Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The specifics of ensuring the security of communication
channels to receive reports of corruption (on the example
of customs authorities)
Sarvarbek RAHIMOV
1
Customs institute of the State Customs Committee
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2021
Received in revised form
15 December 2022
Accepted 20 January 2022
Available online
25 February 2022
In this article, the importance of reporting the facts of
corruption is considered. Possible channels for receiving these
messages and the level of protection of the received
information. The foreign experience of maintaining
confidentiality and encouraging whistleblowers has been
studied. As well as the work carried out in Uzbekistan, for
example, how the State Customs Committee can respond to
possible facts of corruption.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss1-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
information source,
whistleblower,
eanticor.uz,
concept,
interactive service,
feedback
Коррупция ҳақида хабарларни қабул қилиш алоқа
каналларини хавфсизлигини таъминлашнинг ўзига
хосликлари (божхона органлари мисолида)
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ахборот манбааси,
whistleblower,
eanticor.uz,
концепция,
интерактив хизмати,
feedback тизими
.
Мақолада
коррупция
тўғрисида
хабар
беришнинг
аҳамияти
,
ушбу
хабарларни
қабул
қилиш
каналлари
ва
уларнинг
ҳимояланганлик
даражалари
,
хабар
берган
шахс
-
ларни
сир
сақланиши
ва
рағбатлантирилиши
бўйича
ҳорижий
тажриба
,
Ўзбекистон
Республикасида
бу
борада
амалга
оширилаётган
ишлар
,
божхона
органларида
ушбу
ҳолатларнинг
қандай
тартибга
солинганлиги
тўғрисида
маълумотлар
берилган
.
1
Deputy head of the faculty of “Customs matter” of Customs institute of the State Customs Committee
. Tashkent,
Uzbekistan. E-mail: sarvarbekabdumutallibjonovich@gmail.com.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
203
Особенности обеспечения безопасности каналов связи
приема сообщений о коррупции
(на примере
таможенных органов)
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
источник информации,
осведомитель,
eanticor.uz,
концепция,
интерактивный сервис,
обратная связь.
В данной статье, рассмотрена важность сообщения о
фактах коррупции. Возможные каналы получения этих
сообщений и уровне защиты полученной информации.
Изучен зарубежный опыт сохранения конфиденциальности и
поощрения разоблачителей. А также работе, проводимой в
Узбекистане, к примеру, как Государственный Таможенный
Комитет, может реагировать на возможные факты
коррупции
.
КИРИШ
Бугунги кунда кўплаб ривожланган давлатларда коррупцияни аниқлашнинг
замонавий воситалари амалиётга киритилиб, уларнинг ёрдамида кўплаб холатлар
аниқланиб келаётган бўлсада, у ҳақида хабар берувчи жиноий холатнинг
тўғридан
-
тўғри гувоҳи бўлган шахсларнинг аҳамияти ҳалигача ўз долзарблигини
сақлаб қолмоқда.
Хусусан, Еврокомиссия томонидан 2017 йилда ўтказилган тадқиқотлар
натижасида ҳар йили 5,8
-
9,6 млрд Евро миқдоридаги давлат маблағлари
коррупция тўғрисида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тизими мавжуд
эмаслиги туфайли мақсадсиз сарфланаётганлиги аниқланган
[1]
. Шунингдек, ушбу
муаммо сўнгги йилларда ҳусусий секторга ўзининг салбий таъсирини ўтказаёт
-
ганлиги маълум бўлмоқда. 2018 йилда Фирибгарлик тадқиқотларчилари сертифи
-
катланган Ассоциацияси (Association of Certified Fraud Examiners (ACFE))
томонидан олиб борилган текширувлар натижасида ҳар бир ҳусусий фирма ўз
фойдасининг 5%ни хабардор шахслар томонидан ўз вақтида берилмаган
маълумотлар натижасида йўқотмоқдалиги аниқланган
[2]
. Бундан ташқари, ушбу
текширувлар “хабарчи”лар томонидан берилган маълумотлар асосида жиноий
холатларни аниқлаш бошқа ҳар қандай усуллардан 40%га самарадорлиги
таъкидланган.
