Чет эл тижорат арбитражи қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш: миллий тажриба ва хорижий тажрибани қиёсий таҳлил қилиш ва миллий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар

Annotasiya

Бугунги кунда тадбиркорлар ва хорижлик инвесторларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам қонунчилик базасини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Мазкур мақолада чет эл судлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш қонунчилик базасини такомиллаштириш таҳлил қилинган ҳолда ўрганиб чиқилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2020
inLibrary
Google Scholar
ВАК
elibrary
doi
 
  • Ўқитувчи, фуқаролик процессуал ва иқтисодий процессуал ҳуқуқи кафедраси, Тошкент давлат юридик университети
CC BY f
66-73
40

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Махмудов , Х. (2022). Чет эл тижорат арбитражи қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш: миллий тажриба ва хорижий тажрибани қиёсий таҳлил қилиш ва миллий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар. Jamiyat Va Innovatsiyalar, 3(11/S), 66–73. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss11/S-pp66-73
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Бугунги кунда тадбиркорлар ва хорижлик инвесторларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам қонунчилик базасини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Мазкур мақолада чет эл судлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш қонунчилик базасини такомиллаштириш таҳлил қилинган ҳолда ўрганиб чиқилган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Recognition and enforcement of foreign commercial

arbitral awards: comparative analysis of national

experience and foreign experience and suggestions for

improving national legislation

Khurshid MAKHMUDOV

1

Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received September 2022

Received in revised form

25 October 2022

Accepted 20 November 2022

Available online

25 December 2022

It is important to create a strong legal framework for the

protection of the rights and interests of entrepreneurs and

foreign investors today. In this article, the improvement of the

legal framework for the recognition and enforcement of the

decisions of foreign courts is analyzed.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss11/S-pp66-73

This is an open-access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

executor,

international commercial

arbitration courts,

remote communication

technologies,

online platform,

arbitrator,

multilateral agreements,

bilateral agreements.

Чет эл тижорат арбитражи қарорларини тан олиш ва

ижрога қаратиш: миллий тажриба ва хорижий

тажрибани қиёсий таҳлил қилиш ва миллий

қонунчиликни

такомиллаштириш бўйича таклифлар

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

экзекватор,

халқаро тижорат

арбитраж судлари,

масофавий алоқа

технологиялари,

онлайн платформа,

арбитр,

Бугунги

кунда

тадбиркорлар

ва

хорижлик

инвесторларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя

қилишнинг мустаҳкам қонунчилик базасини шакллантириш

муҳим аҳамият касб этади. Мазкур мақолада чет эл судлари

қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш қонунчилик

базасини такомиллаштириш таҳлил қилинган ҳолда ўрганиб

чиқилган.

1

Teacher, Civil Procedural and Economic Procedural Law Department, Tashkent State University of Law.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2022) / ISSN 2181-1415

67

кўп томонлама

шартномалар,

икки томонлама

шартномалар.

Признании и приведении в исполнение иностранных

коммерческих арбитражных решений: сравнительный

анализ отечественного и зарубежного опыта и

предложения по совершенствованию национального

законодательства

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

экзекватор,

международные

коммерческие арбитражи,

технологии

дистанционной связи,

онлайн

-

платформа,

арбитр,

многосторонние

соглашения,

двусторонние соглашения.

Сегодня важно создать прочную правовую базу для

защиты прав и интересов предпринимателей и

иностранных инвесторов. В данной статье анализируется

совершенствование

правовой

базы

признания

и

приведения в исполнение решений иностранных судов.

