1050
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10
ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ КАМ ТАМИНЛАНГАН ОИЛАЛАР
БИЛАН ИШЛАШ ФАОЛИЯТИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИНИНГ АСОСИЙ
ЙЎНАЛИШЛАРИ
Покиза Ўринбоева
Тошкент давлат транспорт университети талабаси.
Мафура Мухтархоновна Инагамова
Илмий раҳбар: Тошкент давлат транспорт университети доценти.
https://doi.org/10.5281/zenodo.14551896
Маълумки, ўзини-ўзи бошқариш ўрганларининг котиби фуқаролар йиғини ёки
Коммисия баёни асосида ҳар ойнинг 1 (биринчи) кунигача қўрғон, қишлоқ, овул ёки
махалла бўйича оилаларга моддий ёрдам тўлаш ведомостини тузади ва халқ банкининг
тегишли бўлимига тақдим этилади.
Кам таьминланган оилаларга хар ойлик моддий ёрдамни тўлаш ведомости қаьтий
хисобда турадиган билаенк хисобланади ва нусха кўчириш қоғоз воситасида икки нусхада
тузилади. Биринчи нусха котиб томонидан халқ банкининг тегишли бўлимига
топширилади, иккинчиси фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш ўрганида пул хужжатлари
қаторида алохида йиғма жилдда сақланади
1
.
Кам таьминланган оилаларга моддий маблағ билан таьминлаш махаллий молия
органлари томонидан, тўлов ойининг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади ва
ойнинг 15-кунида якунланади.
Фуқароларнингн ўзини-ўзи бошқариш органлари тўлов топшириқномаларини халқ
банкининг тегишли бўлимларига маблағларнинг келиб тушишига кўра тақдим этадилар.
Аризачиларга пулларни бериш хар ойнинг биринчи кунидан бошлаб, ведомост
бўйича, халқ банкининг махсус счётлар очилган бўлимларида амалга оширилади. Олувчи
томонидан талаб қилиб олинмаган маблағлар кейинги ойда навбатдаги ёрдам пули билан
бирга тўланади.
Аризачи узоқ (бир ойдан кўпроқ) вақт бўлмаган ёки вафот этган холларда моддий
ёрдам оиланинг балоғатга етган бошқа аьзосига тўланиши мумкин, бунда ёрдамни олиш
учун мазкур холатлар содир бўлган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай мурожаат қилган
бўлиши керак бўлади.
Оилага моддий ёрдам тўлаш қуйидаги холларда тўхтатилади:
-
моддий ёрдам тўлаш муддати тугаганда;
-
ёрдам кўрсатилаётган оиланинг моддий ахволи ўзгарганда;
1
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли қарори
тахририда, ЎР ҚХТ, 2002 йил, 2-сон 22-модда
1051
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10
-
доимий яшаш жойи ўзгарганда;
-
оила аьзоларининг даромадлари тўғрсида бузиб кўрсатилган ва ишончсиз
маълумотлар аниқланганда; Агар ушбу маълумотлар фуқароларнинг ўзини- ўзи
бошқариш органининг моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги қарорига таъсир қилиш
мумкин бўлса.
Кам таьминланган оилаларга хар ойлик моддий ёрдам тўловига ажратилган,
фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи томонидан фойдаланилмаган мабларлар йил
тугагач олиб қўйилмайди ва улар фуқаролар йиғини ёки Комиссия қарорига биноан ахоли
яшайдиган жойларни ободонлаштиришга, газлаштиришга, сув билан таьминлашга,
шуниннгдек бошқа ижтимоий муаммоларни хал этишга йўналтириши мумкин
2
.
Кам таьминланган оилаларга моддий ёрдамнинг тўғри хисобланишини, ўз вақтида
тўланишини назорат қилиш, Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар кенгашининг Раиси, вилоятлар, шахарлар ва туманлар хокимлари,
шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг назорат-тафтиш Бош
бошқармаси ва унинг жойлардаги органлар томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Призидентининг
“Кам таьминланган оилаларни
ижтимоий химоялашни кучайтиришга оид тадбирлар тўғрисида” ги Фармонига мувофиқ
жорий этилган кам таьминланган оилаларни хисобга олиш, уларга хар ойлик моддий
ёрдам (бундан кейин “моддий ёрдам” деб аталади) тайинлаш ва тўлаш тартибини
белгилайди. Олдинги тахрирга қаранг.
