Authors

  • Лобар Гадоева

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.62801

Keywords:

Цивилизация экология маданияти глобал дунё соф табиат санитария гигиена ландшафт қурғоқчилик замонавий инновацион Орол денгизи.

Abstract

Ушбу мақолада aҳолимизни экология маданиятига ва тоза муҳитда яшашга ўргатиш қатор муаммоларни келтириб чиқараётганлиги ва аҳолига санитария тозалаш хизмати кўрсатиш даражаси жуда пастлиги, Аҳолимизнинг экологияга оид қонунларга. Тартибларга риоя этиш кўникмаси ҳам юқори эмаслиги ҳақидаги маълумотлар очиб берилган.

background image

734

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 2 Issue 1

ЎЗБЕКИСТОН АҲОЛИСИНИНГ ЭКОЛОГИЯ ВА ТОЗА МУҲИТДА ЯШАШИ

ҲОЛАТИДАГИ МУАММОЛАР

Гадоева Лобар Эргашевна

Осиё халқаро университети “Тарих ва филиология” кафедраси доценти.

https://doi.org/10.5281/zenodo.14709676

Аннотация.

Ушбу мақолада Аҳолимизни экология маданиятига ва тоза муҳитда

яшашга ўргатиш қатор муаммоларни келтириб чиқараётганлиги ва аҳолига санитария

тозалаш хизмати кўрсатиш даражаси жуда пастлиги, Аҳолимизнинг экологияга оид

қонунларга. Тартибларга риоя этиш кўникмаси ҳам юқори эмаслиги ҳақидаги маълумотлар

очиб берилган.

Калит сўзлар: Цивилизация, экология маданияти, глобал дунё, соф табиат,

санитария гигиена, ландшафт, қурғоқчилик, замонавий инновацион, Орол денгизи.

PROBLEMS OF THE POPULATION OF UZBEKISTAN IN THE STATE OF

ECOLOGY AND LIVING IN A CLEAN ENVIRONMENT

Abstract. This article reveals that educating our population in ecological culture and living

in a clean environment causes a number of problems, and the level of provision of sanitation

services to the population is very low, and the ability of our population to comply with

environmental laws and regulations is also not high.

Keywords: Civilization, ecological culture, global world, clean nature, sanitation and

hygiene, landscape, drought, modern innovation, Aral Sea.

ПРОБЛЕМЫ ЭКОЛОГИИ И ОБЕСПЕЧЕНИЯ ЭКОЛОГИЧЕСКИ ЧИСТЫХ

УСЛОВИЙ ПРОЖИВАНИЯ НАСЕЛЕНИЯ УЗБЕКИСТАНА

Аннотация. В данной статье рассматривается тот факт, что воспитание у

нашего населения экологической культуры и проживания в чистой окружающей среде

вызывает ряд проблем, а уровень предоставляемых населению санитарных услуг очень

низок, а также несоблюдение нашим населением экологических норм законы. Была

выявлена информация, что способность следовать процедурам также невысока.

Ключевые слова: Цивилизация, экологическая культура, глобальный мир, чистая

природа, санитария и гигиена, ландшафт, засуха, современные инновации, Аральское море.

Цивилизациянинг ривожланиши ва инсониятнинг табиатга таъсири тобора

чуқурлашиши оқибатида аҳвол янада ёмон томонга ўзгармоқда. Бугунги кунда ибтидоий

соф табиат ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Чунки ер юзидаги бепоён ўрмонлар қирқилиб

кетди, ката-катта ҳудудлар деҳқончилик қилиш мақсадида ўзлаштирилди, дорилар билан

ўғитланди, тоза ҳаво ва табиат ҳар хил чиқинди ҳамда газлар билан ифлосланди. глобал


background image

735

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 2 Issue 1

дунёда кузатилаётгани каби мамлакатимизда ҳам экология билан боғлиқ муаммолар

долзарб аҳамият касб этиб бормоқда.

