Визуал антропологияда рақамли технологияларнинг ўрни

CC BY f
82-85
28
7
Поделиться
Анаркулов, С. (2022). Визуал антропологияда рақамли технологияларнинг ўрни. Значение цифровых технологий в изучении истории Узбекистана, 1(01), 82–85. https://doi.org/10.47689/.v1i01.13321
С Анаркулов, Национальный университет Узбекистана

Кандидат наук. (PhD), старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Визуал антропология – бу фотосуратлар, видео ва аудио ёзувларга асосланган маданият ҳодисаларини тавсифлаш ва таҳлил қилиш усули ҳисобланади. Бугунги кундаги глобаллашув ва трансформация жараёнлари шароитида дунёда антропологиянинг турли илмий йўналишлари шаклланиши ва ривожланишини талаб этмоқда. Бу жараёнда маданий (ижтимоий) антропологиянинг таркибий қисми сифатида визуал антропология ҳам ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. Визуал антропология фан йўналиши сифатида шакилланмасдан анча олдин ҳам, хусусан, 1880- йиллардан европалик ва америкалик этнологлар ўз тадқиқотларида фотоапаратлардан фойдаланганлар. Бу тадқиқот йўналишини улар, асосан, бирор маданятни йўқ бўлиб кетиш арафасида деб ҳисоблаб, уни баъзи бир жабҳаларини сақлаб қолиш мақсадида ўз тадқиқот усулларига қўшган

Похожие статьи


background image

82

С. 358-360.

URL https://moluch.ru/archive/208/51049/ (дата обращения:

28.11.2018).

ВИЗУАЛ АНТРОПОЛОГИЯДА РАҚАМЛИ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ

Анаркулов С.М.

т.ф.ф.д. (PhD), катта ўқитувчи,

Ўзбекистон Миллий университети

Визуал антропология – бу фотосуратлар, видео ва аудио ёзувларга

асосланган маданият ҳодисаларини тавсифлаш ва таҳлил қилиш усули
ҳисобланади. Бугунги кундаги глобаллашув ва трансформация жараёнлари
шароитида дунёда антропологиянинг турли илмий йўналишлари
шаклланиши ва ривожланишини талаб этмоқда. Бу жараёнда маданий
(ижтимоий) антропологиянинг таркибий қисми сифатида визуал
антропология ҳам ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. Визуал антропология
фан йўналиши сифатида шакилланмасдан анча олдин ҳам, хусусан, 1880-
йиллардан европалик ва америкалик этнологлар ўз тадқиқотларида
фотоапаратлардан фойдаланганлар. Бу тадқиқот йўналишини улар, асосан,
бирор маданятни йўқ бўлиб кетиш арафасида деб ҳисоблаб, уни баъзи бир
жабҳаларини сақлаб қолиш мақсадида ўз тадқиқот усулларига қўшган.

Визуал антропология нафақат маданий, балки ўз навбатида

ижтимоий муаммоларни ҳам тадқиқ этади. Ушбу йўналиш маданий
антропология фани доирасида Ғарбда ХХ асрнинг 60-йилларида пайдо
бўлган, Россияда эса ўтган асрнинг 90-йилларидан бошлаб фаол
ривожлана бошлаган. Одатда, визуал антропологиядан маданиятнинг “кам
маълум бўлган жиҳатлари”ни амалий тадқиқ қилиш воситаси сифатида
кенг фойдаланилади.

С.А.Смирнов визуал антропология ҳақида ёзар экан, унинг ХХ аср

ижтимоий фалсафасидаги ролини, унда бир вақтнинг ўзида замонавий
антропологияда кучли фалсафий асосга эга бўлган “инсон лойиҳалари”ни
яратиш ва амалга оширишга қаратилган гуманитар амалиётларнинг аниқ
қўлланилишини кўради. Шу билан бирга Л.С.Клеин каби тадқиқотчилар
антропологияни маданиятни авлоддан-авлодга ўтказиш воситаси, маълум
бир жамоа ичидаги коммуникатив тармоқ, восита сифатида белгилайдилар
[1, Б. 1471]. Чисинаудаги Олий антропологик мактаб вакиллари эса турли
жамоалардаги маданий ўзига хосликларни намойиш қилишда бегона
маданият унсурлари акс этган лавҳалардан фойдаланишнинг аҳамиятини
юқори баҳолайдилар.

