Авторы

  • Сарварбек Рахимов
    Сотрудник факультета переподготовки и повышения квалификации, Таможенный институт Государственного таможенного комитета Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss1-pp161-170

Ключевые слова:

культурные ценности ответственность ИГИЛ законодательство ЮНЕСКО Интерпол Европол Международный альянс Всемирная таможенная организация конвенция черный рынок легализация контрабанда

Аннотация

В статье описывается вред, наносимый контрабандой культурных ценностей мировому сообществу, международные меры борьбы с ней и анализ создаваемого законодательства, инициативы Всемирной таможенной организации в связи с этим и меры, которые должны быть реализованы при их внедрении в национальную таможенную систему.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Improvement of activities of customs authorities to
combat the smuggling of cultural property

Sarvarbek RAKHIMOV

1


Customs Institute of the State Customs Committee of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received December 2022

Received in revised form

15 December 2022
Accepted 20 January 2023

Available online

15 February 2023

The article describes the harm caused by the smuggling of

cultural resources to the world community, international

measures to combat it and analysis of legislation being created,

the initiatives of the World Customs Organization in this regard,

and measures to be implemented when implementing them in
the national customs system.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss1/S-pp161-170

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

cultural property,

smuggling,

responsibility,

ISIL,

legislation,

UNESCO,

Interpol,

Europol,

International Alliance,
World Customs
Organization,

convention,

black market,

legalization.

Божхона

органларининг

маданий

бойликлар

контрабандасига

қарши

курашиш

фаолиятини

такомиллаштириш

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

маданий бойлик,

контрабанда,
жавобгарлик,

ИШИД,

Мақолада маданий бойликлар контрабандасининг

жаҳон ҳамжамиятига келтираётган зиёни, унга қарши

курашишда амалга оширилаётган халқаро миқёсдаги

тадбирлар ва яратилаётган қонунчилик таҳлили, Жаҳон

1

Employee of the Faculty of Retraining and Advanced Training of Customs Institute of the State Customs Committee

of the Republic of Uzbekistan.

E-mail: sarvarbekabdumutallibjonovich@gmail.com


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2023) / ISSN 2181-1415

162

қонунчилик

,

ЮНЕСКО,

Интерпол,

Европол,

Халқаро альянс,

Жаҳон божхона
ташкилоти,

конвенция,

қора

бозор,

легаллаштириш.

божхона ташкилотининг бу борадаги ташаббуслари ва

уларни миллий божхона тизимига имплементация
қилишда амалга оширилиши лозим бўлган чора

-

тадбирлар

ёритилган.

Совершенствование

деятельности

таможенных

органов по борьбе с контрабандой культурных
ценностей

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

культурные ценности,

контрабанда,
ответственность,

ИГИЛ,

законодательство,
ЮНЕСКО,

Интерпол,

Европол,

Международный альянс,
Всемирная таможенная
организация,

конвенция,

черный рынок,
легализация

В статье описывается вред, наносимый контрабандой

культурных

ценностей

мировому

сообществу,

международные меры борьбы с ней и анализ создаваемого

законодательства, инициативы Всемирной таможенной

организации,

в связи с этим и меры, которые должны быть

реализованы при их внедрении в национальную
таможенную систему.

КИРИШ

Ўзбекистон Республикаси ўзининг бой қадимий тарихи ва маданияти билан

доимо жаҳон ҳамжамиятининг диққат марказида бўлиб келмоқда. Ўзбекистон
Республикасининг “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши
тўғрисида”ги Қонунига кўра, моддий дунёнинг миллий, тарихий, бадиий, илмий

-

маърифий, маънавий

-

ахлоқий ва бошқа маданий аҳамиятга молик кўчар ашёлари

маданий бойликлар ҳисобланади. Маълумки, қонун бор жойда, уни бузишга бўлган
ғайриижтимой

хатти

-

ҳаракат ҳам

мавжуд бўлади. Улар қаторига маданий

бойликларни беҳурмат қилиш, ноқонуний олиб чиқиш ва олиб кириш ҳамда йўқ
қилиш

киради.