Аҳолимизни экология маданиятига ва тоза муҳитда яшашга ўргатиш қатор

муаммоларни келтириб чиқармоқда. Аҳолига санитария тозалаш хизмати кўрсатиш

даражаси жуда паст Масалан, республикамизда 53% аҳолига санитария тозалаш хизматлари

кўрсатилади, холос. Шундан атиги 15% хусусий сектор ҳиссасига тушади.

Аҳолимизнинг экологияга оид қонунларга. Тартибларга риоя этиш кўникмаси ҳам

юқори эмас. Масалан, 1996 йилда табиатдан оқилона фойдаланиш тартибларини

бузганлиги учун 12 мингдан зиёд мансабдор шахслар ва фуқаролар маъмурий жазога

тортилган, улардан 5,3 миллион жарима ундириб олинган. Мутахассислар фикрича, атроф

муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳолига зарур тозалик, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш

бўйича санитария хизматлари кўрсатиш бир қатор ижтимоий аҳамиятга эга чора

тадбирларни амалга оширишни талаб қилади. Уларга:

1) санитария гигиена аҳволи ва аҳолининг касалланиш даражсининг юқори

эканлиги;

2) ер ресурларининг камайиши ва ортиқча эксплуатация қилинаётгани;

3) ландшафт генетик барқарорлиги ва мувозанатининг бузилишидир

1

.

Ўзбекистон Евросиё материгининг марказий қисмида жойлашган, бу ҳудудда океан

йўқ. Республикамиз Жануб ва Шарқ томондан баланд тоғлар билан ўралган бўлиб,

ҳудудининг 80% чўл ва чала чўллардан иборат. Ёзда қуёш нури таъсирида чўллар устида

тропик тўзон ҳаво массаси шаклланади ва у атроф муҳитга хавф солади. Натижада

қурғоқчилик кучаяди, сув танқислиги ошиб аҳоли саломатлигига салбий таъсир этади,

ландшафт барқарорлиги ва мувозанатининг бузилишига олиб келади. Маълумотларга кўра,

Қароқолпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Жиззах, Сирдарё, Сурхандарё ва

Қашқадарё вилоятларида чўлланиш даражаси юқори. Умуман, Ўзбекистонда 22 миллион

гектар ер чўлланишга мойил, мавжуд яйловларнинг 43% инқирозга учраб бўлган. Устига

устак суғориладиган ерлар ҳам йилдан йилга қисқармоқда. Орол денгизининг қуриган

ҳудудидан туз ва бошқа минерал моддаларнинг шамол орқали тарқалиши эса вазиятни

табора мураккаблаштирмоқда. Кейинги 50 йил ичида Орол денгизи йўқолиш

арафасидадир

2

Ўзбекистонда замонавий технологияларга асосланган корхоналарнинг

қурилиши, маиший хизмат турларининг кенгайиши билан бирга ён атрофга чиқиндилар

ташлаш, кўча ва уй атрофларини булғаш каби ғайритиббий ҳолатлар юзага келаётгани сир

эмас. Умуман республикамизда ободонлаштириш, атроф муҳитни тозалаш муммога

1

Қаранг: Доклад о человеческом развитии. Узбекистан 1999. Ташкент:Узбекистан, 2000. С. 73.).

2

Турсунов С. Табиат муҳофазаси ҳаёт мамот масаласи//Халқ сўзи, 2018, 19 июнь.).


background image

736

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 2 Issue 1

айланган. Аҳоли экология маданиятининг пастлиги республикамиз ҳукуматини махсус

чора тадбирлар дастурини ишлаб чиқишга ва уни амалга оширига ундади. Бу ўринда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маиший чиқиндилари чора тадбирлари

тўғрисида”ги Қарори (2018, 18май)ни эслаш лозим. Қарорда Ўзбекистонда атроф муҳитни

муҳофаза қилишни таъминлаш, табиий ресурлардан оқилона қойдаланиш, жойларда

санитария ва эклогия ҳалатини яхшилаш борасида изчил сиёсат олиб борилмоқда. Қисқа

