Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Development stages of national development models of
Uzbekistan
Bekzod BARATBAEV
1
Kokand State Pedagogical Institute
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received September 2022
Received in revised form
25 October 2022
Accepted 20 November 2022
Available online
25 December 2022
At the beginning of the last decades of the twentieth century,
Uzbekistan experienced a severe decline, despite the huge
amount of natural, and mineral resources, labor resources, and
human potential of strategic importance. In fact, the solution to
these problems has laid the foundations for national
development models of countries. This article focuses on the
classification of political science and economics specialists on
the stages of the formation of national development models.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss11/S-pp16-22
This is an open-access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
independent statehood,
political governance,
parliament,
stages of development of
national development
model,
concept,
Action strategy.
Ўзбекистон
миллий
тараққиёт
моделларининг
ривожланиш босқичлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
мустақил давлатчилик,
сиёсий бошқарув,
парламент,
миллий тараққиёт
моделини
ривожлантириш
босқичлари,
концепция,
Ҳаракатлар
стратегияси
.
XX асрнинг сўнгги ўн йилликлари бошида Ўзбекистон
стратегик аҳамиятга эга бўлган жуда катта ҳажмдаги
табиий, минерал
-
хомашё, меҳнат ресурслари ва инсоний
салоҳиятга эга бўлишига қарамай, оғир таназзулни
бошдан кечирди. Аслида мана шу муаммоларни ҳал
этиш
мамлакатлар
миллий
тараққиёт
моделлари
асосларини яратди. Мазкур мақолада миллий тараққиёт
моделларининг шаклланиш босқичлари тўғрисидаги соҳа
мутахассисларининг таснифларига эътибор қаратилади.
1
Independent researcher, Kokand State Pedagogical Institute.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2022) / ISSN 2181-1415
17
Этапы разработки национальных моделей развития
Узбекистана
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
независимая
государственность,
политическое управление,
парламент,
этапы развития
национальной модели
развития,
концепция,
Стратегия действий
.
В начале последних десятилетий двадцатого века
Узбекистан испытал серьезный упадок, несмотря на
огромное количество природных, минеральных, трудовых
ресурсов
и
человеческого
потенциала,
имеющий
стратегическое значение. Фактически решение этих
проблем заложило основы национальных моделей
развития стран.
Данная статья посвящена классификации
специалистов
-
политологов и экономистов по этапам
формирования национальных моделей развития.
КИРИШ
XX асрнинг сўнгги ўн йилликлари бошида Ўзбекистон стратегик аҳамиятга
эга бўлган жуда катта ҳажмдаги табиий, минерал
-
хомашё, меҳнат ресурслари ва
инсоний салоҳиятга эга бўлишига қарамай, оғир таназзулни бошдан кечирди. Бу
мураккабликларга, иқтисодий инқироз остидаги хўжалик, ишлаб чиқариш,
молиявий ва халқаро алоқаларнинг бутунлай издан чиқишига барҳам бериш,
ишсизликнинг янада ортиб кетишига йўл қўймаслик, шунингдек, тинч, барқарор
ва жадал ривожланиш жараёнини ташкил этиш мамлакат раҳбариятининг олдида
турган энг ўткир муаммолар эди. Аслида мана шу муаммоларни ҳал этиш
мамлакатлар миллий тараққиёт моделлари асосларини яратди.
АСОСИЙ ҚИСМ
Ўзбекистонда асосий негизи иқтисодиётнинг мафкурадан холилиги,
сиёсатдан устунлиги, давлатнинг бош ислоҳотчилиги, қонун устуворлиги, кучли
ижтимоий сиёсат, ислоҳотларни босқичма
-
босқич амалга ошириш каби машҳур
беш тамойил ташкил этадиган миллий тараққиёт моделини ривожлантиришга
мамлакатнинг биринчи Президенти И.Каримов қарашларига мувофиқ тарзда
кўпчилик мутахассислар томонидан икки босқичга бўлинади:
биринчи босқич
–
1991
–2000 йилларни қамраб олиб, ўтиш даври сифатида
эътироф
этилади;
иккинчи босқич
–
2001
–2007 йиллардаги демократик ўзгаришлар, суд
-
ҳуқуқ
тизими ва ижтимоий
-
гуманитар соҳалар ислоҳотлари билан ифодаланади.
Биринчи босқич
(1991
–2000 йиллар)да жамиятдаги ўзгаришларнинг
мураккаблиги ва суръатига мувофиқ равишда асосий вазифалар ташкилий
-
ҳуқуқий аҳамият касб этиб, унда янгича сиёсат ривожи учун ҳуқуқий асос яратиш,
сиёсий бошқарув ва сиёсий режимнинг шаклига мувофиқ келадиган мустаҳкам
ташкилий
-
институционал (ваколатли ҳукумат органлари, сиёсий партиялар ва
ҳаракатлар, жамоат ташкилотлари, сайлов тизими ва ҳоказолар), сиёсий бошқарув
тармоқлараро мувозанат ва ўзаро алоқалар тизимини шакллантириш, шунингдек,
сиёсий мафкура, ва шунга мувофиқ янги қадриятлар, назария ва қарашларни
шакллантириш ва ривожлантириш мақсадлари умумлашади.
Биз амалга оширган илмий тадқиқотларимиз ҳосиласи сифатида сиёсий
нуқтаи назардан буни миллий тараққиёт моделини ривожлантиришнинг биринчи
босқичи дейишимиз мумкин. Биз назарда тутаётган бу биринчи босқич асосан
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2022) / ISSN 2181-1415
18
1991
–1997 йилларни қамраб олиши билан характерланиб, ўз мазмунига кўра
“ғоявий
-
концептуал шакллантириш ёки компенсация” [1] моҳиятини англатар
эди. Чунки бу босқич мамлакатимизда “мустақил давлатчилик”, “демократик
тараққиёт йўлининг белгиланиши”, “кўп укладли ва бозор қонунларига асосланган
миллий иқтисодиётни шакллантириш” [2] билан боғлиқ жараёнларни акс
эттиради. Тарихий ривожланиш жараёни сифатида эътибор қаратиш жоизки,
Ўзбекистон мустақилликка эришганда унга собиқ Иттифоқдан мерос бўлиб қолган
саноат, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, ёмон даражадаги молия, соғлиқни
сақлаш, таълим ва ижтимоий таъминот тизимлари ва бошқа барча соҳалар
мутлақо таназзул ҳолатида эди. Бундан ташқари иқтисодий тангликнинг борган
сари чуқурлашиши, янги сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий ва ижтимоий
муносабатларнинг эндигина шакллана бошлаганлиги, мафкуравий парокандалик,
миллатлараро муносабатларнинг омонатлиги, умуман, мустақил давлатчилик
тизими тўғрисидаги тасаввурларнинг шаклланмаганлиги шундай ҳам оғир
аҳволни янада кучайтиришга хизмат қилган эди. Бир сўз билан айтганда,
мамлакат мустақиллик туфайли дунё халқлари учун янги очилган ҳудуд бўлиш
билан бирга иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, молиявий, ҳуқуқий, маданий,
маърифий ва бошқа турли
-
туман соҳаларда ҳали янги муносабатлар ва тартиблар
шаклланиб улгурмаган бўшлиқ эди.
Мазкур босқичда ана шу бўшлиқни аввало ғоявий
-
концептуал нуқтаи
назардан тўлдиришга катта аҳамият қаратилди. Бу борада И.
Каримов томонидан
илгари сурилган ғоялар айниқса диққатга сазовордир
[3]. Давлат ҳокимиятини
демократик талаблар асосида қайтадан шакллантириш, янги иқтисодий, сиёсий,
ҳуқуқий, ижтимоий муносабатлар, ҳуқуқ ва тартиблар тизимини барпо этиш,
давлат бошқарувида фуқаролар ва уларнинг жамиятлари ўрнини белгилаш,
соғлиқни сақлаш, таълим тизимларини дунё халқларининг энг илғор тажрибалари
ва миллий қадриятларимиз асосида ривожлантириш масалаларида илгари
сурилган бу ғоялар борган сари ривожланиб, амалий концепцияларга айланди
[4].
Мантиқан олганда бу бўшлиқни тўлдириш, етишмовчиликни компенсациялаш
босқичи бўлди. Ҳақиқатан, мана шу босқичда мамлакатни ҳар томонлама
ривожлантиришнинг бугунги миллий тараққиёт моделига ҳамоҳанг мақсадларни
асослантирувчи ғоялари, концепциялари яратилди ва босқичма
-
босқич амалий
ҳаётга
татбиқ этила бошланди.
