Ўзбекистон Республикаси таьлим тизимида ахборот хавфсизлигини таьминлашнинг маьнавий-ахлоқий жиҳатлари

CC BY f
98-104
2
1
Поделиться
Худойназаров , О. . (2021). Ўзбекистон Республикаси таьлим тизимида ахборот хавфсизлигини таьминлашнинг маьнавий-ахлоқий жиҳатлари . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 98–104. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22005
Олимжон Худойназаров , Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Замонавий жамиятда олий таълимнинг моҳияти - инсоннинг маънавий-ахлоқий фаолиятини қамраб олган маданиятнинг турли соҳалари мутаносиблиги сифатида намоён бўлади. Бу жараёнда билимли шахе феномени алоҳида аҳамият касб этади. Билимли шахе, бошқача айтганда -маънавий- аҳлоқий қадриятларга йўналтирилган, табиат инъом қилган ва ижтимоийлашув жараёнида қўлга киритган ҳаёти давомида рўёбга чиқадиган ва ривожланадиган шахе, маданиятда, биз уни қайси маъносида ишлатишимиздан қатъи назар, иштирок этадиган шахсдир.


background image

98

Олимжон Худойназаров

Тадцицотчи

Узбекистан Миллий уииверситети

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАЬЛИМ ТИЗИМИДА

АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЬМИНЛАШНИНГ

МАЬНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Замонавий жамиятда олий таълимнинг моҳияти - инсоннинг маънавий-ахлоқий фаолиятини

қамраб олган маданиятнинг турли соҳалари мутаносиблиги сифатида намоён бўлади. Бу жараёнда
билимли шахе феномени алоҳида аҳамият касб этади. Билимли шахе, бошқача айтганда -маънавий-
аҳлоқий қадриятларга йўналтирилган, табиат инъом қилган ва ижтимоийлашув жараёнида қўлга
киритган ҳаёти давомида рўёбга чиқадиган ва ривожланадиган шахе, маданиятда, биз уни қайси
маъносида ишлатишимиздан қатъи назар, иштирок этадиган шахсдир.

Мустақил Узбекистон Республикаси дунё тараққиёти даражасидаги истиқболини таъминлаш

иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маданий соҳаларда катта ўзгаришлар бўлиши билан боғлиқ. Бундай
ўзгаришларда иштирок этиш инсонлардан юқори даражадаги умумий ва махсус билимлар, юксак
маданият, маънавият ва кенг дунёқарашни талаб этади. Таълим тизимини шу талаблар асосида қайта
қуриш-жамиятнинг келажак авлод тарбияси соҳасидаги эхтиёжларини қондиришга хизмат қилади.
Узбекистон Республикасида «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»
асосида олиб бориладиган ислоҳотларнинг туб мақсади давлат ва жамиятнинг таълим жараёни олдига
қўйган буюртмасини таъминлашдан иборат. Жумладан, давлат ва жамият тараққиёти учуй зарур,
рақобатбардош, илмий салоҳиятга эта бўлган етук мутахассисларни тайёрлаш, уларга бериладиган
таълим-тарбия ва илмий билимлар мазмунини такомиллаштиришга қаратилган.

Мустақиллик мамлакатда демократик жамият қуришда билимли, салоҳиятли, демократик онг ва

тафаккурга эта бўлган янги мутахассис кадрларни трабиялашни тақоазо этади. Айниқса олий таълим
тизимида талабаларга ижтимоий фанлардан дарс-таълим бериш, уларнинг ушбу фанларга
қизиқишини тобора ошириш, билим соҳасини кенгайтириш, фикрлаш, мулоҳаза қилиш қобилиятини
чуқурлаштириш борасида амалда бажариш учуй қўлланиладиган услубияти хоз ирги даврда муҳим
аҳамиятга эга бўлган муаммолардан биридир. Ундан кутиладиган асосий мақсад келажакда баркамол,
ватанга содиқ авлодни тарбиялаб, вояга етказишда, уларда социал - сиёсий, маънавий - мафкуравий
масала - муаммоларни кенг ва атрофлича чуқурроқ ўрганиш фаолиятини, билимли, илмли ва
мулохазали бўлишга қизиқиш қобилиятини шакиллантиришдан иборатдир.

Шу мақсадда ижтимоий фанлардан талабаларга таълим-тарбия берилар экан, уларда хар бир

предметга нисбатан қизиқиш уйготиш учуй даре ўтказишнинг илгор замонавий услубларидан
фойдаланиш, маъруза ва амалий машгулотларни жонли, талабалар руҳиятига ижобий таъсир этадиган
фактик материаллардан фойдаланиб хар бир сўзни аниқ, равон, тиниқ ва тўғри ишлатиб тафаккурий
онгини чуқурлаштириш муҳим аҳамиятга эгадир. Айниқса талабаларга мустақил фикрлаш учуй
мустақил ишларнинг самарадорлигини ошириш, илмий докладлар, рефератлар ёзиш малакасини
бериш, ўтиладиган хар бир дарсни мунозарали, муаммовий масалалар асосида, манбаъларга таянган
ҳолда, хар бир предмет мавзуини дискуссия, муҳокама қилиб, фикр хилма-хиллигига кенг йўл бериш
асосида ўтказиш ниҳоятда самарадорлидир, хоз ирги кунда муҳимдир.

