Авторы

  • Санжарбек Мамажонов
    Кандидат исторических наук, доцент, Андижанский государственный университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss3/S-pp153-159

Ключевые слова:

сельское хозяйство Узбекистан фермерское хозяйство аграрный сектор экономика реформы модернизация Стратегия действий

Аннотация

В статье анализируются аграрные реформы в сельском хозяйстве Узбекистана, изменения в деятельности фермерских хозяйств и исторические процессы модернизации с помощью актуальных архивных материалов и научной литературы.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The role of farms in the implementation of agricultural
reforms in Uzbekistan

Sanjarbek MAMAJONOV

1


Andijan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received March 2023

Received in revised form

15 April 2023
Accepted 25 April 2023

Available online

15 May 2023

The article analyzes agrarian reforms in the agriculture of

Uzbekistan, changes in the activities of farms, and historical

processes of modernization with the help of relevant archival

materials and scientific literature.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss3/S-pp153-159

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

agriculture,

Uzbekistan,

farm,

agrarian sector,

economy,

reforms,

modernization,

action strategy.

Ўзбекистонда аграр ислоҳотларни амалга оширишда
фермер хўжаликларининг тутган ўрни

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

қишлоқ

хўжалиги,

Ўзбекистон,

фермер хўжалиги,

аграр сектор,

иқтисодиёт,

ислоҳотлар,

модернизация,

Ҳаракатлар

стратегияси.

Мақолада жорий архив материаллари ва илмий

адабиётлар ёрдамида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигидаги

аграр ислоҳотлар, фермер хўжаликлари фаолиятидаги

ўзгаришлар

ҳамда

ундаги

модернизация

тарихи

жараёнлари таҳлил қилинади

1

Candidate of Historical Sciences, Associate Professor, Andijan State University.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2023) / ISSN 2181-1415

154

Роль

фермерских

хозяйств

в

осуществлении

сельскохозяйственных реформ в Узбекистане

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

сельское хозяйство,
Узбекистан,

фермерское хозяйство,

аграрный сектор,
экономика,

реформы,

модернизация,

Стратегия действий.

В статье анализируются аграрные реформы в сельском

хозяйстве Узбекистана, изменения в деятельности

фермерских

хозяйств

и

исторические

процессы

модернизации

с

помощью

актуальных

архивных

материалов и научной литературы.

Ўзбекистон

мустақилликка

эришганидан

сўнг

суғориш

тарихини

холисона

ва

илмий

тарзда

тадқиқ

этиш

масаласига

алоҳида

эътибор

қаратилди

.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг самарадорлигини

оширишда айнан уруғчиликка эътибор берилиши лозимлигига алоҳида эътибор

қаратилди. Хусусан, Ўзбекисто Республикаси Биринчи Президентининг 1996 йил

Хоразм, Жиззах, Сирдарё, Наманган, Бухоро, Фарғона вилоятлари халқ депутатлари

кенгашларининг навбатдан ташқари сессияларидаги нутқида, Андижон ва

Сурхондарё вилоятларига ташрифлари чоғида қишлоқ ишлаб чиқариши фаоллари

билан учрашув, суҳбатлар пайтида пахтанинг серҳосил ва тезпишар навларини

яратишга барчанинг диққат

-

эътибори мазкур масалага қаратилди. Шу сабабли

республика Олий Мажлиси 1996 йилнинг 29 августида “Уруғчилик тўғрисида”

,

“Селекция ютуқлари тўғрисида”ги қонунларни қабул қилиб, мазкур қонунларда

республикада уруғчилик масалаларига доир давлат сиёсатини амалга

оширишнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Қишлоқда бозор муносабатларини