Маданий мероснинг муҳофазасини таъминлаш мақсадида республикамизда

улар билан муомала қилишни тартибга солувчи 4 та қонун, 5 та Президент қарори
ва фармонлари, 10 та ҳукумат қарорлари қабул қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 19.06.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси
Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятини
ташкил этиш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги ПҚ–

5150-

сонли қарори билан Маданий мерос агентлиги ташкил

этилган бўлиб, Агентликка моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш
соҳасида бир қатор вазифалар ва ваколатлар юкланган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2023) / ISSN 2181-1415

163

Лекин ушбу амалга оширилаётган чора

-

тадбирларнинг етарлича самара

бермаётганлиги натижасида тарихий аҳамияти жуда юқори бўлган маданий
бойликларни турли йўллар билан республика ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши
ҳолатлари

ҳалигача кузатилмоқда.

Биргина Ислом цивилизацияси марказида 2021 йил 25 август куни

ўтказилган тадбир давомида сўнгги 5 йил давомида республика божхона
органлари томонидан 450 га яқин қўлёзма асар, ноёб танга ва бошқа осори

-

атиқалар ушлаб қолинганлиги маълум қилинган

[1].

Маданий бойликларни қасддан

йўқ қилиш билан боғлиқ дунё тарихи минг

йилликларни ўз ичига олади. Тарихга назар ташласак, милоддан аввалги 390
йилда Римнинг галлар томонидан яксон қилиниши, XVII асрдаги Англияда бўлиб
ўтган фуқаролик урушлари, Иккинчи жаҳон уруши вақтида маданий ёдгорликлар
ва черковларнинг йўқ қилиниши, 1974 йилда турклар томонидан Кипрнинг
шимолида амалга оширилган геноцид, 1979 йилдан бери ЮНЕСКО рўйхатида
бўлган Дубровник шаҳрини 1991 йилда ўққа тутилиши, Толибон ҳаракати
томонидан йўқ қилинган маданий мерослар, Ироқда кузатилган археологик
объектларнинг ноқонуний қазилиши ва морадёрлик, ИШИД томонидан Ироқ,
Сурия ва Ливияда

[2]

маданий бойликларга бўлган бузғунчилик

ҳолатлари

маданий бойликлар “қора бозори”ни тўлдириш учун амалга оширилган
жиноятларнинг бир қисми

холос.

БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси

маълумотларига кўра, маданий бойликлар ноқонуний айланмасидан бир йилда
қўлга

киритиладиган даромад гиёҳвандлик воситалари ва қурол

-

яроқ савдосидан

кейинги 3

-

ўринни эгаллаган ҳолда

3,4

–6,3 млрд АҚШ долларини ташкил этади

[3].

Биргина ИШИДнинг Яқин Шарқ мамлакатлари ҳудудида археологик қазилмалар
ва антиквариатларнинг ноқонуний савдосидан олинган даромади йилига

150

–200 млн АҚШ долларини ташкил этганлиги Россия Федерациясининг БМТга

берган ҳисоботларида кўрсатиб ўтилган

[4]

. Шунингдек, Еврокомиссиянинг Солиқ

ва божхона иттифоқи бош директори томонидан келтирилган ҳисоботларда

2017 йилда ИШИД томонидан назорат остига олинган ҳудудларда100 мингдан
ортиқ маданий ёдгорликлар ва 4500 ортиқ

археологик ёдгорликлар жойлашган

бўлиб, уларнинг 10 дан ортиғи ЮНЕСКО рўйхатига киритилган

[5].

Бу каби ҳолатлар шуни кўрсатадики, шу соҳага йўналтирилган халқаро ва

минтақавий ташкилотлар ва миллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
олдидаги долзарб вазифалардан бири можароли ҳудудларда маданий
меросларнинг йўқ қилиниши, маданий ёдгорликларни ноқонуний эгалланиши ва
айланмасига, шунингдек, уларни антиквар буюмларнинг трансчегаравий бозорига
қўшилишига

қарши курашиш бўлиши лозим.

Бунда асосий вазифа божхона органлари томонидан амалга оширилиши лозим

бўлади. Бунинг учун божхона органларининг маданий бойликлар контрабандасига
қарши

курашиш йўналишидаги фаолияти доимий такомиллаштириб борилиши

мақсадга мувофиқ бўлади.

АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДИ

Миллий маданий меросни ўрганиш борасида Ўзбекистон Республикасида

амалга оширилаётган ишларни миллий ва халқаро даражага ажратган ҳолда
ўрганиш мумкин.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2023) / ISSN 2181-1415

164

Хусусан, 2017 йил май ойида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб

ўтган “Ўзбекистоннинг маданий мероси –

халқлар ва

давлатлар ўртасидаги

мулоқотга йўл” I халқаро илмий

-

маданий конгрессида жаҳон маданий меросини

асраб

-

авайлаш контекстида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва

оммалаштириш соҳасида давлат ва жамоат ташкилотлари, тадқиқотчилар,
мутахассислар, фан намояндалари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа
манфаатдор жамоаларнинг халқаро ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида
Бутунжаҳон жамиятини яратиш ғояси илгари сурилди ва 2018 йилда II Халқаро
конгресс доирасида Бутунжаҳон жамияти ташкил этилди, унинг Низоми
тасдиқланди. Шунингдек, 2019 йил 22–23 август кунлари бўлиб ўтган

III Халқаро

конгрессда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш
бўйича Бутунжаҳон жамиятини Париж шаҳрида расмий рўйхатдан ўтказилишини
эълон қилиш маросими бўлиб ўтди.

Бу каби амалий тадқиқотлардан ташқари, кўплаб маҳаллий ва хорижий

тадқиқотчилар томонидан маданий бойликларни ўрганишга доир илмий
тадқиқотлар ҳам амалга оширилмоқда.

Хусусан, М.

Хайруллаев

[6]

, Э.

Ахмедова, Р.

Габидуллин

[7]

, Э.

Гулметов,

Т.

Қобулжонова, Ш.

Эрназаров

[8]

, О.

Қориев

[9]

, Т.

Қозоқов, Б.

Рўзинов, А.

Воҳидов

[10]

каби маҳаллий тадқиқотчилар томонидан маданий мерослар ва уларинг маънавий
аҳамияти тўғрисида тадқиқотлар ўтказилиб, уларда миллий маданий
меросларнинг турли кучлар томонидан ноқонуний қўлга киритилгани ва
мамлакат ҳудудидан олиб чиқиб кетилгани бўйича фикр юритилган бўлса

-

да,

маданий бойликлар контрабандаси ва унга қарши курашиш бўйича ҳеч қандай
маълумотлар келтирилмаган.

Маданий бойликлар контрабандаси рус тадқиқотчиларидан С.В.

Иванцов

[11],

Л.Р.

Клебанов

[12]

, К.А.

Диканов

[13]

, Г.А.

Русанов

[14]

лар ушбу жараённи уюшган

жиноятчиликнинг бир тури сифатида, К.В.Караванская эса унга қарши курашишда
криминологиянинг аҳамияти бўйича ўрганишлар олиб боришган.

Эътиборлиси шундаки, А.И.

Ходанов

[15]

, Е.М.

Косицына

[16]

лар ўз

тадқиқотларида маданий бойликлар контрабандаси ва унга қарши курашишда
божхона органларининг аҳамиятини алоҳида ажратиб кўрсатган.

МУҲОКАМА

Маданий меросларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш бу

борадаги халқаро ҳамкорликка аҳамият қаратишни тақозо этади. Жиноят
полицияси бўйича халқаро ташкилот (Интерпол), Европол ва Жаҳон божхона
ташкилоти (ЖБТ) шулар жумласидандир.

Бугунги кунда, соҳага оид долзарб масалалардан бири маданий мерослар

ноқонуний айланмасига қарши курашиш тизимининг муҳим тизимости
элементларидан бири ҳисобланган фавқулодда ва превентив операцияларни
халқаро молиялаштириш механизмидир. Бундай молиявий механизмларга
ЮНЕСКОнинг Ёдгорликлар бўйича фавқулодда фонди (2,45 млн АҚШ доллари)
1954 йилги Гаага конвенцияси асосида тузилган Қуролли можаролар вақтида
маданий бойликларни

ҳимоя қилиш фонди (350 минг АҚШ долллари) ва 2016 йил

декабрь ойида ташкил этилган можароли ҳудудларда маданий меросларни ҳимоя
қилиш

бўйича Халқаро альянс (75 млн АҚШ доллари) киради.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2023) / ISSN 2181-1415

165

Жаҳонда маданий бойликлар ноқонуний айланмасига қарши курашиш

ва уларни асраш билан шуғулланувчи ташкилотлар қуйидагилар:

1.

БМТ доирасида:

Хавфсизлик кенгаши;

Бош ассамблея;

ЮНЕСКО;

Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш;

Гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси;

Жиноятчилик профилактикаси ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича

Комиссия;

2.

