Қадимги Хоразм мудофаа иншоотларининг моддий манбаларда акс этиши

CC BY f
392-396
9
0
Поделиться
Собиров, К., & Каримов, Ф. (2022). Қадимги Хоразм мудофаа иншоотларининг моддий манбаларда акс этиши. Значение цифровых технологий в изучении истории Узбекистана, 1(01), 392–396. https://doi.org/10.47689/.v1i01.13627
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий жиҳатидан турли тарихий тараққиёт босқичларида ривожланиш жараёнини шаҳарсозлик маданияти ёрқин тасирлайди. Ўтроқ ҳаёт, суғорма деҳқончилик, хўжалик соҳасидаги барча билимларнинг тараққиёти асосида вужудга келган шаҳарлар жамиятнинг ижтимоий иқтисодий ва маданий-этник жиҳатидан қудратини, далатчилик масалаларини намоён этади

Похожие статьи


background image

392

4. D.Okhunov, S.Semenov, S. Gulyamov, D.Okhunova, M.Okhunov. Tools

to support the Development and Promotion of Innovative Projects. SHS web of
Conferences 100, 01008(2021) ISCSAI 2021

5. Dilshod Okhunov, Mamatjon Okhunov, Mukaddas Akbarova. Method of

calculation of system reliability on the basis of construction of the logical
function of the system. E3S Web of Conferences 139, (2019)/ RSES 2019.

6. Охунов Д.М., М.Х. Охунов М.У. Акбарова. Общая методология

оценки и выбора компонентов автоматизированных систем. - САПР и
моделирование в современной электронике: сборник научных трудов III
международной научно-практической конференции. Брянск, 2019, - С. 54-
58.

7.

Шакиров,

Ильяс

Рахимзянович.

"ЛИ

КУАН

Ю–

ОСНОВОПОЛОЖНИК

СОВРЕМЕННОГО

СИНГАПУРА."

Научные

разработки: евразийский регион

(2019): 54.

8. Мухаммадиев, Рахмон. "ЛИДЕР ШАХС ФЕНОМЕНИ ВА УНИНГ

ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИДА ТУТГАН ЎРНИ."

ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ

SI-

3 (2021).

ҚАДИМГИ ХОРАЗМ МУДОФАА ИНШООТЛАРИНИНГ МОДДИЙ

МАНБАЛАРДА АКС ЭТИШИ

Собиров Қ.,

Каримов Ф.

Жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий жиҳатидан турли

тарихий тараққиёт босқичларида ривожланиш жараёнини шаҳарсозлик
маданияти ёрқин тасирлайди. Ўтроқ ҳаёт, суғорма деҳқончилик, хўжалик
соҳасидаги барча билимларнинг тараққиёти асосида вужудга келган
шаҳарлар жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий-этник жиҳатидан
қудратини, далатчилик масалаларини намоён этади. Шаҳарлар ишлаб
чиқариш маркази сифатида турли хўжалик билимларини қамраб олиб,
жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида муҳим ўрин эгаллаб
қарама-қарши кучларнинг нисбати ва улар ўртасидаги муносабатлар,
жамиятда тарихий ва сиёсий вазият даражасини тасвирлайди. Аҳоли
манзилгохларининг меъморий жиҳатидан шаклланишида мудофаа
иншоотлари билими муҳим аҳамият касб этади. Дарҳақиқат, мудофаа
иншоотлари шаҳарларнинг меъморий-топографик якунланиши, аҳолининг
ҳимояланиш даражаси, жамиятнинг сиёсий-ҳарбий мазмуни, сиёсий
бирлашманинг

меъморчилик,

муҳандислик,

қурилиш

соҳасидаги

фаолиятини намоён этади. Археологик ашёларнинг тасдиқлашича
милоддан аввалги XI-X асрларга келиб Қуйи Амударё ва Туямўйин
ҳудудларидаги аҳоли оддий сунъий суғорма деҳқончилик хўжалигига


background image

393

ўтишга [1, Б. 52-54 ]. Сувёрган, Тозабоғёп, Султон Санжар ва Қўшбулоқ
маданиятлари шаҳарсозлик маданиятининг ижтимоий-иқтисодий ва
маданий омилларини вужудга келтирган.

Мил.ав.IX-VII асрларга келиб, Қуйи Амударё, Сариқамиш ва

Туямўйин ҳудудларидаги қабилалар доимий равишда сунъий суғориш
деҳқончилик хўжалиги ҳаётини олиб борганлар. Хоразм воҳаси бронза
даври жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиш
тарихини ўрганишда Яккапорсон манзили ашёлари муҳим аҳамият касб
этади. Яккапорсонликларнинг уй-жой тузилиши ярим ертўлалардан иборат
бўлиб, неолит ва илк бронза қурилиш услубларини сақлаб қолган.
Қабиланинг

иқтисодиёти

ишлаб

чиқаришга

асосланган

бўлиб,

деҳқончилик хўжалиги етакчи ўрин эгаллаган [2, Б. 83 ].

