Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The causes of violence against women and its prevention
Adina ZAKIROVA
1
, Kumrinisa ABDURASULOVA
2
Academy of the Ministry of Internal Affairs
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2021
Received in revised form
15 November 2021
Accepted 20 December 2021
Available online
15 January 2022
This article reveals the causes and conditions that contribute
to the commission of violence against women. And also, their
scientific classification is considered. A system of effective
preventive measures has been developed to eliminate the causes
and conditions of violence against women.
2181-
1415/© 202
1 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
women,
harassment and violence,
the cause of harassment,
protective order,
prevention of harassment
and violence.
Хотин
-
қизларнинг зўравонликдан жабрланишининг сабаблари
ва унинг олдини олиш
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
хотин
-
қизлар,
тазйиқ ва зўравонлик,
зўравонлик сабаби,
ҳимоя
ордери,
тазйиқ ва зўравонликлар
профилактикаси.
Мақолада хотин
-
қизларнинг зўравонликдан жабрланиш
сабаблари ва уларга нисбатан зўравонлик содир этилишига
имкон бераётган шарт
-
шароитлар ҳамда уларнинг илмий
таснифи мазмуни очиб берилган. Зўравонликнинг сабаб ва
шарт
-
шароитларини бартараф этиш бўйича таъсирчан
профилактик чора
-
тадбирлар тизими ишлаб чиқилган.
Причины насилия в отношении женщин и его профилактика
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
женщины,
притеснение и насилие,
причина притеснения,
защитный ордер,
профилактика
притеснения и насилия.
В данной статье, раскрываются причины и условия,
способствующие совершению насилия в отношении женщин. А
также, рассматривается их научная классификация. Разработана
система действенных профилактических мероприятий по
устранению причин и условий насилия в отношении женщин.
1
Doctor of law, professor, Academy of the Ministry of Internal Affairs, Tashkent, Uzbekistan.
2
Doctor of law, professor, Academy of the Ministry of Internal Affairs, Tashkent, Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
34
SUMMARY
Crimes committed with violence against women are based on various causes.
Crimes against the life and health of women are formed on the basis of social relations in
society and their regulatory norms, gender bias and other social, economic and
psychological factors.
The attitude towards violence on the part of loved ones who surround a woman is
also a motivating factor for women to become victims of violence. Indifference to violence
on the part of parents, spouse, close relatives, team members, work colleagues negatively
affects the intensification of domestic violence and leads to the commission of domestic
violence by a man against a woman.
The factors of relationships with others in their understanding represent a state of
having or not having a social connection with one or more other people around. Any
violations in the relationship, such as: belonging to another sex, education, disunity of
interests, different interpretation of life values, conflicts in behavior, low level of trust and
authority, can serve as an impetus to commit violence against women.
At the same time, based on the ideas of researchers that one of the main reasons for
the commission of violent crimes against women is gender inequality, which determines
the place and position of women in society, it really exists. Therefore, inequality in the
distribution of socio-economic resources and the possibilities of owning them between a
woman and a man leads to a strengthening of ideas about the priority position of men in
society.
Аёлларга
нисбатан
зўрлик
ишлатиш
йўли
билан
содир
этиладиган
жиноятларнинг
асосида
турли
сабаблар
ётади
.
Аёлларнинг
ҳаёти
ва
соғлиғига
қарши
содир
этиладиган
жиноятлар
жамиятдаги
ижтимоий
муносабатлар
ва
уларни
тартибга
соладиган
нормалар
,
гендер
нотенглик
ҳамда
бошқа
ижтимоий
,
иктисодий
ва
рухий
омиллар
асосида
шаклланади
.
Хорижий
давлатларнинг
мамлакатимизда
олиб
борилган
тадқиқотларни
ўрганиши
асосида
аёлларга
нисбатан
содир
этиладиган
зўравонликларни
тўрт
гуруҳга
ажратиш
мумкин
:
–
иқтисодий омиллар
;
–
атрофдагилар билан муносабат омиллари
;
–
умумий ижтимоий муносабат омиллари
;
–
шахсий омиллар
.
