1277
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
ТУРМУШ ТАРЗИГА ХОС ИЖТИМОИЙ АНТРОПОЛОГИК ЁНДАШИШ ВА
УНИНГ АСОСИЙ БЕЛГИЛАРИ
Гадоева Лобар Эргашевна
Осиё халқаро университети “Тарих ва филиология” кафедраси доценти.
https://doi.org/10.5281/zenodo.15251049
Аннотация.
Ушбу мақолада Ижтимоий антропологик ёндашишда турмуш
тарзига хос асосий белгиларни аниқлашга ёрдам берадиган ҳаёт, турмуш ва субъектив
соҳалари ҳақидаги маълумотлар очиб берилган.
Калит сўзлар:
турмуш тарзи, социалистик, миллий, этногенетик, этномаданий,
жамият, тарихий – маданий, инсон (шахс) гурух ва жамият.
SOCIAL ANTHROPOLOGICAL APPROACH TO LIFESTYLE AND ITS MAIN
FEATURES
Abstract.
This article provides information on the life, life and subjective spheres that
help to identify the main features of lifestyle in the social anthropological approach.
Keywords:
lifestyle, socialist, national, ethnogenetic, ethnocultural, society, historical-
cultural, human (individual) group and society.
СОЦИАЛЬНО-АНТРОПОЛОГИЧЕСКИЙ ПОДХОД К ОБРАЗУ ЖИЗНИ И ЕГО
ОСНОВНЫМ ЧЕРТАМ
Аннотация.
В статье представлена информация о жизни, жизнедеятельности и
субъективных сферах, которая помогает выявить основные характеристики образа
жизни в социально-антропологическом подходе.
Ключевые
слова:
образ
жизни,
социалистический,
национальный,
этногенетический, этнокультурный, общество, историко-культурный, человеческая
(личность), группа, общество.
Ижтимоий антропологик ёндашишда турмуш тарзига хос асосий белгиларни
аниқлашга ёрдам берадиган ҳаёт, турмуш ва субъектив соҳалар назарда тутилади. Бироқ
унда турли саволлар уйғотувчи сабаблар хам мавжуд;
Биринчиси, унда турмуш тарзи жуда кенг ёндашилганидан у ижтимоий
муносабатларга яқинлашиб қолган.
Иккинчиси, унда миллий хусусиятлар ва этногенетик белгилар ҳисобга
олинмайди. Ушбу белгиларнинг эътиборсиз қолдирилгани турмуш тарзини мавҳум,
ўзининг ранг-баранг этномаданий белгиларига эга бўлмаган категорияга айлантиради.
1278
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
Учинчиси, турмуш тарзи, фақат “шаклланган муносабатлар” ва ҳаёт тарзини ўз
ичига олади ва ҳали ижтимоий борлиқда, гуруҳ турмуш тарзида муҳим ўрин эгаллашга
улгурмаган, ҳали шаклланиши тугамаган ёки тўла шаклланмаган муносабатлар нима
бўлади.
Турмуш тарзидаги миллий, этногенетик, этномаданий хусусиятларни эътиборсиз
қолдириш мумкин эмас, акс ҳолда кишилар ҳаёти, турмуши, маиший яшаш муҳити, тили,
маданий хусусиятлари уларнинг турмуш тарзидан, оилавий ҳаётидан, анъаналаридан
ташқарида шаклланадиган ва кечадиган ҳодисалар, воқеалар, нарсалар бўлиб қолади.
Диний қадриятларнинг турмуш тарзидан сиқиб чиқарилгани социалистик
турмуш тарзини сунъий йўл билан яратилганининг яна бир исботидир.
Турмуш тарзига инсон ҳаётий фаолиятининг инъикоси, турмуш тарзи
компанентларини эса шахс ижтимоий, сиёсий ва маданий фаоллиги натижаси сифатида
қараш 70-80 йиллардаги тадқиқотларда кенг қўллаб-қувватланди. Мазкур изланишлар
икки жиҳатдан илмий аҳамиятга эга бўлди. Биринчиси, инсон фаолиятини ижтимоий
муносабатларни шакллантириш, дунёни ўзгартириш, инсон билан жамиятни узвий
боғланган система, тараққиётнинг шарти сифатида қарашга ундади. Жамият тараққиёти,
келажак тақдири учун маъсулият инсон (шахс)га юкланди; энди у нафақат ўзи, ўзининг
фаолияти ва фарзандлари тақдир, шу билан бирга бутун социум инсоният келажаги учун
ҳам жавобгарликни ўз устига олиши даркор. Келажак авлодлар қандай қадриятларни
ўзига дастур амал қилиб олади, қандай нормаларга таянади ва қандай турмуш тарзи
кечиради. уларнинг барчаси бизга, мавжуд ҳаёт тарзини ўзгартиришга ёки
яратаётганларга боғлиқдир.
