Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The role of customs authorities in combating the spread of
terrorism and extremism among young people
Sarvarbek RAKHIMOV
Customs Institute of the State Customs Committee
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2023
Received in revised form
15 November 2023
Accepted 25 November 2023
Available online
15 January 2024
Customs authorities, as a law enforcement agency, are
responsible for identifying and eliminating internal and
external threats to the economic security of the country. In
addition, they take part in the fight against vices such as
terrorism and extremism, which pose a threat to the future and
security of the country. It is important to note that everyone has
a responsibility to take measures to prevent the spread of these
phenomena among young people, and customs authorities have
an important role to play in this context. The article examines
measures taken to combat terrorism and extremism among
young people and also identifies new trends. An analysis is
given of the true meaning and essence of jihad, which may be
“attractive” to young people. The activities of customs
authorities in this area are also described.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss10/S-pp2
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
terrorism,
extremism,
national strategy,
state policy towards youth,
jihad,
Agency for Youth Affairs,
Youth Union of Uzbekistan,
terrorist organization,
recruitment,
fatwa.
Ёшлар
ўртасида
терроризм
ва
экстремизм
ғояларининг
тарқалишига
қарши
курашишда
божхона органларининг роли
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар
:
терроризм,
экстремизм,
миллий стратегия,
ёшларга оид давлат
сиёсати,
жиҳод,
Ёшлар ишлари агентлиги,
Ўзбекистон ёшлар
иттифоқи,
террорчилик ташкилоти,
Божхона органлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган
сифатида давлатнинг иқтисодий хавфсизлигини ҳимоя
қилишда юзага келаётган ички ва ташқи таҳдидларни
олдиндан аниқлаш, бартараф этиш вазифасини бажариш
билан бир қаторда мамлакат келажаги ва хавфсизлигига
рахна солувчи терроризм ва экстремизм каби иллатларга
ҳам қарши курашмоқда. Мазкур иллатларнинг ёшлар
ўртасида кенг ёйилишини олдини олишга барча бирдек
масъул бўлганлиги сабабли, божхона органлари ҳам бу
1
Senior Lecturer, Faculty of Retraining and Advanced Training, Customs Institute of the State Customs Committee.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2023) / ISSN 2181-1415
234
ёллов,
фатво
.
борада самарали фаолият юритиши лозим бўлади.
Мақолада ёшлар ўртасида терроризм ва экстремизмни
тарқалишига
қарши
курашиш
бўйича
амалга
оширилаётган
чора
-
тадбирлар,
аниқланаётган
янги
тенденциялар, ёшларга “жозибадор” қилиб кўрсатилаётган
жиҳоднинг
асл
мазмуни
ва
моҳияти,
божхона
органларининг соҳага оид фаолияти ёритилган
.
Роль
таможенных
органов
в
борьбе
с
распространением терроризма и экстремизма среди
молодежи
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
терроризм,
экстремизм,
национальная стратегия,
государственная политика
в отношении молодежи,
джихад,
Агентство по делам
молодежи,
Союз молодежи
Узбекистана,
террористическая
организация,
вербовка,
фетва
.
Таможенные органы, в качестве правоохранительного
органа, несут ответственность за выявление и устранение
внутренних и внешних угроз экономической безопасности
страны. Кроме того, они принимают участие в борьбе с
пороками, такими как терроризм и экстремизм, которые
представляют угрозу будущему и безопасности страны.
Важно отметить, что все обязаны принимать меры по
предотвращению распространения этих явлений среди
молодежи, и таможенные органы играют важную роль в
этом контексте. В статье рассматриваются меры,
предпринимаемые для борьбы с терроризмом и
экстремизмом среди молодежи, а также выявляются новые
тенденции. Дается анализ истинного смысла и сути
джихада, который может оказаться "привлекательным"
для
молодежи.
Описывается
также
деятельность
таможенных органов в этой области.
Кириш
Мавзунинг долзарблиги.
Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг аксарият
қисмини ёшлар ташкил этади. Шунинг учун ҳам ёшлар масаласи давлат
сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Ёшлар масалалари
бўйича 30 дан ортиқ халқаро ҳужжатларнинг ратификация қилинганлиги
мамлакатда соҳага қаратилаётган катта эътибор натижасини билдиради.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшлар ўртасида турли хил ёт ғояларга
кўр
-
кўрона ишониш натижасида турли минтақаларда фаолият юритаётган
террористик ташкилотларга қўшилиб қолиш ҳолатлари сони ортиб бораётганлиги
бу соҳада амалга оширилаётган чора
-
тадбирларнинг етарлича натижа
бермаётганлигини кўрсатмоқда.
Расмий маълумотларда аниқланаётган жиноий
ҳолатларнинг ҳар учтадан бирини ёшлар содир этаётганлиги
[1]
уларда
ҳуқуқбузарликларни содир этишга мойиллик ҳисси ортиб бораётганидан далолат
бермоқда
.
Ушбу мақолада, ёшлар ўртасидаги мавжуд вазият таҳлил қилинган ҳолда
,
уларда терроризм ва экстремизм каби иллатларга қизиқишни келтириб
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2023) / ISSN 2181-1415
235
чиқарувчи ҳолатлар таҳлил қилинган ҳамда ушбу ҳолатларга қарши курашишда
божхона органларининг роли очиб берилган.
Тадқиқот методологияси
Мазкур мақолада мавзуга доир маҳаллий ва хорижий олимларнинг
номзодлик диссертациялари, мақолаларини таҳлил қилиш ҳамда ёндашув ва
қарашларини
тадқиқ этиш, уларга нисбатан муаллифлик муносабатини
билдириш, шунингдек омилли, қиёсий ва статистик таҳлилдан фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси
маълумотларига кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси терроризм,
экстремизм, уларни молиялаштиришга қарши курашиш йўналишида 14 дан ортиқ
халқаро ҳужжатни ратификация қилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 01.07.2021 йилдаги ПФ
-6255-
сон фармони билан “2021
-2026
йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича
Ўзбекистон
Республикаси
Миллий
стратегияси”
тасдиқланди.
Миллий
стратегиянинг
қабул қилиниши долзарблиги сифатида экстремистик ва халқаро
террорчилик ташкилотлари диний ақидалар ниқоби остида ёшларни
зўравонликка, миллий ўзлигини, маданий
-
маърифий ва оилавий қадриятларини
йўқотишга ундаш йўли билан жамиятда зўравонлик ва радикал қарашларни
тарқатишни давом эттираётганликлари кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан ёшлар
ўртасида жиноятчиликни олдини олишни умумбашарий ғояга айлантириш
мақсадида БМТ
Бош Ассамблеясининг 72
-
сессиясида сўзлаган нутқида Ёшлар
ҳуқуқлари бўйича БМТнинг Халқаро Конвенциясини ишлаб чиқиш ҳамда Бош
Ассамблеянинг “Маърифат ва диний бағрикенглик” махсус резолюциясини қабул
қилиш
ташаббусини илгари сурилди
[2]
. Ушбу маъруза экстремизм ва
терроризмнинг юзага келиш сабабларини, шунингдек, уларнинг олдини олиш
йўлларини тушунишда муҳим аҳамиятга эга
.
ХХРнинг Циндао шаҳрида 2018 йилнинг
10 июнида бўлиб ўтган ШҲТ
мамлакатлари Давлат раҳбарлари кенгашининг 18
-
сессияси якуни бўйича
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан илгари сурилган
ШҲТ давлат раҳбарларининг ёшларга қўшма мурожаати ва уни амалга ошириш
бўйича Ҳаракатлар дастурида
ёшлар ўртасида экстремизм ва терроризм
мафкурасига қарши барқарор иммунитетни шакллантириш мақсад қилиб олинди.
Бундан ташқари, ёшларга оид давлат сиёсатининг юритиш асосий вазифаси
ҳисобланган
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон
ёшлар иттифоқининг асосий вазифаларидан бири этиб
ёшлар ўртасида
жиноятчилик ва терроризмга қарши курашиш этиб белгиланди.