Ривожланган дунё мамлакатларида чет эл суд қарорларини ижро этиш

жараёни бир

-

биридан фарқ қилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасида чет эл

суд қарорини дастабки ижросини таъминлаш шарти одатда миллий суд қарори

билан тан олинганлиги билан белгиланади. Баъзи бир давлатларда суд қарорини

ижро этиш учун унинг тўғрилигини формал нуқтаи назардан текшириб чиқиш

талаб этилади, шунингдек, чет эл суд қарори тан олиниши сўралаётган суд

жойлашган давлатнинг оммавий тартибига ва бошқа бир қатор шартларга жавоб

бериши керак бўлади. Бир қатор Европа мамлакатларида эса экзекваторларнинг

берилиши кифоя қилади. Экзекватор –

чет эл суд қарорини тан олинишини сўраб

қилинган илтимоснома кўриб чиқилгандан кейин суд томонидан чиқариладиган

ижрони таъминлашга рухсат берадиган махсус қарор (ажрим) ҳисобланади.

Учинчи гуруҳ давлатларда эса чет эл суд қарорини тан олиш ва ижро этишда

ўзаролик тамойили асосида келишуви мавжуд бўлган мамлакатларда қарор махсус

давлат органи томонидан реестрдан ўтказилишини ўзи кифоя қилади. Ўз ўрнида

рўйхатдан ўтказиш қарорнинг маълум бир талабларга жавоб беришини талаб

қилиши

мумкин.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бугунги кунга қадар бизда халқаро ҳуқуқий

муносабатлар субъектлари ўртасида муаммолар ва низоларни келтириб

чиқарадиган хорижий суд қарорларини тан олиш ва ижро этиш учун халқаро

-

ҳуқуқий

база мавжуд эмас.

Европа Иттифоқининг тажрибаси чет эл суд қарорларини тан олиш ва ижро

этишда муҳим рол ўйнайди, чунки уларда барча аъзо давлатлар ҳудудларида

қўлланиладиган

ноёб қонунлар мавжуд. Хорижий суд қарорларини тан олиш ва

ижро этилишини тартибга солувчи нормаларни бирлаштириш учун Мустақил

Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ўртасида кодекс яратилиши керак.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2022) / ISSN 2181-1415

68

Ўзбекистоннинг халқаро муносабатлардаги хусусиятларини инобатга олган

ҳолда

биз МДҲ процессуал қонунчилигини ўрганиб чиқдик, у миллий режим

принципига таянади ва халқаро ҳуқуқ судланувчининг яшаш жойига асосланади.
Шунингдек, у халқаро шартномага эга бўлмаган чет эл юрисдикцияларини ўз
давлатларининг процессуал нормаларини қўллаган ҳолда ижро этишни кўзда
тутади.

Маълумки, кейинги вақтларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган тезкор

ислоҳотлар ва бутун дунёга очиқ сиёсатнинг самараси ўлароқ, турли давлатлар
сармоядорларининг юртимизга бўлган қизиқишлари тобора ошмоқда. Жалб
этилаётган инвестициялар оқимининг ортиши давлатлараро тижорий шериклик
муносабатларининг шакли ва миқдори ўсишига замин яратади. Бу, ўз навбатида,
халқаро миқёсдаги янги ижтимоий муносабатларни шакллантириш ва уларнинг
ҳуқуқий

асосларини мустаҳкамлашни тақозо этади. Айни шу йўналишдаги

масалалар ечими халқаро арбитражнинг асосий вазифасидир. Бинобарин, бу
ўринда тадбиркорлар ва хорижлик инвесторларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини
ҳимоя қилишнинг мустаҳкам қонунчилик базасини шакллантириш муҳим аҳамият
касб этади. Хусусан, “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунида мамлакатимизда изчил давом этаётган ислоҳотларнинг
янги даври талаблари, халқаро тамойил ва стандартларга таянилган, жаҳон
амалиёти ва ривожланган давлатлар тажрибаси чуқур ўрганилган.

Мазкур

Қонун

лойиҳасини

қабул

қилиш

зарурати

Ўзбекистон

Республикасида халқаро тижорат арбитраж судларининг фаолиятини ташкил
этиш ва тугатиш тартибини ҳуқуқий тартибга солиш, халқаро арбитраж суди
фаолиятининг асосий принципларини, арбитраж қарорларини тан олиш ва ижро
механизмларини белгилаш, хорижий ҳамкорлар ва халқаро тижорат
фаолиятининг бошқа иштирокчилари билан низоли ёки баҳсли масалаларни ҳал
қилишнинг ҳаракатчан механизмларини яратиш, низоларни кўришда хўжалик
юритувчи субъектларнинг сарф

-

харажатларини қисқартириш сингари қатор

асослар билан изоҳланиши қайд этилган.