Иккинчиси, турмуш тарзи ўзгармайдиган, жамият ва кишилар ҳаётида содир
бўлаётган ўзгаришлардан ташқарида турадиган, шахснинг ўзининг ички тартиблари ва
анъаналарига банди этадиган, қотган нарса эмас.У жамият ва шахс билан бирга,уларнинг
таъсирида ўзгаради ҳамда ўзи ҳам жамият ва шахсга таъсир этади. И.В.Суханов тўғри
таъкидлайди, турмуш тарзида авлодларнинг бир-бирига яқин қилувчи, уларнинг ўртасида
ворисийликни таъминловчи шундай анъаналар, нормалар борки, шахс улардан мутлоқ
айрича яшай олмайди. Инсон (шахс)нинг ижтимоий муносабатлар ва ҳаёт тарзидаги ўрни
мавжуд анъаналарни рад этганида эмас, балкиулар балан онгли муносабатга
киришганидадир
1
Илмий концептуал нуқтаи назардан И.В.Сухановнинг ёндашиши ва
юқоридаги сўзлари тўғри.
1
.Қаранг :Суханов В.И.Обычаи,традиции преемственность поколений.- М.: Политиздат,1976.-с. 178-180.
1279
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
Тарихий – маданий –мероссиз нафақат авлодлар турмуш тарзидаги умумийликни,
муштарийликни умуман ижтимоий тараққиётни тасаввур этиш қийин.
2
Бироқ ҳамма гап
шундаки, ушбу илмий –назарий қарашни йўл –йўлакай таъкидлаш бошқача уни аниқ
миллий маданий тажрибани ўрганиш орқали ҳимоя қилиш бошқа. А.П.Бутенко турмуш
тарзини инсон(шахс) ва гуруҳ ҳаётий фаолиятининг асосий кўриниши деган талқинга
“жамият”ни ҳам киритади. Унинг ёзишича, турмуш тарзи “турмуш тарзи шахс, гурух
жамиятнинг қандай ва нима учун яшаётганликларини, кишилар нималар билан банд
эканлигини, қандай харакатлар ва интилиш улар хаётини тўлдираётганини ўз ичига
олади.
3
Бошка бир жойда А.П.Бутенко, А.С.Ципко ва В.П.Киселев билан бирга турмуш
тарзига бошқачароқ ёндашади. У (улар) ёзарди: ҳаёт усули у (улар) ҳаёт усулини, ҳаёт
тарзини аниқлаштирувчи субкатегория деб биладилар – (П.Х.) – ҳаёт тарзи типлари ва
кўринишлари яратадиган объектив имконият доирасидаги шахснинг эҳтиёжлари ва
установкаларига мос ҳулқ-атворидир.”
4
Кўриниб турибдики биринчи таърифда инсон
(шахс) гурух ва жамиятнинг аниқ харакатлари, хаётий интилишлари турмуш тарзининг
асосий белгилари сифатида қаралади. Тўғрисини айтганда, шахс ва гуруҳнинг аниқ хатти-
ҳаракатларини тасаввур қилиш мумкин бўулса, бу фикрни жамиятга нисбатан ишлатиш
ғалати туилади. Жамиятнинг қандай ва нима учун яшаётганини қандай аниқ хатти
ҳаракатларда тасаввур килиш мумкин? Масалан, бозор муносабатларига ўтишни турмуш
тарзи деб бўладими? Ёки қонунчилик жамиятни аниқ хатти-ҳаракатлари, турмуш тарзи
деб бўладими? У тақдирда бозор муносабатларини назарий асос сифатида яратган
шахслар жамият. Қонун чиқариш билан банд Олий Мажлис, ҳатто унинг фаолиятини халк
вакиллари олиб борган такдирда ҳам, жамият демакдир деган хулоса келиб чиқмайдими?
Биз жамият категориясини ва унинг маълум бир аниқ хатти-ҳаракатларни олиб
бориши мумкинлигини шубҳа остига олмоқчи эмасмиз. Жамиятнинг юқоридаги биринчи
мисолга мурожаат этсак, бозор муносабатларига ўтиши мудом аниқ шахс, гуруҳ, қатлам
ёки этник бирлик, миллат орқали руй беришини таъминламоқчимиз, холос. Жамиятнинг у
ёки бу қадриятларни қўллаб –қувватлаши, у ёки бу нормаларга ўтиши ҳар доим
юқоридаги аниқ шахслар, қатламлар ёки этник бирлик, уларнинг турмуш тарзи орқали
рўй беради.
Иккинчи таърифда “турмуш усули”, “эҳтиёж”ва “ўрнатиш” категориялари тилга
олинади, Уларнинг шахс турмуш тарзи негизида ётиши кўрсатилади.
2
.Қаранг: Наджамов Г.Н.Народные традиции и культура.-Т.: Ўзбекистон, 1992.-с.4-5.
3
Қаранг: Бутенко А.П. Социалистический образ жизни: проблемы и суждения (методологические
проблемы исследования)-М.:1975.-С.20.
4
Қаранг: Бутенко А.П., Ципко А.С., Киселев В.П. социалистический образ жизни (методологические
проблемы исследования). – М.: 1975,- С.20.
1280
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
Ҳақиқатан ҳам, шахс фаолияти унинг маълум бир эҳтиёжлари, қизиқишлари билан
боғлиқдир. Гельвеций беҳуда таъкидламаган: ”Эҳтиёж кишилар фаолиятини ва бахтининг
манбаидир”. Инсон ҳар доим ўзининг яхши ёки ёмон англаган эҳтиёжларига итоат этади.
