250
9.
Ибрагимов Р. Так Рождалос отрасли (из истории становления
хлопкоочистительной промыщленности Узбекистана). – Т.: Мехнат,
1989. – С. 15.
10.
Rakhmankulova, Z., et al. "The Historiography Of The Relations
Between Central Asian Khanates And Ottoman Empire In The 19 th And At
The Beginning Of The 20 th Centuries."
International Journal of Scientific
and Technology Research
9.2 (2020): 311-318.
УСМОН ЮСУПОВ МЕМОРИАЛ УЙ-МУЗЕЙИНИНГ ВИРТУАЛ
ПЛАТФОРМАСИНИ ЯРАТИШ ХУСУСИДА
Мухаммадиев Р.Р.
катта ўқитувчи, PhD,
Ўзбекистон Миллий университети
Covid-2019
пандемияси пайтида дунёнинг кўплаб машҳур
музейларига уйдан чиқмасдан ташриф буюриш имконияти яратилди.
Музейларга онлайн саёҳатлар имконияти Париждаги Лувр, Амстердамдаги
Ван Гог, Лондондаги Британия музейи, Ватикандаги Секстин капелласи
каби музейлар томонидан ҳам таклиф қилинди. Эндиликда маданият
муассасалари аста-секин пандемиядан олдинги одатий иш тақвимига
қайтган бўлсада, бироқ янги хавфсизлик қоидалари туфайли улар кўп
сонли ташриф буюрувчиларни қабул қила олмайди. Фақат онлайн
платформаси мавжуд бўлган музейлар бундай муаммога дуч келмайди.
Онлайн-лойиҳалар туфайли маданият соҳасига қизиқувчи барча одамлар
яшаш жойи ва молиявий имкониятидан қатъи назар, тарих ва моддий
маданият ютуқлари билан танишиш имкониятига эга бўлмоқдалар.
Ўзбекистонда ҳам пандемия даврида республикада машҳур бўлган
бир қанча маданият муассасаларига онлайн ташриф буюриш имконияти
яратилди. Аммо, баъзи йўналишдаги музейлар ҳақида бундай деб
бўлмайди. Хусусан, маданият, фан-таълим соҳаси, давлат ва жамият
бошқарувида фаолият юритган халқимизнинг таниқли шахслари
хотирасини абадийлаштириш учун ташкил қилинган уй-музейларнинг
онлайн платформаси яратилмаган. Ана шундай уй-музейлардан бири
Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида жойлашган “Усмон Юсупов мемориал
уй-музейи”дир. 1974 йил 24 июнда Ўзбекистон Компартияси Марказий
Қўмитаси ва республика Министрлар Совети йиғилишида Ўзбекистон ССР
Фанлар академияси қошидаги Ўзбекистон халқлари тарихи музейининг
филиали сифатида Янгийўл шаҳрида Усмон Юсупов уй-музейини ташкил
этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. 1975 йил 1 мартда Усмон
Юсуповнинг 75 йиллик юбилейи муносабати билан уй-музей тантанали
равишда очилган [1, Б. 3].
251
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги
“Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар
хотирасини
абадийлаштиришга
доир
қўшимча
чора-тадбирлар
тўғрисида”ги Ф-5598-сонли Фармойиши [2], ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон
“2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва
моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар
дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги [3] қарорига асосан 2018-2027
йилларда давлат музейлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш,
мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг манзилли дастури дорасида 2027
йилда Янгийўл шаҳридаги “Усмон Юсупов мемориал уй-музейи”да
мукаммал таъмирлаш ўтказилиши режалаштирилган[8].
Уй-музейнинг умумий майдони - 9380 квадрат метр бўлиб, иккита
бино - мемориал уй ва экспозиция кўргазма залидан иборат. Усмон
Юсупов ушбу уй-музей жойлашган манзилга 1945 йилда оиласи билан
кўчиб келган ва ҳаётининг аксарият қисмини шу ерда ўтказган [4]. Мазкур
даргоҳ 1937-1950 йилларда Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси
биринчи котиби, 1950-1953 йилларда иттифоқ Пахтачилик министри, 1953-
1954 йилларда Ўзбекистон ССР Министрлар Совети раиси каби
лавозимларда ишлаган Усмон Юсуповнинг ҳаёти ва фаолиятидан ташқари,
яқин ўтмиш ҳақида ҳам қизиқарли маълумотлар тақдим этади [5, Б. 122].
Айни пайтда муассаса фондида Усмон Юсупов фаолиятини ўзида
акс эттирувчи 4 мингга яқин ноёб буюмлар сақланмоқда. Музей директори
252
Сайёра Мамадалиеванинг маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикаси
маданият вазирлиги тасарруфидаги мазкур даргоҳ 2017 йилда жорий
таъмирдан чиқарилганидан сўнг бу ерга келувчилар сони ошган. Хусусан,
2017 йилда масканга 12 мингга яқин одам ташриф буюрган. Йиллик
ҳисоботда келтирилган бу рақамнинг кам ёки кўплиги масаланинг иккинчи
томони. Ажабланарли ҳолат эса музейга келаётганларнинг аксарияти -
фақатгина янгийўллик ёшлар. Бу муассаса маъмуриятининг тумандаги
мактаб ва коллежларда олиб бораётган тарғибот-тушунтириш ишлари
самарасидир эҳтимол. Лекин ҳақиқат шуки, музей ҳозирча фақат
янгийўлликларга хизмат кўрсатаяпти, холос [6].
