам вазият фуқаро фойдасига ҳал этилиши кераклиги қатъий
белгилаб қўйилган. Масалан, ёшга доир пенсия тайинлашда тегишли ҳужжатлар базадан
топилмай қолганда ёки ҳужжатлар билан боғлиқ ноаниқлик юзага келганида ҳам масала
инсоф фойдасига ҳал этилади.
Яна бир муҳим масала, ҳуқуқ ва эркинликларнинг чекланиши масаласи аввалги
Конституцияда иккита яъни, «Инсоннинг конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб
қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга
ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.
Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг,
давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур
етказмасликлари шарт» каби
норма билан тартибга солинган эди. Конституциянинг янги
таҳририда юқоридаги иккита норма деярли ўзгаришсиз сақлаб қолинди. Шу билан бирга,
қуйидагича янги норма қўшилди: «Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари фақат қонунга
мувофиқ ва фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни,
бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда
жамоат тартибини таъминлаш мақсадида зарур бўлган доирада чекланиши мумкин»
қўшимча билан бойитилди.
Ҳуқуқлар чекланишига доир бу меъёрлар, янги конституциянинг бошқа бир
моддасига асосан, сўз эркинлиги ҳуқуқига ҳам тегишли. Яъни ахборот излаш, олиш ва
тарқатиш ҳуқуқи фақат конституциявий тузумни, аҳоли соғлиғини, ижтимоий ахлоқни,
бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлиги ва
тартибини таъминлаш, давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг
ошкор этилишига йўл қўймаслик мақсадида чекланиши мумкин.
Таъкидлаш лозим, «ижтимоий ахлоқ» тушунчаси Ўзбекистон қонунчилигига ҳали
киритилмаган. Ушбу тушунча ҳамда мазкур модда бўйича инсон ҳуқуқлари «жамоат
тартибини таъминлаш мақсадида» чекланиши бўйича ваколатли органнинг ҳуқуқий
шарҳига зарурат бор. Ҳуқуқлар таъминланиши билан ижтимоий ахлоқ ва жамоат тартибини
сақлаш ўртасидаги боғлиқлик аниқ белгилаб қўйилиши керак. Шу билан бирга, юқорида
айтганимиздек, конституцияга биноан эндиликда барча ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал
этилади.
Бундан ташқари намойишларга оид моддани ҳам эслатиб ўтиш ўринли. Бу модда
аввалги ҳолида, ўзгаришларсиз сақлаб қолинди.
Шунингдек, конституцияга ўқитувчилар ҳақида модда қўшилди. У икки банддан
иборат: Ўзбекистон Республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни
452
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10
ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг
маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф
этилади.
Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг
ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади.
(52-модда)
Шу тариқа, устозлар ҳуқуқ соҳаси вакили бўлмаган, лекин олий қонунда алоҳида
тилга олинган ягона касб эгаларига айланди. Конституцияда ўқитувчилардан бошқа касб
эгаларининг барчаси – ҳуқуқ соҳаси вакиллари (судялар, прокурорлар ва адвокатлар).
Бошқа ҳолатларда касб эгалари эмас, соҳалар ҳақида гап кетган (масалан, оммавий ахборот
воситалари, турли жамоат бирлашмалари).
Конституциявий нормани ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон
Республикасининг «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонуни
2
имзоланиб, ижрога
қаратилди. Унда педагогларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, фаолиятининг асосий
кафолатлари, меҳнатига яраша ҳақ тўлаш, рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш
тамойиллари белгиланди.
Бундан ташқари мазкур қонунда қуйидагилар тақиқланди:
биринчидан,
педагогни
касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни
ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш;
иккинчидан,
педагогдан
унинг касбий мажбуриятларига тааллуқли бўлмаган ҳисоботларни ва бошқа
маълумотларни, шу жумладан битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлиги ҳақидаги
ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш;
учинчидан,
педагогнинг
зиммасига товар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш, шу жумладан иш
ҳақидан унинг ёзма розилигисиз товар ва хизматлар учун маблағ ушлаб қолиш.