Унданташқарихар

бир

ижтимоийфанкафедралариқошидаилмийкружокларташкил

этиш,

конкурслар уюштириш, илмий-амалий талабалар анжуманларини ўтказиш, уларнинг илмий
докладларини тинглаб, эшитиб, кенг муҳокама, мунозара қилиш ҳам бениҳоя фойдалидир. Бундай
тадбирий усуллардан фойдаланиш ҳозирги ҳуқуқий демократик фуқаролик жамият қуриш жараёнида
давр таққоза этаётган талаблар доирасида ёшлар тафаккурида билиш, онглаш фаолиятини
тезлаштиришда муҳим аҳамимятга эгадир. Ана шу тарзда ёшларгатарбия, билим берса, уларнинг


background image

99

онгини руҳий тафаккурни чуқурлаштиришда, атроф-муҳитни, борлик дунёни билишда ижтимоий
фанлар катта роль ўйнайди ва кучли таъсир этиш имкониятини яратади, борлиқ дунёни онгли равишда
тасаввур этиб, ижтимоий харакатни, умумий тараққиёт қонуниятларини тўғри тушунишида қўл
келади. Бугунги кунда “Таълим жараёнида компьютерларнинг роли шу қадар каттаки, келажакда
электрон машиналар ўқитувчилар ўрнини тўлиқ эгаллайди ва уларнинг вазифаларини арзонроқ,
пухтароқ ва самаралироқ бажаради”.[1, -Б 33] Дарҳақиқат, замонавий ахборот ресурслари, ахборот
тизимидаги ҳужжатлар оқиминингтавсиф вахусусиятларитобораўзгариб бормоқда. Компьютер
техникаси ривожланишининг бугунги даражасига кўра, қоғоз шаклдаги ахборот ташувчилар электрон
воситаларга ўтказилмоқда. Бу ҳолат ҳужжатлар ва маълумотномаларгагина эмас, балки бадиий
матнлар, назарий, педагогик ва методик адабиётларга ҳам тааллуқлидир. Интернет тармоғидан
фойдаланиш имконияти ахборотларни мислсиз тезликда, ер юзининг исталган нуқтасидан туриб
узатиш ва қабул қилиш имконини бермоқда. Президент Ш.М.Мирзиёев таъбири билан айтганда
“Албатта, биз Интернет ва бошқа замонавий ахборот манбаларининг ўрни ва аҳамиятини инкор
этмаймиз. Бугунги ҳаётимизни Интернете из тасаввур қилишнин
ўзи қийин. Шуни ҳисобга олган ҳолда, Узбекистон ёшлар иттифоқи Интернет тизими орқали
маънавий тарғибот ишларини, жумладан, электрон китобхонликни кучайтириши зарур. Нега деганда,
биз фарзандларимизнинг онги, дунёқараши асрлар давомида синовдан ўтган, юксак маънавият
хазинаси бўлган жаҳон ва миллий адабиётимиз асосида эмас, балки қандайдир шубҳали, зарарли
ахборотлар асосида шаклланишига бепарво қараб туролмаймиз.[2, -Б. 529] Таълимнинг янги
технологиялари, инновацион шакллари ўқув жараёнига чуқурроқ кириб бормоқда. Инсоният
томонидан яратилаётган билимлар захираси кўпаймоқда, уларни ўзлаштириш имконияти эса деярли
ўзгаришсиз қолмоқда. Зеро, ахборотнинг катта оқими ва у билан танишиш имкониятларининг ўзаро
чегараланганлиги натижасида юзага келадиган зиддият ахборот олиш маданиятини эгаллаш
орқалигина бартараф этилиши мумкин. Шунингдек, бугунги кунда китоб нашр қилиш кўлами
кенгайди, журналлар ва газеталар (даврий нашрлар) миқдори кун сайин ортиб бормоқда, сифати
яхшиланмоқда. Компьютер техникаси туфайли ҳаётимизга Интернет кириб келди, китоблар ҳам,
матбуот асарлари ҳам электрон вариантда тақдим этила бошланди. Ахборот оқимининг кўплиги у
билан танишиш, қайд қилиш, унга ишлов бериш, ундан фойдаланишга бўлган муносабатни
ўзгартириш, яъни ахборот олиш маданиятини эгаллаш заруриятини келтириб чиқарди. Шу боисдан
ҳам Шавкат Мирзиеёв “Биз мамлакатимизда инвестицияларни фақатгина иқтисодиёт тармоқларига
эмас, балки илмий ишланмалар “ноу-хау”лар соҳасига ҳам кенг жалб қилишимиз керак”[3, -Б 88]
деган эди.