Усмон Юсупов мемориал уй-музейига ташриф буюрувчилар сони
камлигининг бир қанча ўзига хос сабаблари мавжуд. Жумладан, уй-
музейнинг мавжудлиги ҳақида республикамиздаги ҳамма ҳам хабардор
эмас, қолаверса, музей кўпчилик ўзбекистонликлар учун ноқулай манзилда
жойлашган. Шу боисдан, музейга келувчилар географиясини кенгайтириш
мақсадида унинг онлайн платформасини ишлаб чиқиш масаланинг
ечимларидан бири ҳисобланади[7].
Усмон Юсупов уй-музейининг онлайн платформаси ишлаб
чиқилиши, ташриф буюрувчилар учун ўзларига қулай вақтда дунёнинг
исталган бурчагидан уйдан чиқмасдан музей билан танишиш имкониятини
яратади. Музейнинг онлайн платформасини яратиш учун бир қатор
ишларни ҳам амалга ошириш лозим бўлади. Жумладан, музейнинг ҳар бир
экспонатини батафсил таснифлаш бўйича махсус жадваллар ишлаб чиқиш,
музей экспонатларини инвентаризациядан ўтказиш, каталогизацияни янги
тизимга ўтказиш учун мутахассислар тайёрлаш ва кейинги босқичда
музейнинг онлайн платформасини яратиб уни Virtual Museums сервисига
юклаш.
Адабиётлар:
1.
Кандалова К., Абдураззаков А. Дом-музей Усмана Юсупова. –
Ташкент: Фан, 1978. – С. 3.
2.
3.
4.
https://daryo.uz/k/2020/02/24/urush-yillari-ozbekistonga-rahbarlik-
qilgan-usmon-yusupovning-uy-muzeyi-rekonstruksiya-qilinmoqda/
5.
Rakhman Mukhammadiev. (2021). Organizational Skills of Usman
Yusupov in The Second World War. The American Journal of Social Science
and Education Innovations, 3(11), 119-124.
6.
https://old.xs.uz/index.php/homepage/zhamiyat/item/12703-1
7.
Mukhammadiev, R. "Labor and human feat of Usman Yusupov during
the II world war."
ISJ Theoretical & Applied Science
10.78 (2019): 780.
253
8.
Mukhammadiev, Rakhman. "Organizational Skills Of Usman Yusupov
In The Second World War."
The American Journal of Social Science and
Education Innovations
3.11 (2021): 119-124
.
ҚАТАҒОН ҚУРБОНИ-ТОЖИХОН АҲМЕДОВА
Ахророва А.Н.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Қатағон қурбонлари хотираси давлат
музейи экскурсоводлар бўлими бошлиғи
1937 йил 15 августда СССР ХКС қошидаги НКВД раиси “нарком”
Н.Ежов томонидан № 00486 сонли “Ватан хоинларининг хотинларини
қатағон қилиш тўғрисида”ги буйруғи тайёрланди. Ўзбекистонда ҳам бошқа
собиқ иттифоқ давлатлари қаторида НКВД нинг бу буйруғи бўйича
қатағонга учраган эркаклар қаторида уларнинг кўпчилиги уй бекаси бўлган
аёллари ҳам қатағон гирдобига тортилди. Cиёсий қатағон бўлганларнинг
аёллари, ҳатто болалари ҳам у ёки бу шаклда қатағон тиғига учраган, улар
учун алоҳида, махсус лагерлар, болалар уйлари ташкил этилган [6].
Қуйида қатағонга учраган уй бекаси бўлган аёллардан бири билан
танишамиз:
Aхмедова Тожихон -Тошкент шаҳрида 1906 йилда туғилган, уй
бекаси, ижтимоий келиб чиқиши майда савдогар, яшаш жойи Тошкент
шахри, Бородино кўчаси 57-уй. Ўзбекистон ССР Ички Ишлар Халқ
Комиссарлиги, Давлат хавфсизлиги катта майёри Загвоздин қарори
асосида, Aҳмедова Тожихон 1937 йил 2 ноябрда ҳибсга олинган. [1]
Оиласи: Турмуш ўртоғи: Aбдулхай Тожиев, 39 ёш, 1937 йилнинг 2
августда ҳибсга олинган. Ҳибсга олингунга қада Тошшахар совети раиси
лавозимида ишлаган.
Қизи: Латофат 12 ёш (асраб олинган), ўғли Учқун 14 ёш, иккаласи
ҳам Крупская номли етти йиллик мактабда ўқийди. Уларни Тожихоннинг
акаси Саидғани Аҳмедов ўз қарамоғига олган.
ЎзССР ИИХК Давлат хавфсизлиги бошқармаси ходими Бегляров
1937 йил 25 октябрда айбланувчи Тожихон Aҳмедованинг сўроқ қилади.
Савол: Қамоққа олинган Тожиев Aбдулҳай билан қандай
муносабатда бўлгансиз?
Жавоб: Тожиев Абдулҳай ҳибсга олингунча унинг рафиқаси
бўлганман. Абдулҳай Тожиевга 1922 йилда турмушга чиққанман.
Савол: Тожиев Aбдулҳайнинг аксилинқилобий фаолияти ҳақида
нималарни биласиз?
Жавоб: Эрим Aбдулхай Тожиевнинг аксилинқилобий фаолияти
ҳақида ҳеч нарса билмайман.