Масалан, иқтисодий омиллар аёлларга нисбатан содир этиладиган зўравон
-
ликларга муносабатни акс эттирувчи ҳукуматнинг иқтисодий ва ҳуқуқий
сиёсатини, жамиятда шаклланган маданият, ижтимоий нормалар ва ўзаро муноса
-
батлар амалиётини ўз ичига олади.
Хомашёга бўлган имконият, ижтимоий назорат тизими ва аҳолининг турмуш
тарзи баъзи ҳудудларда маиший зўравонликнинг мавжуд бўлиши ва мунтазам
содир этилиши учун асосий омиллар ҳисобланади.
Ижтимоий эҳтиёжларнинг қониқтирилмаслиги, яшашдан зерикиш, умидсиз
-
ликка берилиш, зиддиятлар, рухий зўриқиш ёки ўзига ишончсизлик каби шахсий
суиистеъмолликларнинг ошишига сабаб бўлиши мумкин. Аёллар турмуш кечира
-
диган ёпиқ ижтимоий муҳит зўравонликнинг ўсишига олиб келувчи яна бир омил
-
лардан ҳисобланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
35
Биз томондан ўтказилган социологик сўров натижаларига кўра, зўравон
-
ликка учраган ўттиз ёшгача бўлган аёлларнинг 45 фоизини айнан ўқимайдиган ёки
ишламайдиган ва уйда ўтирадиган аёллар ташкил килади. Қатъий ижтимоий ва
дўстона алоқаларга
эга аёллар эса маиший зўравонликка камрок дучор бўладилар.
Аёлни ўраб турган яқинларининг зўравонликка бўлган муносабатлари ҳам
аёлларнинг зўравонлик қурбони бўлишга туртки берувчи омил саналади.
Зўравонликка ота
-
онанинг, турмуш ўртоғининг, яқин қариндошларнинг, жамоа
вакилларининг, иш бўйича ҳамкасбларнинг бефарқ муносабатлари оиладаги
зўравонликнинг кучайишига салбий таъсир кўрсатади ҳамда эркак томонидан
оилада аёлга нисбатан зўравонликнинг содир этилишига олиб келади.
Яқин кишиларнинг, дугоналарнинг ўз
оилаларида тез
-
тез зўравонликка
дучор бўлишлари зўравонликнинг “легаллашига” туртки беради ва бу оиладаги
нормал турмуш тарзи сифатида қабул қилинишига олиб келади. Эркакларнинг
оиладаги зўравонликлари умумий тарзда камбағаллик ва ишсизлик даражаси
билан боғлиқ бўлиб, ён
-
атрофдагиларнинг шундай оилаларга кўмак бериш
истакларининг мавжуд ёки мавжуд эмаслигига ҳам боғлиқдир.
Атрофдагилар билан муносабат омиллари ўзининг тушунчасига кўра бир ёки
бир нечта ён
-
атрофдагилар билан ижтимоий алоқага эгалик ёки эга эмаслик
ҳолатини намоён этади. Муносабатлардаги ҳар қандай бузилишлар, масалан, турли
жинсга, маълумотга эгалик, манфаатларнинг айрилиги, ҳаётдаги қадриятларни
турлича талқин этиш, хулқ
-
атвордаги зиддиятлар, ишонч даражасининг ва обрў
-
эътиборнинг пастлиги аёлларга нисбатан зўравонлик содир этилишига туртки
бериши мумкин. Умуман олганда
,
шахснинг ҳаёти ва соғлиғига қарши жиноят
-
ларнинг 90%и
эркаклар томонидан содир этилади.
Шу билан бирга
,
тадқиқотчиларнинг аёлларга нисбатан зўравонлик
жиноятлари содир этилишининг асосий сабабларидан бири –
бу жамиятдаги
аёлларнинг ўрнини, ҳолатини белгиловчи гендер тенгсизлик эканлиги ҳақидаги
фикрлари асосида ҳақиқат мавжуд. Шу боис аёл ва эркак ўртасидаги ижтимоий
-
иқтисодий ресурсларнинг тақсимланишидаги ва уларга эгалик қилиш имконият
-
ларидаги тенгсизлик, эркакларнинг жамиятдаги устувор мавқеда эканлиги ҳақи
-
даги тасаввурларнинг кучайишига олиб келади.