Мил.ав. VII-VII асрларга келиб, Хоразм воҳасига жануб томондан

ҳарбий

хавф

кучайганлиги

сабабли

ҳарбий-сиёсий

вазиятнинг

кескинлашиши

натижасида

кўчманчи-чорвадорлар

сак

массагет

қабилаларининг ҳарбий конфедерацияси вужудга келиб, унга “Катта
Хоразм” давлати етакчи бўлган. Ҳунармандчиликнинг турли соҳалари
ривожланди, меҳнат унумдорлиги ошди, озиқ-овқат заҳираси пайдо бўлди,
натижада савдо-сотиқ тараққий этди. Бу эса бойликларнинг тўпланишига
ва уларнинг кишилар қўлида тўпланишига олиб келди. Қабилада
иқтисодий жиҳатдан мавқега эга бўлган сардор-кави етишиб чиқди, унинг
моддий эҳтиёжи ортиб борди. Кави раҳбарлигида манзил аҳолиси мавжуд
бўлган моддий бойликни сақлаш учун тўрт томонини девор билан ўраб
олган шаҳарлар қуриш зарурияти пайдо бўлди. Бу ҳақда Абу Райҳон
Беруний “Гап шундаки, одам эҳтиёжлари турли-туман ва сон-саноқсиздир.
Кишиларда шаҳар зарурияти туғилди”[3, Б. 11].

Мил.ав. VI аср ўрталарига келиб, Хоразм воҳаси аҳолиси темир

ашёсини ихтиро қилиб, ундан хилма-хил меҳнат қуроллари ишлаб
чиқарди, бу эса ўз навбатида, янги ерлар ўзлаштирилишига, йирик
суғориш иншоотлари қурилишига олиб келди, унинг соҳили яқинида эса
мустаҳкам мудофаа тизимига эга бўлган шаҳарлар барпо этилган. Ишлаб
чиқариш кучларининг марказлашиши натижасида вужудга келган
шаҳарлар суғорма деҳқончилик воҳаларидан бири Тошсоқа ҳудудида
вужудга келган бўлиб, унинг маркази Хумбузтепа ҳисобланади.
Хумбузтепа мил.ав. VII-VI асрларда қурилган, сақланиб қолган майдони 4
га. бўлиб, ёдгорлик аҳолиси турли ҳажмдаги сопол идиш-товоқлар ишлаб
чиқарган [6].

Иккинчи Черманёп суғорма деҳқончилик марказларидан бири

Кўзалиқирдир. Ёдгорлик баландликка учбурчак шаклда қурилган бўлиб,
умумий майдони – 40 га. Қадимда икки қаторли девор билан ўраб олинган


background image

394

бўлиб, улар ўртасидан кенглиги 2,5 метр йўлак ўтган. Девор, ўз навбатида,
ярим айланали кунгуралар билан кучайтирилган, девордан ён томонга ўсиб
чиқиши – 3,5м, улар ўртасидаги масофа – 56 метр. Девор ва кунгуралар
найза ўқи учли шинаклар билан кучайтирилган бўлиб, девор дастлаб
пахсадан, кейин тўғри бурчакли хом ғиштдан қурилган(52х26-14 см) [9].

Учинчи Черманёп суғорилиш-деҳқончилик воҳасининг иқтисодий-

маданий ва этник маркази Қалалиқир ҳисобланади. Ёдгорлик тўғри бурчак
шаклда текисликка қурилган. Умумий ҳажми 70 га. Қадимдан икки
қаторли мудофаа девори билан ўриаб олинган. Девор, ўз навбатида, тўғри
бурчакли кунгураларга эга. Ёдгорлик ягона дарвозага эга бўлиб, ундан ён
томонга 10 метр ўсиб чиққан тўғри бурчакли лабиринт мавжуд [4, Б. 142-
145 ] .

Тўртинчи суғорма-деҳқончилик воҳаси маркази Бозорқалъадир.

Ёдгорлик текислика тўрт томони тенг вилиб қурилган, умумий майдони 31
га. Қадимда икки қаторли мудофаа девор билан ўраб олинган бўлиб, у
маълум масофада ярим айланали кунгуралар билан кучайтирилган.
Алоҳида деворларга эга бўлган арк-қалъага эга бўлиб, унинг кириш қисми
мураккаб лабиринт билан кучайтирилган [8].

Полвонёп суғорилиш деҳқончилик воҳаси маркази Ичанқалъадир.