Сўнгги йиллар давомида арбитраж (ҳакамлик) суди халқаро тижорат ва

халқаро савдо соҳасидаги низоларни ҳал қилишнинг энг машҳур усулларидан
бирига айланди. Ҳар қандай давлат муқаррар равишда арбитраж (ҳакамлик)
судларини ривожлантиришдан манфаатдор ҳисобланади.

Дунёнинг кўплаб мамлакатлари тижорат низоларини ҳал қилиш тартибини

оптималлаштиришни истайди, шу жумладан, ҳозирда барча давлатларда электрон
ҳужжат

айланишининг энг сўнгги ютуқларидан фойдаланиш учун янги

технологик имкониятлар мавжуд.

Aхборот технологияларини ривожлантириш ва оммалаштириш жаҳон

арбитраж институтларининг масофавий алоқа технологияларидан фаол
фойдаланиш амалиётига сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳолат масофадан
амалга оширилган битимлар сонининг доимий равишда кўпайиши билан боғлиқ
бўлиб, улар орқали келиб чиқадиган низоларни электрон воситалардан
фойдаланган ҳолда томонларнинг бевосита таъсирисиз ҳал қилиш зарурати юзага
келади. Суднинг янги кўриниши электрон судловнинг барча имтиёзларини
арбитражда қўллаш имкониятини берадиган онлайн тизимдир.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2022) / ISSN 2181-1415

69

Онлайн низоларни ҳал қилиш бу низони ҳал қилиш воситаси, ярашиш ёки

ҳакамлик жараёни бўладими ёки йўқми онлайн технологиялар томонлар

ўртасидаги низони ҳал қилишда фойдаланиладиган технологиялар. Онлайн

низоларни ҳал қилишнинг уч босқичи мавжуд: томонлар ўртасидаги музокаралар

(онлайн музокаралар), воситачилик (онлайн медиация) ва арбитраж.

Онлайн арбитраж тушунчаси бир нечта маънога эга, аммо кўпинча жараён

иштирокчилари ўртасида масофавий алоқа технологияларидан фойдаланган

ҳолда

бўлиб ўтган ҳакамлик муҳокамасини тасвирлаш учун ишлатилади.

Ҳозирги

вақтда низоларни онлайн ҳал қилиш учун кўплаб онлайн

платформалар яратилган. Бироқ Интернетдаги битимлар кўпинча кам миқдорда

амалга оширилганлиги сабабли амалдаги онлайн платформаларнинг аксарияти

кичик низоларни ҳал қилишга қаратилган

.

Кўпчилик давлатлар Нью

-

Йорк конвенциясининг иштирокчилари ҳисобланади.

Шунинг учун уларнинг хорижий арбитраж қарорларини тан олиш ва ижро этишни

тартибга солувчи қонунлари конвенциясининг тегишли қоидаларига асосланади.

Муаммо шундаки, бугунги кунда кўп жиҳатдан ҳакамлик битими, ҳакамлик

суди қарорига, шунингдек, онлайн процедура тартибига қўйиладиган талаблар

низони анъанавий шаклда (офлайн) ҳал қилишга қаратилган. Ушбу стандартлар

электрон воситаларни ишлатишда юзага келадиган барча хусусиятларни ҳисобга

олмайди. Ушбу ишнинг мақсадлари учун электрон ахборот муҳитида ҳуқуқий

низоларни ҳал қилиш тартибини ривожланишига тўсқинлик қиладиган учта сабаб

мавжуд. Биринчидан, бу ҳакамлик битими билан боғлиқ бўлса, иккинчидан,

тоифадаги ҳуқуқий тўсиқлар процессуал характерга эга, ва ниҳоят, онлайн

арбитражга қўйилган тўсиқлар охирги қарор билан боғлиқ.

