Авторы

  • Кумриниса Абдурасулова
    Д.ю.н., профессор, кафедра Уголовного права, криминологии и противодействия коррупции, Ташкентский государственный юридический университет
  • Дилноза Каракетова
    PhD, старший преподаватель, кафедра Уголовного права, криминологии и противодействия коррупции, Ташкентский государственный юридический университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss12/S-pp107-116

Ключевые слова:

хулиганство преступник пострадавший жертва виктимизация криминализация криминогенная ситуация стабильное нестабильное активное пассивное поведение виктимологическая профилактика девиантное поведение

Аннотация

В статье рассматриваются вопросы последовательного развития отношений между субъектами и объектами хулиганства. Изучив не только поведение потерпевших, но и профилактику их виктимного поведения, предлагается классификация видов и форм виктимного поведения.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Victimological characteristics of victims of hooliganism
and prevention of their victim behavior

Kumrinisa ABDURASULOVA

1

, Dilnoza KARAKETOVA

2


Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received October 2024

Received in revised form

15 November 2024
Accepted 25 November 2024

Available online

25 December 2024

The article deals with the issues of consistent development

of relations between subjects and objects of hooliganism.

Having studied not only the behavior of the victims, but also the

prevention of their victim behavior, a classification of types and

forms of victim behavior is proposed.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss12/S-pp

107-116

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

hooliganism,

offender,

injured,

victim,

victimization,
criminalization,
criminogenic situation,
stable,

unstable,

active,

passive behavior,

victimological prevention,
deviant behavior.

Безориликдан

жабрланганларнинг

виктимологик

тавсифи

ва

улар

виктим

хулқ

-

атворининг

профилактикаси

ANNOTATSIYA

Kalit so

zlar:

безорилик,

жиноятчи,

жабрланувчи,

қурбон

,

Мақолада безорилик субъектлари ва объектлари

ўртасидаги

муносабатларнинг

изчил

ривожланиши

масалалари кўриб чиқилган. Нафақат жабрланувчиларнинг

хатти

-

ҳаракати, балки улар виктим хулқ

-

атворининг

1

Doctor of Law, Professor, Department of Criminal Law, criminology and anti-corruption, Tashkent State University

of Law. E-mail: prof.abdurasulova@gmail.com

2

PhD, Senior Lecturer, Department Criminal law, criminology and anti-corruption, Tashkent State University of Law.

E-mail: d.yu.karaketova@gmail.com


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

12 (2024) / ISSN 2181-1415

108

виктимизация,
криминализация,

криминоген вазият,
барқарор,

беқарор,

фаол,

пассив хулқ

-

атвор,

виктимологик

профилактика,

девиант хулқ

-

атвор

.

профилактикаси ўрганилиб, виктим хулқ

-

атворнинг

турлари ва шакллари таснифланган.

Виктимологическая

характеристика

жертв

хулиганства

и

профилактика

их

виктимного

поведения

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

хулиганство,

преступник,
пострадавший,

жертва,

виктимизация,
криминализация,

криминогенная ситуация,
стабильное,

нестабильное,

активное,

пассивное поведение,
виктимологическая
профилактика,

девиантное поведение

.

В статье рассматриваются вопросы последовательного

развития отношений между субъектами и объектами

хулиганства. Изучив не только поведение потерпевших, но
и профилактику их виктимного поведения, предлагается

классификация видов и форм виктимного поведения.

Жиноятни унинг оқибатларидан ажратиб бўлмасада, баъзан безориликнинг

оқибатлари ижтимоий муносабатларга, одамларга безориликнинг ўзидан кўра
кўпроқ зарар етказади. Афсуски, амалиётда безорилик содир этилганидан сўнг,
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг эътибори безори (безорилар)га
қаратилади ва жабрланувчи унутилади. Жиноятчилик ва виктимликка нафақат
статик қийматлар сифатида, балки криминализация (жиноятчига айланиш) ва
виктимизация (жиноят жабрланувчисига айланиш) ўзаро узвий боғлиқ жараёнлар
сифатида ўрганилиши лозим. Ушбу жараёнларнинг ижтимоий

-

психологик

жиҳатдан нотўғри талқин қилиниши жиноятчи ва жабрланувчи хатти

-

ҳаракатларини баҳолашда сезиларли ўзгаришларга олиб келади. Адабиётларда
қайд этилишича, болалик ёки ўсмирлик даврида жиноят “қурбони”га
айланганларнинг 64 фоизи вояга етганидан кейин жиноятчига айланади, болалик
ёки ўсмирлик даврида жиноятдан жабр кўрмаганларнинг эса атиги 22 фоизи
жиноятчига айланади [1]. Шу ўринда таъкидлаш керакки, криминализация
(безорига айланиш) ва виктимизация (безорилик жабрланувчисига айланиш)
кўпинча бир хил манбаларга, дастлабки ижтимоий шароитларга эга бўлади.
Бошқача қилиб айтганда, жиноятчи ва жабрланувчи бир хил ижтимоий (масалан,
маргиналлар) муҳитига, аҳолининг бир хил субмаданиятига тегишлидирлар.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

12 (2024) / ISSN 2181-1415

109

Виктимология том маънода “жиноят жабрланувчиси (қурбони) ҳақидаги

таълимот” деган маънони англатади ва унда виктимизация, виктимлик, виктим
хулқ

-

атвор, виктимологик профилактика ва ҳ.к. атамалар ишлатилади, аммо умуман

олганда, жабрланувчи криминологик муаммодир.

