Authors

  • Лобар Гадоева

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.92242

Keywords:

таълим тарбия ва соғлиқни сақлаш тизимлари давлат ва жамиятни бошқаруви жисмоний ёки руҳий зўриқиш хусусий манфаатлар “жиддий муаммо” инсон иқтидори.

Abstract

Ушбу мақолада бугунги демократик ўзгаришлар ва дунёда кечаётган глобаллашув жараёнлари шахс руҳиятига, соғлиги ва ҳаётдаги муносабатларини соғлом турмуш тарзи билан ижтимоий фаоллик ўзаро диалектик боғлиқ эканлиги ҳақидаги маълумотлар очиб берилган.

background image

1186

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 5

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ҲОЛАТИДА ИЖТИМОИЙ ФАОЛ АВЛОДНИ

ТАРБИЯЛАШ

Гадоева Лобар Эргашевна

Осиё халқаро университети “Тарих ва филиология” кафедраси доценти.

https://doi.org/10.5281/zenodo.15494077

Аннотация.

Ушбу мақолада бугунги демократик ўзгаришлар ва дунёда кечаётган

глобаллашув жараёнлари шахс руҳиятига, соғлиги ва ҳаётдаги муносабатларини соғлом
турмуш тарзи билан ижтимоий фаоллик ўзаро диалектик боғлиқ эканлиги ҳақидаги
маълумотлар очиб берилган.

Калит сўзлар: таълим тарбия ва соғлиқни сақлаш тизимлари, давлат ва

жамиятни бошқаруви, жисмоний ёки руҳий зўриқиш, хусусий манфаатлар, “жиддий
муаммо”, инсон иқтидори.

Бугун Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, жамиятдаги

муносабатларни танқидий таҳлил қилиш асосида шакллантирилаётган янги институтлар,
таълим тарбия ва соғлиқни сақлаш тизимлари, давлат ва жамиятни бошқарувдаги
янгиланишлар ҳар бир фуқародан, ҳар бир шахсдан ижтимоий фаолликни талаб этади.

Мазкур фаоллик субъектнинг жисмонан ва руҳан саломатлигига боғлиқдир. Хаста,

бемор ёки вужудида нуқсони бор шахс ҳар доим ҳам ижтимоий ҳаётга, у қўяётган
муаммоларга фаол муносабатда бўлавермайди, у ўзининг имкониятлари чекланганини,
жисмоний ёки руҳий зўриқиш унга қимматга тушушини билади. Шунинг учун соғлом
турмуш тарзи билан ижтимоий фаоллик ўзаро диалектик боғлиқдир.

Бугунги демократик ўзгаришлар ва дунёда кечаётган глобаллашув жараёнлари

шахс руҳиятига, соғлиги ва ҳаётга муносабатларига зиддиятли таъсир этаётганини
кўрмаслик мумкин эмас. Ижтимоий борлиқ ҳеч қачон субъект борлиғига таъсир этмай,
ундаги тасаввурларни у ёки бу томонга бурмай ўзгарган эмас. Ижтимоий борлиқдаги
ўзгаришлар динамикаси инсон психикасида инъикос топиб, шахсни ё фаоллаштиради ёки
унда индефферентлик кайфиятларини туғдиради. Фалсафа фанлари доктори
С.Норқуловнинг таъкидлашича, жамият билан шахсни ҳаракатга келтирувчи, унинг
борлиққа муносабатларини шакллантирувчи онг “диалектик тарзда ривожланадиган
феноменлар сирасига киради. Ижтимоий макон, муҳит онгга қандай таъсир этса, онг ҳам
муҳитга, ижтимоий маконга шундай таъсир этади. Бироқ ижтимоий макон, муҳит
объектив борлиқ сифатида таъсир этади, онг эса субъектив феномен тарзда инсонни
объектив борлиқни ўзгартиришга етаклайди. Объективлик ва субъективликнинг уйғун
келиши ижтимоий тараққиётнинг яхлит воқелик сифатида келишидан, инсон ва жамият
ҳаётининг умумий қонунларга мувофиқ ривожланишидан дарак беради. Уларни бир
бирига қарши, антипод қилиб қўйиш мумкин эмас, гносеологик изланишлар улар
ўртасидан фарқ, тафовут қидиради. Аслида бундай изланишлар ҳам инсон ва жамият
ҳаёти умумий қонуниятларга мувофиқ ривожланишини мутлақ рад этмайди. Тўғри, инсон
онги беором изланишга, янги янги муаммолар ва уларнинг ечимларини топишга мойил,
уни тайёр пастулатлар, назариялар кўп ҳам қизиқтиравермайди. Янгилик, бетакрорлик
излаш орқали ўз “Мен”ини топиш ва намоён этиш субъектлар хислати ҳисобланади

1

.

1

Норқулов С. Фуқаролик жамияти ва ижтимоий онгда трансформация жараёнлари. Тошкент: Navro z, 2015.

