Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Specifics of using foresight analysis in developing
proposals for making management decisions
Sarvarbek RAKHIMOV
Customs Institute of the State Customs Committee of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2024
Received in revised form
15 January 2024
Accepted 25 February 2024
Available online
15 March 2024
The article highlights the role of foresight analysis in
management decision-making, presenting algorithms for its
application and processes of use. The shortcomings of existing
methods of analysis used in preparing proposals for
management decisions are also considered, and optimal
approaches to developing forecasts are proposed. Particular
attention is paid to foreign experience, with an emphasis on
scientific achievements in this field.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss2/S-pp106-112
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
political-economic process,
technogenic,
anthropogenic,
analytical center,
expert-analytical group,
forecast,
foresight,
management decision,
RAND Corporation,
algorithm.
Бошқарув қарорларини қабул қилиш учун таклифлар
ишлаб чиқишда форсайт таҳлилини қўллашнинг
ўзига хослиги
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
сиёсий
-
иқтисодий жараён,
техноген,
антропоген,
ақлий марказ,
эксперт
-
таҳлил гуруҳи,
прогноз,
форсайт,
Мақолада форсайт таҳлилининг бошқарув қарорларини
қабул
қилишдаги аҳамияти, уни қўллаш алгоритмлари,
қўллаш жараёнлари бўйича тушунтиришлар бериш билан
бир қаторда, бошқарув қарорларини қабул қилиш учун
таклифлар тайёрлаш билан шуғулланувчи шахслар
томонидан
қўлланилаётган
таҳлил
усулларининг
1
Senior Lecturer, PhD, Faculty of Retraining and Advanced Training, Customs Institute of the State Customs
Committee of the Republic of Uzbekistan.
2
Independent researcher, Employee of the Customs Post Centralized Electronic Declaration, State Customs
Committee of the Republic of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
107
бошқарув қарори,
RAND корпорацияси,
алгоритм.
камчиликлари, прогнозларни ишлаб чиқишнинг мақбул
йўллари, бу борадаги халқаро тажриба ва уларнинг
эришган ютуқлари тўғрисида илмий аҳамиятга эга бўлган
маълумотлар берилган.
Специфика применения форсайт
-
анализа при разработке
предложений для принятия управленческих решений
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
политико
-
экономический
процесс,
техногенный,
антропогенный,
аналитический центр,
экспертно
-
аналитическая
группа,
прогноз,
форсайт,
управленческое решение,
корпорация RAND,
алгоритм.
Статье освещает роль форсайт
-
анализа в принятии
управленческих решений, представляя алгоритмы его
применения и процессы использования. Рассматриваются
также недостатки существующих методов анализа,
применяемых
при
подготовке
предложений
для
управленческих решений, и предлагаются оптимальные
подходы к разработке прогнозов. Особое внимание
уделяется зарубежному опыту, с акцентом на научные
достижения в данной области.
КИРИШ
Сўннги йилларда халқаро майдонда юзага келаётган ўзгаришлар сиёсий
-
иқтисодий жараёнларнинг юзаки таҳлилларидан воз кечган ҳолда муаммоларни реал
вақт режимида аниқлаш ва уларни ҳал
этиш бўйича чора
-
тадбирлар ишлаб
чиқишнинг янги усулларни қўллаш зарурати туғилмоқда. Биргина, 2023 йил давомида
давлатлар ўртасидаги турли низолар, антропоген ва техноген офатлар жумладан,
ҳалигача
давом этаётган Россия
-
Украина можароси, Яқин Шарқдаги вазият халқаро
савдо бозорига кучли таъсир ўтказди. Натижада ишлаб чиқаришнинг асоси
ҳисобланган
ҳомашёларнинг айрим турларини, шунингдек, истеъмол товарларининг
нархи ошишига, бу эса маҳсулот таннархи ортиши ва таклифнинг камайишига олиб
келди.
Шу сабабли мавжуд вазият таҳлилий марказларнинг масъулиятини янада
ошириб, уларни янги усуллар орқали ёндашувни такомиллаштиришларни тақозо
этмоқда. Жумладан, мавжуд усуллар керакли таклифларни ишлаб чиқишда
самарасизликка олиб келаётганлиги жамиятда бошқарув ташкилотларига нисбатан
ишончсизликнинг ортиб кетишига олиб келиши мумкин.
Форсайт таҳлил бошқарув жараёнлари учун таклифларни ишлаб чиқишдаги
натижадорлиги билан кўплаб ривожланган давлатларда кенг қўлланиладиган усул
ҳисобланади
.
Мақолада бугунги мураккаб жараёнларда бошқарув қарорларини қабул қилиш
учун таклиф ишлаб чиқувчилар томонидан форсайтдан фойдаланишнинг аҳамиятли
томони ёритиб берилган.
ТАДҚИҚОТНИНГ ИЛМИЙ МОҲИЯТИ
Давлат бошқарувига оид қарорларни қабул қилиш учун тайёрланаётган
таклифларни ишлаб чиқишда амалда кенг қўлланилаётган таҳлил усулларининг
илмий аҳамиятини ёритиб берган ҳолда, форсайт таҳлилнинг замонавий босқичдаги
долзарблигини асослаб беришдан иборат.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
108
ТАДҚИҚОТНИНГ МАҚСАДИ
Форсайт таҳлил ва унинг давлат бошқарувига оид қарорлар қабул қилиш
жараёнларида таклифларни ишлаб чиқишдаги аҳамиятини тўлиқ таснифлаб бериш.
ТАДҚИҚОТ МЕТОДЛАРИ
Тадқиқот ишида қарор қабул қилиш жараёни бўйича илмий адабиётлар, илмий
тадқиқот ишлари ўрганилди. Шу асосида маълумотлар шакллантирилди, назарий
ёндашувлар асосида умумлаштириш, илмий билиш, мантиқий ёндашув усулларидан
фойдаланилди.
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ
а)
бошқарув қарорларини қабул қилишда қўлланилаётган мавжуд
усулларнинг таҳлили
Глобал доирадаги ўзгарувчан динамика мамлакатнинг иқтисодий соҳасида
ҳизмат
олиб бораётган ҳар бир ходимдан ҳоҳ у раҳбар бўлсин, ҳоҳ оддий хизматчи,
жараёнларни олдиндан прогноз қила билиш ҳамда стратегик фикрлар ва алтернатив
ечим бера олиш қобилиятларини доимий шакллантириб боришни талаб этади.
Ҳусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.
Мирзиёев томонидан ҳам
2024 йил 16 январь куни ўтказилган видеоселектор давомида юқоридаги ҳолатларга
тўхталиб ўтиб, 2024 йил иқтисодий комплекс раҳбарлари ва барча давлат корхоналари
учун таннархни қисқартириш ва самарадорлик йили бўлишини, ЯИМни камида 6
фоизга кўпайтириш, шунингдек, йирик тармоқларда таннархни 20 трлн сўмга
камайтириш зарурлигини таъкидланганлиги ҳам бошқарув қарорларини қабул қилиш
учун таклифлар ишлаб чиқувчи тузилмаларда жараёнга умуман бошқа бурчак остидан
қараш
лозимлигини билдиради.
Шу ўринда, давлат раҳбари мамлакатнинг етакчи “ақлий марказлари”
ҳисобланган
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Макроиқтисодий ва
ҳудудий тадқиқотлар институти, Стратегик ислоҳотлар агентлигига ҳар ойда камида 2
тадан тармоқни таҳлил қилиб, қандай қилиб таннархни камайтириш, қўшилган
қиймат
ва меҳнат унумдорлигини ошириш ҳамда янги имкониятларни ишга солиш
мумкинлигини кўрсатиб бериш вазифасини берганлиги сиёсий
-
иқтисодий
жараёнларини
бошқаришда
ривожланган
давлатлар
тажрибасидаги
каби
таҳлилчиларнинг ўрни ва аҳамиятини ошириши билан бир қаторда, уларга юксак
масъулиятни ҳам юклаши табиий.