Ҳар бир шахсда виктимлик хусусияти мавжуд бўлиб, биринчидан, виктимлик

“ижтимоий касаллик” ёки “психологик хасталик” бўлиши мумкин, шунинг учун
инсонни “даволаш” ва унинг виктим хулқ

-

атворни тузатиш учун шарт

-

шароит

яратилиши лозим. Тадқиқотларга кўра, виктимологик профилактика, яъни
жабрланишга

мойил

бўлганларнинг

хулқ

-

атворини

тузатиш

умумий

жиноятчиликнинг 30% қисқаришига хизмат қилади.

Иккинчидан, ҳар бир инсон ўзининг жиноий тажовузлардан ҳимояланиш

ҳуқуқи давлат томонидан қўриқланишига, хавфсизлиги таъминланишига ишониши
лозим.

Агар, инсон виктим хулқ

-

атворга эга бўлса (эҳтиёткор бўлмаган, бепарво ва

ҳ.к.), ҳеч қандай айб ҳақида сўз юритилиши мумкин эмас.

Виктимлик жиноят ва унга провокация қилиниши билан боғлиқ бўлиб, унинг

агрессивлик даражаси юқори бўлса, ушбу вазиятда шахс виктим провокация учун
жавобгарликка тортилиши мумкин, бироқ, ҳар бир муайян ҳолатда ушбу масала
алоҳида кўриб чиқилиши лозим.

Жиноят ҳуқуқида кўплаб бошқа муаммолар қатори қасднинг йўналиши

аниқланиб, айбланувчи ва жабрланувчи ўртасидаги муносабатларнинг моҳияти ҳам
аниқланиб, жазо тайинланишида эътиборга олинади.

Ушбу масалани кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш

(ЖК 98

-

моддаси)ни ўрганиш орқали таҳлил қиламиз. Ўзбекистон Республикаси

ЖКга берилган шарҳларда жабрланувчининг ғайриқонуний ёки ғайриахлоқий хулқ

-

атворига ишора қилинади, хусусан, жазони енгиллаштириш учун асос
жабрланувчининг ғайриқонуний ёки ғайриахлоқий хулқ

-

атвори эканлиги қайд

этилган. Аксарият ҳолларда жиноят жабланувчининг хатти

-

ҳаракатларига жавоб

реакцияси сифатида вужудга келади. Бунда жабрланувчининг хатти

-

ҳаракати

провокацион бўлиши мумкинлигига ҳам эътибор қаратилади. Жабрланувчи
томонидан провокация ғайриқонуний зўрлик ёки оғир ҳақорат, шунингдек унинг
бошқа ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) [2] да ифодаланади. Бунда
жабрланувчи томонидан провокация зўрлик ишлатиш, хўрлаш, ҳақорат қилиш,
жабрланувчининг ғайриқонуний ёки ахлоққа зид хатти

-

ҳаракатларида намоён

бўлади.

Қуйида безори, унинг хатти

-

ҳаракати ва жабрланган шахс ўртасидаги

муносабатлар билан боғлиқ бўлган виктимологик жиҳатларни кўриб чиқамиз.

Аҳолининг виктимизация даражаси бир хил эмас, ўғирлик, талончилик ва

босқинчиликнинг виктимизация даражаси юқори бўлса, безорилик ҳаракатларида
жабрланувчининг виктим хулқ

-

атвори камроқ роль ўйнайди, безориликдан

эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ жабрланадилар. Ёш ўтгани сари
жиноятчиларнинг безорилик содир этишга интилиши ва бошқаларнинг ҳам
виктимизация эҳтимоли камаяди. Зўравонликдан жабрланганларнинг аксарияти бу
ҳолни “ўзларининг шахсий иши” деб билади. Кўпинча жабрланувчилар жиноятга
ўзлари аралашганлиги ёки безорилик содир этилишига ўзлари сабабчи бўлганлиги
туфайли жиноят содир бўлади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

12 (2024) / ISSN 2181-1415

110

Безориликда бирламчи, иккиламчи, кўп маротабалик виктимизация мавжуд,

охиргиси жуда кам учрайди (сўралган жабрланувчиларнинг 3% гача). Биринчи
виктимизация (тахминан 30%) иккинчисининг (20%) эҳтимолини оширади [3].

Биринчи виктимизациядан кейин такроран жабрланувчига айланишнинг

сабаблари психологик ва ҳатто руҳий муаммоларнинг бутун блоки

билан

боғлиқдир. Баъзи муаллифларнинг фикрига кўра, кўп маротабалик виктимизация,
шунингдек, унинг ортиб бориши, биопсихосоциологик ҳолатлар билан эмас, балки
турмуш тарзи билан боғлиқдир [4].