Маданий бойликларни ноқонуний айланмадан ҳимоя қилиш бўйича

Халқаро ҳукуматлараро экспертлар кенгаши;

3.

Интерполнинг ўғирланган маданий бойликлар бўйича экспертлар гуруҳи;

4.

ФАТФ –

Пулни ювишга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни

ишлаб чиқиш Гуруҳи

5.

Жаҳон божхона ташкилоти;

6.

Ҳусусийлик

ҳуқуқини бирхиллаштириш бўйича халқаро институт;

7.

Европа кенгаши;

8.

Европа Иттифоқи;

9.

Халқаро музейлар кенгаши;

10.

Санъат соҳасидаги тадқиқотлар халқаро фонди ва бошқалар.

Ушбу ташкилотлар ва халқаро ҳамжамият томонидан соҳани тартибга

солишга доир бир қатор халқаро даражадаги ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб,
улар қуйидагилар:

1954 йилда қабул қилинган Қуролли можаролар ҳолатида маданий

бойликларни ҳимоя қилиш бўйича Гаага конвенцияси ва унинг 1954 йил

14 майдаги ҳамда 1999 йил 26 мартдаги протоколлари;

1970 йилда қабул қилинган Маданий бойликлар бўйича эгалик ҳуқуқни

ноқонуний бериш, олиб кириш ва олиб чиқишни тақиқлаш ва олдини олиш бўйича
чора

-

тадбирлар тўғрисидаги ЮНЕСКО Конвенцияси. Ушбу конвенцияга 137 та

мамлакат аъзо ҳисобланади;

1972 йилда қабул қилинган Табиий ва маданий меросларни ҳимоя қилиш

бўйича ЮНЕСКО Конвенцияси;

1995 йилда қабул қилинган Ўғирланган ва ноқонуний олиб чиқиб кетилган

маданий бойликлар бўйича Хусусийлик ҳуқуқини бирхиллаштириш бўйича
халқаро институт Конвенцияси ва бошқалар.

Юқорида келтирилган халқаро ташкилотлардан Интерполнинг соҳага

қўшаётган

ҳиссасини алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринли.

Хусусан, 1972 йилнинг июнь ойидан бошлаб, Интерпол томонидан дунёнинг

йўқолган маданий бойликлари тўғрисидаги

“The most wanted works of art” постери

нашр қилиб келинади.

Шунингдек, 1995 йилдан буён Интерпол томонидан ўғирланган маданий

асарларнинг “The Interpol database of stolen works of art” деб номланган
маълумотлар базаси юритилади. Мазкур маълумотлар базасига киритилган
объектларнинг сони ҳозирда 52 мингдан ортиқни ташкил этмоқда.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2023) / ISSN 2181-1415

166

Лекин маданий бойликлар контрабандасига қарши курашишда божхона

органлари муҳим рол ўйнайди. Шунинг учун божхона органларининг ушбу

соҳадаги вазифалари, мажбуриятлари ва имкониятларини тўлиқ тадбиқ эташ ва

амалиётга татбиқ этиш, бу борада халқаро ҳамкорликни такомиллаштириш талаб

этилади.

НАТИЖАЛАР

а)

Божхона органларининг маданий бойликлар контрабандасига қарши

курашишдаги ўрни ва роли

Маданий бойликларни ноқонуний эгаллаш ва ўғирлаш билан боғлиқ

жиноятлар трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг қадимий кўринишларидан

бири ҳисобланади. Бугунги кунга келиб, ушбу жиноят глобал ҳодисалардан бирига

айланди ва Жаҳон божхона ташкилотига аъзо давлатларнинг бирламчи

муаммолари қаторидан жой олмоқда. Бу эса ўз навбатида халқаро чегара ўтиш

пунктларини ноқонуний қўлга киритилаётган артефактларни айланмаси учун

ҳалигача

қулай ҳаракатланиш тарзи сақланиб қолганлигини, шунинг учун ҳам

ушбу муаммони ҳал этилишида божхона органлари асосий восита сифатида

намоён бўлишини тақозо этмоқда.

Маданий бойликлар контрабандаси давлатларнинг миллий

-

тарихий

хазинасининг камайишига ва аҳолининг ўз қадимий тарихи билан боғлиқ

маълумотлар билан бевосита танишиш имкониятининг пасайишига олиб келади.

Статистика маълумотларига кўра, ҳар йили музейлар, черковлар, ҳуқуқий

коллекциялар ва давлат ташкилотлари назоратида турган минглаб артефактлар

йўқолади. Ушбу артефактлар маданий бойликлар “қора бозори”ни янги турдаги

товарлар билан таъминлаш мақсадида ўғриланади. Қадимий қуроллардан тортиб

расмларгача, тангалардан тортиб соатларгача, диний ашёлардан тортиб

археологик топилмаларгача бўлган дунёнинг маданий ва археологик мероси

ҳисобланган ўн минглаб экспонантлар ўғирлик ва ноқонуний қўлга киритиш йўли

билан “қора бозор” муомаласига киритилади. Маданий меросларни сақлаш

инсоний бурч бўлиш билан бир қаторда тинчликни сақлаш ва таъминлашнинг ҳам

муҳим воситаси ҳисобланади.

Сўнгги

йилларда маданий бойликлар контрабандаси билан солиқлардан

қочиш ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ўртасида

боғлиқлик мавжудлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли, террористик гуруҳлар

фаолиятини молиялаштиришни маданий бойликларнинг олди

-

сотдиси орқали

диверсификация қилинганлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг диққат

марказида бўлиб турибди. Хусусан, мунозарали ҳудудлар айнан ушбу жиноятни

содир этувчи жиноий гуруҳларни ўзига тортмоқда.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2023) / ISSN 2181-1415

167

Таъкидлаш жоизки, ноқонуний йўл билан қўлга

киритилган, ўғирланган ёки

талон

-

тарож қилинган маданий бойликларнинг контрабандаси асосида

шаклланган “қора бозор” капитал киритиш учун ишончсиз бўлишига қарамасдан,

мутахассислар уни уюшган жиноий гуруҳлар ва жиноий фаолиятга алоқадор

тадбиркорлар ҳамда

бизнесменларнинг эътиборини тортади деб ҳисоблашади.

Дунё давлатлари маданий меросларини ҳимоя қилишни ўз олдига қўйган

мақсадларидан бири ҳисоблайдиган Жаҳон божхона ташкилоти Халқаро музейлар

кенгаши (ICOM), ЮНЕСКО ва Интерпол каби халқаро ташкилотлар ҳамда миллий

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан маълумот алмашиш ва ушбу

ноқонуний фаолиятга чек қўйиш мақсадида ҳамкорлик олиб бормоқда. Шу

мақсадда ЖБТ барча аъзо давлат божхона хизматлари билан Разведка билан алоқа

бўйича минтақавий Бюро (RILO тармоғи) орқали кунлик ҳамкорликка алоҳида

эътибор қаратмоқда.

Мазкур дастур доирасида ишлаб чиқилган ва асосий восита ҳисобланган

ҳимояланган

алоқа тармоғи ЖБТнинг CENcomm платформасига жойланган

“ARCHEO” ҳисобланади. Бу тармоқ ўрганилаётган объект бўйича тезкор маълумот

алмашиш орқали маданий бойликларни ноқонуний айланмаси ва ўғирланишини

бартараф этишга хизмат қилади. Тармоқ божхона ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза

қилувчи

органлар мутахассислари ва экспертлари учун очиқ ҳисобланади. Мазкур

тармоқ БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2347/2017 сонли Резолюцияси ва

Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши БМТ Конвенциясининг Маданий

меросларга қарши трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш

тўғрисидаги 10/7 Резолюцияси билан фойдаланишга тавсия этилган.

ЖБТнинг манфаатдор томонлар билан ўзаро ҳамкорлиги ЖБТ Кенгашининг

Маданий бойликларнинг ноқонуний айланувига қарши курашишда божхона

органларининг роли тўғрисида 2016 йил июль ойида қабул қилинган

Резолюцияси асосида йўлга қўйилган. Мазкур резолюцияда халқаро божхона

жамиятига маданий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш

кўмаклашишни назарда тутувчи комплекс чора

-

тадбирлар назарда тутилган.

Шунингдек ЖБТ томонидан БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича

бошқармаси (ЮНЕСКО) билан ҳамкорликда Олиб чиқиш бўйича намунавий

сертификат ишлаб чиқилган бўлиб, ташкилот аъзо давлатлар томонидан маданий

бойликларни қонуний айланмасида ушбу сертификатдан фойдаланилишини

қўллаб

-

қувватлайди.

ЖБТ томонидан резолюцияни ишлаб чиқилишида кўтарилган асосий

муаммолардан бири

мазкур соҳага оид махсус тайёрлов тизимининг мавжуд

эмаслиги ҳисобланган. Шу сабабли 2017 йилда ЖБТ мутахассислари томонидан

Маданий меросларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш бўйича ўқув

қўлланма

(PITCH) ишлаб чиқилган. Ҳозирда ташкилот томонидан минтақавий ва

халқаро даражада PITCH дастури асосида ходимларни тайёрлаш ва қайта

тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Шунингдек, ЖБТ Интерпол, Европол ва миллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи

органлар билан ҳамкорликда маданий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши

курашишга бағишланган глобал ва минтақавий даражадаги оператив тадбирларнинг

ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш билан шуғулланиб келмоқда. ЖБТга аъзо

мамлакатларнинг барчаси ҳар икки йилда ташкиллаштириладиган Европа минтақаси

доирасидаги “Пандора” ва Интерпол билан ҳамкорликдаги глобал даражадаги “Афина”

операцияларида фаол иштирок этишмоқда.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2023) / ISSN 2181-1415

168

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, 2021 йил 1 июндан 30 сентябрга қадар

оралиқда Испания томонидан бошқарилган “Пандора” операцияси аэропортлар,

ўтказиш пунктлари, аукцион уйлари, музейларда олиб борилиб, натижада

9400 дан ортиқ ноқонуний эгалланган маданий бойликлар аниқланиб, 52 нафар

жиноятчи қўлга олинган.

Аъзо мамлакатлар томонидан берилган конфеденциал маълумотларни

умумлаштириш ва таҳлил қилиш орқали ташкилот Ноқонуний савдо бўйича

ҳисоботининг

Маданий мерослар қисмида ушбу жиноятларни содир этиш

усуллари ва шаклларида учраётган ривожланиш тенденциялари ҳақида маълумот

бериб келмоқда.

б)

божхона органлари томонидан “ARCHEO” тармоғидан фойдаланишнинг

афзалликлари

Маданий бойликларнинг ноқонуний айланмаси халқаро жамият ва

давлатларнинг норозилигини юзага келтирмоқда. Божхона органлари товарлар ва

транспорт воситалари, фуқаролар ҳаракатланиши устидан назоратни амалга

оширувчи орган ҳисобланганлиги сабабли, ушбу вазифа маданий бойликларни

ноқонуний айланмасига қарши курашишда биринчи қаторда ҳаракатланиш

имкониятини беради. Лекин айнан ушбу жараён божхона ходимларида

текширувлар давомида аниқланган маданий бойликларни олиб қўйиш ёки

мусодара қилишда вақтларни чекланганлиги каби бир қатор муаммоларни ҳам

юзага келтирмоқда. Маълумки, айрим турдаги транспорт воситаларини текшириш

давомида аниқланган шубҳали товарлар тўғрисида қарор қабул қилиш жараёни

белгиланган вақт регламентининг бузилишига олиб келади.

Шу сабабли ҳам божхона қонунчилиги ҳам маданий бойликлар бўйича

мутахассислар билан тезкор алоқа ўрнатишнинг имкониятининг яратилиши

долзарб масала ҳисобланади. Бу соҳадаги билимларнинг мавжудлиги шубҳали

маданий бойликлар аниқланган вақтда тезкор қарор қабул қилишда ҳамда

маданий бойликлар контрабандасининг халқаро занжирини аниқлашда қўл

келиши табиий.

“ARCHEO” –

маданий бойликлар ноқонуний айланмасига чек қўйш мақсадида

божхона хизматлари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, халқаро

ташкилотлар ва илмий давралар экспертлари ва нодавлат ташкилотлари билан

реал вақт режимида алоқа ўрнатишга имконият яратувчи тармоқ ҳисобланади.

Тармоқ ўз ичига 53 давлатдан 145 мутахассисларни жамлаган.

CENcomm таркибига кирувчи “ARCHEO” интернет орқали ишлайди ва

фақатгина ЖБТ ва шу йўналишдаги ҳамкорлар иборат бошқарувчи гуруҳ

томонидан тасдиқланган ёпиқ гуруҳ учунгина фойдаланишга руҳсат этилади.