Гендер тенгсизлик соҳасига аёллардаги маълумот даражасининг пастлиги,
даромад олишдаги ва оила хўжалигида қарорлар қабул қилишдаги тенгсизлик,
оилаларда ўғил болаларнинг туғилишига муносабатнинг юқорилиги каби ҳолатлар
тааллуқлидир.
Аёлларнинг
анъанавий гендер роли кўплаб жамиятларда уларга нисбатан
содир этилаётган зўравонликлар туфайли ҳам юқоридир. Гендер тенглиликни
эътироф этган мамлакатларда аёлларга нисбатан зўрлик ишлатиб
,
содир этилаёт
-
ган жиноятлар сони ҳам кескин камайиб бормокда. Жумладан, Ўзбекистонда сўнгги
вақтларда аёлларнинг “ижтимоий тенглигини таъминлаш борасида олиб
борилаётган сиёсат, хусусан
,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019
-
йил
7-
март куни “Хотин
-
қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучай
-
тириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб
-
қувватлашга оид чора
-
тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ–
4235-
сонли Қарори [6], 2021
-
йил 5
-
мартдаги Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Хотин
-
қизларни қўллаб
-
қувватлаш, уларнинг
жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаш
-
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
36
тириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ
-5020-
сонли Қарори [5], шунингдек
,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021
-
йил 8
-
январдаги “Хотин
-
қизларни ижтимоий қўллаб
-
қувватлаш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар
тўғрисида”ги 2
-
сонли Қарори [3
]
ва кўплаб норматив хужжатларда аёлларни
ижтимоий қўллаб
-
қувватлашга қаратилган чоралар, уларнинг
ижтимоий
фаоллигини ошириш, аёлларга молиявий кўмак бериш ҳамда имтиёзли банк
кредитларини ажратиш, ёлғиз оналарни уй
-
жой билан таъминлаш каби тадбирлар
аёллар ўртасидаги жиноятчиликни, шунингдек, уларнинг жиноят қурбонига
айланиш мойиллигини пасайтиришга асос берди.
Юқоридаги тадқиқот таҳлилларидан икки хулосага келиш мумкин:
1)
аёлларга нисбатан содир этиладиган зўравонликларнинг асосида
аёлларнинг виктим хулқ
-
атворлари (қонунга зид ёки ахлоқсиз) ҳам ётибди. Айрим
аёлларнинг виктимлигининг ўсишига уларнинг шахсий
-
руҳий ҳолати ҳам сабаб
бўлмоқда
2)
аёлларнинг зўравонликлардан виктимлашув ҳолати уларнинг ёши, оилавий
ҳолати, маълумоти, аёл ва айбдорлар ўртасидаги муносабатга боғлиқдир
[1].
Дунёнинг кўпгина мамлакатларида спиртли ичимлик ичиш аёлларнинг ўз
турмуш ўртоқлари (ёки биргаликда турмуш кечирувчи шахс) томонидан зўравон
-
ликка учрашига сабаб бўлувчи салбий иллат саналади. Негаки сурункали ичкилик
ичувчи шахслар муайян руҳий ва бошқа руҳий
-
эмоционал муаммоларга эга шахслар
хисобланади. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ижтимоий сўровга жалб қилин
-
ган 19% мунтазам турмуш ўртоқларининг зўравонлигига учраган аёллар турмуш
ўртоқларининг сурункали спиртли ичимлик истеъмол килишини, 13% зўравон
-
ликка учраган аёлларнинг турмуш ўртоқлари бир ҳафтада бир
-
икки маротаба
спиртли ичимлик истеъмол қилишлари ҳақида айтганлар.
Зўравонликка асосланган
аёллардаги
яна бир виктимлашув ҳолати ёшликда
зўравонликка учраш оқибати
билан боғлик ҳаётий тажриба эгаллайди. Чунончи
,
ёшлигида оилада зўравонликнинг мунтазам гувоҳи бўлган аёллар ўз
эрлари
томонидан уч марта кўп зўравонликка дучор бўлар эканлар. Шундай ҳолатни
сўровга тортилган аёлларнинг 45%и
эътироф этган.
