Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The importance of information and analytical activities in
customs bodies
Sarvarbek RAHIMOV
1
Customs institute of the State Customs Committee
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2021
Received in revised form
15 December 2022
Accepted 20 January 2022
Available online
15 Fabray 2022
The article covers the relevance of information and
analytical activities in determining the development and
prospects of the sphere, assessing customs bodies as an actual
systematical element of the economic sphere in ensuring
national security, as well as the author's approach (views) on
improving information and analytical activities in customs
bodies.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss1/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
national security,
economic security,
customs authorities,
information-analytical
activity,
structure.
Божхона органларида ахборот
-
таҳлилий фаолиятнинг
аҳамияти
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
миллий хавфсизлик,
иқтисодий хавфсизлик,
божхона органлари,
ахборот
-
таҳлилий
фаолият,
тузилма.
Мақолада миллий хавфсизликни таъминлашда божхона
органлари иқтисодий соҳанинг долзарб тизимости
элементи сифатида баҳоланиб, соҳани ривожлантириш ва
истиқболини белгилашда ахборот
-
таҳлилий фаолиятнинг
долзарблиги ёритилган, шунингдек, божхона органларида
ахборот
-
таҳлилий фаолиятни такомиллаштириш бўйича
муаллифлик ёндашуви (қарашлари) келтирилган.
1
Deputy head of the faculty of “Customs matter” of Customs institute of the State Customs Committee
. Tashkent,
Uzbekistan. E-mail: sarvarbekabdumutallibjonovich@gmail.com. Tel.: (+998) 88-701-51-61.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
56
Важность информационно
-
аналитической деятельности в
таможенных органах
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
национальная
безопасность,
экономическая
безопасность,
таможенные органы,
информационно
-
аналитическая
деятельность,
структура.
В статье рассматриваются таможенные органы как
актуальный системный элемент экономической сферы в
обеспечении
национальной
безопасности,
освещается
актуальность информационно
-
аналитической деятельности
в определении перспектив развития отрасли, а также
излагаются
авторские
подходы
(взгляды)
к
совершенствованию
информационно
-
аналитической
деятельности в таможенных органах.
КИРИШ
Сўнгги йилларда ахборот
-
таҳлилий фаолият барча соҳаларда муҳим
йўналишлардан бирига айланиб бормоқда. Унинг ёрдами билан нафақат давлат
идора ва органларида, балки хусусий секторда ҳам ташкилий
-
тузилмавий,
бошқарув ва ижро тизимлари жорий этилиб келинмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.06.2020 йилдаги
“Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш
тизимини такомил
-
лаштириш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6013 сон Фармони
билан тузилган Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг асосий вазиф
-
аларидан бири этиб, мамлакатда коррупция ҳолатини тизимли таҳлил қилишни
таъминлаш, шунингдек, коррупцияга оид хавф
-
хатарлар юқори бўлган соҳалар
ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт
-
шароитларини аниқлаш қилиб белгиланган.
Шу ўринда таҳлилий ишнинг мазмун
-
моҳиятини тушуниш ва унинг
самарадорлигини таъминлаш учун керакли шарт
-
шароитларни англаб етиш
долзарб масала ҳисобланади. Кўплаб илмий тадқиқотчиларнинг хулосасига кўра,
жараённинг мавжуд вазияти ва ривожланиш муаммоларини ўрганиш, ривож
-
ланиш йўналишлари бўйича прогнозлар беришга имкон берувчи хўжалик
юритувчи субъект (ташкилот) фаолиятининг ўзгаришларини қайд этишга
таҳлилий иш дейилади. Шунинг учун қарор қабул қилиш учун таҳлилий ишга
қуйидагилар
зарур ҳисобланади:
–
бутун ташкилотнинг ёки тадқиқ қилинаётган иш йўналишидаги муаммо
-
ларни аниқлаш ва формаллаштириш;
–
муаммони ўрганиш учун маълумотларни йиғиш ва тизимлаштириш;
–
ўзгарувчан вазият шароитида муаммонинг ечилиши учун вазифаларни
белгилаб бериш;
–
муаммоларни ҳал этиш бўйича таҳлилий иш натижалари
-
ечимларини
қабул
қилиш ва амалга ошириш;
–
таҳлилий иш натижаларини бошқарув субъектигача етказилишини
таъминлаш.