Жамиятнинг ахборотлашув даражасини англаш деганда: ахборотнинг жамиятда амал қилиши;

ягона ахборот маконининг юзага келиши; ахборот олиш имкониятларининг ортиши; аниқ бир жамият,
халқлар, миллатларнинг ахборотлашуви; муайян фаолият соҳаларининг ривожланиш даражасини
ифодалаши назарда тутилади. Демак, жамиятнинг ахборотлашув даражасини англаш унинг жадал
ахборатлашуви ва ягона ахборот маконининг юзага келиши, жамият аъзоларининг ахборот оқимидаги
ўзгаришларни англашларидан иборат.

Шахснинг ички оламида ахборот олишга бўлган интилишнинг вужуд га келиши: билимлар,

кўникмалар, малакаларнинг муайян ахборот муҳити билан ўзаро таъсири натижасида шахсдаги
рефлексив кўрсатмаларнинг ўзгариши; ижтимоий аҳамиятли ахборотнинг имкон қадар каттароқ
ҳажмини ўзлаштириш давомида шахе ички оламининг гармоник ҳолга келиши; инсоннинг ижтимоий
табиати; ижодий қобилиятларининг маҳсули; инсонда ахборот олиш сифатларининг шаклланиши;
аксеологик характердаги ахборот олиш фаолияти, яъни қадриятлар билан шартланган маданият;
индивидуал ахборот олиш фаолиятини оптимал даражада амалга оширишни таъминловчи билимлар,
кўникма ва малакаларнинг тизимга солинган мажмуидан иборат.

Шахснинг ички оламида ахборот олишга интилишнинг пайд о бўл ишини ахборотл ашаётган

жамиятга монанд ахборот олишга қизиқиш, эҳтиёж сезиш, ҳам касбий, ҳам маънавий эҳтиёжларни
қондиришга интилиш, ахборот яратиш ва уни узатиш, ахборотни сифатли ўзлаштириш ҳамда ундан
самарали тарзда амалий фойдаланиш сифатларини намоён этиш, ҳуқуқий саводхон бўлиш, хулқ-атвор


background image

100

меъёрларига амал қилиш тарзида таърифлаш мумкин. Айниқса, бугунги кунда жамият ҳаётига “Илғор
технологияларнинг фаол жорий қилинаётгани ва глобал ахборот-коммуникация макони тараққий
этаётгани барча жараёнларни жадал ва тез ўзгартирмоқда, қитъалар, минтақалар, давлатлар ва бизнес
даражасидаги ҳамкорликнинг янги шаклларини ривожлантиришга хизмат қилмоқда”.[4] Шунинг
билан бир қаторда, Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Узбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли
Фармони асосида “Инсон манфаатлари - ҳамма нарсадан устун” деган тамойил ва “Ҳалқ давлат
идораларига эмас, давлат идоралари ҳалқимизга хизмат қилиши керак” деган эзгу гоянинг, энг аввало,
ҳалқ билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш ҳамда фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларининг реал ҳимоя қилинишини таъминлашдаги давлат сиёсатининг самарадорлигини
таъминлашда интернет технологияларининг потенциал имкониятларидан фойдаланиш тобора
долзарб аҳамият касб этмоқда.

Ахборот воситалари ва манбаларини ишлатиш методларини эгаллаганлик: компьютер

саводхонлиги; ахборот маконида, уни шакллантириш ва ўзаро ахборот алмашишда эркин мўлжал ола
билиш имконини берадиган билимлар ва кўникмалар; турли моддий ахборот ташувчилар ёрдамида
қайд этилган субъект-субъект ва субъект-объект муносабатларининг моҳияти; замонавий ахборот
ресурслари, айримҳужжатлар, ахбороттизимидаги кутубхоналар, архивлар, жамгармалар,
маълумотлар банклари тавсия ва хусусиятларини тушуниш; турли хил ахборот ташувчилардан
фойдаланиш имкониятлари, ахборотни тўплаш, тизимга солиш, сақлаш ва излашнинг анъанавий ва
электрон воситалари афзалликлари ҳамда камчиликлари ҳақида тасаввурга эта бўлиш; замонавий
ахборот технологияларидан фойдалана билиш; сунъий интеллект тизими билан мулоқот қилиш,
“ибрид интеллект” одам-машина тизимида диалогик мулоқот юритиш, телематика воситалари, глобал
ва локал ахборот-ҳисоблаш тармоқларидан фойдаланиш, оламдаги ахборот манзарасини рамзлар ва
белгилар, бевосита ва акс ахборот алоқалари тизими сифатида англаш ва ўзлаштириш, ахборотлашган
жамиятда эркин мўлжал олиш, унта мослашиш қобилияти, мактабда информатикани ва ахборот
технологияларини ташкилий суратда ўқитиш ва ахборот узатишнинг замонавий электрон
воситаларини ўқув-тарбия жараёнига олиб кириш кабиларда намоён бўлади.