Ёдгорлик текисликка тўғри бурчак шаклда қурилиб, унинг майдони – 26
га. Қадимда икки қаторли девор билан ўраб олинган бўлиб, ўз навбатида,
ён томонга ўсиб чиққан тўғри бурчакли кунгураларга эга бўлиб ,
ўртасидаги масофа 27-30 м. Ёдгорликнинг ғарбий деворида арк жойлашган
бўлиб, унинг ҳамжми 120х70 метр, ягона дарвозага эга [5, Б.8-11 ].

Мил.авв V аср ўрталаридан Хоразм воҳаси шаҳарлари меъморий-

топографик тузилиши ва мудофаа тизими жиҳатидан қуйидаги
хусусиятларга эга бўлган:

1.

Тўғри бурчакли режалаштириш, икки қаторли девор, арк, ягона

дарвоза, ярим айлана кунгура, мураккаб иншоот, ҳандак(Қалъалиқир).

2.

Тўғри бурчакли, икки қаторли девор, арк, кўп дарвоза, дарвоза

олди иншоот йўқ, алоҳида арк-дарвоза олди мураккаб лабиринт мавжуд,
ярим айлана кунгур, ҳандак(Ичанқалъа).

3.

Тўрт томони тенг, йўлакли девор, ягона дарвоза, дарвоза

олдииншоот йўқ, алоҳида арк-дарвоза олди мураккаб лабиринт мавжуд,
ярим айлана кунгур, ҳандак(Бозорқалъа).

4.

Нотўғри тўғрибурчак, йўлакли девор, арк, дарвоза мураккаб.

5.

Лабиринтга эга, ярим айланали кунгура, ҳандак(Кўзалиқир).

Археологик ашёлар ва юқорида қайд этилган далиллардан қуйидаги

якуний хулосага келиш мумкин.


background image

395

1.

Мил.ав

X-VII

асрларда

Хоразм

воҳасида

шаҳарсозлик

маданиятининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий-этник омиллари вужудга
келган. Мил.ав VI аср ўрталаридан Хоразм воҳасида шаҳарлар қурилиши
бошланган, натижада шаҳарсозлик маданияти қарор топиб, Шарқ
шағарсозлик тизимига кирган. Мил.ав VII-VI асрларда Хоразм воҳасига
қўшни ҳудудлардан қабилаларнинг кириб келиши хавфи кучайиши
натижасида ҳарбий-сиёсий вазият кескинлашади, ўз навбатида , Турон
заминида қабилаларнинг ҳарбий-сиёсий иттифоқи вужудга келди.

2.

Кўзалиқир, Бозорқалъа, Қалъалиқир, Ичанқалъа ҳарбий чегара

шаҳарлар бўлиши билан бирга, суғорма деҳқонччилик воҳаларининг
иқтисодий-маданий ва этник-диний марказлари бўлган. Шаҳарлар
аввалдан пухта ишлаб чиқилган режа асосида қурилиб такомиллашган
мудофаа тизимига эга бўлган, бу эса, ўз навбатида етук меъморий-
топографик ва мудофаа мактабининг мавжудлигини исботлайди.

Хоразм воҳасининг ғарбий томонида Кўзалиқир, Қалъалиқир,

шимоли-ғарбий томонида Бозорқалъа, жануби-ғарбий томонида Ичанқалъа
ўтроқ аҳолини кўчманчилар хавфидан ҳимоя қилиб, мустақил шаҳар-
давлатлар сифатида мавжуд бўлган. Хоразм воҳаси аҳолисининг натижаси
шаҳарларнинг меъморий-топографик тузилишида ва мудофаа тизимида
яққол кўзга ташланади [7].

Адабиётлар:

1.

Ғуломов Я.Ғ. Хоразмнинг суғорилиш тарихи. Т., 1959, 52-54 б.

2.

Итина М.А. Поселение Яккапарсон-2(раскопи 1958-1960).

МХЭ.,М., “Наука”, №6, 1963, 83 б.

3.

Абу Райхон Беруни. Собрание сведений для познания

дрогоценностей(Минерология) 1-д, 1963. 11 б.

4.

Вишневская О.А.Раскопки н городище Кюзелигир. ВДИ, №2,-М.:

Наука, 1948, 142-145 б.

5.

Мамбетуллаев М. История и культура античной эпохи южного

Хорезма. Афтореф.дисс. ... док.инс. наук.-Т., 1994. 8-10 б.

6.

Babajanov, Bakhtiyar M., A. Muminov, and A. V. Kügelgen. "Disputes

on Muslim Authority in Central Asia in 20th Century." (2007).

7.

Sagdullaev, Anatoliy, and Togaev Jasur. "Bronze age migrations in

Central Asia."

International Journal of Advanced Research in Management and

Social Sciences

7.12 (2018): 86-92.

8.

Togaev,

J.