Бу келтирилган мисоллар коррупция ҳақида хабар берган шахслар қарши
курашиш тизимида қандай муҳим ўрин эгаллашини кўрсатади, шунингдек, улар
билан ишлашни такомиллаштириш натижасида қандай натижаларга эришиш
мумкинлигини билдиради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.
Мирзиёев ўзининг “Янги
Ўзбекистон стратегияси” китобида “Бу –
коррупция ва порахўрлик билан боғлиқ
жиноятлар кенг жамоатчилик ёрдамида кўпроқ ва тезкор очилмоқда, дегани.
Яъни, мамлакатимиз аҳолисининг дунёқараши, ўз тақдирини шу юрт, шу Ватан ва
унинг ёрқин келажаги билан чамбарчас боғлиқ ҳолда кўраётгани, бир сўз билан
айтганда, “бугунги халқимиз –
кечаги бефарқ ва бепарво халқ эмас”лигининг ҳаёт
ҳақиқатига
айланаётганидир. Бу иллатга қарши курашда давлат органлари
қаторида сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари,
умуман, ҳар бир фуқаро фаол қатнашаётгани ҳам шуни кўрсатади.”
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
204
Коррупцияга қарши курашишда у ҳақида хабар берувчи шахсларнинг
муҳимлиги қанчалик юқори бўлса,
уларни ҳимоясини таъминлаш ҳам шунчалик
аҳамиятли ҳисобланади. Шу сабабли, халқаро тажрибага асосланган ҳолда
Ўзбекистон Республикасининг барча соҳаларида, шу жумладан, божхона орган
-
ларида коррупцияни аниқлашда у тўғрисидан хабар берувчи шахсларнинг
ёрдамига таяниш, шунингдек, улардан маълумотларни қабул қилиш учун
мустаҳкам ҳимояланган алоқа каналлари такомиллаштириш зарурати ортиб
бормоқда.
ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР
а) Коррупция ҳақида хабар бериш ва уларни қабул қилиш
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида
коррупцияга оид жиноятлар
тўғрисида берган шахсларни ҳимоя қилиш ва хабар бериш тартиби ифодасини
топган. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш
тўғрисида”ги Қонунида коррупция тўғрисида хабар бериш бўйича қуйидаги
бандлар назарда тутилган:
–
21-
модда: Манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда, давлат
органларининг ходимлари ўзининг бевосита раҳбарини дарҳол хабардор қилиши
керак;
–
26-
модда: Давлат органларининг ходимлари уларни коррупцияга оид
ҳуқуқбузарликлар содир этишга кўндириш мақсадида бирор
-
бир шахс ўзларига
мурожаат этганлигига доир барча ҳоллар тўғрисида, шунингдек давлат орган
-
ларининг бошқа ходимлари томонидан содир этилган шунга ўхшаш ҳуқуқ
-
бузарликларнинг ўзларига маълум бўлиб қолган ҳар қандай фактлари
ҳақида ўз
раҳбарини ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хабардор этиши шарт деб
белгиланган.
Лекин, 2021 йилнинг биринчи ярмида 2544 нафар мансабдор шахсга
нисбатан коррупция ҳуқуқбузарликлари бўйича жиноий ишлар қўзғатилганлиги
бунинг натижасида етказилган зарар миқдори 592,5 млрд сўмга баҳоланганлигини
инобатга олинса, давлат органларида хизмат олиб бораётган барча ходимлар ҳам
ўзлари хабардор бўлган коррупцияга оид жиноятлар тўғрисида хабар бермаётган
-
ликлари тўғрисида хулоса қилиш мумкин. Шунингдек, 2017–2020 йиллар ва
2021 йилнинг биринчи ярим йиллиги ичида 9546 нафар шахс турли кўринишдаги
коррупцион жиноятларни содир этганлиги ва натижада етказилган зиён 3 трлн
200 млрд сўм эканлиги коррупцияга қарши курашишда ҳар қандай воситаларни
қўллашнинг
долзарблигини кўрсатмоқда
[3].
