Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Tactics of searching
Azim BARATOV
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2023
Received in revised form
15 August 2023
Accepted 25 August 2023
Available online
15 September 2023
This article discusses the issue of search tactics and
investigative actions and describes how to conduct a search,
depending on the situation.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss7/S-pp182-188
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
search,
tactics,
investigative situation,
seizure,
investigative action,
private search,
place of residence,
object and evidence.
Тинтув ўтказишнинг тактикси
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
тинув,
тактика,
тергов вазияти,
олиб кўйиш,
қидирув
ҳаракати,
шахсий тунтув,
турар жой,
иншоат ва далил.
Ушбу мақолада тинтув тергов ҳаракатини тактика
масаласи кўриб чиқилади ва ҳолатга қараб тинтувни
ўтказишбаён қилинган.
1
Head of Department of Criminalistics and Examination, Tashkent State University of Law.
E-mail: baratovazim.75@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
183
Тактика проведения обыска
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
обыск,
тактика,
следственная ситуация,
выемка,
розыскное действие,
частный обыск,
место жительства,
объект и доказательства.
В данной статье рассматривается вопрос тактики
обыска и следственных действий и описывается, как
проводить обыск в зависимости от ситуации.
Криминалистик
тавсиялар
самарадорлигини
оширишнинг
муҳим
шартларидан бири, муайян вазиятларга қаратилган илмий криминалистик
билишни ташкиллаштириш ҳисобланади. Билимнинг турли жабҳаларида илмий
-
техник прогресс ва криминалистикани жадал ривожланиши бир қатор янги илмий
йўналишларни хосил бўлишига замин яратиб беради. Шундай йўналишлардан
бири тинтув тактикасидир.
Жиноятни тергов қилишда жиноят қўролини, турли хил предметлар,
ҳужжатлар, айбланувчини ва жиноят иши учун аҳамиятли бўлган ўғирланган
бўюмлар, мурдани тапиш ва олиш учун терговчи процессуал мажбурлов қидирув
харакатларини амалга оширади. Бундай процессуал мажбурлов қидирув
харакатларига тинтув ва олиб қўйиш тергов харакатлари киради.
Тинтув –
бу тергов харакати бўлиб, турар жойларни, иншоатларни, шахсни
танасини, кейимини ва нарсаларини жиноят процессуал қонунчилиги доирасида,
шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатига риоя қилган ҳолда мажбурий
текшириш натижасида жиноят иши учун аҳамиятли бўлган жиноят қўролини, турли
хил предметлар, ҳужжатлар, айбланувчини ва жиноят иши учун аҳамиятли бўлган
ўғирланган бўюмлар, мурдани тапиш ва олиш мақсадида ўтказилади [1. C. 14].
Жиноят процессуал қонунида назарда тутилган тинтув тергов харакати
фақатгина жиноят иши қўзғатилгандан сўнг амалга оширилади.(ЖПК топиш)
Тинтувга прокурор санкция берган бўлиши шарт. Факат истисно холларда,
яъни далилларни яшириш ёки йўк килиш хавфи бўлса, шунингдек, жиноят ишини
тергов килишда жиддий чигалликларга олиб келиши мумкин бўлса, конун
прокурордан санкция олмай тинтув ўтказишга йўл кўяди, аммо ўтказилган тинтув
хакида прокурорга бир сутка давомида ёзма шаклда маълумот берилиши лозим.
Тинтув ўзиниг мазмун,моҳияти ва мақсадига кўра олиб қўйиш ва ҳодиса
жойини кўздан кечириш тергов ҳаракатларидан фарқли
томонлари мавжуд.
Олиб кўйиш тинтувга жуда хам ўхшашдир. Худди тинтув сингари бу тергов
харакати хам фукародан, шунингдек, турли хил корхона, муассаса ва ташкилотлардан
жиноий ишга ахамияти бўлган хужжат ва предметларни олишга каратилган. Аммо
тинтувдан фаркли ўларок олиб кўйиш хар доим аник маълум бир буюм ва
хужжатларга нисбатан, улар каерда ва кимда эканлиги аник бўлганда кўлланилади.
судда кидирув ишларига хожат йўк, бинобарин, олиб кўйишни ўтказишда
фукароларнинг манфаатларига таъсир нисбатан камрок бўлади. Олиб кўйишда
терговчининг вазифаси бирор
-
бир шахсга ёки рахбарга маълум бир хужжатни ёки
предметни беришни таклиф килишдир. Рад жавоби олинганда эса нарса ёки
хужжатни мажбурий олиб кўйиш кўлланилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
184
Кидирув харакатларининг мажбурий кўринишга эга эканлиги ва бу билан
боглик тинтув килинаётган шахснинг, баъзан бошка шахсларнинг хам, шахсий
манфаатлари доирасига кирилиши тинтувни бошка тергов харакатларидан,
жумладан, ходиса юз берган жойни кўздан кечиришдан тубдан фарк килади.
Ходиса бўлган жойни кўздан кечиришда, масалан, сайхон ёки ўрмонли жойда
кўмилган мурда, жиноят куроли ва бошка ашёвий далилларнинг кидирув ишлари
ўтказилиши мумкин. Аммо бундай вазиятда кидирув ишларининг фукароларни
шахсий манфаатларига дахли йўк. У ёки бу шахснинг субъектив хукукларини
чеклаш билан боглик холатларда эса (масалан, бедарак йўколган шахснинг турар
жойида жиноят изларини кидириш) улар мазмун жихатидан кўздан кечириш
доирасидан ташкарига чикади ва уларни амалга ошириш конун томонидан
тартибга солинган бўлиши зарур.
Тинтувнинг объектлари бўлиб,
турар жойлар, хоналар, автомашиналар,
хизмат хоналари, иншоатлар, яхталар, шахсий
самолётлар,
магазин, кафе бар,
мурда, шахслар хисобланади.
Тинтувда қидирилаётган предметлар доираси кенг: бу тахминий қидирилаётган
жиноят воситалари (отиш қуроллари, бўзиш қўролари, портловчи моддалар) ва ҳодиса
жойида из қолдирган бошқа из хосил қилувчи объеклар (микрообъектлар, краска,
қон,портловчи ашёлар, ҳужжатлар, қиматбахо буюмлар в.б.)
Терговчига тинтувни самарадорлигини таъминлаш учун, агарда тинтув
ўтказилаётган хонадон эгаси қўлфланган жойларни ихтиёрий очиб беришдан бош
тортса, жиддий зарар етказмасдан очиш ҳуқуқи берилган.(ЖПК) Қўлфланган
жойларни очиш усуллари тинтув баённомасида қайд этилади.
Ҳар
бир тинувни ўтказишда алоҳида ёндашувни тақоза этади. Уни ўтказиш
ва тайёргарлик кўришда аниқ жиноят ишининг хусусиятлари, қидирилаётган
предмет ўзига хос хусусиятлари, тинтув ўтказилаётган одамнинг шахсини
ўрганиш каби масалар таъсир ўтказади.
Тинтувга чиқишдан олдин терговчи тинтув ўтказиладиган жой тўғрисида аниқ
маълумотларга эга бўлиши лозим. Терговчига бундай маълумотлар тинтув
харакатининг доирасини, амалга оширишнинг тахминий кетма
-
кетлигини ва зарурий
криминалистик техник воситаларини тайёрлаш каби масалаларни ҳал этиш имконини
беради. Тинтув ери хакида маълумот олиш учун терговчи тегишли турар
-
жой
органидан бинонинг каватма
-
кават схемасини талаб килиши, тинтув килиниши ёки
кидирув ишлари мўлжалланаётган жой билан шахсан танишиши мумкин.
Жиноят иши материаллари ва тезкор
-
кидирув тадбирлари ўтказиш
жараёнида тўпланган ахборотлар асосида терговчи тинтув килинувчининг ва
унинг оила аъзоларининг шахси, турмуш тарзи, фаолияти ва кун тартиби хакида
тасаввур хосил кила олиши лозим. Бу нарса терговчига тинтувда тўгри кидирув
тактикасини танлаш имкониятини беради.
Тинтувнинг асосий тактик коидаси унинг қўқисдан ўтказилиши ва
кутилмаганлигидадир. Тинтувни терговчи томонидан қўқисдан ва кутилмаганда
амалга оширилиши жиноят содир этган шахсни беркиниши, манфаатдор шахслар
томонидан ашёвий далилларни яшириш ёки йўк килишига йўл кўймайди. Шунинг
учун, тинтувга тайёргарлик кўриш вактида терговчи унинг тасарруфидаги
маълумотларга асосланиб тинтув ўтказиладиган жойга кўккисдан, яширин
боришнинг ва у ерга тез, тўсикларсиз киришнинг йўлларини излаши керак. Агар
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
185
тинтув килинувчи шахс тўскинлик килиши ёки куролли каршилик кўрсатиши
эхтимол бўлса, у холда бундай холатларни огохлантириш ва олдини олиш чора
-
тадбирлари ишлаб чикилиши керак.
Тинтув килиниши керак бўлган жой ва тинтув килинувчининг шахси хакида
маълумот тўплашда ва бошка тайёргарлик тадбирларини ўтказаётганда ушбу
чоралар овоза бўлмаслиги учун жуда хам эхтиёт бўлиш керак.
Тинтувнинг муваффакиятли ўтишида терговчи томонидан тергов гурухи
таркиби ва микдорини тўгри аниклаш катта ахамиятга эга. Агар тергов бир неча
жойда, катта ер майдонида ўтказилиши керак бўлса ёки кидирув ишлари катта
хажмда олиб борилиши керак бўлса, тергов гурухи таркибига терговчидан
ташкари маълум бир худудларда кидирув ишлари олиб борувчи яна бошка тергов
ва тезкор ходимлар хам кўшилиши мумкин. Тинтув килинувчилар тинтув вактида
уларга каршилик кўрсатиб далилларни йўк килишга харакат килиш максадида
маълум буюмларни ойнадан ташкарига улоктиришлари, шерикларига баъзи бир
йўллар билан огохлантириш белгилари беришлари мумкин бўлганлиги учун
тергов ишига тинтув килинаётган жойни кузатиш ва кўриклашга жавобгар бўлган
милиция тезкор ходимлари хам жалб этиш мумкин.
Тинтув ва
олиб қўйиш тергов ҳаракатининг вазифалари қўйидагилардан
иборат:
1.
Янги далилларни топиш.(жиноят иши учун аҳамиятли бўлган жиноят
қуроллари, предметлар, қимат бахо буюмларни, қидирилаётган шахсни топиш,
мурда ёки унинг қисмларини ва в.б. топиш ва олиш)
2.
Мавжуд сни текшириш.
3.
Тезкор –қидирув натижасида олинган маълумотларни текшириб кўриш
4.
Тергов
-
қидирув версиясини текшириб кўриш.
5.
Жиноятни содир этилишига мос келувчи вазиятларни аниқлаш.
Қидирув
харакатини тўғридан
-
туғри вазифаси: қидирилаётган объектни топиш,
яширилган ёки олинган жойни расмийлаштириш, топилган объектнинг умумий,
хусусий ва алоҳида белгиларини тасвирлаш ва баённомага қайд этишдан иборат.
Кидирув харакатларини амалга оширишдан аввал терговчи тинтув жойи
билан танишиши, кидирув харакатлари хажмини аниклаши, алохида эътиборга
молик жойларни белгилаши, иш худудини тергов гурухи ходимлари ўртасида
тўғри таксимлаши лозим [2.
C. 290].
Тинтув тергов харакатининг объектига қараб қуйидаги турлари
мовжуд:
1.
Турар жойлар, фуқароларнинг яшашларига мулжалланган.
2.
Иншоатлар, тадбиркорлар,ташкилотлар, муассасалар фойдаланишига
мулжалланган жойлар.
3.
Транспорт воситалари
.
4.
Шахсий тунтув.
Тинтувнинг кетма
-
кетлигига қараб:
1.
Дастлабки
.
2.
Такрорий
.
Такрорий тинув: а) агарда дастлабки тинтувда иш учун аҳамиятли нарсалар
тўлиғича топилмаган, етарли даражада тайёргарлик кўрилмай ўтказилганлиги
(қидирилган нарса ҳақида маълумотни камлиги) шу сабабли яхши натижага
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
186
эришилмаган бўлса; б) айрим хоналар тегишли криминалистик техник воситалар
қўлламасдан
тўлиқ
текширилмаганлиги; в) агарда тинтув ўтказилган хонадон
эгалари тинтувдан сўнг қидирилган нарсаларни ўйига қайтариб олиб келганлиги
тўғрисида маълумот мавжуд бўлса. [3, C.357]
Қидирилаётган
объектни
вақтига қараб:
а)
бир вақтни ўзида, турли шахслар ёки бир шахсга нисбатан хар хил
жойларда (ўйда, дачада);
б)
турли вақтларда
.
Текширилаётган объектнинг доирасига қараб:
а
)
асосий;
б)
қўшимча, дастлабки тинтувда текширилмаган объектлар қайта текширилиши.
Қидирилаётган
объектнинг санига қараб, битта ёки бир нечта объектлар
изланиши мумкин. Бир нечта объект бир вақтни ўзида турли жойларда ҳам
ўтказилиши мумкин.
Агарда жиноят учун аҳамиятли предметлар турли жайларда
жойлашган бўлса бунда тергов гуруҳи тузилади ва барча жойларда бир вақтни
ўзида тинтув ўтказилади. Раҳбарликни ишни олиб борувчи амалга оширади.
Тинтув ва олиб қўйишни ўтказишга тайёргарлик
Тинтув ва олиб қўйишни самарадорли амалга оширишда унга пўхта
тайёргарлик кўришга боғлиқдир. Тинтув ва олиб қўйишга тайёргарлик кўришда,
қушимча
йўналтирувчи маълумотлар олиш ва тактик планларни ишлаб чиқиш
лозим. Барча тайёргарлик ишлари, яъни қарор қабўл қилишдан тортиб, тергов
харакати ўтказиладиган жойга бориш, тергов ва тезкор қидирув жараёнида амалга
оширилиши лозим. Бу харакатлар яширин холда амалга оширилиши керак.
Юқоридаги тинтув ва олиб қўйишга тайёргарлик кўришнинг ўзига хос хусусиятлари,
ушбу тергов харакатини қўққистан амалга оширишини таъминлаб, бу тергов
харакатини амалга оширишда мўҳим бўлган вазифани бажаради [4.
C. 384].
Қушимча
маълумотлар олиш оддатда, тинту ва олиб қўйиш ўтказиладиган
шахс тўғрисида маълумотга эга бўлиш ҳамда ушбу тергов ҳаракати ўтказиладиган
жой билан боғлиқ бўлади. Бундай маълумотлар қанчалик тўлиқ тўпланса тергов
ҳаракатини самарадорлиги ошади. Кўрсатилган маълумотларнинг диораси тергов
қилинаётган
жиноятнинг ҳамда қидирилаётган предметларнинг ўзига хос
хусусиятларига боғлиқ.
Тинтув ва олиб қўйиш ўтказилиши режалаштирилаётган инсоннинг
шахсини ўрганишда қўйидагиларга эътибор қаратилиши лозим: жисмоний ва
руҳий ҳолати, хусусияти, ҳаёт тарзи,одатлари, оила аъзоларини таркиби, бирга
яшовчилари, оила аъзолари ва қўшнилари билан муносабати в.б. Тергов ҳаракати
ўтказиладиган жой тўғрисида: манзили, ўйнинг жойлашуви, нимага
мўлжалланганлиги ва хусусиятлари, ўйнинг номер, подези, этажи, кириш ва чиқиш
жойларини, бошқа ўйлар билан боғлиқ жойлари, ўйнинг режаси в.б.
Қидирилаётган
нарсалар тўғрисида қўйидаги маълумотларга эътибор
қаратиш лозим: номи, сони, нимага мўлжаланганлиги, ҳажми, шакли, қандай
материалдан қилинганлиги ва бошқа ўзига хос хусусиятлари.
Бошқа маълумотларни терговчи тергов харакатини амалга ошириш
жараёнида билиб олади ва тергов тактикасини такомиллаштиради.
Тинтув ва олиб қўйиш юзасидан тактик режа тўзиш жараёнида, мавжуд ва
қўшимча
тарзда процессуал ва нопроцессуал тартибда олинган маълумотларни
тўлиғича анализ ва бахолаш натижалари асос қилиб олинади. Шунингдек ушбу
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
187
режада ўтказиладиган кун, вақти, иштирокчиларнинг таркиби ва вазифалари,
шароити, қўлланиладиган криминалистик техник воситалар, қўққистанлигини
таминловчи усулар, агарда қўролли қаршилик бўлса уни бартараф этиш чоралари,
ҳаракатларни
кетма
-
кет амалга ошириш тартиби, тезкор қидирув ходимлари
билан хамкорлик қилиш каби масалаларни ўз ичига олади.
Тинтув ёки олиб қўйишни ўтказиш жойи тўғрисида маълумотларни йиғиш
жараёнида, яъни Ушбу тергов ҳаракати ўткаилиши режалаштирилаётган одамнинг
шахсини ўрганиш ёки бошқа тадбирларни ўтказишни режалаштираётганда
ихтиёткорликка риоя этиши лозим, чунки бу ҳаракатлар олдиндан манфаатдор
шахсларга маълум бўлишини олдини олган бўлади.
Тинтув ва олиб қўйиш тергов ҳаракатини амалга оширишда иштирок
этувчилар таркибини аниқлашда, жиноятнинг оғирлик даражасига, тергов
ҳаракати
ўтказилиши қаратилган одамнинг шахсига, қуролланганлигига,
қидирилаётган
предметнинг хусусиятига, ўтказилиши режалаштирилган
объектнинг жойи ва ҳудудига в.б. ҳолатлар инобатга олинади.
Куп ҳолларда тинтувни ўтказиш учун криминалистик техник воситаларидан,
қидирув
воситалари (щуп, трал, металл ва магнит қидирув мосламаси в.б.) талаб
қилинади.
Терговчи қидирув жараёнини амалга ошириш кетма
-
кетлигини барча
босқичларда таминлаши лозим. Дастлабки ҳаракатлар, тергов ҳаракатини
ўтказиладиган жойига келиш, бинога кириш, ўз хужжатларини кўрсатиш,
ўтказиладиган тергов ҳаракати тўғрисида огоҳ этиш, бино эгасини қарор билан
таништириш, барча иштирокчиларни бир хонага тўпланишини таклиф этиш, ҳар
бирини шахсини аниқлаш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан таништириш,
бино эгасига қидирилаётган нарсани топширишни таклиф этиш каби харакатлар
амалга оширилади. Обзорли босқичда тинтув ўтказилаётган бино билан танишиш,
қидирилаётган
нарсалар сақланиши мумкин бўлган жойларни белгилаш,
иштирокчилар ўртасида вазифаларни тақсимлаш ва уларга йўл
-
йўриқлар бериш,
криминалистик техник воситалар танланади ва уларни кетма
-
кет қўланиши
белгиланади. Қидирув босқичида эса қидирилаётган жойдаги борча объектлар
детали ва босқичма
-
босқич текширилади. Бир объектни текшириб бўлмасдан
иккинчи объектга ўтиш тавсия этилмайди. Бу ерда тергов гуруҳи иштирокчилари
ўз вазифаларини аниқ бажариши, тинтувни ўтказиш усулларини тўғри танлаш
тинтувни самарадорлигини оширади ва вазифаларини ҳал этишда аҳамияти катта.
Тинтув натижаларини процессуал расмийлаштириш босқичида, баённома, схема,
суратга ва видео ёзувга олиш амалга оширилади. Бу босқичда топилган
объектларни қаси бири ўзи билан олиб кетилиши ва қаси бири махсус жойларга
сақлаш учун жунатиш кераклиги аниқланади.
Тинтувни самарадорли ўтказишда психолог иштироки аҳамиятлидир.
Иморатда, шунингдек, ховли иншоотларида, томорка ва бошка жойларда
тинтув ўтказганда терговчи хар доим бир йўналиш бўйлаб харакатланади, масалан,
спираль бўйича, соат мили бўйича, нарсаларни бирин
-
кетин текшириб, сўнг –
хона
маркази, деворлар, пол, кейин эса бошка хонага ёки иморатга ўтади [5. C.
290].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
188
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Криминалистика: Учебное пособие./ Под ред. Проф.В.А.Образцова. –
М.:
Юрист, 1995.
-
592с.
2.
Абдумажидов Ғ.А., Норбоев А.Н., Алимова Р.А. Криминалистика. Дарслик. –
Т.: Адолат, 2003. Т.1 қ
. 290 -
б.
3.
Белкин Р.С. Криминалистика. Учеб. для вузов МВД. –
М.: Акад. МВД РФ,
1995.
–
357с
4.
Яблоков Н.П. Криминалистика. М.: Норма –
Инфра
-
М, 2000.
-
384с
5.
Абдумажидов Ғ.А., Норбоев А.Н., Алимова Р.А. Криминалистика. Дарслик. –
Т.: Адолат, 2003. Т.1 қ
. 290 -
б.