Безориликка келсак, кўп инсонлар (тахминан 60%) жиноятчига қаршилик

кўрсата олмаганликлари боис доимо криминоген вазиятларга учраб, осонгина
жабрланувчиларга айланадилар, алкоголли ичимликлар ва гиёҳвандлик
воситаларини суиистеъмол қилувчи шахслар, фоҳишалар ва ҳ.к. шулар
жумласидандир.

Жиноятчилар билан узоқ муддат яқин муносабатда бўлиш (жиноят дунёси

билан алоқадорлик) охир

-

оқибат виктимизация учун зарур бўлган шарт

-

шароитларни яратади.

Хусусан, бу ҳолат безориликка ҳам хос бўлиб, безориликдан жабрланган шахс

ушбу қилмишнинг содир этилиши жараёнларида муҳим элемент ҳисобланади. Шу
ўринда, албатта, жиноят механизми ҳақида гапириш мумкин. Ҳатто безориликнинг
бу қисмини ғайриижтимоий элементлар бир

-

бирини “еб битирадиган [5]” “жараён”

сифатида ажратиб кўрсатиш жоиздир. Криминология безориликнинг содир
этилишига имкон берган криминоген омиллар ва уларнинг безори шахси
тузилишидаги ўрнини ўрганиш билан шуғулланса, виктимология жабрланувчи
шахсида безори билан алоқа қилиш истагини келтириб чиқарадиган криминоген
омилларни ўрганиши лозим. Жиноий (шу ўринда безорининг) хулқ

-

атвори каби

виктим хулқ

-

атвор (безориликдан жабрланганнинг) ҳам субъектив

-

объектив

муносабатлар асосий роль ўйнайдиган вазият ва шароитларга боғлиқдир. Шу билан
бирга, безори ва жабрланувчи шахсини батафсил тавсифлаш учун жиноятчи ва
жабрланувчи яшаётган муҳит билан таққосланиши керак бўлади.

Қатор жиноятларни, шу жумладан безориликни тадқиқ этган олимлар “бир

-

бирини тўлдирувчи шериклик” сифатида ифодаланган “амалдаги” жиноятчи ва
“зарар кўрган” жабрланувчи ўртасидаги муносабатлар ҳақида ёзадилар. Баъзи
ҳолларда олимлар “жабрланувчи жиноятчини шакллантиради, тарбиялайди ва
унинг шаклланишини якунлайди, у жабрланувчи бўлишга сўзсиз рози бўлади,
жиноятчи билан бирлашади ва уни жиноят содир этишга ундайди”[6], деб ёзадилар.
Жиноятчи (масалан,

безори) ва жабрланувчи ўртасидаги ўзига хос ҳамжиҳатлилик

психологик тадқиқотнинг алоҳида предмети ҳисобланади. Олимлар сабабий
боғланиш элементларининг интеракцияси, ўзаро таъсири ва алмашинуви
мавжудлигини таъкидлайдилар. Безориликка келадиган бўлсак, бизнинг
фикримизча, виктимизациянинг моҳияти безори жабрланувчини ўзининг тажовуз
объектига айлантирмоқчи бўлганлигида ифодаланади. Бунда инсон гўёки
безорилик сари ҳаракат қилади. Одатда бундай ҳолларда “шўрлик”ни жиноий
фаолиятга жалб қилишибди дейишади, бироқ, у ўзининг виктим хулқ

-

атвори

туфайли безориликдан жабр кўради. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам “туғма” ёки
“табиий” жабрланувчилар бўлмайди. Балки жабрланувчиларнинг хулқ

-

атвори

ижтимоий муҳит таъсирида шаклланади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

12 (2024) / ISSN 2181-1415

111

Безориликдан нафақат муайян шахс (ёки шахслар), балки жамоат тартиби ҳам

жабр кўради, яъни безорилик жамоат тартибига тажовуз қилиб, унга зарар
етказади. Жабрланганлар орасида жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб
турган ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакили ёхуд безорилик ҳаракатларининг
олдини олиш чораларини кўрган бошқа фуқароларни алоҳида ажратиш зарурдир.

Безорилик натижасида юқоридаги шахсларга ҳам зарар етказилади, жиноий

ҳаракатлар жабрланувчиларсиз бўлмайди.

Безорилик натижасида кимгадир ёки бирор бир мулкка шикаст етказилиши

ёки бузилиши, нобуд қилиниши мумкин. Буларнинг барчаси қандай жиноят содир
этилганига ва унинг тажовуз объекти қандай муносабатлар эканлигига боғлиқ
бўлиб, жиноятчининг ўзи ҳам жабрланувчига айланиши мумкин, оқибат вазиятнинг
қандай ривожланишига боғлиқ бўлади.