Мақолада иқтисодиётнинг ажралмас ва муҳим қисми ҳисобланган божхона
органларида ахборот
-
таҳлилий фаолиятнинг аҳамияти ёритиб берилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
57
МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ
Ахборот
-
таҳлилий фаолият соҳаси чуқур ўрганилмаган соҳалардан ҳисоб
-
ланганлиги сабабли
миллий ва хорижий тадқиқотчилар томонидан уни такомил
-
лаштириш бўйича кўплаб монография, илмий иш ва диссертациялар
ўтказилганлигини кўришимиз мумкин.
Хусусан, миллий тадқиқотчилардан Д.
Темиров, Ф.
Рустамов, И.
Бобоқулов
-
ларнинг тадқиқотларида ахборот
-
таҳлилий иш, тизимли таҳлил масалалари кенг
ёритилган.
Божхона органларида ахборот
-
таҳлилий фаолиятнинг бошқарув қарорлари
-
ни қабул қилишдаги ўрни, уни жорий этишнинг илмий ва амалий аҳамияти
М.
Мескон, М.
Альберт, Х.
Франклин, Х.Й.
Фольмут, Д.
Садлер, Э.
Сичаковаларнинг
тадқиқот ишларида ўрганилган.
Лекин ушбу тадқиқотларда божхона органларида ахборот
-
таҳлилий
фаолиятнинг аҳамияти ва самарадорлигини ошириш усуллари тўлиқ ёритилмаган.
Миллий тадқиқотчилар томонидан божхона органларида ахборот
-
таҳлилий
фаолиятнинг аҳамияти ўрганилмаган.
ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ
Мазкур мақолада мавзуга доир маҳаллий ва хорижий олимларнинг
номзодлик диссертациялари, мақолаларини таҳлил қилиш ҳамда ёндашув ва
қарашларини
тадқиқ этиш, уларга нисбатан муаллифлик муносабатини билди
-
риш, шунингдек, омилли, қиёсий ва статистик таҳлилдан фойдаланилди.
ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР
Божхона органлари ҳам барча давлатларда иқтисодий соҳанинг долзарб
тизимости элементи ҳисобланувчи давлат ташкилоти ҳисобланади. Ушбу элемент
фаолиятидаги ҳар бир ўзгариш бутун бир тизимнинг, яъни иқтисодий соҳанинг
самарадорлигига бевосита таъсир ўтказиши билан бир қаторда, миллий
хавфсизликка таҳдид сифатида баҳоланиши мумкин.
Миллий хавфсизлик тизими ва унинг тизимости элементи ҳисобланган
иқтисодий хавфсизлик тизими билан қаралганда бу жараённи визуал акс эттириш
қулайроқ
ҳисобланади (1
-
схема).
1-
схема.
МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ТИЗИМИДА ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИКНИНГ ЎРНИ
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
58
Таъкидлаш жоизки, божхона органларида қарорларнинг самарадорлиги ва
натижавийлиги унда ахборот
-
таҳлилий фаолиятнинг тўғри йўлга қўйилганлиги
билан боғлиқ.
Божхона органлари тузилмалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш
учун юзага келаётган жараёнларни аниқлаш, сабаблари ва ривожланиш тенден
-
цияларини ўрганиш, мавжуд ҳолатни баҳолаш ва кўриб чиқиш, шунингдек,
кўрилган чоралар ва режаларни баҳолаш мақсадида ўтказиладиган амалий тадқи
-
қотлар
–
божхона органларида ахборот
-
таҳлилий фаолият ҳисобланади.
Божхона органларидаги таҳлилий иш
қуйидаги асосий йўналишларда
амалга оширилади:
–
мавжуд вақт кесимида божхона органларида фаолиятини баҳолаш ва
ундаги ўзгаришларни аниқлаш;
–
божхона органлари фаолиятига таъсир қилувчи омилларни прогноз қилиш
ва уларнинг таъсир даражасини белгилаб бериш
;
–
божхона органлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини
оширишнинг захираларини аниқлаш.
Шу сабабли божхона органларидаги ахборот
-
таҳлилий фаолият маъмурий
вазифаларни бажаришдаги самарали восита ҳисобланади. Божхона
органларида
божхона назоратининг ҳар бир босқичида амалга оширилаётган операцияларнинг
алоҳида жиҳатларига мувофиқ таҳлил ва прогнозлар берилиши учун ахборот
таъминоти билан бевосита боғлиқ бўлган таҳлилий иш амалга оширилади.
Божхона органларидаги таҳлилий ишнинг амалга оширилишида ахборот таъми
-
нотининг аҳамияти юқори бўлиб, жумладан, маълум предмет соҳасига кўра қарор
қабул
қилишдаги хавф ва жавобгарликнинг юқорилиги чуқур ўйланган усулни
қўллашни талаб этади.
а) ахборот
-
таҳлилий фаолиятни ташкил этишнинг аҳамияти
Давлатларда ахборот
-
таҳлилий фаолиятнинг ўрни ва аҳамияти бевосита
давлат бошқарувида қабул қилинадиган қарорларнинг чиқарилиш шакли билан
билан боғлиқ.
Агар бирор
-
бир давлатда бошқарув қарорлари марказлашган шаклда қабул
қилинса, ушбу давлатда ахборот
-
таҳлилий фаолият шаклларидан бевосита ёки
билвосита фойдаланилади деб қараш мумкин. Аксинча, қарорлар орқали марказ
-
лашмаган давлатларда соҳа анча орқада эканлиги бўйича хулоса қилиш мумкин
бўлади.
Масалан, қарор қабул қилинишининг марказлашган турида секъюритизация
қилинган муаммо юзасидан барча давлат идоралари ва ташкилотларнинг умумий
хулосаси олиниб, қарор қабул қилувчи тузилмага таҳлилий маълумот тақдим
этилади. Шундан сўнг давлатда умуммажбурий қарорлар ва қонунларни қабул
қилувчи
орган томонидан якуний қарор қабул қилинади (2
-
схема).
Ушбу моделни нафақат давлатлар мисолида, балки давлат идора ва
ташкилотлари, шунингдек, хусусий секторга нисбатан ҳам қўллаш мумкин.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
59
2-
схема.
МАРКАЗЛАШГАН ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ МОДЕЛИ
Таъкидлаш жоизки, ахборот
-
таҳлилий фаолият билан шуғулланувчи
халқаро мустақил тузилмалар мавжуд бўлиб, улар нафақат давлатлар буюртма
-
лари асосида, балки хусусий сектор вакиллари буюртмалари асосида ҳам тегишли
таҳлилий маълумотларни тайёрлаб беришади.
Бундай мустақил тузилмалар “ақл марказлари” ёки “think tanks” деб номла
-
нади. Халқаро миқёсда фаолият юритувчи ақл марказларига RAND корпорацияси,
Рим клуби, Брюкинг институти (Brookings Institution), Chatham House (Буюк
Британия), Карнеги фонди, Transparency International ва
бошқаларни мисол қилиб
келтириш мумкин.
Шунингдек, кўплаб давлатлар тажрибасига кўра, ахборот
-
таҳлилий
фаолиятни амалга оширувчи тузилманинг давлат идоралари ва ташкилотларида
мавжуд бўлиши, ушбу соҳадаги муаммоларнинг холисона кўриб чиқилишини
таъминлашга асос бўлади.
Бунда ахборот
-
таҳлилий тузилмасига соҳага оид ўзгаришларни доимий
кузатиб бориш ва юзага келиши мумкин бўлган муаммоли ҳолатларни олдиндан
прогноз қилиш ва ечимларини таклиф қилиш вазифаси юклатилади.
Шу ўринда ахборот
-
таҳлилий тузилманинг самарадорлигига таъсир қилувчи
омилларга ҳам тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланади. Чунки ўзи
самарали фаолият юритмайдиган ахборот
-
таҳлилий тузилмадан самарали бошқа
-
рув қарорлари учун таклиф кутиш мантиқсиздир.
Ахборот
-
таҳлилий тузилмаларининг асосий фаолияти маълумотларни
жамлаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш, ривожланиш тенденциялари бўйича
прогнозлар ва таклифлар ишлаб чиқиш эканлиги ҳисобга олинса, улар фаолиятига
таъсир қилувчи омиллар қуйидагилар:
–
тузилманинг етарли маълумотлар билан таъминланмаганлиги ёки ҳодиса
ёки жараёнга тўлиқ баҳо бериш имкониятининг йўқлиги;
–
тузилма фаолиятида маълумотларни тезкор жамлаш ва қайта ишлаш
технологияларнинг мавжуд эмаслиги;
–
кадрларнинг малакасизлиги ёки етишмаслиги;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
60
–
тайёрланган ҳужжатларнинг самарадорлигини баҳолаш механизми ва
базасининг етишмаслиги;
–
тузилмага нисбатан раҳбарий ишончсизликнинг мавжудлиги;
–
тузилма фаолиятига оид бўлмаган юкламаларнинг кўплиги ва бошқалар.
Шу ўринда қайд этиб ўтиш жоизки, ахборот
-
таҳлилий фаолияти йўлга
қўйилган
ташкилот ва идораларда лоббистик қарорларнинг қабул қилиниши ёки
манфаатлар тўқнашуви содир этилишининг олдини олиш имконияти юқори
ҳисобланади
.
Масалан, “А” ташкилот томонидан моддий техник базани модернизация
қилиш
режалаштирилган ва бунинг учун савдо ташкилотларидан бирини танлаб,
шартнома имзолаши лозим. Ташкилотда ахборот
-
таҳлилий тузилма фаолият
юритади. Шунингдек, ташкилотда харидлар ва моддий
-
техник таъминот учун
масъул ҳисобланган ходимнинг яқин қариндоши моддий техник база билан
таъминловчи савдо ташкилотига эга. Табиийки, ушбу ходим шартномани яқин
қариндоши томонидан қўлга киритилишидан манфаатдор. Ушбу ходим “А”
ташкилот раҳбарини айнан унинг яқин қариндоши раҳбарлик қилувчи савдо
ташкилоти билан шартнома имзолаши учун ўзининг лоббистик ҳаракатларига
жалб қилиши мумкин. Лекин ахборот
-
таҳлилий тузилма томонидан ушбу масала
бўйича бу каби савдо ташкилотларининг фаолиятлари, амалга оширган ишлари ва
хизмат нархлари ҳамда сифат кўрсаткичлари таҳлил қилинган ҳолда “А” ташкилот
раҳбарига таҳлилий маълумотнома тайёрлаб берилса, ушбу раҳбар томонидан
ташкилот учун фойдали ва сифатли шартнома имзолаш имконияти юқори бўлади.
Шунинг учун ҳам ахборот
-
таҳлилий ишининг аҳамияти нафақат давлат
ташкилотларида, балки хусусий секторда ҳам йилдан
-
йилга ортиб бормоқда.
Ахборот
-
таҳлилий тузилмалар фаолияти турли давлат идора ва ташкилот
-
ларида турлича йўлга қўйилади. Яъни айрим давлат, идора ва ташкилотларда у
мустақил тузилма сифатида жорий этилса, бошқаларида маслаҳат органи
сифатида ҳам фаолият юритади.
б) божхона органларида ахборот
-
таҳлилий фаолиятнинг аҳамияти
Божхона тизимининг барча элементларини самарадорлигини ошириш
орқали ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш ва божхона тартибот
-
ларини дебюрократизация қилиш мумкин. Божхона органлари фаолияти узлуксиз
давом этишини ҳисобга олган ҳолда ундаги жараёнларни доимий таҳлил қилиб
бориш зарурати мавжуд.
Бугунги кунда кўплаб давлат божхона хизматларида ахборот
-
таҳлил
тузилмалари фаолияти йўлга қўйилган.
Жумладан, Россия Федерал божхона хизматида ахборот
-
таҳлилий фаолиятга
алоҳида эътибор қаратилиб, турли бошқармалар таркибида жами 7 та ахборот
-
таҳлилий тузилмалари фаолияти йўлга қўйилган. Улар: Ташкилий
-
инспекторлик
хизмати таркибида Таҳлил бўлими; Федерал божхона даромадлари хизмати
таркибида Савдо тўсиқлари ва экспорт назорати тузилмаси, Божхона статистикаси
тузилмаси, Валюта назорати тузилмаси, Божхона қийматини назорат қилиш
тузилмаси; Божхона инспекцияси хизмати таркибида Ахборот
-
таҳлил тузилмаси;
Ҳуқуқий
хизмат таркибида Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат
тузилмалари ҳисобланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
61
Шу ўринда, миллий божхона тизимида ҳам ахборот
-
таҳлилий фаолиятга
қаратилган
эътибор йилдан
-
йилга ортиб бормоқда. Унинг
ривожланиш босқич
-
ларини шартли равишда тўртга бўлиш мумкин:
1-
босқич:
1997
–
2000-
йиллар –
ушбу босқичда божхона органлари
фаолиятида ахборот
-
таҳлилий фаолият, асосан, контрабандага қарши курашувчи
тузилмаларида ва ташкилий назорат бўлимларида жорий этилган.
Контрабандага қарши курашувчи тузилмаларнинг асосий вазифаси божхона
чегаралари орқали олиб ўтилаётган контрабанда ашёлари ва божхона қоида
бузилиши ҳолатлари бўйича маълумотларни жамлаш ва таҳлилий маълумотларни
тайёрлашдан иборат бўлган.
Ташкилий назорат тузилмалари эса божхона органлари томонидан амалга
оширилган ишлар
юзасидан қўмита раҳбариятига ойлик, чораклик ва йиллик
таҳлилий маълумотлар тайёрлаган.
2-
босқич:
2000-2018-
йиллар –
ушбу босқичда мазкур фаолият тури хизмат ва
ижро интизомига риоя қилиниши, шунингдек, ходимлар томонидан коррупция ва
бошқа жиноятчиликка йўл қўйилишининг олдини олиш билан шуғулланиш учун
ташкил этилган Махсус инспекция (кейинчалик Божхона органларининг ўз
хавфсизлиги бошқармаси) таркибида ҳам йўлга қўйилган. Ушбу тузилма
томонидан ахборот
-
таҳлилий фаолият коррупциоген постлар ва коррупцияга
мойил ходимлар тўғрисида маълумотларни тўплаш, уларнинг ноқонуний
фаолиятига чек қўйиш учун тезкор
-
қидирув тадбирларининг ташкил этилиши
учун қўлланилган.
3-
босқич:
2018
–
2021-
йил сентябрь ойига қадар –
ушбу босқичда ахборот
-
таҳлилий фаолиятга алоҳида урғу берилиб, у билан шуғулланувчи тузилмалар
сони яна биттага ортди. Яъни тизимда замонавий инновацион технологияларнинг
жалб этилиши бўйича ўрганиш ишларининг олиб борилиши ва раҳбариятнинг
таҳлилий маълумотлар билан таъминланиши учун Божхона маъмуриятчили
-
гининг илғор ва инновацион усулларини жорий этиш бошқармаси ташкил
этилган. Ушбу бошқарма ҳам билвосита ахборот
-
таҳлилий фаолиятни амалга
ошириб, қўмита раҳбариятига таҳлилий маълумотларни тақдим этиб келиш билан
шуғулланмоқда. Мазкур бошқармани қайсидир маънода қўмитанинг “ақл маркази”
деб номлаш мумкин.
4-
босқич:
2021-
йил сентябрь ойидан ҳозирга қадар –
мазкур босқичда
ахборот
-
таҳлилий соҳанинг қўмита фаолиятидаги аҳамияти ортганлиги учун туб
бурилиш ясаган давр сифатида баҳолаш мумкин.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021
-
йил 10
-
сентябр
-
даги “Божхона тартиб
-
таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати
органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги
ПФ–
6310-
сон Фармони асосида Божхона маъмуриятчилигининг илғор ва иннова
-
цион усулларини жорий этиш бошқармаси негизида Рақамли божхонани
ривожлантириш ва божхона тартиб
-
таомилларини соддалаштириш бошқармаси
ташкил этилди.
Шунингдек, Ташкилий
-
назорат ва таҳлил бошқармаси “Ташкилий
-
назорат,
хизмат фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш бошқармаси” деб қайта номланди.
Бундан ташқари, Фармон асосида Коррупцияга қарши курашиш ва ўз
хавфсизлик бошқармаси “Шахсий хавфсизлик бошқармаси”га ўзгартирилди, унинг
таркибида “Таҳлил ва профилактика бўлими” жорий этилди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
62
Мазкур босқичлардан
кўриниб турибдики, Давлат божхона қўмитаси
тизимида сўнгги йилларда ахборот
-
таҳлилий фаолиятнинг кенг жорий этилишига
аҳамият қаратиб келинмоқда.
Таъкидлаш жоизки, божхона соҳасида таҳлилий тадқиқотларни амалга
ошириш учун ахборот майдони ҳажми кенг. Унга
божхона тартиботларини қўллаш
масалалари, ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ҳамкорлик, ҳуқуқий ва
бошқарув фаолиятидаги муаммолар киради.
Юқорида қайд этилган тузилмалар ўзларига юклатилган вазифалардан
келиб чиқиб таҳлилий ишларни олиб боришганлиги сабабли божхона органлари
фаолияти, ундаги муаммолар ва уларнинг ривожланиш тенденциялари бўйича
комплекс таҳлил қилиш имконияти мавжуд эмас.
Бундан хулоса қилиш мумкинки, бошқарув раҳбариятини божхона
органлари ва унинг тузилмалари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича
тезкор қарорлар қабул қилиш билан таъминловчи муҳим масаланинг ечими
фақатгина раҳбарга бўйсунувчи таҳлилий тузилмани ташкил этиш билан ҳал
этилади. Шунингдек, ушбу тузилма барча таркибий тузилмалардан ҳар қандай
маълумотни олиш ваколатига эга бўлиши лозим.
Чунки фаолият давомида юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича
қабул
қилинаётган қарорларнинг ҳам келгусида ички ва ташқи омиллар
таъсирида самарасиз ечимга айланиш эҳтимоли мавжуд. Шунингдек, бундай
вазиятларда муаммони ечишгагина эътибор қаратилиб, уни юзага келтирган
омиллар, уларга таъсир этувчи муҳит тўлиқлигича ўрганилмай қолади.
Бундан ташқари, келгусида ҳудудлар кесимида божхона органлари фаолияти
тўғри баҳоланиши учун таҳлилий тузилмалар барча ҳудудий бошқармаларда
ташкил этилиши ва Марказий аппаратдаги бош тузилмага бўйсундирилиши,
шунингдек, ҳудудий божхона бошқармалари раҳбарларини тизимли равишда
таҳлилий маълумотлар билан таъминлаб туриши лозим бўлади.
Эътиборлиси шундаки, ягона таҳлилий тузилманинг жорий этилиши
қуйидаги
имкониятларни яратади:
–
барча тузилмаларда таҳлилий фаолиятга ягона ва илмий қараш таъмин
-
ланади;
–
божхона органлари фаолиятининг барча соҳалари бўйича таҳлилий ишлар
комплекс амалга оширилади ва аниқ таклифлар ишлаб чиқилади;
–
турли соҳаларга оид маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш
вақти ва ортиқча қийинчиликлари камаяди.
Шунингдек, мазкур тузилма фаолиятига қўйиладиган асосий талаблар этиб
қуйидагиларни, яъни мақсадга йўналтирилганлик, тизимлилик, долзарблик, ўз
вақтидалик, фаоллик, ташаббускорлик, ишончлилик, холислик, тўлиқлик, узлук
-
сизлик, ғоялар алтернативлиги, мослашувчанлик ва асосланганлик принцип
-
ларига қатъий риоя қилиниши талаб этилиши лозим.
Бугунги кунд, ахборот
-
таҳлилий фаолиятни жорий этишдаги долзарб
муаммоларни икки гуруҳга ажратиш мумкин.
1-
гуруҳга ташкилий
-
тузилмавий муаммолар киради.
Яъни соҳа ҳали янги бўлганлиги ва бу каби фаолият билвосита таркибий
тузилмалар томонидан алоҳида
-
алоҳида амалга ошириб келинаётганлиги,
шунингдек, раҳбарият топшириғи асосида тузилаётган ишчи гуруҳлар томонидан
таҳлилий маълумотлар тайёрлаб берилаётганлиги учун алоҳида тузилма тузишга
зарурат йўқдек кўринади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
63
Лекин божхона органлари олдига қўйилган вазифаларни, ўзгарувчан
халқаро бозор шартлари ва савдо муҳитини, минтақавий ва халқаро форс
-
мажор
холатлари юзага келиш ҳолатлари сони ортиб бораётганлиги каби асосли
сабабларни инобатга олган ҳолда доимий фаолият юритувчи таҳлилий тузилма
-
нинг мавжудлиги тизимда қарорларни қабул қилиш жараёнларида лоббизм,
манфаатлар тўқнашуви каби холатларга йўл қўйилишининг олдини олиш билан
бир қаторда, келгусида тизим олдида ва ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ
юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий хавфларга олдиндан тайёргарлик кўриб
борилишига шароит яратади.
2-
гуруҳга кадрлар билан боғлиқ муаммолар киради.
Республикамизда таҳлилий фаолият билан шуғулланувчи бир қатор давлат
ва нодавлат ташкилотлар мавжуд. Уларга Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар
маркази, Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби, Қонунчилик
муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Прогнозлаштириш ва
макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Стратегик ва минтақалараро тадқиқот
-
лар институти, Халқаро муносабатлар ахборот
-
таҳлил маркази, Ҳуқуқий сиёсат
тадқиқот институти, “Билимлар карвони” ННИМ,
“Юксалиш” умуммиллий
ҳаракати, Ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш маркази, “Маъно” тадқиқот ташаб
-
буслари маркази, Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ,
Иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш маркази, “Таҳлил” ижтимоий тадқиқотлар
маркази, “Тараққиёт стратегияси” маркази кабилар киради. Фаолият турига кўра
улар томонидан амалга ошириладиган соҳалар турлича.
Лекин таҳлилчиларни тайёрлаш билан республикада фақатгина Ўзбекистон
Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби шуғул
-
ланади. Бошқа олий ўқув юртлари қошида ҳам ахборот
-
таҳлил йўналишида ўқув
курслари ташкил этилган бўлиб, уларда Олий мактаб каби айнан таҳлилчилик
бўйича мутахассисларни тайёрлаш йўлга қўйилмаган.
Божхона органларида таҳлилий фаолият билан шуғулланувчи ходимларни
тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Стратегик
таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Хусусан, ҳозирга қадар 121 нафар божхона ходимлари Олий мактаб
магистратурасини тамомлаган бўлса, 40 нафардан ортиқ тезкор ходимлар малака
ошириш курсларига жалб қилинган.
Шунингдек, Божхона институти Қайта тайёрлаш ва малака ошириш
факультетида ташкил этилаётган малака ошириш курсларида Олий мактаб
мутахассислари жалб қилинган ҳолда “Ахборот
-
таҳлилий фаолият” ўқув курслари
ўқитилади.