Юқоридаги ҳолатларнинг содир этилиши ҳуқуқбузарлик деб баҳоланди. Жумладан,
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг
«Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш» деб номланган 51-моддасига қўшимча
киритилиб, унга мувофиқ, «...худди шундай ҳуқуқбузарлик таълим ташкилотининг педагог
ходимига нисбатан содир этилган бўлса» номли норма билан бойитилди. Мазкур
кодекснинг яна бир нормаси яъни, 197
5
-моддасига мувофиқ, «Таълим ташкилоти педагог
ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат
вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш» номли янги норма киритилди ва таълим
ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчиларнинг билимини тўғри
2
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 1 февралдаги «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги ЎРҚ-901-
сонли қонун// Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.02.2024 й., 03/24/901/0082-сон.
453
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10
ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда
аралашиш ёки таълим ташкилоти педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига
тўсқинлик қилиш маъмурий ҳуқуқбузарлик деб баҳоланди ва жавобгарлик белгиланди.
Инсон ҳуқуқларини таъминлашда беқиёс ўрин эгаланган яна бир муҳим норма бу
адвокатура фаолиятидир. Биламизки, адвокатура зиммасига жисмоний ва юридик
шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш, шахснинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини
ҳимоя қилишдек муҳим конституциявий вазифа юклатилган. Аввалги конституцияда
фақатгина битта норма билан тартибга солинган мазкур фаолият эндиликлар адвокатура
институтига айланди.
Адвокатнинг касбий фаолиятига аралашишга йўл қўйилмаслиги конституциявий
даражада мустаҳкамланиши кучли адвокатура тизимини яратишнинг асосий омили бўлиб
хизмат қилади. Ушбу қоида «ҳеч бир идора адвокатларнинг фаолиятига тўсқинлик
қилмаслиги шарт» деган ғоянинг конституциявий ифодасидир. Ушбу ўзгартириш суд
процессида адвокат прокурор билан тенгма-тенг мунозарага киришишини таъминлайди,
иш бўйича далилларни тўплаш ва тақдим этиш фаолиятига аралашмаслик натижасида
адвокатуранинг ҳуқуқий ҳолати мустаҳкамланди.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими
такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун
ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунида
3
«Адвокатура
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
4
га адвокатга гувоҳнома бериш муддати
камайтирилишини назарда тутувчи қуйидаги ўзгартиришлар киритилди: «Ўзбекистон
Республикасининг Адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс (бундан буён матнда
талабгор деб юритилади) лицензия олиш учун адвокатлик тузилмасида (адвокатлик
бюросида, адвокатлик фирмасида, адвокатлар ҳайъатида, юридик маслаҳатхонада) камида
3
O‘zbekiston Respublikasining 2024 yil 07 fevraldagi «Davlat xizmatlari ko‘rsatish hamda tadbirkorlik
sub’ektlarining huquqlarini va qonuniy manfaatlarini himoya qilish tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan
O‘zbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risida»gi O’RQ-
905-sonli Qonun // Qonunchilik ma’lumotlari milliy bazasi, 07.02.2024-y., 03/24/905/0106-son.
4
O‘zbekiston Respublikasining 1997 yil 09 yanvardagi «Advoktura to‘g‘risida»gi 349-I-sonli Qonuni //
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1997 y., 2-son, 48-modda; 2001 y., 1-2-son, 23-modda;
2003 y., 5-son, 67-modda; 2004 y., 1-2-son, 18-modda; O‘zbekiston Respublikasi Qonun hujjatlari to‘plami, 2005 y.,
37-38-son, 280-modda; 2008 y., 52-son, 514-modda; 2009 y., 39-son, 423-modda; Qonun hujjatlari ma’lumotlari
milliy bazasi, 12.10.2018 y., 03/18/497/2044-son; 16.01.2019 y., 03/19/516/2484-son; 24.05.2019 y.,
03/19/542/3177-son, 11.09.2019 y., 03/19/566/3734-son; Qonunchilik ma’lumotlari milliy bazasi, 21.04.2021 y.,
03/21/683/0375-son, 03.02.2022 y., 03/22/749/0101-son; 04.08.2022 y., 03/22/786/0705-son; 10.08.2023 y.,
03/23/862/0578-son; 07.02.2024 y., 03/24/905/0106-son; 22.02.2024 y., 03/24/911/0142-son; 28.02.2024 y.,
03/24/915/0160-son.