29 б.).


background image

1187

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 5

Тадқиқотчининг фикрига кўра, инсон мудом бирор янгилик қилишга, ижтимоий

борлиққа янгилик олиб киришга интилади, унинг онгида кечадиган асосий эффектив
кечинмалар ниманидир яратиш ва қилиш билан боғлиқ. Бу хатти ҳаракатлар ё хусусий
манфаатларни ифода этади ёки гуруҳий, ижтимоий манфаатларга қаратилади. Ижтимоий
фаоллик иккинчи гуруҳга оиддир.

Фалсафа фанлари доктори, профессор З.Р.Қодировнинг ёзишича, ижтимоий

фаоллик ўзига хос воқелик бўлиб, “ижтимоий муносабатларнинг онгли, беғараз таҳлилига
ҳамда уларнинг у ёки бу элементларини ўзгартиришга интилиш даражасини тавсифлайди.

Инсон ижтимоий аҳамиятга эга бирон бир жиддий муаммога дуч келган ҳамда

уларни ҳал этиш учун янги қонунларни қабул қилиш ёки мавжуд қонунлар механизмини
такомиллаштириш кераклигини англаган тақдирда ижтимоий фаолликка интилиши янада
кучаяди

2

. Ана шундай “жиддий муаммо” меҳнат, ижтимоий муносабатларда

қатнашишдир. “Меҳнат мақсадга йўналтирилган, онгли фаолият сифатида намоён бўлиб,
бу фаолият натижага эришишга йўналтирилади ҳамда онгли мақсадга мувофиқ ирода
билан бошқарилади. Умумий белгиланган қоидага кўра ишлаб чиқаришга, маълум
маҳсулотни яратишга қаратилган меҳнат бир пайтнинг ўзида шахсни шакллантиришнинг
асосий йўли ҳамдир. Меҳнат жараёнида нафақат меҳнат фаолиятининг у ёки бу
маҳсулоти юзага келади, балки субъкутнинг ўзи шахс сифатида шаклланиб боради.

Меҳнат фаолияти жараёнида инсон иқтидори шаклланади, унинг характери таркиб

топади, унинг дуёқараш тамойиллари мустаҳкамланади ҳамда амалий фаол қоидаларга
айланади. Ўз табиатига кўра меҳнат ҳамма вақт маълум вазифани бажариш билан боғлиқ
бўлиб, фаолиятнинг бутун жараёни кўзланган натижага эришишга қаратилмоғи лозим:
шунинг учун меҳнат режалаштириш ва ижро назоратини талаб қилади, у ҳамма вақт
маълум мажбуриятларни ўз ичига олади ҳамда ички интизом ва уюшқоқликни келтириб
чиқаради. Фаоллик меҳнат жараёнини юзага келтирадиган ва рағбатлантирадиган омил
сифатида намоён бўлади

3

. Тадқиқотчининг кўрсатишича, ижтимоий фаоллик деструктив

ва конструктив кўринишда бўлади.

Деструктив (тузилишни бузадиган) фаоллик “ҳаётни тубдан қайта қуриш, кўпинча

куч ишлатган ҳолда қайта қуриш йўли билан ижтимоий муаммоларни ҳал этишга
қаратилади. Конструктив ижтимоий фаоллик “мавжуд ижтимоий зиддиятлар амал
қилаётган ижтимоий тузилмалар асосида, бу тузилмаларни куч билан тубдан ўзгартирмай
туриб, ҳал қилишга қаратилади. Конструктив ижтимоий фаолликни намоён қилаётган
инсон ёки ижтимоий гуруҳ муайян ижтимоий институтда мавжуд бўлган бошқарув
салоҳиятини ишга туширади. Агар инсон ёки жамият аъзоларининг бирон бир гуруҳи
зарурий ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда ҳуқуқий воситалардан фойдаланса (яъни
қонун чиқарувчи ёки ижроия ҳокимият органларига мурожаат қилса, сайловларда
иштирок этса ва ҳ.к.), бундай ижтимоий фаоллик конструктив бўлади. Агар ўз
талабларини амалга оширишда кишилар ҳуқуқий бўлмаган воситалардан фойдаланса,
мавжуд бўлган ижтимоий муносабатларни емиришга уринса (бу муносабатлар доирасида
мавжуд ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш имконияти бўлмаганда), бундай фаоллик
деструктив бўлади.

2

Қодирова З.Р. ва бошқалар. Ёшлар ижтимоий фаоллиги ва толерантлигини юксалтиришнинг ижтимоий

фалсафий масалалари. Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ институти нашриёти, 2006. 10 -11 б.

3

Қодирова З.Р. ва бошқалар. Ёшлар ижтимоий фаоллиги ва толерантлигини юксалтиришнинг ижтимоий

фалсафий масалалари. Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ институти нашриёти, 2006.. 31 б.


background image

1188

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 5

REFERENCES

1.