Визуал антропология ўрганилаётган маданиятга сингиб кетади ва

уни визуал тасвирлашнинг тадқиқот тизимлари воситасига айланади. ХХ
асрнинг бошларида визуал антропологик мулоқотнинг диалог тенденцияси


background image

83

М.Меад, Г.Баэтсон, Р.Бердвистел, К.Левине ва Э.Холлар

томонидан

қўллаб-қувватланди. Дунёнинг турли минтақалари аҳолисига хос
хусусиятларни аниқлаш воситалари ҳақида сўз борар экан, маҳаллий
халқлар билан боғлиқ визуал антропология тадқиқот амалиёти
тажрибасида, турли мамлакатлардаги маҳаллий халқлар вакиллари
томонидан суратга олинган видеофилмларни қиёсий таҳлилини амалга
оширувчи А.Баликсининг ёндашувларини ҳам таъкидлаш мақсадга
мувофиқдир. Олимнинг қарашларида турли маданият вакиллари
томонидан суратга олинган филмларда албатта, режиссор мансуб бўлган
миллатга хос руҳият сезилиб туради. Шу ўринда айтиш керакки, мазкур
лавҳалар ўзида нафақат сўз бораётган халқлар маданияти, балки,
жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳаёти ҳақида ҳам сўзлайди.
“Антропологик кинолар орқали” – дейди, А.В. Головнев: “кишилар
унутилган ўзлигини топади, шунингдек, ўз-ўзини баҳолайди” [2, Б. 7].
Албатта, олим “антропологик кино” деганда халқлар ва маданиятлар,
динлар ва маросимлар, миллий характерга оид филмларни назарда тутган.
Визуал антропологиянинг аҳамияти ҳақида сўз борар экан, 2007 йилда
нашрдан чиққан “Глобал ўзгаришлар шароитида маҳаллий ва кам сонли
халқлар маданияти” номли монографияда маданий тадқиқотлар
методологиясига доир кўплаб маълумотлар тўпланган бўлиб, “этник
мансублик” ни аниқлашга қаратилган қатор омиллар баён этилган [3, Б.
17]. Жумладан, туб аҳоли ва кам сонли халқларнинг маданиятини амалий
ўрганиш, визуал кузатувлар натижасида қўлга киритилган ашёлар, миллий
маданиятга хос бўлган безаклар, амалий санъат намуналари, халқ оғзаки
ижоди маҳсулларининг аҳамияти очиб берилган. Масалан, анъанавий
хўжалигида бир кўринишдан бошқасига алмашинув рўй бергач, меҳнат
қуроллари, уй-рўзғор буюмларида ҳам ўзига хосликлар юзага келган.
Бундай жараёнларни кузатиш албатта, улар акс этган визуал маълумотлар
орқали амалга оширилади. Бунда замонавий рақамли технологияларга
эҳтиёжлар сезилади. Улардаги улкан хотира захирасига эга эканлиги,
тадқиқ қилинаётган бирор воқеликнинг нисбатан узоқ даврини таҳлил
қилиш имконини беради. Бу жараёнга бугунги кун нуқтаи назаридан
ёндашиладиган бўлса, шаҳарларга кўчиб келувчи кишиларнинг мисолида
кўриш мумкин. Биргина унинг либосида, шаҳарга хос умуммаданий
белгиларнинг кўпроқ ўрин олаётганини улар иштирокида турли йилларда
олинган суратлар таҳлили ёрдамида кўрсатиш мумкин. Таъкидлаб ўтилган
ҳолатлар, кишиларнинг нафақат моддиятида, балки, уларнинг дунё
қарашида ҳам содир бўлаётганини кўрсатади. Миллий урф-одатлар,
маросимий ҳаёт билан боғлиқ удумлардаги ўзгаришлар ҳам шундан
далолат беради. Бу эса, қачонлардир ўзларининг анъаналарига эга бўлган
жамоаларнинг плюралистик шаҳар жамиятида кам сонли этнографик
гуруҳларга айланганлигини англатади.