454
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10
уч ой муддат стажировка ўташи керак ҳамда малака имтиҳонини топшириши шарт»
5
.
Мазкур фаолиятга оид яна бир муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжат бу Ўзбекистон
Республикасининг «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Қонундир.
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам – ушбу Қонунда белгиланган тартиб-таомиллар ва
шартларга мувофиқ тўлиқ ёки қисман давлат ҳисобидан кўрсатиладиган, жисмоний
шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга
қаратилган малакали юридик ёрдам деб белгиланган ҳамда «Ижтимоий ҳимоя ягона
рейестри» ахборот тизими воситасида кам таъминланган шахсларга давлат ҳисобидан
юридик ёрдам кўрсатиши мустаҳкамланган.
Мамлакатимизнинг Бош қонунида Давлат бошқарувидаги нормалар қуйидаги
қўшимча ва ўзгаришлар билан бойитилди. Хусусан,
Президентнинг ваколат муддати 5
йилдан 7 йилга узайтирилди. Президентнинг “давлат бошлиғи” мақоми сақлаб қолинди.
Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ президент бўлиши мумкин эмаслиги,
президентнинг қасамёди матни ва президентга тааллуқли бошқа аксарият нормалар ҳам
ўзгаришсиз қолдирилди ҳамда президент муддатидан илгари президент сайловини
тайинлашга ҳақли экани белгиланди.
Шу таъкидлаш жоизки, президентнинг ваколат муддати 2003 йилда ҳам 5 йилдан 7
йилга узайтирилган, 2011 йилда эса қайтиб 7 йилдан 5 йилга туширилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Бош вазир номзодини энди
ғолиб партия эмас, президент тақдим этади. Бош вазирни тайинлаш ва унга ишончсизлик
вотуми билдиришда Сенатнинг иштироки бекор қилинди.
Бундан ташқари, Сенаторлар
сони 100 нафардан 65 нафарга туширилди. 14 та ҳудуддан 6 нафардан эмас, 4 нафардан
сенатор сайланади, президент томонидан тайинланадиган сенаторлар сони 16 нафардан 9
нафарга қисқартирилди. Бу ўзгариш яқинда ўтказилган парламент сайлови вақтида ижроси
таъминланди. Қонунчилик палатаси депутатлари сонини (150 нафар) оширмасликка,
ўзгаришсиз қолдирилди.
Шунингдек, Қонунчилик палатаси қонунлар бўйича қўшимча ваколат олди. Унга
кўра, эндиликда Сенат қонунни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида 60 кун ичида қарор
қабул қилмаса, Қонунчилик палатаси қонунни президентга юборади. Қонунларнинг
президент томонидан имзоланиши ва эълон қилиниши учун белгиланган муддат 30 кундан
60 кунга узайтирилди.
Бевосита конституциямизга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига оид
5
O‘zbekiston Respublikasining 2023 yil 10 avgustdagi «Advakatura to'g'risidagi O‘zbekiston Respublikasi
qonunining 3¹-moddasiga o'zgartirish kiritish haqida»gi O’RQ-862-sonli qonun // Qonunchilik ma’lumotlari milliy
bazasi, 10.08.2023-y., 03/23/862/0578-son
455
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10
қатор ўзгартиришлар киритилди. Яъни, ҳокимлар кенгаш раислигидан озод этилди.
Маҳаллий давлат бошқарувида вакиллик ва ижро этувчи органлар бир-биридан ажратилди.
Маҳаллий кенгашлар сайланадиган вакиллик органлари, ҳокимликлар эса ижро органлари
деб белгиланди.
Шунга мувофиқ, қуйидаги саналардан бошлаб, ҳокимларнинг кенгашларда раислик
қилишига барҳам берилди:
•
вилоятларда ва Тошкент шаҳрида 2024 йилги депутатлик сайловлари
якунлари бўйича;
•
туман ва шаҳарларда 2026 йил 1 январдан бошлаб.