ривожлантириш, деҳқоннинг ерга эгалик ҳиссини қайта тиклаш масалалари ҳал

этилди. Қишлоқ хўжалигида улкан ислоҳотлар амалга оширилди ва ўзгаришларга

эришилди. 1997 йилда шахсий томорқа хўжалиги 3 млн. га ни ташкил қилди, уни

солиштирадиган бўлсак, 1989 йилда томорқа хўжалигининг экин майдони

257 минг га бўлса, 1997 йилда 599,7 минг га га ортди. 1996 йилда шахсий ёрдамчи

хўжаликларда 640 минг т. гўшт, 2,968 минг т. сут ва бошқа маҳсулотлар

етиштирилди [1,

6]. 1998 йилда республика фермер хўжаликларида 47,1 минг,

деҳқон хўжаликларида 12,9 минг, шахсий

-

меҳнат фаолиятларида 75,4 минг,

шунингдек, 34,0 мингта ўринни эса қишлоқ хўжалигига тааллуқли бўлмаган

хусусий бизнес соҳаси ташкил қилди. Бунинг оқибатида қишлоқ аҳолисининг

бандлиги тизими моддий ишлаб чиқариш, савдо

-

сотиқ, умумий овқатланиш

соҳаларидаги бандлик ҳисобига ортди. Бугунги кунда республика фермер

хўжаликларининг йиллик чорва озуқасига бўлган эҳтиёжининг фақат 35 фоизи

маҳаллий имкониятлар ҳисобидан қопланиб келинмоқда. Шу сабабли янги

ерларни ўзлаштириш орқали экин майдонларини кенгайтириш эвазига чорванинг

озуқа базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, балиқчилик, паррандачиликни

ривожлантириш ҳисобидан озиқ

-

овқат маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш

лозимлиги белгиланди. Яна бир муҳим вазифа

сувни тежайдиган суғориш

технологияларини кенг қўллашдан иборатдир. Ердан самарали фойдаланиб, мўл

ҳосил

олаётган кўп тармоқли фермер хўжаликларига ўз фаолиятини


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2023) / ISSN 2181-1415

155

кенгайтириши учун қўшимча ер майдонларини ажратиш ката аҳамиятга эга. Аграр

соҳадаги энг катта муаммолардан бири

фермерларнинг қишлоқ хўжалиги

соҳасида етарли билимга эга эмаслигидир. Айни пайтда Фермерлар Кенгаши

Қишлоқ

ва Сув хўжаликлари, Инновацион ривожланиш вазирликлари билан

ҳамкорликни кучайтириши, фермерларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш

дастурларини ишлаб чиқиши мақсадлидир [7, 9].

2017

2021

йилларда

Ўзбекистон

Республикасини

ривожлантиришнинг

бешта

устувор

йўналиши

бўйича

Ҳаракатлар

стратегиясининг

қишлоқ

хўжалигини

модернизация

қилиш

ва

жадал

ривожлантириш

бўйича

устувор

йўналишларида

“суғориладиган

ерларнинг

мелиоратив

ҳолатини

яхшилаш,

мелиорация

ва

ирригация

объектлари

тармоқларини

ривожлантириш,

қишлоқ

хўжалиги

ишлаб

чиқариш соҳасига

интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган

замонавий агротехнологияларни жорий этиш, унумдорлиги юқори бўлган қишлоқ

хўжалиги

техникасидан

фойдаланиш”

каби

муҳим

вазифалар

белгиланган.

Шу

боисдан ҳам суғориш ва ўзлаштириш тарихини тадқиқ

этиш барча даврларда ҳам

муҳим ҳисобланган.

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши

бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ биргина 2017 йилнинг ўзида пахта

экин

майдонларини 49 минг га га

ва ғалла

майдонларини 10 минг га га

қисқартириш

ҳисобидан

қисқартирилган

экин

майдонларининг

8,1

минг

га

га

картошка,

27,2 минг га га сабзавот, 5,9 минг

га га интенсив боғ, 2,9 минг га га

токзор, 10,9 минг

га га озуқа экинлари ва 4 минг га га мойли экинлар

жойлаштирилди. Ўтказилган бу

тадбирлар натижасида паст рентабелли экин

майдонларида пахта ва ғалла етиштиришдан

кўриладиган

зарарни

80

млрд.

сўмга

қисқартириш

,

қўшимча

1

млн.

тоннага

яқин

мева

-

сабзавот

маҳсулотларини

ишлаб

чиқариш,

ҳудудларда

48,5

мингдан

ортиқ

янги

иш

ўринларини

ташкил

этиш

натижасида

ушбу

экин

майдонларида

банд

бўлган

аҳоли

сонини

75,6

мингга

етказиш,

мева

-

сабзавот

маҳсулотлари экспорти ҳажмини 2 баробар ошириш

имкониятини яратишга муваффақ

бўлинди.