Аёлларнинг зўравонликлардан виктимлашуви ҳақидаги ишончли маълумот
-
ларнинг манбасини виктимологик ҳисоб ва статистик маълумотларни юритиш
ташкил килади. Аёлларга нисбатан зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятлар
юқори даражадаги латентликка эга жиноятлар ҳисобланади. Кўпинча
,
жабрланувчи
аёллар содир бўлган ҳодиса ҳақида ҳуқуқни муҳофаза этувчи идораларга ҳамда
соғлиқни сақлаш муассасаларига хабар бермайдилар.
Виктимологик хусусиятга эга маълумотларнинг етарли эмаслиги аёлларга
нисбатан содир этиладиган зўравонлик
ва тазйиқларга самарали тўсиқ қўйишга
салбий таъсир кўрсатмокда. Бунинг натижасида илмий тадқиқотларнинг аксар
йўналишлари фақат аёлларга нисбатан содир этиладиган зўравонликларнинг
тушунчаси, уларнинг сабаб ва шароитларини ўрганишга қаратилади, холос.
Ўзбекистонда зўрлик ишлатиб содир этилган жиноятларнинг ҳолатидан
келиб чиқиб айтиш лозимки, аёлларга нисбатан зўравонлик бир неча йил давомида
барқарор холда қолиши мумкин. Зеро
,
жамиятда ижтимоий
-
иқтисодий барқарор
-
ликка, ўсишга эришиш учун яна бир неча йиллар сарф қилиниши мумкин. Глобал
пандемия туфайли ижтимоий
-
иқтисодий қийинчиликларга дуч келган барча
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
37
мамлакатлар қаторида Ўзбекистонда ҳам аҳолининг турмушидаги пасайишлар
,
ишсизликнинг муайян даражада ўсганлигини кузатишимиз мумкин. Бундай
шароитларда зўрлик ва ғараз мақсадларда содир этиладиган жиноятлар ҳам ўсиши
табиийдир. Бунинг натижасида аёлларга нисбатан оила
-
турмуш муносабатлари
доирасида содир этиладиган зўравонликлар ҳам юқорилаши мумкин. Бундай
шароитда давлатнинг асосий вазифаси зўрлик ишлатиб содир этиладиган, ҳусусан
,
аёлларга нисбатан содир этиладиган зўравонлик жиноятларининг олдини олиш
учун барча чораларни кўриш билан боғлик.
Аёлларга нисбатан зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятларнинг
олдини олишда давлат томонидан амалга ошириладиган умумий чора
-
тадбирлар
муҳим саналади. Улар қаторига:
1)
иқтисодиётни соғломлаштириш ва модернизациялаш, жамиятдаги
маънавий муҳитни яхшилаш
;
2)
фуқароларнинг моддий турмушини ошириш
;
3)
муҳтож оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва ижтимоий назорат
соҳасини такомиллаштириш
;
4)
сифатли тиббий ҳизматлар олишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш каби
чора
-
тадбирларни киритиш мумкин.
Виктимологик профилактика жамиятдаги зўравонликка бўлган муносабатни,
хулқ
-
атворни ўзгартиришга қаратилиши лозим. Аёлларга нисбатан содир
этиладиган зўравонликка қарши олиб бориладиган виктимологик профилактика
чоралари асосида қуйидагилар бўлиши зарур:
•
эркаклар ва аёллар зўравонлик борасида турли “тажрибага” эгалар;
•
профилактик чоралари аёлларга нисбатан зўравонлик содир этилишининг
сабаб ва шароитларини ҳамда уни содир этадиган субъектларни аниқлаш билан
бошланади;
•
профилактик чораларнинг самараси нафақат аёлларга нисбатан содир
этилаётган зўравонлик жиноятлари ҳақида аҳолини ҳабардор қилиб бориш ва
тарбиялаш
ишлари билан боғлиқ, балки жамиятдаги ушбу муаммога бўлган
қарашларни, муносабатларни, хулқ
-
атворни ва ижтимоий нормаларни якка
тартибда, маҳаллий ва яхлит жамият миқёсида ўзгартиришга ҳам боғлиқдир.