Маҳаллий кенгашлар раислари кенгаш депутатлари орасидан 5 йил муддатга
сайланиши, ҳокимлар эса 5 йил муддатга тайинланади ва тайинланган ҳокимни кенгашлар
тасдиқлайди каби норма киритилди. Шу тариқа, кенгаш раислари ҳам, ҳокимлар ҳам
тўғридан тўғри аҳоли томонидан сайланмайди.
Кенгашларнинг ваколатларига, жумладан, қуйидагилар киради:
•
маҳаллий буджетни кўриб чиқиш ва қабул қилиш, унинг ижро этилиши
устидан назоратни амалга ошириш;
•
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолини ижтимоий
ҳимоя қилиш дастурларини тасдиқлаш;
•
ҳокимни лавозимга тасдиқлаш, унинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни
эшитиш.
Ҳокимларнинг ваколатлари эса, жумладан, қуйидагилардан иборат бўлади:
•
конституция ва қонунларни, парламент палаталарининг қарорларини,
президентнинг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг,
юқори турувчи ҳокимларнинг ва тегишли халқ депутатлари кенгашларининг қарорларини
бажариш;
•
ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик жиҳатдан
ривожлантиришни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
•
маҳаллий буджетни шакллантириш ва ижро этиш.
Ҳокимлар ва маҳаллий кенгашларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби бўйича
алоҳида қонунлар қабул қилиниши шунингдек маҳаллий масалалар бўйича уларнинг
ваколатлари қандай тақсимланиши ана шу қонунларда акс этиши белгиланди.
Янги таҳрирга оид янги нормалар қаторига Коррупцияга ва монополияга қарши
курашиш органлари раҳбарларини президент тақдимига биноан сайлаш Сенатнинг
ваколатига ва
давлат интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун
шарт-шароитлар яратади каби қоидалар белгиланди.
456
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10
Суд-ҳуқуқ соҳасидаги кўшимча ва ўзгартиришлар жумласига, Конституциявий суд
судялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз ўн йил муддатга сайланиши, Судялар муайян ишлар
бўйича ҳисобдор бўлмасликлари,
Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан одил
судловни амалга ошириш чоғида фойдаланишга йўл қўйилмаслиги, шахснинг ўз айбини тан
олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши
тақиқланиши ҳамда ҳар ким ўз шахсига доир нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи
тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган
маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги мустаҳкамланди.
Мамлакатда амалга оширилаётган жамият ва давлат ҳаётини демократик жиҳатдан
янада янгилаш, мамлакатни модернизация қилиш борасидаги ислоҳотларнинг моҳияти ва
мазмуни, суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг
натижалари жазо тури сифатида ўлим жазоси бекор қилиниб, уни умрбод ёки узоқ муддатга
озодликдан маҳрум этиш жазоси билан алмаштирилганлигига ҳам йигирма йил бўлди.
Шу билан бирга, ушбу муҳим соҳадаги ислоҳотлар, ижтимоий муносабатларнинг
ривожланиши ва инсонпарварлик руҳида олиб борилишини ҳамда инсонлар онгида
демократик қадриятлар тобора мустаҳкамланишини инобатга олган ҳолда изчиллик билан
амалга ошириб борилмоқда. Ушбу жараёнларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг
«Ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисида»ги Фармони
6
ҳамда Ўзбекистон
Республикасининг «Ўлим жазоси бекор қилиниши муносабати билан Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида»ги Қонун
7
ижроси билан амалга оширилиб келинмоқда эди. Эндиликда мазкур
жараён мамлакатимизнинг энг олий қонуни билан мастаҳкамланди. Бу эса ўз навбатида
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз деган ғоянинг амалий ифодаси десак муболаға
бўлмайди.
Хулоса.
Юқоридаги фикрларга асосланиб, конституциямиз мамлакатимизда миллий
мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро дўстлик ва
ҳамжиҳатликни сақлаш, ислоҳотларимизнинг ортга қайтмас тус олишини таъминлашда
доимо ишончли кафолат бўлиб келганлигини кўришимиз мумкин.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг «Конституция — халқимизнинг ҳуқуқий
тафаккури, хоҳиш-иродасининг ёрқин тимсоли. Бу ноёб қомуснинг ҳар бир моддасини
6
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 1 августдаги «Ўлим жазосини бекор қилиш
тўғрисида»ги ПФ-3641-сонли Фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-
31-сон, 223-модда.