Шу сабабли низоларни ҳал қилиш учун электрон воситалардан фойдаланиш

процессуал талабларнинг бузилиши сифатида кўриб чиқилиши мумкин эмас.

Бироқ низони электрон воситалар ёрдамида кўриб чиқишда барча асосий

принципларга риоя қилиш керак, томонлар анъанавий процедура (офлайн)дан

фойдаланишда бўлгани каби бир хил процессуал ҳуқуқлар ва имкониятлар

кафолатланиши лозим.

Онлайн низоларни ҳал қилиш тартибининг яна бир хусусияти шундаки,

томонлар ва ҳакамнинг ўзаро муносабати билвосита

-

онлайн платформа орқали рўй

беради. Бу асосий процессуал кафолатлар ва тамойилларни амалга оширишнинг

ўзига хос хусусиятларини белгилайди. Интернет орқали низоларни ҳал қилиш

процедураси тарафларга ишда иштирок этиш, ишда ўз позицияларини, далиллар ва

эътирозларни тақдим этиш учун тенг имкониятларни тақдим этиши керак.

Онлайн режимда низоларни ҳал қилиш натижасида арбитраж қарори

электрон шаклда амалга оширилади. Унинг матни томонларга электрон почта

орқали юборилиши ёки ҳакамлик судининг веб

-

сайтига жойлаштирилиши

мумкинлиги тўғрисида томонларга мажбурий равишда хабар берилади. Aгар

миллий қонун ҳужжатларида ҳужжатнинг электрон шакли ёзма шаклга, электрон

имзо эса қўлда ёзилган имзога тенг экани белгиланган бўлса, электрон имзо билан

имзоланган арбитраж қарори тўсиқларсиз бажарилиши мумкин.

Aрбитраж қарорини бажаришни рад этиш хавфи ушбу қарорга нисбатан

қўлланиладиган

миллий қонунчилик унинг шакли учун қатъий талабларни

белгилаб қўйган ва электрон иш оқими ва электрон имзодан фойдаланиш

тўғрисидаги қонун ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирдагина юзага келади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2022) / ISSN 2181-1415

70

Шу боис, “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Қонунда онлайн тарзда

низоларни қўриб чиқиш ва ҳал этиш, шунингдек, чет эл давлати арбитраж
(ҳакамлик) судининг халқаро тижорат ва халқаро савдо соҳасидаги низолар
бўйича чиқарган қарорларини тан олиш ва ижро этиш тартибини назарда тутиш
лозим. Бундан ташқари, Қонун лойиҳасини халқаро меъёрларга мос ҳолда қабул
қилишимиз

лозим. Уни муҳокама ва қабул этиш жараёнида АҚШ, Сингапур,

Гонконг, Франция ва Дубай каби муваффақиятга эришган давлат ва шаҳарларнинг
тажрибасини обдон кўздан кечириш тавсия қилинади.

Пойтахтимиз ҳақли равишда Марказий Осиёнинг сиёсий, иқтисодий

ва маданий маркази мақомига даъвогарлик қилади. Ўзбекистон ҳукумати ҳақли
равишда шаҳарни буткул ўзгартириш ва уни обрўсини яна ҳам ошириш мақсадида
Тошкент сити каби мульти

-

миллиард лойиҳани бошлаб берди. Унга кўра,

2022 йилга бориб, битиши лозим бўлган замонавий митти шаҳарчада турли
бинолар қад кўтариб, Тошкентнинг бизнес марказ сифатидаги обрўсининг
ошишига хизмат қилади. Албатта, юртимизнинг табиий бойлиги кўплигини
ҳисобга

олсак, нефть ва газ соҳаси, кончилик тизимидаги халқаро компаниялар;

аҳолимиз кўплигини ҳисобга олганда эса турли

-

туман маҳсулот ишлаб

чиқарувчиларнинг кириб келишини тахмин қилишимиз мумкин. Тошкент сити
учун эса айнан халқаро арбитраж марказининг барпо этилиши муҳим аҳамиятга эга.

Ҳаммасидан

ҳам муҳими, маҳаллий тадбиркорларимиз узоқ ўлкаларга

бориб,

катта миқдордаги молиявий харажат қилмасдан чет эл фирмалари билан
бўладиган низоларни Тошкентда ҳал қилиш имкониятига эга бўлишади. Агар
бундай марказни ўзимизда ташкил қилмасак, унда маҳаллий фирмаларимиз чет
эллик фирмалар билан тузиладиган шартномада низо ҳал этиш жойини ўша
мамлакат (мисол учун, Германия, Хитой ёки Украина) деб белгилашга мажбур
бўлишади.

Бошқа томондан, халқаро арбитраж тажрибасининг ички миллий

қонунчилигимизга

ижобий таъсирини ҳам қайд этиш жоиз. Чет эл элементи

қўшилган низонинг юртимиздаги халқаро арбитраж институтлари томонидан
кўриб чиқилиши арбитрларимиздаги қиёсий ҳуқуқшунослик бўйича билим ва
тажрибасини орттиради. Процессуал ҳуқуқнинг ҳам такомиллашуви эҳтимоли бор.
Чунки арбитраж асосан тарафларнинг тортишувчанлик принципига асосланган
бўлиб, бу ҳолатда англо

-

саксон тизимининг континентал ҳуқуқ тизимига ижобий

таъсир этилиши кузатилади. Судьялар мустақиллиги муаммо сифатида
кўтарилаётган бир пайтда, ҳуқуқшунослар арбитрлик қилиш орқали мустақил
ҳакам

сифатида фаолият юритиш малакасига эга бўлишади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Савдо

-

саноат палатаси ҳузурида

Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) суди ва Тошкент халқаро арбитраж
маркази ташкил этилган. Бироқ ички арбитраж низоларини ҳал этиш учун қабул
қилинган

бўлиб, юртимиздан ташқарида юз берган низоларни ҳал этиш

масаласини ўз ичига олмайди.

Ҳозирда

жуда кўп шаҳарлар шундай марказ бўлишга интилмоқда–Деҳли,

Москва, Остона, Шанхай, Дубай, Қоҳира, Истанбул. Шу сабабли, рақобат муҳити
анчагина шиддатли. Албатта, Тошкентнинг Сингапур, Гонконг, Женева, Лондон
ёки Париж каби арбитраж соҳасидаги глобал марказлар билан рақобат қилиши ва
у ердаги мульти

-

миллиард низоларни айнан Тошкент шаҳридаги халқаро


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2022) / ISSN 2181-1415

71

арбитраж марказига олиб келинишига эришиш қийин. Чунки арбитраж жойининг
тайинланишида тараф ҳисобланган компанияларнинг бизнес юритиш жойлари ва
уларнинг ҳудудий ёки асосий офислари жойлашган жой ҳам катта роль ўйнайди.
Шунга қарамай, Тошкент шаҳрининг Марказий Осиё ёки МДҲ давлатлари орасида
арбитраж маркази мақомига даъво қилиши учун барча имкониятлари мавжуд.
Биринчидан, яхши шаклланган хусусий сектордаги юристларимиз бор. Чунки
арбитраж соҳасининг гуллаб

-

яшнаши учун ўша соҳани юритувчи малакали

кадрлар керак. Иккинчидан, Тошкентнинг ҳудудий жойлашуви минтақадаги кучли

иқтисодиётга эга бўлган Остона, Москва, Шанхай, Истанбул каби шаҳарларнинг
ўртасида жойлашган бўлиб, Марказий Осиёда тинч ва инфратузилмаси яхши
ривожланган шаҳар ҳисобланади.