муддатда қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширувчи

инфратузилма шакллантирилди, умумий қувватйилига миллион тоннадан ошадиган

маиший чиқиндиларни қайта ишлаш қувватига эга кластерлар яратилди, санитария ва

тозалик ишлари билан шуғулланувчи комплекслари ташкил этилди. Шу билан бирга,

Қарорда, тегишли инфратузилмани қониқарсиз ҳолатга ва аҳоли пунктлари хизматлар

билан тўлиқ қамраб олинишининг таъминланмаслигига олиб келувчи маиший чиқиндилар

билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат хусусий шериклик етарли жорий

этилмагани, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш тизими замонавий талабларга жавоб

бермаслиги, аҳоли яшаш пунктларининг ифлосланишига сабаб бўлаётган полимер

плёнкали материаллардан ҳаддан ташқари кўп фойдаланилаётгани, атроф муҳитни

бузганлик учун қонуний жавобгарликка тортиш яхши ташкил этилмагани, мамлакатдаги

ҳақиқий санитария экологик ҳолатни баҳоловчи замонавий инновацион ва ахборот

коммуникация технологиялари мавжуд эмас

лиги кўрсатилади. Юзага келган салбий

ҳолатларни бартараф этиш ва янги тизимни шаллантириш учун Давлат экология қўмитаси,

ҳудудларда маиший чиқиндиларни тўпловчи пунктлар “Тоза ҳудуд” ДУК ёки

“Махсустранс” ДУК га беркитилди, махсус автоматлаштирилган ахборот тизими яратилди.

Аҳолига атроф муҳит ҳолати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш имконини

берадиган, мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фото ва видео материалларни

жойлаштириш имкониятига эга бўлган махсус веб портални яратилди ҳамда ҳар бир хабар

берилган ҳолат бўйича тезкор чоралар кўриштизими жорий қилинди.

Мазкур

чора

тадбирлар атроф муҳитни, аҳоли турар жойлари кўркини тоза тутиш, зарали чиқиндилар

таъсиридан кишиларни, айниқса тоза табиий муҳитга муҳтож ёш организмларни,

болаларни асраш учун ўта муҳимдир. Мутахассисларнинг таъкидлашича, айнан зарарли

маиший чиқиндилар, улар тарқатадиган сассиқ ҳид ва қумурсқалар, микроблар ёш

организмга тез салбий таъсир кўрсатади, уларда аллергик, нафас олиш билан боғлиқ, ҳатто

неврологик касалликларни келтириб чиқаради

3

. Аср вабосига айланган гиёҳвандлик

инсоният ҳаётига, соғлигига катта хавф солаётгани учун халқаро ташкилотлар, айниқса

3

Шапиро Б.М. и другие. Здоровий образ жизни. Алмати, Илим, 2003; Смотров Ю Ҳалокат ёқасида.

Қарши:Насаф, 2010).


background image

737

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 2 Issue 1

БМТ ташвишга тушиб, давлатларни унга қарши курашга чақирмоқда. Гиёҳвандликдан

келаётган даромадлар наркобизнеснинг авж олишига, бойлик орттиришга ўч кимсаларнинг

ғайриқонуний ва ғайриинсоний йўлларни излаб топишга олиб келмоқда.

Инсон фаолияти таъсирида биосферанинг ўзгариши жуда тез кечмоқда.

Инсониятнинг табиий жараёнларга ана шундай таъсири натижасида ХХ аср

ўрталарида экологик муаммолар авж олиб кетди. Бинобарин, экологик муаммолар аввало

инсоннинг табиатга кўрсатаётган таъсирига бориб тақалади.

REFERENCES

1.

Доклад о человеческом развитии. Узбекистан 1999.Ташкент:Узбекистан, 2000. С. 73.).

2.

Турсунов С. Табиат муҳофазаси ҳаёт мамот масаласи//Халқ сўзи, 2018, 19 июнь.).

3.

Шапиро Б.М. и другие. Здоровий образ жизни. Алмати, Илим, 2003; Смотров Ю

Ҳалокат ёқасида. Қарши:Насаф, 2010).

4.