background image

84

Визуал антропология – бу ижтимоий-фалсафий ва маданий

антропологик тадқиқотлар асосида пайдо бўлган замонавий фанлараро
билим соҳаси бўлиб, у тасвирий санъат, ижтимоий билиш ва ахборот
технологияларини синтез қилади [4, Б. 22].

Дастлабки, тасвирларга визуал манба сифатида мурожаат қилиш

А.Хеддон номи билан боғлиқ. У XIX аср охирларида Торрес бўғозида
яшовчи аборигенларнинг фотосуратларига этнографик билимларни
ривожлантиришдаги муҳим манба сифатида қараган.

Маълумки, ўрганилаётган материалнинг визуал тасвири маданий

таҳлилнинг мажбурий қисмига айланади (ритм, ҳодисанинг таркиби ва
жамият ичидаги мулоқот муҳим). Бу орқали жамият ижтимоий-иқтисодий
ва сиёсий ҳаётининг моҳиятини очиб бериш имкони ҳам пайдо бўлади.
Агар совет этнографиясига назар солинадиган бўлса, маданий
антропологиянинг асосий объектлари деҳқон ва ишчи жамиятлари ёки
империяда яшовчи турли халқлар бўлганлигини кўриш мумкин. Бу каби
маҳсулотларни яратишдан мақсад – ҳудуднинг этник қиёфасини, унинг
аҳолиси ҳаётининг ҳақиқий тасвирини акс эттирувчи энг муҳим,
характерли ва типик намоёндаларини шакллантишдан иборат бўлган.

Ўтган асрнинг 60-йилларида Жон Адаир ва Сол Уортнинг навахо

ҳиндулари ҳақида дастлабки тасвирларни яратдилар. Тасврига олувчи
ускуналарга эга бўлган мазкур навахо ҳиндулари ўзларининг маданиятида
муҳим ва эътиборга молик деб ҳисоблаган барча воқеликларни
видеотасмага мухрладилар. Визуал материаллар яратган этник
жамоаларнинг дунёқарашида қайси жиҳат устуворлик қилиши улар
томонидан тасвирга олинган ҳужжатларда намоён бўлади. Агар уларнинг
менталитетида диний омиллар етакчилик қилса, тасвирларда асосан, шу
йўналишдаги кадрлар олинган. Чунки, маданиятнинг “энг муҳим
томонлари”ни белгилашда уларнинг дунёқараши асосий ўринни эгаллайди.
Шу туфайли улар томонидан маданиятнинг барча унсурларида диний
масала билан боғлиқ хусусиятлар эътиборга олинади. Агар муайян
жамоанинг ҳаётида иқтисодий масалалар устунлик қилса, асосан,
анъанавий хўжаликни акс эттирувчи лавҳалар кўпчиликни ташкил қилади.

Ўзбекистонда визуал тадқиқотлрини олиб борган япониялик

антрополог Сеика Вазаки томонидан Фарғона водийсида маҳаллий аҳоли
ўртасидаги мулоқотнинг жинс, ёшга кўра хусусийталарини аниқлашда
кузатувлар олиб бориб, бу борадаги хулосаларини ишлаб чиқди. Уларда
кўча-куйда кетаётган эр ва хотин орасида маълум масофанинг сақланиши,
ёшларда масофанинг нисбатан қисқа эканлиги, маҳалладошлар орасида
сўрашганда жинслараро чекловларнинг мавжудлиги таҳлил этилган.
Олимнинг таъкидлашича, замонавий рақамли технологиялари ёрдамида
олинган тасвирлар, ҳар қандай сухбат орқали эришилган натижалардан
самаралироқ бўлган.