Шу ўринда, 2016–2017 йиллар ва 2018 йилнинг 9 ойи давомида коррупцияга
оид жиноятларни аниқланишда фойдаланилган ахборотлар манбааси бўйича
ўтказилган таҳлилларга аҳамият қаратсак, фуқароларнинг коррупция бўйича
берган аризалари асосида қарийб 30% жиноятларнинг аниқланганлиги коррупция
тўғрисида берилган хабарларнинг қарши курашишда қанчалик аҳамиятли
эканлиги яна бир бор ўз тасдиғини топади (1
-
жадвал).
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
205
1-
жадвал
Коррупцияга оид жиноятларни аниқлашда фойдаланилган ахборотларнинг
манбааси бўйича тақсимоти
[4]
Лекин, бу ўринда шахснинг ўзига маълум бўлган жиноий холатлар тўғрисида
қарши
курашувчи тузилмаларга хабар бермаслигининг ўзига ҳос сабаб ва
омилларини хисобга олиш лозим.
Жумладан, “мансабдор шахс ва фуқаро (тадбиркор)”, “мансабдор шахс,
фуқаро (тадбиркор) ва воситачи” кўринишидаги оддий механизмли ёки бир неча
мансабдор шахслар ва воситачилар иштирокидаги, шунингдек, ҳорижий давлатлар
мансабдор шахслари қатнашган мураккаб механизмли коррупцияга оид жиноят
-
ларни аниқлашда қарши курашувчи тузилмаларга қуйидаги қуйидагилардан бири
ёрдам бериши (хабар бериши) мумкин:
–
коррупцияни содир этишда иштирок этаётган томонлардан бири
–
ўз
айбини тан олиб, мансаб мажбурияти асосида ёки иккинчи томонни нисбатан
қасддан жиноятга тортиш мақсадида;
–
холатга гувоҳ бўлган учинчи томон
;
–
тезкор тузилмалар билан махфийлик асосида кўмаклашиш истагини
билдирган шахслар
.
Махфийлик асосида кўмаклашиш истагини билдирган шахслар (ҳорижий
манбаалар амалиётида “whistleblower” –
“ҳуштак чалувчи” деб номланади) корруп
-
ция ва бошқа турдаги жиноятларни аниқлаш ва олдини олишда тезкор тузил
-
маларнинг асосий маълумот манбаси ҳисобланади. Лекин, коррупция тўғрисида
хабар бериши мумкин бўлган шахслар ҳар доим ҳам ўзларига маълум бўлган
маълумотларни уларнинг салбий оқибатларидан ва хабар бермаганлик учун
қонунчиликка
мувофиқ тегишли чоралар кўрилиши мумкинлигини билсалар ҳам
тезкор тузилмалар ёки масъулларга маълум қилишмайди.
Хабар берувчи шахснинг қарши курашувчи тузилмаларга хабар бермас
-
лигига таъсир этувчи омилларни қуйидаги турларга бўлиш мумкин:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
206
2-
чизма.
Шахсда коррупцияга оид жиноятлар ҳақида хабар берилишига таъсир этувчи
омиллар
*
Келтирилганлардан ҳуқуқий ва ахлоқий омилларга қарши курашиш том
маънода давлат ва жамиятнинг вазифаси ҳисобланади. Шунинг учун, коррупцияга
қарши
курашиш бўйича халқаро ва миллий қонунчиликда коррупция ҳақида хабар
берган шахслар ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш, шунингдек,
фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш билан боғлиқ нормалар
жорий қилинган ҳамда уларни амалга ошириш бўйича чора
-
тадбирлар
қўлланилмоқда. Ушбу омилларга қарши курашиш ўз
-
ўзидан ташкилий омилларни
ҳам бартараф этишни тақозо этади.
Ушбу келтирилганлардан ташкилий омиллар муҳимлик даражаси бўйича
энг паст ўринда турсада, коррупция тўғрисида хабар бериш учун алоқа канал
-
ларининг мавжуд эмаслиги ёки уларнинг ҳимояланмаганлиги ташқи омилларнинг
юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.