Давлат бошқаруви идоралари ва ташкилотлари томонидан эълон қилинаётган
таҳилилий маълумотларда асосан
таҳлилнинг қиёсий, статистик, омилли таҳлил
усулларигагина таянилганлигини кўришимиз мумкин. Бу ҳолда прогнозларни ишлаб
чиқилиши жараёнга таъсир этувчи бошқа ички ва ташқи элементлар кутилаётган
натижага эришилишига салбий таъсир ўтказади. Прогнозларнинг тўғри ишлаб
чиқилиши илмий асосланган режавий қарорлар қабул қилишнинг асоси ҳисобланади.
Шу сабабли режалаштиришнинг илмий даражасини ошириш ва илмий маълумот
базасини асослаш услубларидан бири сифатида ўрта ва узоқ мудатли режа
концепцияси ва тизимли таҳлилдан кенг фойдаланилмоқда.
Шунингдек, жараёнларни бошқаришда таҳлилий тузилмалардан кенг
фойдаланиш мақсадида барча давлат ташкилотлари ва идораларида эксперт
-
таҳлил
гуруҳлари
фаолияти
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Давлат
органларининг эксперт
-
таҳлил фаолияти самарадорлигини ошириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги 29.03.2018 йилдаги ПҚ–
3628-
сон қарори билан ташкил этилди. Лекин,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
109
бугунги мавжуд вазият ва давлат раҳбари томонидан давлат ташкилотлари ва
идоралари фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар бўйича билдирилаётган
еътирозлар ушбу эксперт
-
таҳлил гуруҳлари фаолияти самарадорлиги етарли
даражада эмаслигини кўрсатмоқда.
Таъкидлаш жоизки, таҳлилий фаолият бугунги кунда рақамли маълумотлар
билан ишлай олиш, жараёнга таъсир этувчи барча омилларни ҳисобга олиш, вазиятни
баҳолай олишда моделлаштириш усулидан кенг фойдалана билиш, ўзаро боғлиқ
тизимости элементларни бир бутун тасаввур қила билиш ва бошқа муҳим
қобилиятларга
эга бўлишни тақозо этмоқда. Сабаби, сунъий интеллектнинг кундан
-
кунга ривожланиб бораётганлиги унинг ишлаш элементлари асосида маълумотларни
шунчаки қиёсий ва статистик таҳлилини амалга ошириш имконини бермоқда.
Натижада мавжуд вазият фақатгина сунъий интеллект натижаларига таянган ҳолда
тайёрланган ахборотлар билан чекланиб қолишига олиб келмоқда.
Бошқарув қарори
–
бу бошқарув тизимининг аниқ мақсадига эришиш учун
таҳлил қилиш, башорат қилиш, оптималлаштириш, иқтисодий асослаш ва турли хил
вариантлардан муқобил танлаш натижаси ҳисобланади. Сунъий интеллект эса ўз
алгоритмлари асосида мақбул деб билган таҳлил натижасини тақдим этади. Ўз ўрнида
сунъий интеллектнинг яратилишида иштирок этган инсон омили у томонидан
берилган қарор лойиҳаси, таҳлилий маълумот ёки натижанинг субъектив бўлишини
билдиради. Бошқарув қарорларини қабул қилишда субъектликдан қочиш ва мақбул
натижани қўлга киритиш учун таҳлилнинг яна бир тури эксперт баҳолари усулидан
кенг фойдаланилади.
Эътиборлиси шундаки, келажакда юзага келадиган тенденцияларни ўрганиш
амалиёт билан боғлиқ жараён ҳисобланмайди ва у инновацион ечимларни тасаввурда
шакллантириш орқали амалга оширилади. Бундай тадқиқотларни ўтказиш мақсад
бошқарув қарорлари қабул қилиш учун идеал ҳолатга эришиш мақсадида таклиф ва
маълумотлар ишлаб чиқишдан иборат бўлади. Бунда реал вазиятнинг имкониятлари
инобатга олинмаганлиги сабабли аксарият ҳолларда бундай прогнозлаш усули
самарасиз ҳисобланади. Жумладан, Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши
курашиш йўналишида мансабдор шахсларнинг даромадларини декларациялаш
орқали коррупцияни олдини олиниши бўйича киритилган таклифлар асосида қонун
ва қонун ости ҳужжатлари лойиҳалари ишлаб чиқилиб, бунга 2021 йилдан бошлаб
амал қилиниши бўйича бир нечта ҳукумат қарорларида акс эттирилган. Лекин,
халқаро амалиёт асосида тайёрланган ушбу таклиф амалиётга таянилмаган ҳолда
ишлаб чиқилгани ва ҳалигача ижроси таъминланмаётганлиги жамиятда
мамлакатдаги қонунларнинг ижроси таъминланиши бўйича салбий хулосалар қабул
қилинишига
олиб келиши мумкин. Бу каби ижроси таъминланмаганлиги сабабли
айнан бир йўналиш бўйича қайта
-
қайта ҳукумат қарорларининг қабул қилиниши эса
ишончсизлик даражасининг ортиб кетишига сабачи бўлади.
Шу сабабли, халқаро амалиётда бошқарув қарорларини қабул қилиш учун
таклифларни ишлаб чиқишда қўлланилаётган замонавий усулларни кенг тарғиб
қилиш
мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Шундай усуллардан бири форсайт таҳлил
усули ҳисобланади.
б)
форсайт таҳлил ва унинг бошқарув қарорларини қабул қилишдаги
аҳамияти
“Форсайт” атамаси инглизча “foresight” –
“олдиндан кўриш” сўзидан олинган
бўлиб, иқтисодий ва ижтимоий жараёнланган таъсир кўрсатиши мумкин бўлган қисқа
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
110
ва узоқ муддатга мўлжалланган технологик ютуқларни аниқлаш бўйича ижтимоий
-
иқтисодий ва инновацион ривожланишнинг стратегик йўналишларини эксперт
баҳолари методлар тизими ҳисобланади.
Форсайт усулидан дастлаб 1940–1950 йилларда RAND корпорацияси каби
АҚШнинг етакчи таҳлил марказлари ҳарбий тадқиқотларни ўтказиш мақсадида
фойдаланишган. Бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнларига ушбу таҳлил
усули 1960
-
йилларда Royal Dutch Shell Group учун узоққа мўлжалланган сценарийлар
ишлаб чиқишда кириб келган. Питер Шварц томонидан стратегик форсайтга “узоқни
кўра билиш санъати” деб таъриф берилган бўлиб, у стратегик қарорларни қабул
қилишда
муҳим роль ўйнайдиган стратегик фикрлашнинг бир қисми ҳисобланади.
Ушбу таҳлил усулидан Европа Иттифоқи, Япония, Сингапур, БРИКС давлатлари
тажрибасида кўп фойдаланилган. Шунингдек, Африкадаи 3
-
дунё давлати ҳисобланган
аграр хўжаликка асосланган Ботсвана давлатининг бугунги кундаги коррупциясиз ва
ривожланган, аҳоли жон бошига номинал ЯИМ миқдори дунёнинг 90
-
ўринига (7270
АҚШ доллари) тенг қудратга эга бўлишига асосий сабаблардан бири сифатида 1997
йилда қабул қилинган “Ботсвананинг узоққа мўлжалланган мақсадлари”ни ишлаб
чиқилишида айнан стратегик форсайтдан кенг фойдаланилганида деб қаралади.
Бундан ташқари, форсайт асосида қабул қилинган яна бир муҳим ва тўғри қарор
сифатида Буюк Британиянинг “Қирғоқларни ҳимоя қилиш ва сув ресурсларини
бошқариш бўйича дастури”ни мисол сифатида келтириш мумкин. Ушбу дастур дунёда
иқлим ўзгариши натижасида денгиз ва океанлардаги сув ҳажмининг ортиши айрим
давлатларнинг 2080 йилга бориб сув остида қолиб кетиши бўйича ишлаб чиқилган
таҳлилларга зид равишда кейинги 100 йилга мўлжаллаб ишлаб чиқилган.
Форсайт таҳлил усулининг қуйидаги алоҳида ҳусусиятлари мавжуд бўлиб, унинг
долзарблигини таъминлайди:
–
ушбу таҳлил усули биринчи навбатда технологик ва инновацион
янгиликларни аниқлашга мўлжалланган;
–
ушбу усулда бизнес, илм
-
фан, сиёсат, жамият каби барча аҳоли қатламига
мўлжалланган стратегик чора
-
тадбирлар ва прогнозларни экспертлар баҳоси асосида
шакллантирилади;
–
форсайт
илм
-
фан
ва
технологиялар
билан
боғлиқ
инновацион
ривожланишнинг эҳтимолий истиқболини баҳолаш бўлиб, бунда аниқ ўлчамдаги
воситалар сарфи ва тизимли чора
-
тадбирларни ташкиллаштириш орқали
эришиладиган технологик горизонт, иқтисодий ва ижтимоий самарадорлик бўйича
фикр юритилади;
–
ушбу усулда ривожланиш истиқболлари таҳлили 20
-
30 йилга, прогнозлар ҳар
қандай
оралиқ вақт учун ва стратегия ўрта муддатли истиқбол учун белгиланган
бўлади.
Ўзбекистон Республикасида сўнгги йилларда жараёнларни таҳлил қилиш
орқали ривожланиш тенденцияларини аниқлаш ҳамда мамлакатнинг кейинги
тақдирини белгилаб берувчи прогнозлар ишлаб чиқиш бўйича тизимли ишлар амалга
оширилмоқда. Хусусан, 2017 йилдан бошлаб мамлакатни ривожлантиришнинг қисқа,
ўрта ва узоқ муддатли йўл хариталари белгиланмоқда. Таъкидлаш мумкинки,
мамлакатнинг 10 йилликка мўлжалланган “Рақамли иқтисодиёт –
2030” стратегияси,
олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси, “Ўзбекистон –
2030”
стратегияси,
илм
-
фанни
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
111
2030 йилгача ривожлантириш концепцияси каби ҳужжатлар форсайт
-
лойиҳалар
ҳисобланади
.
Форсайт лойиҳаларни ишлаб чиқишда нафақат экспертлар гуруҳининг ёпиқ
ишлари, балки сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва аҳолининг бошқа қатламлари
вакилларининг иштироки ҳисобга олинади ва айнан ушбу орқали муаммога ҳар
томонлама ёндашиш имконияти пайдо бўлади. Лойиҳаларнинг тайёрланиши бир
нечта босқичларни ўз ичига олади ва ҳар бир босқич чуқур қайта ишланган бўлиши
лозим. Жумладан, инновацион инфратузилмалар бўйича форсайт лойиҳани амалга
ошириш 1
-
расмда келтирилган алгоритм асосида бўлиши лозим.
1-
расм. Форсайтдан фойдаланиш алгоритми
Мазкур алгоритм бир нечта босқичлардан иборат бўлиб, ушбу босқичлар бир
-
бири билан узвий боғлиқ. Жумладан:
1-
босқич: Келгусида ҳал этилиши лозим бўлган муаммо ва вазифаларни аниқроқ
белгилаб олиш учун лойиҳа мақсадини белгилаб олиш.
2-
босқич: Лойиҳа мўлжалланган муддатни аниқлаштириб олиш.
3-
босқич: Форсайт
-
проектни ишлаб чиқишда қўлланиладиган таҳлил
усулларини аниқлаб олиш (экспертлар баҳоси, сўровномалар ўтказиш, “Делфи” усули,
ривожланиш сценарийларини ишлаб чиқиш ва бошқалар).
4-
босқич: Қўйилган мақсадга эришиш учун ривожланиш сценарийсини танлаб
олиш ва уни амалга ошириш бўйича чора
-
тадбирларни белгилаш.
Кўриниб турибдики, форсайт таҳлил усули фақатгина бир таҳлил усулига
асосланмайди ва у ҳар қандай муаммога комплекс ёндашиш имкониятини беради.
Келгусида ушбу таҳлил усулидан бошқарув қарорларини қабул қилинишида
фойдаланиш ҳар бир ташкилот ва идоранинг самарадорлигига ижобий таъсир
кўрсатади.
ХУЛОСА
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
112
Бошқарув қарорларини қабул қилиш учун таклифларни ишлаб чиқиш катта
масъулиятни талаб этади ва унинг ўзига ҳос муаммолари мавжуд. Шундай
муаммолардан бири ўрганилаётган объект ёки жараённи таҳлил қилиш усулларининг
нотўғри танланиши ёки етарлича ўрганилмаганлиги билан боғлиқ бўлади. Қабул
қилинган
нотўғри қарор нафақат қарор қабул қилувчига балки уни ишлаб
чиқилишида иштирок этганларнинг барчасига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли,
келгусида форсайтдан бошқарув қарорлари учун таклифларни ишлаб чиқишда кенг
фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланади.
Форсайтни қўллаш нафақат ўрганилаётган соҳага оид билимларни билишни
балки, соҳага ёндош бўлган бошқа соҳаларни ҳам бир вақтнинг ўзида келгусидаги
ривожланиш тенденцияларини ўрганиш тақазо этади. Мисол учун, тадбиркорлик
субъектларига қулайликлар туғдириш мақсадида келгуси 5 йиллик учун божхона
органлари фаолиятини рақамлаштириш концепцияси ишлаб чиқилса ва амалга
оширилса, лойиҳа қанчалик муваффаққиятли амалга оширилмасин божхона соҳасига
ёндош ҳисобланган нотариф бошқарувни амалга оширувчи лицензиялаш ва
сертификатлаштириш органлари фаолиятининг рақамлашмаганлиги тадбиркорлар
фаолиятида кутилган енгиллик ва самарадорликка эришилмаслигига сабабчи бўлади.
Юқоридагиларга кўра, форсайт таҳлил усули ва уни қўллаш билан боғлиқ
билимларни таҳлилий фаолият билан шуғулланувчи шахслар томонидан чуқур
ўрганилиши замоннинг долзарб талабларидан бири ҳисобланади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Andersen, Allan Dahl & Per Dannemand Andersen. Innovation-system Foresight:
Explicating and Systemizing the Innovation-system Foundations of Foresight and Exploring its
Implications.
Denmark:
Technical
University
of
Denmark,
2012.
http://www.swi.er.dtu.dk/upload/institutter/man/
publikationer%202012/rap9.2012final.pdf
2.
Bland, Jessica and Stian Westlake. Don’t Stop Thinking About Tomorrow: A Modest
Defense of Futurology. UK: NESTA, 2013.
3.
Berkhout, Frans and Julia Hertin. “Foresight futures scenarios: Developing and
applying a participative strategic planning tool.” Greener Management International 37
(Spring 2002): 37-52.
4.
European Commission, “Promoting EU wide foresight approaches,” European
Commission research & innovation website, http://ec.europa.eu/research/social-
sciences/fwl-platform3_ en.html
5.
Low, Donald & Andrew Kwok (Eds.). In time for the future: Singapore’s Heads of Civil
Service on change, complexity and networked government. Singapore: Civil Service College,
2010.
6.
Ogden, Curtis. “Network Thinking.” Interaction Institute for Social Change website.
http://interactioninstitute.org/blog/2011/12/14/ network-thinking/
7.
Raford, Noah. “Foresight and surprise.” Presented at The Lift Conference, CICG,
Geneva, Switzerland, 6-8 February 2013. http:// news.noahraford.com/?p=1727