Айни

пайтда

замонавий

агротехнологиялар

асосида

юқори

ҳосилдорликка эга

бўлган, эртапишар ҳамда

ширин таъмга эга

пакана ва ярим пакана

дарахтларни

экиш

орқали

интенсив

боғ

ва

узумчиликни

ривожлантириш

ҳамда

дунё

бозорларида

харидоргир

ва

экспортбоп

мева

-

сабзавот

маҳсулотлари

ишлаб

чиқариш ҳажмини ошириш асосий

бажарилиши муҳим бўлган вазифалар сирасига

киради.

Таъкидлаш муҳимки, 2011–2016 йиллар давомида боғдорчиликда янги

агротехнологиялар

асосида

31308

га

юқори

ҳосил

берадиган

пакана

ва

ярим

пакана

интенсив

мевали

боғлар

барпо

этилди.

Қишлоқ

хўжалиги

экинлари

ҳосилдорлигини

оширишда уруғчилик

-

селекция ва нав танлашнинг аҳамияти

катта бўлиб,

истиқлол

йилларида

республика

олимлари

томонидан

мевали,

резавор

мевали, ёнғоқсимон,

субтропик,

цитрус

ўсимликлар

ҳамда

узумнинг

янги

навларини

яратиш,

маҳаллий

ва

интродукция

қилинган

навларни

ўрганиш,

парваришлаш

технологияларини ишлаб чиқиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий

қилиш бўйича

кенг миқёсда тадқиқотлар амалга оширилди. Натижада Марказий

Осиёда биринчи

бўлиб

селекцион

йўл

билан

уруғли,

данакли,

резавор,

ёнғоқ

мевали

экинлар

селекцияси йўлга қўйилиб, янги навлар яратишга асос солинди.

Кўп йиллик илмий

тадқиқотлар туфайли 180 га яқин мева

-

узум навлари яратилиб,

уларнинг саксонга

яқини Давлат реестрига киритилди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2023) / ISSN 2181-1415

156

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 мартдаги “2016–

2020 йилларда мева

-

сабзавот ва гўшт

-

сут маҳсулотларининг хом ашё базасини

янада ривожлантириш,

уларни

қайта

ишлашни

чуқурлаштириш,

озиқ

-

овқат

товарлари

ишлаб

чиқариш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги қарорига

асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта

ишлаш бўйича янги корхоналар қуриш, мавжудларини реконструкция ва
модернизация қилиш бўйича умумий

қиймати

595 886,3 минг доллар

эквивалентига тенг бўлган жами 180 та инвестиция

лойиҳасини амалга ошириш

кўзда тутилди. Ушбу қарорга мувофиқ, 2016–2020 йилларда мева

-

сабзавотларни

қайта ишлаш бўйича қуввати 99100 тоннага тенг 138 та,

гўшт маҳсулотларини

қайта ишлаш бўйича қуввати 16500 тоннага тенг 46 та, сут

маҳсулотларини қайта

ишлаш бўйича қуввати 34850 тоннага тенг 79 та ва бошқа

озиқ

-

овқат

маҳсулотларини

қайта

ишлаш

бўйича

қуввати

26840

тоннага

тенг

153

та

янги

корхонани

ишга

тушириш

белгиланди.

Қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотларини

чуқур

қайта

ишлаш

бўйича

тизимли

тадбирларнинг

амалга

оширилиши

натижасида

2020

йилга

келиб

2016

йилга

нисбатан

мева

-

сабзавот

консервалари

ҳажмини

79,4 %, мева шарбатларини 80,5 %, қуруқ меваларни 73,1 %, гўшт ва гўшт

маҳсулотларини 59,5 %, колбаса маҳсулотларини 68,8 %, сут ва сут
маҳсулотларини

56,6 %,

сариёғни

51,4 %,

қандолат

маҳсулотларини

59,9%,

ўсимлик

ёғини

57,2%,

шакарни

24,0,

пишлоқни

2,5,

гўштли

консерваларни

2,4,

балиқ

маҳсулотларини 3,4 ҳамда музлатилган балиқни 2,8 марта ошириш

имконини берди.

Ҳаракатлар

стратегиясида 2017 йилда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш

учун халқаро молия институтларининг умумий қиймати 337,8 млн. долларга тенг

маблағларни қуйидаги йўналишлар бўйича ўзлаштириш кўзда тутилди:

“Осиё тараққиёт банки”нинг 150 млн. доллар маблағини “Қишлоқ

хўжалиги

ишлаб чиқаришини модернизация қилиш” лойиҳасига

;

“Халқаро

тараққиёт

ва

тикланиш

банки”нинг

150

млн.

доллар

маблағини

“Чорвачилик секторини ривожлантириш” лойиҳасига;

“Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси”нинг 23,8 млн. доллар

маблағини

“Қашқадарё

ва

Жиззах

вилоятларида

сут

маҳсулотларини

ишлаб

чиқаришни кенгайтириш ва қайта ишлашни ривожлантириш” лойиҳасига
йўналтирилди.

2017 йилда биринчи марта ғалладан бўшаган қарийб 1 млн. гектар майдонга

сабзавот, картошка, полиз ва дуккакли экинлар экилди ва 5,5 млн. тоннадан ортиқ

маҳсулот

тайёрланди.

Айнан

шу

йилда

96

минг

гектар

ҳосилдорлиги

паст

майдонларда пахта ва ғалла ўрнига 32 минг гектар ерда карам, турли сабзавот ва

кўкатлар

экилди

ҳамда

бу

майдонлардан

олинган

минглаб

тонна

маҳсулотлар

экспорт

қилинди

.

Шуннигдек,

11

минг

гектар

майдонда

интенсив

боғ

ва

янги

токзорлар,

1500

минг

гектарда

иссиқхоналар

барпо

этилди.

Мазкур

йилда

республикада

8377000

тонна

ғалла

, 2900000

тоннадан

зиёд

пахта,

12450

тонна

пилла, 500800 тонна шоли, 22 млн. тонна мева

-

сабзавот ва 12,3 млн. тонна гўшт ва

сут етиштирилди.

2017 йил 10 октябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

“Фермер,

деҳқон

хўжаликлари

ва

томорқа

ер

эгалари

фаолиятини

янада

ривожлантириш бўйича ташкилий чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги қарорига


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2023) / ISSN 2181-1415

157

асосан

фермер,

кўп

тармоқли

фермер

ва

деҳқон

хўжаликлари

ва

томорқа

ер

эгаларига

қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотларини

етиштириш,

қайта

ишлаш,

сақлаш

ва

сотиш

ишларида,

шу

жумладан,

агротехник

тадбирларни

амалга

оширишда

ҳамда

шартномалар

тузишда,

маҳсулотларни

ташқи

бозорларга

экспорт

қилишда

ҳар

томонлама кўмаклашиш ишларини қўллаб

-

қувватланиши белгилаб берилди.

Қишлоқ

хўжалигини жадал ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича

“2017–

2021

йилларда

Ўзбекистон

Республикасини

ривожлантиришнинг

бешта

устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да белгиланган чора

-

тадбирлар

аграр тармоқни барқарор суръатлар билан ривожлантириш,

республика озиқ

-

овқат

хавфсизлигини

мустаҳкамлаш

ва

экспорт

салоҳиятини

юксалтиришга

хизмат

қилади

.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

2018

йил

29

мартдаги

“Обод

қишлоқ” дастури тўғрисидаги Фармонига мувофиқ қабул қилинган “Обод қишлоқ”

дастури

доирасида

2018

йилда

159

та

тумандаги

386

та

қишлоқда

қурилиш

ободонлаштириш

ишлари

олиб

борилди.

Ушбу

қишлоқларда

142

мингта

якка

тартибдаги уй ва мингдан зиёд кўп қаватли

уй, 3 минг км. йўлларни таъмирлаш,

2,5

минг

км.

электр

энергияси,

2

минг

км.

ичимлик

сув

тармоқларини

қуриш

ва

қайта

тиклаш,

2

минг

400

та

бозор

ва

бошқа

инфратузилма

объектлари

қуриш

белгилаб олинган эди.

2018 йил 17 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон

Республикаси

Қишлоқ

хўжалиги

вазирлиги

фаолиятини

ташкил

этиш

чоратадбирлари

тўғрисида”ги

қарори

қабул

қилиниб

,

унга

кўра,

Республика

Қишлоқ

хўжалиги вазирлиги фаолиятини жадаллаштириш мақсадида қишлоқ

хўжалиги ва

озиқ

-

овқат

тизимини

тубдан

ислоҳ

қилиш

бўйича

“Йўл

харитаси”ни

тасдиқлаш,

қишлоқ

хўжалиги

соҳасидаги

давлат

сиёсати

устувор

йўналишларининг мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш

вазифаларини изчил тарзда

бажариш

белгиланди.

Шу

билан

бирга,

мазкур

қарорга

биноан,

Ўзбекистон

Республикаси

қишлоқ

хўжалиги

вазирининг

зиммасига

қуйидагиларни

бажариш

юклатилди:

Ўзбекистон

Республикасининг

қонунлари

,

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар

талабларининг ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш;

қишлоқ

хўжалигини

ривожлантириш,

ҳудудларни

ижтимоий

-

иқтисодий

ривожланиши

ва

қишлоқ

хўжалиги

соҳасидаги

муаммоли

масалаларни

ҳал

этиш

бўйича

дастурлар,

чора

-

тадбирлар

режалари,

“йўл

хариталари”

ҳамда

бошқа

дастурий ҳужжатларни самарали тарзда амалга ошириш.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ш.М.

Мирзиёев

раислигида

2018

йил

26 апрель куни “Обод

қишлоқ”дастурини амалга оширишни самарали ташкил этиш

билан

боғлиқ

масалалар

ва

бу

борадаги

энг

муҳим

вазифаларга

бағишланган

видеоселектор

йиғилиши ўтказилди. Ушбу видеоселекторда қуйидагилар алоҳида таъкидланди:

“Кейинги

25

йил

мобайнида

намунали

уй

-

жой

қуришни

ҳисобга

олмаганда,

қишлоқларнинг

ташқи

қиёфасини

яхшилаш

ва

ободонлаштириш

бўйича

бирор

-

бир

амалий

иш

қилинмаган

,

бунинг

учун

молиявий

маблағлар

ажратилмаган,

дея

уқтирди

давлат

раҳбари,

шу

билан

бирга,

аксарият

қишлоқларда

кўчалар,

ижтимоий

соҳа

объектлари,

ичимлик

суви,

электр

таъминоти каби муҳим соҳалар

йиллар давомида қаровсиз ва эътиборсиз қолиши

натижасида ночор аҳволга

келиб қолган”.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2023) / ISSN 2181-1415

158

2018

йил

27

июндаги

Президент

Фармонига

кўра

“Обод

маҳалла”

дастури

қабул

қилинди

.

Унга

мувофиқ

2018

йилда

ҳар

бир

шаҳарда

камида

2

тадан

ва

2022

йилгача

ҳар

йили

камида

3

тадан

маҳалла

қиёфаси

тубдан

янгиланиши,

ичимлик

суви,

электр

ва

табиий

газ,

канализация

тармоқларида

қурилиштаъмирлаш, сизот сувлари сатҳини пасайтириш ишлари, шунингдек,

5

минг 607 км.

ички

йўллар,

369

та

ижтимоий

соҳа

объектини

таъмирлаш,

969

та

бозор

инфратузилмаси объекти ва сервис шохобчалари барпо этиш

мўлжалланган. Бунинг учун

маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида “Обод маҳалла”

жамғармалари тузилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.

Мирзиёевнинг 2018 йил

28 декабрдаги

Олий

Мажлисга

мурожаатномасида

республика

иқтисодиёти,

хусусан

унинг

таркибий

қисми

бўлган

қишлоқ

хўжалиги

соҳасидаги

ислоҳотларни

алоҳида

таъкидлади.

Жумладан,

қишлоқ

хўжалиги

соҳасини

бошқариш

тизимини

ислоҳ

қилиш

,

ер

ва

сув

ресурсларидан

оқилона

фойдаланиш

борасидаги

илғор

технологияларни жорий этиш, озиқ

-

овқат хавфсизлигини таъминлаш энг муҳим

вазифа

сифатида

эътироф

этилди.

Кейинги

йилда

кластер

усулида

пахта

етиштиришни

камида 51 фоизга етказиш учун 48 та пахта

-

тўқимачилик

кластерини ташкил этиш

тўғрисида

қарор қабул қилинди. Шу билан бирга, ғалла

ва мева

-

сабзавот кластерлари фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириш

кераклиги ва бу соҳа республика

учун

нисбатан

янги

экани

инобатга

олиниб,

уни

давлат

томонидан

қўллабқувватлаш

,

кредит

тизимини

соддалаштириш,

харажатларни

субсидиялаш,

ер

ажратиш билан боғлиқ тартибларни қайта кўриб

чиқиш талаб қилинди.

Хулоса қилиб айтганда, мамлакат қишлоқ хўжалигидаги тармоғидаги

таркибий ўзгаришларни

чуқурлаштириш

орқали

ишлаб

чиқаришни

жадал

ривожлантириш

ҳамда

аҳолини озиқ

-

овқат маҳсулотлари, қайта ишлаш саноатини

хом ашё билан узлуксиз

равишда

таъминлаб

бориш

орқали

республика

озиқ

-

овқат

хавфсизлигини

янада

мустаҳкамлаш

ҳамда

экологик

соф

маҳсулотлар

ишлаб

чиқариш

ишлари

йўлга

қўйилди

.

Шу билан бир қаторда, фермер хўжаликларига

республика ҳукумати томонидан

кўрсатилган

ғамхўрлик

,

уларнинг

ердан,

сувдан,

техникадан

ҳамда

бошқа

моддий ва молиявий ресурслардан оқилона

фойдаланилиши натижасида ҳосилдорлик йилдан

-

йилга тобора ортиб борди.

Мазкур хўжаликлар, энг аввало, ўз меҳнати

натижасидан бўлган моддий

манфаатдорликларининг ошиши туфайли пахтачилик

ва ғаллачилик соҳаларида

юқори натижаларга эришишга муваффақ бўлди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида”ги ПФ–

4947-

сон фармони // Ўзбекистон Республикаси

қонун

ҳужжатлари тўплами. –

№6 (766) –

70-

модда. –

Тошкент: Адолат, 2017.

2.

Ўзбекистон Миллий архиви (Ўз

МА), М

-110-

жамғарма, 1

-

рўйхат, 902

-

йиғма

жилд, 58

-

варақ.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси архиви (ЎзР

ПАА), 975

-

жамғарма, 20

-

рўйхат, 51

-

йиғма жилд, 4

-

варақ.

4.

ЎзР ПАА, 975

-

жамғарма, 20

-

рўйхат, 51

-

йиғма жилд, 9

-

варақ.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2023) / ISSN 2181-1415

159

5.

Ўз МА, М

-110-

жамғарма, 1

-

рўйхат, 902

-

йиғма жилд, 59

-

варақ.

6.

ЎзР ПАА, 975

-

жамғарма, 20

-

рўйхат, 51

-

йиғма жилд, 12

-

варақ.

7.

Туляков Э., Деҳқонов Ш., Рашидова Ш ва бошқ. Ҳаракатлар стратегияси

билан 3 йил: кутилган натижалар, юқори самарадорлик ва юксак марралар. –

Тошкент: Konra

d Adenauer Shiftung, 2020.

Б. 42.

8.

ЎзР ПАА, 975

-

жамғарма, 20

-

рўйхат, 51

-

йиғма жилд, 16

-

варақ.

9.

ЎзР ПАА, 975

-

жамғарма, 21

-

рўйхат, 54

-

йиғма жилд, 36

-

варақ.

10.

Ўз МА, М

-110-

жамғарма, 1

-

рўйхат, 902

-

йиғма жилд, 60

-

варақ.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ–4947-сон фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – №6 (766) – 70-модда. – Тошкент: Адолат, 2017.

Ўзбекистон Миллий архиви (Ўз МА), М-110-жамғарма, 1-рўйхат, 902-йиғма жилд, 58-варақ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси архиви (ЎзР ПАА), 975-жамғарма, 20-рўйхат, 51-йиғма жилд, 4-варақ.

ЎзР ПАА, 975-жамғарма, 20-рўйхат, 51-йиғма жилд, 9-варақ.

Ўз МА, М-110-жамғарма, 1-рўйхат, 902-йиғма жилд, 59-варақ.

ЎзР ПАА, 975-жамғарма, 20-рўйхат, 51-йиғма жилд, 12-варақ.

Туляков Э., Деҳқонов Ш., Рашидова Ш ва бошқ. Ҳаракатлар стратегияси билан 3 йил: кутилган натижалар, юқори самарадорлик ва юксак марралар. – Тошкент: Konrad Adenauer Shiftung, 2020. – Б. 42.

ЎзР ПАА, 975-жамғарма, 20-рўйхат, 51-йиғма жилд, 16-варақ.

ЎзР ПАА, 975-жамғарма, 21-рўйхат, 54-йиғма жилд, 36-варақ.

Ўз МА, М-110-жамғарма, 1-рўйхат, 902-йиғма жилд, 60-варақ.