Authors

  • Ирода Низамова

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.72360

Keywords:

Гилам кигиз колорид пазириқ хўржин халта жойнамоз қозиқ.

Abstract

Мазкур мақолада гиламлар тарихи, унинг яратилиши ҳақидаги маълумотлар ўз ичига олинган. Жаҳон гиламбофлиги бешта мактаб асосида ташкил этилганлиги ва улар ичида Бухоро мактабининг алоҳида ўрин олганлиги ҳақидаги маълумотлар ўрин эганлаган. Шунингдек, Ўзбекистонда биринчи гиламбофлик музейининг Бухорода очилиши бунга мисол бўла олади.

background image

645

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 3

БУХОРО ГИЛАМ МЕЗЕЙИ ТАРИХИ

Низамова Ирода

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

“Музей экспонатлари ва коллекцияларини ҳисобга олиш” бўлими бош мутахассиси.

https://doi.org/10.5281/zenodo.15037782

Аннотация.

Мазкур мақолада гиламлар тарихи, унинг яратилиши ҳақидаги

маълумотлар ўз ичига олинган. Жаҳон гиламбофлиги бешта мактаб асосида ташкил

этилганлиги ва улар ичида Бухоро мактабининг алоҳида ўрин олганлиги ҳақидаги

маълумотлар ўрин эганлаган. Шунингдек, Ўзбекистонда биринчи гиламбофлик музейининг

Бухорода очилиши бунга мисол бўла олади.

Калит сўзлар:

Гилам, кигиз, колорид, пазириқ, хўржин, халта, жойнамоз, қозиқ.

ИСТОРИЯ БУХАРСКОГО МУЗЕЯ КОВРА

Аннотация.

В этой статье содержится инфорация об истории ковров и его

создании. Информация о том, что мировое кобвроткачество было организовано на базе

пяти школ, и среди них бухарская школа занимала особое место. Примером этого может

служить открытие первого в Узбекистане музея ковра в Бухаре.

Ключевые слова:

Ковёр, войлок, колорид, Пазирик, хургин, рюкзак, джойнамоз,

ворс.

HISTORY OF BUKHARA CARPET STORE

Abstract.

This article contains information about the history of carpets and its creation.

Information that the world carpet weaving was organized on the basis of five schools, and

among them the Bukhara school occupied a special place. An example of this is the opening of

the first carpet museum in Uzbekistan in Bukhara.

Key words:

Сarpet, felt, colorid, Pazirik, khurgin, backpack, joynamaz, pile.

Ўрта Осиё гиламлари халқ ижодиётининг нодир ёдгорлиги ва моддий маданиятни

ўрганиш учун энг катта манба ҳисобланади. Гилам маҳсулотлари билан танишганингизда,

бу санъатнинг кўп асрлик тарихи борлигини тушунишингиз мумкин. Ўрта Осиёдаги

гиламлар авлодларимизнинг кўп асрлик меҳнати ва бадиий ижоди самарасидир.

Милоддан аввалги биринчи минг йилликнинг охирига оид тарихий манбаларда

Бобил, Оссурия, Форс, Кавказда гилам ишлаб чиқариш ривожланганлиги, гилам

маҳсулотлари ҳатто Миср, Рим ва Византияга экспорт қилинганлиги ҳақида маълумотлар

мавжуд. Кўп йиллар давомида махсус адабиётларда қозиқли гиламларнинг келиб чиқиши

масаласи муҳокама қилинган.


background image

646

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 3

Бу шуни кўрсатадики, гилам тўқиш санъати турли халқлар орасида мустақил

равишда турлича ривожланган ва буни олинган маълумотлар тасдиқлайди. Шунингдек,

қозиқли гиламларнинг безакларидаги кескин фарқлар ва турли хил техникалари бунга

мисол бўлади.

Тарихдан маълумки, туронзамин ҳукмдорлари хазиналарида гиламлар олтиндан

кейинги қимматли ашё саналган. Шунинг учун, сарой эҳтиёжларидан ташқари ҳам,

буюртмалар асосида, хазинани бойитиш мақсадида, турли ўлчам ва нақшлардаги юксак

дид билан тўқилган гиламлар харид қилинган. Манбаларга қараганда, Бухоронинг сўнгги

амири Саид Олимхон саройида ўн мингдан зиёд қимматбаҳо гиламлар бўлган. Бу

гиламлар бутун манғит сулоласи ҳукмдорлари томонидан йиғилган.

Ўрта Осиё халқлари орасида гилам санъати пайдо бўлишининг аниқ вақти

аниқланмаган, бу масалани ўрганишда иккита манбадан фойдаланиш мумкин, булар

тарихий адабиётлар ва археологик тадқиқот маълумотларидир.

Нақшларнинг табиати ва ижро техникаси бўйича барча гиламлар уч гуруҳга бўлиш

мумкин: қозиқ, тукларсиз ва кигиз гиламларга[5. 296-298.].

Кўп йиллик илмий изланишлар жараёнида, шунга амин бўлдикким, жаҳон

гиламбофлиги, асосан бешта мактаб негизида шаклланган. Булар: Форс - Эрон мактаби,

Бухоро мактаби, Кавказ мактаби, Ҳинду-Хитой ва Европа мактабларидир [4. 42-44.].

Ҳар бир мактабнинг ўз тўқиш услуби, ранги, нақшлари мавжуд. Умумий кўриниш-

гиламнинг рангларида аҳамият касб этади. Бухоро гиламларида, қизил ранг биринчи

ўринда туради. Гиламбофликда Бухоро колориди, зардуштийлар даврида шаклланган.

Оловни муқаддас билган уста-ҳунармандлар унинг рангини гиламларга кўчирган.

Шунинг учун бўлса керак, Бухоро гиламларини чўғдай қип- қизил дейишади. Халқ

ичида бу борада турли афсона ва ривоятлар мавжуд[7. 39-40.]..

Тарихдан маълумки, Ислом лашкарлари Бухорога келганида, бу ерлик аҳолини

ғайри исломий удумлардан қайтарганлар. Аммо, ўз эътиқодига мустаҳкам бир неча

ҳунармандлар, яширин бўлсада оловга сиғинишда давом этганлар. Бухороча Қизил оёқ

гиламлар, илк бора ана шу даврларда туқилган бўлса ажаб эмас. Оловни рангини

гиламларга кўчирган ҳунармандлар, уни оёқлари остига тўшаб, қиблага қараб намоз

ўқиган бўлиб, аслида гиламдаги оловга сажда қилишган. Бухорода яна юз йилча

ҳунармандлар шу тариқа эски эътиқодларида турганлар.

Бухорода гиламбофлик VI- VII асрларда яхши тараққий этган. Айниқса VIII-

асрнинг иккичи ярмида, Бухоронинг қадимги Шаҳристонида, “Байт ут-тироз” номли

ҳунармандлар растаси бўлиб, унда олтмишдан зиёд ҳунармандлар фаолият олиб

борганлар[3. 25-26].


background image

647

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 3

Бухорода шаклланган мактаб даврлар ўтиши билан бир қанча қабилалар томонидан

ўзлаштирилган. Натижада VII-XIX асрларга келиб, бу мактабнинг 54-56 та шохобчалари

пайдо бўлган. Бу даврларга келиб Митан, Така, Ёвмуд, Найман, Эрсари, Башир, Сарой

уруғлари гиламбофликда юксак маҳоратларга эришдилар. Бу қабилаларда тўқилган

гиламлар, ўзининг нақшларини мукаммаллиги, тугунларининг кичик ва зичлиги,

рангининг табиийлиги каби, қатор сифатлари билан диққатга сазовор бўлган. Бу уруғлар

юксак маҳорат билан тўқиган чўғдай гиламлар амирлар саройларини, маҳаллий бойлар

хонадонларини безаб турган. Кўп ҳолатларда буюртма асосида турли ўлчамдаги нафис

гиламлар тўқилган.

ХIХ асрнинг бошларига келиб, Бухоро гиламларига Европада ҳам жиддий қизиқа

бошладилар. Европалик катта - катта савдогарлар, шарқ амалий санъати мутахассис ва

ихлосмандлари, Бухоро бозорларидан гиламлар ва гиламбофликка оид халқ амалий

санъати намуналарини сотиб олганлар. Шу тариқа, Бухоро мактабига оид гиламлар

секинлик билан бўлсада Ғарб давлатларига ҳам тарқала бошлаган. Натижада, юқорида

номлари кўрсатилган қабилаларда гиламбофлик жадал суратларда ривожланган.

ХIХ асрнинг охири Бухоро гиламбофлиги учун катта инқироз даврининг

бошланиши бўлиб, бу инқироз салкам 100 йил давом этди.

Таъкидлаш жоизки, маҳаллий ҳокимликнинг 1991 йил 18 январдаги №4/1 сонли

қарори асосида бир қатор тарихий ёдгорликларда музейлар ташкил этишга киришилди.

Шу жумладан Бухородаги Мағоки Аттор масжиди биносида Ўзбекистонда ягона

бўлган “Гиламлар музейи” фаолиятини бошлади. Бу музейни очиш учун Р.В. Альмеев ва

Баҳодир Насимовларнинг хизматларини алоҳида эътироф этиш зарур[1. 48-49.].

Гиламдўзлик кўргазмасида 60 га яқин экспонатлар намойишга кўйилган бўлиб,

улар ичида гиламлар, жойнамозлар, хўржинлар, халталар ва гилам тўқиш учун

ишлатиладиган анжомлар ўрин олган. Кўргазмадаги энг қадимий экспонат кириш қисмида

жайлашган бўлиб, ХIХ асрда Бухоро гиламбофлик мактабига оиддир. Хўржинларнинг энг

қимматлиси Башир уруғлари тўқиган “Елка хўржин” дир. Хўржинлар уй рўзғор буюми

бўлиб, турли ўлчамларда тўқилган. Бугунги кунда ҳам “От хўржин”, “Туя хўржин”ларни

учратиш мумкин. Улардан асосан бозор-ўчарда фойдаланилган. Гилам-хўржинда Бухоро

колориди (лотинча color - rang, boʻyoq) ишлатилган ва бу экспонат XIX асрнинг

охирларида тўқилган.

Шунингдек, музей кўргазмасидан Бухоро гиламдўзлик мактабидан ташқари

дунёнинг турли ўлкалардаги гиламдўзлик мактаби намуналари ўрин олган. Мисол учун,

Эрон мактабига хос жойнамозлар, Хинду-Хитой мактабига хос гиламлар экспозициядан

ўрин олган.


background image

648

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 3

Хулоса

қилиб айтганда, гиламлар тарихи узоқ даврни ўз ичига олади ва бешта

мактаб асосида шаклланган. Ўрта Осиёда энг ривожланган гиламчилик тармоғи Бухоро

тармоғи бўлиб, бу соҳа пайдо бўлиш VI-VII асрларда бориб тақалади. Ҳозирги кунда бу

соҳа, яъни, гиламдўзлик анъаналарини тўплаш ва тиклаш ишлари давом этиб келмоқда.

REFERENCES

1.

Болтаев А.Ҳ. Бухоро музейи – тарихий ўлкашунослик маркази сифатида. – Тошкент:

Наврўз, 2019. – 70 б.

2.

Дудин С.М. Ковровые изделия Средней Азии. // Сборник МАЭ. – Л: 1928. Т. 7. С.

71-166.

3.

Наршахий М. Бухоро тарихи. – Тошкент: Шарқ, 1993.

4.

Насимов Б. Бухоро гиламбофлик мактаби. // Мозийдан садо. – Тошкент: 2014. №4. –

Б.42-44

5.

Мирханова Н.У., Ҳакимова Г.А. Ковроделие-искусство с многовековой историей. //

Молодой учёный. №43. – Казан: 2018. – С.296-298.

6.

Қобилов Э., Файзуллаев М. Гилам жилолари. // Мозийдан садо. – Тошкент: 2013.

№2. – Б.40-41

7.

Джураев Ш.Г. Сбор ювелирных изделий и создании выставки в бухарском музее.

//Бухоро тарихи масалалари (энг қадимги замонлардан ҳозиргача) мавзусидаги

Республика илмий-амалий конференция материаллари. – Бухоро: Бухоро, 2020. –

С.39-42,

References

Болтаев А.Ҳ. Бухоро музейи – тарихий ўлкашунослик маркази сифатида. – Тошкент: Наврўз, 2019. – 70 б.

Дудин С.М. Ковровые изделия Средней Азии. // Сборник МАЭ. – Л: 1928. Т. 7. С. 71-166.

Наршахий М. Бухоро тарихи. – Тошкент: Шарқ, 1993.

Насимов Б. Бухоро гиламбофлик мактаби. // Мозийдан садо. – Тошкент: 2014. №4. – Б.42-44

Мирханова Н.У., Ҳакимова Г.А. Ковроделие-искусство с многовековой историей. // Молодой учёный. №43. – Казан: 2018. – С.296-298.

Қобилов Э., Файзуллаев М. Гилам жилолари. // Мозийдан садо. – Тошкент: 2013. №2. – Б.40-41

Джураев Ш.Г. Сбор ювелирных изделий и создании выставки в бухарском музее. //Бухоро тарихи масалалари (энг қадимги замонлардан ҳозиргача) мавзусидаги Республика илмий-амалий конференция материаллари. – Бухоро: Бухоро, 2020. – С.39-42,