Лекин айнан соҳанинг тор эканлигини ҳисобга олган ҳолда, божхона
соҳасига доир маълумотлар билан ишлаш ва унинг келгуси тенденциялари бўйича
прогнозлар ишлаб чиқиш қобилиятига эга кадрларни тайёрлашга эҳтиёж мавжуд.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021
-
йил
10-
сентябрдаги “Божхона тартиб
-
таомилларини соддалаштириш ва давлат
божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш
тўғрисида”ги ПФ–
6310-
сон Фармони билан божхона органларида “Рақамли
божхона” концепциясининг жорий этилишига алоҳида урғу берилди. Бу эса
келгусида божхона ходимлари фаолияти ахборот
-
коммуникация технологиялари
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
64
билан чамбарчас боғлиқ бўлишини, божхона процедураларига оид маълумотлар
электрон шаклланишини, уларнинг таҳлили ҳам электрон маълумотлар асосида
амалга оширилишини англатади.
Маълумки, соҳага оид маълумотларни тўлиқ ўзлаштирмаган ҳолда рақамли
технологиялардаги маълумотларни таҳлил қилиш имконияти мавжуд эмас.
Шу сабабли Божхона институтида Фармон билан амалга оширилаётган
ислоҳотлар доирасида Таҳлилий ўқув модулини жорий этиш орқали тинглов
-
чиларда электрон маълумотларни таҳлил қила олиш қобилиятининг шакллан
-
тирилиши келгусида тизимда ахборот
-
таҳлилий фаолиятга бўлган эҳтиёжни
тўлдириши мумкин.
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Божхона органлари фаолияти иқтисодий хавфсизликнинг асосий бўғини
эканлигини ҳисобга олган ҳолда унинг барча эҳтимолий вазиятларга мослашув
-
чанлигини таъминлаш долзарб масала ҳисобланади. Тизимда юзага келаётган
муаммолар, уларни келтириб чиқарувчи омилларнинг ўрганилмаган ҳолда ҳал
этилиши келгусида ушбу муаммонинг акс таъсирини келтириб чиқариши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, ахборот
-
таҳлилий фаолиятни жорий этиш орқали соҳага
оид тизимли муаммоларни комплекс таҳлил қилиш, келгусида уларнинг
ривожланиш тенденциялари бўйича прогнозларни ишлаб чиқиш ҳар қандай форс
-
мажор ҳолатларида ҳам иқтисодий соҳага таъсир этиши мумкин бўлган
таҳдидларнинг олдини олади.
Шунингдек, ахборот
-
таҳлилий тузилманинг мустақил тузилма сифатида
фаолият юритиши таҳлилий маълумотларнинг ишончлилигини таъминлайди ва
айрим манфаатдор шахслар манфаатларига хизмат қилиш имкониятини чеклайди.
Бундан ташқари, соҳага оид кадрлар етишмовчилиги муаммосининг
Божхона институти ички имкониятлари доирасида ҳал этилиши ортиқча маблағ
ва воситалар сарфини тежайди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Интернет маълумотлари:
https://customs.gov.ru.
2.
Интернет маълумотлари:
https://www.customs.uz/oz.
3.
М.
Мескон, М.
Альберт, Х.
Франклин Основы менеджмента: Пер. с англ. –
М.:
Дело, 2004. –
С.
720.
4.
Зиновьва
А.Л. Совершенствование организации аналитической деятельности
в системе таможенных органов России. Форум. Методический сборник –
№ 14. –
М.: РИО РТА, 2005. –
С.
180.
5.
Садлер
Д.
Повышение
качества
государственных
услуг:
опыт
Великобритании. // Международный журнал “Проблемы теории и практики
управления”, №3, 2000.
6.
Сичакова
Э. Информационная открытость государственных органов как
фактор влияния на экономический рост. // Международный журнал «Проблемы
теории и практики управления», №
3, 2000.
7.
Фольмут
Х.Й. Инструменты контроллинга от А до Я
.
М.: Финансы и
статистика, 2001.