Учинчидан, қўшниларимизнинг ҳаракатчанлигидан ҳам бироз ўрнак олсак:

Қозоғистон

ҳукумати мана неча йилдирки, Остона шаҳрини Исломий молия

марказига айлантириш учун жонини жабборга бериб ҳаракат қилаяпти, алоҳида
қонунлар

қабул қилиб, чет элдан кучли мутахассисларни қўрқмасдан жалб

қилмоқда. Шундай экан, Тошкент ситини ҳам халқаро арбитраж майдонига
айлантириш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Бошқа томондан Хитойнинг XXI аср ғояси бўлган “Бир макон–бир йўл” (One

Belt, One Road) лойиҳаси ҳам Тошкент учун катта тарихий имкониятни вужудга
келтирмоқда. Бу лойиҳанинг амалга ошиши юристлар учун янги низолар ва
кўплаб арбитраж кейслар дегани–арбитраж ишларида эса жуда катта маблағлар
айланади. Арбитраж ишлари юристлар учун жуда даромадли. Мутахассисларнинг
фикрича, “Бир макон–бир йўл” билан боғлиқ низоларни ҳал қилишдан келадиган
асосий фойда

-

улушни Гонконг ва Сингапур арбитраж судлари олиш эҳтимоли

юқори экан, чунки улар Хитойнинг иқтисодий ва сиёсий таъсиридан узоқ ва
нейтрал позицияга эга–яъни уларга нисбатан ишонч юқори.

Ўзбекистонда халқаро артбитражга яхшироқ эътибор берилса, келажакда

юристларимиз учун катта даромад манбаига айланиши мумкин. Машҳур юридик
фирма сифатида ном қозонган “White&Case”нинг юртимизга келиши ҳам бу
ишнинг амалга ошишига анча катта туртки бўлади ва шу билан бирга,
юртимиздаги маҳаллий юридик фирмалар учун халқаро низоларни ҳал этиш
анчагина арзонга тушади. Энг сўнггиси эса, талабаларимиз учун турли

-

туман

мураккаб тижорат низоларини ҳал этувчи юридик фирмаларда малака оширишни
Тошкентнинг ўзида туриб амалга ошириш имконини тақдим этган бўламиз. Улар
албатта ўзларининг келажакдаги мавқелари учун Лондон, Париж ёки Гонконгга
бориб катта харажатларга тушишларига ҳожат қолмайди. Бу ҳам, ўз навбатида,
юридик таълим сифатига таъсир этади.

Бу соҳанинг муҳимлигини тушунган ҳолда, Хитой Халқ Республикасининг Олий

суди 2018 йилнинг июнь ойида Хитойнинг иккита катта вилоятида Халқаро тижорат
судини ташкил этди. Энг муҳими, Хитой Олий суди ушбу судларга Америка ва Англия
каби давлатларда ўқиб келган, малакали судьяларни тайинлади.

2018 йилнинг бошида эса Ҳиндистон ҳукумати парламентга

“Янги Деҳли

Халқаро арбитраж маркази тўғрисида”ги Қонунини тақдим этди ва энг муҳими,
ушбу марказга давлат даражасидаги муҳим институт мақомини берди. Гонконг ва
Сингапурга бориб низоларини ҳал этаётган ҳиндистонлик ва чет эллик
ишбилармонларни Янги Деҳлидаги марказ хизматидан фойдаланишга жалб этди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2022) / ISSN 2181-1415

72

2008 йилда эса Дубай Халқаро молия маркази Англиядаги Лондон Халқаро
арбитраж маркази билан қўшма марказни ташкил этди ва унинг асоси сифатида
2008 йилда янгиланган “ЮНСИТРАЛ”нинг Халқаро тижорат арбитражи
тўғрисидаги модель қонунини асос қилиб олди.

Ҳукумат

низоларни муқобил ҳал этишга ихтисослашган институтларни

молиявий томондан қўллаб

-

қувватлаши лозим. Бунга Австралия ҳукуматининг

етарли ёрдамини ололмаган арбитраж институтларининг қандай қилиб
Сингапурга арбитраж сифатида ютқазиб қўйганлиги ёрқин мисол бўла олади.
Қизиқ тарафи, бундай инқирозни бугунги кунда Япония ҳам бошдан кечирмоқда
ва жуда кеч бўлса ҳам, бу йилдан бошлаб япон ҳукумати халқаро арбитраж
марказини Токиода очиш бўйича чора

-

тадбирларни бошлади.