Ахборот олиш маданияти ахборот олиш фаолиятига бўлган қизиқиш каби руҳий ҳолатдан

ташқари қуйидаги тушунчаларни ҳам ўз ичига олади: - таълим жараёнида унинг муҳим аҳамиятга эга
эканлигини англаб етиш; - ахборот манбаларини онгли равишда танлаш ва уларга қайта ишлов бериш
алгоритмини эгаллаш;

-

анъанавий, электрон, тармоқли ва бошқа ахборот ресурсларидан комплекс фойдаланиш;

-

ўзини ахборотнинг ташувчиси ва тарқатувчиси деб билиш, фаол ахборот олиш кабилар.

Ахборот олиш маданияти - ахборотни тўплаш, тизимга солиш, сақлаш ва излашнинг анъанавий

ва электрон воситалари афзалликлари ва камчиликлари ҳақида тасаввурга эга бўлиш, замонавий
ахборот технологияларидан фойдаланиш фаолияти замирида қўлга киритилади.

Юксак маънавиятли шахсни шакллантиришда ёш авлодни мустақил фикрлаши, ҳаёт воқелигини

тўғри таҳлил қила олиш ва баҳолай олиш каби кўникмалар ҳам асосий ўрин эгаллайди.

Таълим ва маънавий-ахлоқий фаолият тараққиётига интилиш янги маънолар касб қиладиган

ижодий жараёндир. Таълим феноменининг ноёблиги шундаки, у шахснинг маънавий-ахлоқий
фаолиятини юксалтириб боришини таъминлаган ҳолда шахсни нафақат маънавий-ахлоқий
маданиятнинг маҳсулоти сифатида, балки унинг ижодкори бўлиб гавдаланишига хизмат қилади.

Замонавий жамиятда ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва маънавий-ахлоқий маданиятни

ёшлар онгига сингдиришда мустаҳкам таълим-тарбия тизими шаклланади. Бу жараёнда ёшларнинг
маънавий-ахлоқий қиёфасини шакллантиришнинг чора-тадбирлари қуйидагилар билан белгиланади:

Барча олий таълим муассасаларида талабаларнинг ёшига мос равишда ғоявий-маънавий

тарбиянинг дифференциал педагогик-психологик ва илмий дастурини яратиш;

Кадрлар тайёрлаш миллий дастуридан келиб чиққан ҳолда талабалар маънавий-ахлоқий

қиёфасини юксалтириш тизимини узлуксиз тарзда назорат қилиб бориш;


background image

101

Ахборотлашув билан боғлиқ равишда ўқув дастурлари, дарслик ва қўлланмаларни миллий

мафкура тамойилларига асосланган ҳолда юксалтиришнинг аниқ ва изчил тизимини шакллантириш;

Ахборотлашган жамиятга монанд тарзда мактаб, лицей, коллеж, олий ўқув юртларида

мафкуравий тарбияда ахлоқий ва ҳуқуқий маданият масалаларига эътиборни кучайтириш;

Олий таълим муассасасида ахлоқ ва педагогика соҳалари бўйича педагог кадрларни

етиштиришга аҳамиятни кучайтириш, ёшлар маънавий такомили йўлида адабиёт ва санъат
арбобларини мунтазам жалб этиш.

Глобаллашув жараёнида таълим тизимининг ахборотлар билан таъминланиш даражаси бугунги

куннинг долзарб масалаларидан биридир. Биз истаймизми йўқми, маданий дунёда “Ахборотлашган
жамият” шаклланмоқда. “Ахборотлашган жамият’да инсон билими ривожланишнинг асосий манбаи
бўлиб қолади. Ишлаб чиқаришнинг юксак ривожланиши, замонавий макроэлектроника ва компьютер
техникасига асосланади. Булар оммавий ахборотларни вужудга келтиради, ахборотни
мужассамлаштиради ва қайта таҳлил қилади. Коммуникация тизимидаги ўзгаришлар жамиятнинг
барча соҳалари тизимини тубдан ўзгартириб юборади. “Ахборотлашган жамият’нинг муҳим белгиси-
ахборотларни тез қабул қилиб олиш, таҳлил қилиш, сақлаш ва истеъмолчиларга тез етказишдир.
Бундай жамиятда тараққиёт фан ютуқларини ишлаб чиқаришга мақсадли ва тез жорий қилиш асосида
боради. Бугун дунёда ахборотларнинг глобаллашуви жараёни кетаётган бир шароитда, бизда таълим
соҳасида “ахборотлар танқислиги” сезилмоқда.