"HISTORIOGRAPHY

OF

SOCIO-ECONOMIC

RELATIONS OF ANCIENT BACTRIA (IN EXAMPLE THE BRONZE AND
EARLY IRON AGE)."

BIOLOGICAL SCIENCES

8 (2017): 24.


background image

396

9.

Abdullaev, Utkir I., Anatoliy S. Sagdullaev, and Jasur E. Togaev.

"Migrations and Ethnocultural Processes in Central Asia (Eneolithic and Bronze
Age)." (2021).

РАҚАМЛИ ТАЪЛИМ ВА ЎЗБЕКИСТОНДА ТАДБИРКОР ХОТИН-

ҚИЗЛАР ФАОЛИЯТИ

Балтабаева М.М.

т.ф.ф.д.(PhD), доценти в.б.,

Ўзбекистон Миллий университети

Бугунги кунда рақамли технологиялар дунё давлатларига, жамият

ҳаётининг барча соҳаларига жадал кириб боряпти. Иқтисодиётни
рақамлашуви тараққиётнинг муҳим омили бўлмоқда. Мамлакатимизда ҳам
рақамли иқтисодиётни ривожлантириш энг муҳим вазифага айланган. 2020
йил “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб
эълон қилинди. Шу муносабат билан давлат раҳбарининг парламентга
қилган мурожаатномасида мамлакатни 2020 йил ва кейинги беш йилга
ривожлантириш мақсадлари белгилаб берилди. [1.Б.1]

Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар очиқлик,

халқаро иқтисодий-сиёсий алоқаларнинг ривожланиши юртимизда саноат
тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта
жиҳозлаш имкониятларини юзага чиқарди. Бунга мамлакатимиз ташқи
савдо ҳажмининг ўсишини мисол қилиб келтириш мумкин. “Электрон
ҳукумат”, “электрон бошқарув”, “телекоммуникация”, “интернет”, “веб-
сайт” каби юзлаб иборалар ҳаётимизнинг ажралмас бўлагига айланди.
Интернет тармоғи кундалик ҳаётимизнинг барча соҳасини қамраб олмоқда.
Электрон ҳукумат ва ягона интерактив хизматлар портали орқали 178 та
хизмат йўлга қўйилди ҳамда ушбу хизматлар аҳолининг вақти ва
харажатларини тежамоқда.[2.Б.2]

Рақамли иқтисодиётга фаол ўтиш келгуси 5 йилдаги энг устувор

вазифалардандир. Рақамли иқтисодиёт – ишлаб чиқариш, тақсимлаш,
алмашиш, истеъмол қилиш ва бошқарув жараёнларининг (инсонлараро,
машиналараро, булутлар ва катта ҳажмдаги рақамлар (BIG DATA) орқали)
рақамли технологиялар ҳамда интернет ёрдамида маълумот алмашинишни
оптималлаштириш орқали катта фойда кўришга қаратилган фаолият бўлиб,
рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар сифатини
оширади, ортиқча харажатларни, айниқса, коррупцияни кескин
камайтиради. [3.Б.2]

2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни

кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида “2023
йилга бориб рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги
улушини 2, ушбу соҳадаги хизматлар ҳажмини 3 баравар ошириш, улар

Библиографические ссылки

Еуломов Я.Т. Хоразмнинг сугорилиш тарихи. Т., 1959, 52-54 б.

Итина М.А. Поселение Яккапарсон-2(раскопи 1958-1960). МХЭ.,М., “Наука”, №6, 1963, 83 б.

Абу Райхон Бсруни. Собрание сведений для познания дрогоцснностей(Минсрология) 1-д, 1963. 11 б.

Вишневская О.А.Раскопки н городище Кюзелигир. ВДИ, №2,-М.: Наука, 1948, 142-145 б.

Мамбетулласв М. История и культура античной эпохи южного Хорезма. Афторсф.дисс. ... док.инс. наук.-Т., 1994. 8-10 б.

Babajanov, Bakhtiyar М., A. Muminov, and А. V. Kugelgcn. "Disputes on Muslim Authority in Central Asia in 20th Century." (2007).

Sagdullaev, Anatoliy, and Togaev Jasur. "Bronze age migrations in Central Asia." International Journal of Advanced Research in Management and Social Sciences 7.12 (2018): 86-92.

Togaev, J. "HISTORIOGRAPHY OF SOCIO-ECONOMIC RELATIONS OF ANCIENT BACTRIA (IN EXAMPLE THE BRONZE AND EARLY IRON AGE)." BIOLOGICAL SCIENCES 8 (2017): 24.

Abdullaev, Utkir I., Anatoliy S. Sagdullaev, and Jasur E. Togaev. "Migrations and Ethnocultural Processes in Central Asia (Eneolithic and Bronze Age)." (2021).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов