Авторы

  • Фарход Гафуров
    Д.ф.ю.н. (PhD), самостоятельный соискатель, Правоохранительная академия Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss6-pp522-526

Ключевые слова:

таможенные преступления оперативно-розыскная деятельность оперативно-розыскные мероприятия нарушение таможенного законодательства уголовный процесс Уголовно-процессуальный кодекс Уголовный кодекс

Аннотация

В данной научной статье рассматриваются вопросы совершенствования организационно-правовых основ проведения оперативно-розыскных мероприятий при раскрытии таможенных преступлений в Республике Узбекистан. Особое внимание уделено актуальным практическим и правовым проблемам в данной сфере, а также предложены пути их решения.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Features of improving the organizational and legal

framework for combating customs crimes

Farkhod GAFUROV

1

Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received October 2024

Received in revised form

15 November 2024

Accepted 15 December 2024

Available online

25 January 2025

This scientific article examines the improvement of the

organizational and legal foundations of operational-search

activities in the detection and disclosure of customs crimes in

the Republic of Uzbekistan. It specifically addresses the

practical and legal challenges associated with uncovering

customs offenses and presents proposals for their resolution.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-

iss6-pp

522-526

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

customs crime,

operational-search activity,

operational-search

activities,

violation of customs

legislation,

criminal procedure,

Code of Criminal Procedure,

Criminal Code.

Божхона соҳасига оид жиноятларга қарши курашишнинг

ташкилий

-

ҳуқуқий

асосларини

такомиллаштириш

хусусиятлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

божхона соҳасидаги

жиноятлар,

тезкор

-

қидирув фаолияти,

тезкор

-

қидирув

тадбирлари, божхона

тўғрисидаги

қонунчиликни бузиш,

жиноят процесси,

Жиноят

-

процессуал

кодекси,

Жиноят кодекси.

Мазкур илмий мақолада бугунги кунда Ўзбекистон

Республикасида божхона соҳасидаги жиноятларни фош

этишда тезкор

-

қидирув тадбирларининг ташкилий

-

ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари ёритиб

берилган. Хусусан, божхона соҳасидаги жиноятларни фош

этишдаги амалий

-

ҳуқуқий муаммолар ва уларни ҳал этиш

бўйича таклифлар баён этилган.

1

Doctor of Philosophy in Legal Sciences (PhD), Independent Researcher, Law Enforcement Academy of the Republic

of Uzbekistan. Tashkent, Uzbekistan. E-mail: fedya90.ivanov@mail.ru


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

6 (2024) / ISSN 2181-1415

523

Особенности совершенствования организационно

-

правовых

основ

борьбы

с

таможенными

преступлениями

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

таможенные
преступления,

оперативно

-

розыскная

деятельность,
оперативно

-

розыскные

мероприятия,

нарушение таможенного
законодательства,
уголовный процесс,

Уголовно

-

процессуальный

кодекс,

Уголовный кодекс.

В данной научной статье рассматриваются вопросы

совершенствования

организационно

-

правовых

основ

проведения оперативно

-

розыскных мероприятий при

раскрытии таможенных преступлений в Республике
Узбекистан. Особое внимание уделено актуальным

практическим и правовым проблемам в данной сфере,

а также предложены пути их решения.

КИРИШ

Бугунги кунда халқаро миқёсда Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи
гуруҳнинг (ФАТФ) тавсияларида божхона соҳасидаги жиноятларга қарши
курашиш чораларини, шу жумладан тезкор

-

қидирув тадбирлари ҳисобланган

ниқобланган операциялар, алоқанинг техник каналларидан ахборотларни ечиш,
назорат остида етказиб бериш ва бошқа самарали механизмларни йўлга қўйиш
бўйича халқаро стандарт қоидалар ўрнатилган. Мазкур қоидаларни бутун дунё
давлатларида жорий этишга қаратилган чора

-

тадбирлар кўрилмоқда [1, Б

-10-21].

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2022–2026 йилларга мўлжалланган
Янги

Ўзбекистоннинг

тараққиёт

стратегиясида

16

-

мақсад

сифатида

ҳуқуқбузарликларнинг

содир этилишига сабаб бўлган шарт

-

шароитларни ўз

вақтида аниқлаш ва бартараф этишнинг самарали тизимини яратиш,
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга
олиб чиқиш белгиланган [2, Б

-14-15].

АСОСИЙ ҚИСМ

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг статистик

маълумотларига кўра, фуқаролар томонидан божхона соҳасидаги жиноятларни
содир этиш ҳолатлари ошган. Жумладан, 2022 йилда божхона органлари
томонидан 16 мингдан ортиқ ҳолатда 839 млрд. сўмлик товарларнинг ноқонуний
айланувига чек қўйилиб, ҳолатлар 54 %га ёки 5 минг 308 тага, товарлар қиймати

6%га ёки 50 млрд. сўмга ошган. Мазкур ҳолатни айрим товар турлари бўйича
қуйидаги

жадвалдан яққол кўриш мумкин:

T

овар номи

2021

й.

ҳолат

сони

Суммаси

(минг сўмда)

2022 й.

ҳолат

сони

Суммаси

(минг сўмда)

Фарқи,

сонида

Фарқи,

суммада

1

Қишлоқ хўжалик

маҳсулотлари

96

2 246 533,9

94

4 773 832,1

-2

2 527 298,1

2

Дори ва тиббиёт буюмлари

692

41 200 777,5

908

41 273 267,1

216

72 489,5

3

Минерал ўғитлар

22

4 792 622,3

54

1 296 081,9

32

-3 496 540,4


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

6 (2024) / ISSN 2181-1415

524

4

Нефть маҳсулотлари

70

2 104 958,4

208

10 079 773,3

138

7 974 814,9

5

Озиқ

-

овқатлар

339

24 792 654,1

442

14 620 160

103

-10 172 493,9

6

Рангли металлар

95

3 941 464,4

87

4 189 157,1

-8

247 692,8

7

Спирт ва алкоголли

маҳсулотлар

141

1 004 701,6

206

1 926 808,1

65

922 106,6

8

Тамаки маҳсулотлари

166

18 756 370,9

338

19 811 320,4

172

1 054 950,5

Юқоридаги жадвал маълумотларидан шуни кўриш мумкинки, божхона

соҳасида содир этилган жиноятлар бўйича дори ва тиббиёт буюмлари, нефть
маҳсулотлари, спирт ва алкоголли маҳсулотлар, тамаки маҳсулотларини божхона
чегараси орқали ноқонуний олиб ўтиш ҳолатлари сони ва қиймати ошган бўлса,
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва рангли металлар қиймати жиҳатидан ошган

[3, Б

-

1]. Чунки божхона соҳасидаги жиноятларни содир этиш усуллари шакл

жиҳатидан янгича кўринишда ва янги воситалардан, яъни ахборот

-

коммуникация

технологиялари ҳамда Интернет халқаро тармоғи имкониятларидан фойдаланиб
содир этиш фаоллашиб бормоқда. Мазкур салбий тенденция бугунги кунда
божхона соҳасидаги жиноятларни фош этиш усулларини такомиллаштиришни
талаб қилмоқда. Божхона соҳасидаги жиноятларни фош этиш борасида
ўтказиладиган тезкор

-

қидирув тадбирларининг ташкилий

-

ҳуқуқий асосларидаги

муаммоларни аниқлаш

ва бартараф этиш соҳасида дастлаб “Божхона соҳасидаги

жиноятлар” тушунчаси ва мазкур тоифага кирувчи жиноятларни кўрсатиб ўтиш
муҳим аҳамият касб этади. Бу борада шуни таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда
Халқаро норматив ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида
“Божхона соҳасидаги жиноятлар” тушунчасига турли хил ёндашувлар мавжуд.

Жумладан, 1977 йил 9 июнда Кениянинг Найроби шаҳрида имзоланган

“Божхона ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш, тергов қилиш ва уларни
бартараф этишда ўзаро маъмурий ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги халқаро Найроби
Конвенциясида “Божхона ҳуқуқбузарликлари” тушунчасига изоҳ бериб ўтилган

.

Унга кўра, “Божхона ҳуқуқбузарлиги –

бу божхона қонунчилигини бузадиган

исталган турдаги ҳуқуқбузарлик ёки шундай ҳуқуқбузарликни

содир этишга

урунишдир” деб таърифланган [4, Б

-

2]. Шунингдек, Божхона иттифоқининг

Божхона кодексида эса “жиноят” тушунчасига таъриф берилган ва унга кўра,
“жиноят –

бу аъзо давлатларнинг қонунчилигига мувофиқ юритилиши божхона

органларига юклатилган жиноий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят” деб таърифланган
[5, Б

-2-

3]. Аммо “Божхона соҳасидаги жиноятлар” тушунчасига мазкур халқаро

конвенция ва кодексда таъриф берилмаган. Шу билан бирга, “Божхона соҳасидаги
жиноятлар” тушунчаси Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ва Жиноят

-

процессуал кодекслари мазмунида “Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш”
сифатида фойдаланилган.

“Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш”

тушунчаси

эса тор маънодаги тушунча бўлиб, фақат Жиноят кодексининг 182

-

моддасида

кўрсатилган жиноятнинг мазмунини англатади ва қамраб олади. Бу ўринда шуни
айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят

-

процессуал кодексининг

“Жиноят ишининг терговга тегишлилиги” номли

381

2

-

моддасида кўрсатилган

ҳуқуқбузарликлар божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш орқали

содир

этилади. Аммо Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ва Жиноят

-

процессуал кодекслари мазмунида фойдаланилган “Божхона тўғрисидаги
қонунчиликни бузиш” тушунчаси фақат Жиноят кодексининг 182

-

моддасида


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

6 (2024) / ISSN 2181-1415

525

кўрсатилган жиноятнинг мазмунини англатади ва юқорида кўрсатилган бошқа
моддаларнинг мазмунини қамраб олмаган. Бу шундан далолат берадики, бугунги
кунда халқааро конвенциялар ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига
“Божхона соҳасидаги жиноятлар” тушунчасини киритиш ва унинг илмий
таърифини ёритиб бериш зарурати мавжуд [6, Б

-189].

Ҳозирги

кунда божхона соҳасидаги жиноятларни фош этишда 2012 йил

25 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор

-

қидирув

фаолияти тўғрисида”ги қонунининг 14

-

моддасига асосан, 16 та тезкор

-

қидирув

тадбирларини ўтказиш белгиланган [7, Б.5

-6].

Шунингдек, тезкор

-

қидирув

қонунчилигини қўллаш амалиёти таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда
божхона соҳасидаги жиноятларни фош этишда ўтказилаётган тезкор

-

қидирув

тадбирларининг ташкилий –

ҳуқуқий асосларида бир қатор муаммолар мавжуд.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор

-

қидирув фаолияти

тўғрисида”ги Қонунининг ”Тезкор

-

қидирув тадбирларини ўтказиш шартлари”

номли 16

-

моддасида фуқароларнинг турар жой дахлсизлиги, ёзишмалар, телефон

орқали сўзлашувлар ва бошқа сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали
узатиладиган почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарлари сир
сақланиши ҳуқуқларини чекловчи, шунингдек абонентлар ёки абонент
қурилмалари

ўртасидаги боғланишлар тўғрисида ахборот олишга қаратилган

тезкор

-

қидирув тадбирларининг ўтказилишига прокурор санкцияси асосида йўл

қўйилиши

белгиланган. Бу шуни англатадики, айбловни ҳимоя қилувчи давлат

органи, яъни прокуратура томонидан инсон ҳуқуқларини чекловчи тезкор

-

қидирув

тадбирларини ўтказишга рухсат беришга олиб келади. Бу ҳолат теговга

қадар текширув, тергов ва суд жараёнларида далилларнинг мақбуллигига шубҳа
уйғотади. Чунки, бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида суд

-

ҳуқуқ соҳасида

амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларига кўра, инсон ҳуқуқларига риоя
қилинишини

таъминловчи давлат органи сифатида қонунчиликда судлар эътироф

этилмоқда.

Мисол тариқасида айтганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил 10 августда қабул қилинган “Суд

-

тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва

эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–

6041-

сон Фармонига асосан, тезкор

-

қидирув

фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимлари томонидан гумон қилинувчи,
айбланувчи ёки судланувчидан ариза, тушунтириш ёки кўрсатувлар олишни
мазкур жиноят иши юритувида бўлган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки
судьянинг ёзма рухсатига асосан ва фақат ҳимоячи иштирокида амалга ошириш
(белгиланган тартибда ҳимоячидан воз кечилган ҳоллар бундан мустасно)
тартиби ўрнатилди [8, Б

-7-8].