“Ахборот танқислиги” бор жойда кадрлар тайёрлаш миллий дастуримизда белгилаб қўйилган

баркамол авлодни тарбиялаб бўлмайди. Таълим тизимининг ахборотлар билан таъминланиш
даражаси ўқитувчининг ҳам, ўқувчининг ҳам савиясига, дунёқарашига таъсир қилиши шубҳасиз. Бу
борада республикамизда кўп ишлар қилинди ва қилинмоқда. Ахборотларнинг янги тизими таълим
соҳасига кириб келди ва бир қатор имкониятларни вужудга келтирди. Жумладан, электрон почта,
интернет, электрон китоб, мультимедиа, масофали таълим, видеоконференция ва ҳоказо. Бугун ҳамма
жойда “интернет кафе”, “видео бар”лар ишлаб турибди. Булар яхши, аммо, мафкуравий иммунитет
муаммоси пайдо бўлди. Хўш, ахборотлар, умуман мафкуравий жараёнлар глобаллашуви юз бераётган
даврда мафкуравий иммунитетам шакллантиришга самарали таъсир кўрсатувчи бирор восита ёки
омил борми? Бу масаланинг бир томони холос. Бошқа томони эса, ўқувчиларнинг китоб ўқимай
қўйганлигидир. Китоб ўқиш масаласида барчага бир хил умумий фикр билдириб бўлмайди. Чунки,
китоб ўқишни, мутоала қилишни “хобби” қилиб олганлар ҳам бор, китоб ўқиса уйқуси келадиганлар
ҳам бор.

Таълим-тарбия тизимини ёшлар онгига сингдиришда айни пайтда оммавий ахборот

воситаларининг роли катта бўлиб бормоқда. Оммавий ахборот воситалари, радио ва телевидение
маънавий-маърифий ислоҳотлар жараёни, бу борадаги муаммоларни, одамлар онгида ва руҳида содир
бўлаётган ўзгаришларни, жамият ҳаётининг турли қирраларини тезкорлик билан акс эттириш
имкониятига эга. “Тўртинчи ҳокимият” ҳисобланган оммавий ахборот воситалари турли хил фикрлар
ранг-баранглиги, турли хил қараш ва ёндашувларга кенг йўл очиб бериши, ҳаётимизда юз бераётган
янгиланиш ва ўзгаришларга одамларнинг онгли муносабатини уйғотиши, холислик ва ҳаққоният
тамойилларини гоявий-маънавий, ҳуқуқий жиҳатдан тўғри баҳолаш имкониятига эга.

Ахборотлашган жамиятнинг шиддат билан ўзгариб бориши натижасида «XX асрда глобаллашув

жараёнининг тезлашиши ва умумсайёравий цивилизациянинг шакллана бошлаши жаҳон
мафкураларининг характерини ўзгартириб юборди. Уларнинг ўрнини босадиган қудратли
мафкуранинг йўқлиги, геосиёсий мақсадларнинг ўзгаргани эса бу гояларнинг салбий таъсирини янада
кучайтирди. Бундай шароитда ўз мақсадини аниқ белгилаб олган, эҳтиёж ва манфаатларини яхши
англаб етган, ўз эътиқодига эга бўлган, бир сўз билан айтганда, ўз миллий гоясини шакллантирган
миллатгина келажагини сақлаб қолади ва истиқболини белгилайди».[5, -Б 27] Шундай миллат
сифатида шаклланган ўзбек халқи ўзининг асрлар оша яшаб келаётган миллий қадриятлари асосида
ёшлар маънавиятини илғор дунёқараш билан бойитиши, турли мафкуравий тазйиқларга қарамай,
ўзлигини англаш ва сақлаш шакли сифатида бой маданиятини келажакка узатиш учуй ҳар томонлама


background image

102

тайёр бўлиш лозим.

Маънавий-ахлоқий ватарбиявий ишлартўғри йўлга қўйилган олий таълим муассасаларид а

талабаларда ўз фаолиятида мақсадли кураш олиб бориш, мустақил фикр га эга бўлган фидокор,
тарихни тўғри англаш, ўз кучига ишончни қабул қилиш, ислоҳотларда фаол иштирок этиш, урф-
одатларни, анъаналарни асраш, демократияга ҳурмат билан қараш, эзгу ғояларга садоқат, маърифатни
ёт ғояларга қарши қўя билиш, огоҳликни, бунёдкорликни, маънавий юксакликни намоён этиш, жамоа
ташкилотларида фаол иштирок этиш, мафкуравий таҳд идга қарши кураш, глобаллашувнинг салбий
жиҳатларини фош этиш, юрт тинчлигини сақлаш, демократия экспорта моҳиятини фош этиш
фазилатлари намоён бўлади. Шунингдек, мустақилликни мустаҳкамлашнинг фаол курашчиси бўлиб,
миллий байрамлардан, маросимларда гоявий таргиботдан фойдаланиш, глобализм иллатларига,
ахборот хуружига, “оммавий маданият” таҳдидига нисбатан гоявий курашчанликни намоён қилиш,
миллий ўзликни ҳимоя қилиш учуй кураша олиш, бузғунчи ғояларига, хоинликка, лоқайдликка,
маҳаллийчиликка, терроризмга, космополитизмга қарши курашиш, буюк келажакка ишонч ҳисси
билан яшаш фазилатлари шаклланади. Шу ўринда Мамлакатимиз Президента Ш.Мирзиёвнинг
фикрига эътибор қаратиш зарур: “Биз бир нарсани ҳеч қачон эсимиздан чиқармаслигимиз зарур. Агар
“оммавий маданият” таҳдиди фақат четдан - Ғарбдан кириб келади, десак, қаттиқ адашамиз. Бу бало,
афсуски, ўзимиздан, ўз орамиздан ҳам чиқиши мумкин. Мен бу гапларни осмондан олиб айтаётганим
йўқ. Юртимизда нашр этилаётган айрим газета-журналлар, китобларни, суратга олинаётган баъзи
клип ва киноларни, эфирга берилаётган қўшиқ ва рақсларни кузатиб,соглом фикрлайдиган ҳар қандай
одам шундай хулосага келиши табиий”.[6] Айни шу маънода, олий таълим тизимида ахборот
хавфсизлигини таъминлашнинг маънавий- ахлоқий мезонлари сифатида қуйидагиларни келтириш
мумкин:

Олий таълим тизимидги маънавий-ахлоқий тарбия жараёнига замонавий ахборот

технологияларини жорий этиш назарияси таҳлили ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг яхлит
тизимини яратиш фаолиятини такомиллаштиришнинг зарурий шарти сифатида қаралиши
лозимлигини кўрсатади. Мазкур йўналишдаги электрон ресурсларни яратиш соф техник масала бўлиб
қолмасдан, балки бунингучун илмий-методик, ташкилий имкониятларни тизимли ёндашув асосида
йўналтириш талаб этилади.

Олий таълим тизимидаги маънавий-ахлоқий тарбияга оид ахборот хавфсизлик тизимини

яратиш объектив заруратдир. Бундай хавфсизлик тизимини шакллантиришнинг бош мақсади
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш асосида ёшлар маънавий-ахлоқий
ҳаётидаги кўпгина муаммоларни олдини олишга дойр ишлар сифати ва самарадорлигини оширишдан
иборатдир.

Олий таълим муассасалари маънавий-ахлоқий тарбия ишлари тизимининг барча

йўналишларида ахборот хавфсизлик тизимининг жорий этилиши талабаларнинг қизиқиши,
фаоллигини ошириш ҳамда кучайтиришда қўл келади.

Тараққиётни таъминлашда илм-фаннинг ўрни ва аҳамияти беқиёс эканлиги тан олинган ҳақиқат.

Шу сабабли, юртбошимиз томонидан мамлакатимизнинг келажагини қўзда тутган ҳолда, бугунги
кунда тараққий топган давлатлар илмий жамоатчилигининг эътибор марказида турган, энг илғор,
истиқболли илмий изланиш ва тадқиқот ишларини юртимизда ривожлантириш мақсадида Фанлар
академияси ва олий таълим муассасалари таркибида янги лабораторияларни ташкил қилиш, уларнинг
ривожланган мамлакатлардаги илм-фан марказлари билан самарали ҳамкорлик алоқаларини
ўрнатишга эришиш таклиф этилмоқдаки, бу ҳам олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини
янада оширишга, уларнинг амалиёт билан интеграциялашувини янада кучайтиришга хизмат қилади.

Мазкур вазифаларнинг ижроси миллий таълим тазимида ҳам маълум бир ўзгаришларни амалга

оширишни тақозо қилади. Мамлакат маънавий янгиланишининг таркибий қисми бўлган олий таълим
тизимини ҳам модернизалаш, техник янгилаш, инновацон гоя в технологияларни таълим тизимига
жорий қилишга эришиш бугунги куннинг долзарб вазифасидир. Шу боне бўлса керак турли давлат
грантлари доирасида инновацион гояларни жорий этиш учуй кенг кўламли фаолият олиб борилмоқда.


background image

103

Ҳаммамизга маълумки, узлуксиз таълимни ташкил этиш ва ривожлантиришнинг асосий

тамойилларида таълимнинг миллий йўналтирилганлиги, ҳар томонлама камол топган,
маънавий бой инсонни шакллантиришга алоҳида эътибор берилган. Зеро И.А.Каримов айтганларидек
“Келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида яратилади”. [7, -Б 61] Замонавий давлат таълим
стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги, таълим тизимининг дунёвий
характерда эканлиги, таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш
тамойилларига риоя қилишга асосланади. Шуни таъкидлаш лозимки, Узбекистон МДҲ мамлакатлари
орасида биринчи бўлиб кириш имтиҳонларини қабул қилишнинг тест тизимини амалга жорий этди.
Олий таълим тизимига маблағ билан таъминлашнинг турли манбалари - давлат, нодавлат, шу
жумладан чет эл инвестициялари жалб қилиниши давом этмоқда. Пуллик-шартнома асосида ўқишга
кирган талабаларга банк кредитлари бериш амалиёти жорий этилди.