5
Аммо эҳтиёжлардан келиб чиқган ҳамма хатти-ҳаракат ва интилишлари ҳам
турмуш тарзи бўлавермайди. Эҳтиёж нафақат ўзгарувчан, қисқа муддатли, қисқа онли шу
билан бирга англанган ёки англанмаган, ижтимоий муҳит ва жамият манфаатларига мос
келадиган ёки улардан фарқ қиладиган бўлади. Демак, эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳамма
хатти-ҳаракатлар эмас, балки шахс, гуруҳ, миллат ҳаётида маълум бир муҳим кўринишга
узлуксиз такрорланишга,ҳатто одат тарзига, қадриятга айланган ҳаракатларгина турмуш
тарзининг белгиси ҳисобланади.
Турмуш тарзини ижтимоий воқелик сифатида ўрганиш баъзи олимлар томонидан
уни беҳад кенгайтириш, ижтимоий муносабатларга яқин ҳодиса, сифатида талқин
қилишга олиб келган. Масалан, В.Г.Смоленский ва А.А.Шершуновлар уни “Иқтисодий,
ижтимоий, сиёсий, оилавий ва жамиятда бошқа муносабатларни ўз ичига олувчи
тушунчадир”
6
деб таъриф берадилар. Шубҳасиз, турмуш тарзи ушбу ижтимоий соҳалар
билан боғлиқдир, маълум даражада уларга таянади ва улар таъсирининг инъикоси
бўлиб,келади.Масалан, турмуш тарзини оилавий муносабатлардан алоҳида кечадиган
ҳодиса сифатида қарши мумкин эмас. Бироқ оила кишилар, жинслар ва авлодларнинг
ижтимоий-тарихий анъаналарига мувофиқ уюшган, бола тарбияси, яшаши учун зарур
шарт-шароитларни яратишга қаратилган институтидир.
7
REFERENCES
1.
Суханов В.И.Обычаи,традиции преемственность поколений.- М.: Политиздат,1976.-
с. 178-180.
2.
Наджамов Г.Н.Народные традиции и культура.-Т.: Ўзбекистон, 1992.-с.4-5.
3.
Бутенко А.П. Социалистический образ жизни: проблемы и суждения
(методологические проблемы исследования)-М.:1975.-С.20.
4.
Бутенко А.П., Ципко А.С., Киселев В.П. социалистический образ жизни
(методологические проблемы исследования). – М.: 1975,- С.20.
5.
Гельвеций К.А.О человеке его умственных способностях и его воспитании- М:,
Госсоц эконом издат, 1938.-С.354-355.
6.
Смоленский В.Г.Ценность социалистического мира.-М.:Мысль, 1978-С.7.
5
Гельвеций К.А.О человеке его умственных способностях и его воспитании- М:, Госсоц эконом издат,
1938.-С.354-355.
6
Смоленский В.Г.Ценность социалистического мира.-М.:Мысль, 1978-С.7.
7
Холматова М; Муравьёва Н. Ёшлар оилавий ҳаёт бўсағасида .-Т.: Ўзбекистон,2000 , -Б.14.
1281
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
7.
Лобар Гадоева. Ижтимоий фаол авлодни тарбиялашда соғлом турмуш тарзининг
аҳамияти. Имом Бухорий сабоқлари журнали №3-сон , 2019 й Б.142-144
8.
Лобар Гадоева. Баркамол авлод тарбиясида соғлом турмуш тарзининг аҳамияти.
“Узлуксиз маънавий тарбия шакллантиришда миллий ва умуминсоний
қадриятларнинг аҳамияти ” Республика илмий –амалий (онлайн) конференция 2020
йил 30 май Б.219-225
9.
Лобар Гадоева Соғлом турмуш тарзи учун этнотиббий маданиятнинг ахамияти.
Фалсафа ва ҳуқуқ журнали Тошкент -2019.- №2 -сон Б. 151-153
10.
Гадоева Лобар Эргашевна. Соғлом турмуш тарзининг замонавий қарашларига оид
бўлган тиббий модел. Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда жамоатчилик таъсирини
оширишнинг инновацион омиллари.(Республика илмий-амалий конференцияси
материаллари) Жиззах 2021 й Б.159-163
11.
Гадоева Лобар Эргашевна
Соғлом оилада меҳнатнинг аҳамияти.
медицина,
педагогика и технология: теория и практика. Б.
705-709
12.
Гадоева
Лобар
Эргашевна
Ўзбекистон
аҳоли
сиҳат
саломатлигини
таъминлашга қаратилган ислоҳотлар
Медицина, педагогика и технология:теория
и практика том 2, выпуск 5, 31 май.
Б.377-381
13.
Гадоева Лобар Эргашевна
Соғлом турмуш тарзига оид илмий ва назарий
фалсафий қарашларда тарихий
(антропогенез, этнология, этнография)
йўналишнинг аҳамияти.
Медицина, педагогика и технология:теория и практика
том 2, выпуск 9, 30 сентябрь.
Б.75-80