Кам таьминланган оилаларга харт ойлик моддий ёрдам тайинлаш ва унинг
миқдорини белгилаш тўғрисидаги қарор фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш
органлари қўрғон, қишлоқ, овул ва шахар махаллалари фуқаролари йиғинлари,
йиғинни ўтказиш имкони бўлмаганда кўчалар, турар жойлар, қишлоқ, овул махаллалари
фуқаролари вакилларининг йиғилиши ёки фуқаролар томонидан кам таьминланган
оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги масалаларни хал этиш учун
вакил қилинган комиссия таркиби фуқаролар йигини (вакиллар йиғилиши) томонидан
фуқаролар йиғини худудида истиқомат қилувчи энг обро-этиборли ва хурматга сазовор
фуқаролар орасидан сайланади. Ушбу Комиссияга фуқаролар йигинининг раиси
бошчилик қилади
3
.
Комиссия аьзолари 2 йил муддатга, фуқаролар йиғини раиси эса унинг бутун
ваколати даврига сайланади. Мазкур комиссия аьзоларининг таркиби камида 20 киши.
2
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33- сонли қарори
3
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33- сонли қарори тахририда, ЎР
ҚХТ, 2002 йил, 2-сон 22-модда
1052
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10
Бунда комиссия таркиби, раисдан ташқари, хар йили 50 фоизга янгиланади.
Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари кам таьминланган оилаларни
аниқлашда ва уларга моддий ёрдам тайинлашда қуйидаги асосий қоидаларга амал
қилишлари керак:
-
ижтимоий адолатга сўзсиз қатьий риоя қилиш;
-
ўрсатилаётган моддий ёрдамнинг адресли бўлишини, хақиқатдан мухтож
оилаларга берилишини таьминлаш;
-оилалар ва фуқаролар томонидан ахолини ижтимоий химоя қилиш чораларига
боқимандаларча ёндашишга йўл қўймаслик;
Оила аьзоларининг, айниқса болаларнинг моддий фаровонлигини оширишда оила
масьулиятини ошириш, хар томонлама жисмоний ва маьнавий ривожланиш, билим ва
касб-хунар даражасини ошириш учун уларга зарур шарт-шароитлар яратиш.
Хар ойлик моддий ёрдам оилага 6 (олти) ой муддатга тайинланади ва тўланади.
Ушбу муддат тугагач, агар оилада моддий ахвол яхшиланмаган бўлса, ёрдам
махкур низомда белгиланган янги муддатга тайинланиши мумкин.
Қуйидагилар оилаларга хар ойлик моддий ёрдам тўлашни маблағ билан таьминлаш
манбалари хисобланади
4
.
Республика буджети маблағлари, махаллий (вилоят, шахар ва туманлар) буджет
маблағлари, буджетдан ташқари турли манбалар (жамоат ва хайрия жамғармалари,
корхона ва хўжаликларнинг маблағлари, фуқароларнинг ихтиёрий хайр-эхсонлари ва
бошқалар).
Мазкур маблағлар қўрғон, қишлоқ, овул ёки махалла фуқаролари ўзини- ўзи
бошқариш органларининг жамғарма банкининг тегишли муассасаларидаги махсус
счётларига ўтказилади ва олиб қўйилмайди.
Оилага хар ойлик моддий ёрдам тайинлаш шартлари. Моддий ёрдам
фуқароларнинг доимий яшаш жойидаги ўзини-ўзи бошқариш органларига ёки қўрғон,
қишлоқ, овулларга ёзма равишда ариза билан ёрдам сўраб мурожаат қилган оилаларга,
айрим холларда эса фуқаролар йиғини раиси(оқсоқоли) нинг тавсиясига биноан
тайинланади.
Аризага тасдиқланган шакл бўйича оила аьзоларининг даромадлари тўғрисидаги
маълумотлар илова қилинади.
Бектив сабабларга кўра оиланинг биринчи навбатдаги эхтиёжларини таьминлай
олмайдиган кам даромадли оилалар ва ёлғиз фуқаролар (балоғатга етмаган болалари
4
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2007 йил 30 апрелдаги 87-сонли қарори
тахририда ЎР ҚХТ, 2007 йил, 17-18-сон, 184-модда
1053
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10
бўлган кўп болали оилалар, боқувчиси ногирон ёки мехнат қобилятини қисман йўқотган
суринкали касал оилалар, ишсизларнинг оилалари, ёлғиз пенсионерлар ва бошқа шта
мухтож оилалар) хар ойлик моддий ёрдам олиш хуқуқига эгадирлар.