Норқулов С. Фуқаролик жамияти ва ижтимоий онгда трансформация жараёнлари.
Тошкент: Navro z, 2015. 29 б.).

2.

Қодирова З.Р. ва бошқалар. Ёшлар ижтимоий фаоллиги ва толерантлигини
юксалтиришнинг ижтимоий фалсафий масалалари. Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ
институти нашриёти, 2006. 10 -11 б.

3.

Қодирова З.Р. ва бошқалар. Ёшлар ижтимоий фаоллиги ва толерантлигини
юксалтиришнинг ижтимоий фалсафий масалалари. Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ
институти нашриёти, 2006.. 31 б.

4.

Лобар Гадоева. Ижтимоий фаол авлодни тарбиялашда соғлом турмуш тарзининг
аҳамияти. Имом Бухорий сабоқлари журнали №3-сон , 2019 й Б.142-144

5.

Лобар Гадоева. Баркамол авлод тарбиясида соғлом турмуш тарзининг аҳамияти.
“Узлуксиз маънавий тарбия шакллантиришда миллий ва умуминсоний
қадриятларнинг аҳамияти ” Республика илмий –амалий (онлайн) конференция 2020
йил 30 май Б.219-225

6.

Лобар Гадоева Соғлом турмуш тарзи учун этнотиббий маданиятнинг ахамияти.
Фалсафа ва ҳуқуқ журнали Тошкент -2019.- №2 -сон Б. 151-153

7.

Гадоева Лобар Эргашевна. Соғлом турмуш тарзининг замонавий қарашларига оид
бўлган тиббий модел. Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда жамоатчилик таъсирини
оширишнинг инновацион омиллари.(Республика илмий-амалий конференцияси
материаллари) Жиззах 2021 й Б.159-163

8.

Гадоева Лобар Эргашевна

Соғлом оилада меҳнатнинг аҳамияти.

медицина,

педагогика и технология:теория и практика. Б.

705-709

9.

Гадоева

Лобар

Эргашевна

Ўзбекистон

аҳоли

сиҳат

саломатлигини

таъминлашга қаратилган ислоҳотлар

Медицина, педагогика и технология:теория

и практика том 2, выпуск 5, 31 май.

Б.377-381

10.

Гадоева Лобар Эргашевна

Соғлом турмуш тарзига оид илмий ва назарий

фалсафий қарашларда тарихий (антропогенез, этнология, этнография)
йўналишнинг аҳамияти.

Медицина, педагогика и технология:теория и практика

том 2, выпуск 9, 30 сентябрь.

Б.75-80


References

Норқулов С. Фуқаролик жамияти ва ижтимоий онгда трансформация жараёнлари. Тошкент: Navro z, 2015. 29 б.).

Қодирова З.Р. ва бошқалар. Ёшлар ижтимоий фаоллиги ва толерантлигини юксалтиришнинг ижтимоий фалсафий масалалари. Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ институти нашриёти, 2006. 10 -11 б.

Қодирова З.Р. ва бошқалар. Ёшлар ижтимоий фаоллиги ва толерантлигини юксалтиришнинг ижтимоий фалсафий масалалари. Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ институти нашриёти, 2006.. 31 б.

Лобар Гадоева. Ижтимоий фаол авлодни тарбиялашда соғлом турмуш тарзининг аҳамияти. Имом Бухорий сабоқлари журнали №3-сон , 2019 й Б.142-144

Лобар Гадоева. Баркамол авлод тарбиясида соғлом турмуш тарзининг аҳамияти. “Узлуксиз маънавий тарбия шакллантиришда миллий ва умуминсоний қадриятларнинг аҳамияти ” Республика илмий –амалий (онлайн) конференция 2020 йил 30 май Б.219-225

Лобар Гадоева Соғлом турмуш тарзи учун этнотиббий маданиятнинг ахамияти. Фалсафа ва ҳуқуқ журнали Тошкент -2019.- №2 -сон Б. 151-153

Гадоева Лобар Эргашевна. Соғлом турмуш тарзининг замонавий қарашларига оид бўлган тиббий модел. Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда жамоатчилик таъсирини оширишнинг инновацион омиллари.(Республика илмий-амалий конференцияси материаллари) Жиззах 2021 й Б.159-163

Гадоева Лобар Эргашевна Соғлом оилада меҳнатнинг аҳамияти. медицина, педагогика и технология:теория и практика. Б. 705-709

Гадоева Лобар Эргашевна Ўзбекистон аҳоли сиҳат саломатлигини

таъминлашга қаратилган ислоҳотлар Медицина, педагогика и технология:теория и практика том 2, выпуск 5, 31 май.Б.377-381

Гадоева Лобар Эргашевна Соғлом турмуш тарзига оид илмий ва назарий фалсафий қарашларда тарихий (антропогенез, этнология, этнография) йўналишнинг аҳамияти. Медицина, педагогика и технология:теория и практика том 2, выпуск 9, 30 сентябрь. Б.75-80