Чет эллик ҳуқуқшуносларни юртимизда юридик хизмат кўрсата олиши учун

уларга солиқ имтиёзлари берилиши ва виза тизими соддалаштирилиши лозим.
Сабаби бир томон агар МДҲ давлатларидан бошқа мамлакатдан келган бўлса,
кўпинча инглиз тилида муомала қилишни афзал кўриши мумкин. Бундай ҳолатларда
эса, инглиз тилини мукаммал билувчи ва арбитраж соҳасида тажрибага эга ёки яна
ҳам

муҳимроғи, Тошкентнинг обрўсини кўтарувчи дунёга танилган арбитр бўлиши

талаб этилади. Баъзи бир шартлар асосида, Сингапурда 2002 йилдан 2020 йилгача
бўлган муддатда резидент бўлмаган (Сингапурда доимий яшамайдиган) арбитр
(ҳакам)лар томонидан топилган даромад солиққа тортилмайди. Ушбу ҳолат
Сингапурнинг халқаро арбитражга оид қонунчилиги асосида арбитр сифатида
фаолият кўрсатувчи барча норезидентларга татбиқ этилади.

Арбитраж хизмати кўрсатувчилар учун ишлаш визасининг истисно

қилиниши: бунда, арбитраж хизматини кўрсатувчи чет эллик ҳуқуқшунос ёки
мутахассис 90 кунгача Сингапурда ишлаш визасисиз қолиши мумкин. Ягона талаб
этиладиган ҳолат бу –

Меҳнат вазирлигига электрон хабар жўнатиш орқали қисқа

муддатли ташриф рухсати олиш.

Сингапур, Гонконг, Париж ёки Лондондаги глобал марказлар билан

биргаликда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва у ердаги кучли мутахассисларни
вақти

-

вақти билан юртимизга таклиф этиб, уларнинг арбитраж соҳасидаги

фаолиятини ўрганиш керак.

Халқаро тижорат арбитражи ва маҳаллий судлар орасида дўстона муҳитни

(Arbitration friendliness) шакллантириш талаб этилади. Буни эса Ўзбекистон
Республикаси Олий суди ва Адлия вазирлиги ёрдамисиз амалга ошириб бўлмайди.
Арбитраж учун дўстона муҳит агар ўша давлатнинг маҳаллий судлари арбитраж
битимининг ҳақиқийлигини қўллаб

-

қувватлаб, чет эл ёки юртимиздаги арбитраж

институтлари томонидан чиқарилган қарорларнинг ижросини тушунарсиз мавҳум

сабаблар билан рад этмасагина рўёбга чиқариш мумкин. Бунинг учун эса аввало,
судьяларимизнинг арбитражга нисбатан қарашларини ўзгартириш лозим.

Париж, Женева, Лондон, Гонконг ва Сингапурдаги халқаро марказларга

йилида юзлаб ёки минглаб ўта қиммат низоли ишлар келишининг асосий сабаби
ҳам у ердаги маҳаллий судларнинг халқаро арбитраж ишларига нисбатан ўта илиқ
муносабат (pro

-

enforcement regime)да бўлиши ҳисобланади. Сингапурдаги судлар

чет эл арбитраж институтлари томонидан чиқарилган қарорларни ижро этишни

бекор қилиш ёки рад этиш бўйича мумкин қадар қарор чиқаришмайди. Иложи
борича арбитраж битимининг ҳақиқийлигини тан олиш чорасини кўришади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2022) / ISSN 2181-1415

73

Хулоса қиладиган бўлсак, Халқаро арбитражнинг юртимизга кириб келиши

иш излаб юрган юристларимиз учун қўшимча даромад манбаи ҳисобланиб,
юристлар орасидаги ишсизликнинг камайишига, уларнинг савиясини яна ҳам
ортишига сабаб бўлади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

http://www.arbitrationlaw.narod.ru/…civil…/Civil_Procedure_Convention_1954.htm.