Бугунги кунда, коррупция ҳақида хабар беришнинг
анъанавий:
хат, почта,
электрон почта, телефон орқали каби ва
инновацион:
интерактив хизматлар,
ижтимоий тармоқларнинг хабарларни қабул қилиш учун мўлжалланган махсус
каналлари ва хабарларни қабул қилиш ва қайта ишлашга мўлжалланган махсус
дастурий таъминот каби алоқа каналлари яратилган.
Анъанавий каналлар орқали берилган хабарларни ошкора бўлиб қолиши ёки
ошкор этилиши эҳтимоли юқори бўлганлиги учун фуқаролар ушбу алоқа канал
-
ларидан фойдаланишни ҳоҳлашмайди ёки ушбу алоқа каналларига хабарларни
аноним тарзда қолдиришни ҳоҳлашади. Кўп ҳолларда хабарларни қабул қилувчи
томонлар фуқаро ўз шахсига доир маълумотларни тақдим этмаган ҳолларда
уларнинг маълумотларини қабул қилмасликлари мумкин. Шунингдек, хат, ариза,
шикоят орқали қоғоз ва электрон кўринишда берилган маълумотларда фуқаро
шахсига доир маълумотларни қолдирмаган тақдирда хабардар аноним деб
топилиб, кўрилмай қолдирилади.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг
“Жисмоний ва юридик шахслар
-
нинг мурожаатлари тўғрисида”
ги Қонунида жисмоний шахснинг фамилияси
(исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик
шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги
маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган
мурожаат, шунингдек уни идентификация қилиш имкониятини бермайдиган
*
Муаллиф томонидан тузилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
207
электрон мурожаат ёхуд имзо билан тасдиқланмаган ёзма мурожаат аноним
мурожаат деб топилиши ва 29
-
моддага кўра аноним мурожаатларни кўриб
чиқилмаслиги белгиланган. Лекин, амалда аноним мурожаатларнинг аксариятида
мансабдор шахсларнинг жиноий қилмишлари тўғрисида аниқ фактлар келти
-
рилади. Шунинг учун, Ўзбекистон Республикасига аноним мурожаатлар билан
ишлашга доир ўзгартиришлар киритиш бўйича чора
-
тадбирлар амалга оширил
-
моқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар
лойиҳа
-
лари муҳокамаси портали regulation.gov.uzга Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси томонидан тайёрланган
“Ўзбекистон Республикасининг айрим
қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”
ги
Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси (ID
-
26045) жойланган бўлиб, унда
терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахси, суриш
-
тирувчи, терговчи, прокурор жиноятга оид маълумотлар мавжуд бўлган аноним
мурожаатларни кўриб чиқиш чоғида улар билан боғлиқ маълумотларни аниқ
-
лаганида жиноят ишини қўзғатишга сабаб бўлиши бўйича Ўзбекистон
Республикаси Жиноят
-
процессуал кодексининг 323 ва 328
-
моддаларига ўзгар
-
тириш киритиш назарда тутилган
[5].
Халқаро амалиётда коррупция ҳақида хабар берган шахсларни моддий
рағбатлантириш тажрибаси, хусусан, qui tam концепцияси амал қилиб, жиноят
тўғрисида хабар берган шахсга у олдини олган зиённинг бир қисми мукофот
сифатида берилиши йўлга қўйилган, шу жумладан, коррупция қа жиноятчилик
тўғрисида хабар берган шахсларни рағбатлантириш амалиёти Ўзбекистон
Республикасида ҳам. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 31 декабрдаги
“Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган
ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни
рағбатлантириш тартиби тўғрисида
Низомни тасдиқлаш ҳақида”
ги 829
-
сон
Қарори билан кўмаклашган шахслар бир марталик пул мукофоти, ташаккурнома
ёки эсдалик совға шаклида тақдирланиши белгиланган.
Тезкор
-
қидирув фаолияти билан боғлиқ амалиётдан маълумки, жиноят
-
чилар томонидан аноним
мурожаатларни ҳам ким юборганлигини аниқлаш ҳамда
ўзи тўғрисида берилган маълумот учун қасд олишга уриниш ҳолатлари учраб
туради. Телефон орқали берилган маълумотларда шахснинг овозидан, ёзма
аноним мурожаатлардаги шахснинг почерки ва электрон юборилган маълумот
-
ларни ҳакерлар орқали қаердан юборилганлигига аниқлик киритиш ҳамда
хабарни берган шахсни ошкоралаштирилишга эришиш мумкин. Бу каби ҳолатлар
коррупция хақида ҳабар берганлик учун рағбатлантириш тизимининг жозибадор
-
лигини пасайтиради.
Коррупция ҳақида хабар берган шахснинг тақдири кўп ҳолларда хабарни
қабул қилувчисига ҳам боғлиқ бўлади. Бу каби хабарларни қабул қилувчилар:
–
давлат ташкилотлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар;
–
коррупцияга қарши курашувчи тузилмалар;
–
журналистлар;
–
ҳокимият вакиллари, депутатлар, омбудсман ва бошқалар бўлиши мумкин.
Коррупция тўғрисида хабар берган шахсга доир маълумотлар махсус
дастурий таъминотлар орқали қабул қилинган хабарларда конфеденциал сақлани
-
шини таъминлаш мумкин. Бу ўринда, мамлакат қонунчилиги бўйича коррупция
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
208
тўғрисида хабар берган шахс қўзғатилган жиноят ишини суд процессида кўриб
чиқилишида ошкоралаштирилиши ва кўрсатмасини суд залида тўғридан
-
тўғри
ёки онлайн тасдиқлаши мажбурий этиб белгиланган бўлса, бу холат ҳам шахсда
коррупция ҳақида хабар бериш мотивини пасайиши олиб келади.
Шунинг учун, коррупция ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш
бўйича кўплаб халқаро ташкилотлар томонидан тавсиялар ишлаб чиқилган.
Шундай тавсиялардан бири БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши
курашиш бошқармаси томонидан 2020 йилда ишлаб чиқилган бўлиб, унда
коррупция хақида забар бериш қуйидаги уч йўналишни ҳисобга олиши лозимлиги
белгиланган:
–
ташкилот доирасида;
–
қарши курашувчи тузилмалар бўйича;
–
оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти ташкилотларига
ошкоралаштиришга.
Шунингдек, ушбу алоқа каналлари долзарблик, фойдаланишга қулайлик,
ишончлилик, хавфсизликни таъминлганлик ва тезкорлик принципларига асосан
жорий этилиши лозим. Бунда, алоқа каналлари орқали хабарларни қабул қилиб
олувчи шахс маълумот берувчининг шахсига аниқлик кирита олиш имкониятига
эга бўлмаслиги таъминланиши лозим.
Бу каби дастурий таъминотларга Италияда жорий этилган ва ҳозирда
мамлакатдаги 600 дан ортиқ ташкилотлар томонидан фойдаланилаётган
whistleblowing.it платформасини мисол келтириш мумкин.
Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш агентлигини
коррупция холатлари тўғрисида хабардор қилиш учун махсус сайт –
eanticor.uz
платформаси ишга туширилган. Мазкур сайт орқали қуйидаги 4 йўналишда
мурожаатлар қолдириш мумкин:
–
Коррупцияга дуч келдим ва пора беришга мажбур бўлдим;
–
Коррупцияга дуч келдим ва пора бермадим;
–
Пора билан боғлиқ бўлмаган коррупцияга дуч келдим;
–
Ҳалол ишлайдиган давлат хизматчисини учратдим.
Бугунги кунда, аноним мурожаатлар асосида жиноят ишларини кўзғатиш
назарда тутилмаганлиги учун eanticor.uz сайтида мурожаатларни қолдириш учун
мурожаатни юбормоқчи бўлган шахс Ўзбекистон Республикаси Идентификация
-
лашнинг ягона тизими
https://id.gov.uz/
дан ўз логини ва паролига эга бўлиши
лозим бўлади.
а) божхонадаги коррупция ҳақида хабарларни қабул қилиш
Ўзбекистон Республикаси божхона органларида коррупцияга қарши кура
-
шишда сўнгги йилларда ижобий натижаларга эришиб келинмоқда. Қарши
курашиш тизимининг ҳуқуқий асослари лозим даражада шакллантирилган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги
“Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан
такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5414 Фармонида божхона
органларини ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишларидан бири божхона органлари
тизимида коррупция кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш,
халқнинг ишончини мустаҳкамлаш ва давлат божхона хизмати обрўсини ошириш,
ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш механизмларини
такомиллаштириш деб белгиланган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
209
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрел
-
даги ПҚ–
3665-
сон қарорининг 10
-
иловаси билан тасдиқланган Ўзбекистон
Республикаси давлат божхона органларининг Интизом низомида ходимлар
коррупциянинг ҳар қандай кўринишига қарши курашиши ва фаоллик билан унинг
профилактикасига кўмаклашиши шарт деб таъкидланган.
Божхонадаги коррупция юзага келишида иштирокчиларнинг қамров
даражасини катталиги унинг латентлигини сақланиб қолишига сабаб бўлмоқда.
Шу ўринда бир муҳим жиҳатни унутмаслик лозимки, бошқа соҳалардан фарқли
равишда божхонадаги коррупция кўринишидан кичик миқдорли туюлсада, энг
ҳалокатли
оқибатларга олиб келиши мумкин.
Хусусан, божхона органлари томонидани 2021 йилнинг 9 ойи давомида
397 та ҳолатда 305,7 кг ва 1 623 та туп гиёҳвандлик воситалари, 31 та ҳолатда
2
989 дона психотроп моддалар (таблеткалар), 43 та ҳолатда 55 744 дона кучли
таъсир қилувчи моддалар, 63 ҳолатда 19 дона қурол, 425 дона ўқ, 2 803 дона
гильза, 11,6 кг дробь, 300 дона капсула каби қурол
-
яроғ ва портловчи моддалар,
24 та ҳолатда 2 576 дона тақиқланган диний мазмундаги материаллар ашёвий
далил сифатида олинган. Бу каби контрабанда ашёларининг божхона ходими
томонидан моддий манфаатдорлик эвазига республика
ҳудудига ўтказиб юбори
-
лиши қандай салбий оқибатларни юзага келтириш ҳеч кимга сир эмас.
Давлат божхона қўмитасида 2017–2021 йиллар давомида коррупцияга
қарши курашиш бўйича 10 дан ортиқ ички буйруқлар қабул қилинган ва божхона
маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича ушбу давр орқалиғида қабул
қилинган 5 дан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарор ва
Фармонларида божхонадаги коррупция, унинг мавжуд ҳолати ва қарши
курашишни такомиллаштириш бўйича вазифалар белгиланган. Шу жумладан,
коррупция бўйича хабарларни қабул қилиш ва хабар берган шахсларни рағбат
-
лантириш тартибини жорий этиш бўйича вазифалар ҳам ҳукумат даражасидаги
ҳужжатларда
юклатилган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги
ПФ–
6005-
сон Фармонининг 1
-
иловаси билан тасдиқланган “2020–2023 йилларда
божхона маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат
божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш” Концепциясида:
–
реал вақтда содир бўлган ёки содир бўлаётган божхона тўғрисидаги қонун
ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ жиноятлар ёки бошқа ҳуқуқбузарликлар,
коррупциявий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабарларни тезкор етказиш учун
шошилинч алоқа бўйича қисқа телефон рақамини ташкил қилиш;
–
ҳуқуқбузарликлар
ва жиноятларнинг олдини олиш ҳамда аниқлаш,
шунингдек, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ
ҳолатлар
ва коррупция аломатларини фош этишда кўмак кўрсатаётган шахсларни
рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар белгиланган.
Шундан сўнг, Давлат божхона қўмитасининг коррупция ва бошқа турдаги
жиноятлар бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул
қилишга
мўлжалланган “1108” ишонч телефони ишга тушурилган.
Шунингдек, божхонадаги коррупцияга қарши курашишда ходимларнинг
фаол иштирокини таъминлаш ҳамда уларнинг хабарларини кўриб чиқилиши
тартибини белгилаш мақсадида 2019 йил 15 октябрда
“Давлат божхона хизмати
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
210
органлари ходимлари ўртасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир
этилишининг олдини олиш чора
-
тадбирларини янада такомиллаштириш
тўғрисида”
ги 266
-
сонли буйруқ қабул қилинган.
Ушбу буйруқ иловаси билан
“Давлат божхона хизмати органларида
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этишга ундаш ҳолатлари
ҳақида
хабар бериш, уларни рўйхатга олиш, кўриб чиқиш ҳамда уларга
қарши курашишдаги ходимларнинг фаол иштироки учун рағбатлантириш
тўғрисида”
ги Тартиб тасдиқланган.
Буйруққа кўра, божхона ходимлари ўзларига маълум бўлган коррупцияга
оид жиноятлар тўғрисида қўмита Раиси номига ёзилган Билдирги билан мурожаат
қилади
ва ушбу мурожаат қўмитанинг
коррупцияга қарши курашиш бўйича
масъул тезкор тузилмаси Шахсий хавфсизлик бошқармаси томонидан кўриб
чиқилади.
Шунингдек, божхона органларидаги коррупцияга қарши курашишда фуқаро
-
ларнинг ҳам иштирокини ҳисобга олган ҳолда, 2020 йил 19 августда
“Давлат
божхона хизмати органларида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни олдини
олиш ҳамда аниқлашда кўмак кўрсатган шахсларни рағбатлантириш
тўғрисида”
ги 141
-
сонли буйруғи қабул қилинган.
Мазкур буйруққа кўра, коррупция ҳолатлари тўғрисида хабар берган шахс
-
лар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5
-
7 бараваригача миқдорда
рағбатлантирилишлари мумкин.
Таъкидлаш жоизки, куч ва воситаларнинг самарали фаолият кўрсатиши
уларга аниқ мақсадли ҳаракат ҳаритасини ташкилот доирасида умуммажбурий
ҳисобланган
сиёсатни қабул қилиниши билан боғлиқ.
Шу сабабли, Давлат божхона қўмитасида 2020 йил 28 октябрда
“Давлат
божхона қўмитасининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатини тасдиқлаш
тўғрисида”
ги 189
-
сонли буйруғи қабул қилинган.
Сиёсат Давлат божхона хизмати органларида коррупцияга оид ҳуқуқ
-
бузарликларни олдини олишга қаратилган асосий талаблар ва тамойилларни
белгилаш, жамиятда коррупцияга қарши курашиш маданияти даражасини
ошириш учун божхона органларининг юқори ахлоқий меъёрларга содиқлигини,
шунингдек, божхона органлари ходимлари томонидан ўз фаолиятида коррупцияга
оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик ва бу борада самарали
тизимни шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Мазкур норматив ҳужжат билан божхона органларида коррупцияга оид
ҳуқуқбузарликлар
тўғрисида хабарларни юбориш мумкин бўлган алоқа каналлари
кўрсатилган бўлиб, улар:
–
“1108” телефон рақами ва божхона органлари томонидан ўрнатилган
бошқа телефон рақамлари;
–
ДБҚнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифалари;
–
божхона органларининг “Telegram” каналлари;
–
божхона органларининг расмий веб
-
сайтларида жойлаштирилган шакллар;
–
божхона органларининг электрон почта манзиллари;
–
тўғридан
-
тўғри ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳисобланади.
Буйруққа кўра божхона органлари аноним мурожаатларни ҳам қабул қилади,
лекин мурожаат муаллифи билан боғланиш ва қўшимча маълумотларни олиш
имконияти бўлмайди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
211
Божхона органларининг коррупция тўғрисида хабарларни қабул қилиш
каналлари доимий равишда оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларга
маълум қилиниб борилади.
Бугунги кунда, қўмитанинг https://customs.uz/ порталида
“Коррупция
фактлари тўғрисида Давлат божхона органларига хабар юбориш”
интерактив
хизмати ишга тушурилган бўлиб, ушбу хизмат фойдаланувчисига қолдирган
мурожаати натижасини текшириш имкониятини берувчи махсус код берилади.