Жамоат тартибига умумий зарар етказилиши туфайли жамоат тартибининг

бузилиши одамлар учун ижтимоий кескинликни вужудга келтирувчи ташвишли
ҳолат ҳисобланади. Безори учун жабрланувчи “ўткинчи” омил бўлиб, унинг онгида
мустаҳкамланмайди. Жамоат тартибини

бузган безорилар жабрланувчини

кўрмайдилар, уларнинг фикрига кўра, жабрланувчи муайян шахс, айрим
инсонлардир. Баъзи олимлар нафақат психологик, балки ижтимоий объектлар ва
“конструкциялар” билан ҳам боғлиқ бўлган жабрланувчи тушунчасини ишлаб
чиқишни тавсия қилмоқдалар. Уларнинг фикрича, бирор нарсанинг бузилиши,
нобуд бўлиши, кимгадир шикаст етишига олиб келган ҳаракатлар “айбдор

-

жабрланувчи” муносабатларига баҳо бериш орқали кўриб чиқилиши керак. Жамоат
тартиби хавфсизлигини таъминлаш, уни турли хил тажовузлардан муҳофаза қилиш
каби муаммо ҳам шундан келиб чиқади.

Биз ушбу ёндашувга қўшиламиз, чунки ҳатто давлат ҳам агрессиядан

жабрланиши мумкин [7].

Виктимология виктимизация жараёнларини ўрганади, шу муносабат билан у

тажовуз субъектлари ва объектлари ўртасидаги муносабатларнинг изчил
ривожланиши муаммоларини кўриб чиқади. Албатта, бу биринчи навбатда
“жиноятчи

-

жабрланувчи” муносабатларига тааллуқлидир, лекин ҳар қандай

ҳолатда ҳам, жабрланувчи ким бўлишидан қатъий назар, у етарли даражада ҳуқуқий
ҳимоя

қилинмаган ва ҳеч қандай мустақил мақомга эга эмас. Айни пайтда бу

масалани ҳал этиш жиноятларнинг муваффақиятли олдини олиш ва шахсни
жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишда аҳамиятли ҳисобланади.

Виктимологиянинг вазифалари турлича бўлиб, улардан бири ҳозирги кунда

жиноятдан жабрланганлар билан муомала қилиш усулларини ишлаб чиқишдир.
Жабрланувчилар учун тегишли ҳуқуқий, психологик, ижтимоий ёрдам
марказларини ташкил этиш ҳам долзарб масала ҳисобланади. Криминоген вазият
вужудга келганида жабрланувчининг ўзи имкон қадар жиноятга қаршилик
кўрсатиши лозим.

Безориликдан жабрланган шахсга тегишли жиноий жазога сазовор

қилмишнинг кўпинча фаол иштирокчиларидан бири сифатида қаралиши керак,
чунки у безорилик пайдо бўлиш жараёнида иштирок этувчи субъектлардан
биридир.

Бу ерда гап безориликдан жабрланган шахсни айблаш ёки безорини оқлашда

эмас, балки жабрланувчининг айби ҳам аниқланиши лозимлиги ҳақида кетмоқда,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

12 (2024) / ISSN 2181-1415

112

чунки муайян ҳолатда, у ҳақиқий ҳолатга мос келадиган жиноят

-

ҳуқуқий реакцияга

олиб келиши мумкин. Адабиётларда, ушбу масалани кўриб чиқишда, одатда, йўл

-

транспорт ҳодисасидан жабрланган пиёдаларнинг айби билан жиноят содир
этилиши мисол тариқасида келтирилади [8].

Индивидуал виктимологик профилактика чоралари жабрланувчининг

шахсий сифати ёки хулқ

-

атвори виктимликка мойил бўлган шахсларни аниқлаш ва

уларга комплекс ижобий таъсир кўрсатиш, уларни ҳимоя қилиш чоралари
йиғиндисидан иборатдир. Шахснинг атрофида хавфли вазиятлар қанчалик кўп
бўлса, унинг виктимлик ҳолатини аниқлаш шунчалик қийин кечади[9]. Безорилик

жабрланувчисининг содир этилган безориликка алоқадорлигини ўрганиш
потенциал жабрланувчиларда жиноятларнинг олдини олиш қобилиятини
ривожлантириш муаммосининг ҳал этилишига хизмат қилади. Аҳолини
безориликдан жабрланиш эҳтимоли бўлган вақт ва жойлар ҳақида хабардор қилиш,
уларнинг виктим вазиятга тушиб қолмасликлари учун виктимологик маълумотлар
керак бўлади.

Бироқ, безориликни виктимологик прогноз қилиш жиноятнинг олдини

олишда жуда муҳим бўлишига қарамасдан, ҳозирги пайтда унга кам аҳамият
берилмоқда.

Виктимология фани одамларга таҳдидга қарши туришни ўргатиши ва ўзини

ҳимоя қилиш учун хавф ҳақида маълумот бериши лозим. Биз томонимиздан
ўтказилган сўровда иштирок этган безориликдан жабрланганларининг 5%
жиноятдан ўзларини ҳимоя қилиш ҳақида ўйлаган, 70% умуман бу ҳақида
ўйламаган ва 25% давлат уларни ҳимоя қилишга мажбур [10], деб ҳисоблайди. Шу
билан бирга, безори битта ижтимоий стереотипга амал қилади, шунинг учун
потенциал жабрланувчи эътибордан четда қолмаслиги лозим. Безори табиатан
шундай бўлиб, жабрланувчининг хулқ

-

атвори ҳаракат, яъни безориликни содир

этишга аҳдни вужудга келтиради. Безориликдан жабрланган шахснинг хулқ

-

атвори

ижтимоий стереотипларга зид бўлганлиги боис, унга нисбатан жиноят содир
этилишини осонлаштиради. Ушбу хулқ

-

атвор безорининг ўз ҳаракатларини

субъектив равишда оқлашга ундаши мумкин. Албатта, безори ўз ҳаракатларини,
шунингдек, жабрланувчининг ҳаракатларини нотўғри талқин қилади ва ўзини
айбдор, деб ҳам ҳисобламайди.