background image

85

Визуал антропология дунёни англашнинг оғзаки конструкциялари ва

ундаги ўрни билан жуда кам умумийликка эга. Бу ғоя антрополог ва
кинорежиссёр Девид Макдугал томонидан илгари сурилган. У дунёни
сўзлар ва тасвирлар орқали билиш бир-биридан тубдан фарқ қиладиган
иккита усулдир дейди [1, Б. 1472]. Макдугалнинг сўзларига кўра, “ёзма” ва
“визуал” материаллар бир масала юзасидан бошқа-бошқа тавсифларни
бермайди, балки мазкур муаммонинг турли хил томонларини ўрганишни
мақсад қилади. Бунда биринчи ўринга матннинг ўзи ва унинг
“объективлиги”

эмас,

балки

ушбу

матнни

паролини

очувчи

тадқиқотчининг “субъективлиги” чиқади. Визуаллик бизга таъсирчан ва
ҳиссий билимларни жалб қилиш орқали бошқа одамларнинг
тажрибаларини идрок этишга имкон беради. У дала тажрибасидан келиб
чиқади. Дала антропологининг шахсий тажрибаси ҳамда унинг бошқа
маданият ташувчилари билан алоқаси у яратган тасвирларда акс этади.
Объектлар ўртасидаги муносабатлар ва алоқаларни, уларнинг объектив
қўлланилишини, субъектнинг ниятларини ва бошқа маданиятда содир
бўлаётган ҳиссий интенсивлигини синаб кўришни, шунингдек, у бўйича
тажриба қилишни таклиф қилиб, визуаллик бизнинг тушунишимиз
чегараларини кенгайтиради.

Адабиётлар:

1.

Mariya I. Ilbeykina Indigenous Peoples as a Research Space of Visual

Anthropology Journal of Siberian Federal University. Humanities & Social
Sciences 9 (2014 7) 1471-1493

2.

Golovnev A.V. Antropologiia plus kino [Anthropology Plus Cinema] /

A.V. Golovnev // Culture and Art. 2011. № 1. – Available at:
http://www.nbpublish.com/view_post_16.html.

3.

Kупопиатник М.С. «Коренные»: культурные различия дискус в

контексте коренных народов // Российская социология: история и
современные проблемы. – 2007. – С. 17.

4.

Ильбейкина М.И. Роль визуальной антропологии в социальном

конструировании ценностей: автореф. кандидат философских наук:
09.00.11 / Ильбейкина М.И. Красноярск, 2013. 22 с. – Доступно по адресу:
http://www.google.com/url?q=http://research.sfu
kras.ru/node/9459&sa=U&ei=qlRjU7nlJ6ml0QWO1oHICg&ved=

0CB4Q

FjAA&sig2=Ea7HKEQZRx_oOcmHavMwmA&usg=AFQjCNEhEwAIGNEB2
uGX5taY7K714







Библиографические ссылки

Mariya I. Ilbcykina Indigenous Peoples as a Research Space of Visual Anthropology Journal of Siberian Federal University. Humanities & Social Sciences 9 (2014 7) 1471 -1493

Golovnev A.V. Antropologiia plus kino [Anthropology Plus Cinema] / A.V. Golovnev // Culture and Art. 2011. № 1. - Available at: http://www.nbpublish.com/view post 16.html.

Купопиатник M.C. «Коренные»: культурные различия дискус в контексте коренных народов // Российская социология: история и современные проблемы. - 2007. - С. 17.

Ильбсйкина М.И. Роль визуальной антропологии в социальном конструировании ценностей: авторсф. кандидат философских наук: 09.00.11 / Ильбсйкина М.И. Красноярск, 2013. 22 с. - Доступно по адресу: http://www.googlc.com/url?q=http://rcscarch.sfukras.ru/nodc/9459&sa=U&ci=qlRiU7nlJ6mlQQWOloHICg&vcd= 0CB4Q FjAA&sig2=Ea7HKEQZRx_oOcmHavMwmA&usg=AFQjCNEhEwAIGNEB2 uGX5taY7K714

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов