Авторы

  • Азим Баратов
    Заведующий кафедры Криминалистики и судебной экспертизы, Ташкентский государственный юридический университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss1-pp309-315

Ключевые слова:

квартира следственный процесс тактические приемы управление организационно-технические психологические тактические методы комплексные тактические методы

Аннотация

В данной статье изложены этапы организации расследования по фактам разбоя и грабежа в домах, отдельные следственные действия и обстоятельства, подлежащие выяснению, а также правила поиска, получения и оформления доказательств по данному преступлению.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The stages of organizing the investigation of the crime of
robbery committed in an apartment

Azim BARATOV

1


Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received December 2024

Received in revised form

15 December 2024
Accepted 20 January 2025

Available online

25 February 2025

This article outlines the stages of organizing the

investigation into robbery and burglary, individual investigative

actions, and the circumstances to be clarified, as well as the

rules for searching for, obtaining, and formalizing evidence for

this crime.

2181-

1415/©

2025 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss1-pp

309-315

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

apartment,

investigative process,
tactical techniques,
management,

organizational-technical,
psychological tactical
methods,

comprehensive tactical

methods.

Хонадонларда содир

этилган

босқинчилик ва

талончилик жиноятининг терговини ташкил қилиш

босқичлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

хонадон,

тергов жараёни,

тактик приёмлар,

бошқарув,

ташкилий

-

техник,

психологик тактик

усуллар,

комплекс тактик усуллар.

Ушбу

мақолада

хонадонларда

содир

этилган

босқинчилик

ва

талончилик

жиноятлари

юзасидан

терговини

ташкил

қилиш

босқичлари

,

олиб

бориладиган

айрим

тергов

ҳаракатлари

ва

аниқланиши

лозим

бўлган

ҳолатлар

,

ушбу

жиноят

юзасидан

далилларни

топиш

,

олиш

ва

расмийлаштириш

қоидалар

баён

қилинган

.

1

Head of Department of Criminalistics and examination, Tashkent State University of Law.

E-mail: baratovazim.75@gmail.com


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

1 (2025) / ISSN 2181-1415

310

Этапы организации расследования грабежей и

разбоев, совершенных в квартирах

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

квартира,

следственный процесс,
тактические приемы,

управление,
организационно

-

технические,

психологические
тактические методы,
комплексные тактические
методы.

В данной статье изложены этапы организации

расследования по фактам разбоя и грабежа в домах,

отдельные следственные действия и обстоятельства,
подлежащие выяснению, а также правила поиска,

получения и оформления доказательств по данному

преступлению.

Хонадонларда содир этилган босқинчилик ва талончилик жиноятлари

терговини ташкил қилиш босқичлари тактикада марказий тушунча ҳисобланади.
Бу терговни амалга оширувчи шахснинг

жиноятларни тергови билан боғлиқ

масалаларнинг энг самарали ечимини таъминлаб

берувчи

феъл

-

атвор чизиғи ёки

ҳаракат усулидир

.

Е.И.

Макаренконинг фикрича

“тергов жараёнида ҳақиқатни

аниқлашга ёрдам берадиган ҳар қандай приёмлар эмас, балки маълум талабларга:
қонунийлик,

этика, илмийликка жавоб берадиганлари қўлланиши мумкин”

[1].

Бу талаблар терговни амалга оширувчи шахснинг фаолияти, ҳуқуқ, аҳлоқ
меъёрлари ва тамоийларига қатъий мувофиқлигини, тактик тавсия ва
қарорларнинг илмий асосланганлигини англатади.

Хонадонларда содир этилган босқинчилик ва талончилик жиноятлари

терговини ташкил қилиш босқичларининг илмий анализи унинг масалалари,
даражаларини ҳисобга олиб алоҳида фаолият тизимида кўриб чиқилишини талаб
этади.

Хонадонларда содир этилган босқинчилик ва талончилик жиноятлари

терговини ташкил қилиш босқичларини таркиби ва вазифалари нуқтаи назардан
қуйидаги тактик масалалар ва уларга мувофиқ тактик приёмларга ажратилади:

билишга оид (тергов қилинаётган воқеанинг вазиятларини криминалистик

ахборотларни топиш ва тадқиқ қилиш йўли билан аниқлаш);

бошқарув (ишда иштирок этган шахсларни терговга жалб этиш йўли билан

ўзаро самарали ҳаракатни ўрнатиш, психологик алоқани яхшилаш ва тактик
таъсирнинг юқори шаклларини қўллаш ва уларнинг феъл

-

атворини бошқариш);

ташкилий

-

техник (юқори даражада ташқи

шароит ва зарурий ташкилий

-

техник фаолият воситаларини

таъминлаш). Бошқарув ва ташкилий

-

техник

гуруҳдаги масалалар ва тактик ҳолатлар, маълумот олиш гуруҳидаги масалаларга
қараганда иккинчи даражали, ёрдамчи ҳисобланади.

[2]

Юқоридаги фикрга шуни қушимча қилиб айтиш мумкинки юқоридаги

ҳолатларни

биргаликда амалга ошириш усулларини ишлаб чиқиш лозим.

Ҳал

қилинаётган тактик масалалар нуқтаи назардан улар қуйидагиларга

ажратилади:

дастлабки (криминалистик маълумот манбаларини аниқлаш, қайд қилиш

ва текширишга йўналтирилган);


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

1 (2025) / ISSN 2181-1415

311

оралиқдаги (доимий фактларни аниқлашга ёки бундай аниқлашни

таъминлаб берувчи тактик мажмуани шаклланишига йўналтирилган, масалан,
жабрланувчининг

шахсини

аниқлаш,

талон

-

тарож

қилинган

мулкни

идентификациялаш, гумон қилинувчининг алибисини аниқлаш, тергов ва тезкор
гуруҳни шакллантириш ва ҳ.)

якуний (тактик ва процессуал қарорлар қабул қилишини таъминлаб

берувчи, терговнинг тактик масалалари ечимига, шунингдек жиноий иш бўйича
исботлаш предметини аниқлашга йўналтирилган).

Хонадонларда содир этилган босқинчилик ва талончилик жиноятлари

терговини

ташкил

қилиш

босқичларини

исботлаш

предмети

билан

конкретлаштирилган

йиғиндиси

дастурий мажмуанинг асосини ташкил этади.

Унинг асосида эса терговчининг исботлаш манбалари билан ишлаш, тергов
жараёнида тактик қарорларни қабул қилиш ва тактик фаолиятни амалга оширади.
Хонадонларда содир этилган босқинчилик ва талончилик жиноятларининг
криминалистик ва бошқа ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган тўлиқ масалалар
мажмуаси асосида ушбу жиноятларни тергов қилиш методикаси шаклланади.

Хонадонларда содир этилган босқинчилик ва талончилик жиноятлари

терговини ташкил қилиш босқичларида

у ёки бу тактик приёмни танлаш, тактик

қарорни қабул қилиши тергов ҳаракатларини амалга оширишда юзага келадиган
тергов вазиятларининг анализига асосланади.

Хонадонларда содир этилган босқинчилик жиноятини терговини ташкил

қилиш босқичларида

ўтказилаётган тергов ҳаракатларининг тактикасини

тузатиш, ўзгартириш ва аниқлаштириш, қўлланилаётган приёмларнинг
натижаларини тергов ҳаракатлари тактик дастури билан қарама

-

қарши алоқа

механизми воситасида таққослаш йўли билан амалга оширилади.

[3]

Юқоридаги фикрга қушилган ҳолда шуни айтиш керакки, хонадонларда

содир этилган босқинчилик ва талончилик жиноятлари терговини ташкил қилиш
босқичлари

илмий тавсияларга, ҳаракатларнинг энг қулай вариантининг

танланишига олиб келадиган терговчининг шахсий тажрибаси ва ички
сезгирликка асосланадиган иродавий ва интеллектуал қобилиятига боғлиқ
бўлади.

Хонадонларда содир этилган босқинчилик ва талончилик жиноятлари

терговини ташкил қилиш босқичлари

таркибига қуйидагилар киради: фаолият

йуналишларини, тактик жиҳатларини аниқлаш ва уни ташкилий ва техник
жиҳатдан таъминлаш. Хонадонларда содир этилган босқинчилик ва талончилик
жиноятлари терговини ташкил қилиш босқичларида

тактик

усул ва воситаларини

мажмуасини қўллаш ва жиноятларини тергов қилиш

фаолиятнинг барча

субъектларини,

уни амалга оширишнинг муайян тактик шароитларда ўзаро

мувофиқлаштирилган ҳаракати асосида ҳал этишни амалга ошириш лозим.
Хонадонларда содир этилган босқинчилик ва талончилик жиноятлари терговини
ташкил қилиш босқичларининг

энг муҳим хусусияти унинг аниқ намоён

бўладиган даврийлигидир. Тактик қарорда мўлжалланган усул ва тадбирларнинг
амалга оширилиши натижасида янги криминалистик маълумотлар йиғилади:
излар, ҳужжатлар, кўрсатмалар. Бу маълумотлар терговнинг дастлабки вазиятини
сезилари даражада ўзгартириш ва бошқа тергов ҳаракатлари ва тезкор

-

қидирув

чора

-

тадбирларини ўтказишни талаб этиши мумкин.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

1 (2025) / ISSN 2181-1415

312

Тактик приём асосига қайси фан маълумотлари киритилганлигига қараб:

мантиқий, психологик приёмларга ажратилади. Тактик приём гуруҳлари, улар ҳал
қилаётган тактик масалалар гуруҳига қараб амалий жиҳатдан янада муҳимроқ
ҳисобланади: усул жиҳатдан, билишга оид, бошқарувга, ташкилий

-

техник. Бунда,

турли фанлар асосида ишлаб чиқилган приёмлар

битта гуруҳга киритиш мумкин.

Тергов қилинаётган воқеанинг вазиятларини аниқлаш билан

боғлиқ

билишга оид

масалаларни ҳал этиш учун, кўпинча мантиқ, билиш назарияси, акс

этиш назарияси, ахборот назарияси ва тизим назарияларининг илмий аппарати
қўлланилади.

Бошқарув масалаларини ҳал этишда бошқарув назарияси умумий ва

юридик психологияси, рефлексли бошқарув соҳаларидаги билимлар муҳим
аҳамият касб этади. Бунда типик масалалар қаторига қуйидагилар киради:

терговчи терговни бошқа иштирокчилари билан психологик алоқа

ўрнатиш. Бу масала низоли вазиятларда, яъни терговчи ва терговда иштирок
этаётган бошқа иштирокчиларининг мақсадли йўналишлари бир

-

бирига мос

келмаганда ёки зид келганда, масалан айбланувчи кўрсатма беришдан бош
тортганда, алоҳида долзарблиги намоён бўлади;

гувоҳ ёки бошқа шахсга билишга

оид масалаларни ҳал этишда ёрдам бериш,

масалан, ассоциатив алоқаларни фаоллаштириш йўли билан унутилган фактларни
эслатиш, намоён этилаётган предмет ёки шахсларнинг гуруҳларини
ташкиллаштириш йўли билан шахсни идрок этишда, ажратиш хусусиятини ва бир
мақсадга йўналтириш хусусиятини таъминлаш;

тергов масалаларини ечиш учун зарур психологик восита ва шахслараро

муносабатларни шакллантириш, масалан, тинтув давомида фаол кузатиш ва унинг
феъл

-

атворини бошқариш,

тергов экспериментига маълум психофизиологик

хусусиятларга эга шахсларни жалб этиш, айбланувчини, унинг иш бўйича тергов
қатъий равишда объектив олиб борилаётганлигига ишонтириш ва ҳ.к..

Тактик приёмларнинг танлови, психик жараёнлар, шахснинг индивидуал

хусусиятлари, жиноят ишидаги роли, ишни мақсадли амалга ошириш ва феъл

-

атвор мотивлари объектив қонуниятлар билими асосида амалга оширилади.

Бошқарув масалаларини ҳал этишда рефлексли бошқарув механизми муҳим

аҳамият касб этади. Яъни терговчининг ўз рақиби ўрнига фикрлаши ва қарор
қабул қилиши ва бу эҳтимолдаги қарорларни ҳисобга олиб, ўз шахсий феъл

-

атвори

йўналишини аниқлаши ва тактик қарорларни қабул қилиш қобилиятига
тегишлидир. Шундай қилиб ёлғон кўрсатувларни олдини олиш ёки берилаётган
кўрсатувларни иродавий назоратини сусайтириш учун терговчи айбланувчини
сўроқ қилишнинг алоҳида вазиятларида айбланувчига ишда мавжуд далиллар
ҳақидаги маълумотларни етказишда уни қайта текшириб кенгайтириши мумкин.
Бошқа вазиятларда

терговда айбланувчига талон

-

тарож қилинган мулкни қайта

яшириш ёки иштирокчилар билан алоқага чиқиш истагини туғдирувчи вазиятлар
яратилади, бу эса ўз навбатида жиноят устида ушлаш ёки далилий аҳамиятга эга
маълумотлар олиш имконини беради.

Ташкилий

-

техник масалаларни ҳал этишда терговчи фаолиятини

режалаштиришнинг оптимал шаклларини, меҳнатни илмий ташкиллаштириш
воситалари, умумий ва криминалистик техник воситалари, транспорт, алоқа,
ҳисобга олувчи, қайд қилувчи ва маълумот излаш воситалари муҳим аҳамият касб
этади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

1 (2025) / ISSN 2181-1415

313

Терговчининг процессуал фаолияти тергов ҳаракатлар шаклида амалга

оширилади: сўроқ. кўздан кечириш, тинтув ва олиб қўйиш, эксперимент, таниб

олиш учун кўрсатиш ва б. Улар тергов қилинаётган воқеанинг вазиятларини,

далилларни топиш, олиш, йиғиш ва тадқиқ қилиш йўли билан аниқлашга

йўналтирилган. Бунда ҳуқуқий бошқарув предмети бўлиб англаш методлари эмас,

балки уларни терговда қўллаш шакллари ҳисобланади. Шундай қилиб, тергов

кузатувининг процессуал шакли сифатида тергов эксперименти –

экспериментал

методнинг процессуал шакли сифатида, баённомага қайд этиш, тасвирлашнинг

шакли сифатида экспертиза

-

махсус билимларнинг қўллашнинг процессуал шакли

сифатида намоён бўлади.

Далилий маълумот манбалари билан бевосита предмети ҳиссий алоқа бўлиб

терговчи олинган фактик маълумотларга моддий ва

процессуал қонун нормалари

нуқтаи назардан ишга алоқадорлик жиҳатига баҳо беради.

Ўз мазмунига кўра криминалистик тактик усуллар тўрт гурухга бўлинади

[4]:

1.

Психологик тактик усуллар, яъни жиноят ишлари бўйича терговчи

харакатларини амалга оширишнинг умумий ва юридик психология сохасидаги

ютукларга таянган усулларидир. Масалан, терговчи сўрок килинувчи билан

психологик алока ўрнатиши тинтув килинувчининг рухиятини кузатиши,

ушланаётган шахсни, жиноятни содир этишда гумон килинувчини кўлга олиш

чогида психологик таъсир кўрсатиш тактик усулларидан кенг фойдаланади.

2.

Мантикий тактик усуллар, уларнинг замирида мантик конунлари ва

категориялари хамда унинг суд мантики деб аталувчи билимга хос конуниятлар ва

категориялар ётади. Улар жумласига сўрок килинувчи шахснинг кўрсатувларидаги

карама

-

каршиликларни аниклаш ва улардан фойдаланиш усуллари киради: тергов

версияларини тузиш ва уларни текширишнинг мантикий усуллари; тергов

харакатларини ўтказиш жараёнида далиллардан ва тезкор

-

кидирув фаолияти

натижаларидан фойдаланишнинг мантикий изчиллигини белгилаш усуллари ва

хоказолар шулар жумласидандир.

3.

Ташкилий

тактик усуллар. Бу усуллар жиноятларни тергов килишни

режалаштириш коидалари ва усулларини; жиноятларни очиш ва тергов килиш

пайтида терговчининг

тергов харакатларини хамда бошка харакатларини;

иштирокчилар ўртасида вазифалар таксимланишини; терговчи ва суриштирув

органлари тезкор ходимларининг ўзаро хамкорлигини ташкил этишни;

жамоатчиликни ва оммавий ахборот воситаларини жиноят ишлари бўйича

хакикатни аниклашга жалб этишни ва хоказоларни ўз ичига олади.

4.

Комплекс

тактик усуллар

булар жиноятларни очиш хамда тергов килиш

пайтида илгари кўрсатиб ўтилган ва бошкача мазмундаги терговчи харакатларини

тайёрлаш хамда амалга ошириш йўлларини уйгунлаштиради. Масалан, содир

этилган жиноятда ўз айбини инкор этаётган айбланувчини сўрок килишда

саволларни кўйиш кетма

-

кетлигини танлаш сўрок килинувчининг рухияти

хусусиятларини, унинг айби юзасидан тўпланган далиллар мазмуни ва

ахамиятини хамда сўрок килишда химоячи, мутахассис, прокурор ва бошка

шахслар иштирок этишини хисобга олган холда ўтказилмоги лозим

Юқоридаги фикрларга қўшилган ҳолда шуни қўшимча қилиш мумкин,

тергов ҳаракатининг ахборот

-

англаш тузилиши қуйидаги босқичларга ажратиш

мумкин: тактик таъминот; мўлжал берувчи тадқиқот; деталли тадқиқот;

якунловчи босқич.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

1 (2025) / ISSN 2181-1415

314

Тактик таъминотнинг масаласи қабул қилинган тактик қарор асосида энг

самарали тергов ҳаракати амалга оширишнинг ташкилий ва техник
таъминлашдан иборат. Бунда унинг асосида мантиқий ишлаб чиқилган тергов
ҳаракатининг типик модели, унинг ихтиёрида бўлган метод ва воситаларни
қўллаш бўйича терговчининг тактик ғоясини акс эттирувчи, терговнинг умумий
режаси, мавжуд тергов вазияти билан таққосланадиган режалаштириш
операциялари ҳал қилувчи рол ўйнайди. Шу асосда тергов ҳаракатининг шахсий
масалалари аниқланади: аниқланиши керак бўлган вазиятлар доираси, тергов
ҳаракат иштирокчилари, уни ўтказиш вақти ва жойи, зарурий техник воситалар,
бошқа тергов ва тезкор қидирув

чора

-

тадбирлари билан энг мақсадга

мувофиқ

кетма

-

кетлик ва бирикмадаги техник ва тактик приёмлар йиғиндиси каби

масалалар ҳал этилади.

Мўлжал берувчи

тадқиқот, далилий маълумот манбаларини қидиришга

хизмат қиладиган, тергов қилинаётган

воқеанинг дастлабки умуий моделини

яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Тергов қилинаётган воқеа ҳақида
дастлабки тасаввурга воқеанинг ташқи тавсифи нуқсонларининг мавжудлиги,
алоҳида қисм элементи, баъзида эса бутун суратга кўп маъноли талқин бериш
хосдир. Воқеанинг ҳисобга олинишини ва барча эҳтимолдаги маълумот
манбаларининг текширилишини талаб этади.

Деталли тадқиқот

тергов қилинаётган воқеанинг алоҳида вазиятларини

шунга мувофиқ маълумот қисмларини анализ қилиш йўли билан аниқлашга
йўналтирилган. Маълумот қисмлари деганда

ишнинг мавжуд вазияти (исботловчи

факт) ҳақида маълумотларга эга манбалар йиғиндиси назарда тутилади. Шундай
қилиб отиш механизми ҳақидаги маълумотлар

гувоҳларни сўроқ қилиш, қурол,

зарарланган тўсиқ, мурда, отилган ўқ ва гильзаларни тадқиқ қилиш йўли билан,
жиноят мотивлари ҳақидаги маълумотлар ён дафтар ёки хотирани ўрганиш,
қариндошларни сўроқ қилиш, тажовуз предметини ўрганиш орқали олиниши
мумкин. Қисмни маълумотли тушуниш

фозовийдан фарқли ҳолда исботланиш

шахсий тизими билан муносабатидир. Исботлашнинг шахси тизимига кирувчи
манбаларнинг мажмуа ҳарактери далиллар билан ишлаш методларининг мажмуа
ҳарактерининг таъминлаб беради

-

битта маълумот қисмини (тугунини) тадқиқ

қилишда турли хил англаш методлари ва махсус билимлардан фойдаланилади.

Якунловчи босқич

тергов

ҳаракатларининг процессуал тасдиқловчи

масалалари ҳал қилинади: тергов ҳаракати баённомалар, иловалар тузилади ва
имзоланади, далилий ашёлар олиб қўйилади ва ишга жалб этилади,
иштирокчиларнинг аризалари қайд этилади ва ҳ.

Маълумот

манбаларининг

мажмуаси

криминалистик

тадқиқотини

таъминлаб берувчи, турли хил тактик приём ва тергов ҳаракатларининг мантиқий
ва маълумотли алоқаси тергов комбинацияси тушунчасига олиб келади. Тергов
комбинацияси деганда, битта вазиятни аниқлашда ёки битта криминалистик
масалани ҳал этишга йўналтирилган битта ёки турлича тергов ҳаракатлари
доирасидаги тактик приёмлар бирикмаси назарда тутилади. Масалан, мурданинг
шахсини аниқлашга

айбланувчининг алибисини текширишга, талон

-

тарож

қилинган мулкни қидиришга йўналтирилган тактик, техник приём ва тергов
ҳаракатларининг мажмуаси шулар қаторига киради. Тактик камбинациянинг
мақсади тергов вазиятини ўзгартириш ёки ундан фойдаланиш учун унга маълум


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

1 (2025) / ISSN 2181-1415

315

даражада таъсир ўтказишдан иборат: низони ҳал этиш, тергов сирини таъминлаш,
терговга қаршилик қилаётган шахсни рефлексли бошқариш, жавобгар тергов
ҳаракатини муваффақиятли бажаришини таъминлаш лозим. Терговчининг
фаолиятидан ташқари, тезкор

-

қидирув, назорат

-

ревизия органлари ва бошқа

ёрдамчи хизматларнинг приём ва методларини ўз ичига олувчи янада кенгроқ
тактик мажмуаси тактик операция деб номланади. У бир эмас, бир нечта ўзаро
боғлиқ тактик масалаларни дастлабки тергов босқичида ҳам, жиноят иши
қўзғатилишидан олдин ҳам ҳал этиш мумкин.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Е.И.Макаренко

Расследование разбойных нападений

с проникновением в

жилиша

.

Т

.

: 1991. 33 с.

2.

Криминалистика

/

под

редакцией

проф. Н.П.Яблокова

/

М

.:

2005. 400 с.

3.

Е.И.Макаренко Расследование разбойных нападений

с проникновением в

жилиша

.

Т

.

: 1991. 30 с.

4.

Абдумажидов Ғ.А., Норбоев А.Н., Алимова Р.А. Криминалистика. –

Т.:

Адолат, 2003. Т.

2. 167-

б.

Библиографические ссылки

Е.И.Макаренко Расследование разбойных нападений с проникновением в жилиша. Т:. 1991. 33 с.

Криминалистика /под редакцией проф. Н.П.Яблокова/ М:. 2005. 400 с.

Е.И.Макаренко Расследование разбойных нападений с проникновением в жилиша. Т:. 1991. 30 с.

Абдумажидов Ғ.А., Норбоев А.Н., Алимова Р.А. Криминалистика. –Т.: Адолат, 2003. Т.2. 167-б.