Бу вақтга келиб Ўзбекистонда аллақачон иккинчи босқич бошланиб кетган
эди. Иккинчи босқич 1998–2004 йилларни қамраб олиб, моҳиятига кўра биринчи
босқичнинг мантиқий давоми сифатида намоён бўлди. Бу босқичда энг катта
эътибор “ҳуқуқий
-
меъёрий асосларни тартибга солиш ва уларни амалиётга татбиқ
этиш”га қаратилиб, мазмунига кўра жамиятни янги тартиб
-
қоидаларга
мослаштириш, кўниктириш, фуқароларнинг ҳар томонлама замонавийлашувини
таъминлашга йўналтирилганлиги билан мослашув кўринишини касб этарди. Илк
босқичда мустақиллик туфайли кўп миллатли мамлакатимизда турли
-
туман
тарихий маданий қадриятлар қайтадан жонланиши билан бирга кенг дунёнинг
ижобий ёки салбий бўлишидан қатъи назар, турфа хил анъаналари ҳам чуқур
кириб келган эди. Бу эса ижтимоий
-
иқтисодий, сиёсий
-
ҳуқуқий, молиявий,
маданий
-
маърифий, ишлаб чиқариш ва эгалик қилиш ҳамда бошқа муносабатлар
тизимида ҳуқуқий муаммоларни юзага чиқара бошлаганди. Гарчи барча соҳаларда
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2022) / ISSN 2181-1415
19
ҳуқуқий
асосларни яратиш иши ҳам илк босқичда бошланган бўлсада, иккинчи
босқичда бу ишга эътибор асосий аҳамият касб этди.
Барча муносабатлар
тизимида сараланиш, танланиш ва ҳуқуқий асослантириш жараёнлари айни мана
шу даврга хос воқеъликдир
[5]. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, бу даврда
аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонунларни ҳурмат қилишга
ўргатишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган эди. Таъкидлаш керакки, иккинчи
босқич Ўзбекистонда касб
-
ҳунар турларининг ниҳоятда кўпайиши, замонавий
технологияларнинг барча соҳаларда кенг қўлланилишига ўтилиши билан ҳам
характерланади
[6]. Табиийки, янги қонунлар, касб
-
ҳунар турлари, технологиялар,
меҳнат муносабатлари турмуш тарзида ҳам шунга мувофиқ ўзгаришларни
келтириб чиқарди ва жамият олдига бу талабларга мослашишни шарт қилиб
қўйди. Натижада бу босқич халқимизнинг янги ҳаёт тарзига мослашиш, кўникиш,
уни ўзлаштириш босқичи бўлди.
Шу маънода бу босқични мамлакатимизда
ҳуқуқий
-
меъёрий асосларни тартибга солиш, айни пайтда жамиятнинг янги
ҳаётий
муносабатлар тизимига адаптациялашув даври эди дейиш мумкин.
Сиёсий нуқтаи назардан миллий тараққиёт моделини ривожлантиришнинг
ушбу босқичи
шунингдек, фуқаролик жамиятининг янги институтларини яратиш,
уларнинг сиёсий янгиланишлардаги ролини ошириш масалаларини ҳам ўз ичига
қамраб
олади. Бу босқичда ижтимоий институтлар борасида ташвиқот
-
тарғибот,
моддий
-
молиявий, меъёрий
-
ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш ишлари давом
эттирилди. Турли даражада ўтказиладиган сайловлар натижасида ижтимоий
-
сиёсий институтларнинг ўз қиёфаси, нуфузи, электорати, дастури, платформаси
мукаммаллашиб борди.
Вазифалар асосига эркинлаштириш тамойили негиз қилиб қўйилди. Ушбу
тамойил илгарилари ҳам ислоҳотлар лейтмотиви бўлиб хизмат қилиб келган.
Бу босқичда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш
жараёнини тезлаштириш ва миқёсини кенгайтириш ишлари кенг жорий қилинди.
Фонд биржалари, қимматбаҳо қоғозларни ҳисобга оладиган ва сақлайдиган
миллий депозитарий барпо этилди
[7]. Ўрта ва йирик корхоналарни давлат
тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, ёпиқ турдаги акционерлик
жамиятларини очиқ турдаги жамиятларга айлантириш амалга оширилди.
Ўзбекистоннинг ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишида 2005–2009 йилларни
қамраб олган учинчи босқич ўз моҳиятига кўра ташкилий
-
модернизациялаш
аҳамиятига эга бўлиб, айни вақтда интеграция мазмунини касб этди.
Мустақилликнинг дастлабки даврларида мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва
бошқаруви, шунингдек, халқ хўжалигининг барча соҳа ва тармоқлари, ижтимоий
ҳаёт
ва тартибнинг янги структураси, механизми ва технологиялари жорий
этилганди. Шунга қарамай, ўтган асрнинг 90
-
йилларида бутун дунё илм
-
фан ва
техника тараққиётида улкан ривожланиш юзага келди. Яратилган янгиликларни
амалиётга татбиқ этиш эса турмуш тарзи ва ўзаро муносабатлар тизимида қатор
муаммолар ва замонавий эҳтиёжларни келтириб чиқара бошлади. Бу ўз навбатида
шакллантирилганига кўп бўлмаган ташкилий тизимни янгилаш заруриятини
келтириб чиқарди. Таъкидлаш лозимки, ташкилий
-
идоравий механизмларнинг
янгиланишига эҳтиёж биргина техник тараққиёт билан белгиланмайди, албатта.
Бунда инсон манфаатлари, моддий, маданий ва маънавий салоҳият даражаси,
меҳнат ресурсларининг ривожланиш жараёнлари асосий омиллар ҳисобланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2022) / ISSN 2181-1415
20
Бошқача айтганда ижтимоий тафаккур, манфаатлар ва мақсадлар тизимида юзага
келган юксалиш бу қудратни бошқариш услубларини модернизациялаш талабини
келтириб чиқаради. Ташкилий
-
модернизациялаш даври худди ана шу тизимни
янада мукаммаллаштириш билан характерланади. Бунинг сабабларини
умумлаштирган ҳолда қуйидагиларни қайд этиш лозим
[8]:
–
ўтган асрнинг 90
-
йилларидан бошлаб техник тараққиётда янги юксалиш
даври қайд этилди;
–
фан ва техника янгиликларини бошқарув, ишлаб чиқариш ва ижтимоий
муносабатлар тизимига жорий этиш фаоллашди;
–
инсон тафаккури ва унинг ахборотлашув жараёнлари ҳар томонлама
шиддатли тус олди;
–
тарихий анъанавий турмуш тарзининг замонавий янгиликлар билан бойиб
бориши тезлашди;
–
халқаро ижтимоий ҳаётнинг кўплаб тармоқларида глобал ўзаро боғлиқлик
юзага келди;
–
инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари, шунингдек, моддий ва маънавий
бойликлардан қонуний асосларда фойдаланишга ўтиш ривожланди;
–
давлат ва жамият ҳаёти ва фаолиятини ташкил этишда, ижтимоий муҳим
қарорлар қабул қилишда фуқаролар иштироки чуқурлашиб борди ва ҳ.к.
Бу даврнинг интеграция характери Ўзбекистоннинг турли соҳалардаги
халқаро муносабатлари кенгайиши ва чуқурлашуви билан белгиланади. Айтиш
жоизки, XXI аср бошланишидаёқ инсониятнинг ягона тамаддун эканлигини
ойдинлаштириб қўйди. Бу ҳодиса техник, иқтисодий, сиёсий, маданий, экологик ва
бошқа тараққиёт ҳосиласи бутун инсоният ҳаётини ўзгартириш даражасида кенг
қамровли
экани билан намоён бўлди
[9]. Содда қилиб айтганда бугун
ҳеч бир
мамлакат ўзини дунё ҳамжамиятидан мустақил ривожланишини кафолатлай
олмайди. Аммо, бу ривожланиш ҳалқ салоҳиятини ҳамда дунёнинг илғор
тажрибаларини бир вақтда кўриш ва мувофиқлаштириш билан, энг илғор
янгиликларни ҳам қабул қила олиш, ҳам дунё халқларига тақдим эта олиш билан
белгиланади. 2005
-
2009 йилларда Ўзбекистон мана шундай тараққиёт босқичини
бошдан кечирди. Мамлакатимиз давлат ҳокимияти, иқтисодиёт, инсон ҳуқуқлари
ва эркинликлари, суд
-
ҳуқуқ тизими, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик
жамияти институтлари ва бошқа соҳаларда диққатга сазовор миллий қадриятлар
билан бир қаторда, дунё халқларининг энг илғор ва ижобий тажрибаларини
амалга татбиқ этиш орқали ташкилий
-
модернизациялаш воситасида ўзаро
халқаро алоқалари кучли ривожланган давлатлар қаторига кириб борди.
Таъкидлаш лозимки, бугун Ўзбекистоннинг конституцияси, парламенти
тузилиши, суд
-
ҳуқуқ, сайлов ва маҳалла тизимлари, бир неча юздан ортиқ турдаги
экспорт маҳсулотлари, таълим, соғлиқни сақлашни ташкил этиш бўйича амалга
ошираётган дастурлари дунё халқларининг намуна олса арзигулик жиҳатларига
айланди. Шу маънода юртимизнинг дунё ҳамжамиятига интеграциялашуви унинг
жаҳон халқлари томонидан эътироф этилиши билан якунланди.
Ўз навбатида 2010 йиллар Ўзбекистонда миллий тараққиёт моделини
барқарор ривожлантиришнинг жаҳон халқлари эътиборини тортган янги бир
босқичининг бошланиши ҳисобланади. Мамлакатимиз ижтимоий
-
иқтисодий
ривожланишининг 2010 йиллардан ҳозирга қадар давом этаётган тўртинчи
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2022) / ISSN 2181-1415
21
босқичини ҳақиқатан ҳам технологик коррекциялаш ва
муқобил равишда эса
инновация босқичи деб аташ мумкин. Негаки мазкур босқичнинг бошларида барча
соҳаларда фойдаланилиб келинаётган тартиб
-
қоидалар, механизм, услуб,
воситаларни янада мукаммаллаштириш, бошқача айтганда уларнинг амалий
самарадорлигини ошириш масалаларига кенг эътибор қаратилган эди. Технологик
коррекциялаш жаҳон тажрибасида узлуксиз барқарор ривожланиш давом этаётган
жамиятнинг ғоялари, мақсадлари, бошқаруви ва қонунлари тўла шаклланиб
бўлгандан сўнг юзага келадиган замонавийлаштириб бориш жараёнларини
ифодалаб
[10], одатда бу жараён ҳар қандай жамият ҳаётининг энг кўп даврини
эгаллайди. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, аллақачон ривожланган давлатлар
номини олган мамлакатлар ҳам технологик коррекциялаш заруриятларидан
четлаб яшай олмайдилар. Чунки технологик коррекциялаш бир томондан, асосни
тубдан ўзгартирмайдиган камчиликлар, эҳтиёжлар, мавжуд ёки юзага келиши
тахмин қилинган муаммоларни тузатиш чора
-
тадбирларини англатса, иккинчи
томондан, имкониятларни замон янгиликларига мувофиқлаштириб бориш
хусусияти билан жамият ҳаётининг ажралмас қисмига айланади. Мисол учун
Ўзбекистонда профессионал парламент аллақачон ташкил топди. Бир қарашда
унинг шаклланиш тартиби, таркиби, вазифалари, мақсадлари, ҳуқуқ ва бурчлари,
умуман зарур деб топилган барча қисмлари ва хусусиятлари мавжуд. Бироқ асос
вазифасини бажарувчи муҳим қисм ва хусусиятлар ўзгармасада давлат ва жамият
эҳтиёжлари, муаммолари, замон ва макон талаблари ва янгиликлари уни доимий
равишда технологик коррекциялаб боришни тақозо этади. Шу маънода
Ўзбекистон бугун барча жабҳаларда ривожланган мамлакатларга хос асосий
хусусиятларни ўзида борган сари чуқурроқ акс эттирмоқда ва технологик
коррекциялаш яқин йилларда бу даражанинг эътироф этилишига имкон
ҳозирламоқда
.
Ўзбекистонда миллий тараққиёт моделини ривожлантиришнинг бешинчи
босқичи 2017 йилда қабул қилинган “2017–2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегияси” билан бошланиб, ҳозирги кунларда давом этаётган жараён ҳисобланади.
“Ҳаракатлар стратегияси” бир қатор хусусиятларига асосан инновацион модернизация
концепцияси мазмунига эга бўлиб, шу номдаги босқични ҳам ифодалайди. Мазкур
босқич мантиқан миллий тараққиёт моделини ривожлантиришга ўзбек модели
[11] ва
2010 йилда қабул қилинган
“Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада
чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”
[12]
ғояларини инновацион модернизациялаш мақсадларига қаратилгани унинг матнидан
ҳам
англашилиб туради.
“Ҳаракатлар стратегияси” миллий
тараққиёт моделини ривожлантиришнинг
5 устувор йўналиш, 21 банд ва 118 масалалар мажмуасини қамраб олади.
Бу масалалар таркибида илгари етарли ёки деярли ҳисобга олинмаган кўплаб
муаммоларни ҳал этишга кенг эътибор қаратилади.
ХУЛОСА
Айтиш керакки, мустақиллик
йилларида миллий тараққиёт моделини
ривожлантириш борасида биз юқорида кўриб ўтганимиз каби ялпи концептуал
ёки стратегик режалардан ташқари турли соҳалар кесимида Ўзбекистонда мингга
яқин қарорлар, концепциялар, дастурлар, режалар, фармонлар ва фармойишлар
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2022) / ISSN 2181-1415
22
шаклидаги алоҳида ҳужжатлар ишлаб чиқилган. Уларнинг барчаси у ёки бу
даражада миллий тараққиёт моделини ривожлантириш ислоҳотларига алоқадор
бўлиб, Ўзбекистонда барқарор ўсиш суръатларини таъминлаб келмоқда.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Равшанов
Ф. Этапы развития государства: тиория и практика.
ISSN 2308-
4804. Science and world. 2019. J\b 12 (76). Vol. I.
–
C. 74
–
78.
2.
Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. –
Т.: Ўзбекистон,
2000.
–
80 б.; Миллий ғоя ва раҳбар масъулияти / Абулқосимов
Ҳ., Абдушукуров
Б.
ва б. –Т.: Ғ.
Ғулом
номидаги нашриёт
-
матбаа ижодий уйи, 2007. –
736 б.
3.
Каримов
И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид,
барқарорлик шартлари, тараққиёт кафолатлари. –
Т.: Ўзбекистон, 1997. –
329 б.
4.
Ўтган давр мобайнида Ўзбекистонда 50 дан ортиқ “концепция”лар қабул
қилинган. Қаранг:
http://parliament.gov.uz/uz/laws/adopted/.
5.
Каримов
И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. Т.9. –
Т.: Ўзбекистон, 2001. –432 б.; Бобоев
Ҳ. Ўзбек давлатчилиги тарихи. Ўқув қўлланма
.
1-
китоб. –
Т.: Фан, 2004. –296 б.; Давлат ва ҳуқуқ назарияси / Ҳ.Б.
Бобоев,
З.М.
Исломов, У.
Чориёров, Ҳ.Т.
Одилқориев ва б. Ҳ.Б.
Бобоев ва Ҳ.Т.
Одилқориев
таҳрири остида. –
Т.: ТДЮИ, 2000. –
528 б.
6.
Курбанов
Ш., Сейтхалилов
Э. Национальная программа по подготовке
кадров: влияние на развитие общества. –
Т.: Университет, 1999. –
C. 104.
7.
Абулқосимов
Ҳ. ва б. Ижтимоий
-
иқтисодий жараёнларни бошқариш. –
Т.: Ғ.
Ғулом
нашриёти, 2008. –
Б.
74.
8.
Қаранг: Холбеков
А., Жумаев
Р. ва бошқ. Бошқарувнинг ижтимоий сиёсий
йўналишлари. –
Т.: Ғ.
Ғулом
нашриёти, 2008. –
716 б.
9.
Каримов
ИА.
Жамиятимизни
эркинлаштириш,
ислоҳотларни
чуқурлаштириш, маънавиятимизни юксалтириш ва халқимизнинг ҳаёт
даражасини ошириш –
барча ишларимизнинг мезони ва мақсадидир. Т.
15.
–
Т.: Ўзбекистон, 2007. –
320 б.
10.
Лозовова
Л.А., Немашкалова
К.Г. Анализ зарубежных моделей социальной
политики // Государственное и муниципальное управление: учен. зап. СКАГС.
2014.
–
№ 1. –
С. 120–128.; Балабанова
А.В. Управление экономическим ростом:
модели и стратегии. –
М.: РАП, 2004. –
C. 240.
11.
Каримов И. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура”
1-
жилд. Т.: Ўзбекистон, 1998.
12.
Каримов
И.
Мамлакатимизда
демократик
ислоҳотларни
янада
чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”. //
“Халқ сўзи”. 2010 йил 13 ноябрь, № 220 (5135).