Қонунда [4] аёлларга нисбатан амалга ошириладиган зўравонликнинг викти
-
мологик профилактикасига алоқадор орган ва мансабдор шахсларнинг доираси
ҳамда уларнинг ваколатлари тартибга солинган. Унга мувофиқ зўравонлик
жиноятларининг виктимологик профилактикасини амалга оширишда иштирок
этадиган субъектлар:
•
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
;
•
Маҳаллий давлат хокимияти органлари
;
•
Ички ишлар органлари
;
•
Меҳнат органлари
;
•
Таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ҳамда таълим муасса
-
салари
;
•
Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ҳамда соғлиқни
сақлаш муассасалари
;
•
Ўзбекистон Хотин
-
қизлар қўмитаси
;
•
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат
-
нотижорат ташкилот
-
лари ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари ҳисобланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
38
Мазкур субъектларнинг ҳар бири қонунда белгиланган ваколатлари
доирасида хотин
-
қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга йўналти
-
рилган профилактика, шунингдек
,
виктимологик профилактика чораларини кўра
-
дилар. Хотин
-
қизларни тазйик ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ва ушбу ҳолатларни
олдини олишга масъул субъектларнинг ҳамкорликда амалга оширадиган чора
-
тадбирлари ҳам муҳим ҳисобланади. Қонуннинг
14-
моддаси [7] ҳамкорликнинг асос ва унинг муҳим йўналишларини белгилаб
берган. Унга биноан юқорида қайд этилган ваколатли органлар ва ташкилотлар
хотин
-
қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги тадбирларни
амалга оширишда қуйидаги соҳаларда ҳамкорлик қиладилар:
•
аниқланган тазйиқ ва зўравонлик фактлари тўғрисида ўзаро бир
-
бирини
хабардор қилиш;
•
тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларига муносабат билдириш чораларини
келишиш ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга амалий ёрдам
кўрсатиш;
•
тазйиқ ва зўравонликни бартараф этиш ҳамда уларга қарши курашиш ва
тажриба алмашиш соҳасидаги чора
-
тадбирларни биргаликда амалга ошириш;
•
тазйиқ ва зўравонликни бартараф этиш ҳамда уларга қарши курашиш
соҳасидаги тадбирларни амалга оширадиган мутахассисларни тайёрлаш ва
уларнинг малакасини ошириш;
•
хотин
-
қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун
ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш, қонун
ҳужжатларини ва уларнинг қўлланилиш амалиётини такомиллаштириш бўйича
таклифлар ишлаб чиқиш.
Хотин
-
қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш,
уларни аниқлаш ҳамда уларга чек қўйишнинг умумий чора
-
тадбирлари ҳам ўзига
хос жиҳатларга эга. Ўзбекистон Республикаси “Хотин
-
қизларни тазйиқ ва
зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 15
-
моддасида [8] хотин
-
қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, уларни
аниқлаш ҳамда уларга чек қўйишнинг умумий чора
-
тадбирлари белгиланган, улар
қуйидаги йўналишлардан иборат:
•
хотин
-
қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш
соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш
ҳамда амалга ошириш;
•
тазйиқ ва зўравонликнинг сабаблари ҳамда шарт
-
шароитлари бўлган
омилларни таҳлил қилиш, ўрганиш ва баҳолаш;
•
аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот олиб бориш;
•
хотин
-
қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолларининг статистик
ҳисоби ва ҳисоботини юритиш ҳамда уларни давлат статистика органларига
тақдим этиш;
•
фуқароларни, айниқса, хотин
-
қизларни ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва
мажбуриятлари тўғрисидаги, шунингдек, ҳимоя қилиш кафолатлари ҳақидаги
ахборот билан таъминлаш мақсадида ахборот
-
маърифий фаолиятни амалга
ошириш;
•
хотин
-
қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини аниқлашнинг
самарали ҳуқуқий механизмларини жорий этиш;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
39
•
тазйиқ ва зўравонлик содир этиш хавфи бўлган гуруҳларга мансуб
шахсларга ёки уларни содир этган шахсларга нисбатан олдини олиш чораларини
амалга ошириш;
•
тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатишга ва уларни
ҳимоя қилишга доир тадбирларни амалга ошириш;
•
хотин
-
қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир
этишга мойил бўлган шахсларга нисбатан таъсир кўрсатиш чораларини кўллаш;
•
айбдорларни қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш.