Шунингдек, мазкур Фармонга асосан, терговга қадар

текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари ходимлари томонидан
шахсни

ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишга ундаш ва бундай ундаш оқибатида

содир этилган жиноят учун уни айблаш. Бунда, тезкор

-

қидирув тадбирлари

натижалари фақат улар қонун талабларига асосан олинган ва шахсда ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ёки тезкор тадбирда иштирок этган бошқа
шахсларнинг ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган ҳолда жиноят содир этиш учун
шаклланган қасд мавжуд бўлгандагина суд ҳукмида далил сифатида тан олиниши
мумкинлиги белгиланди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

6 (2024) / ISSN 2181-1415

526

Бу шундан далолат берадики, Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор

-

қидирув

фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг ”Тезкор

-

қидирув тадбирларини ўтказиш

шартлари” номли 16

-

моддасида фуқароларнинг турар жой дахлсизлиги, ёзишмалар,

телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали

узатиладиган почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарлари сир сақланиши

ҳуқуқларини чекловчи, шунингдек абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги

боғланишлар

тўғрисида

ахборот

олишга

қаратилган

тезкор

-

қидирув

тадбирларининг ўтказилишига суд санкцияси асосида йўл

қўйилишини белгилашни

тақазо этмоқда. Яъни божхона соҳасидаги жиноятларни фош этишда суд санкцияси

асосида ўтказиладиган тезкор

-

қидирув тадбирлари натижасида аниқланган

маъмурий ва жиноий ишларда далилларнинг мақбуллиги ошади.

ХУЛОСА

Хулоса қилиб айтганда, божхона соҳасидаги жиноятларни ошиб бориши

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий хавфсизлигига хавф ва таҳдидларни

вужудга келтириши мумкин. Шу боис, божхона соҳасидаги жиноятларни фош

этишда тезкор

-

қидирув тадбирларининг ташкилий –

ҳуқуқий

асосларини

такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, келгусида божхона соҳасидаги жиноятларни

фош этишда тезкор

-

қидирув тадбирларининг ташкилий –

ҳуқуқий асосларини

такомиллаштириш борасида қуйидаги чора

-

тадбирларни амалга ошириш

мақсадга мувофиқ ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор

-

қидирув фаолияти тўғрисида”ги

Қонунининг

”Тезкор

-

қидирув

тадбирларини

ўтказиш

шартлари”

номли

16-

моддасига ўзгартириш киритиб, фуқароларнинг турар жой дахлсизлиги,

ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа сўзлашувлар, алоқа тармоқлари

орқали узатиладиган почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарлари сир

сақланиши ҳуқуқларини чекловчи, шунингдек абонентлар ёки абонент қурилмалари

ўртасидаги боғланишлар тўғрисида ахборот олишга қаратилган тезкор

-

қидирув

тадбирларининг ўтказилишига суд ажрими

асосида йўл қўйилишини белгилаш;

Мазкур таклифни қонунчиликка жорий этиш келгусида божхона соҳасидаги

жиноятларни фош этишда тезкор

-

қидирув тадбирлариниинг ташкилий

-

ҳуқуқий

асосларини такомиллаштиришга хизмат қилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

https://www.cbr.ru/Content/Document/File/132941/St10-21_RU.PDF

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги

ПФ–

60-

сон Фармони

.

3.

https://customs.uz

сайти статистик маълумотлари.

4.

“Божхона ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш

,

тергов қилиш ва уларни

бартараф этишда ўзаро маъмурий ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги халқаро

Найроби

Конвенцияси. 09.06.1977 й. (

https://www.wcoomd.org)

5.

Божхона иттифоқининг Божхона кодекси. Ноябрь 2009 й.

6.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят

-

процессуал кодекси. 1994 й.

7.

Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор

-

қидирув фаолияти тўғрисида”ги

344-

сон Қонуни

25.12.2012

й

.

Тошкент

ш

.

8.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд

-

тергов фаолиятида

шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада

кучайтириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–

6041-

сон Фармони. 10.08.2020

й.

Тошкент ш.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони.

https://customs.uz сайти статистик маълумотлари.

“Божхона ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш, тергов қилиш ва уларни бартараф этишда ўзаро маъмурий ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги халқаро Найроби Конвенцияси. 09.06.1977 й. (https://www.wcoomd.org)

Божхона иттифоқининг Божхона кодекси. Ноябрь 2009 й.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси. 1994 й.

Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги 344-сон Қонуни 25.12.2012 й. Тошкент ш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6041-сон Фармони. 10.08.2020 й. Тошкент ш.