Шу ўринда бир муҳим жиҳатни инобатга олиш лозим. Яъни, шахс коррупция
тўғрисида хабар беришдан аввал ўзи ва оила аъзоларининг ҳимояси таъмин
-
ланганлиги ҳамда моддий ёки бошқа турдаги рағбатлантиришларни ҳисобга
олади. Шуниндек, унга давлат томонидан берилган рағбатлантириш билан хабар
берганидан сўнг юзага келадиган таҳдидларни солиштиради.
Божхонадаги коррупцияга қарши курашиш бўйича Сингапур, Хитой, Европа
давлатлари тажрибасида коррупция тўғрисида хабар берган ходимларни лавози
-
мини ошириш, ижтимоий ҳимоялаш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида
барча моддий ва ташкилий муаммоларини ҳал этган ҳолда бошқа ҳудудий
тузилмага ўтказиш каби рағбатлантириш турлари мавжуд. Албатта, бунда
берилган маълумот асосида бартараф этилган жиноятнинг ижтимоий хавфи
инобатга олинади.
Юқоридагиларга кўра, божхонадаги коррупцияга қарши курашишда у тўғри
-
сида хабар берган шахсни ҳимоя қилиш тизимини ҳам олинган маълумот асосида
бартараф этилган таҳдид ёки давлат бюджетига етказилиши мумкин бўлган
зиённинг даражасига қараб туркумлаштирилиши коррупция холатларидан хабар
-
дор шахсларни у тўғрисида хабар беришига бўлган рағбатини ошишига олиб
келиши мумкин.
Шунингдек, тескари алоқа –
feedback тизимига эга бўлган https://customs.uz/
порталида “Коррупция фактлари тўғрисида Давлат божхона органларига хабар
юбориш” интерактив хизматини алоқа каналларига қўйилган халқаро талаблар
асосида такомиллаштириш, шу жумладан, порталдан топиш имкониятини
ошириш лозим бўлади.
ХУЛОСА
Коррупцияга қарши курашиш ҳар қандай усул ва воситаларни жалб этган
ҳолда комплекс ёндашувни талаб этадиган мураккаб жараён ҳисобланади. Ушбу
жараёнда иштирок этаётган томонларнинг барчасида манфаат мотиви мавжуд
-
лигини ҳисобга олиб, коррупция тўғрисидаги фактларни текширишда
ҳолислик,
адолатлилик, ўз вақтидалилик, муҳимлик, асосий бўғинни аниқлаш ва куч
-
воситалардан унумли фойдаланиш каби принципларга қатъий амал қилиш лозим
бўлади.
Коррупция холатлари ҳақида хабар бериш истагидаги шахсларни мавжуд
-
лиги жамиятнинг уни қабул қилиш даражасини баҳолаб берувчи омиллардан бири
бўлиб, уни шакллантирилиши албатта таълим тизими билан боғлиқ. Лекин,
хабарларни қабул қилувчи тизим ҳам фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлай
олиш қобилиятига эга бўлиши лозим.
Божхонадаги коррупцияни ижтимоий хавфлилик даражасини ҳисобга олган
ҳолда ҳорижий тажрибалар асосида коррупция холатлари тўғрисида хабарларни
қабул
қилиш ва хабар берган шахсларни рағбатлантириш тизимини такомил
-
лаштирилиши давлат бюджетига етказилиши мумкин бўлган зиённи олдини
олишга хизмат қилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
212
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Jennifer McGuinn, Ludovica Rossi and Meena Fernandes: Estimating the
economic benefits of whistleblower protection in public procurement. Final report: July,
2017. Web-site: http://www.europa.eu.
2.
https://www.acfe.com/report-to-the-nations/2018/default.aspx.
3.
https://www.gazeta.uz/uz/2021/07/09/corruption-crime/.
4.
https://www.oecd.org/corruption/acn/OECD-ACN-Uzbekistan-4th-
Round_Monitoring-Report-2019-ENG.pdf.
5.
regulation.gov.uz/uz/d/26045.