7
Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги «Ўлим жазоси бекор қилиниши муносабати
билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида»ги ЎРҚ-99-сонли Қонун // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг
Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 248-модда.
457
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10
ўрганиш, уларга ҳурмат, меҳр ва эътибор билан муносабатда бўлиш барчамиз учун
муқаддас бурч ва мезонга айланиши керак», деган сўзлари билан хулоса қиламиз.
REFERENCES
1.
Ўзбекистон Республикасининг 1 май 2023 йилдаги « Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси тўғрисида»ги ЎРҚ-837-сон Конституциявий қонуни // Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон
2.
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 1 февралдаги «Педагогнинг мақоми
тўғрисида»ги ЎРҚ-901-сонли қонун// Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,
01.02.2024 й., 03/24/901/0082-сон.
3.
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 07 февралдаги «Давлат хизматлари
кўрсатиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-905-сонли Қонун // Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 07.02.2024-й., 03/24/905/0106-сон.
4.
Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 09 январдаги «Адвоктура тўғрисида»ги 349-
И-сонли Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,
1997 й., 2-сон, 48-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; 2004
й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005
й., 37-38-сон, 280-модда; 2008 й., 52-сон, 514-модда; 2009 й., 39-сон, 423-модда;
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон;
16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон; 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон, 11.09.2019 й.,
03/19/566/3734-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й.,
03/21/683/0375-сон, 03.02.2022 й., 03/22/749/0101-сон; 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-
сон; 10.08.2023 й., 03/23/862/0578-сон; 07.02.2024 й., 03/24/905/0106-сон; 22.02.2024
й., 03/24/911/0142-сон; 28.02.2024 й., 03/24/915/0160-сон.
5.
Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 10 августдаги «Адвакатура то'г'рисидаги
Ўзбекистон Республикаси қонунининг 3¹-моддасига о'згартириш киритиш
ҳақида»ги ЎРҚ-862-сонли қонун // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,
10.08.2023-й., 03/23/862/0578-сон
6.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 1 августдаги «Ўлим жазосини
бекор қилиш тўғрисида»ги ПФ-3641-сонли Фармони // Ўзбекистон Республикаси
қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 223-модда.
458
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10
7.
Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги «Ўлим жазоси бекор қилиниши
муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-99-сонли Қонун // Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 248-
модда.
8.
Инагамова М.М. Конституциявий ислоҳотларда инсон–жамият– давлат
масалаларининг
ривожланиш
босқичлари//«Ўзбекистон
Республикаси
конституцияси - инсон қадрини улуг'лаш, эркин ва фаровон ҳаётимиз кафолати»
мавзусидаги илмий амалий конфиренсия. – Тошкент. Републиcан Сcиентифиc анд
Праcтиcал Cонференcе. Деcембер 1. Т.: 2023. Б. 59-64.
9.
Инагамова М.М. Конституциявий ислоҳотлар – аёл ҳуқуқлари ҳимоясининг гарови//
Конституция – тинчлик ва тараққиёт кафолати: Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси қабул қилинган куннинг 27 йиллиги байрамини нишонлаш
мақсадида ўтказилган Республика илмий-амалий конференция материаллари (2019
йил 5 декабрь). –Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2020. –Б.121-125.
10.
Инагамова М.М. Янги Ўзбекистон Конституциясида аёл ҳуқуқлари ҳимоясининг
айрим жиҳатлари//Янги Ўзбекистоннинг янги Конституцияси: Республика илмий-
амалий конференция тўплами / Масъул муҳаррир техника фанлари номзоди, доцент
О.Т.Ахмедов. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти, 2023.
– 103-106. б.
11.
Инагамова М.М. Конституциявий ислоҳотлар – аёл ҳуқуқлари ҳимоясининг гарови//
Конституция – тинчлик ва тараққиёт кафолати: Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси қабул қилинган куннинг 27 йиллиги байрамини нишонлаш
мақсадида ўтказилган Республика илмий-амалий конференция материаллари (2019
йил 5 декабрь). –Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2020. –Б.121-125.
