Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Historical stages in international legal assistance
Azim BARATOV
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2023
Received in revised form
15 January 2023
Accepted 25 February 2023
Available online
15 March 2023
This article discusses the historical and modern forms of
international cooperation in the field of criminal court cases, the
legal basis for cooperation, legal relations related to the
provision of legal assistance in criminal cases, and norms of
multilateral
international
conventions
on
combating
international crimes. or special agreements on legal
cooperation, and international crimes.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss2/S-pp327-335
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
legal assistance,
international crime,
international organization,
convention, international
treaty,
declaration
Халқаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатишнинг тарихий
босқичлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ҳуқуқий
ёрдам,
халқаро жиноят,
халқаро ташкилот,
Конвенция,
халқаро шартнома,
декларация
Ушбу мақолада жиноий суд ишларини юритиш соҳасида
халқаро ҳамкорликнинг тарихий ва ҳозирги кун шакллари,
ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари, жиноий ишлар бўйича
ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ҳуқуқий
муносабатлар халқаро характердаги жиноятлар билан
курашиш тўғрисида кўп томонлама халқаро Конвенциялар
нормалари ёхуд ҳуқуқий ҳамкорлик тўғрисидаги махсус
шартномалар,
халқаро
характердаги
жиноятларни
тартибга
солувчи
халқаро
Конвенциялар
ва
жиноятчиларни тутиб бериш тўғрисидаги қоидалар баён
қилинган.
1
Head of Department of Criminalistics and examination, Tashkent State University of Law.
E-mail: baratovazim.75@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
328
Исторические
этапы
оказания
международной
юридической помощи
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
юридическая помощь,
международное
преступление,
международная
организация,
конвенция,
международный договор,
декларация
.
В данной статье рассмотрены исторические и
современные формы международного сотрудничества в
сфере ведения уголовных судебных дел, правовые основы
сотрудничества, правоотношения, связанные с оказанием
юридической помощи по уголовным делам. Также описаны
нормы многосторонних международных конвенций о
борьбе с преступлениями международного характера,
специальные соглашения о правовом сотрудничестве,
международные конвенции, регулирующие преступления
международного
характера
и
правила
ареста
преступников.
Халқаро жиноятчилик билан курашишнинг самарали тизимини яратиш
мақсадида давлатлар ўзаро ҳамкорликнинг турли шакллари ва методларини
ишлаб чиқиб, ҳамкорликдаги ҳаракатларнинг ҳуқуқий базасини доимий равишда
такомиллаштириб бормоқда. Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятининг аъзоси сифатида
бутун дунё жараёнида иштирок этмасдан туриб, халқаро жиноятчилик билан фаол
кураш олиб бора олмайди, чунки юзага келган кримоноген вазият ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлардан фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва
эркинликларини ҳимоя қилиш ва бошқа давлатлар билан ҳамкорликдаги
харакатлар тактикаси ва стратегиясига доимий равишда ўзгартиришлар талаб
этиб туради. Ўзбекистон бир қатор халқаро конвенцияларга қўшилган бўлиб,
уларнинг
талабларини
миллий
қонунчиликка
сингдирмоқда.
Ҳозирда
Ўзбекистонда жиноятчиликка қарши кураш борасида халқаро ва миллий ҳуқуқ
билан ўзаро уйғунлаштирилган жиноятчиликка қарши кураш борасида ҳуқуқий
механизмнинг пойдевори яратилганлигини тан олиш лозим. Аммо бу билан
қаноатланиб
бўлмайди. Халқаро жиноятчилик иллатининг мураккаблашиш
суръатларига монанд чоралар кўрилиши давр тақозоси бўлиб турибди.
Шу билан бирга, бир нечта давлатларнинг манфаатларга алақадор
жиноятларни фош этиш, турли мамлакатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш
органларининг ўзаро ҳамкорлик даражасини доимий равишда оширилишини
талаб этади ёки бу эса ҳамкорликдаги ҳаракатларнинг қонунчилик базасини,
шакл, усул ва методларни такомиллаштирмасдан, фақат маьлумот алмашинуви
ёки жиноятчиларни қайтариб бериш билан чекланиб, амалга ошириб бўлмайди.
Дастлабки тергов органлари чет эл мамлакатларининг анологик органлари билан
ҳамкорликнинг
процессуал масалалари долзарб аҳамият касб этмоқда, чунки
жиноий ишлар бўйича тўлақонли тергов одатда уларнинг ҳамкорлигига боғлиқ.
Уларнинг ҳуқуқий бошқаруви Ўзбекистон қонунчилик органлари фоалиятининг
йўналишларидан биридир.
Ўзбекистонни мустақил давлат сифатида дунёдаги деярли кўплаб
ривожланган давлатлар тан олди ва дипломатик муносабатлар ўрнатди.
Ўзбекистон халқаро майдонда дадил қадам ташламоқда. Бирлашган Миллатлар
Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясининг Хавфсизлик Кенгаши 1991 йил 29
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
329
январда Ўзбекистонни БМТ аъзолигига қабул қилишни тавсия этди. 1992 йил 2
мартда Ўзбекистон ҳозирги замонда дунёда энг нуфузли халқаро ташкилот –
БМТга аъзоликка қабул қилинди.
Шунингдек, жаҳондаги ривожланган мамлакатлар билан жиноий суд
ишларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорлик муносабатларини ўрнатди.
Халқаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатишнинг тарихий босқичларини шартли
равишда икки гуруҳга бўлиш мумкин: 1) Ўзбекистоннинг мустақиллигига қадар;
2) Ўзбекистонни мустақилликка эришганидан сўнгги даври.
Биринчи гуруҳ. Мустақилликка эришгунга қадар Ўзбекистон халқаро сиёсий,
иқтисодий муносабатларда мустақил субъект сифатида қатнашмас эди. Совет
ҳокимияти
даврида
нашр
этилган
адабиётларда
собиқ
социалистик
республикаларнинг халқаро муносабатларда ҳуқуқ субъекти эканлиги ҳақида
таъкидлаб ўтилган. 1977 йилдаги Конституциянинг 80
-
моддасига биноан
“Иттифоқдош республика чет давлат билан алоқа боғлашга, улар билан
шартномалар
тузишга
ҳамда
дипломатия
ва
консуллик
вакилларни
айирбошлашга, халқаро ташкилотлар фаолиятида иштирок этишга ҳақлидир”
дейиларди. Биз биринчи гуруҳда халқаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатишнинг тарихий
босқичларига умумий жиҳатдан ёндашдик. Жиноятчилик ҳодисасининг бир
давлат доирасидан чиқиб кетиш муаммоси қадимий илдизларга эга. Эрамиздан
аввал ҳам айрим давлатлар жиноятчиларни ушлаб
бериш тўғрисидаги икки
томонлама шартномалар тузганлар. Тарихий манбалардан маълум бўлишича,
эрамиздан аввалги 13 асрнинг бошларида Миср фиръавни Рамзес ҳамда Хеттлар
подшоси Хаттушил III ўртасида икки халқ муносабатларидаги ўзаро ҳурмат ва
эҳтиром ҳукм суришини назарда тутиб, халқаро жиноятчиликка қарши курашдаги
бир қатор моддаларни, жумладан, қочқин қулларни ушлаб беришни ҳам
мустаҳкамлади[1, С.37]. Халқаро жиноятчилик ривожланиб борган сари халқаро
ҳуқуқий
ёрдам кўрсатишнинг ўз тарихий ривожланишида бир неча тараққий
жараёнларни кечирди. Бу жараёнлар сирасига шартномавий нормалар ҳажмининг
ўсиб бориши, янги институтларнинг вужудга келиши, халқаро ҳуқуқий ёрдам
кўрсатишнинг
таъсир
кўрсатиш
доираси
кескин
ошиши
ва
унинг
демократлашувидан иборат[2, C.14].
Халқаро жиноятчиликка қарши кураш
борасида давлатлараро ҳамкорликни тартибга солувчи нормалар йиғиндиси бир
институтга мужассамлаштирилиб, халқаро жиноят ҳуқуқи номини олди.
Замонавий халқаро жиноят ҳуқуқи –
жиноятларнинг олдини олиш, жиноий ишлар
бўйича
ўзаро ҳуқуқий ёрдамни кўрсатишни ва жазо муқаррарлигини таъминлашга
доир давлатлараро муносабатларни юридик жиҳатдан тартибга солувчи халқаро
-
ҳуқуқий
нормалар мажмуидир.
Таъкидлаш лозимки, замонавий халқаро жиноят ҳуқуқининг ривожланиши
БМТнинг ташкил топиши ҳамда 1945 йилда гитлерчиларнинг жиноятлари
юзасидан Трибунал таъсис этилиш пайтидан бошланди. Бироқ мазкур воқеаларга
қадар
бир қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинганлигини эътироф этиш жоиз.
Маълумки, Миллатлар Лигаси доирасида халқаро низоларни тинч йўллар билан
хал қилиш тўғрисидаги 1927 йилги Женева Баённомаси, Агрессив урушларни
тақиқлаш тўғрисидги 1927 йилги Декларация қабул қилинган. Мазкур халқаро
ҳужжатлар
асосида “Миллий сиёсат воситаси сифатида урушдан воз кечиш
тўғрисида”ги Париж Пакти 1928
қабул қилинди. Бироқ тегишли халқаро
-
ҳуқуқий
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
330
санкцияловчи механизми билан таъминланган юридик нормаларнинг мажмуи
ҳамда
халқаро адлия органларининг вужудга келиши иккинчи жаҳон урушидан
кейинги вақтга тўғри келади. Нюрнберг ва Токио трибуналлари низомлари
инсоният тарихидаги илк халқаро жиноят ва жиноят процессуал кодекслари
сифатида эътироф этилиб, халқаро жиноят ҳуқуқнинг ҳатто асосий манбалар
сирасига киритилган[3, С.28]. М.Д.Шаргородский томонидан ёзишича эса,
“Трибунал низомларининг айрим нормалари оддий халқаро шартнома аҳамияти
доирасидан чиқиб кетиб, барча мамлакатлар учун ҳуқуқ вазифасини ўтайди”[4,
С.30].
БМТ ташкил этилиш пайтидан эътиборан халқаро ҳуқуқий ёрдам
кўрсатишнинг ривожида янги давр бошланиб, ушбу вақтдан бугунги кунга қадар
халқаро
ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бирмунча такомиллашганлигини кўриш мумкин.
Халқаро жиноятчиликка қарши кураш борасидаги давлатлар ҳамкорлигининг
замонавий механизмига эътибор берадиган бўлсак, эътироф этиш лозимки,
Ривожланаётган давлатлар жиноятчилик билан курашдаги ҳамкорликнинг
ҳуқуқий шаклларини ривожлантириш ва такомиллаштиришда фаол иштирок
этмоқда. Бу ҳамкорлик жараёнида давлатлар қуйидаги вазифаларни ҳал
қилади: а) бир қанча ёки барча давлатларга хавф туғдирувчи жиноятларни
халқаро характердаги жиноятлар сифатида туркумлашни маслаҳатлашиб олиш; б)
халқаро характердаги жиноятларнинг олдини олиш ва тўхтатиб қўйиш бўйича
тадбирларни марказлаштириш; в) жиноятлар ва жиноятчилар устидан ҳуқуқий
судловни ўрнатиш; г) жазонинг муқаррарлигини таъминлаш; д) жиноий ишлар
бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш зарур бўлган тақдирда жиноятчиларни
топшириш.
Юқорида тилга олинган вазифалар халқаро ҳуқуқ воситалари билан ҳам,
миллий ҳуқуқий воситалар билан ҳам амалга оширилади. Бунда давлатларнинг
суверен ҳуқуқлари дахлсиз бўлиб қолаверади. Чунки жиноятчиликка қарши
курашнинг асосий муаммолари ҳар бир давлатнинг ички ҳуқуқий доирасига
тааллуқлидир.
Жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ҳуқуқий
муносабатлар халқаро характердаги
жиноятлар билан курашиш тўғрисида кўп
томонлама халқаро Конвенциялар нормалари ёхуд ҳуқуқий ҳамкорлик
тўғрисидаги махсус шартномалар орқали бошқарилади. Ривожланган мамлакатлар
ва баъзи бошқа давлатлар ўртасидаги фуқаролик, оила ва жиноий ишлар бўйича
ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги икки томонлама шартномалар тузилганлиги
алоҳида аҳамиятга эга. Бундай шартномаларнинг дастлабки гуруҳи 50
-
йилларнинг охирларига тааллуқлидир.
Халқаро
характердаги
жиноятларни
тартибга
солувчи
халқаро
Конвенцияларга қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
-
халқаро ҳимоядан фойдаланувчи шахсларга дахлсизлик; “Халқаро
ҳимоядан
фойдаланувчи шахслар, шу жумладан, дипломатик агентларга қарши
жиноятларнинг олдини олиш ва жиноятчиларни жазолаш тўғрисида”ги 1970
йилги Конвенция (1977 йили кучга кирган); 1970 йнлги “Ҳаво кемаларини қонунга
зид равишда эгаллашга қарши курашиш тўғрисида”ги Гаага Конвенцияси;
“Фуқаро ҳаво кемаси хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги 1971 йилги
Монреаль Конвенцияси;
-
“Денгизда қароқчиликнинг олдини олиш тўғрисида”ги,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
331
1958 йилги “Очиқ денгиз тўғрисидаги Конвенция;
-
денгизни зарарли чиқиндилар
билан ифлослантирмаслик тўғрисида”ги 1958 ва 1982 йилги "Очиқ денгиз
тўғрисида”ги Конвенция;
-
1972 йилги “Денгизни чиқитлар ва бошқа заҳар
-
ли
чиқиндилар билан ифлослантиришнинг олдини олиш бўйича” Конвенция;
-
“Ядро
материалларини қонунга зид равишда қўлга киритиш ва ундан фойдаланиш
тўғрисида”ги Конвенция (имзолаш учун 1980 йил 3 мартда очиқ деб эълон
қилинган); “Наркотик ва руҳий касалликлар келтириб чиқарувчи моддалар билан
қонунга зид операциялар тўғрисида”ги 1961 йилги “Наркотик воситалар
тўғрисида”ги ягона Конвенция; 1961 йил Конвенциясига тузатишлар тўғрисидаги
1972 йил қарори, Психотроп моддалар тўғрисидаги 1971 йилги Конвенция; пул
белгиларини қалбакилаштириш тўғрисидаги 1929 йилги пул белгиларини
қалбакилаштиришга қарши кураш тўғрисидаги халқаро Конвенция; Гиёҳванлик
воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш
тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1988 йилги Конвенцияси
ҳисобланади; “Қулчилик
ва қул савдосининг бошқа формалари тўғрисидаги 1929
йилги қулчиликка тааллуқли Конвенция, унга 1953 йили ўзгартиришлар
киритилган;
-
қулчиликни, қул савдосини ва шунга ўхшаш институт ва одатларни
бекор қилиш тўғрисидаги 1958 йилги қўшимча Конвенция; “Инсон устидан савдо
қилишга ва учинчи шахслар томонидан фоҳишабозликдан фойдаланишга қарши
кураш тўғрисида”ги 1950 йилги Конвенция.
Иккинчи гуруҳ. Ўзбекистонни мустақилликка эришганидан сўнги 1991
йилдан хозирги кунга қадар бўлган даврни ўз ичига олади
.
Ҳозир
Ўзбекистон дунёдаги 120 зиёд давлат билан расмий дипломатик
муносабатлар ўрнатган, 165 та давлат Ўзбекистонни тан олган, Тошкентда 35 дан
ортиқ мамлакатнинг расмий дипломатия элчихоналари фаолият кўрсатиб
келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Украина, Франция, Грузия, Саудия Арабистони,
Туркия Жумҳурияти, Россия Федерацияси, Словакия Республикаси, Латвия
Республикаси, Литва Республикаси, Туркманистон, Қирғизистон Республикаси,
Қозоғистон
Республикаси, Чехия Республикаси ва бошқа кўп давлатлар билан
дўстлик, ҳамкорлик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартномалар тузган.
1993 йил 22 январда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) оилавий ва жиноят
ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва фуқаролик, ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида
Конвенция қабул қилинди. Ушбу Конвенцияни Ўзбекистон Республикаси Олий
Кенгаши 1993 йил 6 майда ратификация қилди. 2003 йил 24 ноябрда София
шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Болгария Республикаси ўртасида жиноят
ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақида шартнома имзоланди. 2002 йил 18
январь куни Ўзбекистон Республикаси ва Чехия Республикаси ўртасида фуқаролик
ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар
тўғрисидаги шартнома имзоланди. 2000 йил 5 май куни Ўзбекистон Республикаси
ва Ҳиндистон Республикаси ўртасида жиноят
ишлари бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам
тўғрисидаги шартнома имзоланди. 1994 йил 23 июнь куни Ўзбекистон
Республикаси ва Туркия Жумҳурияти ўртасида жиноят ишлари бўйича ўзаро
ҳуқуқий
ёрдам тўғрисидаги шартнома имзоланди
Юқоридаги конвенция ва шартномалар Ўзбекистон томонидан хорижда
бўлган гувоҳ, жабрланувчи, эксперт, уларнинг вакиллари етиб келишлари учун
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
332
йўл ва кундалик харажатларни ҳал этиш, шахсларни ушлаб бериш ва процессуал
ҳаракатларни
амалга ошириш тартибларини белгилаб беради.