2.

Панов

А.А. Онлайн

-

арбитраж: проблемы, решения, перспективы // Новые

горизонты международного арбитража. Вып. 2: сб. ст. / под ред. А.В.

Асоскова,

А.И.

Муранова, Р.М.

Ходыкина. М., 2014. –

С. 111–

153.

3.

Thomas Schultz. Online Dispute Resolution: The State of the Art and the Issues.

[Electronic resource] // www.ssrn.com. Electronic data. URL: https://ssrn.com/-
abstract=899079 (access date: 02.02.2017).

4.

Вестник Томского государственного университета. Право. 2017.

№ 24.

С

. 134.

5.

Панов

А.А. Онлайн

-

арбитраж: проблемы, решения, перспективы // Новые

горизонты международного арбитража. Вып. 2: сб. ст. / под ред. А.В.

Асоскова,

А.И.

Муранова, Р.М.

Ходыкина. М., 2014. –

С. 111–

153.

6.

Ihab Amro. The use of online arbitration in the resolution of international

commercial disputes // Vindobona journal of international commercial law and
arbitration. Vienna, 2014. Vol. 18 (2).

PP. 129

148.

7.

Dispute settlement. Internetional Commercial Arbitration. Vol. 5.9. Electronic

Arbitration [Electronic resource] // www.unctad.org. Electronic data. URL: http://
unctad.org/en/ docs/edmmisc232add20_en.pdf (access date: 02.02.2017).

8.

Mohamed S., Abdel Wahab. ODR and e-Abritation. Trends & Challenges // Online

Dispute Resolution. Theory and Practice. Eleven International Publishing, 2012.

PP. 399

441.

9.

Майкл Глянц. Университет Колорадо, США, Regent Administrative Center

2055 Regent Drive, Rm. 101 Boulder, Китайская инициатива «Один пояс

Один путь»

:

что может сделать «Бренд»

. 2017 4 (1): 8

19.

Bibliografik manbalar

http://www.arbitrationlaw.narod.ru/…civil…/Civil_Procedure_Convention_1954.htm.

Панов А.А. Онлайн-арбитраж: проблемы, решения, перспективы// Новые горизонты международного арбитража. Вып. 2: сб. ст. / под ред. А.В. Асоскова, А.И. Муранова, Р.М. Ходыкина. М., 2014. С. 111–153.

Thomas Schultz. Online Dispute Resolution: The State of the Art and the Issues. [Electronic resource] // www.ssrn.com. Electronic data. URL: https://ssrn.com/-abstract=899079 (access date: 02.02.2017).

Вестник Томского государственного университета. Право. 2017. № 24. С – 134.

Панов А.А. Онлайн-арбитраж: проблемы, решения, перспективы // Новые горизонты международного арбитража. Вып. 2: сб. ст. / под ред. А.В. Асоскова, А.И. Муранова, Р.М. Ходыкина. М., 2014. С. 111–153.

Ihab Amro. The use of online arbitration in the resolution of international commercial disputes // Vindobona journal of international commercial law and arbitration. Vienna, 2014. Vol. 18 (2). P. 129–148.

Dispute settlement. Internetional Commercial Arbitration. Vol. 5.9. Electronic Arbitration [Electronic resource] // www.unctad.org. Electronic data. URL: http:// unctad.org/en/ docs/edmmisc232add20_en.pdf (access date: 02.02.2017).

Mohamed S., Abdel Wahab. ODR and e-Abritation. Trends & Challenges // Online Dispute Resolution. Theory and Practice. Eleven International Publishing, 2012. P. 399–441.

Майкл Глянц. Университет Колорадо, США, Regent Administrative Center 2055 Regent Drive, Rm. 101 Boulder, Китайская инициатива “один пояс – один путь”: что может сделать “бренд”. 2017 4 (1): 8-19.