Дунё тажрибаси давлат таълим тизимида тежамкорликка ҳаракат қилиш ҳеч қаерда ва ҳеч қачон

иқтисодиётнинг самарадорлигини таъминламагани ва муқаррар тарзда ижодий имкониятларнинг
камайишига сабаб бўлганидан далолат беради. Давлат таълим тизими олдида турган вазифаларни ҳал
қилишдан манфаатдор экан, у таълим тизимини молиялаштириш масаласини оптимал ҳал этиш учун
қайғуради. Барча маърифатли мамлакатларда маданият, тиббиёт, ижтимоий таъминот ва таълим
соҳалари асосан давлат бюджетидан молиялаштирилади, чунки бу соҳалар мамлакатнинг ўзига хос
ижтимоий генофонди ҳисобланади.

Таълим тизими ўзининг фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган маблағларни ўзи топишига қараб

мўлжал олиш инсоннинг таълим олишга бўлган ҳуқуқини бузади, бу эса турли ижтимоий қатламлар
орасида бўлган аниқланувчи истеъдодлар сонининг камайишига олиб келади. Бундай таълим
тизимига эга давлат кучли бўлиши мумкин эмас. Бу, албатта, таълим тизими ўз ресурслари
имкониятларидан фойдаланиб, пул ишламаслиги керак деган маънони англатмайди.

Ҳозирги жамиятда таълим хизматлари анча қиммат туради ва шунинг учун ҳам таълим тизими

турли пулли лойиҳаларни амалга ошириб, ўз моддий базасини мустаҳкамлаши керак. Бу истеъдодли,
иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг илмий-тадқиқотишларига жалб қилиш, ҳар томонлама
қўллаб-қувватлаш асосида амалга оширилса, янада самаралироқ бўлади. Бундан чиқадиган хулоса
шуки, таълим тизими (айниқса университет таълими) миллий ривожланишнинг муҳим омили
сифатида доимо давлат сиёсатининг муҳим йўналишлари қаторида туриши лозим. Буни юртимизда
таълимнинг ривожи тарихи, унинг сабоқлари ҳам кўрсатади.

Узбекистон Республикаси таълим сифатини ошириш мақсадида турли мамлакатлар, халқаро

ваколатхоналар билан кўп тарафлама ҳамкорликни ривожлантирмоқда. Кадрлар тайёрлаш соҳасида
ҳамкорликнинг

халқаро-ҳуқуқий

базаси

яратилмоқда,

қўшма

таълим

тузилмалари

ривожлантирилмоқда, ўқитувчи кадрлар алмашиш кенг тус олмоқда. Хусусан сўнгги йилларда
Англиянинг Вестминструниверситети, Сингапур институты, Италиянинг Турин институты, Губкин
номидаги политехника университеты, Ломоносов номидаги МДУ, Малайзия институты, Плеханов
номидаги иқтисод университетлари филиалларининг ташкил ҚИЛИНИШИ, таълим давлатлар
ўртасида ўзаро алоқа ва ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг муҳим омилларидан бири эканлигини
англатмоқда. Зеро, таълим трансмиллий тушунчага айланиб, мамлакатлар, қитъалар оша ўзгараётган
дунёда касбий кўникмаларни шакллантириш учун зарур билимларни ўзлаштиришнинг универсал
воситаси бўлиб хизмат қилмоқда.

Таълим ва инновациялар бир томондан, инсон фаолиятининг бир соҳаси бўлиб, улар келажакни

аниқлашга таъсир кўрсатади. Иккинчи томондан тараққиётнинг ўзига хос усули бўлиб келажакка
яқинлаштирувчи ҳаракат ҳисобланади.. Бу икки бошланғич асос тараққиёт ресурсларини
ривожлантирувчи ижтимоий механизмдир. Бунда сўз таълим ривожининг усули ёки воситаси
сифатидагитаълим инновациялариҳақида боради. Ҳар қандай ижтимоийҳаракатни жадаллаштириш,
айнан интеллектуал мазмунни бирлаштириш орқали, ягона жараённи ташкил қилиш шакли сифатида
намоён бўлади.