Сўнгги йилларда нафақат жабрланувчининг хатти

-

ҳаракати, балки

виктимологик профилактика муаммоларига ҳам алоҳида эътибор берилмоқда,
виктим хулқ

-

атворнинг турлари ва шакллари таснифланмоқда. Турли

жиноятларнинг жабрланувчилари ўрганилиб, ҳар бир ҳолатда жабрланувчи хулқ

-

атворининг ўзига хос хусусиятлари аниқланяпти. Бунда асосий эътибор
виктимологик профилактиканинг ташкилий ва асосий йўналишларига ва энг
муҳими ахборот таъминоти муаммоларига қаратилмоқда (ва бу амалиётда ҳам
ўзини оқлади) [11]. “Жиноятчи

-

жабрланувчи” муносабатлари ҳар доим

виктимологик тадқиқотларнинг марказий масаласи бўлиб келган. Айнан у
жабрланувчининг хулқ

-

атвори ва жиноий хулқ

-

атвор ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил

қилиш, унинг жиноят содир этилишидаги ролини аниқлаш имконини беради.

Маълумки, ижтимоий ҳаётнинг энг муҳим хусусияти муайян хатти

-

ҳаракатнинг мажбурийлигидир. Муайян тарзда муомала қилиш мажбуриятисиз
ижтимоий муносабатлар мавжуд бўла олмайди ва шахслараро муносабатлар


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

12 (2024) / ISSN 2181-1415

113

ривожлана олмайди. Бу хатти

-

ҳаракатларнинг тартибга солинадиган шакллари

бўлиши керак. Ҳаёт эса жамият аъзоларининг хулқ

-

атвори кўп ҳолларда бир хил

эмаслигини, яъни ижтимоий меъёрлардан четга чиқишини, булар жамиятда
ўрнатилган хулқ

-

атвор нормалари ва турларига мос келмайдиган ҳаракатлар

эканлигини кўрсатмоқда ва бу фаол хулқ

-

атвордир. Фаол хулқ

-

атвор эса,

адабиётларда қайд этилганидек, ижобий ёки салбий бўлиши мумкинлигини ҳам
унутмаслигимиз лозим. Бизнинг фикримизча, виктим хулқ

-

атвор ҳақида гап

кетганида, биринчи навбатда айнан хулқ

-

атвор турлари муҳокама қилиниши керак,

масалан девиант хулқ

-

атвор ўзига хос хусусиятларга эга бўлган ижтимоий хулқнинг

турларидан биридир. Бу ўзига хослик жабрланувчининг қандай жиноятлардан
жабрланиш мумкинлигидан келиб чиқиб аниқланади. Одам ўлдиришдан
жабрланганларнинг хулқ

-

атвори безориликдан жабрланганларникидан фарқ

қилади. Шунингдек, жиноятлар турига қараб виктим хулқ

-

атворнинг белгилари ҳам

ўзгаради, кўпинча криминоген омил сифатида намоён бўлади ва жиноят содир
этилишига имкон берган шарт

-

шароитлар (айтайлик, қимор ўйинлари билан

боғлиқ муносабатларни аниқлаштириш, қимор ўйинларида ютқазиб, қарз бўлиш,
спиртли ичимликлар ва гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни
истеъмол қилиш, енгил хулқ

-

атворли аёллар ва илгари судланганлар билан

алоқалар ва бошқалар)га айланади. Бундай хулқ

-

атвор баъзан “ижтимоий касаллик”

деб аталади ва турли хил ғайриижтимоий хатти

-

ҳаракатлар билан боғлиқ бўлади.

Инсон жиноят содир этиши учун муайян шарт

-

шароитни яратиб, кейин ҳаракат

қилади. Жабрланувчи эса ўзининг хулқ

-

атвори, ҳаракатлари билан жиноятчининг

эътиборини тортади. Шундай қилиб, виктим хулқ

-

атвор жиноий ҳаракатларда акс

этади ва жиноий мазмун касб этади.

Безориликдан жабрланган шахслар учун виктим хулқ

-

атворнинг ўзига

хослиги уларнинг ҳаракатларида сезиларли даражада намоён бўлади. Бундай
шахслар одатда жиноятчилар билан “ўзаро таъсир” (мулоқат)да, кўпинча ожиз
аҳволда бўладилар. Кўрсатилган “ўзаро таъсир” тизимида жабрланувчи, қоида
тариқасида, ёрдам сўрайди. Ушбу виктим “ожиз аҳвол” шахсни жиноий
тажовузлардан ҳимоя қилиш соҳасига киритилиши керак. Ҳар бир фуқаронинг
жиноятлардан ҳимояланиши кафолатланиши ва унинг ҳимояси давлат томонидан
таъминланиши керак.