Олинган маълумотлар таҳлилига кўра, замонавий ахборот
-
коммуникация
технологиялари орқали давом эттирилаётган террористик ва экстремистик
ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган ёллов ишлари натижасида ушбу ёт
ғоялар
таъсирига тушиб қолган ҳолда улар қаторига қўшилиш мақсадида хорижий
давлатларга чиқиб кетиш ёҳуд чиқиб кетишга уриниш ҳолатлари сони ортиб
бормоқда.
Хусусан, 2020 йил 19 февраль куни Тошкент шаҳри ҳудудида “Тавҳид ва
жиҳод катибаси”
(ТЖК) халқаро террористик ташкилотига алоқадор бўлган 21
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2023) / ISSN 2181-1415
236
киши, декабрь ойида Ўзбекистон фуқароларини Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод
катибаси”
халқаро террорчилик ташкилотига қўшилиш учун жўнатган шахс
, 2021
йил июнь ойида Самарқанд шаҳрида террористик гуруҳлар сафига қўшилмоқчи
бўлган 14 нафар шахс
,
шу йилнинг
16 июнь санасида
Сирдарёда террорчилик ва
экстремистик ташкилотларни тарғиб қилганликда гумонланиб 20 киши, июль
ойида Самарқанд вилояти, Иштихон туманида Суриядаги террористик гуруҳлар
жангариларига қўшилишга уринганликда гумон қилинган бир гуруҳ шахслар
, 17
сентябрь куни Тошкент шаҳрида 12 нафар “Ҳизб
-
ут Таҳрир”
диний экстремистик
ташкилоти аъзолари,
10 сентябрь куни экстремистик ғояларни тарғиб қилишда
гумон қилинган 29 нафар аёл
,
2022 йил
январь ойида “Тавҳид ва жиҳод катибати”
террорчилик ташкилотига аъзоликда гумонланиб 30 нафар фуқаро
,
25 март куни
Сурияга кетиб, ИШИД террористик ташкилоти сафига қўшилишни мақсад қилган
18 ёшли қиз
,
ноябрь ойида 23 ёшли хоразмлик аёл
қўлга олинган.
Қўлга
олинган шахсларнинг террористик ташкилотлар таъсирига тушиб
қолиш сабаблари ўрганилганда, ёллов ишлари интернет орқали амалга
оширилганлиги, ёлланганлар эса турли террористик гуруҳлар таркибида “жиҳод”
қилишни мақсад қилиб олганликлари аниқланди. Шунингдек, ёшлар ва асосан
аёллар ўзларига маълум бўлмаган диний билимларни ўрганишнинг қулай усули
интернет ва ижтимоий тармоқлар деган хулосага келиб, интернетга киритган
сўровларидан хабар топган террорчиларга ўлжа бўлиб қолишаётганлиги маълум
бўлди.
Бу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида ёшлар ўртасида диний
уламолар билан ҳамкорликда соф исломий билимларни ва жиҳоднинг моҳиятини
ўргатиш мақсадга мувофиқ.
Жумладан, жиҳод сўзи арабчадан таржима қилинганда “ғайрат қилиш, кучни
ишга солиш”, “дин йўлида кураш” деган маъноларни англатиб, жамиятда саъй
-
ҳаракат, эътиқод учун кураш тушунчаларида қўлланилади
[3].
Жиҳод барча
даврларда олимлар томонидан ўрганилган. Масалан, Ибн Рушд “Муқаддимот”
асарида жиҳоднинг турларини тўрт қисмга ажратган.
Имом Нававий ўзининг “Ал
-
манҳаж фий аввал китаб ал
-
жиҳад” китобида “жиҳод” сўзига шундай таъриф
беради
:
“шариат илмларини тарқатиш, яхши ишларга буюриш ва ёмон ишлардан
қайтариш”
[4].
Миллий манбаларда эса
ислом дини таълимотининг истилоҳида
жиҳод асосан учга бўлинган бўлиб, улар:
биринчиси
–
нафс билан курашиш, яъни нафснинг измига юриб, гуноҳ ва
жиноий ишларга қўл урмаслик;
иккинчиси
–
шайтон билан курашиш, яъни шайтоннинг васвасаларига учиб,
ҳаром ва таъқиқланган ишларга қўл уришдан сақланиш;
учинчиси
–
босқинчилар билан жанг қилишдир
.
Шунингдек, жиҳоднинг қуйидаги турлари ҳам мавжуд:
қўл
жиҳоди
-
қонунбузарликни тўхтатишга қаратилган ҳаракат;
қалб
жиҳоди
-
ўз нафси билан курашиш;
тил жиҳоди
-
амри маъруф наҳйи мункар, яхшиликка чақириш ёмонликдан
қайтариш;
сўз ёки қалам жиҳоди
-
диний тарғибот ва маърифат тарқатиш ҳаракати,
динни турли ҳужумлардан сақлаш ва ҳ.к. бу маънода жиҳод
-
мусулмоннинг
барчага мумкин бўлган ва аҳдларга вафо қилган, ўзи яшаб турган мамлакатни
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2023) / ISSN 2181-1415
237
қонунларига
риоя қилган ҳолда бажариши лозим бўлган шахсий иши ва диний
мажбурияти (фарз)дир.
Фарзанднинг ота
-
онаси хизматида бўлиши ҳам жиҳоддир.
Яна бир жиҳод тури мавжуд бўлиб, уни қилич жиҳоди дейилади. Ташқаридан
ҳужум, босқинчилик, қароқчилик юз берганда, ўзини ҳимоя қилиш ва мудофаа
уруши –
жиҳод,
қилич
жиҳоди
деб айтилади. Яъни ўзини ҳимоя қилиш, “муқаддас
уруш” бутун жамиятнинг, халқнинг ўзларининг диний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш,
ўз Ватанини ҳимоя қилиш, қариндошларини, оиласини, мулкини ҳимоя қилиш
ҳуқуқи
-
шахсий ҳуқуқдир.
Босқинчилик ва бировга ҳужум қилиш исломда ман қилинган. Лекин,
мусулмонга қарши тўғридан
-
тўғри, ошкора агрессия пайтида ўзини, оиласини
ҳимояси
учун золимга қаршилик кўрсатиш фарз ҳисобланади. Бунинг учун махсус
жиҳод эълон қилиш ва бутун дунёга ислом номидан кураш эълон қилиш шарт эмас
–
ўзининг шахсий ҳаётини сақлаш учун золимга қарши курашнинг ўзи Аллоҳнинг
иродасини бажаришдир. Агар ҳимоя қилувчининг нияти холис бўлса у
-
мужоҳид,
агар ҳалок бўлса шаҳиддир.
Бугунги кунда ислом динини ниқоб қилиб олган айрим гуруҳлар томонидан
мусулмон ўлкаларида ва бутун дунёда инсонларни турли хил йўллар билан қатл
қилиш билан боғлиқ ишларини жиҳод деб номлашмоқда. Улар томонидан
қўлланиладиган
усуллардан бири ҳудкушлик бўлиб, 2000
-
2016 йилларда содир
этилган 72 135 та террористик актларнинг 3 649 таси ёки
5% қисми ҳудкуш
-
террорчилар томонидан содир этилган
[5].
Ислом уламоларининг фатволарига мувофиқ
,
тарих давомида бутун халқ
учун, мамлакат учун, давлат учун кучга эга Қилич жиҳодини эълон қилиш
ҳуқуқига
фақат мусулмонлар раҳбари ёки мусулмонлар яшайдиган давлат раҳбари
ушбу мамлакатнинг юқори даражадаги олимлари билан маслаҳатлашган холда эга
бўлади.
Хусусан, 2001 йил 20 апрел (Нью
-
Йоркдаги сентябр воқеаларидан олдин)
Саудия Арабистонинг бош муфтийси Абдул
-
Азиз Аш
-
Шайх Худкуш террористлик
актларини ман қилувчи фатвони эълон қилган эди. Унда: “Бундай иш шариат
томонидан оқланмайди ва Худо йўлида жиҳод деб ҳисобланмайди”
,
дейилган. Яна
бу фатвода “Самолётларни эгаллаб олиш, ундаги кишиларни гаровга олиш
-
шариатга зиддир”
,
деб белгилаб қўйилган.
2007 йил сентябр ойида мазкур муфтий
ислом фаолларини жиҳодда қатнашиш мақсадида хорижга чиқмасликка чақирди.
Унинг сўзларига қараганда: жиҳод бўлаётган жойни ўзича белгилаш ман
қилинади, у ерга жанговар ҳаракатларда қатнашиш учун жўнаб кетиш ман
қилинади
[6].
Табиий савол туғилади, дин уламолари ва давлатларда ўрнатилган жиноят
қонунчилигига қарамасдан, нима сабабдан турли ноқонуний террористик
ташкилотларнинг “жиҳод”га чақирувларига қўшилиб кетувчилар сони ортиб
кетмоқда.
Таҳлилчилар
ва
мутахассисларнинг
таъкидлашича,
террористик
ташкилотлар таъсирига тушиб қолишга олиб келувчи асосий сабаб диний
билимларнинг
етишмаслиги эмас, балки улар томонидан қўлланиладиган
психологик таъсир усуллари ҳисобланади.
Хусусан, замонавий ёлловда террорчилар томонидан қўлланилаётган
4 босқичли манипуляция
усуллари қуйидагилардан иборат:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2023) / ISSN 2181-1415
238
1-
босқич:
қизиқтириш
ва хушомад қилиб мақташ
–
бу босқичда ёлловчи
аъзо қилишга танлаб олинган шахслар билан уларни мақташ, ўзига ишонтириш
бўйича ташвиқот ўтказиш давомида замоннинг долзарб муаммолари бўлган
коррупция, экология кабиларни муҳокама қилиб, уларни йўқ қилишга
ҳамкорликка
чақиради.
2-
босқич:
танқидий фикрлаш қобилияти ва шахсий фазилатларни йўққа
чиқариш
–
олдинга қўйилган мақсадга эришиш учун номзодга ўта яқин
муносабатда бўлиниб, унинг барча ташқи алоқалари узилади, шунингдек, унга
бошқалар билиб қолмаслиги учун ўзаро янги мулоқот тили ўргатилади.
3-
босқич:
гуруҳга бўлган аъзолик ҳиссини кучайтириш ва ижтимоий
ҳаётдан узилишни рағбатлантириш
–
жамиятдаги барча жараёнларни салбий
жиҳатдан тушунтириш орқали уларда бошқа давлатга кетиш ҳисси
рағбатлантирилади.
4-
босқич:
қайтишга
имкон қолдирмаслик
–
номзод тўғрисида қўлга
киритилган маълумотлар асосида уни жамиятдан узилади, нажот фақатгина гуруҳ
таркибида бўлганликда мавжудлигига ишонтирилади.
Шунингдек,
жиҳодчиликка
тайёрланаётган
шахсларда
қўрқувни
йўқотишнинг
усули
сифатида
террористик
ташкилотлар
томонидан
қўлланиладиган энг кучли психологик усул бу номзодлардаги жиноий қилмишлар
учун жавобгарлик ҳиссини
йўқотишдир. Руҳий ва жисмонан соғлом, билимли ва
идеалист одамлар қандай қилиб қисқа муддат ичида барча ақидалари ва фаолияти
дунёдаги инсоний қадриятларга мутлақо зид бўлган ҳаракатларнинг фидойисига
айланиши мумкинлигининг сабаби гуруҳ томонидан унга нисбатан ҳаддан зиёд
кучли босим ўтказилиши ва унинг асосий эҳтиёжларини манипуляция қилиш
ҳисобланади
.
Эътиборлиси
шундаки,
барча
экстремистик
ва
террористик
ташкилотларнинг қудрати уларни молиялаштириш манбасига боғлиқ бўлиб, ўз
сафларига янги номзодларни жалб қилишда ҳам асосан моддий қизиқтириш
ишларини олиб боришга ҳаракат қилишади. Шу сабабли, халқаро ҳамжамият
уларга
қарши
курашишнинг
асосий
воситаси
сифатида
уларнинг
молиялаштирилишини олдини олиш деб ҳисобламоқда.
Халқаро тажрибага асосланган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг
“Терроризмга қарши курашиш тўғрисида” ва “Экстремизмга қарши курашиш
тўғрисида”ги Қонунлари ва қонун ости ҳужжатларида қарши курашиш усул ва
воситалари билан бир қаторда бу соҳага ваколатли органларнинг вазифалари
белгиланган.
Хусусан, божхона органларининг ваколатлари сифатида Ўзбекистон
Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида гиёҳвандлик
воситалари, психотроп ва портловчи моддалар, портлатиш қурилмалари, қурол
-
яроғлар, қуроллар ва ўқ
-
дорилар, ядровий, биологик, кимёвий ёки бошқа турдаги
ялпи қирғин қуроллари, террорчилик ҳаракатларида ишлатилиши мумкин бўлган
материаллар ва асбоб
-
ускуналарни ноқонуний олиб ўтишга уринишларнинг
олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйиш чораларини кўриш
,
деб қайд этилган
[7].
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш
тўғрисида”ги Қонунини
янги таҳрирининг 23
-
моддасига кўра
,
Ўзбекистон
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2023) / ISSN 2181-1415
239
Республикаси Марказий банки, Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ
қўмитаси
билан бир қаторда Божхона қўмитаси ҳам Ўзбекистон Республикасида
валютани назорат қилувчи орган ҳисобланади.
Божхона органлари ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари фаолиятини
доимий назорат қилувчи орган сифатида ёш тадбиркорлар орасида уларнинг
қўлга
киритган ноқонуний ва жиноий даромадларини терроризм ва экстремизмни
молиялаштиришга сарфланишини олдини олишлари лозим.
Хулоса ва таклифлар
Террористик ва экстремистик ташкилотлар ўз услубларини ўзгартириб,
давлат ичкарисига террорчилик ҳаракатларида ишлатилиши мумкин бўлган
материаллар ва асбоб
-
ускуналарни ноқонуний олиб ўтишга уриниш ўрнига аҳоли
орасида ўз тарафдорларини кўпайтиришга ва бунда жиноий даромаддан олинган
ҳамда
легаллаштирилган маблағларидан фойдаланаётганлигини ҳисобга олган
ҳолда бугуннинг асосий талаби сифатида божхона органлари олдида жиноий
даромаддан олинган ёки бошқа маблағларни ушбу ташкилотларга етиб боришига
қарши курашиш вазифаси шаклланади.
Шунингдек, ўз вазифаларидан келиб чиққан ҳолда божхона органлари
тадбиркорлар ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан ўтказиладиган
йиғилишларда
уларни
террористик
ва
экстремистик
ташкилотларни
молиялаштиришнинг жиноий фаолият эканлиги тўғрисида огоҳлантириб
боришлари лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан қуйидагиларни амалга ошириш бўйича таклиф ва
тавсиялар билдирилади:
1. божхона органларининг терроризм ва экстремизмга қарши курашиш
бўйича ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик йўналишларини
кенгайтиришнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш;
2. божхона ходимларининг
терроризмни молиялаштириш манбаларини
аниқлаш
ва
унга
қарши
курашиш
йўналишида
ўқитиш
ишларини
ташкиллаштириш;
3. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ёшлар ишлари агентлиги билан
ҳамкорликда
ёшлар ўртасида терроризм ва экстремизмга қарши курашишнинг
фаол услубларини жорий этишда кўмаклашиш.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
РЎЙХАТИ
:
1.
Интернет маълумотлар: https://uza.uz/uz
2.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72
-
сессиясидаги нутқи // https://president.uz
3.
Ислам: Энциклопедический словарь.
-
М.; Наука. 2004.
-
с. 66
-67
4.
“Жиҳод” сўзини бир ёқлама талқин қилманг // https://xojabuxoriy.uz
5.
Статистика терактов в мире // https://chero.rk.gov.ru
6.
Интернет маълумотлари: https://islom.uz/view/zhixod
-nima
7.
Терроризмга қарши курашиш тўғрисида // https://lex.uz/docs/29526