Шартномаларда жиноятчиларни тутиб бериш тўғрисидаги қоидалар
таърифланади. Уларга шартлашувчи: иккала томон қонунчилигига биноан жиноят
ҳисобланган
ва шундай жиноят учун бир йилдан ортиқ муддатга озодликдан
маҳрум қилиш ёки янада оғирроқ жазо (айрим шартномаларда: бир йилдан кам
бўлмаган муддатга) кўзда тутилади.
Жиноятчиларни тутиб бериш мумкин бўлмаган ҳолатлар: а) тутиб бериш
талаб қилинаётган шахс сўралаётган томон фуқароси ҳисобланса; б) жиноят
сўралаётган давлат ҳудудида содир қилинган бўлса; в) жиноий иш сўраётган
давлат қонунчилигига биноан қўзғатилиши мумкин бўлмаса, ёки муддатини
ўтганлиги ёхуд бошқа асослар бўйича ҳукмнинг ижро этилиши мумкин бўлмаса; г)
жиноят қилган шахсга нисбатан сўралаётган давлат органи олдироқ ҳукм
чиқарган ёки иш юзасидан текширувини тўхтатган бўлса; д) жиноят ҳар иккала
давлат қонунчилиги бўйича хусусий айблов тартибида кўриб чиқилаётган
бўлса ҳам белгиланади [5, C.65].
Ҳуқуқий
ёрдам тўғрисидаги барча шартномалар учун умумий бўлган ўз
фуқароларни топширмаслик қоидаси кўпчилик давлатларнинг
фуқаролиги
тўғрисидаги қонунда аниқ қайд этилган.
Халқаро характердаги жиноятларга қарши кураш тўғрисидаги кўп
томонлама Конвенцияларда жиноятчиларни тутиб бериш тўғрисидаги талаб
билан мурожаат қилинган давлатга юридик мажбурият сифатида қаралмайди.
Бироқ Конвенцияларнинг иштирокчилари бўлган давлатлар халқаро характердаги
жиноятларни ўзлари ўртасида тузилаётган жиноятчиларни тутиб беришни
келтириб чиқарувчи жиноятлар сифатида жиноятчиларни тутиб бериш тўғрисида
ўзларига мажбурият олганликларини ифодалаганлар. Ҳатто, давлатлар ўртасида
жиноятчиларни тутиб
бериш тўғрисидаги махсус шартнома бўлмаган тақдирда
ҳам бу кўп томонлама Конвенцияларнинг ҳар бири давлатлар томонидан шундай
жиноят қилган шахсларни тутиб бериш учун юридик асос сифатида кўриб
чиқилиши мумкин [6, C.151]. Халқаро характердаги жиноятлар тўғрисидаги икки
томонлама шартномаларда бундан ҳам кескинроқ йўл
-
йўриқлар белгиланиши
мумкин.
Жиноий иш юритиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни, халқаро битим, ўзаро
ёрдам принципи ва миллий жиноят процессуал қонунчилик асосида амалга
ошириладиган [7, С.
291].
Юқоридагилардан келиб чиқиб, жиноий суд ишлари юритиш соҳасида
халқаро ҳамкорликни тартибга солувчи меъёрий ҳуқуқий ҳужжжатлар таснифи
қўйидаги
тарзда намоён этилиши мумкин:
1. Халқаро даражани ташкил этувчи:
а) давлатлараро кўп томонлама битимлар:
пактлар, конвенциялар, келишувлар;
б) жиноятчилик билан курашишда ўзаро ҳамкорликка алоқадор,
ҳукуматлараро
битимлар( икки томонлама ва кўп томонлама);
в) Ўзбекистон ҳукумати томонидан тузилган муассасалараро ҳаракатдаги
битимлар (кўп томонлама ва икки томонлама)
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
333
г) халқаро ҳуқуқнинг ёзилмаган меъёрлари (одатлари) (халқаро одоб, ўзаро
ёрдам ва бошқалар);
2. Давлат ичидаги даражани ташкил этади:
а) жиноят ишлари бўйича ҳалқаро ҳамкорлик соҳасида ҳуқуқни муҳофаза
қилиш
органлари фаолиятини тартибга солувчи, Конституциявий қонунлар,
қонунлар;
б) қонуности меъёрий ҳуқуқий актлар: Ўзбекистон Республикаси
президентининг Фармонлари, ҳукумат қарорлари: қарорлар, кўрсатмалар,
буйруқлар, хатлар кўринишидаги шунга мувофиқ муассасалар томонидан
чиқарилган жиноят ишлари
бўйича халқаро ҳамкорлик соҳасида ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини тартибга солувчи алоҳида идоравий
ҳуқуқий
меъёрий актлар.
3. Жиноий суд иш юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширишда
ўзаро ёрдам принципи тушунчасига таъриф берилган,
у алоҳида процессуал
ҳаракатларни амалга оширишда юридик кучи, асоси, шакли ва таркиби бўйича
Ўзбекистоннинг ваколатли органни хорижий давлатларнинг ваколатли
органларига берган суровларида намоён бўлади. Юқоридаги фикрни инобатга
олиб Ўзбекистон Республикаси ЖПК 592
-1-
янги модда “Ўзаро ёрдам принципи”
билан тўлдирилиши таклиф этилган.
4. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича давлатлар ҳамкорлиги
қўйидаги
йўллар билан амага оширилиши: ваколатни топшириш, жиноят ишини
ҳамкорликда тергов қилиш (сўровни амалга оширишда хорижий давлат вакилини
иштироки ёки ҳамкорликда тергов
-
тезкор гуруҳларини тузиш), юқоридагиларни
инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ЖПКга икки ёки ундан ортиқ
давлатлар ҳудудида содир этилган жиноятларни тергов қилиш мақсадида
ҳамкорликда тергов
-
тезкор гуруҳини тузиш ва фаолият олиб бориш тартибини
белгиловчи модда киритилиши таклиф этилади.
5. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси жиноят
-
процессуал қонунчилиги
жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорликни баъзи субъектлари фаолиятини
етарли даражада қамраб олмаган. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг кўпгина
халқаро битимларида Ўзбекистон ҳудудида процессуал ҳаракатларни амалга
оширишда хорижий давлат вакилларини иштирок этиши мумкинлиги ҳақида
меъёрлар мавжуд. Ўзбекистон ЖПКда ҳуқуқий ёрдам ҳақидаги сўровни бажаришда
хорижий давлат вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ва процессуал
ҳаракатларни
содир этишда уларнинг иштирокини расмийлаштириш тартиби
кўрсатилмаган. Баён этилганларга боғлиқ ҳолда Ўзбекистон Республикаси ЖПКни
янги “Хорижий
давлат вакили” деган модда билан тўлдириш мақсадга мувофиқ
бўлар эди.
6. Айрим конвенцияларга мувофиқ жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам
кўрсатиш ҳақидаги топшириқлар сўров олувчи давлатнинг қонунчилигида
назарда тутилган муддатларда амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон
ЖПКда бу муддат белгиланмаган. Амалиёт ходимларни сўрови шуни кўрсатадики,
80% ҳолатларда улар томонидан халқаро топшириқларни бажариш мудати
сўралаётган ёрдамнинг ҳажмига боғлиқ ҳолда ўрта ҳисобда 10 кундан 30 кунгача
вақтни ташкил этади. Бизнинг фикримизча ҳам жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий
ёрдам кўрсатишда сўровларни бажариш муддатларининг аниқ белгиланиши
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
334
жиноят ишларини тергов қилиш муддатларига ва уларнинг сифатига шубҳасиз
ижобий аксини топади. Шундай экан, Ўзбекистон Республикаси ЖПКда сўровни
бажариш муддати аниқ белгиланиши таклиф этилади.
7. Жиноий ишлар бўйича халқаро ҳамкорлик субъектларини қуйидагича
таснифлашни таклиф этади: халқаро ҳамкорлик субъектларининг таснифи
қўйидаги
икки гуруҳни ўз ичига олади:
-
жиноий ишлар бўйича халқаро ҳамкорликни амалга оширишга ваколатли
субъектлар (жиноий ишлар бўйича халқаро ҳамкорликни амалга оширувчи
субъектлар, жиноий ишлар бўйича халқаро ҳамкорликни амалга оширишга ёрдам
берувчи субъектлар);
-
жиноий ишлар бўйича халқаро ҳамкорликни амалга оширишда иштирок
этувчи субъектлар (жиноий ишлар бўйича халқаро ҳамкорликни амалга
оширишда иштирок этиш ҳуқуқига эга субъектлар, жиноий ишлар бўйича халқаро
ҳамкорликни
амалга оширишда иштирок этишга жалб қилиниши мумкин бўлган
субъектлар,).
Шундай қилиб, халқаро жиноят ҳуқуқи давлатлараро муносабатларда
вужудга келаётган энг хатарли таҳдидлардан бири
-
халқаро жиноятчиликка
қарши
кураш масалаларини халқаро
-
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиб, ўзининг
тарихий ривожида бир неча босқичларини босиб ўтди. Замонавий халқаро жиноят
ҳуқуқи БМТ таъсис этилишидан эътиборан ривожланиб бориб, халқаро
жиноятчиликка барҳам бериш борасидаги бир қатор йўналишларни, жумладан,
халқаро ҳуқуқбузарликларни содир этган шахслар учун жазо муқаррарлиги
таъминлаш, халқаро жиноятчиликка қарши кураш борасида ягона халқаро
-
ҳуқуқий стандартларни белгилаш, ҳуқуқий ёрдамни ўрнатиш ва ривожлантириш
каби масалаларни тартибга солишга қаратилган.
Айниқcа судлар, прокурорлар, терговчилар ва суриштирув органларининг
хорижий
давлатлар
ваколатли
органлари
билан
ўзаро
ҳамкорлиги
такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят
процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисидаги Қонунни
қабул
қилиниши жиноий суд ишларини юритиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни
янада ривожлантириш учун хизмат қилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Международное публичное право.
-
М.: Проспект, 1999.
-
С.37.
2.
Грабарь ВЭ. Материалы к истории литературы международного права в
России (1614
-1917).-
М.: Издательство Академии наук СССР,1958; .
-
С.19
3.
Ромашкин П.С. К вопросу о понятиях и источниках международного
права.// Советское государство и право.1948. №3.
-
С.28.
4.
Шаргородский М.Д. Некоторые вопросы международного уголовного
права.// Советское государство и право.1947. №3.
-
С.30.
5.
Мазаева Н.Н. Международное сотрудничество в сфере уголовного
судопроизводства
Российской
Федерации
в
стадии
предварительного
расследования. Дисс…докт. юрид.наук.
-
М:.2004.С.65.
6.
Каримов, Б. (2020). Научно
-
теоретические вопросы категории цифровых
доказательств. Review of law sciences, 5(Спецвыпуск), 151.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
335
7.
Топилдиева, Д. 2022. Проблемы расследования киберпреступлений.
Общество
и
инновации.
2,
11/
S
(янв.
2022),
292–
296.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp292-296.
8.
Хамидов, Б. 2023. Некоторые вопросы, касающиеся теории цифровых
следов.
Общество
и
инновации.
4,
1/
S
(янв.
2023),
113–
125.
DOI:https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss1-pp113-125.
9.
Akhmedova G. ISSUES OF LEGAL REGULATION OF SEARCH ACTIVITY: FOREIGN
EXPERIENCE //The American Journal of Political Science Law and Criminology.
–
2022.
–
Т
. 4.
–
№. 11. –
С. 24
-29.
10.
Абдуллаев, Р. 2022. Проведение осмотра места происшествия с
использованием передовых технологий. Общество и инновации. 3, 9/
S
(окт. 2022),
184
–
188. DOI:https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss9/S-pp184-188.
11.
Абулхайров, Р. (2022). Портлашдан кейин ҳодиса жойини кўздан
кечиришнинг умумий жиҳатлари: кўздан кечиришни ташкил этиш ва амалга
ошириш тартиби.
Theoretical aspects in the formation of pedagogical sciences, 1(7),
250-257.