Оиланинг нафақага мухтожлигини аниқлаш учун асос сифатида оиланинг қонун
хужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ аниқланган ўртача ойлик жами даромади
миқдори қабул қилинади.
Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи хисоб рақамидаги пул маблағлари
миқдоридан ва моддий ёрдамнинг белгиланган миқдорларидан келиб чиққан холда
моддий ёрдам кўрсатиш учун мезонлар ва асосларни мустақил равишда белгилайди.
Бунда моддий ёрдам тайинлаш учун оиланинг бир аьзосига тўғри келадиган ўртача
ойлик жами даромад миқдори жами жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган энг
кам ойлик иш хақининг 1,5 бараваридан кўп бўлмаслиги керак.
Оилага моддий ёрдам кўрсатиш хақидаги ариза ва тўланадиган ёрдамни хисобга
олиб бориш қўрғон, қишлоқ, овул ёки маххала йиғини раисининг котиби томонидан
юритилади.
Аризачининг моддий ёрдамга мухтожлик даражасини ва унга бериладиган ойлик
моддий ёрдамнинг миқдории белгилаш учун фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш
органлари хузурида махсус комиссиялар тузилади, унинг таркибида ушбу органларнинг
маслахатчилари, котиби, шунингдек, зарурат бўлганда туман (шахар) солиқ хамда молия
органларининг маслахатчилари, котиби, Бандликка кўмаклашиш ва ахолини ижтимоий
мухофаза қилиш марказларининг вакиллари киради.
Махсус комиссия ариза тушган кундан бошлаб икки хафта муддатга
ёрдам сўраган оилалнинг моддий ва мулкий ахволини текширади. Текширув
натижалари 1-иловага мувофиқ шаклдаги далолатнома билан расмийлаштирилади, уни
комиссиянинг барча аьзолари имзолайдилар.
Далолатномада қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
-
Текширилаётган оиланинг таркиби, унда бирга яшовчиларнинг хаммаси,
қариндошлиги бўлган ва бирга умумий рўзғор юритувчилар хисобга олинади.
-
Оиланинг доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва Бандликка кўмаклашиш ва
ахолини ижтимоий мухофаза қилиш марказларида рўйхатга олинмаган мехнатга
қобилиятли ёшдаги аьзолари, бола икки ёшга тўлгунга қадар унга қаровчи аёллар, 18
ёшгача бўлган ўқувчилар бундан мустасно.
Хулоса қилиб айтганда, болалар нафақаси 12 ой муддатга тайинланади, бироқ
оиланинг энг кичик ёхуд ягона боласи тегишлича ўн саккиз ёшга тўлган ойнинг охиригача
тўланади.
1054
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10
Моддий ёрдам бола(болалар)сиз ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган
оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади.
Агар бир оилада туғилган, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул қилинган
болалар эгизак бўлса, уларнинг бири ёши 3 ёшгача бўлган кичик бола, кейингилари мос
равишда иккинчи, учинчи ёки тўртинчи ҳисобланади.
«Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар
(шахслар) қўшимча ҳужжатлар ва маълумотномаларни тақдим этмасдан, қонунчилик
ҳужжатларида ушбу тоифадаги оилалар (шахслар)га белгиланган тартибда бепул ёки
имтиёзли шартларда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлардан фойдаланишга
ҳақлидир.
2021 йил 1 сентябрга қадар тайинланган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга
нафақа, бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ҳамда кам
таъминланган оилаларга моддий ёрдамни тўлаш муддатлари тугагунига қадар, мазкур
турдаги нафақалар ва моддий ёрдамнинг амалдаги миқдорлари ҳамда уларни тўлаш
муддатлари сақлаб қолинади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва
камбағалликни қисқартириш вазирлигининг кам таъминланган оилалар ижтимоий
ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими
орқали 2021 йил 1 сентябрга қадар тайинланган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга
нафақа, бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ва кам
таъминланган оилаларга моддий ёрдамни автоматик тарзда, кам таъминланган оилаларга
моддий ёрдам кўрсатишнинг янги тартибига асосан нафақа миқдори ошиши назарда
тутилган фуқаролардан қўшимча ариза ва ҳужжатлар талаб этмаган ҳолда, кам
таъминланган оилаларга болалар нафақасига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари
мақулланади.