Шу билан бирга, хотин
-
қизларга нисбатан амалга ошириладиган тазйиқ ва
зўравонликларни олдини олиш фаолиятида ички ишлар органларининг ўрни
муҳим саналади. Зеро, айнан ички ишлар органлари мазкур ҳуқукбузарликларга
қарши курашни бевосита амалга оширувчи ҳамда ушбу фаолиятни мувофиқ
-
лаштирувчи мавқега эгадир. Ички ишлар органлари қуйидаги ваколатларга эга:
•
хотин
-
қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат
дастурларини, ҳудудий дастурларни ҳамда қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва
амалга оширишда иштирок этиш;
•
тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, шу жумладан
,
уларнинг сабаб
-
ларини ҳамда шарт
-
шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш,
хотин
-
қизларга тазйиқ ўтказаётган ва уларга нисбатан зўравонлик содир этган
шахслар билан мунтазам асосда профилактика ишларини олиб бориш;
•
хотин
-
қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилганлиги ёки
содир этилиши таҳдиди мавжудлиги тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш;
•
тазйиқ ёки зўравонлик содир этишга мойил бўлган шахсга расмий
огоҳлантириш бериш;
•
ҳимоя ордерини бериш;
•
зўравонлик содир этган шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан ўз
ваколатлари доирасида чоралар кўриш;
•
хотин
-
қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи
тегишли ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш.
Аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқлар ўтказишни профилактика
қилишда хориж мамлакатларининг тажрибасини ҳам ўрганиш фойдадан холи эмас.
Зеро
,
ривожланган мамлакатларда ушбу соҳадаги муаммоларни ечишга стратегик
ёндашувлар шаклланганлигини, улар асосида миллий ҳаракатлар режалари
тузилганлигини қайд этиш зарур. Улар анча самарали натижалар бераётганлигини
ҳам таъкидлаш жоиздир [2]”.
Жумладан
,
Бутундунё соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) ўтказган
тадқиқотлар натижасига таяниб, ушбу соҳага тааллуқли виктимологик профилак
-
тиканинг энг яхши стратегик ишланмалари эътироф этилган. БССТ хулосаларида
амалга оширилган профилактик чоралар ўз самарасини берганлиги ҳам
таъкидланган. Булар куйидагилардир:
1)
фарзандлар ва ота
-
оналар ўртасидаги хавфсиз ва барқарор муносабат
-
ларни шакллантириш (тарбияловчилар иштирокида);
2)
болалар ва ўсмирлар ўртасида аёлларни ҳурмат қилиш кўникмаларини
ривожлантириш;
3)
спиртли маҳсулотлар сотувининг
чегаралари ва унинг
истеъмолини
камайтириш;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
40
4)
совуқ ва жанговар қуроллар сотувини тартибга солиш;
5)
эркак ва аёлнинг гендер тенглигини таъминлаш ишларини қўллаб
-
қувватлаш;
6)
аёл ва эркак ўртасидаги ижтимоий ва оилавий ролларни тақсимлаш ҳамда
эркаклар томонидан аёлларга нисбатан зўравонлик қилиш мумкинлиги ҳақидаги
жамиятда шаклланган маданий ва ижтимоий нормаларни, ижтимоий онг ва
дунёқарашни ўзгартириш;
7)
барча ижтимоий
-
иқтисодий соҳалардаги аёл ва эркак ўртасидаги тенгсиз
-
ликни камайтириш;
8)
зўравонлик қурбонларини аниқлаш, реабилитация қилиш ва қўллаб
-
қувватлаш;
9)
судда кўриладиган ишларда жабрланувчига жамоатчилик вакиллиги
иштироки ва давлат бюджетидан етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш
ҳуқуқини таъминлаш.
Бундан ташқари
,
аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ўтказишга қарши
курашда махсус виктимологик профилактика чоралари ҳам ўз ўрнига эга.
Жумладан
,
аёлларга нисбатан содир этилган зўравонлик ва тазйиқларнинг
олдини
олиш чоралари сифатида қонунда чоралар белгиланган. Унинг энг муҳими
-
зўравонлик
ёки тазйиққа учраган хотин
-
қизларга ҳимоя ордерини беришдир.
“Хотин
-
қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунда [9]
ҳимоя ордерини бериш ва унинг муддатини узайтириш қоидалари белгиланган
бўлиб, унга кўра, ҳимоя ордери тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига берилади.
Тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил
бўлган шахсга ҳимоя ордерининг нусхаси берилади.
Ҳимоя ордерини берган ички ишлар органининг мансабдор шахси тазйиқ
ўтказган ва зўравонлик содир этган шахсни ҳимоя ордерининг шартлари ҳамда уни
бажармаслик оқибатлари ва зўравонлик хулқ
-
атворини ўзгартириш бўйича
тузатиш дастурларидан ўтиш зарурлиги тўғрисида хабардор қилади.
Шахс ҳимоя ордерини олиш тўғрисидаги тегишли ҳужжатни имзолашни
рад
этган тақдирда, ҳимоя ордерини топшираётган ички ишлар органининг мансабдор
шахси томонидан холислар иштирокида далолатнома тузилади.
Тегишли ҳудудда тазйиқ ва зўравонликнинг якка тартибдаги профилакти
-
касини амалга ошириш учун масъул бўлган ички ишлар органининг мансабдор
шахси тазйик ва зўравонлик факти ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган
пайтдан эътиборан 24 соат ичида ҳимоя ордерини ўттиз кун муддатгача беради ва
ушбу ордер расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради.
Агар хавф ҳали бартараф этилмаган бўлса, ҳимоя ордерининг амал қилиш
муддати тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг аризасига кўра кўпи билан
ўттиз кунгача узайтирилиши мумкин.
Ҳимоя ордерини бериш, узайтириш ёки ҳимоя ордерини беришни ёхуд
узайтиришни рад этиш устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳимоя ордери талабларининг ижроси устидан назорат уни берган ички
ишлар органи томонидан амалга оширилади.
Ҳимоя ордерида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
–
расмийлаштирилган сана ва жой;
–
уни расмийлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
41
–
тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг ҳамда тазйиқ ўтказган ёки
зўравонлик содир этган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган
санаси ва жойи, касби ҳамда яшаш жойи;
–
шахсга нисбатан қўлланилаётган чекловларнинг рўйхати.
Шунингдек, ҳимоя ордерида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг
судга мурожаат қилиш ҳуқуки тўғрисидаги, тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир
этган шахснинг ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун маъмурий
жавобгарлиги ҳакидаги маълумот кўрсатилади.
Ҳимоя ордерида қуйидаги чекловлар назарда тутилиши мумкин:
–
тазйиқ ўтказишни ва зўравонлик содир этишни тақиқлаш;
–
тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган шахснинг тазйиқ ва
зўравонликдан жабрланувчилар билан алоқасини тақиқлаш (иш жойларида ва
таълим муассасаларида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг тазйиқ
ўтказган ва зўравонлик содир этган шахс билан билвосита алоқасига йўл
қўйилади);
–
тазйиқ ўтказилган ва зўравонлик содир этилган тақдирда тазйиқ ва
зўравонликдан жабрланувчининг ҳамда тазйиқ ўтказган
ва зўравонлик содир этган
шахснинг бир хонада бирга бўлишини тақиқлаш;
–
тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг зиммасига тазйиқ ва
зўравонликдан жабрланувчини даволаш, унга маслаҳат бериш, уни тазйиқ ва
зўравонликдан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш бўйича махсус марказга жойлаш
-
тириш учун харажатларнинг, етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш, шунинг
-
дек, маънавий зиённи компенсация қилиш мажбуриятини юклатиш;
–
тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг қуролни (хизмат
қуроли бундан мустасно) сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини ҳимоя ордерининг амал
қилиши ёки унда кўрсатилган муддат даврида чеклаш ёхуд тақиқлаш, шунингдек,
қурол сотиб олиш учун рухсатнома олишга доир ҳуқуқини тақиқлаш.
Агар ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш чоғида
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида назарда тутилган жиноят
белгилари аниқланса, ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш
билан бир вақтда иш материаллари жиноий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал
килиш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборилади.
Хотин
-
қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олишга қаратил
-
ган виктимологик профилактиканинг муҳим усулини якка тартибдаги чора
-
тадбирлар ташкил қилади. Жумладан, қуйидаги ҳолатлар хотин
-
қизларга нисбатан
тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга йўналтирилган чора
-
тадбирларни
амалга ошириш учун асос бўлиб ҳизмат қилади:
–
тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати;
–
жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари;
–
тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш
фактларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита
аниқланиши;
–
давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан келиб тушган материаллар.
Ҳимоя қилишни амалга оширувчи ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар
тазйиқ ва зўравонлик фактлари аниқланган тақдирда бу ҳақда тегишли ички ишлар
органларига дарҳол хабар қилишлари лозим.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
42
Ички ишлар органлари тазйиқ ва зўравонлик тўғрисида оғзаки ёки ёзма хабар
олганда бундай ҳаракатларга чек қўйиш ва уларнинг олдини олиш юзасидан
кечиктириб бўлмайдиган якка тартибдаги чора
-
тадбирлар кўриши лозим (“Хотин
-
қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонуннинг
20-
моддаси).
Таъкидланган қонун хотин
-
қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг
олдини олишга доир якка тартибдаги чора
-
тадбирлар турлари жумласига қуйида
-
гиларни киритади:
–
профилактика суҳбатини ўтказиш;
–
ҳимоя ордерини бериш;
–
тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш бўйича махсус
марказларга жойлаштириш;
–
зўравонлик хулқ
-
атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастурларидан ўтиш.
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрлаганларга нисбатан амалга ошириладиган
виктимологик профилактиканинг муҳим чора
-
тадбирлари жабрланувчиларни
махсус марказларга жойлаштириш чораларини назарда тутади. Жабрланганларни
махсус марказларга жойлаштириш учун тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи
-
нинг ёки унинг қонуний вакилининг бошпана бериш тўғрисидаги аризаси асос
бўлади.
Тазйик ва зўравонликдан жабрланганни махсус марказга жойлаштириш
унинг хоҳишига кўра ўттиз кунгача бўлган муддатга амалга оширилади.
Зарурат бўлган тақдирда
,
бу муддат махсус марказнинг уставида белгиланган
тартибда узайтирилади. Махсус марказга жойлаштириш муддати тугагач, агар
тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига нисбатан хавф мавжуд бўлса, махсус
марказ маъмурияти бу ҳақда ҳуқукни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши
шарт.
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи махсус марказга жойлаштирилган
тақдирда, унинг иш жойи сақлаб қолинади.
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг махсус марказда бўлиш вақти
уни таълим муассасасидан машғулотларни ўтказиб юборганлиги муносабати билан
чиқариш учун асос бўлмайди.
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ
харажатлар тазйиқ ўтказганликда ва зўравонлик содир этганликда айбдор деб
топилган шахсдан ундирилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Mouzos, Makkai, www.
2.
Еllsbегg, Агаngо, Моrtоn, Gеnnаri, Кiplesund, Соntreras, Watts, 2015
.
3.
Қонун
хужжатлари
маълумотлари
миллий
базаси,
09.01.2021
й.,
09/21/5020/0003-
сон. (Lex.uz)
.
4.
Қонун
хужжатлари
маълумотлари
миллий
базаси,
21.04.2021
й.,
03/21/683/0375-
сон.
(Lex.uz).
5.
Қонун
ҳужжатлари
маълумотлари
миллий
базаси,
06.03.2021
й.,
07/21/5020/0191-
сон. (Lex.uz)
.
6.
Қонун
ҳужжатлари
маълумотлари
миллий
базаси,
17.03.2021
й.,
06/21/6188/0216-
сон. (Lex.uz)
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
43
7.
Қонун
ҳужжатлари
маълумотлари
миллий
базаси,
21.04.2021
й.,
03/21/683/0375-
сон.
(Lex.uz).
8.
Қонун
ҳужжатлари
маълумотлари
миллий
базаси,
21.04.2021
й.,
03/21/683/0375-
сон.
(Lex.uz).
9.
Қонун
ҳужжатлари
маълумотлари
миллий
базаси,
21.04.2021
й.,
03/21/683/0375-
сон.
(Lex.uz).