Барча жиноятлар ва виктим хулқ

-

атвор турлари (шакллари) ўртасида

етарлича ўхшашлик мавжуд бўлиб, безориликда бу ҳолат кўпроқ кузатилади.
Шунинг учун виктим хулқ

-

атвор ҳақида умумий гапиришимиз мумкин, гарчи

умумий бир хиллик билан бирга фарқлар ҳам доимо аниқ бўлсада (ҳатто
безориликда ҳам). Адабиётларда таъкидланганидек, агар виктим хулқ

-

атворнинг

турлари хилма

-

хил бўлса, бундай хулқ

-

атвори билан бошқалардан ажралиб

турадиган одамлар янада хилма

-

хилдир. Юқоридагилардан виктим хулқ

-

атворни

таснифлаш зарурати вужудга келади, чунки унинг мақсади виктим хулқ

-

атвор

турларини аниқлашдан иборатдир. Муайян социологик сўров маълумотларидан
фойдаланиб, безориликдан жабрланган (ёки

жабрланиши мумкин бўлган) шахслар

виктим хулқ

-

атворни икки: барқарор (шахсий) ва беқарор (вазиятга боғлиқ) турини

ажратишимиз мумкин. Иккинчи хулқ

-

атвордагилар кўпинча безориликдан жабр

кўрадилар. Виктим хулқ

-

атворнинг икки шаклидаги фаол ва пассив виктим

хулқ

-

атвор ҳақида гапириш жоиздир. Бундай хулқ

-

атвор шаклларини безорилик бўйича


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

12 (2024) / ISSN 2181-1415

114

жиноят ишлари материаллари асосида “жиноятчи –

жабрланувчи” контекстида

кўриб чиқамиз.

Катта шаҳарларда яшовчилар кичик шаҳар ва қишлоқ аҳолисига нисбатан

безориликка кўпроқ

мойил бўлади. Мигрантлар ва қочоқлар безориликка кўпроқ

дучор бўлишади, лекин улар ўзларига нисбатан қилинган безориликни йирик
шаҳарлар аҳолисига қараганда хотиржамроқ қабул қилишади. Яширин
безориликлар шаҳарга қараганда қишлоқда ва энг муҳими мигрантлар, қочоқлар
орасида кўпроқ содир бўлади. Бу ҳол, уларнинг ҳуқуқ тартибот органларининг
ёрдами ва ҳимоясидан умидларини узганликлари билан боғлиқдир. Аксарият
мигрантлар, турли

-

туман муҳожирлар, шунингдек, безорилик қурбонига айланган

қишлоқ аҳли ўз аҳволини умидсиз, деб билади. Бунда улар жиноятчини умуман
ҳимоя қилишни хоҳламайдилар, жиноятга алоқадор эканликларига ишонмайдилар,
лекин шунга қарамай, бу ҳақида расмий органларга мурожаат қилмайдилар, улар
жиноятчини ўзлари жазолашни истайдилар, сўнгги пайтларда бундай ҳолатлар
(самосуд) кўп кузатилмоқда. Жиноятчи учун жазоланмай қолиш эса энг катта
мукофотдир.

Жабрланувчи жиноятчини рағбатлантиришни хоҳламайди, лекин уларни

қилган ишлари учун “жазолаш” орқали янада хавфлироқ жиноятнинг “қурбони”га
айланадилар. Бу ҳолатдаги виктимизация узоқ давом этадиган хусусиятга эга
бўлиб, бир виктим “элемент” иккинчисига, иккинчиси кейингисига қўшилади ва
виктимлик комплекси ёки кўп маротабалик виктимизация вужудга келади.

Кўп маротабалик виктимизация

бу барқарор (шахсий) виктим хулқ

-

атвор

бўлиб, шахс психологиясининг йўналишларидан биридир.

Бирламчи

виктимизация

муайян

шароитларда

(ичкиликбозлик,

гиёҳвандлик, фоҳишабозлик, илгари судланганлар билан алоқада бўлиш, енгил
табиатли аёлларга иштиёқ ва бошқалар) такрорланади ва кўп маротабалик
виктимизацияга айланиши мумкин.

Юқорида келтирилган салбий ҳодисалар (ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва

ҳ.к.) такрорий виктимизация эҳтимолини оширади ва илгари жабрланганларнинг
вазиятга қараб бир неча бор жиноят жабрланувчиси бўлишига шарт

-

шароит

яратади.

Юқори виктимизация

шахснинг турмуш тарзи, услуби (шахснинг

можароларга мойиллиги, ишсизлиги ёки ўқимаслиги ёки мавсумий иш билан
бандлиги, оила, рўзғордаги нотўғри хатти

-

ҳаракатлар, бўш вақтидан, дам олиш

вақтидан нотўғри фойдаланиши, спиртли ичимликлар, гиёҳванд воситаларини
истеъмол қилиши ва бошқалар) билан боғлиқ бўлиб, бундай инсонлар
жиноятчиларнинг эътиборини тортади. Кўпинча улар жиноий тажовуздан
ўзларини ҳимоя қилишга ожиздирлар, чунки ўз феъл

-

атвори ва турмуш тарзи

туфайли улар виктим вазиятларга осонгина тушиб қолади, кўпинча тунда (даврада
ўтириб карта ўйнаши ва ичкиликбозлик қилиш, аёлларга қизиқиши ва ҳ.к.) туфайли
улар тажовуз “объект”ига айланади.

Виктимизациянинг ушбу шаклларини ҳар доим ҳам кузатиш имкони

бўлмайди, чунки жабрланувчи хулқ

-

атворининг яширин шакллари ҳам мавжуд ва

улар, одатда, жиноятларни тергов қилиш жараёнида фош этилади. Тажовуз
жабрланувчиси қилмиш содир бўлиш жараёнларининг муҳим элементидир.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

12 (2024) / ISSN 2181-1415

115

Мавзуга оид адабиётлар, амалиёт материалларининг таҳлили асосида

виктимизациянинг қуйидаги учта турини шакллантиришга ҳаракат қилдик:

1) ундовчи виктимлик;

2) агрессив виктимлик;

3) провакацион (қўзғатувчи) виктимлик.

Жабрланишнинг моҳияти шундаки, жиноятчи жабрланувчини ўз жиноий

қилмишининг объектига айлантиришга ҳаракат қилади. Жиноятга мойиллик бўлгани
каби жабрланишга ҳам мойиллик бўлади, бу алоҳида тадқиқот мавзуси бўлиб, у ёки бу
тарзда жиноятчи ва жиноят жабрланувчисини ўрганиш билан боғлиқдир.

Безориликдан жабрланган шахслар виктим хулқ

-

атворининг яна икки турига

эътибор берилиши лозим, деб ўйлаймиз, яъни:

-

тасодифий виктим хулқ

-

атвор

кўпинча бепарволик, ишонувчанлик,

тажрибасизлик билан боғлиқ; хатти

-

ҳаракатларнинг пассив шакли, беқарор (вазиятга

боғлиқ) виктим хулқ

-

атвор;

-

ашаддий виктим хулқ

-

атвор

фаол, барқарор, кўп маротабалик, юқори

виктимизация билан чамбарчас боғлиқ; ушбу турда агрессия ва провокация ҳам
кузатилади.

Юқорида виктим хулқ

-

атворнинг турлари ва типлари ҳақида гапирдик. Аммо,

улар кўпинча бир

-

бири билан қўшилиб кетган ва уларни шартли ифодалаш мумкин.

Биз қулайлик учун виктим хулқ

-

атвор турларини қуйидагича ифодалашга ҳаракат

қиламиз:

-

барқарор (шахсий) виктим хулқ

-

атвор;

-

беқарор (вазиятга боғлиқ) виктим хулқ

-

атвор;

-

фаол виктим хулқ

-

атвор;

-

пассив хулқ

-

атвор.

Албатта, давлат томонидан фуқароларнинг безориликдан ҳимоя қилиниши,

уларнинг безориликдан жабрланишини олдини олишнинг кафолатланиши ва мазкур
кафолатни қонун билан мустаҳкамлаб қўйилиши мақсадга муфовиқ. Мазкур вазифани
амалга оширишда виктимологик профилактикага эҳтиёж мавжуд бўлиб, у фуқарога
дуч келиши мумкин бўлган хавфнинг олдини олиш мақсадида қўлланилади ва шу
орқали шахс эҳтиёт чораларини кўриши ва безориликдан ўзини ҳимоя қилиши, унга
қарши тураолиши мумкин. Бунда нафақат виктимологик профилактика чора

-

тадбирлари, балки тегишли эҳтиёт чораларига риоя қилиниши ҳам ёрдам беради.

Шахсни безориликдан ҳимоя қилиш билан бирга, айни пайтда жамоат

тартибининг сақланишига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши зарур. Бу икки
томонлама вазифа бўлиб, унинг ечими безориликнинг

олдини олиш билан ҳам

бевосита боғлиқдир.

Хулоса сифатида айтиш мумкинки, безориликдан жабрланишга мойил

бўлганларнинг виктим хулқ

-

атворини тузатиш, аҳоли виктимлиги даражасини

пасайтириш орқали безориликнинг олдини олишга эришилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

:

1. Шнайдер Г.Й. Криминология (перевод с немедского). М; 1994.

-

С.

-358.

2.

Рустамбоев М.Х. Ўзбекистон Республикаси ЖКга шарҳлар (Махсус қисм) 2

-

том –

Т. “Yuridik adabiyotlar publish”, 2021. –

Б. 43; Войгепко С.Г. Криминологическое


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

12 (2024) / ISSN 2181-1415

116

исследование виктимности лиц с девиантным поведением. Автореферат
кандидатской диссертации. М.; 1997.

3. 2023 йилда ўтказилган социологик сўров натижалари.

4. Биктагирова Г.Ф., Валеева Р.А., Дроздикова

-

Зарипова А.Р., Калацкая Н.Н.,

Костюнина Н.Ю. Профилактика и коррекция виктимного поведения студенческой
молодежи в Глобальной сети Интернет: теория, практика.

-

Казань: Издательство

«Отечество», 2019. –

С.145

-147

5. Кириллов С.И., Солодовников С.А. Исследование грабежей и разбоев в

системе преступного насилия. ‒ Смоленск, 1997. ‒ С. 83.

6. Франк Л. В. Потерпевшие от преступлений и проблемы советской

виктимологии. –

Душанбе: 1977. –

С.5

-6.

7. Матюнин А.Ф. Криминологический анализ и предупреждение хулиганства.

Дисс.на соис.уч.степ.к.ю.н.

-

Москва. 2000 й.

С.133.

8. Криминология: учебник/под.ред. В.Н. Кудрявцева и В.Е.Эминова. –

4-

е изд.,

перераб. И доп.

-

М.: Норма, 2009.

-

С.180.

9. Виктимология. Дарслик. / Масъул муҳаррир: ю.ф.д., проф. Ф. М. Мухитдинов

–Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 202

1.

–Б. 232.

10. 2023 йилда ўтказилган социологик сўров натижалари.

11. Ривман Д.В. Виктимологические факторы и профилактика преступлений.

М., 1980; Полубипский В.И. Виктимологические аспекты профилактики
преступлений. М.: 1980; Варгук Т.В. Виктимологические аспекты профилактики
имущественных преступлений в условиях крупного города. Автореферат
кандидатской диссертации. М.; 1999; Квашис В.Е. Основы виктимологии. Проблемы
защиты прав потерпевших от преступлений. М.; 1999. Каракетов Ю.М. Агар
жиноятчи сизга тажовуз қилса....–Тошкент: “Эльдинур” нашриёт уйи, 1999.

Библиографические ссылки

Шнайдер Г.Й. Криминология (перевод с немедского). М; 1994.-С.-358.

Рустамбоев М.Х. Ўзбекистон Республикаси ЖКга шарҳлар (Махсус қисм) 2-том – Т. “Yuridik adabiyotlar publish”, 2021. – Б. 43; Войгепко С.Г. Криминологическое исследование виктимности лиц с девиантным поведением. Автореферат кандидатской диссертации. М.; 1997.

йилда ўтказилган социологик сўров натижалари.

Биктагирова Г.Ф., Валеева Р.А., Дроздикова-Зарипова А.Р., Калацкая Н.Н., Костюнина Н.Ю. Профилактика и коррекция виктимного поведения студенческой молодежи в Глобальной сети Интернет: теория, практика. - Казань: Издательство «Отечество», 2019. – С.145-147

Кириллов С.И., Солодовников С.А. Исследование грабежей и разбоев в системе преступного насилия. ‒ Смоленск, 1997. ‒ С. 83.

Франк Л. В. Потерпевшие от преступлений и проблемы советской виктимологии. – Душанбе: 1977. – С.5-6.

Матюнин А.Ф. Криминологический анализ и предупреждение хулиганства. Дисс.на соис.уч.степ.к.ю.н.-Москва. 2000 й. – С.133.

Криминология: учебник/под.ред. В.Н. Кудрявцева и В.Е.Эминова. – 4-е изд., перераб. И доп.-М.: Норма, 2009.-С.180.

Виктимология. Дарслик. / Масъул муҳаррир: ю.ф.д., проф. Ф. М. Мухитдинов –Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2021. –Б. 232.

йилда ўтказилган социологик сўров натижалари.

Ривман Д.В. Виктимологические факторы и профилактика преступлений. М., 1980; Полубипский В.И. Виктимологические аспекты профилактики преступлений. М.: 1980; Варгук Т.В. Виктимологические аспекты профилактики имущественных преступлений в условиях крупного города. Автореферат кандидатской диссертации. М.; 1999; Квашис В.Е. Основы виктимологии. Проблемы защиты прав потерпевших от преступлений. М.; 1999. Каракетов Ю.М. Агар жиноятчи сизга тажовуз қилса....–Тошкент: “Эльдинур” нашриёт уйи, 1999.

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)

Дилноза Каракетова , Необходимый признак признания несовершеннолетнего субъектом преступления , Общество и инновации: Том 3 № 5 (2022)

Дилноза Каракетова, Виктимологическая характеристика жертв хулиганства и профилактика их виктимного поведения , Общество и инновации: Том 2 № 12/S (2021)

Адина Закирова, Кумриниса Абдурасулова, Причины насилия в отношении женщин и его профилактика , Общество и инновации: Том 2 № 12/S (2021)

Дилноза Каракетова, Сущность и юридическая природа исправительных работ , Общество и инновации: Том 3 № 3/S (2022)

Дилноза Каракетова , Анализ объекта хулиганства , Общество и инновации: Том 4 № 4 (2023)

Дилноза Каракетова, Криминологическая характеристика хулиганства и личности хулигана , Общество и инновации: Том 2 № 2/S (2021)

Дилноза Каракетова , Специфические аспекты предупреждения хулиганства , Общество и инновации: Том 2 № 7/S (2021)

Дилноза Каракетова , Особенности исправительных работ как вида наказания, не связанного с лишением свободы , Общество и инновации: Том 3 № 6/S (2022)

Дилноза Каракетова , Анализ некоторых зарубежных исследований, посвящённых субъекту преступления , Общество и инновации: Том 6 № 4/S (2025)