Текширув асосида руҳсат бериш тизимининг яратилишидан мақсад ҳуқуқни

муҳофаза қилувчи орган

вакилларига ҳақиқатда фойд келтирувчи мутахассисларни

жамлаш ҳисобланади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2023) / ISSN 2181-1415

169

Тармоқ орқали узатиладиган барча маълумотлар шифрланади ва ҳимоя

остига олинади. Тармоқ билан ишлаш содда тилда ташкиллаштирилган. Тармоқни
Ғарбий

Европада Разведка билан алоқалар минтақавий Бюроси (RILO WE) билан

ҳамкорликда бошқарилади.

Тармоқнинг асосий мақсадлари қуйидагиларни ташкил этади:

илғор тажрибаларни алмашишни таъминлаш;

божхона

органлари

учун

аҳамиятли

бўлган

маълумотлар,

идентификациялаш учун қўлланмалар ва ўқув материалларини жойлаб бориш;

қўлга

олинган ва ноқонуний айланувда бўлган маданий бойликлар

тўғрисида маълумот алмашиш;

аниқ йўналишлар бўйича муҳокама форумларини ташкиллаштириш;

компетентли миллий органлар, божхона маъмуриятлари, халқаро

ташкилотларнинг тан олинган мутахассислари ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро
кўмакни таъминлаш.

ХУЛОСА

Маданий бойликлар контрабандасининг олдини олиш ва чек қўйиш

мақсадида миллий даражадаги ҳамкорлик йўналишида божхона, суд ва ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан қуйидаги йўналишлардаги ўзаро
ҳамкорликни йўлга қўйиш лозим:

санъат асарларини ўғирлаш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳлар

томонидан уларни ноқонуний олиб чиқишда қўлланилган усул ва йўналишлар
бўйича конфеденциал маълумотларни алмашиш;

соҳага оид қонунчиликда миллий маълумотлар базасини шакллантиришни

қўллаб

-

қувватлаш;

соҳага оид мутахассислар тавсиялари жойланган ахборот порталлари,

ЮНЕСКО, Интерпол, БМТ Гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши кураш
бошқармаси ва Халқаро музейлар кенгаши маълумотлар базаларидан фойдаланиш
самарадорлигини ошириш.

Шунингдек, ушбу вазифани амалга оширишда қуйида чора

-

тадбирларни

амалга ошириш лозим бўлади:

маданий бойликларнинг ноқонуний айланмаси фаолияти билан

шуғулланганларни қонуний жавобгарликка тортиш;

мусодара қилинган маданий бойликларни ҳақиқий эгаси ҳисобланган

давлатларга қайтариш;

марказий ва маҳаллий бошқарув органларида соҳа билан бевосита

шуғулланувчи тузилмаларни жорий этиш орқали институционал асос яратиш;

божхона ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган мутахассисларини

тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

маданий бойликларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчиларнинг

миллий даражадаги маълумотлар базасини шакллантириш;

қуролли

можаролар вақтида маданий меросларнинг трансчегаравий

ҳаракатига қарши курашиш бўйича халқаро ташаббусни қўллаб

-

қувватлаш ва уни

миллий қонунчиликка имплиментация қилиш.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2023) / ISSN 2181-1415

170

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

https://daryo.uz/k/2021/08/26/ozbekistondan-noqonuniy-ravishda-olib-

chiqib-ketilgan-madaniy-boyliklar-islom-sivilizatsiyasi-markaziga-
topshirildi/?ysclid=ldhqc17kc4679438093

2.

Cultural Property, War

С

rimes and Islamic State: Destruction, plunder and

trafficking of cultural property and heritage by Islamic State in Syria and Iraq

a war

crimes perspective. September 2016 by the Dutch National Police //
http://iadaa.org/wp-content/uploads/2016/05/Cultural-Property-War-crimes-and-
Islamic-State-2016.pdf

3.

В ЮНЕСКО обсудили вопросы борьбы с контрабандой культурных

ценностей. 30 марта 2016 г. // https://n

ews.un.org/ru/story/2016/03/1282751

4.

http://ec.europa.eu/smart-regulation/roadmaps/docs/2017_taxud_004_

cultural_goods_synthesis_en.pdf

5.

DG TAXUD Fighting illicit trafficking in cultural goods: analysis of customs issues

in the EU. Final report. June 2017.

P. 27.

6.

Хайруллаев

М. Маданий мерос ва фалсафий фикр тарихи. Т., 1985 й.

7.

Ахмедова

Э, Габидуллин

Р. Культурология. –

Т., 2001.

8.

Э.

Гулметов,

Т.

Қобулжонова,

Ш.

Эрназаров.

Маданиятшунослик.

Маърузалар матни. Т.

, 2000.

9.

О.Қориев. Фарғона фиқҳ мактаби ва Бурҳонуддин ал‐Марғиноний. –

Тошкент: Фан, 2009.

10.

Т.

Қозоқов, Б.

Рўзинов, А.

Воҳидов. Буюкларга бешик бўлган Ахсикент

ёҳуд фарғона алломалари. “Наврўз” нашриёти, Тошкент 2020 йил

.

11.

Иванцов

С.В. Организованная преступность в системе криминально

-

экономических отношений // Российский криминологический взгляд. 2012. –

№ 1. –

С. 375–

380.

12.

Клебанов

Л.Р. Преступления против культурных ценностей: понятие,

признаки, система // Пробелы в российском законодательстве. 2011. –

№ 3. –

С. 19.

13.

Диканов

К.А. Борьба с преступными посягательствами на культурные

ценности: уголовно

-

правовые и криминологические аспекты: автореф. дис. … канд.

юрид. наук. М., 2008. –

С. 16.

14.

Русанов

Г.А. Состояние и динамика контрабанды культурных ценностей на

современном этапе // Культура: управление, экономика, право. 2010. –

№ 1. –

С. 20–

21.

15.

Ходанов

А.И. Актуальные проблемы нормативного регулирования

оперативно

-

розыскной деятельности таможенных органов в борьбе с

контрабандой культурных ценностей // Сборник статей по проблемам
правоохранительной деятельности «Поиск». –

2013. Вып №6. –

С

. 309

311.

16.

Косицына

Е.М. Нормативно

-

правовые основы деятельности таможенных

органов государств

-

членов таможенного союза в борьбе с контрабандой

культурных ценностей // Современная наука: актуальные проблемы теории и
практики. Серия: Экономика и право. 2014. –

№ 11. –

С. 81–

86.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг 30.08.2001 йилдаги “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги

№269-II-сон Қонуни.

Ўзбекистон Республикасининг 29.08.1998 йилдаги “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги №678-I-сон Қонуни.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.06.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5150 сон қарори.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.1999 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида”ги №131-сон қарори.

Хайруллаев М. Маданий мерос ва фалсафий фикр тарихи. Т. 1985 й.

Ахмедова Э, Габидуллин Р. Культурология. –Т, 2001.

Э.Гулметов, Т.Қобулжонова, Ш.Эрназаров. Маданиятшунослик. Маърузалар матни. Т. 2000.

О.Қориев. Фарғона фиқҳ мактаби ва Бурҳонуддин ал‐Марғиноний.‐ Тошкент: Фан, 2009.

Т.Қозоқов, Б.Рўзинов, А.Воҳидов. Буюкларга бешик бўлган Ахсикент ёҳуд фарғона алломалари. “Наврўз” нашриёти, Тошкент 2020 йил.

Иванцов С.В. Организованная преступность в системе криминально-экономических отношений // Российский криминологический взгляд. 2012. № 1. С. 375-380.

Клебанов Л.Р. Преступления против культурных ценностей: понятие, признаки, система // Пробелы в российском законодательстве. 2011. № 3. С. 19.

Диканов К.А. Борьба с преступными посягательствами на культурные ценности: уголовно-правовые и криминологические аспекты: автореф. дис. …канд. юрид. наук. М., 2008. С. 16.

Русанов Г.А. Состояние и динамика контрабанды культурных ценностей на современном этапе // Культура: управление, экономика, право. 2010. № 1. С. 20-21.

Ходанов А.И. Актуальные проблемы нормативного регулирования оперативно-розыскной деятельности таможенных органов в борьбе с контрабандой культурных ценностей // Сборник статей по проблемам правоохранительной деятельности «Поиск». -2013. Вып №6. -С 309-311.

Косицына Е.М. Нормативно-правовые основы деятельности таможенных органов государств-членов таможенного союза в борьбе с контрабандой культурных ценностей // Современная наука: актуальные проблемы теории и практики. Серия: Экономика и право. 2014. № 11. С. 81-86.

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)