Barcha maqolalar
”DUNYONING ISHLARI“ ASARINING O‘ZBEK ADABIYOTI VA MADANIYATIDAGI O‘RNI
“ЯШИЛ” ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК МЕХАНИЗМЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ
“Яшил” иқтисодиёт концепцияси, унинг моҳиятиочиб берилган, исрофгар бизнес моделидан экологик тоза моделга ўтиш имконини берувчи “яшил” технологияларни жорий этиш муҳимлиги асосланган. Аксарият мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистонда кенг тарқалган “яшил” иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган.
“Яшил” иқтисодиёт ва углерод нейтраллигига эришиш
Охирги йилларда жаҳон иқтисодиётининг янги модели ривожланишини таъминлаш билан боғлиқ тадқиқотларда глобал экологик ўзгаришлар ҳисобга олинмоқда. Ривожланишнинг янги моделини излаш барқарор ривожланиш парадигмаси эволюциясига, "яшил” иқтисодиёт юзага келишига сабабчи бўлди. Ўзбекистон Республикасининг 2019-2030-йилларга мўлжалланган "Яшил" иқтисодиётга ўтиш стратегиясига мувофиқ, Ўзбекистон 2030-йилга бориб ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган энергия сарфи ҳажмини, шу жумладан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳисобига 30 фоизга камайтириш белгиланган [1].
“Яшил иқтисодиёт”: хусусиятлари ва ривожланиш омиллари
“Юлдузли тунлар” нинг сўнгги нашри ҳақида
Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романининг сўнгги нашри, роман воқеалари учун асос бўлган тарихий воқеалар ҳақида маълумот берилган.
“Электрон парламент”: асосий тамойиллар ва замонавий тeхнологияларнинг ўрни
фаолиятининг қуйидаги тамойилларини алоҳида ажратиб кўрсатишади
“Элeктрон давлат хизматлари” тушунчаси ва моҳияти
“Э-суд”нинг ишлаш тизими ва уни такомиллаштириш йўллари: хорижий ва миллий тажриба
Мақола ахборотни тақдим этиш жараёнини технологиялаштиришнинг ривожланиш тенденциясига, суд жараёнларига электрон шаклда киришни таъминлайдиган суд тизимлари амалиётига
бағишланган. Муаллиф турли мамлакатларда электрон суд фаолиятининг қиёсий тавсифини тақдим этади, унинг ижобий ва салбий томонларини таҳлил қилади. Хулоса сифатида электрон судлов тизимини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар берилади.
“ЧЕСТЬ И ВЕРНОСТЬ В ЭПОХУ ПЕРЕМЕН: ФИЛОСОФИЯ "КАПИТАНСКОЙ ДОЧКИ" А.С. Пушкина’’
“ХХ аср ғарб модерн драмаси” рисоласи ҳақида
ѐритади.
“Ўзтемирйўлйўловчи” аж маркетинг коммуникацияларининг самарадорлигини оширишда мақсадли бозорни сегментлаш
“Ўзбекистон темир йўллари” ажда бошқарув самарадорлигини ошириш йўллари
“ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ” АЖ ЛОГИСТИКА ХИЗМАТИДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШДАГИ МУАММОЛАР
Ушбу мақолада “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда
логистика хизматларини кўрсатишда рақамли технологияларни қўллашнинг
ўзига хос жиҳатлари бўйича камчиликлари ёритилган бўлиб, бунда рақамли
технология тизимига ўтаётганда қандай камчиликларга эътибор қаратиш ва
ҳозирги кун долзарблиги билан боғлиқлиги ифода қилинган. Рақамли
иқтисодиёт шароитида кўпгина ўзига хос янги замон муаммолари ҳам юзага
келаётган бўлиб, ушбу муаммоларни ечимини ўрганиб чиқиш юзасидан
белгиланган тартибда иш жараёнини ташкиллаштириш амаллари келтириб
ўтилган.