Лобар Гадоева. Ижтимоий фаол авлодни тарбиялашда соғлом турмуш тарзининг

аҳамияти. Имом Бухорий сабоқлари журнали №3-сон , 2019 й Б.142-144

5.

Лобар Гадоева. Баркамол авлод тарбиясида соғлом турмуш тарзининг аҳамияти.

“Узлуксиз маънавий тарбия шакллантиришда миллий ва умуминсоний

қадриятларнинг аҳамияти ” Республика илмий –амалий (онлайн) конференция 2020

йил 30 май Б.219-225

6.

Лобар Гадоева Соғлом турмуш тарзи учун этнотиббий маданиятнинг ахамияти.

Фалсафа ва ҳуқуқ журнали Тошкент -2019.- №2 -сон Б. 151-153

7.

Гадоева Лобар Эргашевна. Соғлом турмуш тарзининг замонавий қарашларига оид

бўлган тиббий модел. Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда жамоатчилик таъсирини

оширишнинг инновацион омиллари.(Республика илмий-амалий конференцияси

материаллари) Жиззах 2021 й Б.159-163

8.

Гадоева Лобар Эргашевна

Соғлом оилада меҳнатнинг аҳамияти.

медицина,

педагогика и технология:теория и практика. Б.

705-709

9.

Гадоева

Лобар

Эргашевна

Ўзбекистон

аҳоли

сиҳат

саломатлигини

таъминлашга қаратилган ислоҳотлар

Медицина, педагогика и технология:теория

и практика том 2, выпуск 5, 31 май.

Б.377-381

10.

Гадоева Лобар Эргашевна

Соғлом турмуш тарзига оид илмий ва назарий

фалсафий қарашларда тарихий (антропогенез, этнология, этнография)

йўналишнинг аҳамияти.

Медицина, педагогика и технология:теория и практика том

2, выпуск 9, 30 сентябрь.

Б.75-80

References

Доклад о человеческом развитии. Узбекистан 1999.Ташкент:Узбекистан, 2000. С. 73.).

Турсунов С. Табиат муҳофазаси ҳаёт мамот масаласи//Халқ сўзи, 2018, 19 июнь.).

Шапиро Б.М. и другие. Здоровий образ жизни. Алмати, Илим, 2003; Смотров Ю Ҳалокат ёқасида. Қарши:Насаф, 2010).

Лобар Гадоева. Ижтимоий фаол авлодни тарбиялашда соғлом турмуш тарзининг аҳамияти. Имом Бухорий сабоқлари журнали №3-сон , 2019 й Б.142-144

Лобар Гадоева. Баркамол авлод тарбиясида соғлом турмуш тарзининг аҳамияти. “Узлуксиз маънавий тарбия шакллантиришда миллий ва умуминсоний қадриятларнинг аҳамияти ” Республика илмий –амалий (онлайн) конференция 2020 йил 30 май Б.219-225

Лобар Гадоева Соғлом турмуш тарзи учун этнотиббий маданиятнинг ахамияти. Фалсафа ва ҳуқуқ журнали Тошкент -2019.- №2 -сон Б. 151-153

Гадоева Лобар Эргашевна. Соғлом турмуш тарзининг замонавий қарашларига оид бўлган тиббий модел. Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда жамоатчилик таъсирини оширишнинг инновацион омиллари.(Республика илмий-амалий конференцияси материаллари) Жиззах 2021 й Б.159-163

Гадоева Лобар Эргашевна Соғлом оилада меҳнатнинг аҳамияти. медицина, педагогика и технология:теория и практика. Б. 705-709

Гадоева Лобар Эргашевна Ўзбекистон аҳоли сиҳат саломатлигини

таъминлашга қаратилган ислоҳотлар Медицина, педагогика и технология:теория и практика том 2, выпуск 5, 31 май.Б.377-381

Гадоева Лобар Эргашевна Соғлом турмуш тарзига оид илмий ва назарий фалсафий қарашларда тарихий (антропогенез, этнология, этнография) йўналишнинг аҳамияти. Медицина, педагогика и технология:теория и практика том 2, выпуск 9, 30 сентябрь. Б.75-80