363
20.
Togaev, Jasur Erkinovich. "AGRICULTURAL OASES OF THE
NORTHERN BACTRIA (BRONZE AGE)."
ЛУЧШАЯ НАУЧНАЯ СТАТЬЯ
2018
. 2018.
АРХЕОЛОГИК ЁДГОРЛИКЛАР – ЁШЛАРДА
ВАТАНПАРВАРЛИК ТУЙҒУСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ
МУҲИМ ОМИЛИ
Қудратов
С.С.
т.ф.н., доц.,
Гулистон давлат университети
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев 2022 йил 29
август куни Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангубериди ёдгорлик
мажмуасининг очилиш маросимида сўзлаган нутқида, бугунги “таҳликали
вазиятда жондан азиз фарзандларимизни юксак ватанпарварлик руҳида
тарбиялаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга”лигини таъкидладилар
Ёшларда ватанпарварлик руҳини шакллантиришда талаба ёшларни
ўзлари таҳсил олаётган вилоятлар ҳудудидаги археологик ёдгорликларни
ўрганиш, муҳофаза қилиш ва археологик меросни тарғиб қилиш жараёнига
кенг жалб этиш муҳим ўрин тутади. Зеро бу ҳолатда ёшлар тарихни
юракдан ҳис қилиш, аждодлар “нафаси”ни сезиш имконига эга бўлишади.
Сирдарё вилоятида 100 дан ортиқ турли даврларга оид археологик
ёдгорликлар мавжуд. Ёдгорликларни сақлаб қолишда уларни туризм
маршрутларига киритиш муҳим рол ўйнаши мумкин. Биз ёдгорликларни
ички ва ташқи туризм маршрутларига киритиш орқали, биринчидан
уларни вайрон этишдан сақлаб қоламиз, иккинчидан, ёшларимизни ва
сайёҳларни ватанимиз тарихидан хабардорлигини таъминлашга эришамиз
ва учинчидан сайёҳлар ташрифидан тушган маблағ ҳисобидан
ёдгорликларни таъмирлаш имконига эга бўламиз [1].
364
Бугунги кунда хорижий ва ички туристларни жалб қилиши мумкин
бўлган ёдгорликлар қуйидагилар:
1. Эски Ховос ёдгорлиги
Ховос тумани Ховособод қишлоғида
жойлашган. Ёдгорликда ҳаёт мил.ав. IV-III асрдан то 1953 йилларгача
давом этган. Шаҳар ҳудуди 10 гектарни ташкил этган бўлса, шундан 2
гектари арк ҳудудига тўғри келган. Сақланиб қолган баландлиги 15 метр.
Эски Ховос ёдгорлиги харитаси
Эски Ховос Самарқанддан шарққа йўналган йўлнинг чорраҳасида
жойлашган. Ундан бир тармоқ Ховосдан Куркат орқали Хўжанд ва
Фарғонага, иккинчиси тармоқ қадим Чочга олиб борган. Чоч йўналишда
иккита йўл бўлган, бири нисбатан узоқроқ лекин хавфсиз йўл - тўғри
Сирдарё кечувидан сўнг шимолга, Бенакет (Шоҳруҳия) шаҳрига ва ундан
эса, Харашкентга ва кейин Чоч пойтахти Бинкетга борган. Иккинчи йўл
қисқа дарёдан ўтмасдан, унинг чап қирғоғи бўйлаб, ўрта асрларда Хушкет
деб номланган ҳозирда Сайхунобод туманининг Нурота ёдгорлигича
бориб, сўнгра кечувдан Бенакет (Шоҳруҳия)га ўтилган. Бу ҳақда IX-X
асрда яшаб ўтган араб географлари Хордадбеҳ ва Истахрийлар ёзиб
қолдиришган. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Эски Ховос
ёдгорлиги Фарғона, Чоч ва Сўғдда савдо йўналишлари чорраҳасидаги
қулай ва муҳим манзил вазифасини бажарган.
365
2. Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани Нурота қишлоғи
ўрнидаги ўрта асрларда Хушкат деб номланган ёдгорлик.
Шаҳар уч қисмдан Арк (7,5 гектар), шаҳристон (40-45 гектар) ва
рабоддан иборат бўлган. Арк ва рабод қисмлари бузиб юборилган
фақатгина шаҳристон қисмидан 7,5 гектар жой қабристон бўлганлиги
сабабли ҳам сақланиб қолинган [3].
Шаҳарда ҳаёт IX аср охирларида бошланган ва XVI асрнинг I -
ярмигача давом этган.
“Буюк ипак йўли”да жойлашганлиги, шунингдек, Шошга ўтувчи
кечувда жойлашганлиги сабаб шаҳар тез ривожланади. Шаҳар
аҳолисининг бир қисми қайиқчилар бўлишган. Улар дарёдан ўтувчиларни
ва юкларни қайиқларида олиб ўтиб қўйишган. Хушкет Шошнинг
чегарасида жойлашгани туфайли, бу ерда муҳим божхона бўлган. Чунки
Шош ўлкаси тоғ кон маъданларига, жумладан кумуш конларига бой
бўлган, давлат марказига кумуш айнан Шошдан Хушкет орқали Сўғдга
олиб борилган. Сомонийлар давлати томонидан зарб этилган кумуш
тангалардан ҳатто узоқ Европада ҳам фойдаланишган. Шунингдек,
сомонийлар давлатида қул савдоси ўта сердаромад соҳо хисобланган.
Қуллар нафақат бойлар уйида, шунингдек, давлат армиясида хизмат
қилишган [2]. Қуллар асосан Дашти Қипчоқ чўлларида ҳаёт кечиришган
366
туркий қавмлардан турли йўллар билан олинган. Улар ҳам давлат
марказига юқоридаги кечув орқали жўнатилган. Шу сабабли ҳам бу икки
сердаромад савдо қуллар ва кумуш ёмбилардан махсус бож олинган.
3. Сардоба тумани Гумбаз қишлоғидаги “Ёғочли сардоба”.
Ушбу сардоба XIX аср тарихчилари асарларида “Ёғочли (рус
олимлари “Агачли” деб ёзишади) сардобаси” деб юритилади. Ҳофиз
Таниш ал-Бухорийнинг “Абдулланома” асарида ёзилишича, Бухоро хони
Абдуллахон II (1534-1598) Тошкентга юриши (1579-1583) даврида 1580
йил 10 апрелда ушбу жойда бўлиб, бу ерда сардоба ва карвонсарой
қуришга фармон беради [4].
Тошкент-Самарқанд-Бухоро шаҳарларини боғловчи автомагистраль
йўл ёқасида жойлашган ушбу ўзига хос ёдгорлик бу йўлдан ўтувчи
ажнабий сайёҳлар учун қизиқарли эканлигини ва шу сабабли ушбу
ёдгорлик туристик маршрутга киритилса сайёҳларда Мирзачўлнинг “Буюк
ипак йўли” да тутган ўрни тўғрисида маълумот пайдо бўларди.
1.
Muminov, A. G., et al. "Leading tendencies in the development of cultural
and spiritual identity of the peoples of Uzbekistan."
International Journal of
Psychosocial Rehabilitation
24.8 (2020): 5525-5538.
2.
Мухаммадиев, Рахмон Рашидович, and Обиджон Ҳамид Ўғли
Жайнаров. "ЎЗБЕКИСТОНДА ТОМОРҚА ХЎЖАЛИГИ ВА ҚИШЛОҚ
ЁШЛАРИНИНГ
МЕҲНАТ
ТАРБИЯСИ
(XX
АСР
70
ЙИЛЛАРИ)."
Academic research in educational sciences
2.3 (2021): 237-
242.
3.
Togaev, Jasur Erkinovich. "AGRICULTURAL OASES OF THE
NORTHERN
BACTRIA
(BRONZE
AGE)."
ЛУЧШАЯ НАУЧНАЯ
СТАТЬЯ 2018
. 2018.
4.
Мухаммадиев, Рахмон Рашидович, and Обиджон Ҳамид Ўғли
Жайнаров. "ЎЗБЕКИСТОНДА ТОМОРҚА ХЎЖАЛИГИ ВА ҚИШЛОҚ
ЁШЛАРИНИНГ
МЕҲНАТ
ТАРБИЯСИ
(XX
АСР
70
ЙИЛЛАРИ)."
Academic research in educational sciences
2.3 (2021): 237-
242.