“Тил”/ “она тили” тушунчалари Европанинг лингвистик анъанасида
уринишлар антик фалсафада амалга оширилган бўлиб, бу тил фанининг ўзи кейинчалик ажралиб чиққан манбадир
“Тилшунослик назарияси” ўқув қўлланмаси хусусида
“Рақамли бўлиниш”ни енгиб ўтиш инсоннинг ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш кафолати сифатида
ҳодиса давлатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлашга қандай таъсир қилишини тушунтиришга бағишланган, “рақамли бўлиниш”нинг ҳозирги тенденциялари ва статистик маълумотлари таҳлил қилинган. Муаллиф
томонидан мамлакатимиз асосий қонунини ахборотдан олишни кафолатлаш нормаси билан тўлдириш орқали такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирилади, “рақамли бўлиниш”ни бартараф этиш борасида
хулоса ва тавсиялар берилди
“Рақамли божхона” – иқтисодий тараққиётнинг муҳими омили
Ушбу мақолада рақамли божхона, бу – ахбороткоммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, маълумотлар базаси, гипералоқа, интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда электрон божхона технологиялари орқали маълумотларни қайта ишлаш (Big data), телематика (информатиканинг бир қисми бўлиб, маълумотлар йиғиндиси, масофадан бошқариш ва масофадан назорат қилиш), булутли технологиялар, транспорт телематикаси (транспортларни спутник орқали мониторинг қилиш) демакдир. Маълумки, соҳанинг самарали фаолияти бевосита божхона постлари таркибий тузилмаларининг рақамли шароитда замонавий техник воситалар, ускуна ва қурилмалар билан таъминланишига боғлиқ эканлиги илмий асосланган.
“ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ИННОВАЦИОН КЛАСТЕРИ” - МАҚСАДЛАР УМУМИЙЛИГИ ВА МАНФААТЛАР ХУСУСИЙЛИГИ ДЕМАКДИР.
“ОММАВИЙ МАДАНИЯТ”НИНГ МОҲИЯТИ, ТАРИХИЙ ИЛДИЗИ, ХАРАКТЕРИ ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
“Мустаҳкам оила” – мустақил ва барқарор жамият натижасидир
“Маснавийи маънавий” ва “Лисон ут-тайр”даги ҳикоятларнинг қиёсий таҳлили
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон адабиётшунослигида тасаввуф адабиёти намуналаридаги маънавий-ахлоқий, диний-фалсафий ғоя ва тушунчаларни ифодалашнинг услуб ва шаклларини тарихий-қиёсий жиҳатдан ўрганиш бўйича кенг қамровли типологик тадқикотларни амалга ошириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан хисобланади. Шарк адабиётининг бой адабий меросини жамият ижтимоий-маънавий таракқиёти талаблари асосида ўрганиш, чукур инсонпарварлик, диний бағрикенглик ғоялари ва комил инсон фалсафаси кенг таргиб этилган асарларни тадқиқ ва тахлил килиш оркали туркий ва форсий адабиётдаги барҳаёт анъаналарнинг умуминсоний жиҳатини очиб беришнинг ахамияти бенихоя улкандир.
Ҳозирги замон дунё адабиётшунослигида шарк адабиётининг буюк мутафаккирлари Жалолиддин Румий ва Алишер Навоий адабий меросини тарихий-қиёсий йўналишда ўрганиш, “Маснавийи маънавий” ва “Лисон ут-тайр” асарларини мавзу, гоя, бадиий образлар тизими жиҳатидан ўзаро қиёслаш муҳим ўрин тутади. Бинобарин, Жалолиддин Румийнинг “Маснавийи маънавий”и жаҳон халклари адабиёти тараққиёти учун нихоятда самарали таъсир ўтказган асардир. Туркия Республикаси Президента Режеп Таййип Эрдўған бу асар ҳакида “...фақат ва фақат ишқ билан ёзилган асаргина етти ярим аср мангу кола олади. Мавлоно ўз асарларини шундай ишқ билан яратганки, мана, вафотидан шунча йил ўтиб ҳам, тўпланиб, уни хотирлаяпмиз” деган эди.1 Бу асарнинг Алишер Навоий ижодиётига, жумладан, “Лисон ут-тайр” достонига таъсири масаласи, бу асарлардаги ғоялар, тимсоллар тизими ва тасвир жиҳатидан бир-бирига ўхшаш ҳикоятларни қиёсан текшириш киёсий адабиётшунослик ва адабий манбашунослик ривожини таъминлайдиган муҳим омиллардан биридир.
Ўзбек халқининг бой адабий меросини бирламчи манбалар асосида изчил ўрганиш жараёнлари давом этаётган бир даврда Алишер Навоийнинг “Писон ут-тайр” достонини Жалолиддин Румийнинг “Маснавийи маънавий” асари билан қиёсий тарзда анъана ва издошлик конуниятлари асосида ўрганиш адабиётимиз тарихидаги ўзаро таъсир масалаларини чуқур тадқик этиш ҳамда ўзбек ва форс-тожик адабий алоқаларини монографик планда ёритиб бериш заруратини юзага келтирди. Зеро, “...юртимиздан етишиб чикқан буюк аллома ва мутафаккирларнинг хаёти ва илмий-ижодий фаолияти хақида яхлит тасаввур уйготиш, халкаро микёсда динлараро ва цивилизациялараро мулоқотни йўлга қўйиш... жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёш авлодни гуманистик ғоялар, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялашдек эзгу максадларни кўзда тутади”2. Шу нуқтаи назардан, янгича илмий концепция асосида ҳар иккала ижодкорнинг карашлари, талқин ва таҳлиллардаги ғоявий-бадиий якинликни аниклаш долзарб вазифалар сирасидандир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетами ташкил этиш тўғрисида” 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон Фармони, “Фанлар академияси фаолияти, илмий тадкиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон, «Қадимий ёзма манбаларни саклаш, тадқик ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сон қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади “Маснавийи маънавий” ва “Лисон ут-тайр” достонидаги ҳикоятларни қиёсий тахдил қилиш, улардаги мавзу, сюжет, ғоявий-бадиий маъно-мазмун ва рамзий-мажозий тимсолларнинг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборатдир.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Румий ижоди, устоз ва салафлари, лирикаси ҳамда “Маснавийи маънавий” асарининг Алишер Навоий ижодига таъсири “Лисон ут-тайр” тамсилий ҳикоятларидаги мавзу, сюжет, ғоявий-бадиий таркиб ва тимсоллар қиёси оркали асосланган;
“Маснавийи маънавий” ва “Лисон ут-тайр”даги пайғамбарлар, ориф ва авлиёлар, ишк ва нафс талқинлари келтирилган ҳикоятларда ҳар иккала ижодкорнинг қарашлари, талқин ва таҳлиллардаги ғоявий-бадиий яқинлик ҳамда тасвир ва баён, ифода ва услубий фарқлар аниқланган;
“Маснавийи маънавий” ва “Лисон ут-тайр”даги мавзу, сюжет, образлар тизими жиҳатидан бир-бирига якин ва ўхшаш ҳикоятларнинг тахлил ва талкинлари оркали Румий ва Навоийнинг рамзий-мажозий тасвир яратишдаги сўз кўллаш, тасаввуфий тимсоллардан ижодий мақсад йўлида фойдаланиш маҳорати ва услубларининг ўзига хослиги очиб берилган;
Навоийнинг “Лисон ут-тайр” хикоятларидаги тасаввуфий-фалсафий ва таълимий-ахлоқий қарашлари “Маснавийи маънавий” ҳикоятларига қиёсан тахлил қилиниб, “Лисон ут-тайр” достони ўзбек адабиётидаги тасаввуфий-фалсафий йўналишдаги янги ва оригинал асар эканлиги далилланган.
Хулоса
1. Жалолиддин Румий - Шарк адабиётида янги бир ижодий йўл очган буюк сўз санъаткори. У ёшлигиданок Шарк адабиётининг буюк вакиллари -Ҳаким Саноий, Фаридиддин Аттор, Низомий Ганжавий каби даҳо сўз усталарининг ижод сирларини пухта ўзлаштирди, айни пайтда Шарк шеъриятини тубдан янгилаш йўллари хусусида ҳам жиддий ўйлади. “Девони кабир” ва “Маснавийи маънавий”даги умумий рух - бу Шарк шеъриятидаги янгиланиш ва юксалиш рухи эди. Шунинг учун хам Мавлонодан кейин яшаб, ижод килган Шарк шоирлари орасида унинг ижодий тажрибаларидан баҳраманд бўлмаган калам ахди йўқ ҳисоби. “Маснавийи маънавий” асарининг яратилиши жаҳон адабиётидаги бекиёс ҳодисалардан бўлиб, Шарк адабиётида диний-тасаввуфий, маънавий-ахлоқий, таълимий-ирфоний мазмундаги кўплаб маснавий достонларнинг яратилишига катта таъсир ўтказди, ислом оламида донг таратиб, ўзидан кейинги бадиий ижод тараққиётига мислсиз ҳисса кўшди.
2. “Маснавийи маънавий”нинг ўзбек мумтоз адабиётига кўрсатган таъсирини Сайфи Саройи, Мавлоно Қози Пайвандий Ризоий, Боборахим Машраб, Сўфи Аллохёр, Ҳувайдо, Гулханий каби ижодкорлар мисолида хам кўриш мумкин. Бу таъсир Мавлоно “Маснавийи маънавий”идан айрим хикоятларни таржима килиш ва уни кайта ишлаш, образли ифода ва тимсоллар тизимидаги ўхшашлик, тасаввуфий тушунчалар талқини, алоҳида байтларни тазмин килиш ва шарҳлаш тарзида кўзга ташланади.
3. Навоийнинг Румий ижодига қизиқиши, унга маънавий-рухоний жихатдан яқин бўлишга интилишининг бош сабаби бу буюк шахсиятга, унинг ижодиётига юқори даражадаги эҳтиром, колаверса, устози, пири ва маслакдош дўсти Абдураҳмон Жомийнинг румийшунослиги оркали юзага келган, дейиш мумкин.
4. Мусулмон халклари мумтоз адабиётида ҳикоятлар алоҳида ўрин тутади. Ҳикоя билан ҳикоят - ўзаро бошка-бошқа тушунчаларни англатади. Ҳикоя - махсус адабий жанр. У замонавий адабиётда кенг ривожланган. Ҳикоятлар эса одатда муайян асар таркибида келади. Аниқроғи, ҳикоятлар асар ичидаги асар хисобланади. Муаллифлар хикоятлардан насрий асарларда хам, назмий асарларда хам бирдай фойдаланаверади.
5. “Маснавийи маънавий” ва “Лисон ут-тайр”даги ишқ талқинига дойр келтирилган ҳикоятда Румий ва Навоий томонидан мажозий ишк инкор қилинмасдан, уни нафс ва нафсоний эҳтиёжларни енгиш, риёзат ва машаққатлар олдида чидам ва бардошли бўлиш орқали ҳақиқий ишқка эришиш учун бир восита сифатида талқин килганликлари аёнлашади. “Лисон ут-тайр” ва “Маснавийи маънавий”да нафс талкинлари келтирилган ҳикоятлар мазмун-моҳияти жиҳатидан монанд бўлса-да, айрим деталлардаги ўхшаш ва ўзига хосликларга қарамасдан, Навоий ҳикоятлари ўзининг ихчамлиги, чуқур ғоявий-бадиий хусусиятлари, таълимий-ахлоқий мазмун-моҳиятининг тўлалигича ижтимоий ҳаётга йўналтирилганлиги билан алохида ажралиб туради.
6. “Маснавийи маънавий” ва “Лисон ут-тайр” достонидаги шайх ва орифлар образининг тахлил ва талқинида, муштарак жихатлар билан бир қаторда, ўзига хос хусусиятлар хам кўзга ташланади. Навоий хам, худди Румий асарида бўлгани каби, Иброҳим Адхам ва Боязид Бистомийга ўхшаган йирик ва машхур тариқат арбоблари ва муршиди комилларнинг тасаввуфий тажрибаси мисолида фано ва бақо тушунчаси, фонийлик ва унга эришиш йўллари хусусида алоҳида тўхталиб ўтади. Навоий бундай ҳикоятларини яратишда Румийдан илхомланган, деб айтиш мумкин. Навоий ўз ҳикоятларини яратишда салафларидан фарқли бир тарзда вокеалар тасвири ва баёнда фавкулодда ихчамликка эришади.
7. “Маснавийи маънавий” ва “Лисон ут-тайр”даги кушлар рамзий-мажозий тимсолида кўплаб муштарак жихатлар мавжуд. Рамзий ва мажозий тимсолларнинг қўлланиши, уларнинг шу икки буюк шоир асарларидаги композицион тузилишда тутган ўрни ва мавкеининг турлича экани, шунингдек, бу тимсоллар тасвирида умумий ва бир-бирига яқин хусусиятлар борлиги маълум бўлди. Ҳатто “Лисон ут-тайр”даги Хўроз тимсолининг яратилиши Навоийнинг Румийдан таъсирланиши натижасида юзага келгани, унинг “Мантик ут-тайр”даги Тўти ва Товус тимсоллари тасвири ва талқинида тутган йўли хам “Маснавийи маънавий”га яқин эканини кўрсатади. Бу, бир томондан, Румий ва Навоий ўртасидаги ижодий вобасталикни ифода этса, бошқа тарафдан, “Лисон ут-тайр” достонининг ўзига хос оригинал асар эканини кўрсатиш учун хам хизмат килади.
8. Тахлилга тортилган икки буюк асардаги пир ва мурид муносабати талкинида хам Румий ва Навоий карашлари - бир-бирига яқин ва муштарак. Навоий “Лисон ут-тайр”да айрим хикоятлар ва тимсолларни яратишда “Маснавийи маънавий”га, баъзи таянч тасаввуфий тушунчаларни шархдаш ва уларнинг мазмун-моҳиятини кенг ёритишда эса салафининг тасаввуфий қарашларига суянган.
9. Навоийнинг Румий ижодидан таъсирланиши факат “Лисон ут-тайр” достони ёки бошка таълимий-ахлоқий мазмундаги асарлари билан чегараланиб колмайди. Бу икки даҳо шоир ўртасидаги ижодий, маънавий ва руҳоний боғланиш келгусидаги кўплаб тадкиқотлар учун муҳим манба вазифасини бажариши шубҳасиз.
“Малика айёр” достони тилида зоонимлар
“ЛУБОБУ-Л-АЛБОБ” ТАЗКИРАСИ СИРЛАРИ
“ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ”ДА ФАОЛ ҚАТНАШИНГ!
“ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ”
- 1-25 / 22767
- Keyingi