Таълим беришнинг янги, самарадор, такомиллашган усул ва услубларини яратиш, у ни


background image

104

тажрибада синаш, мукаммал дастур ва дарслик материалларини ўқувчиларга сингдириш ва қабул
қилиш йўллари таълим жараёнини йўлга қўйишга ўзининг муҳим таъсирини ўтказади. Масалан,
таълим тизимида қўлланиладиган воситалар таълим самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Таълим воситалари асбоб-ускуналар, лаборатория жиҳозлари, ахборот ва техник воситалар
(қурилмалар), кўрсатмали қуроллар, рамзий белгилар, дарслик, ўқув қўлланмалари, радио,
телевидение, компьютер, ДВД, видеомагнитофон ва ҳоказолардан иборат. Олий таълим тизимида
ўқитиш воситаларидан фойдаланиш - даре жараёнида табиий ёки тасвирий кўргазмали материаллар
хусусан предмет, схема, диаграмма, сурат ва бошқалар; намойиш этишга асосланувчи машгулотлар
жараёнида қўлланиладиган асбоб-ускуналар, ўқув қуроллари, шунингдек, мавзуга оид далиллар
жумладан, цитата, таъриф, қоида, формула ва бошқаларнинг қўлланилишини англатади. Визуал яъни
кўргазмали воситалар педагогик технология жараёнида талабалар кўз билан кўришлари учуй
мўлжалланган барча воситаларни ўз ичига олади. Буларга аудитория доскасидаги ёзув ва бошқа
тасвирлар, тарқатма материаллар, китоблардаги ёзув ва тасвирлар, тарқатма материаллар, ўқув
плакатлари, фотосуратлар, тасвирий санъат асарлари, видео, кино тасвир, жониворлар, тарихий
топилдиқлар, табиат объектлари, турли буюмлар ва бошқалар киради.

Хуллас, олий таълим тизимида қўлланиладиган аудио-визуал воситалар, яъни бир вақтнинг ўзида

эшитиш ва кўришга хизмат қилувчи воситалар: кино ва бошқа овозли видео тасвирлардан иборат.
Дарҳақиқат, кўриш орқали хотирада сақловчилар - матн, схема, диаграмма, жадвалларни яхши эслаб
қоладилар, хотираларида яхши сақлайдилар, уни қайта тиклайдилар. Демак, бугунги кунда аудио-
визуал воситаларни амалиётда қўллаш, таълим воситаларининг янги авлоди ва турларидан
фойдаланиш даре самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади ва кўргазмалиликни
таъминлайди.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Султонов М. Илмнинг янги йўли.// Тафаккур-1996.№1.-Б.ЗЗ.

2.

Ш.Мирзиёев. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга

кўтарамиз. Тошкент:Узбекистон, 2017. - Б. 529.

3.

Мирзиёев, Ш.М. Узбекистан Республикаси Президента Шавкат Мирзиёевнинг Олий

Мажлисга Мурожаатномаси. - Тошкент: Узбекистан, НМИУ, 2019. - 88 б.

4.

Сафоева С. Глобаллашув жараёнининг ижтимоий ҳаёт соҳаларига таъсири. // Глобаллашув

жараёнида жамиятни демократлаштиришнинг сиёсий, фалсафий-ҳуқуқий масалалари. -Т.: Фалсафа ва
ҳуқуқ, 2006, -27-6.

5.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Узбекистан ижодкор зиёлилари вакиллари билан

учрашувдаги маърузаси . Халқ сўзи. 2017 йил 5 август.

6.

Каримов И.А. Юксак маънавият- енгилмас куч.-Т.: Маънавият, 2008. -Б.61.

7.

Шермухамедова, Н. А. "Илмий тадқиқот методологияси." Т.“Фан ва технология” наш (2014):

403-407.

8.

Namozova, Y. "Socio-historical genesis of educational philosophy formulated in Turkestan." ISJ

Theoretical & Applied Science, 10 (78) (2019): 370-374.

9.

Нишанова, О. (2023). Моральные ценности и их роль в обществе . in Library, 7(1), 1-9.

извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21923

Библиографические ссылки

Султонов М. Илмнинг янги йули.// Тафаккур-1996.№1 .-Б.33.

Ш. Мирзиёев. Миллий тараккиёт йулимизни катьият билан давом эттириб, янги боскичга кутарамиз. Тошкент:Узбекистон, 2017. - Б. 529.

Мирзиёев, Ш.М. Узбекистан Рсспубликаси Президента Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. - Тошкент: Узбекистан, НМИУ, 2019. - 88 б.

Сафоева С. Глобаллашув жараёнининг ижтимоий хаёт сохаларига таъсири. И Глобаллашув жараёнида жамиятни демократлаштиришнинг сиёсий, фалсафий-хукукий масалалари. -Т.: Фалсафа ва хукук, 2006, -27-6.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Узбекистан ижодкор зислилари вакиллари билан учрашувдаги маърузаси . Халк сузи. 2017 йил 5 август.

Каримов И.А. Юксак маънавият- енгилмас куч.-Т.: Маънавият, 2008. -Б.61.

Шермухамедова, Н. А. "Илмий тадкикот методологияси." Т.“Фан ва технология” наш (2014): 403-407.

Namozova, Y. "Socio-historical genesis of educational philosophy formulated in Turkestan.” ISJ Theoretical & Applied Science, 10 (78) (2019): 370-374.

Нишанова, О. (2023). Моральные ценности и их роль в обществе . in Library, 7(1), 1-9. извлечено от https://inlibrary.uz/indcx.php/archive/article/vicw/21923

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов