Авторы

  • Абдулазиз Расулев
    Доктор юридических наук, профессор, ученый секретарь Института законодательства и правовой политики при Президенте Республики Узбекистан
  • Ильмира Расулева
    Старший преподаватель, кафедра восточных языков, Университет мировой экономики и дипломатии, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss7/S-pp374-381

Ключевые слова:

Новый Узбекистан Узбекистан-2030 Стратегия Узбекистан Указ Президента

Аннотация

В этом году в нашей стране была проведена конституционная реформа, направленная на коренное совершенствование системы государственной власти и управления, потребовавшие реформирования законодательства совершенно по-новому. В результате наш народ на референдуме, состоявшемся 30 апреля, принял новую Конституцию. Подход, основанный на принципе «человек — общество — государство», был закреплен в нашей Конституции.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

How important is the Uzbekistan-2030 strategy for our

development?

Abdulaziz RASULEV

1

Ilmira RASULEVA

2

Institute of Legislation and Legal Policy under the President of the Republic of Uzbekistan

University of World Economy and Diplomacy

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received July 2023

Received in revised form

15 August 2023

Accepted 25 August 2023

Available online

15 September 2023

This year, a constitutional reform was carried out in our

country, aimed at radically improving the system of state power

and administration, which required reforming legislation in a

completely new way. As a result, our people adopted a new

Constitution in a referendum held on April 30. The approach

based on the principle of “man - society - state” was enshrined in

our Constitution.

2181-1415/© 2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss7/S-pp374-381

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

New Uzbekistan

Uzbekistan-2030

Strategy Uzbekistan

Presidential Decree

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси тараққиётимиз учун

қанчалик аҳамиятли?

ANNOTATSIYA

Kalit so‘zlar:

Янги Ўзбекистон

Ўзбекистон-2030

Ўзбекистон стратегияси

Президент фармони

Жорий йилда мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва

бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган,

қонунчиликни мутлақ янги тарзда ислоҳ қилишни талаб

этадиган конституциявий ислоҳотлар амалга оширилди.

Бунинг натижасида 30 апрель куни ўтказилган референдумда

халқимиз Янги таҳрирдаги Конституцияни қабул қилди.

Бевосита халқимиз томонидан қабул қилинган Бош

қомусимизда

“шахс – жамият – давлат”

тамойили асосидаги

ёндашув мустаҳкамланди.

Насколько важна стратегия «Узбекистан-2030» для нашего
развития?

1

Doctor of Law, Professor, Scientific Secretary, Institute of Legislation and Legal Policy under the President of the

Republic of Uzbekistan.

2

Senior Lecturer, Oriental languages Department, University of World Economy and Diplomacy, Tashkent,

Uzbekistan.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 07 (2023) / ISSN 2181-1415

375

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Новый Узбекистан
Узбекистан-2030

Стратегия Узбекистан
Указ Президента

В этом году в нашей стране была проведена

конституционная реформа, направленная на коренное
совершенствование системы государственной власти и

управления,

потребовавшие

реформирования

законодательства совершенно по-новому. В результате наш

народ на референдуме, состоявшемся 30 апреля, принял
новую Конституцию. Подход, основанный на принципе

«человек — общество — государство», был закреплен в

нашей Конституции.


Янги таҳрирдаги Конституцияда мамлакатимизнинг суверен демократик

республика эканлиги билан бир қаторда ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат
эканлиги қатъий белгиланди.

Ҳуқуқий давлат концепцияси

асосида Янги таҳрирдаги Конституциянинг 15,

16-моддаларида Конституциянинг олий юридик кучга эгалиги, тўғридан-тўғри
амал қилиши, шунингдекЎзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари
мамлакат ҳуқуқий тизимининг таркибий қисми эканлиги белгиланди. Инсон
ҳуқуқларига оид нормалар уч баравардан ортиқ оширилганлиги ҳам бунга яққол
мисол.

Яна бир муҳим ўзгариш – давлатнинг

ижтимоий соҳадаги

вазифа ва

мажбуриятлари кучайтирилганлигидир. Хусусан, Асосий қомусимизда давлат
фуқароларнинг

бандлигини

таъминлаш,

ишсизликдан

ҳимоя

қилиш,

камбағалликни қисқартириш (43-модда), аҳолининг ижтимоий жиҳатдан
эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш (47-модда) бўйича давлатнинг
мажбуриятлари, фуқароларнинг давлат ҳисобидан кафолатланган тиббий ёрдамга
бўлган ҳуқуқлари (48-модда), инклюзив таълим ва тарбия масалалари (50-модда)
каби ижтимоий кафолатлар белгиланди.

Бу каби янгиликлар кўплаб халқаро кузатувчилар, хусусан конституциявий

ислоҳотлар доирасида ўтказилган халқаро конференция ва тадбирларда эксперт ва
мутахассислар томонидан ижобий тарзда баҳоланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Янги таҳрирдаги Конституциянинг 154-

моддасида юқорида қайд этилган Ўзбекистоннинг суверен, демократик, ҳуқуқий,
ижтимоий ва дунёвий давлат эканлиги ҳақидаги қоидалар қайта кўриб чиқилиши
мумкин эмаслиги мустаҳкамланди.

Амалга оширилган конституциявий ислоҳотлар Асосий қомусимизда

белгиланган давлатнинг мажбуриятлари ва устувор вазифаларини ўз вақтида ва
самарали амалга оширишни тақозо этади. Шу сабабли ҳам бундай ишларни
тизимли ва мантиқий изчиллик асосида ташкил этиш мақсадга мувофиқ.
Бинобарин, мамлакатимиз кейинги истиқболда ривожланиши учун амалга
ошириладиган ишларни белгиловчи ҳужжат қабул қилиниши тақоз этилади.
Бугунги кунда жамоатчилик вакиллари томонидан муҳокама қилинаётган

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси

айнан шундай ҳужжатдир.

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасида

бешта асосий ғоя

асос

қилинганлигини кўришимиз мумкин:


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 07 (2023) / ISSN 2181-1415

376

1) аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган

таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини яратиш;

2) барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган

давлатлар қаторидан ўрин олиш;

3) аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш;
4) халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш;
5) мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш.
Мазкур ғояларни амалда рўёбга чиқариш мақсадида

5 та

устувор йўналиш,

улар доирасида

12 та

кичик йўналиш ҳамда

100 та

мақсадни ўз ичига олган.

Биринчи устувор йўналиш

ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга

чиқариши учун муносиб шароитларни яратишга бағишланиб, унда

5 та

кичик

йўналиш ва

44 та

мақсад акс этган. Мазкур устувор йўналиш кўриб чиқилилаётган

стратегиянинг энг катта қисми саналади. Унда таълим тизими, аҳоли
саломатлигини таъминлаш, ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва қамбағалликни
қисқартириш, ёшларга оид давлат сиёсати ва спорт йўналиши, маънавий
тараққиётни таъминлаш ва маданият соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича
ислоҳотлар назарда тутилган.

Биринчи устувор йўналишда аксарият мақсадли кўрсаткичлар таълим

қамровини ошириш, илм-фан ва таълим инфратузилмасини такомиллаштириш
билан боғлиқ бўлиб, айрим ҳолларда эришиш кўрсаткичлари

умумий тусга эга

.

Фикримизча, бунда асосий эътибор

манзилли ёндашувга

қаратилиши лозим.

Хусусан, лойиҳада мактабгача таълим ва тайёрлов гуруҳлари билан қамров

даражасини

100 %

га етказиш назарда тутилган. Фикримизча, мазкур режани

амалга оширишда ҳудудлар бўйича манзилли ишлаш мақсадга мувофиқ. Чунки,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.05.2019 йилдаги ПҚ–4312-сон
қарорига мувофиқ 2019 йил ҳолатига кўра 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим
билан қамрови

Тошкент шаҳрида

102 %ни

,

Сирдарё, Жиззах, Хоразм, Самарқанд

вилоятларида

80 %дан кўпроқни

,

Тошкент, Наманган, Фарғона, Навоий

вилоятларида

70-80 % атрофида

, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё

вилоятларида

70 % дан камроқни

ташкил этган. Шу сабабли мактабгача таълим

билан қамровни ошириш масаласини

айнан қамров даражаси паст бўлган

ҳудудлардан

бошлаш лозим.

Республикада 2 мингта боғчани ташкил қилиш режаси ҳам қамров даражаси

паст бўлган ҳудудларда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ (

мисол учун,

Сурхондарё вилояти Денов ва Олтинсон туманларида, Бухоро вилояти Когон ва
Қоракўл туманларида 2019 йил ҳолатига 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим
билан қамрови 30-40 %ни ташкил этган

).

Ҳудди шунингдек, биринчи устувор йўналиш доирасидаги давлат-хусусий

шериклик асосида умумий ўрта таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш,
700 та поликлиника барпо этиш, 28 минг шифо ўринларини яратиш, 16 минг
шифокор штатларини ташкил этиш, 56 минг километр йўлларни қуриш ва
таъмирлаш каби лойиҳаларини амалга оширишда ҳам

тегишли ҳудудларни

белгилаш

мақсадга мувофиқ.

Бу каби масалаларни

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини

муайян йилларда

амалга ошириш режасида назарда тутиш ҳамда ҳудудларни аниқлаштириш лозим.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 07 (2023) / ISSN 2181-1415

377

Таълим соҳасидаги институционал таклифлардан бири 208 та “Истеъдод –

Интилиш – Истиқбол” номли мактаб-интернатлар ташкил этиш масаласи саналади.
Бунда ҳам чуқур таҳлил бўлиши лозим. Чунки умумий ўрта таълим соҳасини
ихтисослаштириш афзалликлар (муайян ихтисослик бўйича кадрларни тайёрлаш,
иқтидорли ёшларни танлаш) билан бир қаторда айрим камчиликлар
(мактаблардаги таълим сифатидаги фарқлар, ўқувчилар орасидаги норасмий
бўлиниш)га эга. Ихтисослаштирилган мактабларга ота-оналарнинг қизиқиши
(2023/2024 ўқув йилида Президент мактабларига 56745 та ҳужжат қабул қилиниб,
битта ўринга 169 та ҳужжат тўғри келади) фарзандларига умумий ўрта таълимдан
кўра ихтисослаштирилган мактаблардаги таълимни афзал кўришаётганлигидан
далолат беради. Лекин барча мамлакатларда ҳам ихтисослаштириш таълим
сифатини оширишга ёндашув сифатида қаралмайди. Мисол учун, тажрибаси дунёга
машҳур Финляндияда мактаблар болаларнинг билим ва кўникмасига қараб
ихтисослаштирилмаган. Хусусан, Ўзбекистонда Финляндиянинг мактаб таълими
соҳасидаги тажрибасини жорий этишга катта эътибор қаратилмоқда (

жумладан,

2023/2024 ўқув йилида Қашқадарё вилоятидаги 48 та мактабда Финляндия таълим
тизимини жорий этиш топширилган эди

). Шу сабабли ҳам мазкур масалани амалга

оширишда

таълим сифатини барча таълим тизимларидан бир хил юқори

даражада бўлишини таъминлаш

лозим.

Иккинчи устувор йўналиш

барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли

фаровонлигини таъминлашга қаратилиб, унда

17 та

мақсад акс этган.

Мазкур йўналишдаги айрим масалалар ҳам

аниқлаштириш

, хусусан

амалга

ошириш механизмларини батафсил баён этиш

лозим. Жумладан, давлат

қарзини бошқариш стратегияси, “натижага йўналтирилган бюджетлаштириш”
амалиётига ўтиш, маҳаллий инвесторларга хорижий инвесторларга берилганидан
кам бўлмаган имтиёзлар бериш, судга киритилган даъволар бўйича кредитларга
оширилган фоиз ва жарима ҳисоблашни тўхтатиб туриш механизмларини жорий
қилиш каби масалалар иқтисодий таҳлиллар билан бир қаторда тегишли

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

ишлаб чиқилишини тақозо этади. Шу билан бирга,

иқтисодиёт соҳасини қонунчилик асосида тартибга солишда жуда эҳтиёткорона
бўлиш ва бозор иқтисодиёти негизларига путур етказмаслик лозим.

Йўналиш доирасида жойларда муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий

инфратузилмаларни қуришда ҳудуднинг узоқ муддатли (камида 20 йилгача)
ижтимоий-иқтисодий ва демографик ривожланишини инобатга олган ҳолда амалга
ошириш назарда тутилган. Бугунги кунда энергия тақчиллиги ва янги қурилиш
ишлари олиб борилаётганлигини инобатга олган ҳолда йирик шаҳарларда ва
туманларда, хусусан Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоят марказларида мавжуд
инфратузилма ва энергия тармоқларининг амалда мавжуд ва қурилаётган
объектларни таъминлаш учун етарли эканлигини текшириш амалиётини йўлга
қуйиб, барча мавжуд тугалланган

объектларни хатловдан ўтказиш

мақсадга

мувофиқ.

Шу билан бирга, иқтисодий-ижтимоий инфратузилмани яратишда аввалмор

шаҳар ва туманларнинг

бош режаларини ишлаб чиқиш

ва кейинчалик тегишли

лойиҳаларни амалга ошириш лозим.

Учинчи устувор йўналиш

сув ресурсларини тежаш ва атроф муҳитни

муҳофаза қилишга бағишланиб, унда

2 та

кичик йўналиш ва

12 та

мақсад назарда


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 07 (2023) / ISSN 2181-1415

378

тутилган. Мазкур йўналишда сув ресурсларини тежаш ҳамда атроф муҳитни
муҳофаза қилиш бўйича ислоҳотлар белгиланган.

Мазкур устувор йўналишда сувга алоҳида эътибор берилгани бежизга эмас.

Айнан сув ресурслари энг долзарб муаммоларидан бири. Маълумотларга қараганда
2030 йилга бориб Ўзбекистонга 7 млрд куб метр сув етишмаслиги мумкин. Сувдан
мақсадсиз фойдаланиш ва сув ресурслари етказиб беришда назорат масалаларини
ҳал этиш биз учун фавқулодда муҳимдир. Шу сабабли ҳам мазкур кичик йўналиш
доирасида

сув истеъмоли ва сувдан фойдаланиш устидан таъсирчан назорат

қилиш механизмини

яратиш масаласини ҳам киритиш мақсадга мувофиқ.

Яна бир муҳим масала – атроф муҳит барқарорлигини таъминлаш. Мазкур

устувор йўналишда бу масалага оид

8 та

мақсад акс этган. Бу соҳа, афсуски энг

муаммоли соҳалардан бири бўлмоқда. Статистик маълумотларга кўра ҳар дақиқада
Ўзбекистоннинг 9 квадрат метр ҳудуди чўлланиб боряпти. Шу сабабли лойиҳада
республикада яшиллик даражасини ошириш, атроф муҳитнинг ифлосланишини
камайтириш, биохилма-хилликни таъминлаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар
белгиланган. Бироқ бу ишларни амалга оширишда амалиётда турли муаммолар
вужудга келиши мумкин. Хусусан, “Яшил макон” лойиҳаси амалга оширилаётганига
қарамай, кўчат экиш қўшиб ёзиш, кўчатлар қуриб қолиши кузатилмоқда. Хусусан,
кўчатлар суғориш тизими йўқ ҳудудларга экилгани сабаб 10 миллион ниҳол нобуд
бўлган, дарахт кўчатларини йўллар бўйида экиш ишлари 33 та туман ва шаҳарда
умуман бажарилмаган. Шу сабабли ҳам экологик чора-тадбирларни, хусусан “Яшил
макон” лойиҳасини амалга оширишда экологик вазиятни яхшилаш, аҳолига қулай
яшаш ва тоза ҳаво муҳитини яратиш бўйича масъул идораларнинг жавобгарлиги ва
бажариши лозим бўлган вазифаларини аниқ белгилаш лозим. Шу билан
лойиҳаларни амалга оширишда ҳудудларнинг географик жойлашуви ва иқлими,
мавжуд ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани инобатга олиш мақсадга мувофиқ.

Тўрттинчи устувор йўналиш

қонун устуворлигини таъминлаш, халқ

хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш деб номланиб, унда

2 та

кичик

йўналиш ва

16 та

мақсад ўрин олган. Мазкур устувор йўналиш халқ хизматидаги

давлат ташкил этиш ва жамоатчилик бошқарувини такомиллаштириш ҳамда қонун
устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларга бағишланган.

Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур устувор йўналиш доирасида

қонунчиликни ихчамлаштириш ишлари назарда тутилган. Хусусан, қонунчилик
ҳужжатларини мақбуллаштириш натижасида тартибга солиш юкини камида 30
фоизга қисқартириш, тўғридан-тўғри амал қиладиган қонунларни қабул қилиш
амалиётини кенгайтириш, уларнинг улушини камида 60 фоизга етказиш, маҳаллий
Кенгашлар фаолиятига оид 500 дан ортиқ ҳамда ҳокимликлар фаолиятига оид 500
дан ортиқ қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш режалаштирилмоқда. Бу
каби ишларни амалга оширишда шошма-шошарлик ва бир ёқлама ёндашувдан
қочиш лозим. Ҳар бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг

амалиётдаги

ижроси аниқ

таҳлил қилиниши

, аниқланган муаммолар асосида тизимлаштирилиши ва

мақбуллаштирилиши лозим. Бунда асосий эътибор қонунчиликни тартибга солиш
таъсирини тўлиқ баҳолаш лозим. Шу сабабли ҳам мазкур режалар амалга
оширилиши натижасида ишлаб чиқилган

ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ тартибга

солиш таъсирини баҳолаш механизмлари асосида текширилиши

лозим.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 07 (2023) / ISSN 2181-1415

379

Яна бир муҳим масала – айрим давлат функцияларини қайта тақсимлаш ва

бекор қилиш билан боғлиқ. Лойиҳада маҳаллий Кенгашларнинг 300 дан ортиқ
функцияларини қайта кўриб чиқиб, ўзига хос бўлмаганини бекор қилиш,
ҳокимликлар ва вазирликлар бўлинмаларининг бир-бирини такрорловчи 70 дан
ортиқ функцияларини оптималлаштириш, ҳокимликларга юклатилган 500 дан
ортиқ вазифа орасидан улар фаолиятига хос бўлмаганларини бекор қилиш назарда
тутилган. Фикримизча, бу ишларни амалга оширишда

ҳуқуқий эксперимент

сифатида режаларни амалиётда синаб кўриш

ва унинг натижасидагина тегишли

ваколатлар ва функцияларни бекор қилиш ёки мақбуллаштириш лозим.
Шунингдек, республика миқёсида амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлардан
олинган тажрибани қўллаш лозим.

Шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги каби давлат органларининг
камида 30 фоиз ваколатларини маҳалла даражасига тушириш ҳамда маҳаллаларда
100 дан ортиқ давлат хизматларини “бир қадам”да кўрсатишни йўлга қўйиш
вазифаларини амалга оширишда

маҳалла давлат ҳокимияти ва бошқаруви

тизимига кирмаслигини

ҳам инобатга олиш лозим.

Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар

доирасидаги айрим мақсадли кўрсаткичлар объектив сабабларга боғлиқ. Хусусан,
қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш амалиётини 2 баробарга
камайтириш ҳамда гаров ва бошқа муқобил эҳтиёт чоралари улушини 2 баробар
ошириш, озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш амалиётини 30 фоиздан 20
фоизга тушириш каби кўрсаткичларга эришиш бевосита содир этилган жиноятлар
сони ва уларнинг ижтимоий хавфлилик даражасига боғлиқ. Шу сабабли бундан
мақсадли кўрсаткичларни қайта кўриб чиқиш, унинг ўрнига жиноятчилик сабаб ва
шарт-шароитларини олдини олиш механизмларига қаратиш мақсадга мувофиқ.

Ҳудди шунингдек, судга қадар босқичда ҳал этиладиган низолар тоифасини

50 фоизга ошириш, судга қадар ҳал этилиши мумкин бўлган низолар юзасидан
судларга келиб тушадиган ишлар сонини 50 фоизга камайтириш каби мақсадли
кўрсаткичларга эришишда ҳар кимнинг ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд
орқали

ҳимоя

қилиш

кафолатланганлигини

эътиборга

олиш

лозим

(

Конституциянинг 55-моддаси

). Фикримизча, бу мақсадларнинг мазмуни бўйича

кўпроқ низоларни судга қадар ҳал қилиш механизмларнинг афзалликларини
тарғиб қилиш, мазкур амалиётни қўллаб-қувватлаш мақсадга мувофиқ.

Бешинчи устувор йўналиш

мамлакатни хавфсиз ва тинчликсевар давлатга

айлантириш ишларини давом эттириш бўлиб, унда

2 та

кичик йўналиш ва

11 та

мақсад акс эттирилган. Мазкур устувор йўналиш очиқ, прагматик ва фаол ташқи
сиёсат олиб бориш ҳамда мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини
кучайтиришга йўналтирилган. Бу йўналишда

ахборот хавфсизлиги ва

киберхавфсизликни

ҳам алоҳида кўрсатиб ўтиш лозим. Чунки бугунги кунда

ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиб содир этилаётган турли
ҳуқуқбузарликлар сони ортиб бормоқда. Статистик маълумотларга кўра 2022
йилда кибержиноятлар натижасида дунёда етказилган зарар

6 триллион АҚШ

долларини

ташкил этади, ҳар куни ўртача 2328 кибержиноят содир этилади.

Ўзбекистонда ҳам рақамлаштириш жараёнлари жадаллашаётган бир вақтда
ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш муҳим саналади.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 07 (2023) / ISSN 2181-1415

380

Умуман олганда, лойиҳада муайян масалаларни ҳал этишда хусусий секторни

жалб этиш, давлат-хусусий шериклик улушини кўпайтиришга алоҳида эътибор
қаратилмоқда. Хусусан, 12 та мақсадли кўрсаткичда давлат-хусусий шериклик
шартлари қўлланилиши, 17 та ҳолатда соҳага хусусий секторни жалб этиш назарда
тутилган. Фикримизча, мазкур ишларни амалга оширишда

турли коррупциоген

ҳолатлар вужудга келишини олдини олишга, ишларни очиқлик ва
шаффофлик асосида адолатли ўтказишга

эътибор қаратиш лозим. Айниқса,

давлат хизматларини хусусий секторга ўтказиш, соғлиқни сақлаш, қурилиш,
транспорт, таълим, қишлоқ хўжалиги соҳаларида хусусий сектор улушини ошириш
каби ишларда бунга алоҳида эътибор бериш лозим.

Лойиҳада акс этган

айрим масалаларни тегишли соҳадаги дастурлар ва

бошқа ҳужжатлар доирасида амалга ошириш

масаласини ҳам уйлаб кўриш

керак. Жумладан, 14 та ҳудудда медиастудия ташкил этиш, 7 тадан йирик
ижтимоий акция ва фестиваль ўтказиш, 2 та янги қўғирчоқ театрларини ташкил
этиш, миллатлараро муносабатлар соҳасида илмий-оммабоп мақолалар сонини 3
бараварга ошириш каби масалалар хусусий ва тор доирадаги масалалар бўлиб,
уларни стратегик жиҳатдан қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.

Яна бир муҳим масала

молиялаштириш

билан боғлиқ. Лойиҳанинг муайян

мақсадлари эришиш учун маблағ ажратиш назарда тутилган. Мисол учун, 704 та
профессионал таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва моддий-
техника базасини такомиллаштиришга 3 триллион сўм, фундаментал
тадқиқотларни амалга ошириш учун 3 триллион сўм, тил ва адабиёт, тарих,
археология, маданият ва санъат йўналишларидаги илмий дастурлар учун 2
триллион сўм маблағ ажратиш, амалий тадқиқотларга Давлат бюджетидан 4
триллион сўм маблағ йўналтириш кабилар назарда тутилган. Фикримизча, агар
мазкур маблағлар тўлиқлигича Давлат бюджети ҳисобидан амалга ошириладиган
бўлса иқтисодий асосларини аниқлаштириш ҳамда бюджет қонунчилиги
талабларини ҳам инобатга олиш лозим. Чунки, Ўзбекистон Республикасининг
Давлат бюджетини қабул қилиш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Олий
Мажлис томонидан тегишли қонунни қабул қилиш орқали амалга оширилади. Ҳар
қандай ҳолда ҳам тегишли тадбирлар иқтисодий жиҳатдан самарали ва
мамлакатнинг молиявий имкониятларини инобатга олиши лозим.

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси

ни амалга оширишда 2017–2021 йилларда

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси
ҳамда 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
стратегияси доирасида бажарилган ишларнинг таҳлили, вужудга келган
муаммолар ва тўлиқ ёки қисман амалга оширилмаган вазифаларнинг сабабларини
инобатга олиш лозим. Бундан ташқари, ҳар бир соҳа бўйича қабул қилинган
манзилли ҳужжатлар ҳам чуқур таҳлил қилиниши лозим. Мисол учун, сўнгги тўрт
йил давомида муайян соҳаларни 2030 йилга қадар ривожлантиришга қаратилган

12 та дастурий ҳужжатлар

қабул қилинган:

- “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси;
- мактабгача, халқ, олий таълим тизимлари ҳамда илм-фанни

ривожлантиришга оид концепциялар;

- “Яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси ҳамда “яшил” иқтисодиётга ўтиш ва

“яшил” ўсишни таъминлаш дастури;


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 07 (2023) / ISSN 2181-1415

381

- қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган ҳамда аграр таълим

тизимининг инновацион ривожланиш стратегиялари;

- атроф муҳитни муҳофаза қилиш, сув хўжалигини ҳамда ўрмон хўжалиги

тизимини ривожлантириш концепциялари.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида

назарда тутилган масалаларнинг

айримлари тилга олинган ҳужжатларда муайян шаклда ўз ифодасини топган. Шу
сабабли мазкур ҳужжатларнинг ўзаро мувофиқлиги ва монандлигини таъминлаш
зарур.

Умуман олганда,

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси

кейинчи етти йилда

амалга ошириладиган муҳим ишларни белгилаб берганлиги сабабли уни қабул
қилишда чуқур таҳлил ва зарур асосларга таяниш лозим. Айнан ҳар томонлама
пухта тузилган ва бажарилиши эҳтимоли реал имкониятдан келиб чиқадиган
дастурий ҳужжат кўзланган мақсадларга эришишга имкон беради.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 2023 йил 30 апрель куни

ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали
қабул қилинган //

https://lex.uz/docs/6445145#6445171

.

2.

https://xs.uz/uzkr/post/konstitutsiyavij-islohotlar-khorizhij-ekspertlar-

tomonidan-yuqori-baholandi

3.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

08.05.2019

йилдаги

“Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача
ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ–4312-сон қарори //

https://lex.uz/ru/docs/4327235

.

4.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/04/30/suv/

5.

https://kun.uz/news/2021/06/27/ozbekiston-hududi-shiddat-bilan-

chollanishda-davom-etmoqda-sabab-oqibat-va-yechimlar

6.

https://xs.uz/uzkr/post/yashil-makon-umummillij-lojihasi-doirasida-barcha-

hududlarda-kokalamzorlashtirish-darazhasini-30-foizga-etkazish-bojicha-katta-dastur-
qabul-qilingan

7.

https://www.getastra.com/blog/security-audit/cyber-crime-statistics

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган // https://lex.uz/docs/6445145#6445171.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.05.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ–4312-сон қарори // https://lex.uz/ru/docs/4327235.

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)

Фозилжон Отахонов , Абдулазиз Расулев , ООН и Узбекистан: цели устойчивого развития в действии , Общество и инновации: Том 2 № 6/S (2021)

Абдулазиз Расулев , Шухрат Мирзаев, Эльдар Шайдулин, Организационно-правовые аспекты развития цифровизации в сфере юстиции: тенденции и перспективы , Общество и инновации: Том 2 № 6 (2021)

Абдулазиз Расулев, Обеспечение верховенство закона в Узбекистане: в контексте судебно-правовых и конституционных реформ , Общество и инновации: Том 4 № 4 (2023)

Абдулазиз Расулев , Шохжахон Хужаев, Ильмира Расулева, Наука в Узбекистане: проблемы и перспективы , Общество и инновации: Том 3 № 2 (2022)

Абдулазиз Расулев, Амридин Анорбоев , Достижения, достигнутые в сфере цифровых технологий на основе документов Президента Республики Узбекистан и затрагивающие их киберугрозы , Общество и инновации: Том 4 № 5 (2023)

Абдулазиз Расулев , Баходир Исмоилов, Организационно-правовые аспекты применения цифровых технологий в противодействии коррупции: зарубежный опыт правоприменительной практики , Общество и инновации: Том 1 № 2 (2020): Междисциплинарный научный журнал «Общество и инновации»

Абдулазиз Расулев, Шохжахон Хўжаев, Ильмира Расулева, Народное образование: анализ проблем , Общество и инновации: Том 3 № 3/S (2022)

Абдулазиз Расулев, Баходир Исмаилов, Отабек Тошев , Проблемы повышения независимости и справедливости судов Узбекистана , Общество и инновации: Том 3 № 4 (2022)

Абдулазиз Расулев , Союзнические отношения между Узбекистаном и Таджикистаном: правовые аспекты , Общество и инновации: Том 5 № 2 (2024)

Баходир Исмаилов , Абдулазиз Расулев , Совершенствование механизма защиты прав собственности от коррупционных посягательств в Республике Узбекистан , Общество и инновации: Том 2 № 2 (2021)

1 2 3 > >>